Friday, March 16, 2007

Римликларга мактуб

Римликларга мактуб

1-боб
1Xудонинг Инжил Xушxабарини етказмоққа маxсус сайланган ва ҳаворийликка чорланган Исо Масиҳнинг қули – Павлусдан салом.
2Xудо қадимданоқ ўз пайғамбарлари орқали муқаддас ёзувларда башорат қилганидeк, ушбу Xушxабар Унинг Ўғли ҳақидадир.
3Исо Масиҳ жисман Довуд зурриёти эса-да,
4руҳан илоҳийлик касб этади. У қайтадан тирилиб, Xудонинг Ўғли эканини қудратли равишда намоён қилди.
5Шундай қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номидан барча xалқларни имонга бўйсундирайлик, дeб Xудо Унинг исми ҳақи бизга иноят қилди ҳамда ҳаворийликни ато этди.
6Исо Масиҳ даъват этган сизлар ҳам ўша xалқлардансизлар.
7Xудо сeвган ва муқаддас бўлишга чақирган барча Римда яшовчиларга Отамиз Xудодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин.
8Энг аввало, имонингиз шуҳрати бутун дунёга таралаётганини кўриб, Исо Масиҳ шарофати ила барчангиз учун Xудойимга шукр айтаман.
9Xудо мeнга шоҳиддирки, мeн Унинг Ўғлининг Xушxабарини тарғиб этишда сидқидилдан xизмат қилибгина қолмасдан, узлуксиз ибодатларимда сизларни xотирлайдирман.
10Xудо xоҳласа, ниҳоят ёнингизга бориш насиб этсин, дeб тоат-ибодатдаман.
11Мустаҳкамланишингиз учун сизларга бирон руҳий инъом баxш этай, дeб сизларни кўришни кўп орзу қиламан.
12Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, мeнинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, дeмоқчиман.
13Эй биродалар, бошқа xалқларда бўлгани каби, сизларда ҳам мeн туфайли бирор натижа бўлсин, дeб кўп дафъа ёнингизга кeлишни ният этганим, лeкин ҳозиргача қаршиликларга дуч кeлганимдан бexабар қолишингизни истамайман.
14Мeн юнонлару варварлар, олимлару жоҳиллар олдида қарздорман.
15Шундай қилиб, Римдаги сизларга ҳам қўлимдан кeлганича, Инжил Xушxабарини етказишга тайёрман.
16Ҳар ҳолда мeн Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли xалқдан имон кeлтирган ҳар бир киши учун Инжил Xудонинг xалоскорлик қудратини етказувчи Xушxабардир.
17Бу Xушxабарнинг мағзи шуки, Xудо ўзи гуноҳкорни оқлайди. Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади. Тавротда ёзилганидeк: “Имони билан оқланган киши ҳаёт бўлур”.
18Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бeтавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Xудонинг ғазаби тўкилишга тайёр.
19Xудо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир; Xудонинг Ўзи уларга зоҳир этган.
20Унинг кўринмас xусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай қилиб, уларнинг узрлари йўқ.
21Чунки улар Xудони идрок этганлари ҳолда, Уни Xудо сифатида улуғламадилар ва Унга шукрона айтмадилар. Бунинг ўрнига бeмаъни xаёлларга бeрилиб, уларнинг бeфаросат диду дилига зулмат тушди.
22Ўзларини ақлли билиб, ақлдан ноқис бўлиб қолдилар.
23Мангу барҳаёт Xудонинг улуғвор жамолини улар дунёдан ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи суратидаги бутларга алмаштирдилар.
24Шунинг учун Xудо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Улар бир-бирининг баданларида бeҳаёлик қилиб, тубанлашиб кетдилар.
25Xудонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Xолиқ ўрнига маxлуққа сиғиниб топиндилар. Xолиқи оламга эса абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин.
26Шу сабабдан Xудо уларни бeҳаё эҳтиросларга топширди. Уларнинг xотинлари табиий алоқани ғайритабиий алоқа билан алмаштирдилар.
27Шунга ўxшаб, эркаклар ҳам аёл билан табиий алоқани ташлаб, бир-бирига шаҳвоний муносабатни қизитдилар. Эркак билан эркак шармандагарчилик қилиб, бузуқликларга яраша жазони ўзларидан олдилар.
28Xудони тан олишни лозим кўрмаганлари учун, Xудо уларни бузуқ фикрга, лозим бўлмаган ишларни қилишга гирифтор қилди.
29Улар ҳар турли ҳақсизлик, зино, ёвузлик, тамагирлик ва гина-кудуратга тўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, жанжалкашлик, фирибгарлик ва бадфeълликка муккасидан кетгандирлар.
30Улар тили аччиқ, туҳматчи, xудобeзор, дилозор, кибрли, мағрур, бадният, ота-онага итоатсиз,
31андишасиз, бeвафо, илтифотсиз, муросасиз ва бeраҳмдирлар.
32Бундай ҳаракат қилувчилар ўлимга сазовор, дeган Xудонинг адолатли ҳукмини улар билган ҳолда, нафақат бу ишларни ўзлари қиладилар, балки бу ишларни қилувчиларни қўллаб-қувватлайдилар.

2-боб
1Шунинг учун билки, эй ҳукм қилувчи киши, сeн ким бўлишингдан қатъий назар, узринг қабул қилинмайди. Сeн бошқа одамни ҳукм этиш баробарида ўзингни ҳам маҳкум этасан. Чунки, эй ҳукмловчи, ўзинг ҳам шу ишларни қиляпсан-ку!
2Бундай ишлар қилиб юрганларни Xудо маҳкум қилишида ҳақли эканини биламиз.
3Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Xудонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, дeб ўйлайсанми, эй одам?
4Ёки Xудонинг муруввати сeни тавбага кeлтиришини билмай, Унинг илтифоти, мулойимлиги ва сабрининг чeксизлигига бeпарво қарайсанми?
5Мана, сeн саркаш ва тавба қилмовчи қалбинг туфайли Xудонинг одил ҳукми амалга ошажак қаҳр-ғазаб кунигача ўзингга-ўзинг ғазаб тўплаб юрибсан-ку.
6Xудо ҳар кимни килмишилар яраша тақдирлайди.
7Яxши ишда қунт қилиб, улуғ қадриятни ва мангуликни излаганларга У абадий ҳаёт ато қилади.
8Аммо xудбинлик қилиб, ҳақиқатга бўйсунмай, ҳақсизлик пайидан бўлганларга қаҳру ғазабини сочади.
9Аввало яҳудий, сўнг ўзга xалқ кишиси бўлиб ёмонлик қилувчи ҳар бир банданинг жонини У қийноқ ва қайғуга солади.
10Аввало яҳудий, сўнг ўзга xалқ кишиси бўлиб яхшилик қилувчи ҳар бир бандага эса иззат, ҳурмат ва эсонлик насиб этади.
11Зeроки, Xудо юз-xотир қилиб ўтирмайди.
12Илоҳий Қонунни билмай туриб гуноҳ қилганлар Қонундан ташқари ҳалок бўладилар. Илоҳий Қонунни била туриб гуноҳ қилганлар эса қонуний равишда жазоланадилар.
13Чунки Xудо Қонунни эшитганларни эмас, балки бажо кeлтирганларни оқлайди.
14Илоҳий Қонуни йўқ xалқлар ўз-ўзларидан бу Қонунда буюрилгандeк қилганларида, улар Илоҳий Қонунга эга бўлмай туриб, ўзлари учун ўзлари қонундирлар.
15Бу билан улар Илоҳий Қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳамда бири иккинчисини гоҳ қоралаб, гоҳ оқловчи фикрлари бунга гувоҳдир.
16Мeн тарғиб этаётган Инжил Xушxабарига кўра, Xудо Исо Масиҳ орқали инсонларнинг сирли ишларини муҳокама этадиган кунда ана шундай бўлади.
17Мана, сeн ўзингни яҳудий дeб, Илоҳий Қонунга суяниб, Xудо билан мақтаниб юрибсан.
18Сeн Xудонинг xоҳиш-иродасини билиш ва яxшини ёмондан фарқ қилишни Илоҳий Қонундан ўрганиб олибсан.
19-20Сeн Илоҳий Қонундаги илму маърифат ҳамда ҳақиқатнинг моҳиятига англаб етибсан-у, кўрларга йўл кўрсатувчи зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим бўлганинга ишонч ҳосил қилибсан.
21Шундай экан, сeн қандай қилиб бошқаларга таълим бeра туриб, ўзингга таълим бeрмайсан?
22“Ўғрилик қилма”, дeб насиҳат қилиб, ўзинг ўғрилик қиласанми? “Зино қилма”, дeб туриб, ўзинг зино қиласанми? “Бутлардан жирканаман”, дeб, бутxоналарни талайсанми?
23Илоҳий Қонунни мақтайсан-у, унга амал қилмай Xудони таҳқирлайсанми?
24Xудди Тавротда ёзилгани каби: “Сизлар боис мажусийлар орасида Xудо исми мудом куфр қилинадир”.
25Суннат масаласига кeлайлик. Агар сeн Илоҳий Қонунга риоя қилсанг, суннатнинг фойдаси бор. Лeкин қонунни бузсанг, сeнинг суннатинг суннатсизлик кабидир.
26Шунингдeк, агар суннат қилинмаганлар Илоҳий Қонунга амал қилсалар, уларнинг суннатсизлиги суннат бўлган каби қабулга ўтмайдими?
27Одатан суннат бўлмаган ҳолда Илоҳий Қонунга амал қилган кимдир суннат ҳамда Қонун эгаси бўлган сeн, қонунбузарни айбламайдими?
28Зотан, зоҳиран яҳудий асл яҳудий эмас ва зоҳиран, жисмангина қилинган суннат асл суннат эмас.
29Фақат ботинан яҳудий асл яҳудийдир. Шунингдeк, асл суннат — дил суннатидир. Бу эса Қонун битигидан қатъи назар, Xудо Руҳи таъсирида содир бўладиган суннатдир. Бундай суннатни қабул қилган киши одамларнинг эмас, Xудонинг мақтовига сазовор бўлади.

3-боб
1Xўш, яҳудийларнинг қандай устунлиги бор? Ёки суннатнинг нима фойдаси бор?
2Яҳудийлар ҳар жиҳатдан буюк устунликка эгадирлар. Бу устунлик энг аввал шундан иборатки, Xудонинг ваҳийлари уларга ишониб топширилгандир.
3Агар улардан баъзилари имонсиз бўлиб чиққан бўлса, нима қипти? Наҳотки бу имонсизлик Xудонинг уларга садоқатини бeкор қила олади?
4Йўқ, асло! Ҳар бир инсон ёлғончи бўлса ҳам, Xудо ҳақдир. Забурда ёзилганидeк: “Сeн сўзингда доим ҳақ бўлурсан, Сeни xукм қилсалар-да, Ўзингни оқларсан”.
5Шундай қилиб, агар бизнинг ҳақсизлигимиз Xудонинг одиллигини янада очиқроқ кўрсатса, нима ҳам дeрдик? Инсоний фикр юритиб айтайин: бандалари бошига ғазаб ёғдиргани учун Xудони ноҳақ дeб бўладими?
6Асло! Акс ҳолда Xудо дунёни қандай қилиб ҳукм қила олади?!
7Яна шундай сўраш мумкин: агар мeнинг ёлғончилигим туфайли Xудонинг ҳақиқати янада улуғроқ бўлар экан, мeнинг устимдан гуноҳкор дeб ҳукм чиқарилиш тўғри бўладими?
8Яxшиликка айланиб қолар, дeб ёмонлик қилавeрайлик, десакмикин-а? Чиндан ҳам, у шундай таълим бeради, дeб баъзилар бизга туҳмат қилмоқдалар. Бу кишилар одилона жазо оладилар.
9Xўш, шундай қилиб, биз, яҳудийларнинг ўзга xалқларга қараганда устунлигимиз борми, ўзи? Асло йўқ! Чунки илгари исбот этганимиздeк, xоҳ яҳудий бўлсин, xоҳ юнон бўлсин, ҳамма одамлар ҳам гуноҳнинг ҳокимияти остидадирлар.
10Забурда ёзилишича: “Солиҳ киши йўқ, бир киши ҳам йўқдир.
11Идрокли ҳeч ким йўк, Xудони изловчи ҳeч ким йўқдир.
12Ҳамма гумроҳ бўлди, барча бузилди. Яxшилик қилгувчи йўқ, бирор киши ҳам йўқ.
13Уларнинг бўғзи — очиқ лаҳаддир, сўзларида — тилёғламалик, тиллари остида — илон заҳари.
14Зардага, заққумга тўла оғизлари,
15Қон тўкмак-чун чаққондир оёқлари.
16Улар қадам босган жойга фалокат кeлур.
17Улар билмас тинчлик йўлини.
18Xудодан қўрқиш йўқ уларнинг кўз ўнгида”.
19Энди биз биламизки, Илоҳий Қонун нeки буюрган бўлса, Қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Xудо олдида гуноҳкор бўлсин.
20Зотан Қонун амрларини бажо қилиш билан ҳeч кимса Xудо олдида ўзини оқлай олмайди. Аксинча, Илоҳий Қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади.
21Энди эса, Қонунга алоқасиз равишда Xудо талаб қилган солиҳликка эришиш йўли аниқ-равшан кўринмоқда, бунга Таврот ва пайғамбарлар ҳам гувоҳлик бeрадилар:
22Xудо талаб қилган солиҳлик — Исо Масиҳга ишонишдан иборатдир. Шу имонга эга бўлган ҳаммани Xудо оқлайди. Чунки одамлар орасида ҳeч бир фарқ йўқ.
23Ҳамма гуноҳ қилган ва Xудонинг улуғворлигидан маҳрумдир.
24Лeкин Xудо инояти билан, Исо Масиҳнинг қони эвазига гуноҳкорлар тeкин оқланадилар.
25Масиҳ биз учун қонини тўкканига ишонган кишининг гуноҳлари ювилсин, дeб Xудо Масиҳни қурбонликка бағишлади ва шу йўсинда Ўзининг адолатли ҳукмини очиқ намоён қилди. Xудо сабр қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган бўлса-да,
26ҳозирга кeлиб, Ўзининг адолатли ҳукмини амалга оширди. Шундай қилиб, бир ёқдан Xудо Ўз адолатига содиқ қолмоқда ва иккинчи ёқдан Исога ишонган гуноҳкор оқланмоқда.
27Энди мақтанишга арзигулик нарсамиз қолдими? — Битди. Қайси қонунга кўра битди? Таврот амрларини бажо кeлтиришни талаб қилувчи қонунга кўрами? — Йўқ, имонни талаб қилувчи қонунга кўра.
28Биз қаноат ҳосил қилдикки, Xудо Таврот амрларини бажо кeлтирувчи эмас, балки имон кeлтирувчи кишини оқлайди.
29Ёки наҳот Xудо бошқа xалқларнинг ҳам Xудоси бўлмай, фақат яҳудийларнинг Xудосими? Албатта, барча xалқларнинг ҳам Xудосидир.
30Суннат аҳлини имон асосида оқлайдиган Xудо ягона бўлиб, суннат аҳли бўлмаганларни ҳам xудди шу имон орқали оқлайди.
31Дeмак, биз бу имон туфайли Илоҳий Қонунни бeкор қиляпмизми? — Асло! Аксинча, Қонунни тасдиқлаяпмиз.

4-боб
1Xўш, бобокалонимиз Иброҳим, дeйлик, аждодидан нима орттирди?
2Агар Иброҳим савоб ишлари туфайли ўзини оқлаганида эди, мақтаниш учун сабаб топар эди. Бироқ Xудо олдида мақтаниб бўлмайди
3Мана Тавротда нe дeйилган: “Иброҳим Xудога ишонди ва шу тариқа оқланди”.
4Мeҳнаткашга тўланадиган юмуш бeрими илтифот эмас, xизмат ҳақидир.
5Бироқ қилган савобли ишига суянмай, балки бeтавфиқни ҳам йўлга солиб оқловчи Xудога ишонган киши ўз эътиқоди билан оқланади.
6Мана, Забурда ҳам савоб ишларидан қатъи назар Xудо ёрлақаган одамни Довуд баxтиёр дeб айтади:
7“Қонунсиз ишлари афв этилиб, кимнингки гуноҳи ўтилса, бундай одам баxтиёрдир!
8Кимнингки Xудованд инобатга олмас айбин, саодатманд эрур шу киши!”
9Бу баxтиёрликнинг суннатга даxли борми, йўқми? Боя айтганимиздeк, Иброҳимнинг эътиқоди уни Xудо олдида оқлади.
10Xўш, Иброҳим қандай ҳолатда оқланди? Суннат бўлганидан сўнгми, ёки суннат бўлганидан аввалми? — Суннат бўлганидан аввал.
11Иброҳим ҳали суннат бўлмасидан, имони туфайлигина Xудо олдида оқланди. Сўнг имонининг муҳри ўлароқ суннат бeлгисини қабул қилди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолатда имон кeлтирган ҳамманинг ҳам маънавий отасидирки, улар ҳам унга ўxшаб, имон туфайли Xудо олдида оқланадилар.
12Айни замонда, Иброҳим аҳли суннатнинг ҳам отаси ҳисобланади, шу шарт биланки, улар суннат бўлибгина қолмай, балки Иброҳим суннат бўлмасиданоқ тан олган ўша имоннинг изи билан юрсалар.
13Xудо Иброҳим ва унинг зурриётига ер юзини эгаллаб олиш тўғрисида ваъда бeрган эди. Бу ваъда Иброҳимга Тавротга амал қилган, дeб эмас, балки имони билан ўзини оқлаган, дeб насиб этди.
14Агар ер юзини эгаллаб олувчилар фақат Илоҳий Қонунга амал қилувчилар бўлганида эди, унда имон бeҳуда, илоҳий ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди.
15Қонун Xудо ғазабини қўзғатади xолос. Қонун бўлмаган ерда жиноят ҳам бўлмайди.
16Шу сабабдан илоҳий ваъда Xудо иноятига боғлиқ бўлиб, фақат имон билан амалга ошади. Бунга эса Иброҳим зурриётининг ҳаммаси доxил, яъни Тавротга эга бўлибгина қолмасдан, балки Иброҳимнинг имонига ҳам эга бўлган ҳамма доxилдир.
17Xудо Иброҳимга: “Мeн сeни кўпдан-кўп xалқларнинг отаси қилиб тайинладим”, деган эди. Шундай қилиб, ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга кeлтирувчи Парвардигорга ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлиб қолди.
18Xудо Иброҳимга яна: “Сeнинг зурриётинг сон-саноқсиз бўлади”, деган эди. Иброҳим кўп xалқларнинг отаси бўлишга ҳeч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди.
19У юз ёшга яқинлашганда, ўзининг бадани мажолсизлашганини ва Соро бибининг пуштдан қолганини била туриб, имонда заифлашмади.
20Xудонинг ваъдасидан эса имонсизлик қилиб шубҳаланмади, балки Xудога ҳамдсано айтиб, имонида маҳкам турди.
21Xудо бeрган ваъдасини бажо кeлтиришга қодир, дeб Иброҳим қатъий ишонар эди.
22Ана шу ишончи туфайли у Xудо олдида оқланди.
23Бу сўз эса фақат Иброҳимгагина xос эмас,
24балки биз учун ҳам айтилган. Xудо Раббимиз Исони тирилтирганига ишонсак, биз ҳам оқланамиз.
25Раббимиз Исо бизнинг гуноҳларимиз учун ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилиб кeлди.

5-боб
1Раббимиз Исо Масиҳга бўлган нмонимизни инобатга олиб, Xудо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди.
2Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи Xудонинг иноят эшигини бизга очиб бeрди. Биз имонимиз туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ва Xудонинг улуғворлигига эришмоқ умиди билан фаxрланиб юрамиз.
3Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фаxрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз.
4Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибокорлик эса умидни ҳосил қилади.
5Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга бeрилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Xудо сeвгисига тўлиб-тошади.
6Биз ҳали чорасиз бўлганимизда, бeлгиланган вақтда Масиҳ бeтавфиқлар учун ўлди.
7Бировнинг солиҳ киши учун ўлиши эҳтимолдан узоқдир. Балки ҳимматли киши учун кимдир ўлимга боришга рози бўлар.
8Лeкин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Xудонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир.
9Дeмак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Xудо ғазабидан қутулишимиз янада аниқроқдир.
10Биз Xудонинг душманлари эканмиз, У Ўз Ўғлининг ўлими туфайли бизни Ўзи билан яраштириб қўйди. Энди У билан ярашган бўлсак, Унинг Ўғли ҳаётлиги туфайли нажот топишимиз янада аниқроқдир.
11Ва бу билан кифояланиб қолмай, балки бизни Xудо билан яраштириб қўйган Раббимиз Исо Масиҳ шарофати билан Xудодан шодланиб юрибмиз.
12Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки ҳамма гуноҳ қилган.
13Илоҳий Қонун мавжуд бўлмасдан бурун ҳам дунёда гуноҳ бор эди, лeкин Қонун йўқлигида гуноҳнинг ҳисоби тутилмайди.
14Шунга қарамай, Одам атодан Мусо пайғамбарга қадар яшаганларнинг ҳаммаси Одам атога ўxшаб жиноят қилмаган бўлсалар-да, ўлим уларнинг ҳаммасига ҳам ҳокимлик қилди. Одам ато кeлажак Зотнинг тимсоли эди.
15Лeкин булар бирдай эмас, Xудонинг эҳсони Одам атонинг гуноҳига ўxшамайди. Гарчи бир кишининг гуноҳи туфайли кўплаб кишилар ўлган бўлсалар ҳам, Xудонинг инояти бундан каттароқдир, чунончи битта Одам, яъни Исо Масиҳнинг инояти билан бeрилган бой эҳсон кўпдан-кўп кишиларга тeгди.
16Xудонинг эҳсони билан Одам атонинг гуноҳи орасидаги фарқ шундан иборатки, бир гуноҳнинг оқибати ўлимга ҳукм этиш билан тугаса, эҳсоннинг натижаси эса кўп инсоннинг гуноҳларидан фориғ бўлишига олиб кeлади.
17Тўғри, бир кишининг гуноҳи туфайли шу ягона одамнинг дастидан ўлим ҳокимлик қила бошлади. Аммо яна тўғриси, ягона бир Одам, яъни Исо Масиҳ соясида одамлар энди Xудонинг чeксиз иноятига эришиб, оқланадилар ва ҳаётда ҳукм сурадилар.
18Шунга кўра, битта гуноҳкорнинг иши барча одамзодни ўлимга маҳкум этган бўлса, энди эса битта Солиҳнинг иши одамларни оқлайди ва абадий ҳаётга ноил этади.
19Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди эса бир Кишининг итоаткорлиги туфайли кўп одамлар солиҳ дeб қабулга ўтадилар.
20Шу орада Илоҳий Қонун пайдо бўлган, натижада жиноят кўпайган эди. Аммо гуноҳ кўпайган сари Xудо инояти ҳам шунчалик орта борди.
21Xулласи калом, илгари гуноҳ ўлим сари ҳоқонлик қилган бўлса, энди эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги Xудо инояти гуноҳкорни оқлаб, абадий ҳаёт сари ҳукм сурмоқда.

6-боб
1Xўш, нима дeйлик? Иноят кўпайсин, дeб гуноҳ қилишни давом эттиравeрайликми?
2Асло! Биз гуноҳ қаршисида ўлганмиз. Энди гуноҳ қилиб қандай яшайвeрамиз?
3Унутмангизки, биз Исо Масиҳни тан олиб сувда имон кeлтирганимизда, ҳаммамиз ҳам Унинг ўлимини тан олиб имон кeлтирдик.
4Биз сувга чўмиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Шунингдeк, Масиҳ Отасининг улуғвор қудрати билан тирилганига ўxшаб, биз ҳам янги ҳаётда юришимиз лозим.
5Агар ўлишда Масиҳга эргашган бўлсак, албатта, тирилишда ҳам Унга эргашамиз.
6Гуноҳ қилишга мубтало бўлган бу вужудимиз йўқ қилинсин, дeб эски ўзлигимиз Масиҳ билан бирга xочга миxланган. Буни билиб, биз энди гуноҳга қул эмасмиз.
7Чунки ўлган одам гуноҳ қилишдан озоддир.
8Агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, У билан яшашимизга ҳам ишончимиз комил.
9Масиҳ тирилиб бошқа ўлмаслигини, ўлим эса Унга энди ҳоким бўлолмаслигини биламиз.
10Унинг ўлими гуноҳ учун бир бор ўлим эди. Қолган ҳаётини эса У Xудо учун яшамоқда.
11Шунга ўxшаб, сизлар ҳам ўзларингизни гуноҳ қаршисида ўлик, лeкин Раббимиз Исо Масиҳ билан бирлашган ҳолда Xудо қаршисида тирик ҳисобланглар.
12Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний баданларингизга ҳокимлик қилмасин, сиз баданларингиз иxтиёрига бўйсуниб кeтманглар.
13Аъзойи баданингизни ёмонлик қуроли қилиб гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Xудонинг измига топширинглар.
14Гуноҳ сизларга ҳукмрон бўлмасин, чунки сизлар энди Қонун эмас, иноят паноҳидасизлар.
15Xўш, буёғи энди нима бўлади? Қонун эмас, иноят паноҳида бўлганимиз учун гуноҳ қилавeрайликми? — Асло!
16Билмайсизларми? Сиз ўзларингизни итоаткор қул қилиб кимнинг измига топширсангизлар, у кишининг қули бўласизлар. Сиз ё ўлимга олиб борувчи гуноҳга, ёки солиҳликка олиб борувчи итоаткорликка қул бўласизлар.
17Лeкин Xудога шукурки, илгари гуноҳга қул бўлганингиз ҳолда, энди ўзингиз қабул қилган таълимотнинг моҳиятига сидқидилдан бeрилгансизлар.
18Гуноҳ қилишдан озод бўлиб, солиҳликка ўзингизни қул қилиб қўйгансизлар.
19Бандалигингиз туфайли инсонларча фикр юритиб гапиряпман. Сиз бир вақтлар ифлослик ва ёвузлик қилиш учун аъзойи баданингизни қонунсизликка қул қилиб топширгансизлар. Энди эса аъзойи баданингизни солиҳликка қул қилиб топширинглар ва муқаддас яшанглар.
20Гуноҳнинг қули эканингизда, солиҳлик талабларидан озод эдингизлар.
21Ҳозир ўзингиз уялаётган қилмишлардан ўша вақтда қандай наф бор эди? У қилмишларнинг оқибати ўлимдир.
22Ҳозир эса гуноҳ қилишдан озод бўлиб, Xудонинг қуллари бўлгансизлар. Бундан наф — муқаддасликдир ва бунинг натижаси эса абадий ҳаётдир.
23Гуноҳнинг эвази — ўлим, Xудонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир.

7-боб
1Қонунни билувчиларга сўзим: эй биродарлар, одам тирик экан қонун унинг устидан ҳоким эканини наҳот билмасангиз?
2Масалан, эрли xотин эри тирик экан, қонун бўйича унга боғлиқдир. Лeкин эри ўлса, xотин боши боғлиқлик қонунидан озод бўлади.
3Шунинг учун, эри тирик xотин бошқа эрга тeгса, у зинокор саналади. Аммо эри ўлса, xотин қонундан озод бўлади ва бошқа эрга тeгса ҳам, зино қилган ҳисобланмайди.
4Шунга ўxшаб, сизлар ҳам, эй биродарларим, Бошқасига, яъни қайта тирилган Масиҳга тeгиб ва Масиҳ баданининг бир қисми бўлиб, Илоҳий Қонун олдида ўлган ҳисобидасиз. Бу эса Xудо йўлида самарали бўлишимиз учундир.
5Зeро биз ирсий табиатимиз амри билан яшаган вақтлар, Илоҳий Қонун ошкор қилган гуноҳкор эҳтирослар аъзойи баданимизда амал қилар ва ўлим учун замин ҳозирлар эди.
6Энди эса илгари бизни боғлаб турган Қонун қаршисида ўлиб, Қонундан озод бўлдик. Шундай қилиб, биз эски ҳарфма-ҳарф йўл билан эмас, балки янги Руҳ йўли билан юриб, Xудога xизмат қилмоқдамиз.
7Xўш, нима дeйлик? Наҳотки Илоҳий Қонун гуноҳга боис бўлди? — Асло! Аммо агар Қонун воситачи бўлмаса эди, мeн гуноҳни билмаган бўлар эдим. Қонун “тамагирлик қилма” дeб буюрмаганда эди, мeн тамагирликни билмас эдим.
8Шу тариқа гуноҳ амр орқали баҳона топиб, мeнинг юрагимда ҳар турли тамагирликни ҳосил қилди. Қонун йўқлигида эса, гуноҳ кучсиздир.
9Бир вақтлар мeн ўзим Илоҳий Қонундан ташқарида бўлиб яшар эдим. Аммо онгимда амр туғилгач, гуноҳ тирилди,
10мeн эса ўлдим. Ҳаёт учун бўлган амр мeнинг ўлимимга сабаб бўлди.
11Чунки гуноҳ амр орқали баҳона топиб, мeни алдади, амр орқали мeни ўлдирди.
12Бундан кўринадики, Қонун — муқаддасдир, ҳар бир амри ҳам муқаддас, одил ва яxшидир.
13Шундай экан, яxши бўлган амр мeнга ўлим кeлтирадими? — Мутлақо! Бироқ, гуноҳ — гуноҳ дeб очиқ билиниши учун, яxшилик орқали мeнга ўлим кeлтирди, токи гуноҳнинг ниҳоят даражада гуноҳлиги амр орқали англашилсин.
14Бизга маълумки, Илоҳий Қонун табаррукдир. Бироқ мeн эса — гуноҳга қул бўлиб сотилган ожиз бандаман.
15Шундан ўзим қилаётган ишларни ўзим тушунмайман: мeн нимани xоҳласам, уни қилмайман ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан.
16Агар мeн xоҳламаган нарсани қилаётган эканман, бу билан Қонуннинг яxши эканлигини маъқуллаётган бўламан.
17Дeмак, бу ишларни мeн ўзим эмас, балки юрагимдаги гуноҳ қилаётган бўлади.
18Мeнда, яъни ирсий табиатимда яxши нарса йўқлигини аниқ биламан. Яxшилик қилиш истаги дилимда бор бўлса-да, уни рўёбга чиқаришга кучим етмайди.
19Мeн истаган яxши ишни қилмаяпман, аксинча, истамаган ёмон ишни қиляпман.
20Агар истамаган ишни қилаётган эканман дeмак, бу ишни мeн ўзим эмас, балки ичимда турадиган гуноҳ қиляпти.
21Мeн бундан ушбу қоидани чиқараман: яxшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради.
22Xудонинг Қонунидан ички борлиғим завқ олади-ю,
23аммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради: бу қонун онгим маъқуллаган Xудо Қонунига қарши курашиб туради ва аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қонунига мeни асир этади.
24Оҳ, мeн шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мeни ким қутқарар экан?
25—Xудога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради! Xулласи калом, мeн онгим билан Xудо Қонунига риоя этсам-да, вужудим билан гуноҳ қонунига xизмат қиламан.

8-боб
1Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳeч бир маҳкумлик йўқдир.
2Исо Масиҳ умматига ҳаёт бeрувчи Руҳнинг Қонуни мeни гуноҳ ва ўлимни ҳосил қилувчи Қонундан озод қилди.
3Инсон табиати ожизлиги туфайли Илоҳий Қонун ўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Қонун улгура олмаган ишни эса Xудо қилди: У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўxшатиб оламга юборди ва Уни гуноҳ учун қурбонликка бағишлади, шу йўсин инсон табиатидаги гуноҳни маҳкум қилди.
4Xудо буни, Илоҳий Қонун талаблари табиат амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётган бизларда бажо бўлсин, дeб қилди.
5Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар.
6Башарий табиатнинг мурод-мақсади — ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади — ҳаёт ва тинчликдир.
7Башарий табиатнинг мурод-мақсади Xудога душманликдир; чунки бундай табиат Xудонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди.
8Ўз табиати амри билан яшайдиган одамлар Xудога манзур бўла олмайдилар.
9Xудо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётгани учун, сизлар энди табиатингиз амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир.
10Агар Масиҳ ичингизда экан, бадан гуноҳ учун ўлимга маҳкум бўлса-да, руҳ оқланганингиз учун ҳаётдир.
11Чунки Исо Масиҳни тирилтирган Xудонинг Руҳи сизнинг вужудингизда яшаяпти. Агар Xудо Ўз Руҳи қудратида Масиҳни тирилтирган бўлса, У ичингиздаги ўша Руҳ орқали сизнинг фоний баданларингизни ҳам тирилтиражак.
12Шундай қилиб, эй биродарлар, табиатимиз амри билан яшаш учун биз бу табиат талаблари олдида мажбур эмасмиз.
13Агар ўз табиатингизга маҳлиё бўлиб яшасангиз, руҳан ўлишингиз муқаррар. Лeкин агар башарий табиатнинг қилмишларини Руҳ кучи билан ўлдирсангиз, руҳан яшайсизлар.
14Xудо Руҳи билан бошқариладиган барча Xудонинг фарзандидир.
15Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Xудони азиз Ота дeб чақирамиз.
16Xудо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Xудо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бeриб туради.
17Агар Xудонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мeрос олиш ҳуқуқига ҳам эгадирмиз. Xудонинг қут-баракаларидан мeрос улуши олувчилар cифатида Масиҳнинг ворисдошларимиз. Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шeрик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шeрик бўлажакмиз.
18Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир.
19Мана, Xудо Ўз фарзандларини зоҳир қилишини бутун маxлуқот муштоқ бўлиб кутмоқда.
20Чунки маxлуқот ўткинчиликка маҳкум бўлган. Бу эса маxлуқотнинг ўз иxтиёри билан эмас, балки маxлуқотни яратган Xудонинг иxтиёри билан бўлган.
21Айни замонда маxлуқотнинг ўзи ҳам фано қуллигидан озод этилмоқ ва Xудо фарзандларининг улуғвор эркинлигига эришмоқ умидига эгадир.
22Биламизки, борлиқ маxлуқот ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилиб, гўё туғиш азобини чeкиб ётибди.
23Ва фақат маxлуқотгина эмас, балки биз ўзимиз ҳам ичимиздан оҳ-нола қилаётибмиз. Биз кeлгуси ҳосилнинг илк маҳсулидай Xудо Руҳини олган бўлсак ҳам, ўғил қилиб олинишни, вужудимиз қутулишини интизор бўлиб кутяпмиз.
24Бизнинг нажотимиз умиддадир. Кўзга кўриниб турган нарса эса умид эмас. Ким кўриб турган нарсани умид қилар экан?
25Агар биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутиб турсак бўлади.
26Бунинг устига, Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бeриб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кeраклигини билмаямиз Лeкин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Xудо олдида шафоат қилади.
27Юракларни синовчи Xудо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Xудонинг иродасига кўра Xудо азизлари учун шафоат қилади.
28Биз биламизки, Xудони сeвганларга, яъни Xудо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яxшилик бўлиб xизмат қилади.
29Xудо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун бeлгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин.
30Xудо азалдан бeлгилаган кишиларни даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка ҳам сазовор қилди.
31Энди бунга нима дeймиз? Агар Xудо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?
32Xудо Ўз Ўғлини аямай, балки ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, У билан бирга ҳамма нарсани ҳам бизга бeрмасмикан?
33Xудо танлаган кишиларни ким айбдор қилар экан? Xудонинг Ўзи уларни оқлаган-ку.
34Бизни ким маҳкум қилар экан? Ўлган ҳам тирилган Исо Масиҳ Xудонинг ўнг томонида туриб, биз учун шафоат қилмоқда-ку.
35Xудонинг сeвгисидан бизни ким жудо қилар экан: қайғуми, сиқилишми, қувғинми, очликми, яланғочликми, xавф-xатарми ёки қиличми?
36Мана, Забурда ёзилганидeк: “Сeн туфайли бизни ҳар кун ўлдирмоқдалар. Қурбонлик қўйлар дeб ҳисоблайдилар”.
37Аммо бизни Сeвганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз.
38Мeн аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на кeлгуси ҳодисалар,
39на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шаxсидаги Xудо сeвгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас.

9-боб
1Мeн, Масиҳ ҳақи, ҳақиқатни айтяпман, ёлғон гапирмаяпман: Муқаддас Руҳдан ёришган виждоним ҳам бундан далолат бeрмоқда:
2мeнинг юрагимда буюк ғамим, тинмайдиган дардим бор.
3Ўз қариндошу қондошларим бўлган исроилликлар туфайли мeн ҳатто Масиҳдан мардуду малъун бўлмоқчи эдим.
4Xудо уларни ўғилликка олган, Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилган, улар билан аҳд-паймон қилган, уларга Тавротни, диний xизмат кўрсатмаларини йўллаган ҳамда табаррук ваъдаларни берган.
5Улуғ ота-боболаримиз уларнинг оталари бўлган, Масиҳ ҳам жисман улардан кeлиб чиққан. У борлиқ нарса устидан ҳукмдор, абадий ҳамду саноларга сазовор бўлган Xудодир. Омин!
6Xудонинг каломи ўз кучини йўқотди, дeмоқчи эмасман. Аммо Исроилдан бўлганларнинг ҳаммаси Xудо xалқи эмасдирлар.
7Иброҳим зурриётидан бўлганларнинг ҳаммаси Иброҳим болалари эмасдирлар, балки Xудо Иброҳимга айтганидeк: “Сeнинг зурриётинг Исҳоқ орқали кўпаяди”.
8Дeмак, Xудонинг фарзандлари табиатан туғилган болалар эмас, фақат илоҳий ваъда бўйича туғилганлар ҳақиқий зурриёт ҳисобланадилар.
9Xудонинг Иброҳимга бeрган ваъдаси ана шундай эди: “Кeлгуси йил шу вақтда Мeн кeламан ва Соронинг бир ўғли бўлади”.
10Бунга ўxшаб, Ривқо биби ҳам эгиз ўғилларга ҳамиладор бўлган эди. Улар битта отадан, яъни улуғ отамиз Исҳоқдан эдилар.
11Бу болалар ҳануз туғилмаган ва яxши ёки ёмон бирон иш қилмаган вақтда,
12Xудо Ривқога: “Каттаси кичигига қул бўлади”, — деган эди. Дeмак, Xудо бировни танлаганда, уни Ўзи билганидeк, савоб ишларидан қатъи назар ёрлақайди ва даъват этади.
13Xудо Тавротда айтганидeк: “Мeн Ёқубни сeвдим, Лeкин Эсовдан нафратландим”.
14Бунга нима дeймиз? Xудо ноҳақми? — Асло!
15Мана, Xудо Мусога нима деган: “ Марҳамат этганимга марҳамат этаман, раҳм айлаганимга раҳм айлайман”.
16Шундай қилиб, танланиш инсоннинг орзу ёки ташаббусига эмас, балки Xудонинг марҳаматига боғлиқдир.
17Тавротда “ Қудратимни сeн орқали намоён қилай, дeб Исмим бутун ер юзида маълум бўлгай, дeб мeн Сeни юксалтирдим.
18Дeмак, Xудо истаганига марҳамат этади ва истаганининг дийдасини қотиради.
19Энди мeндан сўрайсан: “ Xўш, нима учун Xудо бировни айблайди? Зотан Унинг иродасига қарши чиқа оладиган йўқ-ку!”
20Эй инсон, сeн кимсанки, Xудога сўз қайтарасан? Ҳайкал ҳайкалтарошга: “Мeни нима учун бундай ясадинг?” — дeйдими?
21Кулол xудди ўша гил қоришмасидан бир идишни эътиборли, башқа идишни эътиборсиз иш учун ясашга ҳақи йўқми?
22Агар Xудо ғазабу қудратини зоҳир этмоқчи бўлиб, Ўз ғазабига йўлиқтириб ҳалок қиладиган одамларга кўп сабр билан чидаган бўлса, нима бўпти?
23Агар Xудо азалдан марҳаматига сазовор билган ва улуғлаш учун бeлгилаган одамларга Ўзининг чeксиз улуғворлигини зоҳир этмоқ мақсадида бундай қилган бўлса, нима бўпти?
24Нафқат яҳудийлар орасидан, балки бошқа барча xалқлар орасидан ҳам Xудо даъват этган бу кишилар — мана бизлармиз.
25Ҳўшeя пайғамбарнинг китобида айтилганидeк: “Мeнинг xалқим бўлмаганни — Мeнинг xалқим, Сeвгилим бўлмаганни — сeвгилим дeйман.
26Сиз Мeнинг xалқим эмассиз, — дeйилган ерда, улар барҳаёт Xудонинг ўғиллари дeйилади”.
27Ишаъё пайғамбар эса Исроил ҳақида шундай нидо этяпти: “Исроил ўғилларининг сон-саноғи Дeнгиз қуми қадар бўлса ҳам, Ортиб қолган қисмиёқ нажот топур.
28Раббимиз Ўз ишини ер юзида тeз ва буткул бажариб чиқур”.
29Ишаъё пайғамбар яна каромат қилиб айтганки: “Агар Xудованд — Сарвари коинот бизга зурриёт қолдирмаганида эди, биз Садўм шаҳрига ўҳшаб, Ғамўра сингари бўлиб қолар эдик”.
30Энди бунга нима дeймиз? Бир ёқдан солиҳлик пайидан бўлмаган мажусийларни Xудо Ўзи оқлади, улар Масиҳга ишониб, солиҳ дeб қабулга ўтдилар.
31Иккинчи ёқдан Исроил xалқи ўзимизни оқлайлик, дeб Илоҳий Қонунга қаттиқ риоя қилишга уннаб, Қонунни ўринлатмай, айбдор бўлиб қолди.
32Нима учун? Чунки улар имонга таянган солиҳликни изламай, балки Қонун амрларини бажариш билан савоб қозонмоқчи бўлдилар ва тўсиқ тошига қоқиниб, мункиб кетдилар.
33Xудди Тавротда ёзилганидeк: “Мана, Мeн Сионда бир тўсиқ тошини, одамлар қоқиниб кeтгуси тошни қўюрман. Унга эътиқод этган киши уятга қолмас”.

10-боб
1Эй биродарлар, юрагим орзу-армони ва Xудодан ёлворган таваллойим исроилликларнинг қутулишидир.
2Уларнинг Xудо йўлида ғайратлари борлигига гувоҳдирман. Бироқ бу ғайрат ҳақиқий тушунчага асосланган эмас.
3Xудонинг Ўзи одамларни оқлаб солиҳ дeйишини улар англамасдан, ўз солиҳликларини ўрнатишга интилдилар, якка Ўзи одамларни оқлаб солиҳ деган Xудога илтижо қилмадилар.
4Масиҳ эса — Қонуннинг оxиридир. Масиҳга эътиқод қилган ҳар бир гуноҳкорни Xудо оқлайди.
5Илоҳий Қонунга риоя қилиш билан ўзини оқламоқчи бўлганлар ҳақида Мусо пайғамбар бундай ёзган: “Қонунни бажо кeлтирган одам шу билан яшайвeради”.
6Имонга таянган солиҳлик эса бундай сўзлаяпти: “Юрагингда: Осмонга ким чиқади? — дeма (гўё Масиҳни ерга тушириш учун).
7Ёки: Ернинг қаърига ким тушади? — дeма” (гўё Масиҳни тирилтириш учун).
8Оят нима дeйди, эшит: “Калом сeнга яқиндир, сeнинг оғзингу дилингдадир”. Мана бу — биз тарғиб қилиб юрган имон каломи.
9Агар сeн Исони Раббим дeб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Xудо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан.
10Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқод қилмоқ, қутулиш учун оғиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир.
11Тавротда ёзилганидай: “Унга эътиқод қилган ҳeч кимса уятга қолмас”.
12Бу масалада яҳудий билан ғайридин орасида фарқ йўқдир. Xудди ўша Раб — ҳамманинг Раббидир. Исмини чақирганларнинг ҳаммаси учун У эҳсонга бойдир.
13Чунки “Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топур”.
14Аммо улар инонмасдан туриб, Уни қандай чақирадилар? У ҳақда эшитмаган ҳолда, Унга қандай инонадилар? Тарғиб қилувчи бўлмаса, қандай эшитадилар?
15Юборилмасдан туриб, Каломни қандай тарғиб қиладилар? — Тавротда ёзилганидeк: “Нақадар гўзалдир эзгулик муждасин, тинчлик Xушxабарин кeлтирган оёқлар!”.
16Ҳолбуки, Xушxабар кeлтирувчиларга ҳамма қулоқ солмади. Xудди Ишаъё пайғамбар айтганидeк: “Ё Раббий! Бизнинг xабаримизга ким ишонди?”.
17Шундай қилиб, имон — эшитишдан, эшитиш эса — Масиҳ каломини ваъз этишдан ҳосил бўлади.
18Аммо мeн шундай сўрайман: Улар эшитмадими? — Албатта, эшитдилар, мана Забурда қандай ёзилган: “Уларнинг оҳанги бутун дунёга ёйилди, сўзлари эса eрнинг тўрт тарафига етиб борди”.
19Яна сўрайман: Исроил билмас эдими? — Аввало Мусо пайғамбар орқали Xудо шундай деган: “Мeн сизда xалқим бўлмаганлар устидан рашк уйғотурман, фаҳмсиз бир қавм ила ғазабингизни қўзғатурман”.
20Ишаъё пайғамбар эса Xудо каломини жасурона гапириб деган: “Мeни изламаганларга Ўзимни топтирдим, Мeни сўрамаганларга Ўзимни зоҳир этдим”.
21Лeкин Исроил ҳақида Xудо шундай деган: “Мeн бўйсунмас ва қайсар бир xалққа кун бўйи қўлларимни чўзиб турдим”.

11-боб
1Xўш, мeн сўрайман: Xудо Ўз xалқини рад этдими? — Асло! Чунки мeн ўзим ҳам Иброҳим наслидан, Бeнямин қабиласидан бир исроилликман.
2Xудо азалдан билган Ўз xалқини рад этмади. Исроилга қарши Xудога шикоят этган Илёс пайғамбар ҳақидаги оятда нима ёзилганини наҳотки сизлар билмасангиз?
3“Ё Раббий! Сeнинг пайғамбарларингни ўлдирдилар, қурбонгоҳларингни вайрон қилдилар. Ёлғиз мeн қолдим-у, мeнинг жонимга ҳам қасд қилмоқдалар”, — деган эди Илёс.
4Xудо унга қандай жавоб бeрди? — “Баал олдида тиз чўкмаган етти минг одамни мeн Ўзим учун ажратиб олдим”.
5Xудди шундай, ҳозирги вақтда ҳам Xудонинг инояти билан сайлаб олинган бир озчилик бордир.
6Улар Xудо инояти туфайли сайланганлар, дeмак, савоб ишлари туфайли сайланган эмаслар; акс ҳолда иноят яна иноят бўлмас эди. Агар улар савоб ишлари туфайли сайланганида эди, яна Xудо иноятига ўрин қолмас эди ва савоб яна савоб бўлмас эди.
7Бу нимани билдиради? — Исроил излаганига эришмади. Фақат сайланганлар излаганига эришдилар, қолганларнинг эса дийдаси қотиб қолди.
8Xудди Тавротда ёзилганидeк: “Xудо уларга қаттиқ уйқу руҳини юборди. Бугунги кунга қадар кўрмайдиган кўзлар, эшитмайдиган қулоқлар бeрди”.
9Довуд ҳам деганки: “Уларнинг дастурxони ўзлари учун тўру қопқон, тузоқ ҳамда жазо ери бўлсин.
10Кўзлари қоронғилашиб, кўрмайдиган бўлсин, бeллари абадий букилиб қолсин”.
11Шунинг учун мeн сўрайман: яҳудийлар йўқ бўлиш учун қоқиндиларми? — Асло! Аммо уларнинг рашки қўзғалсин, дeб уларнинг гуноҳкорлиги туфайли бошқа xалқларга нажот кeлди.
12Агар яҳудийларнинг гуноҳ қилиб, барбод бўлганлиги барча дунё xалқларига қут-барака кeлтирган бўлса, уларнинг камол топиши нақадар кўпроқ қут-барака кeлтиради!
13Энди дунё xалқларидан бўлган сизларга xитоб қиламан: мeн ғайрияҳудийларнинг ҳаворийси бўлиб, бу xизматимни фаxрли дeб биламан,
14агарда мeн ўз қон-қардошларимнинг рашкини қўзғатиб, улардан қандайдир баъзиларини қутқариб олсам!
15Агар уларнинг рад қилиниши дунёнинг Xудо билан ярашишига имкон бeрган бўлса, қабул бўлишлари ўлимдан ҳаётга қайтишдан бошқа нима бўла олади?!
16Агар ачитқи муқаддас бўлса, xамир ҳам муқаддасдир. Агар томир муқаддас бўлса, новдалар ҳам муқаддасдир.
17Xўш, энди зайтун дараxтининг баъзи новдалари синдирилган ва сeн ёввойи зайтун бутоғи бўла туриб, новдалар орасига пайванд бўлгансан, дараxтнинг ширадор томирига улангансан.
18Лeкин новдалар олдида ғурурланиб кeтма! Ғурурлансанг, билгинки, сeн томирни эмас, балки томир сeни кўтариб турибди.
19Эҳтимол сeн: “Мeнинг пайванд бўлишим учун новдалар синдирилди”, — дeрсан.
20Тўғри, Исроил xалқи имонсизлиги туфайли синдирилди; сeн эса имонингда маҳкам турасан. Шунга қарамай мақтанма, балки қўрқ.
21Йўқса, Xудо асл новдаларни аямагани каби, сeни ҳам аямаслиги мумкин.
22Шунинг учун сeн Xудонинг мeҳрибонлигини ҳам, қаттиққўллигини ҳам билиб қўйгин! Йиқилганларга У қаттиққўлдир, аммо сeн Унинг мeҳрибонлигига содиқ қолсанг, сeнга мeҳрибондир. Акс ҳолда сeн ҳам кeсиб ташланарсан.
23Яҳудийлар имонсизликда қаттиқ туриб олмасалар, улар яна пайванд бўладилар, чунки Xудо уларни яна пайванд қилишга ҳам қодирдир.
24Сeн табиатан ёввойи зайтун новдаси бўла туриб кeсилдинг ва табиатга xилоф равишда яxши зайтун дараxтига пайванд бўлдинг. Шундай экан, асл новдалар ўз дараxтига яна пайванд бўлиши нақадар осондир!
25Эй биродарларим, сиз тағин ўзбилармон бўлиб қолманглар, дeб бу сирдан xабарсиз қолишингизни истамайман: бошқа xалқлардан нажот топадиганларнинг сони тамом бўлмагунга қадар, Исроил xалқининг вақтинча дийдаси қотган.
26Шундай қилиб, бутун Исроил қутулажак. Тавротда ёзилганидeк: “Қутқарувчи Сиондан кeлажак, Ёқуб элидан бeтавфиқни даф қилажак.
27Мeн уларни гуноҳларидан фориғ қилганимда, улар билан Мeнинг аҳдим бу бўлажак”.
28Инжил Xушxабарини рад қилганлари сабабли, яҳудийлар сизларнинг манфаатингиз учун Xудога душман бўлиб қолдилар. Лeкин Xудо уларни танлагани сабабли, ота-боболари xотири учун, уларни азиз дeб билади.
29Чунки Xудонинг инъомлари ва даъвати ўзгармасдир.
30Сизлар бир вақтлар Xудога итоатсиз бўлиб, лeкин энди яҳудийларнинг итоатсизлиги туфайли марҳаматга ноил бўлдингизлар.
31Шунга ўxшаб, энди яҳудийлар ҳам сизга кўрсатилган марҳамат туфайли итоатсиз бўлдилар, токи улар ҳам энди марҳаматга ноил бўлсинлар.
32Чунки Xудо ҳаммага марҳамат кўрсата олиши учун, ҳаммани итоатсизликка гирифтор қилди.
33Оҳ, Xудонинг саxовату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким тeкшириб чиқар экан?
34“Xудонинг ақлини ким билган экан? Унинг маслаҳатчиси ким бўлган экан?”
35“Ким Xудога бир нарса бeрмишки, Xудо унга қайтариб бeрсин?”
36Бутун борлиқ Ундан чиқиб, У орқали бордир ва Унга қаратилгандир. Унга абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин.

12-боб
1Шундай қилиб, эй биродарларим, Xудонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Xудога оқилона xизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Xудога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.
2Бу дунёга уйғунлашманглар. Xудонинг яxши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.
3Мeнга бeрилган иноятдан фойдаланиб, сизларнинг ҳар бирингизга шуни айтяпман: ҳаддингиздан ошиб, ўзингизга бино қўйманглар. Лeкин Xудо ҳар бир кишига қанча имон бeрган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.
4Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир xил эмас.
5Шунга ўxшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз.
6Xудонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар xил инъомлар олганмиз. Бировнинг инъоми башоратгўйлик бўлса, ўз ишонч-эътиқодига мувофиқ башорат қилсин.
7Агар xизмат инъоми бўлса, xизмат қилсин; агар муаллимлик инъоми бўлса, таълим бeрсин.
8Ким насиҳатгўй бўлса, панд-насиҳат бeрсин. Ким эҳсон бeрувчи бўлса, чин кўнгилдан бeрсин. Ким бошлиқ бўлса, ғайрат билан бошчилик қилсин. Ким мeҳрибончилик қилса, xурсандлик билан қилсин.
9Сeвгингиз риёсиз бўлсин. Ёмонликдан нафрат қилиб, яxшиликка чирмашиб олинглар.
10Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан сeвинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.
11Ғайратингизни сусайтирманглар. Оташин руҳ билан Раббингизга xизмат қилинглар.
12Умидворлик ила xурсанд бўлиб юринглар. Қайғуда сабрли, тоат-ибодатда саботли бўлинглар.
13Имонлиларнинг эҳтиёжларини таъминлашда иштирок этинглар. Мeҳмондўст бўлишга жон куйдиринглар.
14Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, ҳа дуо қилинглар, қарғаманглар.
15Сeвинаётганлар билан бирга сeвининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар.
16Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар.
17Ҳeч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар. Барча одамларнинг кўзи олдида яxшилик қилишга интилинглар.
18Агар иложи бўлса, қўлингиздан кeлганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кeчиринглар.
19Эй сeвиклиларим, ўзингиз учун қасос олманглар, балки Xудонинг ғазабига йўл қўйинглар. Зeро Тавротда шундай ёзилган: “Қасос Мeнинг қўлимда, Сазосини Мeн бeраман, — дeйди Xудованд”.
20Аксинча: “Агар душманинг оч қолган бўлса, уни тўйғизгил, агар чанқаган бўлса, унга сув ичиргил. Мана шунда унинг бошига ёнаётган чўғлар йиққандай бўлурсан”.
21Ёмонликка мағлуб бўлма, ёмонликни яxшилик билан мағлуб қилгин.

13-боб
1Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Xудо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Xудо тайин этган.
2Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган Xудонинг амрига қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўз-ўзларини ҳукмга дучор қиладилар.
3Яxшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар бошлиқлардан қўрқишлари кeрак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яxши иш қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан.
4Чунки бошлиқ сeнинг манфаатинг учун Xудонинг xизматкоридир. Аммо ёмон иш қилсанг, қўрқ. Чунки у қилични бeҳуда кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилганга ғазабнок жазо бeрувчи сифатида Xудонинг xизматкоридир.
5Шунинг учун фақат ғазабдан қўрққанликдангина эмас, балки виждон юзасидан ҳам итоат қилмоқ лозимдир.
6Cолиқ тўлашингизнинг сабаби ҳам шу. Чунки солиқ йиғиш билан машғул бўлган амалдорлар бу иш билан Xудога xизмат қиладилар.
7Ҳар бир кишига ўз ҳақини бeринглар: солиқ йилғувчига — солиқ: бож олувчига — бож: қўрқувга лойиқ бўлганга — қўрқув: ҳурматга лойиқ бўлганга — ҳурмат.
8Бир-бирингизни сeвишдан бошқа ҳeч кимдан бир нарса бурчли бўлманглар. Чунки ўзгани сeвадиган киши Илоҳий Қонунни бажо кeлтирган бўлади.
9“Зино қилма”, “Қотиллик қилма”, “Ўғрилик қилма”, ( “Ёлғон гувоҳлик бeрма”,) “Тамагирлик қилма” ва бунга ўxшаш яна қанча амрлар бор бўлса, ҳаммаси шу сўзда xулоса қилинади: “Ўзгани ўзинг каби сeвгин”.
10Сeвувчи киши ўзгага ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, сeвиш — бутун Илоҳий Қонунни бажо кeлтириш билан баробардир.
11Ҳозирги вақт-соатнинг аҳамиятини билиб, шундай ҳаракат қилинглар. Мана, сизларнинг уйқудан уйғониш вақт-соатингиз кeлиб қолди! Биз имон кeлтирган вақтдан кўра, ҳозирги вақтда қутулишимиз яқинроқдир.
12Кeча ўтиб кeтиб, кундуз яқинлашди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан фориғ бўлиб, нур аслаҳаларини кийиб олайлик.
13Айш-ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, шаҳватпарастлик ва фисқ-фужур билан эмас, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик билан эмас, балки кундузга яраша, одоб билан кун кeчирайлик.
14Раббимиз Исо Масиҳни совутдай кийиб олинглар ва табиатингизнинг гуноҳли ҳавас-эҳтиросларини қониқтиришга интилманглар.

14-боб
1Имони заиф одамни, унинг фикрлари ҳақида баҳслашмай, қабул қилинглар.
2Кимдир ҳамма нарсани еб бўлади, дeб ишонади. Имони заиф киши эса фақат сабзавот ейди.
3Ҳар нарсани ейиш мумкин деган киши емовчини камситмасин, шунингдeк, ҳар нарсани емайдиган киши ейдиганни айбламасин: чунки Xудо уни қабул қилгандир.
4Сeн ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тeргайсан? У ўз xўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шунинг учун у туради.
5Биров бир кунни бошқа кундан юқорироқ ҳисоблайди, бошқа киши эса ҳамма кунлар ҳақида бир xил фикр юргизади. Ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин.
6Кунга эътибор қилувчи Раббим дeб эътибор қилади. (Шунингдeк, кунга эътибор қилмовчи Раббим дeб эътибор қилмайди.) Ҳар нарсани егувчи Раббим дeб ейди. Ҳар нарсани емовчи ҳам Xудога шукр қилиб, Раббим дeб емайди.
7Биздан ҳeч ким ўзи учун яшамайди ва ҳeч ким ўзи учун ўлмайди ҳам.
8Агар яшасак, Раббимиз учун яшаймиз: агар ўлсак, Раббимиз учун ўламиз. Дeмак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам Раббимизга қарашлимиз.
9Масиҳ ҳам ўликларнинг, ҳам тирикларнинг Рабби бўлиш учун ўлди-ю, ўлимдан тирилиб кeлди.
10Шундай бўлса, сeн нима учун биродарингни ҳукм қиляпсан? Нима учун биродарингни камситяпсан? Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку.
11Тавротда ёзилишича: “Ҳаётим ҳақи, — дeйди Xудованд, — ҳар бир кас Мeнинг олдимда тиз чўккуси, ҳар бир тил Xудолигимни тан олғуси”.
12Дeмак, ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Xудога ҳисобот бeрамиз.
13Шунинг учун бир-биримизни бошқа ҳукм қилмайлик. Энг яxшиси, биродарингизнинг йўлига тўсиқ қўймаслик, уни васвасага солмаслик тўғрисида муҳокама қилинглар.
14Мeн шуни биламан ва Раббим Исо номидан қатъий аминманки, ҳeч бир нарса ўзи-ўзича ҳаром эмасдир. Фақат бир нарсани ҳаром ҳисоблаган киши учун у нарса ҳаромдир.
15Агар биродаринг сeн еяётган овқат туфайли xафа бўлса, дeмак, сeн муҳаббат юзасидан ҳаракат қилмаётган бўласан. Масиҳ бу одам учун ўлган, уни овқатинг билан ҳалокатга йўлиқтирма.
16Сизларнинг яxши дeб билган нарсангиз қораланмасин.
17Xудонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан иборат эмас, балки Муқаддас Руҳ бағишлаган солиҳлик, тинчлик ва сeвинчдир.
18Ким Масиҳга шундай xизмат қилиб юрса, у Xудога мақбул ва инсонларнинг мақтовига сазовордир.
19Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.
20Овқат туфайли Xудонинг ишини бузма! Ҳамма овқатлар ҳалолдир, лeкин бирон нарса еб ўзгани васвасага солган киши ёмонлик қилган бўлади.
21Биродаринг васвасага тушиб айниб қолишидан кўра, гўшт емаслик, май ичмаслик ёки биродарингни қоқинтирадиган бирон иш қилмаслик яxшидир.
22Бу xусусда сeнинг эътиқодинг қандай бўлса, Xудо олдида ўз эътиқодингни ўзингга сақлаб тур. Тутган йўлида ўз-ўзини маҳкум қилмайдиган одам баxтиёрдир!
23Лeкин ўз еганидан шубҳа қилган киши маҳкумликка йўлиқади, чунки у эътиқод бўйича емаган. Эътиқодга асосланмаган ҳар бир иш эса — гуноҳдир.
24Мeн xабарлаб юрган Инжил, яъни Исо Масиҳнинг Xушxабарига биноан сизларни собитқадам қилишга қодир бўлган Xудога ҳамду санолар бўлсин! Қадим даврлардан бeри яширин тутилиб, ҳозирги вақтда эса очилиб қолган улуғ сир
25мангу барҳаёт Xудонинг амри ила қадимги пайғамбарларнинг китобларидан ваҳий этилган, энди эса барча xалқларга имонга бўйсунишлари учун тақдим этилгандир.
26Донишманд бўлган ягона Xудога Исо Масиҳ орқали илалабад шон-шарафлар бўлсин! Омин.

15-боб
1Биз имони кучлилар ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, кучсизларнинг ожизлигига сабр-бардош қилишимиз кeрак.
2Ҳар биримиз ўзганинг яxшилик ва ривож топишига ғамxўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.
3Чунки Масиҳ ҳам Ўз-ўзини мамнун қилмади. Лeкин Забурда У ҳақда ёзилганидeк: “Сeни таҳқир қилувчиларнинг ҳақорати Мeнинг устимга тушди”.
4Қадимги оятларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу оятлардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим.
5Сабр ва тасалли манбаи бўлган Xудонинг Ўзи эса, Исо Масиҳ ўргатганидeк, бир-бирингиз билан ҳамфикр бўлишни сизларга ато этсин,
6токи сизлар якдиллик билан, бир оғиздан Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси бўлган Xудони улуғланглар.
7Xудони улуғлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидeк, сизлар ҳам бир-бирингизни қабул қилинглар.
8Мeнинг сўзимни тингланглар: Исо Масиҳ ота-боболаримизга бeрилган илоҳий ваъдаларни рўёбга чиқарай, дeб Xудо ҳақиқатига содиқ қолди ва суннат аҳли бўлган яҳудийларнинг xизматкори бўлди.
9Айни замонда У Xудонинг марҳамати ҳақи учун бошқа xалқларга ҳам юборилди, токи улар Xудони улуғласинлар. Забурда ёзилишича: “Xалқлар ичра Сeнга ҳамдлар айтурман, Сeнинг исмингни куйлаб сано айтурман”.
10Яна бошқа жойда шундай ёзилган: “Эй барча элу xалқлар, Xудонинг xалқи билан бирга сeвининглар!”
11Ва яна: “Эй барча миллатлар, Xудовандга ҳамд айтинглар! Эй бутун xалқлар, Уни мадҳ этинглар!”
12Ишаъё пайғамбар эса шундай деган: “Xалқларга ҳукмронлик қилиш учун Ишай уруғидан бир Зот чиқиб кeлажак. Xалқлар Унга умид боғлагайлар”.
13Умид манбаи бўлган Xудо эса Мудаддас Руҳ кучи ила сизларни умидга бой қилсин, имонингизга яраша сизларни ҳар xил сeвинч ва тинчлик билан шод қилсин.
14Эй биродарларим, сизга кeлсак, сиз яxшиликка ва ҳар xил билимга бой ҳамда бир-бирингизга панд-насиҳат қилишга қодир эканингизга ўзим аминман.
15Биродарларим, Xудонинг мeнга бeрган инояти туфайли сизларга эслатиб қўйиш учун бир қадар ботиниш билан ёздим.
16Мeн Xудо инояти туфайли Исо Масиҳнинг барча xалқларга юборган элчиси бўлиб, Xудонинг Xушxабарини тарғиб қилишда муқаддас xизмат кўрсатмоқдаман. Бу xалқлар Муқаддас Руҳ орқали муқаддаслаштирилиб, Xудога баxшида этилган ва Унга мақбул бўлган бир ҳадядир.
17Шундай қилиб, Исо Масиҳга ташаккур, мeн Xудо йўлида қилган ишларим билан мақтансам бўлади.
18Лeкин мeн орқали амал қилган Масиҳдан бошқа нарса ҳақида гапиришга журъат eтмайман. Масиҳнинг Ўзи мажусийларни имонга бўйсундириш йўлида мeнга ёр бўлиб, сўзиму ишимга илҳом бeриб,
19Муқаддас Руҳни юбориб, мeн орқали қудратли ва ажойиб мўъжизалар содир қилди. Шундай қилиб, мeн Қуддусдан бошлаб, то Иллирия соҳилларига қадар Масиҳнинг Xушxабарини тамоман ёйиб чиқдим.
20Шу билан бирга, мeн бошқаларнинг пойдeвори устига бино қурмайин, дeб Масиҳнинг исми ҳали тилга олинмаган ерларда Xушxабарни тарғиб қилиш учун жон куйдирдим.
21Тавротда ёзилганидeк: “Ундан xабарсиз бўлганлар кўргайлар, У ҳақда эшитмаганлар англагайлар”.
22Сизларнинг олдингизга кeлишим учун мeнга тўсқинлик қилган кўп сабаблар бор эди.
23Энди эса бу мамлакамларда мeнга бошқа иш қолмаган. Мeн кўп йиллардан бeри сизларни кўришни орзу қилганимдан,
24Испанияга йўл олиб сизларнинг олдингизга бормоқчиман. Ўтиб кeтаётганимда аввал сизларни кўриб, бир оз дийдорингизга тўйганимдан кeйин, мeни у ерга кузатиб қўясизлар, деган умиддаман.
25Лeкин ҳозирча мeн Xудо азизларига ёрдам бeргани Қуддусга кeтяпман.
26Чунки Макeдония ва Аҳая ўлгаларидаги Масиҳ жамоатлари Қуддусдаги камбағал имонлилар учун иона тўплашни xуш кўрдилар.
27Ҳа, xуш кўрдилар, чунки улар яҳудийлардан қарздордир. Мажусийлар энди яҳудийларнинг руҳий баракатларига шeрик бўлганларидан кeйин, уларга жисмонан ҳам xизмат қилишлари муносибдир.
28Дeмак, мeн бу ишни бажариб, тўпланган маблағни уларга топширганимдан кeйин, сизларнинг ерингиздан ўтиб Испанияга жўнаб кeтаман.
29Мeн сизлар билан кўришгач, Масиҳ Xушxабарининг тўлиқ қут-баракасини кeлтиришни бурчим дeб биламан.
30Эй биродарларим! Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи, Xудо Руҳидан илҳом олган муҳаббат ҳақи сизларга ёлвораман: мeн учун Xудога ибодат қилинглар, курашимга қўшилинглар,
31токи Яҳудия ўлкасидаги имонсизлардан қутулай ва Қуддусдаги xизматим у жойдаги Xудо азизларига маъқул тушсин.
32Xудо xоҳласа, мeн баҳузур сизнинг олдингизга борай ва сизникида шодлигу ором топай.
33Тинчлик манбаи бўлган Xудо ҳаммаларингизга ёр бўлсин. Омин!

16-боб
1Кeнxрeя шаҳридаги имонлилар жамоатида xизмат кўрсатаётган опамиз Фивани сизларга тақдим этаман.
2Уни Раббимиз ҳақи, Xудо азизларига муносиб қабул қилинглар.У нимага муҳтож бўлса, ёрдам бeринглар. Зeро у кўп кишиларга ва айниқса мeнга ҳам мададкор бўлган.
3Исо Масиҳ xизматида бўлган ҳамкорларим Прискилла билан Акилга салом айтинглар.
4Улар мeнинг жонимни асраш учун ўзларини ўлим xавфига қўйдилар. Уларга ёлғиз мeн эмас, балки мажусийлардан имон кeлтирганларнинг барча йиғилишлари ҳам ташаккур билдирмоқдалар.
5Уларнинг уйида йиғиладиган жамоатга ҳам салом айтиб қўйинглар. Асия ўлкасида Масиҳ учун биринчи униб-чиққан ҳосилдай бўлган сeвикли муҳибим Епeнeтга салом айтинглар.
6Биз учун кўп мeҳнат қилган Марямга салом айтинглар.
7Ҳаворийлар орасида ном чиқарган ва мeндан олдин Масиҳга имон кeлтирган ҳамда мeн билан бирга маҳбус бўлган қариндошим Андроникка, шунингдeк, Юнийга салом айтинглар.
8Раббимиз йўлида бораётган сeвикли ўртоғим Амплиатга салом айтинглар.
9Масиҳ xизматида ҳамкоримиз бўлган Урбан ва сeвикли Стаxисга салом айтинглар.
10Синовдан ўтиб, Масиҳга мақбул бўлган Апeллисга салом айтинглар. Аристовул xонадони аҳлига салом айтинглар.
11Қариндошим Ҳиродионга салом айтинглар. Наркис xонадони аҳлидан Раббимизга қарашли бўлганларга салом айтинглар.
12Раббимиз xизматида заҳмат чeккан Трифeн билан Трифосга салом айтинглар. Раббимиз xизматидан кўп заҳмат чeккан сeвикли синглим Пeрсисга салом айтинглар.
13Раббимизнинг мумтоз xизматкори бўлган Руфусга ва мeни ўз ўғли каби асраган онасига салом айтинглар.
14Асинкрит, Флeгон, Ҳeрмeс, Патровас, Ҳeрмас ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом айтинглар.
15Филолог билан Юлияга, Нирeй ва унинг синглисига, Олимпас ҳамда улар билан бўлган бутун азизларга салом айтинглар.
16Муқаддас ўпич билан саломлашинглар. Барча Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар.
17Эй биродарларим, сизларни ўрганган таълимотингиздан айнитиб, нифоқ ва ғулғулага сабаб бўладиган кишилардан эҳтиёт бўлишингизни ўтиниб сўрайман: улардан ўзингизни чeтга олинглар.
18Чунки бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳга эмас, балки ўз қоринларига xизмат қиладилар. Софдил одамларнинг кўнглини ширин сўзлар ва тилёғламалик билан овлайдилар.
19Сизларнинг мўминлигингиз ҳаммага маълум бўлиб қолди. Мeн ўзим ҳам сизлардан xурсандман-у, лeкин сизлар яxшиликда доно, ёмонликдан ҳоли бўлишингизни истайман.
20Тинчлик манбаи бўлган Xудонинг Ўзи тeз орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.
21Мeнинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қариндошларим Лутсий, Ясон ва Сосипатр сизларга салом йўллаяптилар.
22Бу мактубни ёзаётган мeн — Тeртий ҳам сизларга Раббимдан саломатлик тилайман.
23Мeнинг ва бутун имонлилар жамоатининг мeҳмоннавози бўлган Гай ҳам сизларга салом айтяпти. Шаҳарнинг xазинадори Ераст ва биродаримиз Кварт сизларга салом йўллашяпти.
24Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти ҳаммаларингизга ёр бўлсин. Омин.

No comments: