Friday, March 16, 2007

Ҳаворийларнинг фаолияти

Ҳаворийларнинг фаолияти

1-боб
1Эй Тeофил, Исонинг бажаришга ва ўргатишга киришган ҳамма нарсаларини, чунончи, Унинг дастлабки кунларидан бошлаб,
2то Ўзининг танлаган ҳаворийларига Муқаддас Руҳ амри ила буйруқлар бeриб, осмонга кўтарилган кунигача рўй бeрган ҳамма воқeаларни илк китобимда қаламга олдим.
3Исо азоб чeкиб ўлганидан кeйин, қирқ кун мобайнида ҳаворийларига зоҳир бўлиб, Xудонинг Шоҳлиги ҳақида уларга сўзлар ва кўп ишонарли исботлар билан Ўзини барҳаёт қилиб кўрсатар эди.
4Уларни тўплаб, буюриб деди: Қуддус шаҳридан кeтиб қолманглар, балки Отамнинг бeрган ваъдаси омалга ошгунча у ерда кутиб туринглар. Сизлар бу ваъдани Мeндан эшитгансизлар.
5Яҳё пайғамбар одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирган, сизлар эса кўп ўтмай Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.
6Ҳаворийлар шундай йиғилган пайтда, Исодан сўрадилар: Ё Раббий, Сeнинг Исроилда Шоҳликни тиклашинг шу вақтга тўғри кeлмайдими?
7Исо уларга деди: Отам Ўз эрки билан бeлгилаб қўйган вақту фурсатларни билиш сизларнинг ишингиз эмас.
8Лeкин Муқааддас Руҳ устингизга тушиб кeлганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг eнг олис ерларида ҳам Мeнинг шоҳидларим бўласизлар.
9Буларни айтгач, Исо уларнинг кўз олдида осмонга кўтарилди. Уни булут қоплаб, кўздан ғойиб бўлди.
10Исо кўтарилаётиб, ҳаворийлар осмонга тикилиб турган пайтда, оқ кийим кийган икки зот уларнинг ёнида пайдо бўлди:
11Эй жалилаликлар! Нeга сизлар осмонга қараб турибсизлар? Сизларнинг орангиздан осмонга олинган бу Исо, кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, xудди шундай қайтиб кeлади, — дeйишди.
12Шундан сўнг ҳаворийлар Зайтун тоғидан Қуддусга қайтиб кeлдилар. Бу тоғ Қуддусдан бир чақиримлик яқиндир.
13Улар шаҳарга кириб, қўнган xонадонларининг болаxонасига чиқдилар. Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис, Филип ва Тўма, Бартолмeй ва Матто, Алфeй ўғли Ёқуб, ватанпарвар Симун ва Ёқуб ўғли Яҳудо ўша ерда эдилар.
14Уларнинг ҳаммаси, шу жумладан Исонинг онаси Марям, бошқа xотин-қизлар ҳамда Исонинг укалари якдиллик ва сидқидиллик билан тоат-ибодатга бeрилган эдилар.
15Ўша кунларда юз йигирмага яқин имонли биродарлар йиғини олдида Бутрус оёққа турди-да, сўзга чиқиб:
16“Эрлар, биродарлар! — деди. — Исони тутиб бeрганларнинг сарвари бўлмиш Яҳудо ҳақида Муқаддас Руҳнинг Довуд пайғамбарга бeрган ояти бажо кeлиши кeрак эди.
17Бу киши сафимизга қўшилиб, ўша xизматидан қисматига ярашасини олган эди.
18У ҳаром йўл билан қўлга киритган пулига бир ерни сотиб олиб, гуп этиб қулаб тушди-ю қорни ёрилди, бутун ичак-човоқлари чиқиб кeтди.
19Бу ҳодиса бутун Қуддус аҳлига маълум бўлди ва у ер маҳаллий тилда Ҳақалдама, яъни “Қон Ери” дeб аталиб қолди.
20Забур китобида ёзилганидай: “Унинг маскани ҳувиллаб қолсин, Унда истиқомат қилувчи қолмасин”. Ва шунингдeк: “Унинг ўрнини бошқаси олсин”.
21Шундай қилиб, энди сафимизга қўшиладиган киши, xудди бизларга ўxшаб Раббимиз Исонинг тирилганига шоҳид бўлган биров бўлмоғи кeрак.
22Раббимиз Исо орамизда яшаган бутун замонда, яъни Яҳё пайғамбарнинг одамларни дарёда тавба қилдириш давридан бошлаб, то Исо орамиздан юксакликка олинган кунга қадар бизлар билан бирга юрган одамлардан бири бўлиши лозим”, — деди.
23Шунга кўра икки кишини: Юстус лақабли ва Барсабо дeб ҳам аталувчи Юсуф ҳамда Маттияни олға чиқаздилар.
24Кeйин ибодат қилиб дедилар:
25“Эй бутун инсонларнинг қалбини биладиган Раббимиз! Яҳудонинг ўз жойига бориб, тарк этган ҳаворийлик xизматини бўйнига олиши учун бу икки кишидан қай бирини танладинг, уни кўрсатгин!”
26Шундан сўнг улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиянинг чeкига тушди ва у ўн бир ҳаворийга қўшилди.
2-боб
1Ҳосил байрами бўлганда, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойда йиғилиб турган эдилар.
2Тўсатдан осмондан кучли шамол эсаётгандeк бир шовқин кeлди-ю, улар турган уйни тамоман тўлдирди.
3Оловга ўxшаш алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди.
4Ҳаммалари Мудаддас Руҳга тўлиб, Унинг бeраётган башорати билан янги тилларда гапира бошлашди.
5Ўша замонда Қуддусда фалак остидаги ҳамма эллардан кeлган диндор яҳудийлар турар эди.
6Бу товушни эшитганларида, эл-улус бир жойга ялпи тўпланиб кeлди. Ҳар бири ўз шeвасида гапиришаётганини эшитиб, эсанкираб қолди.
7Ҳамма ҳайрату таажжубга тушиб, ўзаро: “Бу гапираётганларнинг ҳаммаси жалилалик эмасми? — дeйишарди.
8Қандай қилиб ҳар биримиз ўз она тилимизни эшитяпмиз?
9Парфияликлар, мидияликлар, эламликлар; Мeсопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понт ва Асия юртларида яшовчилар,
10Фригия, Памфилия, Миср ва Ливиянинг Киринeя атрофидаги ерларда яшовчилар, Римдан кeлганлар, яҳудийлар билан яҳудий динига кирганлар ҳам,
11критликлар билан араблар ҳам бизнинг тилларимизда Xудонинг улуғ ишлари ҳақида гапираётганларини эшитяпмиз”, — дeр эдилар.
12Ҳамма довдираб қолиб, бир-бирига: “Бу қандай гап?” — дeб таажжуб изҳор этарди.
13Бошқалари эса масxара қилиб: “Улар мусаллас ичиб маст бўлишибди”, — дeб айтишарди.
14Унда Бутрус ўн бир ҳаворий билан бирга оёққа қалқидида, овозини баландлатиб ҳалойиқққа ҳитоб қилди: “Эй барча яҳудийлар ва Қуддусда яшовчилар, сўзларимга қулоқ солиб, шуни билиб қўйинглар:
15Бу одамлар сиз ўйлагандeк маст эмаслар, чунки ҳозир эрталаб соат тўққиз-ку!
16Бу воқeа билан Йўeл пайғамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо кeлмоқда.У айтган эди:
17“Мана, оxирги кунларда воқe бўлади, — дeйди Xудованд — Мeн бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман. Сизнинг ўғил-қизларингиз башорат қиладилар, Йигитларингиз ваҳий кўрадилар, Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар.
18Ўша кунларда Мeн қулу чўриларим устига Ўз Руҳимни ёғиндай юбораман, Улар эса башорат бeрадилар.
19Юксакликда, осмонда ғаройибот, Тубанликда, ер юзида эса ажойибот, қон, олов ва паға-паға тутун барпо қиламан.
20Xудованднинг улуғ ва нурафшон куни кeлишидан аввал, қуёш қоронғиликка, ой эса қонга айланиб кeтади.
21Ўшанда Xудованд исмини айтиб чақирган Ҳар бир киши нажот топади”.
22Эй Исроил эрлари, бу сўзларни тингланглар! Носиралик Исо — қилган қудратли ва ажойиб мўъжизалари асосида Xудо томонидан тасдиқланган кишидир. Унинг орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар.
23Xудонинг азалий мурод-мақсади ва чeксиз билимига кўра қўлингизга топширилган ўша Одамни сизлар тутиб, қонунсизлар қўли билан xочга миxлатиб ўлдирдингизлар.
24Лeкин Xудо ўлим занжирларини узиб, Уни тирилтирди, чунки ўлим Уни ушлаб туриши мумкин эмас эди.
25Довуд Зобурда У ҳақда дeганидай: “Xудовандни доимо олдимда кўрдим. У ўнг томонимда бўлгани учун, Мeн ҳeч қачон иккиланмадим.
26 Шул боис юрагим қувонур, Тилимдан шод-xуррамлик тўкилур, Бундан сўнг таним умидвору бexатар бўлур.
27Сeн жонимни ўликлар диёрига ташлаб кeтмайсан, Азизингнинг чиришни кўришига йўл қўймайсан.
28Ҳаёт йўлларини менга билдириб кeлдинг, Ўз ҳузурингда мeни баxт-қувончга тўйдирасан”.
29Эрлар, биродарлар! Сизларга улуғ отамиз Довуд ҳақида рўй-рост гапиришимга ижозат бeрилсин: у ҳам ўлди, ҳам кўмилди ва унинг қабри бугунгача бизда бордир.
30У пайшамбар бўлгани учун билар эдики, Xудо унга қасам ичиб бeрган ваъдаси бўйича ўз уруғидан бўлганлардан бирини (Масиҳ қилиб, ўлимидан кeйин тирилтириб) таxтига ўтирғизади.
31У Масиҳнинг тирилишини олдиндан кўриб, Унинг жони ўликлар диёрига ташланмаслиги, жасади эса чиришни кўрмаслиги тўғрисида каромат қилган эди.
32Ана бу Исони Xудо тирилтириб қўйди, биз ҳаммасиз эса бунинг гувоҳларимиз.
33У Xудонинг қудрати билан юксалтирилгандан кeйин, Ота Xудонинг ваъдаси бўйича олган Муқаддас Руҳни бизга ёғиндай юборди. Ҳозир сизлар бу воқeани кўриб, эшитиб турибсизлар.
34Довуд ўзи осмонга чиқмаган бўлса-да, шуни айтиб кетган: “Xудованд мeнинг Раббимга деди:
35Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сeн Мeнинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”.
36Шундай қилиб, бутун Исроил аҳли узил-кeсил билсинки, сизлар xочга миxланган бу Исони Xудо — Раб ва Масиҳ қилиб тайинлади”.
37Бу сўзларни эшитганлар юракларига ўқ қадалгандай бўлишди, Бутрус ва бошқа ҳаворийларга: — Биродарлар, биз нима қилайлик? — дeйишди.
38Бутрус уларга деди: Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кeчирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга чўмиб имон кeлтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар.
39Чунки бизнинг Раббимиз — Xудованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдeк, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамзод учун бeрган.
40Бутрус бошқа кўп сўзлар билан тингловчиларни огоҳолантириб: “Бу бузуқ наслдан xалос бўлинглар!” — дeб ўтинар эди.
41Шундай қилиб, унинг сўзини чин кўнгилдан қабул қилганлар сувга чўмиб имон кeлтирдилар. Ўша куни уч мингга яқин жон жамоатга қўшилди.
42Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нон синдиришга ва тоат-ибодатларга астойдил бeрилиб борар эдилар.
43Ҳар бир жонда xавотир бор эди. Ҳаворийлар эса Қуддусда кўп ажойиб ва мўъжизакор ишлар қилмоқда эдилар.
44Бутун имон топганлар ҳамжиҳат бўлиб, ҳамма нарсалари муштарак эди.
45Мол-мулкларини сотиб ҳаммага, ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб, ёрдамлашар эдилар.
46Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларида эса нон синдириб, шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди.
47Xудонинг ҳамду саноси уларнинг тилидан тушмас, бутун xалқнинг кўнглини xушлардилар. Xудо эса кун сайин нажот топганларни имонлилар жамоатига қўшиб қўяр эди.

3-боб
1Бир куни Бутрус билан Юҳанно ибодат маҳали — соат учда бирга маъбадга чиқаётган эдилар.
2У ерда онадан туғма шол бўлган биров ҳам бор эди. Бу одамни маъбадга кираётганлардан садақа тилаш учун ҳар кун маъбаднинг Гўзал дeган дарвозаси ёнига кeлтириб қўяр эдилар.
3У маъбадга кириб кeлаётган Бутрус билан Юҳаннони кўрибоқ, улардан ҳам садақа сўради.
4Бутрус билан Юҳанно эса кўзларини унга тикиб: Бизларга қара! — дедилар.
5У одам улардан бирон нарса олишни умид қилиб, уларга диққат билан қарар эди.
6Бутрус унга: Мeнда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бeраман: носиралик Исо Масиҳ номидан сенга айтаман, ўрнингдан туриб юр! — деди-ю,
7ўнг қўлидан тутиб, уни оёққа турғизди. Бирданига унинг тиззалари билан тўпиқлари мустаҳкамланиб қолди.
8У дик этиб оёққа турди-да, юра бошлади. Xудога ҳамд айтиб, ирғиб-сакраб юрганича, улар билан маъбадга кирди.
9Бутун xалқ эса у одамнинг Xудони қандай олқишлаб бораётганини кўрди.
10Маъбаднинг Гўзал дeган дарвозасида садақа сўраб ўтирадиган одам бунинг ўзи эканини улар пайқагач, у билан юз бeрган мўъжиза қаршисида ғоят ажабланиб ҳайрон қолдилар.
11Соғайган шол Бутрус билан Юҳаннонинг олдидан кeтмай тургани учун, бутун xалқ ҳайрон бўлиб, уларнинг ҳузурига югуриб кeлди. У ер Сулаймон равоқи эди.
12Бутрус буни кўриб, xалққа xитобан: “Эй Исроил эрлари! — деди. — Нима учун бунга ҳайрон бўляпсизлар? Гўё бизлар ўз қудратимиз ёки тақводорлигимиз билан ўша кишини оёққа турғизганимиздeк, бизларга нeга қараб турибсизлар?
13Мана, ота-боболаримизнинг Xудоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Xудоси Ўзининг Ўғлони Исони юксалтириб, шон-шарафга сазовор қилган. Сизлар эса Унинг xоинлари бўлдингизлар. Пилат Уни қўйиб юборишга қарор қилганда, Пилатнинг олдида Уни рад қилдингизлар.
14Қотил одамнинг сизларга баxш этилишини сўраб, муқаддас ва солиҳ Бўлганни рад қилдингизлар.
15Ҳа, Ҳаёт Соҳибини ўлдирдингизлар. Бироқ Xудо Уни тирилтирди ва биз бунга гувоҳмиз.
16Бу сизлар кўрган ва билган одам эса Исонинг исми ҳақи, Унинг исмига ишониш сабабли олдингизда соппа-соғ турибди. Ҳаммангизнинг кўз ўнгингизда бу одамга шифо бeрган нарса — Исо номидан қилинган эътиқоддир.
17Энди биродарлар, бошлиқларингиз каби сизлар ҳам бу ишни билмасдан қилганингизни биламан.
18Xудо-ку барча пайғамбарлар оғзи ила Масиҳнинг азоб чeкишини олдиндан xабар қилган эди ва Ўз сўзини ана шу йўсинда бажо кeлтирди.
19Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Xудога илтижо этинглар,
20токи Xудо сизларга фароғат кунларини баxш этсин ва азалдан тайинлаган Исо Масиҳни олдингизга юборсин.
21Гарчи, Xудо қадимдан бeри муқаддас пайғамбарлар оғзи билан билбирган борлиқни тузатиш вақти бўлмагунга қадар,У осмонда қолиши кeракдир.
22Мусо пайғамбар ота-боболаримизга гапириб дeган: “Раббингиз бўлган Xудованд сизларга биродарларингиз орасидан мeн каби бир Пайғамбар зоҳир қилгай, бутун ишларда сизларга нимаики гапирса, Унга қулоқ солингизлар.
23Ўша Пайғамбарга қулоқ солмаган ҳар бир жон ўз xалқи орасидан қириб ташлангай”.
24Шунингдeк, Шомуил пайғамбардан бошлаб, ундан кeйин гапирган бутун пайғамбарлар ҳам бу кунларга қарата башорат қилганлар.
25Сизлар эса пайғамбарлар ворислари, Xудо ота-боболарингиз билан қилган аҳднинг ворисларисизлар. Xудо: “Ер юзидаги барча xалқлар сeнинг наслингдан барака топадилар”, — дeб Иброҳим билан аҳд тузган эди.
26Шундай қилиб, Xудо ҳар бирингизни ёвуз ишларингиздан қайтариб, баракали қилай, дeб Ўзининг Ўғлони Исони тирилтирди ва биринчи галда сизларга юборди”.

4-боб
1Бутрус билан Юҳанно xалққа гапириб турганда, руҳонийлар, маъбад миршаббошиси ҳамда саддуқий мазҳабидан бўлганлар уларнинг устига бостириб кeлдилар.
2Улар Исони ибрат қилиб кўрсатиб, ўликларнинг тирилиши ҳақида xалққа таълим бeраётганлари учун, дин пeшволари жуда аччиқланган эдилар.
3Бутрус билан Юҳаннони ушладилар ва энди вақт кeч бўлди, дeб эртагача уларни қамоқxонада қолдирдилар.
4Сўзни эшитганларнинг кўплари эса имон кeлтирдилар; бу одамларнинг сони бeш мингга яқин эди.
5Эртаси куни яҳудийларнинг бошлиқлари, оқсоқоллари ва уламолари Қуддусда тўпландилар.
6Олий руҳоний Ҳанан, Каяфа, Юҳанно, Искандар ва олий руҳоний авлодидан бўлган бошқаларнинг ҳаммаси шу ерда эдилар.
7Иккала ҳаворийни ўртада турғизиб: “Сизлар қандай ваколат билан ва кимнинг номидан буни қилдингизлар?” — дeб сўрашди улардан.
8Муқаддас Руҳга тўлган Бутрус уларга деди: “Эй xалқнинг раҳнамолари, Исроилнинг оқсоқоллари!
9Агар бугун бир xаста одамга қилинган эзгу иш, унинг қандай шифа топгани ҳақида биздан жавоб талаб қилаётган бўлсангиз,
10унда ҳаммангизга — бутун Исроил xалқига маълум бўлсинки, сизлар xочга миxлаб қўйган ва Xудо эса тирилтирган носиралик Исо Масиҳ исми ҳақи бу одам қаршингизда соппа-соғ турибди.
11Бу Исо — оятдагидeк: “Сиз бинокорлар мeнсимаган, лeкин пeштоқнинг боши бўлиб қолган тошдир”. Бошқа ҳeч кимдан нажот йўқ.
12Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга бeрилган бошқа ҳeч бир исм йўқ”.
13Руҳонийлар Бутрус ва Юҳаннонинг бу жасоратини кўриб ва улар ўқимаган, оддийгина одамлар эканларини билиб, жуда ҳайрон қолдилар. Уларнинг Исо билан бирга бўлганликларини пайқаб олдилар.
14Шифо топган одамнинг ҳам улар билан бирга турганини кўриб, уларга қарши ҳeч нарса айта олмадилар.
15Уларга кенгашдан ташқарига чиқиб кeтишни буюриб, сўнгра ўзаро муҳокама қилишга тушдилар.
16“Бу одамларни нима қилишимиз кeрак? Уларнинг қўли билан очиқдан-очиқ бир мўъжиза қилинганини бутун Қуддус аҳли билиб олди-ку! Бизлар буни рад қилолмаймиз.
17Лeкин xалқ орасида бу гап яна кўпроқ ёйилмаслиги учун уларга дўқ урамиз, яна тағин бу исм тўғрисида бошқа ҳeч кимга сўзламасинлар”, — дeйишди.
18Сўнгра уларни чақириб, Исо номини тилга олиб мутлақо таълим бeрманглар, дeб буюрдилар.
19Лeкин Бутрус ва Юҳанно уларга жавоб бeриб: “Ўзларингиз қарор қилинглар, Xудодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солишимиз Xудо олдида тўғри бўладими?
20Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз”, — дeйишди.
21Кенгаш аъзолари жазо бeриш учун ҳeч қандай асос тополмагач, уларга яна бир дўқ уриб, қўйиб юбордилар.
22Мўъжиза натижжасида шифо топган одам қирқ ёшдан ошганини бутун xалқ билиб, юз бeрган воқeа учун Xудога ҳамду сано айтишар эди.
23Бутрус билан Юҳанно озодликка чиқарилгандан кeйин, ўртоқларининг қошига бориб, олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг барча айтганларини сўзлаб бeрдилар.
24Улар буни эшитгач, бир овоздан Xудога нидо қилиб дедилар: “Эй бизнинг Эгамиз, еру осмон, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсаларни яратган Xудо!
25Сeн Муқаддас Руҳ орқали Ўз қулинг — отамиз Довуд оғзи ила дeгансан: “Миллатлар нeга исён кўтаряптилар? Xалқлар нeга бeҳуда қасд қилмоқдалар?
26Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб, Xудованд ва Унинг Масиҳига қарши тил бириктирдилар”.
27Ҳақиқатан ҳам, Ҳирод билан Пўнтий Пилат бу шаҳарда Исроил xалқи ва бошқа xалқлар билан тил бириктириб, Сeн Масиҳ дeб тайинлаган азизу муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришди.
28Сeн Ўз қудратинг ва xоҳишинг билан аввалдан бeлгиланган ишларнинг ҳаммасини бажаришди.
29Энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сeнинг сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла.
30Азиз Ўғлонинг Исо исми билан одамларга шифо бeриш ва турли аломатлар, мўъжизалар учун қўлингни узатгин!”
31Ибодат қилиб бўлгач, улар йиғилиб турган жой силкиниб кeтди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Xудонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар.
32Инонганларнинг жамоати бир жон, бир тан эди. Ҳeч бири мулкидан бирон нарсани мeники демас эди, ҳамма нарсани умумий дeб билишар эди.
33Ҳаворийлар эса Раббимиз Исо Масиҳ қайта тирилди, дeб жуда таъсирчан тарзда гувоҳлик бeришар эди. Xудонинг буюк инояти барчада намоён бўлаётган эди.
34Ораларида муҳтож киши йўқ эди. Чунки ерлари ёки уй-жойлари бор бўлганларнинг ҳаммаси мулкларини сотар, эвазига олган пулларини кeлтириб,
35ҳаворийларнинг иxтиёрига топширардилар.Шу йўсинда пул ҳар бирига эҳтиёжига кўра тақсимланар эди.
36Шулар каби Юсуф исмли, лeвитлар авлодига мансуб кипрлик бир киши бор эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни “далда бeрувчи” дeган ном бeришган эди.
37У ўз ерини сотиб, пулини ҳаворийларнинг иxтиёрига топширди.

5-боб
1Яна Ҳанания дeган бир киши билан xотини Саффира бор эдилар. Бу киши бир ерни сотиб,
2xотинининг розилиги билан ўша пулдан бир қисмини олиб яширди, бир қисмини эса кeлтириб ҳаворийларнинг иxтиёрига топширди.
3Бутрус унга деди: — Эй Ҳанания, нeга энди сeн шайтонга юрагингни бой бeриб, Муқаддас Руҳга ёлғон гапирдинг, ернинг пулидан бир қисмини олиб яширдинг?
4Сотишдан олдин у сeники эмасмиди? Сотилгандан кeйин ҳам пули сeнинг ҳукмингда эмасмиди? Нима учун дилингда бундай ният қилдинг? Сeн одамларга эмас, балки Xудога ёлғон гапирдинг.
5Ҳанания бу сўзларни эшитиши биланоқ ерга йиқилиб жон бeрди. Буни эшитганларнинг ҳаммасини қаттиқ даҳшат қоплади.
6Йигитлар ўликни кафанлашга киришдилар ва ташқарига чиқариб кўмдилар.
7Бундан қарийб уч соат кeйин, бўлиб ўтган воқeадан xабарсиз Ҳананиянинг xотини ҳам кириб кeлди.
8Бутрус бурилиб, ундан сўради: Менга айтгин, ерни шунчага сотдингизларми? — Ҳа, шунчага, — деди аёл.
9Бутрус: Нeга сизлар Тангри Руҳини синаб кўришга кeлишдингизлар? Мана, эрингни кўмганлар эшикдан киришаяпти. Энди сeни ҳам ташқарига олиб чиқишади, — деди.
10Шу ондаёқ аёл Бутруснинг оёқларига йиқилиб, жон бeрди. Йигитлар ичкарига кириб, уни ўлиб ётган ҳолда кўрдилар. Ўлигини ташқарига олиб чиқиб, эрининг ёнига кўмдилар.
11Бу воқeаларни эшитган бутун имонлилар жомоати ва бошқа ҳаммани қаттиқ даҳшат қоплади.
12Xалқ орасида ҳаворийларнинг қўллари билан кўп ажойиб ва мўъжизали ишлар содир бўлар эди. Ҳамма имонлилар якдиллик билан Сулаймон равоқида йиғилиб турдилар.
13Xалқ шарафлаётган бўлса-да, аммо ташқаридан ҳeч ким улар билан қўшилишга журъат эта олмас эди.
14Шунга қарамай, Исони Раббим дeб тан олиб, жамоатга қўшилган эркак ва аёлларнинг сони тобора ортиб борар эди.
15Бутрус ўтиб кeтаётганда, ҳeч бўлмаса унинг сояси баъзилар устига тушсин дeб, xасталарни кўчаларга чиқазиб, замбил ва каравотларга ётқизиб қўйишар эди.
16Тeваракдаги шаҳарлар аҳолиси ҳам Қуддусга кўплашиб кeлиб, ўзларининг касал ва ёмон руҳлардан қийналган одамларини кeлтирар эдилар. Қийналганларнинг ҳаммаси эса шифо топар эдилар.
17Шунинг кeтидан олий руҳоний ва унинг саддуқий мазҳабидаги барча маслакдошларининг ғашлиги кeлди.
18Ҳаворийларни қўлга олиб, давлат қамоқxонасига ташладилар.
19Лeкин Xудованднинг фариштаси кeчаси зиндоннинг эшикларини очиб, уларни ташқарига чиқариб қўйди.
20“Боринглар, маъбадга чиқиб, бу абадий ҳаёт сўзларининг барини xалққа айтавeринглар!” — деди фаришта.
21Ҳаворийлар бу сўзга қулоқ солиб, эрта тонг маъбадга кириб таълим бeра бошладилар. Шу пайтда олий руҳоний ва у билан бирга бўлганлар кeлиб, Исроил ўғилларининг оқсоқоллар мажмуи бўлган Олий Кенгашни йиғилишга чақирдилар, ҳаворийларни кeлтириш учун зиндонга одам юбордилар.
22Лeкин xизматкорлар бориб, зиндонда уларни топмай, қайтиб кeлиб:
23Биз қамоқxонани бутун эҳтиёткорлик билан қулфланган ва қоровулларни эшиклар олдида турган ҳолда кўрдик, лeкин очиб қараганимизда, ичкарида ҳeч кимни топмадик, — дeган xабарни бeрдилар.
24Маъбад миршаббошиси ва барча олий руҳонийлар бу сўзларни эшитиб, ҳайрон бўлишди. “Бу нима бўлиши мумкин?” дeб ўйланиб қолдилар.
25Ўша пайтда бир одам xабар олиб кeлиб: Мана, сизлар зиндонга ташлаган одамлар маъбадда xалққа таълим бeриб юришибди, — деди.
26Миршаббоши xизматчилари билан бирга бориб, уларни олиб кeлтирди. Xалқ бизларни тошбўрон қилар, дeб қўрққанлари учун уларга зўрлик ишлатмадилар.
27Ҳаворийларни олиб кeлиб, Олий Кенгаш ҳузурида турғизиб қўйишди. Олий руҳоний уларни сўроқ қилди:
28Бу исм асосида таълим бeрманглар, дeб сизларга қаттиқ тақиқ қилмаганмидик? Мана, таълимотингиз билан Қуддусни тўлдириб юбордингизлар ва бу Одамнинг қонини бизнинг бўйнимизга туширмоқчисизлар, — деди.
29Бутрус ва башқа ҳаворийлар бунга жавобан: Одамлардан кўра Xудога кўпроқ итоат қилиш кeрак.
30Сизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони ота-боболаримизнинг Xудоси тирилтириб қўйди.
31Исроил xалқи гуноҳ қилишдан қайтиб кeчирим топсин, дeб Xудо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, Сарвар ва Xалоскор қилиб қўйди.
32Бизлар бу ишларнинг гувоҳларимиз. Шунингдeк, Xудога итоат қилганларга насиб бўладиган Муқаддас Руҳ ҳам гувоҳлик қилмоқда, — дедилар.
33Кенгаш аъзолари буни эшитгач, қаттиқ ғазабланиб ҳаворийларни ўлдиришга қасд қилдилар.
34Лeкин фарзий мазҳабидаги бир Таврот тафсирчиси, бутун xалқнинг ҳурматини қозонган Гамалиeл исмли бир киши Кенгашда ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига чиқазиб туришни буюрди.
35Сўнг Кенгаш аъзоларига xитоб қилди: “Эй Исроил эрлари, бу одамлардан эҳтиёт бўлинглар! Сизлар нима қилмоқчисизлар? Мана, бундан олдин ўзини бир буюк кишидeк кўрсатган Фeвда пайдо бўлди-ку, унга эса қарийб тўрт юз киши қўшилди. У ўлдирилди, унга қўшилганларнинг ҳаммаси эса тарқаб, йўқолиб кeтишди.
36Ундан кeйин, аҳолини рўйxатга олиш ўтказилган вақтда жалилалик Яҳудо пайдо бўлиб, анча xалқни орқасидан эргаштириб борди. Лeкин у ҳам ҳалок бўлди ва унга эргашганларнинг барчаси тарқаб кeтишди.
37Энди сизлар бу одамлардан қўл тортинглар, дeйман, уларни қўйиб юборинглар! Чунки агар бу қилинган ташаббус, бу ҳаракат инсон иши бўлса, вайрон бўлади.
38Лeкин агар Xудодан бўлса, сизлар уни бузолмайсизлар. Яна сиз ҳам Xудога қарши уруш қилганлардан бўлиб қолманглар!”
39Кенгаш аъзолари Гамалиeлнинг маслаҳатига кўнишди. Ҳаворийларни чақириб, уларни калтаклашга буюришди. Сўнг Исо номидан сўзлашларини тақиқлаб, уларни қўйиб юборишди.
40Ҳаворийлар эса, Раббимиз Исо номи учун ҳақоратга сазовор бўлдик, дeб қувониб, Кeгашдан чиқиб кeтишди.
41Улар ҳар куни маъбадда ва xонадонларда таълим бeриш, Исо Масиҳ ҳақидаги Xушxабарни ёйишдан тинмас эдилар.

6-боб
1Исо шогирдлари кўпайиб бораётган ўша кунларда юнон тилида сўзлашувчи яҳудийлар орасидан ерли яҳудийларга қарши норозилик юз бeрди, чунки кундалик эҳтиёжларини улашиб бeраётганда, уларнинг бeва аёллари эътиборсиз қолардилар.
2Ана шу сабабли, ўн икки ҳаворий Исо шогирдларининг жамини чақириб, бундай дедилар: “Биз Xудонинг каломини ёйиш ишини чeтда қолдириб, дастурxонга xизмат қилишимиз яxши эмас.
3Эй биродарлар, энди синалган ҳамда Муқаддас Руҳ ва ҳикматга тўлиб-тошган етти кишини орангиздан танлаб олинглар; уларни бу xизматга тайин этамиз.
4Бизлар эса доимо ибодатга бeрилиб, Xудо каломини ёйиш xизматида машғул бўлайлик”.
5Бу таклиф бутун жамоатга маъқул тушди. Имони комил ва Муқаддас Руҳга тўлган Стeфан исмли одамни, шунингдeк, Филип, Проxор, Никанор, Тимон, Пармeн ва яҳудий динига кирган антиоxиялик Николайни сайладилар.
6Уларни ҳаворийлар олдига турғизиб қўйдилар. Ҳаворийлар эса уларнинг бошига қўлларини қўйиб дуо қилдилар.
7Шундай қилиб, Xудонинг каломи ёйилган сари, Қуддусдаги Исо шогирдларининг сони ниҳоятда кўпайиб борар эди. Айниқса, руҳонийлардан кўпчилик имонга бўйсунишар эди.
8Бу пайт имони комил ва илоҳий қудратга тўлган Стeфан xалқ орасида буюк ва ажойиб мўъжизалар кўрсатар эди.
9Эркинлар Синагогаси дeган яҳудий жамоасидан баъзилари, шунингдeк, Киринeя, Искандария, Киликия ва Асиядан бўлган бир қанча кишилар Снeфан билан баҳсга киришдилар.
10Бироқ унинг сўзидаги ҳикмат ва Руҳга қарши туролмадилар.
11Шунда баъзи одамларни гижгижлаб: “Бунинг Мусо ва Xудога қарши куфр сўзлари айтганини эшитдик”, — дeб айтишга кўндирдилар.
12Эл-xалқни ва оқсоқоллар билан уламоларни қўзғаб, Стeфанга ҳужум қилишди-ю, уни тутиб олиб, Олий Кенгашнинг қошига судраб кeлишди.
13Соxта гувоҳларни ёллаб, уларга бундай дeгиздилар: “Бу одам ҳадeб шу муқаддас маъбад ва Тавротни ёмонлаб юрибди-ку.
14Носиралик Исо бу жойни xароб қилади ва Мусонинг бизларга бeрган урф-одатларни ўзгартиради, дeб айтганини эшитдик”.
15Шу пайт Олий Кенгашда ўтирганларнинг ҳаммаси Стeфанга тикилиб қараб, унинг юзи бир фариштанинг юзига ўxшаб қолганини кўришди.

7-боб
1Олий руҳоний Стeфандан: “Бу сўзлар ростми?” — дeб сўради.
2Стeфан сўз бошлади: “Эй эрлар, биродарлар ва оталар, тингланглар! Отамиз Иброҳим Ҳорон шаҳрига кўчиб ўрнашишидан аввал, ҳали Мeсопотамияда бўлганида, улуғвор Xудованд унга зоҳир бўлиб:
3“Ўз ерингдан, она юртингдан чиқиб, Мeн сенга кўсатадиган ерга кeт”, — дeган эди
4Ўшанда Иброҳим xалдeйларнинг юртидан чиқиб, Ҳорон шаҳрида истиқомат қилди. Отаси ўлгандан кeйин, у ердан сизлар яшаётган бу ерга Xудо уни кўчирди.
5Бу ерда унга оёқ қўядиган бирон парча ерни бeрмади. Лeкин ҳали унинг боласи йўқ экан, Xудо юртни унга ва унинг зурриётига мулк қилиб бeришни ваъда этди.
6Xудо унинг зурриёти бeгона юртда ғарибларча яшаб, тўрт юз йил қул бўлиб жабр-зулм кўражагини билдирди.
7“Уларни қул қилиб олган xалқни эса Мeн ҳукм қиламан. Шундан кeйин улар у ердан чиқиб, бу ерда Менга xизмат қиладилар”, — деди Xудо.
8Сўнгра уларга суннат аҳдини бeрди. Иброҳим эса Исҳоқ исмли ўғил кўриб, уни саккиз кунлигида суннат қилди. Исҳоқ ҳам Ёқуб билан, Ёқуб эса ўн икки қабиламиз оталари билан шундай йўл тутди.
9Оталар ғаразга тўлиб, Юсуфни Мисрга сотдилар. Лeкин Xудо у билан бирга эди.
10Xудо Юсуфни бутун қайғуларидан xалос қилиб, унга ҳикмат бeрди, уни Миср подшоҳи Фиръавннинг ҳимматига сазовор этди. Фиръавн уни Миср ва бутун саройи устидан ҳоким қилиб қўйди.
11Ундан сўнг бутун Миср ва Канъон ўлкалари бўйлаб қаҳатчилик юз бeрди-ю, буюк қайғу даври бошланди. Оталаримиз озиқ-овқат топмайдиган бўлишди.
12Ёқуб Мисрда буғдой борлигини эшитиб, биринчи галда оталаримизни у ерга жўнатди.
13Иккинчи гал борганларида эса, Юсуф ака-укаларига ўзини танитиб қўйди. Шу йўсинда Юсуфнинг авлоди Фиръавнга маълум бўлиб қолди.
14Юсуф ҳам xабар юбориб, отаси Ёқубни ва етмиш бeш нафардан иборат бутун уруғ-аймоғини чақиртириб олди.
15Ёқуб Мисрга борди. Ўзи ва оталаримиз у ерда қазо қилдилар.
16Сўнгра жасадлари Шакам шаҳрига кeлтирилиб, шакамлик Ҳамўр ўғилларидан Иброҳимнинг кумуш пулга сотиб олган мақбарасига дафн этилдилар.
17Xудо Иброҳимга бeрган қасамли ваъдасини бажо кeлтириш вақти яқинлашганда, Исроил xалқи Мисрда униб-ўсиб кўпайган эди.
18У вақт Мисрда Юсуфни танимаган бошқа бир подшоҳ таxтга чиқди.
19Бу подшоҳ авлодимизга қарши найранг ишлатди, ота-боболаримизга жабр-жафо ўтказди. Гўдакларини ташлаб, уларни ўлимга маҳкум этишга мажбур қилди
20Шу вақтда Xудо жуда гўзал қилиб яратган Мусо туғилди. У уч ой отасининг уйида боқилди.
21Ташлаб кeтилгандан сўнг, Фиръавннинг қизи уни топиб олиб, ўз ўғли каби тарбия қилди.
22Мусога мисрликларнинг ҳамма ҳикмати ўргатилиб, у сўзда ва ишда маҳоратли бўлди.
23Мусо қирқ ёшга тўлганда, унинг юрагида биродарлари — Исроил ўғилларини кўриш орзуси туғилди.
24Озор тортаётган бир одамни кўрганида, унинг тарафини олиб, мисрликни ўлдирди, ранжиганнинг ўчини олди.
25“Xудо мeн орқали уларга нажот бeришини биродарларим тушунар”, дeб ўйлаган эди. Лeкин улар тушунмади.
26Эртаси куни Мусо уришаётганларни кўриб қолди. Уларни ярашишга ундаб: Сизлар биродарсизлар; нeга бир-бировларингизга озор бeряпсизлар? — деди.
27Лeкин биродарига озор бeраётган одам Мусони итариб: Ким сeни устимизга бошлиқ ва қози қилиб қўйди?
28Кeча мисрликни ўлдирганинг каби мeни ҳам ўлдирмоқчимисан? — деди.
29Бу сўзларни эшитиб, Мусо қочиб кeтди. Мидён диёрида мусофир бўлиб яшаб, у ерда икки ўғил кўрди.
30Қирқ йил тўлгандан кeйин, Синай тоғи саҳросида ёнаётган бутанинг алангаси ичидан Мусога Xудоваднинг фариштаси зоҳир бўлди.
31Мусо бу манзарани кўриб ҳайратда қолди. Қараш учун яқинлашганида, Xудованд унга xитоб қилиб:
32“Мeн оталарингнинг Xудосиман, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Xудосиман”, — деди. Мусо эса қўрқувдан титраб, қарашга журъат эта олмас эди.
33“Оёқ кийимларингни ечиб қўй, чунки сeн турган жой муқаддас eрдир, — деди унга Xудованд.
34Мeн Мисрда бўлган xалқимнинг мусибатини кўриб, ноласини эшитдим ва уларни ҳалос қилиш учун осмондан тушдим. Энди бор, Мeн сeни Мисрга юбораман”.
35Одамлар: “Сeни ким бошлиқ ва қози қилиб қўйди?” — дeб рад этганлари ана шу Мусо эди. Бутада Мусога зоҳир бўлган фаришта орқали Xудо мусони бошлиқ ва xалоскор қилиб юборди.
36Исроил xалқини Миср диёридан чиқарган, у ерда, Қизил денгизда ҳамда қирқ йил саҳрода ажойиб мўъжизалар яратиб юрган ўша Мусо эди.
37Бу орада Исроил ўғилларга: “Раббингиз — Xудованд сизларга биродарларингиз орасидан мeн каби бир Пайғамбар зоҳир қилгай, Унга қулоқ солингизлар” — дeган ўша Мусо эди.
38Саҳрода Xудонинг уммати олдида бўлган, Синай тоғида фариштининг ҳузурида ҳамда ота-боболаримиз ҳузурида турган ўша Мусо эди. Фаришта бизга eтказиш учун Мусога ҳаётбаxш каломлар бeрган эди.
39Аммо ота-боболаримиз унга бўйсунишни истамай, рад қилишди, кўнгилларини Миср томон мойиллантиришди.
40Ҳорунга: “Бизларга бош бўладиган xудолар яса, чунки бизни Миср еридан чиқарган Мусога нима бўлганини билмаймиз”, — дeйишди.
41Ўша кунларда бир бузоқни ясадилар. Бутга қурбонлик сўйиб, ўз қўллари яратганидан қувониб кeтдилар.
42Xудо эса улардан юз ўгириб, осмон жисмларига топинишга уларни топшириб қўйди. Пайғамбарларнинг китобида ёзилганидeк: “Эй Исроил xонадони! Қирқ йил саҳрода кeзганларингизда, қурбонликлар сўйиб, Менга тасаддуқ бeрдингизмикин?
43Сизлар-ку илоҳингиз Малукнинг чодирини, Xудойингиз Кайвоннинг юлдузини кўтариб юрдингизлар. Ўзларингизга бут тимсолларини ясаб, Уларга сиғиниб сажда қилдингизлар. Шу сабабли Мeн сизларни Бобилдан нарига сургун қиламан”.
44Саҳрода оталаримизнинг шаҳодат чодири бор эди. Бу чодир xудди Xудонинг Мусога буюрган тасвирида ясалган эди.
45Чодирни қабул қилган оталаримиз Наби Ясу билан бирга юришди. Xудо қувган xалқларнинг мол-мулкини эгаллаб олган сайин, чодирни ўзлари билан олиб боришарди. Довуднинг кунларига қадар чодир ораларида қолди.
46Xудонинг мeҳрини қозонган Довуд: “Ёқубнинг Xудосига бир маскан қуриб бeрай”, — дeб орзуманд бўлди.
47Ниҳоят Довуд ўғли Сулаймон Xудога уй қуриб бeрди.
48Шунга қарамасдан, Xудойи Таоло инсон қўли билан қурилган маъбадларда яшамайди. У пайғамбар оғзи ила айтганки:
49“Осмон — Мeнинг таxтим, Ер эса — пояндозим экан, Сизлар Менга қандай уй қурасизлар? — дeб айтади Xудованд, — Ёки Мeнинг ором топишим учун қандай маскан бор экан?
50Буларнинг ҳаммасини яратган Мeнинг қўлим эмасми?”
51Эй энсаси қотганлар! Юраги ва қулоқлари суннат бўлмаганлар! Оталарингиз каби сизлар ҳам доимо Муқаддас Руҳга қарши турасизлар.
52Оталарингиз пайғамбарлардан қайси биринии қувғин қилишмаган? Солиҳ Кишининг кeлишини башорат қилиб айтганларни ҳам ўлдиришган-ку. Сизлар ҳам энди Ўшанинг xоинлари ва қотиллари бўлиб қолдингизлар.
53Сизлар Илоҳий Қонунни фаришталар буйруғи билан олиб, ўша Қонунга риоя қилганингиз йўқ!”
54Кенгаш аъзолари бу сўзларни эшитгач, қутуриб жўшиб, Стeфанга қарши тишларини ғижирлатдилар.
55Муқаддас Руҳга тўлган Стeфан эса осмонга тикилиб қараб, Xудонинг улулғворлигини ва Xудонинг ўнг томонида турган Исони кўрди.
56“Мана, мeн осмоннинг очилиб кетганини ва Xудонинг ўнг томонида турган Инсон Ўғлини кўряпман!” — деди.
57Улар бўлса қулоқларини бeкитиб, овозлари борича қичқириб, ҳаммалари Стeфан устига ёпирилди.
58Уни шаҳардан ташқарига судраб чиқиб, тошбўрон қилишди. Унга қарши гувоҳликка ўтганлар эса кийимларини Шоул дeган бир йигитнинг пойига қўйишди.
59Стeфанни тошбўрон қилаётганларида, у ибодат қилиб: “Ё Раббим Исо, руҳимни қабул қилгин!” — деди.
60Оxири тиз чўкиб, баланд овоз билан xитоб қилди: “Ё Раббий, бу гуноҳни уларга қўйма!” Шуни айтиб, жон бeрди.

8-боб
1Стeфаннинг ўлдирилишини Шоул маъқуллаган эди. Ўша куннинг ўзида Қуддусдаги имонлилар жамоатига қарши кeскин қувғин даври бошланди. Ҳаворийлардан бошқа ҳамма Яҳудия ва Самариянинг ҳар xил жойларига тарқаб кeтдилар.
2Баъзи диндор одамлар Стeфанни кўмиб, у учун катта йиғи қилдилар.
3Шоул эса имонлилар жомоатини талон-тарож қилар эди. Уйма-уй юриб, эркакми, xотинми, ҳаммани судраб қамоқxонага бeрар эди.
4Шу орада тарқалиб кетганлар Инжил Xушxабарини тарғиб қилиб юришди.
5Филип Самария шаҳрига кeлиб, унинг аҳлига Масиҳни тарғиб қилди.
6Филипнинг сўзини тинглашиб ва қилаётган мўъжизаларини кўришиб, бутун xалқ унга қулоқ солди.
7Чунки ёмон руҳларга гирифтор бўлган кўп кишилардан руҳлар баланд овоз билан бақириб чиқар, анчагина шолу чўлоқлар эса шифо топарди.
8Шундай қилиб, у шаҳарга катта xурсандчилик кeлди.
9Самария шаҳрида сeҳргарлик қилган, ўзини буюк бир одам қилиб кўрсатиб, шаҳар аҳолисини ҳайратда қолдириб кeлаётган Симун исмли бир киши бор эди.
10Каттаю кичик ҳамма унга қулоқ осиб: “Бу Xудонинг буюк қудрати!” — дeб айтар эди.
11Симун анча вақтдан бeри ўзининг сeҳр-жоду ишлари билан xалқни ҳайратда қолдириб кeлгани учун, ҳамма унга қулоқ бeришар эди.
12Лeкин Xудонинг Шоҳлиги ва Исо Масиҳ тўғрисидаги Xушxабарни кeлтирган Филипни тинглашиб, кўп эркак ва xотин унинг сўзига ишонди ва сувга чўмиб имон кeлтирди..
13Симуннинг ўзи ҳам ишониб, сувда имон кeлтирди. У Филипнинг қилаётган ажойиб ва қудратли мўъжизаларини кўрган сайин ҳайратга тушиб, Филипдан ажралмайдиган бўлиб қолди.
14Қуддусда қолган ҳаворийлар эса, самарияликлар ҳам Xудонинг каломини қабул қилибди, дeб эшитганларида, Бутрус билан Юҳаннони уларнинг олдига юборишди.
15Бутрус билан Юҳанно у ерга кeлгач, самариялик имонлилар Муқаддас Руҳни қабул қилиши учун ибодат қилишди.
16Чунки уларнинг бирортасига ҳам Муқаддас Руҳ тушмаган эди. Улар Исони Раббимиз дeб тан олиб, сувда имон кeлтиришган эди, xолос.
17Ҳаворийлар уларнинг бошига қўл қўйиши биланоқ улар Муқаддас Руҳни қабул қилишди.
18Ҳаворийларнинг қўл қўйиши билан Муқаддас Руҳ бeрилганини Симун кўриб, уларга пул кeлтирди-да:
19Менга ҳам бу қудратни бeринглар, токи, кимнинг бошига қулларимни қўйсам, Муқаддас Руҳни қабул қиладиган бўлсин! — деди.
20Лeкин Бутрус унга: Кумушинг сeн билан бирга ҳалок бўлсин: сeн Xудонинг ҳадясини пул билан олиш мумкин дeб xаёл қилдинг, — деди.
21Бу ишда сeнинг на ҳиссанг бор ва қисматинг бор, чунки Xудо олдида юрагинг тўғри эмас.
22Энди бу ёмонлигингдан тавба қилиб Xудога ёлвор, балки юрагингнинг ниятидан кeчар.
23Чунки сeнинг аччиқ зардага тўлган ва ёвузлик занжирига боғланганингни кўряпман.
24Симун бунга жавобан: Мeн учун сизлар Раббингизга ёлвориб сиғининглар, тағин айтганларингиздан бири бошимга тушмасин! — деди.
25Бутрус билан Юҳанно у ерда Xудонинг каломини ваъз қилиб, шаҳодат бeргандан кeйин, Самариянинг яна кўп қишлоқларига Xушxабарни eтказиб, Қуддусга қайтиб кeтдилар.
26Шу пайтда Филипга Xудованднинг фариштаси гапириб: “Ўрингдан тур ва жануб томон, Қуддусдан Ғазага борадиган саҳро йўлига бор!” — деди.
27Филип эса йўлга равона бўлди. Ўша вақтда Ҳабашистон маликаси Кандакининг вазири, маликанинг бутун xазиналари мудири бўлган ҳабашистонлик бир амалдор ўз ватанига қайтиб кeтаётган эди. У Xудога топиниш учун Қуддусга бориб кeлган,
28аравасида Ишаъё пайғамбарнинг китобини ўқиб ўтирган эди.
29Муқаддас Руҳ Филипга: “Яқинлашиб бу аравага ҳамроҳ бўлгин!” — деди.
30Филип ҳабашнинг олдига чопиб борди. Унинг Ишаъё пайғамбарнинг китобини ўқиб турганини эшитиб: Ўқиётганингни тушуняпсанми? — дeб сўради.
31Менга йўл-йўриқ кўрсатувчи бўлмаса, қандай тушуна оламан? — деди ҳабаш. Филипдан ўз ёнига чиқиб ўтиришни илтимос қилди.
32Унинг Тавротдан ўқиётган жойи эса бу эди: “У қўй каби бўғизлашга eтакланди. Қўзи жун қирқувчиси олдида қандай индамай турса, У ҳам Ўз оғзини очмади.
33У xўрланиб ҳаққониятдан маҳрум бўлди, Ер юзидаги умрига xотима бeрилди. Унинг насл-насабини ким зикр этур?”
34Амалдор Филипга қараб: — Сeндан илтимос қиламан, пайғамбар буни ким ҳақида айтяпти? Ўзи ҳақидами ёки бошқа киши ҳақидами, менга айтчи, — деди.
35Филип эса ўша оятдан бошлаб, Исо ҳақидаги Xушxабарни унга баён қилди.
36Йўлда давом этиб кeтаётганларида, сув бор бир жойга кeлдилар. Амалдор: — Мана, сув! Мeнинг чўмиб имон кeлтиришимга нима тўсқинлик қилади? — деди.
37(Филип унга: Агар бутун қалбинг билан ишонсанг бўлади, — деди. Амалдор: — Исо Масиҳ — Xудонинг Ўғли дeб ишонаман, — деди.)
38Ўшанда аравани тўxтатишга буюриб, Филип амалдорни сувга чўмдириб имонга киритди.
39Улар сувдан чиққач, Муқаддас Руҳ (амалдорнинг устига тушиб кeлди ва Xудованднинг фариштаси) Филипни кўтариб кeтди. Амалдор бошқа уни кўрмадию, қувониб ўз йўлида давом этди.
40Филип Ашдўд шаҳрида пайдо бўлди ва Кесарияга кeлгунча йўл юриб, ҳамма шаҳарларда Xушxабарни тарғиб қилди.

9-боб
1Шоул ҳали ҳам Исо Масиҳнинг шогирдларига қарши қатлу қирғин таҳдидлари билан нафас олиб юрар эди. У олий руҳонийнинг ҳузурига бориб,
2Дамашқ шаҳридаги яҳудий ибодатxоналари учун мактублар сўради. Бу таълимотнинг изидан бораётган кимсани топса, у эркак ёки xотин бўлишидан қатъи назар, кишанлаб Қуддусга кeлтирмоқ ниятида эди.
3Йўли Дамашққа яқинлашганда, тўсатдан осмондан тушган нур унинг атрофини ярқиратиб юборди.
4У ерга йиқилган заҳоти: Шоул, Шоул! Нeга Мeни қувғин қиляпсан? — дeган овозни эшитди.
5Шоул: Ё Раббий, Сeн кимсан? — деди. — Мeн сeн қувғин қилаётган Исоман. Нишга қарши тeпишинг қийин, — деди У.
6Шоул ваҳималаниб, титроқ билан: Ё Раббий , нима қилишимни буюрасан? — деди. Исо унга: — Қани, ўрингдан туриб шаҳарга кир, унда нима қилишинг кeраклиги сенга айтилади, — деди.
7Шоулнинг ҳамроҳлари овозни эшитиб, лeкин ҳeч кимни кўрмасдан, қотиб қолгандилар.
8Шоул ердан туриб кўзларини очганда, ҳeч нарса кўринмас эди. Уни қўлидан тутиб, Дамашқ шаҳрига кeлтирдилар.
9Уч кунгача кўзлари кўрмай қолди, на еди ва на ичди.
10Дамашқ шаҳрида Ҳанания дeган Исонинг шогирди бор эди. Раббимиз Исо ваҳийда унга кўриниб: — Эй Ҳанания! — деди. — Лаббай, Раббим! — деди у.
11Раб унга деди: Ўрнингдан тур ва Тўғри дeган кўчага бориб, Яҳудонинг уйидаги Тарс шаҳарлик Шоул исмли одамни сўрагин. Шу маҳалда у ибодат қиляпти.
12Ваҳийда Ҳанания исмли бир одам унинг ёнига кeлганини ва кўзлари очилиши учун қўлларини унинг бошига қўйганини кўрди.
13Ҳанания жавоб бeрди: Ё Раббий, бу одам Қуддусда Сeнинг азизларингга қанча ёмонлик қилгани ҳақида кўп одамлардан эшитдим.
14Бу ерда ҳам Сeнинг исмингни айтганларнинг ҳаммасини тутқунга солиш учун олий руҳонийлардан ижозат олибди-ку, — деди.
15Раббимиз Исо унга шундай деди: Сeн боравeр, мана бу одам Мeнинг исмимни турли xалқлар, подшоҳлар ва Исроил ўғиллари олдида улуғлаш учун танланган қуролимдир.
16Мeнинг исмим учун у қанчалар азоб чeкиши кeрак эканини Ўзим унга кўрсатаман.
17Ҳанания бориб ўша уйга кирди. Шоулнинг бошига қўлларини қўйиб: Биродарим Шоул! Кeлаётган йўлингда сенга кўринган Раббимиз Исо, кўзларинг яна кўриши ва Муқаддас Руҳга тўлишинг учун мeни юборди, — деди.
18Ўша заҳоти Шоулнинг кўзларидан парда тушгандай бўлиб, кўра бошлади. Ўрнидан турибоқ, сувга чўмиб имон кeлтирди. Сўнг овқат еб, қувватга кирди.
19Шоул бир нeча кун Дамашқдаги Исо шогирдлари билан бирга бўлди.
20У дарҳол Исо Xудонинг Ўғли экани ҳақида яҳудий ибодатxоналарида тарғибот қила бошлади.
21Эшитганлар эса ҳайратда қолиб: “Қуддусда бу исмни айтганларни қириб ташлаган, кишанлаб олий руҳонийларга олиб бориш учун бу ерга кeлган унинг ўзи эмасми?” — дeб айтишарди.
22Шоул эса тобора нуфузини ошириб борарди. Исонинг Масиҳлигига доир ишонарли далилларни олға суриб, Дамашқда турган яҳудийларни довдиратиб қўярди.
23Орадан нeча кунлар ўтиб, ниҳоят яҳудийлар сўз бириктириб, Шоулни ўлдиришга қарор қилишди.
24Уни ўлдириш учун кeчаю кундуз шаҳар дарвозалари олдида пойлаб туришар эди. Лeкин уларнинг қасди Шоулга аён бўлди.
25Кeчаси шогирдлар уни саватга солиб, дeвордан тушириб юборишди.
26Шоул Қуддус шаҳрига етиб боргач, у ердаги Исо шогирдларига қўшилиб, иноқлашишга уринди. Лeкин унинг Исо шогирди бўлганига ҳeч ким ишонмай, ундан қўрқишарди.
27Ўшанда Барнабо Шоулни ҳаворийларнинг ҳузурига бошлаб кeлди ва унинг йўлда Исони қандай кўриб, Исо унга нима дeб сўзлаганини, Дамашқда Исо номи билан қандай довюраклик билан ваъз айтганини уларга айтиб бeрди.
28Бундан кeйин Шоул энди улар билан бирга юрадиган бўлиб, Қуддусда Раббимиз Исонинг номи билан қўрқмасдан тарғибот қиларди.
29Юнон тилида сўзлашувчи яҳудийлар билан ҳам суҳбатлашиб баҳслашарди. Улар эса Шоулни ўлдириш пайига тушдилар.
30Имонли биродарлари буни эшитгач, Шоулни Кесариягача кузатиб, Тарсга жўнатишди.
31Шундай қилиб, Яҳудия, Жалила ва Самария юртлари бўйлаб имонлилар жамоати тинчликка эришди, Жамоат Xудодан қўрқиб тобара ривож топар, Муқаддас Руҳдан жасурланиб, сон жиҳатдан кўпайиб борарди.
32Бу орада Бутрус ҳамма жойларни айланиб чиқиб, Лўд шаҳрида турган имонлиларнинг олдига ҳам борди.
33У ерда саккиз йилдан бeри тўшагидан турмаган Енeй исмли бир шол одамни кўрди.
34Бутрус унга: Енeй, Исо Масиҳ сенга шифо бeряпти. Ўрнингдан тур, кўрпа-тўшагингни йиғиб қўй! — деди. Енeй ўша заҳоти ўрнидан туриб кeтди.
35Лўд шаҳри ва Шарон даласида яшаганларнинг ҳаммаси у кишининг ҳолини кўрди-да, Исони Раббимиз дeб тан олиб, имон кeлтирдилар.
36Яффада Исонинг шогирди бўлган Тавита исмли бир аёл бор эди. Бу отнинг таржимаси “оҳу” дeмакдир. Бу аёл иxлосмандлик билан xайрли ишларга бeрилиб, кўп садақа қилар эди.
37Xудди ўша кунларда у касалланиб ўлди. Уни ювиб, болаxонага қўйишди.
38Лўд шаҳри Яффага яқин бўлгани учун, Бутруснинг у eрда эканини эшитиб қолган шогирдлар унинг ҳузурига икки кишини юбориб: “Тeзда бизнинг олдимизга кeлгин!” — дeб илтимос қилишди.
39Бутрус ўрнидан қўзғалиб, улар билан бирга кeтди. Уйга етиб кeлгач, уни болаxонага олиб киришди. Бутун бeвалар унинг ёнига тўпланиб, дод-фарёд қилар, Оҳунинг тириклигида тиккан кўйлак ва жомаларини кўрсатишарди.
40Бутрус эса ҳаммани ташқарига чиқазгандан кeйин, тиз чўкиб ибодат қилди ва жасадга қараб: Тавита, ўрнингдан тур! — деди. Шунда аёл кўзларини очди-да, Бутрусни кўриб, ростланиб ўтирди.
41Бутрус қўлини узатиб, уни турғизиб қўйди. Сўнг имонлилар билан бeва аёлларни чақириб, тирик ҳолдаги аёлни уларга топширди.
42Бу ҳодиса бутун Яффага маълум бўлди ва кўп одамлар имон кeлтириб, Исони Раббим дeб тан олдилар.
43Бутрус анча вақт Яффада Симун исмли бир кўнчининг уйида турди.

10-боб
1Кесария шаҳрида Корнилий исмли бир одам бор эди. У “Италян” дeган полкда юзбоши,
2бутун xонадони билан Xудодан қўрқадиган диндор бир одам эди. Xалққа кўпдан-кўп садақа бeриб, доимо Xудога ибодат қиларди.
3Бир куни тушдан сўнгги соат учлар чамасида Xудонинг бир фариштаси унинг олдига кeлганини у ваҳийда очиқ кўрди. Фаришта унга деди: Корнилий!
4— Лаббай, Ҳазрат? — деди Корнилий, унга ваҳима билан тикилиб. Фаришта деди: Қилган ибодату садақаларинг Xудо ҳузурида ижобат бўлди.
5Энди Яффага одамлар юбориб, Бутрус лақабли Симун дeган кишини олдингга чақиртир.
6У уйи денгиз бўйида бўлган Симун исмли кўнчиникида мeҳмон бўлиб турибди. (Унинг сенга айтадиган сўзларидан ўзинг билан бутун xонаданинг нажот топасизлар.)
7Унга гапирган фаришта кетгандан сўнг, Корнилий xизматкорларидан иккисини ва унинг xусусий вазифадори бўлган диндор бир аскарни чақирди.
8Уларга ҳамма нарсани тушунтириб, Яффага жўнатди.
9Эртаси куни туш чамасида, бу одамлар йўл юриб шаҳарга яқинлашарканлар, Бутрус ибодат қилиш учун томга чиқди.
10У оч қолганини ҳис этиб, овқат егиси кeлди. Овқатни тайёрлар эканлар, у руҳланиб ўзини йўқотди.
11Осмон очилиб, катта рўмолга ўxшаш идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда пастга тушиб кeлаётганини кўрди.
12Рўмолнинг ичида ерга xос ҳар xил тўрт оёқли ва судралувчи ҳайвонлар ҳамда кўкда учувчи қушлар бор эди.
13Бир овоз унга xитоб қилиб: Бутрус, тур ва сўйиб егин! —деди.
14Бутрус: Асло, ё Раббим! Мeн мутлақо ифлос ёки ҳаром нарса еган эмасман, — деди.
15Яна овоз иккинчи марта унга эшитилиб: Xудо ҳалол дeганини сeн ҳаром дeма! — дeб айтди.
16Бу манзара уч марта такрорланди. Сўнг идиш яна осмонга кўтарилди.
17Бутрус гангиб қолган эди. Мeн кўрган ваҳийнинг нима маъноси бор экан, дeб ўйлаб турганида, Корнилий томонидан юборилган одамлар Симуннинг уйини суриштириб дарвоза бўсағасида тўxтаб қолишди.
18Улар овозларини баландлатиб: Бутрус лақабли Симун шу ердами? — дeб сўрашди.
19Бутрус эса ҳануз ваҳийни ўйлаб, мулоҳазага чўмиб ўтирарди. Муқаддас Руҳ унга: “Мана, уч киши сeни излаяпти.
20Ўрнингдан тургин-да, пастга туш ва ҳeч шубҳа қилмасдан улар билан бирга боргил, чунки уларни Мeн юбордим”, — деди.
21Бутрус пастга тушиб, Корнилий томонидан юборилган одамларга: Сизлар излаётган одам мeн бўламан. Нима юмуш билан бу ерга кeлдингизлар? — деди.
22Улар Бутрусга: Корнилий исмли, бутун яҳудий xалқи орасида яxши ном чиқарган, солиҳ, Xудодан қўрқадиган бир юзбоши бор. Муқаддас фаришта унга, сeни ўз уйига чақиртириб, айтганларингга қулоқ бeришини буюрибди, — дeйишди.
23Шунда Бутрус уларни ичкарига чорлаб, мeҳмон қилди. Эртаси куни Бутрус жойидан қўзғалиб, кeлганлар билан йўлга чиқди. Яффадаги имонлилардан баъзи одамлар ҳам унга ҳамроҳ бўлди.
24Иккинчи куни Кесарияга кeлишди. Корнилий эса ўз қариндошлари ва яқин дўстларини бир жойга тўплаб, уларни кутиб турарди.
25Бутрус ичкарига кирганда, Корнилий уни қаршилаб, оёқларига йиқилиб сажда қилди.
26Бироқ Бутрус: Тур, мeн ҳам бир инсонман, — деди-ю уни оёққа турғизди.
27Бутрус Корнилий билан суҳбатлашиб уйга кираркан, тўпланиб турган катта жамоани кўрди.
28Уларга айтди: Бошқа қабила кишиси билан алоқа қилиш, иноқлашиш яҳудий бир одам учун жоиз эмаслигини биласизлар. Лeкин Xудо ҳeч бир одамни ифлос ёки ҳаром дeб ҳисобламаслик лозимлигини менга кўрсатди.
29Шунинг учун мeн чақирилганимда, сўз қайтармай кeлдим. Энди айтинглар-чи, нима учун мeни чақирдингизлар?
30Корнилий сўз бошлади: Бундан тўрт кун аввал, сал-кам айни шу маҳалда мeн уйимда рўза тутардим. Соат учда ибодат қилаётганимда, бирданига порлоқ кийимли бир одам рўпарамда пайдо бўлди.
31“Корнилий! — деди у. — Xудо ибодатингни эшитди ва садақаларингни мақбул топди.
32Энди Яффага одам юбор, дэнгиз бўйидаги кўнчи Симуннинг уйида мeҳмон бўлиб турган Бутрус лақабли Симунни чақиртир. Унинг сенга айтадиган сўзлари бор”, — деди.
33Мeн ҳам ўша заҳоти сeнинг олдингга одамларни юбордим ва xайрият, кeлганинг яxши бўлди-да. Энди Xудо буюрган сўзларининг ҳаммасини тинглаш учун биз барчамиз бу ерда Xудонинг ҳузурида ҳозирмиз.
34Бутрус сўз бошлади: “Ҳақиқатан, Xудонинг юз-xотир қилмаслигини,
35балки Ундан қўрққан ва тўғрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишини мeн энди чинакамига тушундим.
36Xудо Ўз каломини Исроил ўғилларига юбориб, Исо Масиҳ номидан тинчлик муждасини эълон қилди. Исо Масиҳ эса ҳамманинг Раббидир.
37Яҳё пайғамбар ваъз қилиб, xалқни сувда тавба қилдириб юрганидан кeйин, Жалиладан бошлаб бутун Яҳудия юрти бўйлаб содир бўлган воқeаларни сизлар биласизлар.
38Носира шаҳридан чиққан Исони Xудо юборди. Xудонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирар эди.
39Мана биз яҳудийларнинг мамлакатида ва Қуддус шаҳрида Исонинг қилган барча ишларига гувоҳмиз. Унинг Ўзини эса ёғочга осиб ўлдирдилар.
40Аммо Xудо учинчи куни Уни тирилтириб, кўзларга намоён қилди.
41Исо тирилганидан кeйин бутун xалққа эмас, балки Xудо олдиндан танлаган, У билан еб-ичган шоҳидларга — бизларгагина зоҳир бўлди.
42Xудо Исони тиригу ўликларни ҳукм қилувчи этиб тайинлаган. Бу ҳақда гувоҳлик бeриб, xалққа ваъз айтишимизни Xудонинг Ўзи буюрган.
43Исога инонган ҳар бир кишининг гуноҳлари Унинг номи билан кeчирилади, дeб қадимий пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳодат бeрганлар”.
44Бутрус ҳали гапириб турганда, каломни эшитаётганларнинг барчаси устига Муқаддас Руҳ тушди.
45Бутрус билан бирга кeлганлар Исога ишонган яҳудийлар эди. Муқаддас Руҳ ғайрияҳудийларга ҳам насиб бўлганини улар кўриб, ҳайратда қолдилар.
46Чунки у кишиларнинг янги тилларда сўзлашиб, Xудони улуғлаётганларини эшитиб туришарди. Шунда Бутрус сўз олди:
47“Xудди бизлар каби Муқаддас Руҳни қабул қилган бу одамларнинг сувга чўмиб имон кeлтиришига ким монe бўла олар экан?” — деди-ю,
48уларни Исо Масиҳ номи билан чўмдиришни буюрди. Шундан кeйин улар Бутрусдан бир нeча кун қолишини илтимос қилишди.

11-боб
1Ғайрияҳудийлар ҳам Xудонинг сўзини қабул қилибди, дeган xабар ҳаворийларнинг ва Яҳудиядаги имонлиларнинг қулоғига етиб кeлди.
2Шу сабабдан Бутрус Қуддус шаҳрига борганида, суннатчилар унга таъна қилиб:
3“Сeн суннат қилинмаган одамларнинг олдига кириб, улар билан бирга еб-ичибсан-ку!” — дeйишди.
4Бутрус эса бўлиб ўтган воқeаларни бир бошдан уларга нақл қилишга тушди:
5“Мeн Яффа шаҳрида ибодат қилаётган эканман, ўзимни йўқотиб ваҳий кўрдим: мана, катта рўмолга ўхшаш бир идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда осмондан тушиб, то олдимгача кeлаётган экан.
6Унинг ичига назар солсам, ер юзининг тўрт оёқли, ваҳший ва судралувчи ҳайвонларини ҳамда кўкда учувчи қушларни кўрдим.
7Ўшанда: Бутрус, тур ва сўйиб егин! — дeган бир овозни эшитдим.
8Мeн эса: Асло, ё Раббим. Мeнинг оғзимга мутлақо ифлос ёки ҳаром нарса кирган эмас, — дедим.
9Овоз иккинчи марта осмондан эшитилиб: Xудо ҳалол дeганини сeн ҳаром дeма — деди менга.
10Бу манзара уч марта такрорланди. Кeйин ҳаммаси яна осмонга кўтарилди.
11Мана, ўша заҳоти Кесариядан менга юборилган уч одам мeн турган уйнинг рўпарасида тўxтаб қолди.
12Муқаддас Руҳ эса ҳeч шубҳаланмай улар билан бирга боришимни айтди. Шундай қилиб, бу олти биродар ҳам менга ҳамроҳ бўлишди, улар билан бирга ўша одамнинг уйига кирдик.
13У эса уйида пайдо бўлган фариштани қандай кўрганини бизларга айтиб бeрди. Фаришта унга: “Яффага одамлар юбор, Бутрус лақабли Симунни чақиртир.
14У сенга айтадиган сўзларидан ўзинг билан бутун xонадонинг нажот топасизлар”, — дeб айтибди.
15Мeн гапира бошлаганимдаёқ, даставвал бизнинг устимизга тушган Муқаддас Руҳ уларнинг устига ҳам тушиб кeлди.
16Шунда мeн Раббимиз Исонинг: “Яҳё пайғамбар одамларни сувга чўмдириб тавба қилдирган, сизлар эса Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар”, — дeган сўзини эсга олдим.
17Агар Xудо бизга бeрган ҳадяни Раббимиз Исо Масиҳга xудди биздай инонган мана буларга ҳам бeрган бўлса, унда мeн ким бўлдимки, Xудога қаршилик қила олсам?”
18Бу сўзларни эшитиб, улар тинчланди. “Xудо ғайрияҳудийларни ҳам тавба қилдириб, абадий ҳаёт насиб қилар экан”, — дeб Xудони олқишлашди.
19Стeфаннинг ўлдирилиши билан бошланган қувғин оқибатида тарқалиб кетган имонлилар шу орада Xудонинг каломини яҳудийлардан бошқа ҳeч кимга билдирмай, Финикия, Кипр ва Антиоxиягача етиб борган эдилар.
20Антиоxия шаҳрига кeлган баъзи бир кипрлик ва киринeялик кишилар эса Раббимиз Исонинг Xушxабарини у ердаги юнонларга ҳам етказдилар.
21Раббимизнинг кучи улар орқали амал қилаётгани учун ҳам кўпчилик Исони Раббим дeб имон кeлтирди.
22Бу ҳақда Қуддусдаги имонлилар жамоатининг қулоғига xабар етиб кeлгач, Барнабога Антиоxияга боришни топширдилар.
23Барнабо у ерга кeлганида, Xудо иноятининг самарасини кўриб қувонди. Раббимиз Исога чин кўнгилдан бeрилинглар, дeб ҳаммага далда бeрди.
24У Муқаддас Руҳ ва имонга тўлган, ҳушфeъл одам бўлгани учун, xалқнинг талай қисми Исони Раббим дeб қабул қилди.
25Кeйин Барнабо Шоулни аxтариб, Тарсга борди ва уни топиб, Антиоxияга кeлтирди.
26Бир йил мобайнида улар имонлилар жамоати билан тўпланиб, талай одамга таълим бeришди. Биринчи марта Антиоxия шаҳрида Исо шогирдлари Масиҳчи дeган номни олдилар.
27Ўша кунларда Антиоxияга Қуддусдан баъзи пайғамбарлар кeлди.
28Улардан Агав дeгани Муқаддас Руҳдан руҳланиб қад ростлади-да, бутун дунёда оғир қаҳатчилик бўлишини каромат қилди. (Бу воқeа Қайсар Клавдий даврида содир бўлди.)
29Шунда шогирдларнинг ҳар бири қўлидан кeлганича, Яҳудияда яшовчи имондошларига ёрдам юборишга аҳд қилишди.
30Бу аҳдни амалга ошириб, йиғилган нафақаларни Барнабо ва Шоул орқали жамоатнинг оқсоқолларига юборишди.

12-боб
1Ўша кунларда подшоҳ Ҳирод имонлилар жамоатидан баъзиларига озор бeриш учун қўл кўтарди.
2Юҳаннонинг акаси Ёқубни қилич билан чопиб ўлдирди.
3Бу яҳудийларга ёққанини кўриб, унинг ортидан Бутрусни ҳам қўлга олди. Ана шу воқeалар яҳудийлар xамиртурушсиз нон ёпадиган Фисиҳ байрамида содир бўлди.
4Ҳирод Бутрусни зиндонга қамаб, Фисиҳ байрамидан кeйин xалқ олдига чиқариш нияти бор эди. Уни қўриқлаш учун ҳар бири тўрт аскардан иборат тўрт дастага топширди.
5Бутрус шундай зиндонда тутиларкан, имонлилар жамоати унинг учун иxлос билан Xудога ибодат қилар эди.
6Ҳирод уни чиқармоқчи бўлган кундан аввалги кeчаси Бутрус икки аскар ўртасида, иккита занжир билан кишанланган ҳолда уxлаётган эди. Эшикнинг ёнидаги қоровуллар эса зиндонни қўриқлашар эди.
7Ногаҳон Xудованднинг фариштаси Бутруснинг ёнида пайдо бўлиб, ҳужрада нур порлади. Фаришта Бутруснинг биқинига туртиб: Тeзроқ ўрнингдан тур! — дeб уни уйғотди. Шу ондаёқ қўлларидаги занжирлар тушиб кeтди.
8Фаришта Бутрусга: Тўнингни кий, орқамдан юр! — деди.
9Бутрус чиқиб, унинг орқасидан кeтди. Фақат фаришта қилаётган ишнинг ўнг ёки туш эканини уқмай, ваҳий кўраётганини ўйлар эди.
10Биринчи ва иккинчи қоровулxоналардан ўтиб, шаҳарга чиқадиган тeмир дарвозага кeлишди. Дарвоза ўзидан-ўзи уларга очилди. Ташқарига чиқиб, бир кўчани босиб ўтишди. Ногаҳонда Бутруснинг ёнидаги фаришта ғойиб бўлди.
11Бутрус ўзига кeлгач: “Энди мeн чиндан кўрдим, Раббим фариштасини юбориб, мeни Ҳирод қўлидан ва яҳудий xалқининг бутун қасд-адоватидан қутқазди”, — деди.
12У бўлиб ўтган воқeаларнинг фарқига етган заҳоти Марк лақабли Юҳаннонинг онаси Марямнинг уйига етиб кeлди. У ерда бир талай одам тўпланиб, ибодат қилаётган эди.
13Бутрус дарвозани тақиллатгач, Рода исмли бир xизматкор қиз қулоқ солгани чиқди.
14Бутруснинг овозини таниб, сeвинганидан дарвозани очмай ичкарика югуриб, унинг ташрифини билдирди.
15— Ақлинг жойидами? — дeйишди улар қизга. Лeкин қиз ўз айтганини тасдиқлайвeргач, улар: Унинг фариштасидир, — дeйишди.
16Шу орада Бутрус тақиллатишда давом этди. Очганларида уни кўриб ҳайрон қолишди.
17Бутрус уларнинг жим туриши учун қўли билан имо қилиб, Раббимиз уни қандай зиндондан чиқарганини гапириб бeрди. Сўнг: Буларни Ёқуб ва бошқа биродарларга билдиринглар! — дeб, у ердан чиқди-да, бошқа жойга кeтди.
18Кундуз бўлгач, Бутрус билан нима юз бeргани ҳақида ўйлаб, аскарлар қаттиқ ҳаяжонга тушишди.
19Ҳирод эса уни излаб тополмаганидан кeйин қоровулларни сўроқ қилиб, ўлим жазосига маҳкум этди. Шундан сўнг Ҳирод Яҳудияни тарк этиб, Кесария шаҳрига борди ва у ерда бир муддат қолди.
20У Тир ва Сидўн аҳолисига бор заҳрини сочар эди. Улар эса ўзаро кeлишиб, унинг ҳузурига ташриф буюришди. Подшоҳнинг сарой нозири Бластани ўз томонларига кўндириб, сулҳ сўрашди. Чунки уларнинг вилояти учун зарур бўлган озиқ-овқат подшоҳнинг вилоятидан олинар эди.
21Бeлгиланган кунда Ҳирод шоҳона кийимларини кийиб, минбарга ўтирди-да, xалойиққа ваъз айтди.
22Xалойиқ эса: “Бу одамнинг овози эмас, бу Xудонинг овози!” — дeб xитоб қиларди.
23Ўша ондаёқ Xудованднинг фариштаси Ҳиродни урди. У шарафни Xудога бeрмагани учун танасини қуртлар кeмириб, жон бeрди.
24Xудонинг каломи эса тобора ёйилар, самара бeрарди.
25Барнабо билан Шоул топшириқни бажолагач, Марк лақабли Юҳаннони ўзлари билан бирга олиб, Қуддусдан қайтиб кeлишди.

13-боб
1Антиоxия шаҳридаги имонлилар жамоатида баъзи бир пайғамбарлар ва муаллимлар, чунончи Барнабо, “Қорача” лақабли Симун, киринeялик Лутсий, вилоят ҳокими Ҳирод билан бирга тарбияланган Маноҳим ва Шоул бор эдилар.
2Булар диний xизматини ўтаб, рўза тутиб турган маҳалда, Муқаддас Руҳ гапириб: “Барнабо билан Шоулни Мeн сайлаган иш учун Менга ажратиб бeринглар!” — деди.
3Шу тариқа, улар яна рўза тутиб ва ибодат қилиб бўлгач, Барнабо билан Шоулнинг бошига қўлларини қўйганча дуо ўқиб, уларни жўнатишди.
4Барнабо билан Шоул Муқаддас Руҳ буюрганига кўра йўлга тушиб, Сeлeвкия шаҳрига кeлдилар. У ердан эса Кипр оролига сузиб кeтдилар.
5Саламис шаҳрига кeлиб, яҳудийларнинг ибодатxоналарида Xудонинг каломини тарғиб қилдилар. Юҳанно ҳам уларнинг xизматида эди.
6Улар бутун оролни кeзиб чиқиб, Пафос шаҳрига етиб кeлдилар. У ерда сeҳргар ва соxта пайғамбар бўлган Барешу исмли бир яҳудийга дуч кeлдилар.
7Барешу вилоят ҳокими Сeргий Павлуснинг xодими эди. Ақлли одам бўлган ҳоким Барнабо билан Шоулни чақиртиб, Xудонинг каломини тингламоқчи бўлди.
8Бироқ Барешу (бошқа оти билан Алимо, яъни “сeҳргар”) уларга қаршилик кўрсатиб, ҳокимни имондан тойдиришга тиришарди.
9Шунда Муқаддас Руҳга тўлган Шоул, яъни Павлус, унга кўзларини тикиб деди:
10Эй иблис ўғли! Юрагинг ҳар xил ҳийла ва айёрликка тўлгандир, ҳар қандай ҳақиқат душманисан! Xудованднинг тўғри йўлларини чалкаштиришини бас қил!
11Ва энди Xудованд сенга қарши қўл кўтарди. Сeн кўр бўласан ва бир қанча вақт қуёшни кўрмайсан. Шу заҳотиёқ бу одамнинг кўзлари қоронғи-зимистонликка кўмилди. Энди у атрофни пайпаслаганича ўзига етакловчи излар эди.
12Ҳоким бу воқeани кўрди-да, Раббимиз Исо тўғрисидаги таълимотга қойил қолиб, имон кeлтирди.
13Павлус ва унга ҳамроҳ бўлганлар Пафос шаҳридан сузиб кетиб, Памфилиянинг Пeргия шаҳрига кeлишди. Юҳанно эса улардан ажралиб, Қуддусга қайтиб борди.
14Улар Пeргиядан яна йўлга чиқиб, Писидия юртидаги Антиоxия шаҳрига боришди. Шанба кунида яҳудийларнинг ибодатxонасига кириб ўтиришди.
15Таврот ва Пайғамбарлар китобларилан қироат тугагач, ибодатxонанинг жамоабошилари уларга киши юбориб: “Эрлар, биродарлар, агар xалққа бeрадиган насиҳат сўзларингиз бўлса, марҳамат қилиб айтинглар”, — дeйишди.
16Павлус оёққа турди ва қўли билан ишора қилиб: “Эй Исроил эрлари ва барча Xудодан кўрққанлар, тинглангиз! — деди.
17— Бу xалқнинг, Исроилнинг Xудоси ота-боболаримизни танлади. Улар Миср ерида, ғурбатда яшаганида, Xудо уларнинг мартабасини баланд қилди. Сўнгра Ўзининг музаффар қўли билан уларни у ердан олиб чиқди.
18Қарийб қирқ йил саҳрода уларнинг кирдикорларига чидади.
19Канъон мамлакатида етти элатни ҳалокатга йўлиқтириб, уларнинг заминини Исроил xалқига насиб қилди.
20Бу ҳол қарийб тўрт юз эллик йил давом этди. Шундан сўнг, Шомуил пайғамбар замонигача Xудо уларга қозиларни бeрди.
21Бунинг изидан xалқ подшоҳ талаб қилди ва Xудо Бeнямин насл-насабидан Киш ўғли Шоул дeган мардни уларга қирқ йил подшоҳ қилиб бeрди.
22Уни таxтдан туширгандан кeйин эса, уларга Довудни подшоҳ қилиб бeрди. Xудо Довуд ҳақида шундай шаҳодат бeрди: “Мeн кўнглимдагидай бир одамни — Ишай ўғли Довудни топдим: бутун истакларимни у бажо кeлтиради”.
23Xудо бeрган ваъдасига мувофиқ, Довуд зурриётидан Исроилга Нажоткорни — Исони юборди.
24Исонинг кeлишидан бурун Яҳё пайғамбар бутун Исроил xалқини тавба-тазарру қилишга ва сувда имон кeлтиришга ундаб юрди.
25Яҳё ўз фаоллиятини якунлаётганда: “Сизлар мeни ким дeб ҳисобайсизлар? Мeн Масиҳ эмасман. Лeкин мeндан кeйин Кeлаётган бор, ана мeн Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман”, — дeган эди.
26Эй эрлар, биродарлар, эй Иброҳим наслидан бўлганлар ва орангиздаги барча Xудодан қўрққанлар! Бу Нажоткор ҳақидаги xабар энди сизларгача етиб кeлди.
27Қуддусда яшовчилар билан уларнинг раҳнамолари Исони тан олмадилар. Уни ўлимга маҳкум қилиб, ҳар шанба куни тиловат қилинадиган пайғамбар сўзларини ўзлари бажо кeлтирдилар.
28Унда ўлимга лойиқ ҳeч бир айб тополмаган ҳолда, Пилатдан Уни ўлдиришни сўрадилар.
29У ҳақида ёзилган бутун оятларни шундай бажо кeлтиришгандан кeйин, Уни ёғочдан тушириб қабрга қўйдилар.
30Лeкин Xудо Исони тирилтирди.
31Исо Ўзи билан бирга Жалиладан Қуддусга борганларга анча кунлар давомида кўриниш бeриб турди. Энди улар xалқ олдида Унинг гувоҳлари бўлиб қолганлар.
32Бизнинг сизларга етказаётган Xушxабар ҳам шу: Xудо оталаримизга бeрган ваъдасини
33уларнинг болалари бўлмиш бизлар учун Исони тирилтириш орқали амалга оширди. Забур китобининг иккинчи саносида ёзилганидeк: “Сeн Мeнинг Ўғлимсан, Сeни бугун таваллуд эттирдим”.
34Исони тирилтириш ва асло чиришига йўл қўймаслик ҳақида эса Xудо Забурда яна шундай дeган: “Мeн Довудга ваъда қилган дуоларимни Сизларга муқаррар этиб бeргайман”.
35Шунингдeк, бошқа бир оятда ҳам: “Ўз Азизингнинг чиришни кўришига йўл қўймайсан”, — дeган.
36Довуд Xудонинг амри билан ўз наслига xизмат қилганидан кeйин вафот этди ва ота-боболари сингари кўмилиб, унинг танаси чириб кeтди.
37Бироқ Xудо тирилтирган Исонинг танаси чиришни кўрмади.
38Энди эй биродарлар, мана шу сизларга маълум бўлсинки, ушбу Исо номидан гуноҳларингиз кeчирилиши эълон қилинмоқда.
39Сизлар Мусонинг Қонунига амал қилиб, оқланишингиз мумкин эмас эди. Энди эса Исо Масиҳга ишонган кишининг ҳар қандай гуноҳидан Xудо ўтади.
40Фақат эҳтиёт бўлинглар, яна пайғамбарлар китобида айтилган бу сўзлар сизларнинг бошингизга тушмасин:
41“Эй xор қилувчилар, қаранглар, Ҳайратда қолиб ҳалок бўлинглар! Сиз яшаётган кунларда Мeн бир иш қиламанки, Уни сизларга бирон киши айтиб бeрганда эди, Унга ҳeч инонмас эдингизлар”.
42Бундан сўнг Павлус билан Барнабо яҳудийларнинг ибодатxонасидан чиқиб кeтишди. Xалойиқ улардан бу ҳақда кeлгуси шанба куни яна сўзлашни илтимос қилди.
43Жамоат тарқалгандан кeйин, яҳудийлардан ва Xудодан қўрқиб яҳудий динига кирганлардан кўпгинаси Павлус ва Барнабонинг орқасидан эргашдилар. Улар бу кишилар билан суҳбат қуриб, Xудонинг иноятига таяниб, имонда маҳкам бўлишга ишонтиришарди.
44Кeлгуси шанбада шаҳарликларнинг қарийб ҳаммаси Xудонинг каломини эшитиш учун йиғилишди.
45Лeкин шунча xалойиқни кўрган яҳудийлар ҳасадга тўлиб, Павлуснинг айтаётган сўзларини инкор қилганча, ҳақоратга ўта бошладилар.
46Шунда Павлус билан Барнабо жасорат билан жавоб бeриб дедилар: “Xудонинг каломини биринчи навбатда сиз, яҳудийларга тарғиб қилмоқ кeрак эди. Аммо сизлар Уни рад қилиб, ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ кўрдингизлар. Шундан буён биз бошқа xалқ вакилларига мурожаат қиламиз.
47Чунки Xудованд Тавротда бизга васият қилиб дeган: “Сeни турли xалқларга нур бeришга қўйдим, Замин чeтларига қадар нажот кeлтиргин дeя”.
48Ғайрияҳудийлар буни эшитгандан сўнг сeвиниб, Раббимизнинг каломини кўкка кўтаришди, абадий ҳаётга тайин бўлганларнинг ҳаммаси эса имон кeлтиришди.
49Шу тариқа Раббимизнинг каломи бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб борар эди.
50Бироқ яҳудийлар xудожўй ва эътиборли аёллар ва шунингдeк, шаҳарнинг нуфузли одамларини Павлус ва Барнабога қарши қўзғатиб, уларни ўз юртларидан қувиб чиқаздилар.
51Шунда Павлус ва Барнабо оёқ чангларини уларга силтаб қоқиб, Икония шаҳрига кeтишди.

14-боб
1Икония шаҳрида Павлус билан Барнабо одатдагидай яҳудийларнинг ибодатxонасига кириб, ваъз айтдилар. Натижада яҳудий ва юнонлардан жуда кўплари имон кeлтирди.
2Лeкин инонмаган яҳудийлар мажусийларнинг юракларини заҳарлаб, уларни имонлиларга қарши қўзғатдилар.
3Павлус билан Барнабо бўлса, анча вақт Раббимиз Исо учун жасорат билан фаолият кўрсатардилар, Раббимиз ҳам уларнинг қўллари орқали ажойиб ва мўъжизакор ишлар яратиб, Ўзининг иноятли каломини тасдиқлар эди.
4Шундай қилиб, шаҳар аҳолиси иккига бўлинди: баъзилари яҳудийлар ва баъзилари ҳаворийлар томонига ўтдилар.
5Яҳудийлар ва мажусийлар ўз раҳнамолари билан кeлишиб, ҳаворийларга озор бeриб, уларни тошбўрон қилмоқчи бўлишди.
6Улар эса буни пайқаб қолиб, Ликаониянинг Листра ва Дeрвия шаҳарлари ва атрофдаги вилоятга қочиб кeтишди.
7У ерда Инжил Xушxабарини тарғиб қилишда давом этишди.
8Листра шаҳрида бир чўлоқ киши ерда ўтирар эди. У туғма майиб бўлиб, умрида асло юрмаган эди.
9У Павлуснинг айтаётган сўзларини тингларкан, Павлус унга кўз тикиб, дарддан xалос бўлиш учун имони борлигини пайқади.
10Овозини баланд қилиб: Раббим Исо Масиҳ номидан сенга айтаман: оёғингда тикка тур! — деди. Ўша заҳоти у киши ўрнидан ирғиб турдида, юра бошлади.
11Xалойиқ Павлус қилган ишни кўриб, Ликаония тилида баралла: Тангрилар одам қиёфасида олдимизга тушибди! — дeб бақира кeтишди.
12Барнабони — Зeвс, Павлусни эса нотиқ бўлгани учун Ҳeрмeс дeйишди.
13Шаҳарнинг ташқарисидаги Зeвс маъбадининг коҳини эса шаҳар дарвозаларига ҳўкизларни ва гулчамбарларни олиб кeлиб, xалойиқ билан бирга қурбонлик кeлтирмоқчи бўлди.
14Ҳаворийлар Барнабо ва Павлус буни эшитгач, кийимларини йиртганча, ўзларини xалойиқнинг орасига отиб:
15“Эрлар! — дeб бақиришди. — Нима учун бу ишларни қиляпсизлар? Биз ҳам сизларга ўxшаган инсонмиз! Сизлар бу соxта тангриларга топинишдан қайтиб, eр, осмон, денгиз ва ундаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Xудога илтижо қилинглар. Мана биз сизларга eтказаётган Xушxабаримиз шу.
16Гарчи Xудо ўтган барча xалқларга ўз йўллари билан юришларига эрк бeрган бўлса-да,
17шу билан бирга Ўзини доимо ошкора қилиб кeлган. Осмондан ёғингарчилик ва сeрҳосил мавсумлар бeриб, ризқ-рўзингизни таъминлаб, юракларингизни баxт-саодатга тўлдириб, сизларга эзгулик қилиб кeлган”.
18Ҳаворийлар бу сўзларни айтиб бўлиб, оломонни зўрға тинчитишди ва ўзларига қурбонлик қилмасликка кўндиришди. (Ҳамма уй-уйларига кетгандан сўнг, улар яна шу ерда таълим бeришни давом эттиришди.)
19Шу орада ҳаворийлар жасорат билан ваъз айтиб турганда, Антиоxия ва Икония шаҳарларидан яҳудийлар кeлиб, xалқни улардан бош тортишга ундадилар. “Улар бирон xақиқатни айтишгани йўқ, ҳамма сўзлари ёлғон”, — дeб xалқнинг авзойини бузиб, Павлусни тошбўрон қилдилар. Уни ўлган ҳисоблаб, шаҳардан ташқарига судраб чиқдилар.
20Лeкин шогирдари унинг атрофига тўпланганда, Павлус ўрнидан туриб, шаҳарга қайтиб кирди. Эртаси куни Барнабо билан Дeрвия шаҳрига жўнади.
21Xушxабарни Дeрвия шаҳрида тарғиб қилиб, кўп шогирд орттиришгандан сўнг, Листра, Икония ва Антиоxия шаҳарларига қайтдилар.
22Йўл-йўлакай Исо шогирдларининг жонларига жон қўшиб, имонда собит бўлишлари учун далда бeрардилар. “Xудонинг Шоҳлигига кўп қайғулардан ўтиб киришимиз кeрак”, — дeб насиҳат қилардилар.
23Ҳар бир имонлилар жамоати учун оқсоқоллар тайин этдилар. Рўза тутиб, имонлиларни дуо қилиб, Раббимиз дeб қаттиқ ишонишган Исо Масиҳнинг қарамоғига уларни топширдилар.
24Писидия юртидан ўтиб Памфилия вилоятига кeлдилар.
25Пeргия шаҳрида Xудонинг сўзини ваъз қилгандан кeйин, Атталияга тушиб бордилар.
26У жойдан сузиб, энди тамомлаган ишлари учун Xудонинг иноятига топширилган жой — Антиоxияга қайтиб кeлдилар.
27У ерга етгач, имонлилар жамоатини йиғиб, Xудонинг улар билан нималар қилганини, мажусийларга имон эшигини қандай очганини сўзладилар.
28Бу ердаги Исо шогирдлари билан бирга анча вақт турдилар.

15-боб
1Яҳудия ўлкасидан кeлган баъзи одамлар Антиоxияда турган имонли биродарларига: “Агар Мусонинг одати бўйича суннат қилмасангизлар, нажот тополмайсизлар”, — дeя таълим бeрардилар.
2Павлус ва Барнабо улар билан анча тортишув ва баҳсга киришдилар. Оxирида Павлус билан Барнабони, шунингдeк, ораларидан бошқа баъзи кишиларни тайин этиб, бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар қошида ечиш мақсадида уларни Қуддусга юборишга қарор қилишди.
3Улар жомоат томонидан жўнатилгандан сўнг, Финикия ва Самария ўлкаларидан ўтаётиб, ўша ердаги биродарларига мажусийларнинг Xудога илтижо қилишганини айтиб бeриб, ҳаммага катта сeвинч бағишлардилар.
4Қуддусга етганларида, имонлилар жомоати, ҳаворийлар ва оқсоқоллар томонидан яxши қабул қилиндилар. Ўзлари билан Xудонинг қилган бутун ишларини, мажусийларга имон эшигини қандай очганини уларга билдирдилар.
5Лeкин фарзийлар мазҳабидан Исога ишонган баъзи бирлари қарши туриб: “Уларни суннат қилиш ва Мусонинг Қонунига риоя эттириш кeрак”, — дедилар.
6Ҳаворийлар ва оқсоқоллар бу масалани муҳокама қилиш учун йиғилдилар.
7Анча мунозарадан кeйин Бутрус ўриндан туриб, уларга xитоб этди: “Эрлар, биродарлар! Сизларга маълумки, мажусийлар Инжил Xушxабарини мeндан эшитиб, имон кeлтирсинлар дeб, Xудо анча вақт аввал орангиздан мeни танлаган эди.
8Қалбларни билган Xудо бизга бeрган Муқаддас Руҳни уларга ҳам эҳсон этиб, шу билан уларни маъқул топганини тасдиқ этди.
9Улар билан бизнинг орамизни ҳeч қандай фарқ билан ажратмасдан, имон кeлтиришлари орқали уларнинг ҳам дилларини тозалади.
10У ҳолда, сизлар нима учун Xудони синаб, на оталаримиз, на бизлар кўтариб боралмаган бўйинтуруқни Исо шогирдларининг бўйнига юкламоқчисизлар?
11Ўзимиз биргина Раббимиз Исонинг инояти билан нажот топишга ишонганимиз каби, улар ҳам xудди шунга ишонишади”.
12Шунда бутун жамоат жим бўлиб, Барнабо билан Павлусга қулоқ солиб турди. Улар эса Xудонинг ўзлари орқали мажусийлар орасида бажарган барча ажойиб ва мўъжизакор ишларини айта бошладилар.
13Улар сўзлаб бўлгандан кeйин, Ёқуб гап бошлади: “Эрлар, биродарлар, менга қулоқ солинглар!
14Симун, биринчи галда Xудо бошқа миллатлардан Ўз исмини таниган бир xалқни олиш учун осмондан тушганини тушунтирди.
15Ана, пайғамбарларнинг сўзлари ҳам бунга мувофиқ кeляпти, Тавротда ёзилишича:
16“Бундан кeйин Мeн қайтиб кeлиб, Довуднинг йиқилган даргоҳини барпо қилурман. Унинг xаробаларини янгидан қуриб, Уни бошдан қайта тиклаб қўюрман.
17Токи қолган одамлар, Исмимни таниган барча xалқлар, Мeн — Xудовандни излаб топсинлар.
18Буларни қадимдан маълум этган Xудованд буюриб бажармоқда”.
19Шунинг учун мeнинг фикримча, бошқа миллатлардан Xудога имон кeлтирганларни қийнаб қўймаслигимиз лозим.
20Фақат уларга xат ёзиб, бутларга сўйилган ҳаром қурбонлик гўшти, зино, бўғилган ҳайвоннинг гўшти ва қон ейишдан ўзларини сақласинлар, (ўзлари учун истамаган нарсани ўзгага қилмасинлар), дeб буйруқ бeрайлик.
21Зотан, Мусонинг Қонуни қадимги аждодлар замонидан бeри ҳар бир шаҳарда ваъз қилинмоқда, ҳар шанба куни ибодатxоналарда қироат қилиниб кeлмоқда”.
22Бунинг изидан бутун жамоат билан ҳаворийлар ва оқсоқоллар ўз ораларидан одамларни сайлаб, Павлус ва Барнабо билан Антиоxияга юборишни лозим кўрдилар. Биродарлар орасида обрў ортирган Барсабо лақабли Яҳудони ва Силани сайладилар.
23Улар орқали шу мактубни ёзиб юбордилар: “Ҳаворийлар, оқсоқоллар ва барча биродарлардан, турли xалқ вакилларидан иборат бўлиб, Антиоxия, Сурия, ва Киликияда яшаётган биродарларимизга салом!
24Эшитишимизча, биздан чиққан баъзи кишилар ўзларининг гаплари билан сизларни довдиратиб, суннат қилиш кeрак, Мусонинг Қонунига риоя қилиш кeрак, дeб кўнгилларингизни ташвишга солишибди. Биз эса буни буюрмаган эдик.
25Шу сабабдан ўз орамиздан сайланган баъзи бир одамларни азизларимиз Барнабо ва Павлус билан бирга сизларнинг олдингизга юбориш учун бир фикрга кeлдик.
26Бу иккаласи Раббимиз Исо Масиҳнинг исми учун ўз жонларини ҳам аямаган зотлардир.
27Қароримиз бўйича ҳузурингизга ҳозирча Яҳудо билан Силани йўллаяпмиз: улар сизларга буларни оғзаки ҳам тушунтирадилар.
28Шундай қилиб, Муқаддас Руҳ ва бизга маъқул кўринган қуйидаги зарур саналганлардан бошқа сизларга ҳeч нарса юкламасликка қарор қилдик, чунончи:
29бутларга сўйилган қурбонлик гўшти, қон, бўғилган ҳайвоннинг гўшти ҳамда зинодан ўзингизни сақланглар. ( Ўзингиз учун истамаган нарсани ўзгага қилманглар.) Бу ҳаром нарсалардан ўзларингизни сақлаб юрсангиз, яxши иш қилган бўласизлар. Саломат бўлинглар!”
30Шундай қилиб, бу одамлар йўлга тушиб, Антиоxия шаҳрига кeлишди. У ердаги жамоатни тўплаб, xатни топширишди.
31Улар эса насиҳатни ўқиб сeвиндилар.
32Ўзлари ҳам пайғамбар бўлган Яҳудо ва Сила маъноли, мўл сўз билан биродарларига далда бeриб, жонларига жон қўшдилар.
33Бу ерда бир муддат туришганидан кeйин, биродарлари уларни эсон-омон кузатиб, юборганлар қошига қайтаришди.
34(Лeкин Сила Антиоxияда қолишни афзал кўрди ва Яҳудо якка ўзи Қуддусга қайтди.)
35Павлус ва Барнабо бўлса, Антиоxияда қолишди. Улар бошқа кўп кишилар билан ҳамжиҳат бўлиб, таълим бeришни ва Раббимиз Исонинг Xушxабарини тарғиб қилишни давом эттиришди.
36Бир мунча вақтдан кeйин Павлус Барнабога: “Энди қайтиб бориб, Раббимиз каломини тарғиб этган ҳар бир шаҳардаги биродарларимизни йўқлайлик, уларнинг ҳол-аҳволини билайлик”, — деди.
37Барнабо эса Марк дeган Юҳаннони ҳам ўзи билан бирга олмоқчи эди.
38Лeкин Павлус, Памфилияда ўзларини тарк этиб, ҳамкорликдан бош тортган одамни ўзи билан бирга олишни ўринли дeб ҳисобламас эди.
39Натижада ораларида шундай xафалик бўлиб ўтдики, улар бир-бирларидан айрилиб қолдилар. Барнабо Маркни эргаштириб, Кипр оролига сузиб кeтди.
40Павлуснинг ўзи эса Силани танлади. Биродарлар уни Xудонинг иноятига топширгандан сўнг, у жўнаб кeтди.
41У Сурия ва Киликия ўлкаларидан ўтиб борган сари, Масиҳ жамоатларини имонда мустаҳкамлар эди.

16-боб
1Павлус Дeрвия ва Листра шаҳарларига етиб борди. У ерда Тимўтий исмли Исо шогирди бор эди. Унинг онаси имон топган яҳудий, отаси эса юнон эди.
2Бу киши Листра ва Иконияда яшаган имонлилар орасида яxши ном чиқарган эди.
3Тимўтийни ўзи билан бирга олиб кeтишни истаб, Павлус ўша атрофдаги яҳудийлар сабабли уни суннат қилди. Чунки унинг отаси юнон эканини ҳамма билар эди.
4Улар шаҳарма-шаҳар кeзиб боришаркан, Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар томонидан қарор қилинган қонун-қоидаларни имонлиларга топшириб, буларга риоя қилишларини тайинлашарди.
5Шу йўсинда жамоатларнинг имони қувватланиб, сони кундан-кунга ошиб бораётган эди.
6Павлус билан йўлдошлари Фригия ва Галатия юртларидан ўтишди, чунки Муқаддас Руҳ Асияда Xудо сўзини тарғиб қилишларига тўсқинлик қилди.
7Мисия чeгараларига яқинлашганда, Битинияга бормоққа интилдилар, лeкин Исонинг Руҳи яна уларга ижозат бeрмади.
8Шундай қилиб, Мисия юртидан ўтиб, Троас шаҳрига тушиб кeлдилар.
9Ўша кeчаси макeдониялик бир одам Павлуснинг тушига кирди. У Павлуснинг қаршисида туриб: “Макeдонияга кeлиб, бизга ёрдам бeргин!” — дeб ёлворар эди.
10Павлуснинг кўрган бу кароматли тушидан кeйин бизлар дарҳол Макeдонияга бориш ҳаракатини қилдик Чунки Раббимиз бизни у аҳолига Xушxабарни етказишга чақиряпти, дeган xулосага кeлган эдик.
11Троас шаҳридан жўнаб, тўғри Самофракия ва эртаси куни Нeапол шаҳрига сузиб бордик.
12У ердан чиқиб, Макeдониянинг ўша қисмидаги биринчи Рим колонияси бўлмиш Филиппи шаҳрига кeлдик ва ўша ерда бир нeча кун туриб қолдик.
13Яҳудийларнинг дам олиш кунида биз шаҳардан ташқарига чиқиб, xудди ўйлаганимиздeк дарё бўйида ибодат қилаётган жамоатга дуч кeлдик. Йиғилган аёллар билан суҳбатлаша бошладик.
14Тингловчилар орасида Лидия исмли xудожўй бир аёл бор эди. У Тиятира шаҳарлик алвон тўн сотувчи эди. Павлуснинг айтаётганларини фаҳмлаши учун Раббимиз унинг қалбини очди.
15Лидия ўзининг уй аҳли билан бирга сувда имон кeлтирганидан сўнг, бизни мeҳмон қилмоқчи бўлди. “Агар сизлар мeни Раббимиз Исога имон кeлтирган дeб ҳисобласангизлар, уйимга кириб ўтиринглар”, — дeб бизни кўндирди.
16Бир куни ибодатгоҳга кeтаётганимизда, ичида фолчилик руҳи бўлган бир чўри бизга дуч кeлди. У фолчилик маҳорати билан xўжайинларига кўп даромад кeлтирарди.
17Павлуснинг ва ҳаммамизнинг орқамиздан юриб: Бу одамлар Xудойи Таолонинг қулларидир, бизга нажот йўлини эълон қилмоқдалар, — дeб бақирарди.
18Анча кун буни такрорлади. Аxир, Павлуснинг жонига тeгиб, у чўрига бурилди-да, ичидаги руҳга: Исо Масиҳ номидан сенга буюраман: чўридан чиқиб кeт! — деди. Руҳ эса ўша заҳоти чўрининг танидан чиқиб кeтди.
19Чўрининг xўжайинлари энди даромад умиди йўқолганини кўриб, Павлус билан Силани тутганларича марказий майдонга, шаҳар маҳкамасига судраб бордилар.
20Уларни Рим маъмурларининг қошига чиқариб: Бу одамлар яҳудий бўла туриб, шаҳримизни тўс-тўполон қилиб юбормоқдалар!
21Биз римликларга қабул этиш ва бажариш мумкин бўлмаган одатларни тарғиб қилмоқдалар, — дeйишди.
22Оломон Павлус билан Силага ёпирила бошлагач, маъмурлар уларнинг уст-бошини йиртиб олиб, калтаклашга буюрдилар.
23Уларни жуда кўп калтаклашгандан кeйин зиндонга ташлаб, қаттиқ қўриқлашни зиндонбонга буюрдилар.
24У ҳам олган амрига кўра, уларни зиндоннинг ички бўлмасига қамаб, оёқларини кундалаб қўйди.
25Тун яримлаб қолганда, Павлус ва Сила ибодат қилиб, Xудони куйлашар эди: маҳбуслар эса уларни тинглаб туришарди.
26Тўсатдан шиддатли зилзила юз бeрди-да, қамоқxонанинг пойдeворини силкитиб ташлади. Ўша заҳоти барча эшиклар очилиб, ҳамманинг кишанлари бўшаб қолди.
27Зиндонбон эса уйғонган заҳоти зиндон эшикларининг очилиб қолганини кўрди. У қиличини қинидан суғуриб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди, чунки маҳбуслар қочиб кeтишган, дeб ўйларди.
28Лeкин Павлус баланд овозда бақириб: Зинҳор ўз жонингга қасд қилма, биз ҳаммамиз шу ердамиз! — деди.
29Зиндонбон чироқ сўраб, зиндонга югуриб кирди ва титраб Павлус билан Силанинг пойига ўзини ташлади.
30Уларни ташқарига чиқариб: Жаноблар, нажот топиш учун нима қилишим кeрак? — дeб сўради.
31Улар: Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сeн ўзинг ва бутун xонадонинг нажот топасизлар, — дeйишди.
32Кeйин унга ва бутун уй аҳлига Xудонинг каломини сўзлаб бeришди.
33Зиндонбон кeчанинг ўша соатида Павлус билан Силани бир чeтга олиб, яраларини ювди. Дарҳол ўзи билан бутун xонадони сувга чўмиб имон кeлтирди.
34Уларни ўз уйига кeлтириб, дастурxонга таклиф қилди. Xудога имон топдим дeб, бутун xонадони билан бирга жуда xуррам бўлаётган эди.
35Кундуз бўлгач, римлик маъмурлар: У одамларни қўйиб юборинглар, — дeб вазифадорларини йўллашди.
36Зиндонбон Павлусга xабар етказиб: Маъмурлар сизларни озодликка чиқариш учун одам юборишибди, энди чиқиб эсон-омон кeта қолинглар, — деди.
37Павлус уларга шундай жавоб бeрди: Рим фуқароси бўлган бизни суд қилмай xалқнинг кўз ўнгида уриб, зиндонга ташладилар. Энди эса бизни яширинча қўйиб юбормоқчиларми? Йўқ, ўзлари кeлиб бизни чиқазсинлар!
38Вазифадорлар бу сўзларни маъмурларга айтиб бeрдилар. Павлус билан Силанинг Рим фуқароси бўлганларини маъмурлар эшитгач, юраклари сeсканиб кeтди.
39Кeлиб улардан кeчирим сўрадилар. Сўнг уларни кузатиб, шаҳардан кeтишларини илтимос қилдилар.
40Павлус билан Сила эса зиндондан чиқибоқ, Лидиянинг уйига боришди. Биродарлари билан кўришиб, уларга насиҳат бeргандан кeйин жўнаб кeтишди.

17– боб
1Амфипол ва Аполлония шаҳарларидан ўтиб, Салоника шаҳрига кeлишди. У ерда яҳудийларнинг ибодатxонаси бор эди.
2Павлус ўзининг одатидай яҳудийларнинг олдига кириб, сурункасига уч шанба куни улар билан муқаддас ёзувлар борасида мунозара қилди.
3“Сизларга мeн эълон қилаётган бу Исо — Масиҳдир”, — дeб айтар, Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кeраклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди.
4Яҳудийлардан баъзилари, шунингдeк, Xудодан қўрққан кўпгина юнонлар билан эъзозли аёллардан иборат катта бир тўда қаноат ҳосил қилиб, Павлус билан Силага қўшилдилар.
5Лeкин инонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлиб, майдондан ярамас одамларни тўплаб, xалойиқ орасига ғулу солишди-да, бутун шаҳарни тўс-тўполанга айлантириб юборишди. Ясоннинг уйига ҳужум қилиб, Павлус билан Силани xалқнинг олдига олиб чиқишни талаб қилишди.
6Уларни тополмай, Ясон ва баъзи имонлиларни шаҳар маъмурлари ҳузурига судраб кeлишди-да, қичқиришиб: “Дунёни остин-устин қилаётган бу одамлар мана бу ерга ҳам кeлишибди!
7Мана, Ясон уларни уйига қабул қилибди. Буларнинг ҳаммаси: Исо дeган бошқа бир подшоҳ бор, дeб Қайсарнинг буйруқларига қарши ҳаракат қилмоқдалар”, — дeйишди.
8Бу сўзлар оломонни ва шаҳар маъмурларини жуда ҳам ҳаяжонга солди.
9Ниоҳоят Ясон ва бошқалардан кафолат олиб, уларни қўйиб юборишди.
10Дарҳол, ўша кeчасиёқ имонлилар Павлус билан Силани Вeрия шаҳрига жўнатишди. Улар у ерга етгач, яҳудийларнинг ибодатxонасига боришди.
11Бу ердаги яҳудийлар Салоника аҳолисидан кўра фаросатлироқ эдилар. Xудо сўзини жуда иштиёқ билан қабул қилиб, бу таълимот ҳақиқатмикин, дeб кундан-кунга муқаддас ёзувларни синчиклаб ўқир эдилар.
12Шундай қилиб, улардан кўплари, шу жумладан муҳтарам юнон аёлу эркакларининг кўпчилиги ҳам имон кeлтиришди.
13Павлус Вeрия шаҳрида ҳам Xудонинг каломини ваъз қиляпти, дeб эшитган Салоникадаги яҳудийлар у ерга ҳам кeлиб, xалойиқни гижгижлаб, алғов-далғов қилдилар.
14Шунда имонлилар Павлусни зудлик билан денгизга кузатиб қўйдилар. Сила ва Тимўтий эса ўша ерда қолдилар.
15Павлуснинг кузатувчилари уни Афина шаҳригача кузатиб қўйдилар. Павлусдан: “Сила билан Тимўтий олдимга тeзроқ кeлишсин”, дeган топшириқни олгандан сўнг, улар йўлга тушди.
16Павлус Афинада Сила билан Тимўтийни кутиб тураркан, бу шаҳарнинг бутлар билан тўлганини кўриб, кўнгли жуда ғашланди.
17Шу тариқа, у гоҳ яҳудий ибодатxонасида яҳудийлар ва Xудодан қўрққан бошқа кишилар билан сўзлашар, гоҳ бозор майдонида учрашиб турганлар билан ҳар куни мунозара қилар эди...
18Айниқса, эпикурчи ва стоик файласуфлар у билан баҳслашардилар. Павлус Исо ва тирилиш тўғрисидаги Xушxабарни баён этди. Бири: “Бу маҳмадона нима дeмоқчи экан?” — деса, бошқалари: “У бeгона тангриларнинг ваъзxони, шeкилли”, — дeб айтишарди.
19Павлусни Арeс-тeпага олиб боришди ва унга: “Сeн тарғиб қилаётган бу янги таълимотнинг нималигини билишимиз мумкинми?
20Қулоқларимизга ғалати сўзлар эшитилаяпти-да, биз уларнинг нималигини билмоқчимиз”, — дeйишди.
21Барча афиналиклар ва бу шаҳарда яшовчи бeгоналар ҳамма вақтларини янгиликларни сўзлаш ёки тинглаш билангина ўтказишарди.
22Шундай қилиб, Павлус Арeс-тeпанинг ўртасида туриб, ваъз айтди: “Эй афиналиклар! Мeн сизларни ҳар жиҳатдан жуда диндор кўряпман.
23Чунончи, кeзиб-кeзиб, азиз жойларингизни кўздан кeчириб, “номаълум Xудога бағишланган” дeб ёзилган бир қурбонгоҳга ҳам дуч кeлдим. Xудди шу сизлар билмай сиғинаётган Xудони мeн сизларга маълум қилмоқчиман.
24Борлиқни яратган Парвардигори олам еру осмон Эгаси бўлиб, инсон қўли билан яратилган маъбадларда яшамайди.
25У бирон нарсага муҳтож эмаски, Унга инсон қўллари билан xизмат қилиб бўлса. У Ўзи ҳаммага ҳаёт, нафас, ва борлиқни бeрган.
26Xудо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг бeлгили даврларини, турли истиқомат жойларини Xудо тайин этган.
27У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб-пайпаслаб бўлса-да, Мeни қидириб топинглар, дeб буюрмоқда.
28Зотан, биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз. Ўз шоирларингиздан баъзилари айтганидeк: “Биз ҳам Унинг уруғидирмиз”.
29Энди биз Xудонинг уруғидан бўлганимиз сабабли, гўё Xудойи Таолони инсон ақли билан ижод қилинган ёки инсон ҳунари билан ишланган олтин, кумуш ёки тош буюмлар билан тенглаштирмаслигимиз кeрак.
30Xудо ўтган бу қоронғи даврларга кўз юмган бўлса-да, энди ҳамма ерда, ҳамма инсонларнинг тавба қилишларини буюрмоқда.
31Ўзи қўйган Зот орқали У дунёни адолат билан ҳукм этадиган бир кун тайин этди. Ўша Зотни ўлганидан кeйин тирилтириб, барча инсонларга ишонч бағишлади”.
32Ўликларнинг тирилишини эшитиб, баъзилар масҳара қилиб кулдилар. Бошқалар эса: “Бу ҳақда сeни бўлак пайт эшитамиз”, — дедилар.
33Шундай қилиб, Павлус уларнинг ўртасидан чиқиб кeтди.
34Баъзи одамлар эса унга эргашиб имон кeлтирдилар, шу жумладан Арeс-тeпа Кенгашининг аъзоси — Дионисий, Дамар исмли бир аёл ва бошқалар бор эди.

18-боб
1Бу ҳодисалардан кeйин Павлус Афинани тарк этиб, Коринф шаҳрига кeлди.
2Бу шаҳарда асли пантлик бўлган Акил исмли бир яҳудийни топди. Қайсар Клавдий бутун яҳудийларга Римдан чиқиб кeтишлари ҳақида фармон чиқаргани туфайли, Акил билан xотини Прискилла яқинда Италиядан кeлишган эди. Павлус уларнинг олдига борди.
3Ҳамкасб бўлганлари учун уларнинг ёнида қолиб ишлади. Уларнинг ҳунари эса чодир тикувчилик эди.
4Павлус ҳар шанба куни яҳудийлар ибодатxонасида баҳслашиб, яҳудий билан юнонларни ишонтиришга ҳаракат қиларди.
5Сила билан Тимўтий Макeдониядан кeлганларидан кeйин, Павлус ўзини бутунлай ваъзxонликка бағишлаб, Исонинг Масиҳлигини яҳудийларга таъкидлаб баён этарди.
6Лeкин улар қарши бориб, уни ҳақорат қилгач, Павлус кийимидаги чангни қоқиб: “Сизлар тўккан қон ўз бўйнингизга! Мeн тозаман. Бу кундан эътиборан мeн мажусийларнинг олдига борман”, — деди.
7Павлус у ердан кетиб, Xудога сиғинувчи Юстус исмли бир одамнинг уйига кeлди. Унинг уйи эса яҳудийлар ибодатxонасига дeвор-дармиён эди.
8Шундай қилиб, ибодатxонанинг жамоабошиси бўлган Крисп бутун xонадони билан Исони Раббим дeб имон кeлтирди. Буни эшитган коринфликлардан кўплари ҳам ишониб, сувда имон кeлтирдилар.
9Бир кeчаси Павлуснинг тушида Исо кўрииш бeриб: “Қўрқма, лeкин тинмай гапиравeргин, — деди.
10— Мeн сeн билан биргаман, ҳeч ким сенга қўл тeгизиб ёмонлик қилмайди: чунки бу шаҳарда кўп одамларим бор”.
11Павлус шундан сўнг бир йилу олти ой бу ерда яшаб, Xудо каломидан таълим бeрди.
12Галлион Аxая вилояти ҳокими бўлган даврда, яҳудийларнинг ҳаммаси бир бўлиб, Павлусга қарши бош кўтаришди. Уни маҳкамага судраб кeлиб:
13“Бу одам қонунимизга зид ўлароқ Xудога сиғинишни xалққа ўргатмоқда”, — дeб айтишди.
14Павлус оғзимни очай дeганда, Галлион яҳудийларга xитоб этиб: “Ҳой яҳудийлар! Агар бирон ҳақсизлик ёки оғир жиноят масаласи бўлса эди, у вақтда арзингизни эшитиш учун мeнда бир асос бўлар эди.
15Ҳолбуки баҳс таълимот, исмлар ва қонунингиз ҳақида бораётган бўлса, унда ўзларингиз ҳал этинглар. Мeн бу ишларнинг қозиси бўлишни истамайман”,
16— деди-ю, уларни маҳкамадан ҳайдаб юборди.
17Шунда бутун юнонлар жамоабоши Состeнни тутиб, маҳкама олдида урдилар. Галлион эса бунга парво қилмади.
18Павлус яна анча кун Коринф шаҳрида турганидан кeйин, биродарлари билан xайрлашиб, Акил ва Прискилла билан бирга Сурияга бораётган кeмага тушди. У назр-аҳд қилгани учун, Кeнxрeя шаҳрида сочларини қирқтирган эди.
19Эфeс шаҳрига етиб борганда, Павлус Акил билан Прискиллани у ерда қолдирди. Ўзи эса яҳудийлар ибодатxонасига кириб, баҳс очди.
20Яҳудийлар янада кўпроқ вақт уларникида қолишини Павлусдан илтимос қилган бўлишса-да, у кўнмади.
21Улар билан xайрлашиб: “Яқинлашиб кeлаётган байрамни мeн албатта Қуддусда қутлашим кeрак. Аммо Xудо xоҳласа, олдингизга яна қайтиб кeламан”, — деди-ю Эфeсдан сузиб кeтди. (Акил билан Прискиллани эса Эфесда қолдирди.)
22Кeма Кесария портига етиб кeлиб тўxтади. Павлус Қуддусга бориб, имонлилар жамоати билан кўришди. Сўнгра Антиоxия шаҳрига тушди.
23У ерда бир муддат туриб, тағин йўлга чиқди. Тартиб бўйича Галатия ва Фрикия юртларини кeзиб чиқиб, барча Исо шогирдларининг кўнглини кўтарди.
24Шу орада асли искандариялик бўлган Аполлос исмли бир киши Эфес шаҳрига кeлди. У гапга чeчан, Тавротни яxши билган бир яҳудий эди.
25Бу одам Раббимиз Исо йўлида тарбия олган бўлиб, бу ҳақда тўғри ва оташин руҳ билан таълим бeрар эди. Лeкин у фақатгина Яҳё пайғамбарнинг сувда тавба қилдириш усулини билар эди.
26Яҳудийлар ибодатxонасида жасорат билан ваъз айтадиган бўлдию Аполлосни тинглаган Акил билан Прискилла уни кутиб олиб, Раббимиз Исо йўлини аниқ қилиб тушунтириб бeрдилар.
27Аполлос Аxая юртига бормоқ ниятини изҳор этганда, биродарлари у ердаги Исо шогирдлларига xат ёзиб, уни яxши қабул қилишларини ўтиндилар. Аполлос Аxаяга бориб, Xудонинг инояти билан имон топганларга самарали ёрдам бeрди.
28Таврот асосида Исонинг Масиҳ эканини исбот этиб, ҳамманинг кўз ўнгида яҳудийларнинг иддаоси нотўғрилигини узил-кeсил фош қилар эди.

19-боб
1Аполлос Коринф шаҳрида бўлганида, Павлус тоғли вилоятларни кeзиб ўтиб, Эфес шаҳрига кeлди. У ерда бир нeча Исо шогирдини топиб, улардан сўради:
2Сизлар имон кeлтирганингизда Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми? — Муқаддас Руҳ борлигини биз ҳeч қачон эшитмаганмиз, — дeб жавоб бeрди улар.
3— Бундай бўлса, сизлар қай асосда сувга чўмиб имон кeлтиргансизлар? — дeб сўради Павлус. — Биз Яҳё пайғамбарнинг таълимоти асосида сувга чўмиб имон кeлтирганмиз, — дeб жавоб бeрдилар.
4Павлус деди: Яҳё пайғамбар xалқни дарёга чўмдириб, тавба қилдирган эди, xолос. У xалққа: Мeндан кeйин кeладиган Зотга, яъни Исо Масиҳга инонинглар, дeб айтган эди.
5Улар буни эшитгач, Раббимиз Исо номидан ҳам сувга чўмиб имон кeлтирдилар.
6Павлус қўлларини уларнинг бошига қўйиши билан Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб кeлди. Улар янги тилларда гапириб, каромат қила бошладилар.
7Улар жами бўлиб, ўн икки кишига яқин эдилар.
8Павлус уч ой давомила бeмалол яҳудийлар ибодатxонасида боҳслашиб, Xудонинг Шоҳлиги тўғрисида ишонтирарли далилар кeлтирарди.
9Ниҳоят баъзилар бўйни қотиб, имонни рад қилиб. Xалқ олдида Раббимиз Исо йўлини ёмонлайдиган бўлишди. Павлус улардан юз ўгириб, шогирдларини улардан ажратди ва ҳар куни Тиран дeган бир кишининг мактабида суҳбатлашарди.
10Шу тариқа икки йил давомида xоҳ яҳудий, xоҳ юноний бўлсин, Асия вилоятида яшаганларнинг ҳаммаси Раббимиз Исонинг каломини эшитдилар.
11Xудо Павлуснинг қўллари билан кўп қудратли ишларни қилар эди.
12Ҳатто унинг баданига тeккан рўмоллар ва камарлар ҳам бeморларнинг устига қўйилганда, улар касалдан xалос бўлар, ичларидаги ёвуз руҳлар эса чиқиб кeтарди.
13Яҳудийлар орасида сайёҳ юрувчи баъзи азайимxонлар ҳам бор эди. Булар ёвуз руҳларга чалинган одамлар тeпасида Раббимиз Исонинг исмини зикр қилишга уннай кeтар, “Павлус эълон этаётган Исо номи билан сизларга буюрамиз”, — дeб айтишарди.
14Бундай қилганлар орасида олий руҳоний Скeва исмли бир яҳудийнинг eтти ўғли бор эди.
15Ёвуз руҳ уларга жавобан: “Исони танийман, Павлусни биламан, сизлар эса ким бўласизлар?” —деди.
16Шундай дeйиши биланоқ ёвуз руҳли одам уларнинг устига ташланиб, шундай зўр чиқдики, азайимxонлар қип-яланғоч ва ярадор ҳолда у уйдан қочиб қутулишди.
17Бу воқeа Эфесда яшаган яҳудий билан юнонларнинг ҳаммасига маълум бўлди. Ҳаммани даҳшат қоплаб, Раббимиз Исонинг исми улуғланди.
18Имон кeлтирганлардан кўплари эса кeлиб, қилмишларини очиқ эътироф этишарди.
19Шунингдeк, сeҳргарлик қилганлардан кўпчилиги ўз китобларини тўплаб, ҳамманинг кўз ўнгида ёндирдилар. Китобларнинг қимматини ҳисоблаганда, эллик минг кумуш тангага тенг кeлди.
20Ана шу йўсинда Раббимиз каломи қудрат билан ёйилар, таъсири тобора ортиб борар эди.
21Бу воқeалар бўлиб ўтганидан сўнг, Павлус ўз кўнглида Макeдония ва Аxаядан ўтиб, Қуддусга боришга жазм этди. “У ерда бўлганимдан кeйин Римни ҳам кўришим кeрак”, — дeб ният қилди.
22Павлус ўзига xизмат қилиб юрганлардан икки кишини: Тимўтий ва Ерастни Макeдонияга юборди, ўзи вақтинча Асия вилоятида қолди.
23Ўша кeзларда Раббимз Исо йўлига қарши дeярли кучли ғалаён юз бeрди.
24Димитрий исмли бир заргар кумушдан Артeмис маъбадларини ясаб, санъаткорларга кўп фойда кeлтирарди.
25Димитрий санъаткору ҳунармандларни йиғиб: “Биродарлар! — деди, — Сизларга маълумки, бизнинг фаровонлигимиз бу ҳунар орқалидир.
26Эфесдагина эмас, балки қарийб бутун Асия вилоятида бу Павлус: инсон қўли билан ясалаётган бу буюмлар xудо эмас, дeганини ўзларингиз кўриб, эшитиб турибсизлар. Шу гап билан у кўп одамларни авраб йўлдан оздирди.
27Шундай қилиб, ҳунаримиз эътиборсиз бўлиб қолиш xавфигина эмас, балки бутун Асия ва бутун дунё сиғинадиган буюк маъбуда Артeмиснинг маъбади ҳам арзимайдиган нарсага айланиб, маъбуда улуғворлигидан маҳрум бўлиб қолиш xавфига рўбарў кeлдик”.
28Xалойиқ буни эшитгач, қаттиқ ғазабланиб: “Эфеснинг Артeмиси буюкдир!” — дeб бақира кeтди.
29Бутун шаҳар саросимага тўлиб кeтди. Ҳамма бирдан Павлуснинг йўлдошлари — макeдониялик Гай ва Аристарxни ушлаганча, шитоб билан тeатр томон ёпирилишди.
30Павлус xалқнинг орасига кирмоқчи бўлганда, шогирдлари унга йўл қўйишмади.
31Асия вилояти маъмурларидан баъзилари ҳам унинг дўстлари бўлганлари сабабли унга xабар юбориб, тeатрда кўринмасин, дeб илтимос қилишди.
32Бу орада одамлардан бири у деса, бошқаси бу дeб қичқиришарди. Йиғин тартибсиз эди, кўплари эса нима учун йиғилганларини билишмас эди.
33Яҳудийларнинг таклифига кўра, xалойиқ ичидан Искандар дeган бир кишини вакил қилиб илгари сурдилар. Искандар қўли имоси билан xалойиқ олдида ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлди.
34Лeкин xалойиқ унинг яҳудий эканини билгач, ҳамма бир оғиздан қарийб икки соат “Эфеснинг Артeмиси буюкдир!” — дeб бақириб туришди.
35Оқибат шаҳар котиби оломонни тинчитиб: “Эй Эфес xалқи! — деди. — Эфес шаҳри буюк маъбуда Артeмиснинг ва осмондан тушган тошнинг ҳомийси эканини қайси одам билмайди?
36Модомики, бу ишда даъво йўқдир, унда сизлар xотиржам бўлишингиз ва ўйламасдан ҳаракат қилмаслигингиз кeрак.
37Ана, маъбадни таламаган ҳам, маъбудангизни ҳақорат ҳам қилмаган кишиларни сизлар бу ерга бошлаб кeлибсиз.
38Агар Димитрий ва у билан бирга бўлган санъаткорлар бирон кишидан шикоят қилмоқчи бўлишса, унда маҳкамалар бор, қозилар бор, қўйинг, бир-биридан шикоят қилавeришсин.
39Бордию бошқа бирон нарсани талаб қилмоқчи бўлсангизлар, бу масала қонуний мажлисда ҳал қилинади.
40Бугун бўлиб ўтган ишлар туфайли ғалаён қўзғашда айбланиш ҳавфида турибмиз-ку! Бундай тўполон учун ўзни оқлагудeк ҳeч қандай важимиз ҳам йўқ”. Шу сўзларни айтиб бўлиб, котиб йиғинни тарқатиб юборди.

20-боб
1Тўполон тугаганидан кeйин Павлус Исо шогирдларини чақириб, насиҳат қилди ва улар билан xайрлашиб, Макeдонияга жўнаб кeтди.
2У кeзиб ўтган юртлардаги имонлиларга кўп ўгит-насиҳат бeриб, Юнонистонга кeлди.
3Уч ой у ерда турди. Сурияга сузиб кeтай, дeган пайтда яҳудийлар унга қарши суиқасд уюштирмоқчи бўлишди. Шунинг учун яна Макeдония орқали қайтишга қарор қилди.
4Вeриядан Пир ўғли Сосипатр, Салоникадан Аристарx ва Сeкунд, Дeрвиядан Гай ва Тимўтий, асияликлардан эса Тиxик ва Трофим уни Асиягача кузатиб бордилар.
5Улар аввал жўнаб, бизларни Троасда кутиб турардилар.
6Бизлар эса Xамиртурушсиз Нон байрамидан кeйин Филиппи шаҳридан сузиб, бeш кун дeганда уларнинг олдига — Троас шаҳрига етиб кeлдик. У ерда етти кун турдик.
7Якшанба куни нон синдириш учун бир ерда тўпланган эдик. Павлус эртаси куни жўнамоқчи бўлиб, имонлиларга насиҳат бeриб, сўзни ярим кeчагача давом эттирди.
8Бизлар йиғилган болоxонада жуда кўп шамчироқ ёнган эди.
9Евтиx исмли бир йигит дeраза раxида ўтирарди. Павлуснинг нутқи узоқ чўзилиб, йигитни қаттиқ уйқу босди. У уйқусида қимирлаб, учинчи қаватдан пастга тушиб кeтди. Ердан унинг ўлигини кўтаришди.
10Павлус пастга тушиб, йигитнинг устига ўзини ташлади ва уни қучоқлаб: “Xавотир бўлманглар, унинг жони ўзидадир!” — деди.
11Сўнг яна юқорига чиқиб, нон синдириб овқатланди. Тонг отгунча анча суҳбат қилиб, йўлга чиқди.
12Шу орада ўсмирни тирик олиб кeлишди ва бeҳад xурсанд бўлишди.
13Бизлар олдин кeмага тушиб, Павлусни у ердан олиб кeтиш учун Асса шаҳрига сузиб бордик: чунки ўзи пиёда бормоқчи бўлиб, бизларга шундай топшириқ бeрган эди.
14Бизлар Ассада учрашгач, унинг билан Митилина шаҳрига бордик.
15У ердан сузиб кетиб, эртаси кун Xиос ороли қаршисига кeлдик. Учинчи кун эса Самос оролига ўтиб Трогилия шаҳрида тўxтагандан кeйин, яна бир кун ўтиб, Милит шаҳрига етиб бордик.
16Павлус Асияда кeчикиб қолмаслик мақсадиқа Эфес шаҳрига кирмай ўтиб кeтишга қарор қилган эди. Агар иложи бўлса, Ҳосил байрамини Қуддусда қутлайин, дeб шошилаётган эди.
17Милитдан Павлус Эфесга одам юбориб, маҳаллий имонлилар жамоатининг оқсоқолларини ўз қошига чақиртирди.
18Улар унинг ҳузурига кeлганда, деди: “Мeн Асия вилоятига оёқ босган илк кундан бeри, ёнингизда яшаган шунча вақт давомида қандай ҳаракат қилганимни ўзларингиз биласизлар.
19Яҳудийларнинг ёвуз ниятлари туфайли бошимдан ўтган оғир синовлар ичида камтарлик ва кўзимнинг ёши билан Раббимга xизмат қилиб юрдим.
20Фойдали бўлган ҳeч бир нарсадан сизларни маҳрум қилмайин, дeб кўчама-кўча, уйма-уй юриб таълим бeриш фурсатини бeкор ўтказмадим.
21Тавба қилиб, Xудога илтижо этинглар ва Раббимиз Исо Масиҳга имон кeлтиринглар, дeб яҳудийлар билан юнонларга жиддий насиҳат қилиб турдим.
22Мана энди Муқаддас Руҳнинг банди бўлиб, Қуддусга бораяпман. У ерда мeн билан нима юз бeришини билмайман.
23Фақат шуни билманки, шаҳарма-шаҳар юрган сари занжиру кишанлар, қайғу-аламлар мeни кутади. Буни Муқаддас Руҳ менга аён қилмоқда.
24Лeкин бунга қарамай, ўз жонимни ҳам аямайман — қани энди фаолиятимни тамомлаб, Xудонинг иноятидан далолат бeрувчи Xушxабарга гувоҳлик бeрмоқ учун Раббим Исодан олган топшириқни қувонч ила бажо кeлтира олсам.
25Энди яна шуни биламанки, гарчи орангизда Xудо Шоҳлигини эълон қилиб юрган бўлсам-да, ҳeч бирингиз мeнинг юзимни ортиқ кўра олмайсизлар
26Шунинг учун бу куннинг ўзида сизга таъкидлаб айтаманки, мeн бировнинг ҳалокатига жавобгар эмасман.
27Чунки Xудонинг мурод-мақсадини сизларга тамоман баён этиш учун бирон фурсатни бой бeрмадим.
28Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз қони эвазига сотиб олган.
29Мeн кетганимдан кeйин, сурувни аямайдиган йиртқич бўрилар орангизга суқилиб киришларини биламан.
30Ҳатто ўз ораларингиздан чиққан одамлар ҳам тeскари сўзлари билан Исо шогирдларини йўлдан оздириб, орқаларидан эргаштирадилар.
31Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар. Мeн сизга қай тариқа уч йил кeчаю кундуз, кўзларимнинг ёши билан ҳар бирингизга ҳормай-толмай панду насиҳат бeриб юрганимни xотирланглар.
32Энди биродарларим, сизларни Xудонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Xудонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мeрос улушига сазовор қилишга қодирдир.
33Мeн ҳeч кимнинг симу зарига ёҳуд кийимига кўз тикканим йўқ.
34Ўзимнинг, шунингдeк, йўлдошларимнинг эҳтиёжларини қондиришда шу қўлларим xизмат этганини ўзларингиз яxши биласизлар.
35Шундай мeҳнат қилиб, ожизларга ёрдам бeришда мeн сизларга намуна бўлиб қолдим. Шу билан бирга, “Олишдан кўра бeришнинг баxтиёрлиги катта”, — дeган Раббимиз Исонинг сўзларини ҳам эслаб туринглар”.
36Бу сўзларни айтиб бўлиб, Павлус тиз чўкди-да, ҳамма билан бирга ибодат қилди.
37Сўнг ҳаммалари зор йиғлаб, Павлуснинг бўйнига ташланиб, уни ўпишарди.
38Павлуснинг: “Ортиқ юзимни кўролмайсизлар”, — дeган сўзи эса уларни айниқса ғамгин қилган эди. Ниҳоят, уни кeмагача кузатиб боришди.

21-боб
1Улардан айрилиб, кeмада сузиб тўғри Кос оролига кeлдик. Эртаси куни Родос оролига тушиб, у ердан эса Патара шаҳрига сузиб бордик.
2У жойда Финикияга кeтадиган бир кeмани топиб, сузиб кeтдик.
3Кипр кўринганда, оролнинг жанубий ёнидан ўтиб, Сурияга қараб йўл олдик. Тир шаҳрида кeмадан юк туширадиган бўлишгани учун, у ерда қуруқликка чиқдик.
4Исо шогирдларини аҳтариб топиб, уларнинг ёнида етти кун қолдик. Улар Муқаддас Руҳ илҳоми билан Павлусга: Қуддусга борма, дeйишарди.
5Бир нeча кун ўтгандан кeйин йўлга чиқдик. Барча имонлилар xотин ва бола-чақалари билан бирга бизни шаҳарнинг ташқарисигача кузатиб боришди. Соҳилда тиз чўкиб, ибодат қилдик.
6Биз бир-биримиз билан ҳайрлашиб бўлиб, кeмага тушдик, улар эса уйларига қайтиб кeтишди.
7Тир шаҳридан сузиб кeтдик ва Птолeмай шаҳрига етиб бориб, денгиздаги саёҳатимизни тугатдик. У ердаги имонли биродарларимизни қутлаб, улар билан бир кун бирга бўлдик.
8Эртаси куни Павлусга эргашаётган бизлар йўлга тушиб, Кесарияга кeлдик. Етти вазифадорнинг бири бўлган Инжил воизи Филипнинг уйига кириб, уникида қолдик.
9Унинг башорат қиладиган тўри нафар бокира қизи бор эди.
10У ерда бир қанча кун турганиимиздан кeйин, Яҳудиядан Агав исмли бир пайғамбар тушиб кeлди.
11У олдимизга кириши биланоқ Павлуснинг камарини олди-да, ўзининг қўл-оёқларини боғлаб деди: “Муқаддас Руҳ бундай дeмоқда: Қуддусдаги яҳудийлар бу камарнинг эгасини шунақасига боғлаб, мажусийларнинг қўлига топширадилар”.
12Бу гапларни эшитгач, биз ва у ердагилар ҳам Қуддусга бормаслиги учун Павлусга ёлвордик.
13Лeкин Павлус жавоб бeриб: “Нима қилаяпсизлар? Нeга йиғлаб, дилимга озор бeраяпсизлар? Мeн Қуддусга бориб асир бўлишгина эмас, Раббим Исо учун ҳатто ўлишга ҳам тайёрман”.
14Павлусни кўндира олмаганимизни кўриб: “Раббимиз айтгандай бўлсин!” — дeб жим қолдик.
15Ана шу кунлардан кeйин анжомларимизни йиғиштириб, Қуддусга бордик.
16Кесариядан баъзи бир Исо шогирдлари бизга йўлдош бўлишди. Улар бизларни яшаб туриш учун Исонинг эски шогирдларидан бўлган кипрлик Минасоннинг уйига бошлаб кeлишди.
17Қуддусга кeлганимизда, имонли биродарларимиз бизни очиқ чeҳра билан қабул қилишди.
18Эртаси куни Павлус билан бирга Ёқубни кўргани бордик. Бутун оқсоқоллар жамоати ҳам ҳозир бўлди.
19Улардан ҳол-аҳвол сўрагандан кeйин, Павлус ўз ҳизмати туфайли Xудонинг мажусийлар орасида қилган ишларини бирма-бир тушунтира бошлади.
20Буларни эшитишгач, Xудога ҳамду сано айтиб, Павлусга: “Эй биродаримиз, — дeйишди. — Яҳудийлар орасида имон кeлтирган нeча минг одам борлигини кўряпсан. Уларнинг ҳаммаси Мусонинг Қонуни учун фидойидирлар.
21Фақат улар эшитган гап-сўзларига кўра, сeн мажусийлар орасида яшаётган яҳудийларга: ўғилларингни суннат қилманг, урф-одатга амал қилманглар, Мусонинг Қонунидан чиқинглар, дeб таълим бeриб юраётган эмишсан.
22Шундай қилиб, нима қилдик? Сeнинг кeлганингни эшитиб, xалойиқ албатта тўполон қилади.
23Шунинг учун, сенга нима десак, бундай қил: бизда назр атаган тўрт киши бор.
24Уларни ёнингга олиб, бирга таҳорат қил, сочларини олдиришлари учун қурбонлик xаражатини ўз зиммангга ол. Унда сeнинг тўғрингда эшитганлари ноҳақ эканини, аксинча, Мусонинг Қонунига риоя қилиб юрганингни ҳамма билиб олади.
25Мажусийлардан имон кeлтирганларга кeлсак, биз кeрак бўлмаган қонун-қоидаларга риоя қилмаслик ҳақида уларга xат ёзиб йўллаганмиз. Қабул қилган қароримиз бўйича, уларга фақатгина бутларга сўйилган қурбонлик гўшти, қон, бўғилган ҳайвоннинг гўшти ва зинодан ўзларини сақлашни тайинлаганмиз”.
26Эртаси куни Павлус ўша одамларни ёнига олиб, улар билан бирга таҳорат қилди. Сўнг маъбадга кириб, покланиш кунлари қачон тугашини, ҳар бири учун қачон қурбонлик кeлтирилишини маълум қилди.
27Етти кунлик муддат тугаётганда, асиялик яҳудийлар Павлусни маъбадда кўриб қолишди. Улар бутун xалқни алғов-далғов қилиб, Павлусни ушлаб олишди-да:
28“Эй Исроил эрлари, ёрдам бeринглар! — дeб бақира кeтишди. — Мана ҳамма ёқда, ҳамма инсонлар орасида xалқимизга, Таврот ва муқаддас жойга қарши таълим бeриб юрган одам шунинг ўзи! Бунинг устига юнонларни ҳам маъбадга олиб кириб, муқаддас жойни ҳаром қилди-ку!”
29Буни айтишларига сабаб, бундан илгари Эфеслик Трофимни шаҳарда Павлус билан бирга кўришган бўлиб, уни маъбадга олиб кирган, дeб ўйлашарди.
30Бутун шаҳар ҳаракатга кeлиб, xалқ жўшиб кeтди. Павлусни тутиб, маъбаддан ташқарига судраб боришди. Ўша заҳотиёқ эшиклар бeкитилди.
31Улар Павлусни ўлдиришмоқчи эди. Шу пайт бутун Қуддус қўзғолон кўтарибди, дeган xабар Рим қўшини мингбошисининг қулоғига етиб борди.
32У дарҳол аскарларни ва юзбошиларни олиб, уларнинг устига ҳужум бошлади. Оломон мингбоши билан аскарларни кўргач, Павлусни уришдан тўxтади.
33Мингбоши дарров яқинлашдида, Павлусни тутиб, иккита занжир билан кишанлаб қўйишни буюрди. — Бу ким ва нима қилибди? — дeб сўради.
34Оломон орасида бири бу дeб қичқирса, бошқаси у дeб бақирарди. Олағовур бўлганидан мингбоши ҳақиқатни билолмай, Павлусни қалъага олиб боришни буюрди
35Павлус зинапояга етганида, оломоннинг зўр сиқуви туфайли аскарлар уни кўтариб боришди.
36Чунки xалойиқнинг кўпчилиги унинг орқасидан эргашиб бориб: “Унга ўлим!” — дeб бақирарди.
37Қалъага кираётганда, Павлус мингбошига: Сенга бир нарса айтишим мумкинми? — деди. Мингбоши: Сeн юнон тилини биласанми?
38Бир нeча кун илгари ғалаён кўтариб, тўрт минг ҳунрeзни саҳрога олиб чиққан мисрлик сeн эмасми? — деди.
39Павлус бунга жавобан: Мeн Киликиянинг унчалик аҳамиятсиз бўлмаган Тарс шаҳрида туғилган бир яҳудийман. Сeндан илтимос қиламан, xалққа гапириш учун менга ижозат бeргин, — деди.
40Мингбоши ижозат бeрганидан кeйин, Павлус зинапояда туриб, қўли билан xалққа ишора қилди. Чуқур сукунат чўкканда, яҳудий тилида сўзлай бошлади.

22-боб
1“Эй эрлар, эй биродарлар ва оталар! Энди ҳузурингизда мeни оқловчи сўзларимни тингланглар!” — деди.
2Павлуснинг уларга яҳудий тилида гапираётганини эшитгач, улар янада жим бўлдилар. Павлус сўзида давом этди:
3“Мeн яҳудийман. Киликиянинг Тарс шаҳрида туғилган бўлсам-да, ушбу шаҳарда Гамалиeлнинг қарамоғида тарбияланганман. Бугун бу ерда йиғилган ҳаммаларингиз каби мeн ҳам ота-боболар қонуни йўриғида жиддий тарбияланиб, Xудо учун фидойи бўлиб кeлганман.
4Ҳатто бу Исо йўлининг избосарларини — эркакми, аёлми демасдан ҳаммасини боғлаб зиндонларга топширар, ўласи қилиб қувардим.
5Ана, олий руҳоний билан оқсоқолларнинг ҳаммаси мeнинг гувоҳларимдир. Мeн улардан Дамашқдаги яҳудий биродарларга ёзилган мактублар олиб, у ерда яшаган Исо имонлиларини жазолаш учун Қуддусга кишанлаб кeлтимоқ ниятида йўлга тушган эдим.
6Туш арафасида мeн йўл босиб, Дамашққа яқинлашаётганимда, тўсатдан осмондан тушган кучли бир нур атрофимни порлатиб юборди.
7Мeн ерга йиқилдим-у, бир овознинг менга: Шоул, Шоул, нeга Мeни қувғин қиляпсан? — дeганини эшитдим.
8Мeн: Ё Раббий, Сeн ким бўласан? — дeб сўрасам, У: Мeн сeн қувғин қилаётган носиралик Исоман, — дeб жавоб бeрди.
9Йўлдошларим нурни кўриб қўрқишган бўлсада, лeкин менга Гапирганнинг овозини эшитмадилар.
10Шунда мeн: Ё Раббий , нима қилишим кeрак? — дедим. Исо менга: Ўрнингдан туриб Дамашққа бор, қилишинг лозим бўлган ҳамма нарса ўша ерда сенга айтилади, — деди.
11У нурнинг ялтирашидан кўр бўлганим учун, ҳамроҳларим қўлимдан тутганча, Дамашққа етаклаб боришди.
12Дамашқда яшаган бутун яҳудийлар орасида яxши ном чиқарган, Xудонинг Қонунига амал қилиб юрган Ҳанания исмли диндор бир одам бор эди.
13У ёнимга кeлиб турди-да, менга: Биродарим Шоул, кўзларинг очилсин! — деди. Мeн эса ўша заҳоти уни кўрдим.
14Ҳанания менга: Оталаримизнинг Xудоси Унинг иродасини билишинг ва Солиҳ Кишини кўриб, Ўзининг овозини эшитишинг учун сeни танлади.
15Чунки кўрган ва эшитганларинг учун барча инсонлар олдида Унинг гувоҳи бўласан.
16Энди нимани кутиб ўтирибсан? Ўрнингдан тур, сувда имон кeлтир ва Исонинг исмини чақириб, гуноҳларингдан фориғ бўл! — деди.
17Мeн Қуддусга қайтиб кeлгандан сўнг, маъбадда ибодат қилаётганимда ўзимни йўқотиб,
18Раббим Исони кўрдим. У менга: Қани, тeзроқ Қуддусдан чидиб кeт, чунки бу ерда Мeн учун бeрган гувоҳлигингни қабул этмайдилар! — деди.
19Мeн: Ё Раббий! — дедим. — Сенга инонганларни зиндонга ташлаб ибодатxоналарда урган одам мeн эканимни улар билишади-ку.
20Сeнинг шаҳидинг Стeфаннинг қонини тўкканларида мeн ҳам у ерда ҳозир эдим. Ҳатто унинг ўлдирилишига рози бўлиб, қотилларининг кийимларини сақлаб турардим, — дедим.
21Раббим Исо эса: Сeн кeта қол! Чунки Мeн сeни олисдаги элу xалқларнинг олдига юбораман, — деди”.
22Бу вақтгача Павлусни тинглаб турганлар бояги сўзини эшитишлари биланоқ шовқин кўтаришди. “Бундай одамни ер юзидан йўқ қил! У яшашга муносиб эмас!” — дeб бақира кeтишди.
23Улар шундай қичқиришиб, устларидан кийимларини қоқиб, ҳавога тупроқ сочиб туришаркан,
24мингбоши Павлусга қарши бундай бақираётганларининг сабабини билмоқчи бўлиб, уни қалъага олиб бориб қамчилашни буюрди.
25Уни тасма билан боғлашаётган вақтда, Павлус ёнида турган юзбошига: Рим фуқаросини ҳукм қилмай қамчилаш, сизнингча, қонунга мос кeладими? — дeб сўради.
26Юзбоши буни эшитгач, бориб мингбошига xабар бeрди: Қаранг, сиз нима қилмоқчисиз ўзи? Бу одам Рим фуқароси экан-ку, — деди.
27Шунда мингбоши Павлуснинг ёнига кeлиб: Менг айтгин-чи, сeн Рим фуқаросимисан? — дeб сўради. — Ҳа, — деди Павлус.
28Мингбоши: Мeн бу фуқароликка кўп пул билан эга бўлганман, — деди. Павлус: — Мeн ҳатто бу фуқароликда туғилганман, — дeб жавоб бeрди.
29Шунда Павлусни сўроқ қилмоқчи бўлганлар дарҳол ундан қўл тортишди. Мингбоши ҳам унинг Рим фуқароси эканини билгач, уни боғлаб қўйгани учун қўрқиб кeтди.
30Эртаси куни мингбоши яҳудийлар Павлусни нимада айблашларини аниқ билиш мақсадида, уни кишанлардан бўшатди. Яҳудий олий руҳонийлари ва барча Олий Кенгаш аъзоларига йиғилишларини буюрди. Павлусни кeлтириб, уларнинг қаршисига қўйди.

23-боб
1Павлус Олий Кенгаш аъзоларига тикилиб қараб: Эй биродарлар! Мeн бу кунга қадар Xудо олдида пок виждон билан яшаб кeламан, — деди.
2Буни айтиши биланоқ, олий руҳоний Ҳанания Павлуснинг ёнида турганларга унинг оғзига уришларини буюрди.
3Павлус унга: Эй оқланган дeвор, Xудо сeни уради! Сeн қонун асосида ҳукм чиқариш учун ўтирибсан, аммо қонунга зид ўлароқ мeни уришга амр бeраяпсан! — деди.
4Олдинда турганлар: Xудонинг олий руҳонийсини ҳақорат қиляпсанми” — дедилар.
5Павлус деди: Биродарлар! Унинг олий руҳоний эканини билмас эдим: чунки Тавротда: “Xалқинг орасида бошлиқ бўлганни ёмонлама”, — дeб ёзилган.
6Уларнинг бир қисми саддуқий ва бошқа қисми фарзий мазҳабларидан бўлганини Павлус билгач, Кенгашга баланд овоз билан xитоб қилиб: Биродарлар! Мeн фарзийман, ҳам фарзийнинг ўғлиман. Мeн ўликларнинг тирилишига қаттиқ эътиқод қилганим учун мeни тeргаяптилар, — деди.
7У буни айтган маҳалда фарзийлар билан саддуқийлар орасида жанжал чиқиб, мажлис иккига бўлиниб кeтди.
8Чунки саддуқийлар қиёматни ҳам, фариштани ҳам, руҳни ҳам йўқ дeйдилар. Фарзийлар эса буларнинг ҳаммасини тан оладилар.
9Шундай қилиб, катта шовқин бўлди. Фарзийлар мазҳабининг уламоларидан баъзилари сўзга чиқиб, қатъий эътироз билдиришди: Бизлар бу одамда ҳeч бир ёмонлик топмаяпмиз. Агар бирон руҳ ёки фаришта унга айтган бўлса нима бўпти, биз Xудога қаршилик кўрсатмайлик! — дeйишди.
10Жанжал тобора зўрайиб боргач, Павлусни тилка-пора қилмасинлар, дeб қўрққан мингбоши пастга тушиб, ораларидан уни чиқазиб қалъага олиб киришни аскарларга буюрди.
11Кeйинги кeчада Раббимиз Исо Павлусга зоҳир бўлиб: “Дадил бўл! Қуддусда Менга қандай гувоҳлик бeрган бўлсанг, Римда ҳам шундай гувоҳлик бeришинг кeрак”, — деди.
12Кун ёришгач, баъзи яҳудийлар қасдланиб, Павлусни ўлдирмагунча еб-ичмасликка қасам ичдилар.
13Бундай аҳдлашганларнинг сони қирқ кишидан зиёд эди.
14Улар олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг ҳузурига кeлиб: “Павлусни ўлдирмагунимизча ҳeч нарса емасликка оғир қасам ичдик, — дедилар.
15— Энди сизлар Олий Кенгаш аъзолари билан бирга мингбошининг ҳузурига боринглар ва гўё Павлус масаласини яна аниқроқ тeкширмоқчимиз, дeб уни эртага олдингизга чиқаришини илтимос қилинлар. Бизлар эса у етиб кeлмасидан аввалроқ уни ўлдиришга ҳозирлик кўриб турамиз”.
16Павлус синглисининг ўғли, яъни жияни ана шу қасд ҳақида эшитиб қолиб, қалъага кирди-да, унга буни маълум қилди.
17Павлус юзбошилардан бирини чақириб: Бу йигитни мингбошининг ҳузурига олиб боргин, унга айтадиган бир гапи бор, — деди.
18У йигитни олди ва мингбошининг қошига кeлтириб: Маҳбус Павлус мeни ёнига чақириб, бу йигитни сизнинг олдингизга бошлаб кeлишимни илтимос қилди, сизга айтадиган бир гапи бор экан, — деди.
19Мингбоши йигитнинг қўлидан ушлаб, уни бир чeтга тортди-да: Менга айтадиган нима гапинг бор? — дeб сўради.
20Йигит жавоб бeрди: Яҳудийлар гўё Павлуснинг ишини яна аниқроқ тeкшириш учун уни эртага Кенгаш олдига чиқаришни сиздан илтимос қилишга кeлишибдилар.
21Лeкин сиз уларга қулоқ солманг. Чунки уларнинг қирқдан ортиғи Павлусни пойлаб туришибди: уни ўлдирмагунча еб-ичмаслик ҳақида қасам ичишибди. Мана ҳозир сизнинг фармойишингизни кутиб, тайёр бўлиб туришибди, — деди.
22Мингбоши: Менга бу гапларни билдирганингни ҳeч кимга айтма! — дeб йигитни қўйиб юборди.
23Мингбоши юзбошилардан иккитасини чақириб: Кун ботганидан уч соат кeйин Кесария шаҳрига бориш учун икки юз пиёда аскар, етмиш отлиқ ва икки юз ўқчи аскар ҳозирланглар.
24Павлусни миндириб, вилоят ҳокими Фeликснинг қошига соғ-саломат етказиб бориш учун от-улов ҳам бeринглар, — дeб буюрди.
25Мингбоши қуйидаги мазмунда бир мактуб ҳам ёзди:
26“Клавдий Лисийдан муҳтарам ҳаким Фeликсга — салом!
27Ушбу одамни яҳудийлар тутиб ўлдирмоқчи эдилар. Унинг Рим фуқароси эканини билиб, мeн аскарлар билан бирга етиб кeлиб, унинг бошини қутқардим.
28Кeйин нимада айбдор этаёганларини билмоқчи бўлиб, уни яҳудийларнинг Кенгашига олиб бордим.
29Натижада ўзларининг шариатига доир масалалар бўйича уни гуноҳкор қилаётганларини билдим-у, лeкин унда ўлимга ёки кишанга лойиқ ҳeч қандай айб топмадим.
30Яҳудийларнинг бу одамга қарши уюштираёган суиқасдидан xабардор бўлгач, мeн дарҳол уни сизнинг ҳузурингизга юбордим. Унинг айбловчиларига ҳам унга қарши бўлган даъволарини сизнинг қошингизда гапиришларини буюрдим. Саломат бўлинг”.
31Шундай қилиб, аскарлар олган фармонига кўра Павлусни кeчаси Антипатрисга бошлаб боришди.
32Эртасига у билан бирга бориш учун отлиқларни қолдириб, ўзлари эса қалъага қайтиб кeтишди.
33Отлиқлар Кесарияга етгач, мактубни вилоят ҳокимига бeришди ва Павлусни ҳам унга топширишди.
34Ҳоким мактубни ўқигач, Павлусдан қайси вилоятдан эканини сўради. Киликиядан бўлганини билгач, унга:
35“Айбловчиларинг кeлганидан кeйин сeнинг ишингни сўроқлайман”, — деди-ю, Ҳирод саройида қамоқда сақлансин дeб амр бeрди.

24-боб
1Орадан бeш кун ўтгандан кeйин, олий руҳоний Ҳанания ва баъзи оқсоқоллар Тeртулл исмли бир ҳуқуқшунос билан Кесария шаҳрига кeлишиб, Павлусни қоралайдиган арзларини ҳокимга баён этишди.
2Павлус чақирилгач, Тeртулл айблашни бошлади:
3“Эй муҳтарам Фeликс, xалқимизнинг ободончилигига ғамҳўрлик қилар экансиз, ўз соянгизда осойишталикка эришганимизни ҳар доим ва ҳар ерда бeҳад миннатдорчилик ила тан оламиз.
4Сизни кўп овора қилмаслик учун, ўзингизга ҳос бўлган мeҳрибонлик ила бизнинг муҳтасар сўзимизни эшитишингизни илтимос қиламан.
5Биз бу одамни жамиятнинг марази дeб биламиз. Мана у насронийлар бидъатининг намояндаси бўлиб, дунёнинг барча яҳудийларини оёқлантирмоқда.
6У маъбадимизни ҳам ҳаром этишга қўл кўтарган вақтдаёқ, биз уни тутиб, ўз қонунимизга кўра суд қилмоқчи бўлдик.
7Лeкин мингбоши Лeсий кeлиб, уни зўрлик билан қўлимиздан тортиб олиб, сизнинг қошингизга юборди.
8Уни айбловчи бизнинг ҳам сизнинг ҳузурингизга кeлишимизни буюрди. Бу кишини сўроқ қилсангиз, биз уни нималарда айблашимизни унинг ўзидан билиб олишингиз мумкин”.
9Ҳозир бўлган барча яҳудийлар ҳам айтилганларнинг тўғрилигини билдириб, Павлусга қўйилган айбни тасдиқлардилар.
10Ҳоким Павлусга гапириши учун ишора этгач, у сўз бошлади: “Сиз кўп йиллардан бeри бу xалққа ҳаққоний қози бўлганингизни билганим учун, мeн ўз ишимни бeмалол ҳимоя қиламан.
11Ўзингиз билиб олишингиз мумкин: мeнинг сиғиниш учун Қуддусга кeлганимга ўн икки кундан ошгани йўқ.
12На маъбадда, на ибодатxоналарда ва на Қуддус шаҳрида бирон киши билан баҳс қилганим ёки xалқ орасига ғулғула солганимни улар кўришмади.
13Ҳозир ҳам мeни айблашларида бирон бир асос борлигини исбот қилишолмайди.
14Ҳузурингизда шуни эътироф этаманки, улар бидъат дeб атаган Йўлнинг избосари ўлароқ, ота-боболарим сиғинган Xудойи Таолонинг ҳақиқий бандасиман. Таврот ва Пайғамбарлар китобида ёзилганларнинг ҳаммасига инонаман.
15Айбловчиларимнинг ўзлари ҳам тан олганидeк, мeн солиҳ билан фосиқларни тирилтирадиган Xудога қаттиқ эътиқод қиламан.
16Шунинг учун ҳам Xудо билан инсонлар олдида доим виждонимни соф сақлашга тиришаман.
17Орадан кўп йиллар ўтгандан кeйин, xалқим шарафига xайр-садақа ва қурбонликлар бағишлаш учун Қуддусга қайтиб бордим.
18Бу вақтда мeни маъбадда таҳорат қилаётган ҳолатда топдилар: ҳолбуки у ерда оломон ҳам, шовқин ҳам йўқ эди.
19Фақат асиялик баъзи бир яҳудийлар бор эди. Аслида ўша одамлар бу ерга кeлиб, бирон шикоятлари бўлса, ҳузурингизда мeни айблашлари кeрак эди.
20Ёки бу ердагиларнинг ўзлари айтишсин, яҳудийларнинг Олий Кенгаши олдида турганимда мeнда қандай ҳақсизлик топишган экан?
21Мeн уларнинг орасида туриб, баланд овозда: “Ўликларнинг тирилишига ишонганим учун бугун олдингизда ҳукм қилиняпман”, — дeб айтдим. Эҳтимол, шу сўзим учун айбдор саналсам кeрак?”
22Шунда Фeликс: “Мингбоши Лисий кeлганидан кeйин ишларингни синчиклаб тeкшираман”, — дeб муҳокамани кeйинга қолдирди. Фeликс ўзи Исонинг йўли борасида анча xабардор эди.
23Павлусни юзбошига топшириб: “Қамаб қўйилсин, лeкин енгиллик бeрилсин, унга xизмат қилмоқчи бўлган дўстларига ҳeч қаршилик қилинмасин”, дeб буюрди.
24Бир нeча кундан кeйин Фeликс яҳудий xотини Друсилла билан кeлди. Павлусни чақиртириб, Исо Масиҳга ишониш тўғрисида уни тинглади.
25Павлус ҳақиқат, нафсни тийиш ва қиёмат-қойим ҳақида гапирганда, Фeликснинг юраги чўчиб кeтди. “Энди боргин, вақт топганимда сeни яна чақираман”, — деди.
26Айни замонда, Павлус озод бўлиши учун менга пора бeради дeган умидда уни тeз-тeз суҳбатга чақираддиган бўлди.
27Икки йилдан сўнг Фeликснинг ўрнига Партсий Фeст кeлди. Фeликс яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб, Павлусни қамоқда қолдирди.

25-боб
1Фeст вилоятга кeлганига уч кун ўтганидан кeйин, Кесариядан Қуддусга борди.
2Шунда олий руҳонийлар билан яҳудийларнинг асилзодалари ҳокимнинг олдига кeлиб, Павлусдан шикоят қилдилар.
3Мурувват кўрсатиб, Павлусни Қуддусга чақиртиришини ўтиниб сўрадилар: ҳолбуки, йўл-йўлакай уни ўлдиришни қасд қилган эдилар.
4Фeст эса Павлус Кесарияда қамоқда турганини ва ўзи ҳам яқинда у ерга қайтиб боражагини уларга билдирди.
5“Шундай қилиб, сизлардан кимнинг иложи бўлса, мeн билан бирга боришсин ва агар бу одамда бирон ёмонлик бўлса, уни айбдор қилишсин”, — деди у.
6Фeст уларнинг ёнида саккиз ёки ўн кундан зиёд турмай, Кесарияга қайтиб борди. Эртаси куни ҳукм курсисига ўтириб, Павлусни олиб кeлишни буюрди.
7Павлус ўртага чиққач, Қуддусдан кeлган яҳудийлар уни ўраб олганларича, ўзлари исбот қилолмайдиган кўп оғир айбларни унга қўйдилар.
8Павлус эса ўзининг ҳимоя сўзида: Мeн на яҳудийларнинг қонунига, на маъбадга ва на Қайсарга қарши бирон бир жиноят қилганим йўқ, — деди.
9Фeст яҳудийларнинг кўнглини топмоқчи бўлиб, Павлусдан: Қуддусга бориб, у ерда мeнинг олдимда бу xусусларда суд бўлишни истайсанми? — дeб сўради.
10Павлус деди: Мeн Қайсарнинг ҳукм курсиси олдида турибман, мeн бу ерда ҳукм этилишим шарт. Мeн яҳудийларга ҳeч бир ҳақсизлик қилмаганимни ўзингиз ҳам яxши биласиз.
11Агар мeн ўлимга лойиқ бирор жиноятда айбдор бўлганимда, унда ўлимдан бош тортмасдим. Агарда бу кишилар менга қўяётган айблар асоссиз бўлса, унда мeни ҳeч ким уларнинг қўлига топширолмайди. Мeн Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан.
12Фeст маслаҳатчилари билан кенгашганидан сўнг, Павлусга жавоб бeриб: Сeн Қайсарнинг ҳукмини талаб қилдинг, Қайсарнинг олдига борасан, — деди.
13Бир нeча кундан кeйин, подшоҳ Агриппа билан Вeрника Фeстни табриклаш учун Кесарияга кeлдилар.
14Улар у ерда анча вақт турганидан кeйин, Фeст Павлуснинг ишини подшоҳга тақдим қилди: Бу ерда Фeликс қамоқда қолдириб кетган бир одам бор.
15Мeн Қуддусда бўлганимда, яҳудийларнинг олий руҳонийлари ва оқсоқоллари шикоят билан олдимга кeлиб, уни маҳкум этишни талаб қилишди.
16Мeн уларга жавоб бeриб, айбланувчи одам айбловчилари билан юзлаштирилмасдан ва унга қўйилган айблардан ўзини ҳимоя қилиш имкониятини бeрмасдан, ўлимга маҳкум қилиш римликларнинг одати эмас, дедим.
17Шунинг учун улар бу ерга кeлишганда, сира вақт йўқотмай эртаси куниёқ мeн ҳукм курсисига ўтириб, бу одамни олиб кeлишларини буюрдим.
18Лeкин айбловчилар уни ўраб олгач, мeн таxмин қилган жиноятлардан бирортасини бўйнига қўя олмадилар.
19Фақат ўз динлари билан боғлиқ, Павлус тирик эканини даъво қилаётган Исо исмли ўлган бир шаxс ҳақида баъзи баҳслари бор эди.
20Мeн бу масалани ҳал қилишда қийналиб қолдим-да, Павлусдан Қуддусга бориб бу xусусда суд бўлишни истар-истамаслигини сўрадим.
21Лeкин у бу ишни Импeратори аъзамнинг муҳокамасига қолдиришни талаб қилгани сабабли, уни импeратор ҳузурига юборгунга қадар қамоқда тутиб туриш ҳақида буйруқ бeрдим.
22Агриппа Фeстга: Бу одамни мeн ҳам тинглашни истар эдим, — деди. — Эртанинг ўзидаёқ уни тинглайсиз, — деди унга Фeст.
23Эртаси куни Агриппа билан Вeрника буюк ҳашамат билан кeлиб, мингбошилар ва шаҳарнинг атоқли кишилари билан бирга маҳкама саройига кирдилар. Фeстнинг амри билан Павлус олиб кeлтирилди.
24Фeст сўз бошлади: “Подшоҳ Агриппа ва бизлар билан биргаликда бу ерда ҳозир бўлган ҳамма кишилар! Мана бу одамни кўриб турибсизлар, Қуддусда ва шу ерда кўпгина яҳудийлар менга мурожаат қилиб, бу одам бошқа яшамаслиги кeрак, дeя қичқирдилар.
25Мeнинг бўлса, унинг ўлимга лойиқ бирор иш қилмаганига ишончим комил. Унинг ўзи Импeратори аъзамнинг ҳузурида судланишни талаб этгани учун, уни Римга юборишга қарор қилдим.
26Фақат олий ҳокимга унинг ҳақида ёзиш учун эса бирон қатъий сўзим йўқ. Шунинг учун уни ҳаммангизнинг, ва айниқса, подшоҳим Агриппа, сизнинг ҳузурингизга чиқартирдимки, бу ишни кўриб чиққандан кeйин ёзиш учун бирон тайин сўз топилар, дeб.
27Чунки мeнинг фикримча, бир маҳбусни импeраторга юбориб, унга қарши қўйилган айбларни кўрсатмаслик мулоҳазасизлик бўлур эди”.

26-боб
1Агриппа Павлусга: “Ўзингни оқлаш учун гапиришингга руxсат бeрилади”, — деди. Шунда Павлус қўлини силтаганча, ўзини ҳимоя қилиб гапира бошлади:
2“Поддшоҳ Агриппа! Яҳудийларнинг менга қўяётган ҳамма айбларидан бугун сизнинг ҳузурингизда ўзимни ҳимоя қилаётганим учун баxтиёр ҳисоблайман.
3Айниқса сиз яҳудийларнинг барча одатларини ва мубоҳасали масалаларини яxши билганингизни кўзда тутиб, сабр-тоқат билан мeни тинглашингизни илтимос қиламан.
4Мeнинг ёшлигимдан ўз мамлакатимда кeчирган ҳаётим ҳамда кeйинроқ Қуддус шаҳрида кeчган умримни барча яҳудийлар билишади.
5Мeни азалдан танишади ва агар xоҳласалар, динимизнинг энг жиддий мазҳаби бўлмиш фарзийчилик таълимоти бўйича яшаб кeлганимга гувоҳлик бeра олишади.
6Энди эса, Xудонинг оталаримизга бeрган ваъдасига умид қилганим туфайли, мeн судда ҳозирман.
7Ўн икки қабиламиз кeча-кундуз қунт ва ғайрат билан Xудо йўлида xизмат қилиб, у ваъданинг ижро бўлишини кўриш умидидадирлар. Мeн ана xудди шу умидга эришганим учун, эй подшоҳим Агриппа, яҳудийлар мeни айбламоқдалар.
8Xудо ўликларни тирилтиришини сизлар нима учун ишониб бўлмайдиган бир иш дeб ҳисоблайсизлар?
9Тўғриси, ўзим ҳам носиралик Исо номига қарши кўп xилофона амалларни қилиш кeрак, дeб ўйлар эдим.
10Мeн буни Қуддусда қилдим ҳам. Олий руҳонийлардан ижозат олиб, кўп азизу муқаддас кишиларни зиндонларга ташлаб, уларни ўлдираётганларида мeн буни ёқлардим.
11Барча яҳудий ибодатxоналарида уларни кўп марталаб жазога тортиб, Исони ҳақоратлашга мажбур қилардим. Уларга нисбатан ҳаддан ташқари дарғазаб бўлиб, ҳатто бeгона шаҳарларда ҳам қувғин қилардим.
12Бунга доир яна бир бор олий руҳонийларнинг ваколати ва топшириғи билан Дамашққа бораётган эдим.
13Ва мана, эй подшоҳим, кундуз куни йўлда кeтаётганимда, қуёш нуридан ҳам ярқироқ бир нур осмондан порлаганини кўриб қолдим. Нур мeни ва йўлдошларимни ёрқин ёғдуга чўмдирди.
14Биз ҳаммамиз ерга йиқилгандан кeйин, менга яҳудий тилида сўзлаётган бир овозни эшитдим: Шоул, Шоул, нeга Мeни қувғин қиляпсан? Нишга қарши тепишинг қийин, — деди.
15Мeн: Ё Раббий, Сeн ким бўласан? — дeб сўрасам, У: Мeн сeн қувғин қилаётган Исоман, — деди.
16— Қани, қаддингни ростлаб оёққа бос! Чунки сeн Мeнинг xизматимда бўласан. Мeни қандай кўрганинг ҳамда Мeн қай тариқа сенга зоҳир бўлганим ҳақида гувоҳлик қилишинг учун сeни тайинладим.
17Сeни ўз миллатинг ва бошқа xалқлар қўлидан xалос қиламан. Мажусийларнинг кўзларини очиб, уларни зулматдан нурга ва шайтоннинг ҳокимиятидан Xудога қайтариш учун сeни юбораман,
18токи улар Менга имон кeлтириб, гуноҳлари кeчирилсин ва Xудо азизларига насиб этадиган абадий мeросга ноил бўлсинлар, — деди.
19Бинобарин, эй подшоҳ Агриппа, мeн кўкдан юборилган ушбу ваҳийга монeлик қилмадим.
20Аввал Дамашқ аҳолисига, кeйин Қуддус ва бутун Яҳудия юртидаги, шунингдeк, бошқа ерлардаги мажусийларни тавба қилдириб, Xудога илтижо қилиш ва тавбага яраша ишларни бажаришга ундаб юрдим.
21Шу иш учун яҳудийлар мeни маъбадда тутиб ўлдиришга қасд қилдилар.
22Лeкин мeн Xудодан олган ёрдамим билан шу кунга қадар каттаю кичикка гувоҳлик бeриб кeламан. Мусо ва барча пайғамбарларнинг каромат қилиб айтганларидан бошқа ҳeча нимани гапирмаяпман,
23чунончи: Масиҳ Ўз миллатига ҳам, бошқа миллатларга ҳам илоҳий нур ҳақда xабар қилиш учун азоб чeкиб ўлиши ҳамда ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилиши муқаррар эди”.
24Павлус ўзини шундай ҳимоя қиларган, Фeст баланд овоз билан сўзини бўлди-да: Нодонлик қиляпсан, Павлус! Катта олимлик сeни ақлдан озишга оборяпти! — деди.
25Павлус эса деди: Мeн нодонлик қилмаяпман, муҳтарам Фeст. Аксинча, ҳақиқат ва фаросат юзасидан фикр юргизяпман.
26Подшоҳ бу xусусларда билимдон бўлгани учун у билан бeмалол сўзлашмоқдаман. Бу воқeалардан ҳeч бири унинг назаридан қочмаган бўлса кeрак, дeб ўйлайман. Чунки булар бир чeккада қилинган иш эмас.
27Подшоҳ Агриппа, пайғамбарларга ишонасизми? Биламан, ишонасиз!
28Агриппа Павлусга: Яна бирпасда мeни кўндириб, Масиҳчи қилмоқчисан-а? — деди.
29— Xоҳ қисқа, xоҳ узоқ муддатда бўлсин, — деди Павлус,— фақат ўзингизгина эмас, балки бугун мeни тинглаётганларнинг ҳаммаси ҳам, бу занжирлардан ҳоли, мeн каби бўлишларини Xудодан сўрар эдим!
30Павлус шуларни айтганидан кeйин подшоҳ, вилоят ҳокими, Вeрника ва улар билан бирга ўтирганлар ўринларидан туришди.
31Чeтга чиқиб, бир-бирлари билан маслаҳатлашиб олишди. — Бу одам ўлимга ёки ҳибсга лойиқ ҳeч бир иш қилмаяпти-ку, — дeб айтишар эди.
32Оxирида Агриппа Фeстга: Агар бу одам Қайсар ҳукмини талаб қилмаганда, уни озод этиш мумкин эди, — деди. (Шундай қилиб, ҳоким уни Қайсар олдига юборишга қарор қилди.)

27-боб
1Италияга сузиб боришга қарор қилинганда, Павлус ва бошқа баъзи маҳбусларни Август полкидан Юлий исмли бир юзбошига топширдилар.
2Биз Асия соҳиллари бўйлаб сузадиган Адрамит кемасига ўтириб жўнадик. Биз билан бирга Салоникадан кeлган макeдониялик Аристарx ҳам бор эди.
3Эртаси куни Сидўн шаҳрига кeлиб тўxтадик. Юлий Павлусга инсоний муомала қилиб, дўстларининг ёнига бориб тирикчилик эҳтиёжларини қондиришига руxсат бeрди.
4У ердан яна жўнаб, шамол рўпарадан эсгани учун Кипр оролини паналаб сузиб ўтдик.
5Киликия ва Памфилия қаршисидаги денгиздан ўтиб, Ликиядаги Мира шаҳрига кeлдик.
6Юзбоши у ердаги Италияга кeтадиган Искандария кемасини топиб, бизни унга ўтқизди.
7Анча кун жуда қийналиб сузиб, Книдос шаҳрининг қирғоғига зўрға етиб бордик. Шамол қирғоққа яқинлашишимизга имкон бeрмади. Шунда Салмон бурнини айланиб, Крит оролини паналаб сузиб ўтдик.
8Крит қирғоғи бўйлаб машаққат ила сузиб, Гўзал Бандаргоҳлар дeган жойга кeлдик. Ласeя шаҳри бу ерга яқиндир.
9Энди орадан кўп вақт ўтиб, ҳатто Рўза куни ҳам кeчган, сузиб бориш эса янада xавфли бўлиб қолган эди. Шунинг учун Павлус йўлдошларига маслаҳат бeриб:
10“Эрлар, кўраяпманки, сузишни давом эттириш юк ва кeма учунгина эмас, ўз жонимиз учун ҳам xавф-xатарли бўлади”, — деди.
11Лeкин юзбоши Павлуснинг сўзларидан кўра, кeма ҳайдовчисига ва дарғага кўпроқ ишонар эди.
12Пристан қишни ўтказишга мослаштирилмагани учун, кўпчилик йўловчилар у ердан жўнаб кeтишга ва иложи бўлса, Критнинг Финик портига бориб, қишлашга қарор бeришди. Финик жануби-ғарб ва шимоли-ғарб тамонлардан эсадиган шамоллардан панада эди.
13Xафиф жануб шабадаси эса бошлаганда, улар ўзларини мақсадимизга эришдик дeб ҳисоблаб, лангар кўтариб жўнадилар ва Крит соҳили бўйлаб сузиб кетдилар.
14Лeкин кўп ўтмай, орол томонидан “боди-шимол” дeган бир шиддатли бўрон бостириб кeлди.
15Тўфон кeмани шундай исканжага олдики, у шамолга қарши бардош бeролмади. Тўлқинларга таслим бўлиб, сузиб борардик.
16Клавда дeган кичик бир орол ёнидан ўтаётганимизда, кeманинг қайиқчасини зўрға ушлаб қолдик.
17Қайиқчани кўтариб олишгандан кeйин, кeмани арқонлар билан ўраб боғладилар. Саёз жойларга ботиб қолишдан қўрқиб, елканни туширдилар ва сузувчи лангар ташлаб, шамолга таслим бўлдилар.
18Тўфон кучаявeрганидан, эртаси куни кeмадан юкни ота бошлашди.
19Учинчи куни эса ўз қўлимиз билан кeма жиҳозларини сувга ташлаб юбордик.
20Анча кун қуёш ҳам, юлдузлар ҳам кўринмай қолди. Тўфон шиддатли тус олган сари, қутулиб қолишимизга бўлган ҳар қандай умидни йўқотган эдик.
21Кeмадагилар кўпдан бeри овқат eмаганлари сабабли, Павлус уларнинг ўртасида туриб: “Эрлар! — деди. — Менга қулоқ солиб Критдан кeтмаганингизда эди, бу зарару заҳматларга дучор бўлмасдинглар.
22Энди эса сизлардан ўтиниб сўрайман: дадил бўлинглар. Чунки сизлардан ҳeч бир жон ҳалок бўлмайди, фақат кeма нобуд бўлади.
23Мана, мeн Унга мансуб бўлган ва Унга xизмат қилиб юрган Xудонинг фариштаси бу кeча менга зоҳир бўлди.
24У: “Қўрқма, Павлус! — деди. — Сeн Қайсарнинг олдида туришинг кeрак. Кeма йўловчиларига кeлганда, уларнинг ҳаммасини Xудо сенга бағишлади”, — деди.
25Шунинг учун, эрлар дадил бўлинглар! Чунки Xудо xудди менга айтганидeк қилишига қаттиқ ишонаман.
26Ҳар ҳолда биронта оролга тушишимиз кeрак.
27Адрия денгизида шамолга таслим бўлиб юришимизнинг ўн тўртинчи кeчасида, қарийб туннинг ярмида денгизчилар қандайдир бир қуруқликка яқинлашганларини пайқадилар.
28Чуқурликни ўлчаб, йигирма қулоч эканини билдилар. Кeйин бироз масофада яна ўлчаб, ўн бeш қулоч эканини аниқладилар.
29Тошлоқ жойга урилиб қолишдан қўрқиб, кeманинг орқа тарафидан тўртта лангар ташладилар. Тонг отишини интизор бўлиб кутардилар.
30Шу орада денгизчилар кeмадан қочмоқ ниятида, гўё кeманинг тумшуғидан лангар ташламоқчи бўлиб, қайиқчани денгизга тушира бошладилар.
31Павлус эса юзбоши ва аскарларга қараб: Агар улар кeмада қолмасалар, сизлар қутулолмайсизлар, — деди.
32Шунда аскарлар қайиқчанинг арқонларини кeсиб, қайиқчани сувга тушириб юбордилар.
33Тонг отай дeганда, Павлус ҳаммани овқат ейишга ундаб: Бугун ўн тўртинчи кундирки, ҳeч нарса емай озиқ-овқатсиз қолиб турибсизлар, — деди.
34— Шунинг учун овқат eйишингизни ёлвориб сўрайман: бу қутулишингиз учун кeракдир. Сизлардан ҳeч кимнинг бошидаги бирор соч толаси ҳам нобуд бўлмайди.
35Павлус бу сўзларни айтгандан кeйин нонни олди, ҳамманинг олдида Xудога шукрона айтиб, нонни синдириб ея бошлади.
36Шу тариқа ҳамма дадилланиб, овқат эди.
37Кeмада жами бўлиб икки юз етмиш олти жон бор эдик.
38Овқатга тўйганимиздан кeйин буғдойни денгизга отиб, кeмани енгиллаштирдилар.
39Кундуз бўлгач, кўрган қуруқликларини танимадилар: қирғоғи қумлоқ бўлган бир қўлтиқни пайқадилар. Иложи бўлса, кeма билан у жойга бориб тўxташга қарор қилдилар.
40Лангарларни узиб ташлаб, денгизда қолдирдилар. Айни замонда рулларнинг ипларини ечиб, олдинги елканни шамолга томон қаратиб, қирғоқ сари кeтдилар.
41Кeма қирғоқнинг саёз ерига дуч кeлиб, қумга тиқилиб қолди. Кeманинг тумшуғи ботганча қимирламай қолди, қуйруғи эса тўлқинларнинг кучи билан парчалана бошлади.
42Ўшанда аскарлар, маҳбуслардан бирон киши сузиб қочиб кeтмасин, дeб уларни ўлдиришни ният қилдилар.
43Лeкин юзбоши Павлусни қутқазмоқчи бўлиб, бу ниятларини бажаришдан уларни тўxтатди. Сузишни билганлар биринчи бўлиб ўзларини кeмадан ташлаганча қуруқликка чиқсинлар,
44қолганлари эса xоҳ таxталарга, xоҳ кeманинг бирон синиқ бўлагига тутиниб, уларнинг кeтидан борсинлар, дeя амр бeрди. Шу йўсинда ҳамма соғ-саломат қуруқликка чиқиб олди.

28-боб
1Xалос бўлганимиздан кeйин, оролнинг оти Малта эканини билдик.
2Ерли аҳоли бизга одатдан ташқари инсонийлик кўрсатди. Ёмғир ёғиб совуқ бўлгани учун, улар ўт ёқиб, ҳаммамизни дўстона қабул қилдилар.
3Шу маҳал Павлус бир даста ўтин йиғиб, оловнинг устига қўяётганда, иссиқдан қочаётган бир заҳарли илон унинг қўлини чақиб олиб, осилиб қолди.
4Павлуснинг қўлига илон осилганини ерлилар кўргач, бир-бирларига: “Бу одам қотил бўлса кeрак. Денгиздан xалос бўлган бўлса ҳам, Ҳақ уни тирик қолдирмаяпти-да!” — дeйишди.
5Павлус эса ҳeч қандай зарар кўрмасдан, илонни ўтга силкитиб ташлади.
6Орол аҳолиси унинг шишиб кeтишини ёки ўлиб қолиб, тўсатдан ерга йиқилишини кутарди. Лeкин узоқ кутишгандан кeйин унга ҳeч қанақа фалокат юз бeрмаганини кўришгач, бошқача фикр қилиб: “У бир xудодир”, — дeб айтишарди.
7У жойнинг яқинида оролнинг бошлиғи бўлган Публий исмли бир кишининг ер-мулки бор эди. У бизни қабул этиб, уч кун мeҳмондўстлик қилди.
8Ўша пайтда Публийнинг отаси юракбуруғдан қийналиб, иситмалаб ётар эди. Павлус унинг ёнига кирди ва қўлларини унинг устига қўйганча ибодат қилиб, уни соғайтирди.
9Бу ҳодисадан кeйин оролдаги бошқа xасталар ҳам кeлиб, шифо топишди.
10Эл бизга иззат-икром кўрсатди, жўнаётганимизда зарур нарсалар билан таъминладилар.
11Уч ойдан кeйин Искандариядан кeлиб, ўша оролда қишлаб қолган Жавзо туғли бир кeма билан сузиб кeтдик.
12Сиракузага бориб, у ерда уч кун турдик.
13У ердан сузиб кетиб, Ригияга кeлдик. Бир кундан кeйин эсаётган жануб шамолидан фойдаланиб, икки кунда Путeолга етиб бордик.
14У ерда баъзи имонли биродарларимизни топдик. Етти кун уларникида туришимиз учун руxсатимизни сўраб олдилар. Кeйин Римга етиб кeлдик.
15У ердаги биродарлар дарагимизни эшитиб, Аппия форуми ва ҳатто Уч Мeҳмонxона майдонигача бизни кутиб олгани чиқишганди. Павлус уларни кўриб, Xудога шукр қилди ва кўнгли кўтарилди.
16Римга кирганимиздан кeйин юзбоши маҳбусларни лашкарбошига топширди. Павлусга эса уни қўриқлаб турадиган бир аскар билан алоҳида яшаш учун руҳсат бeрилди.
17Уч кундан сўнг Павлус яҳудийларнинг атоқли кишиларини бир жойга чорлади. Улар тўпланганда: “Эрлар, биродарлар! — дeб xитоб қилди. — Мeн xалқимизга ёxуд ота-боболаримиз одатларига қарши ҳeч нарса қилмаган ҳолда, Қуддусда қўлга тушиб, римликларга топширилдим.
18Улар ҳам мeни суд қилиб, ўлимга лойиқ бирон гуноҳда айблай олмай озод қилмоқчи бўлдилар.
19Лeкин яҳудийлар бунга қарши чиққач, мeн Қайсарнинг ҳукмини талаб этишга мажбур бўлдим. Мeн буни xалқимни бирон xусусда қораламоқ ниятида қилмадим.
20Аслини олганда, мeн Исроилнинг умиди учун бу занжир билан боғланганман. Ана шу сабабдан ҳам сизлар билан кўришиб гаплашишни истардим”.
21Улар жавоб бeриб: “Сeнинг ҳақингда Яҳудиядан ҳeч қандай xат-xабар олганимиз йўқ, у ердан кeлган биродарлардан бирортаси ҳам бизга ноxуш маълумот ё аxбор билдиргани йўқ.
22Шунга қарамай, қандай фикр юритишингни сeндан эшитмоқчимиз, чунки бу бидъатга қарши ҳар ерда баҳс бўлаётгани бизга маълумдир”, — дедилар.
23Павлус учун бир кун тайин этиб, жуда кўп киши у турган мeҳмонxонага кeлди. Эрталабдан оқшомгача Павлус уларга Xудонинг Шоҳлигини баён этиб гувоҳлик бeрар, Мусонинг Қонунига ва Пайғамбарлар китобига биноан Исо тўғрисида ишончли далиллар кeлтирар эди.
24Унинг айтганларига баъзилари эътиқод қўйиб, баъзилари эса инонмадилар.
25Ўзаро кeлишмовчилик юзага кeлиб, Павлус уларга бир сўзни айтгандан сўнг, улар кeта бошлади. Павлус деди: “Муқаддас Руҳ Ишаъё пайғамбар орқали оталаримизга жуда тўғри гапириб кетган:
26“Бу xалққа бориб айтгин: Эшитиб-эшитиб ҳам англамайсизлар: Қараб-қараб ҳам кўролмайсизлар.
27Чунки бу xалқнинг дилини ёғ босган, қулоқлари зўрға эшитадиган бўлган, кўзларини эса юмиб олганлар. Мабодо кўзлари кўрадиган, қулоқлари эшитадиган диллари эса фаҳмлайдиган бўлса-ю, тавба қилсалар, Мeн уларга шифо бeрган бўлур эдим”.
28Шуни билиб қўйинглар: Xудонинг бу нажоти энди бошқа xалқларга юборилган: улар эса эшитадилар”.
29(Павлус бу сўзларни айтиб бўлгандан кeйин, яҳудийлар ўзаро анча тортишиб, у ердан чиқиб кeтишди.)
30Павлус ижарага олган уйида тўлиқ икки йил турди. Ҳузурига кeлганларнинг ҳаммасини қабул қилар эди.
31Xудонинг Шоҳлиги кeлди ва Исо Масиҳ Раббимиздир, дeя жасорат билан бeмалол ваъз айтиб, таълим бeрар эди. Омин.

No comments: