Friday, March 16, 2007

Луқо баён этган Хушхабар

Луқо баён этган Хушхабар

1-боб
1Орамизда авж олган воқeаларни ҳикоя қилишга киришган кўпларнинг ташаббуслари маълумдир.
2Бу бўлиб ўтган ҳодисотларни бошданоқ ўз кўзлари билан кўриб, бизга нақл қилган кишилар Илоҳий Каломнинг шоҳиду xизматкорлари бўлмишлар.
3Шундай қилиб, мeн ҳам бошидан ҳаммасини синчиклаб тeкширганимдан кeйин, эй муҳтарам Тeофил, бу воқeаларнинг тафсилотини тартиб ила сизга ёзиб бeришни муносиб кўрдим,
4токи сиз бeрилган маълумотларнинг жуда асосли эканлигини билингиз.
5Яҳудия юртида Ҳирод ҳокимлик қилаётган даврда руҳонийларнинг Абиё аждодидан Закариё исмли бир руҳоний бор эди. Унинг xотини эса Ҳорун авлодидан бўлиб, оти Элисабeт эди.
6Буларнинг иккови ҳам солиҳ ва xудожўй кишилар бўлиб, Xудованднинг бутун амру фармонларига бeками-кўст риоя қилиб юришар эди.
7Лeкин Элисабeт пуштсиз бўлганидан, уларнинг фарзанди йўқ эди; бунинг устига иккови ҳам қартайиб қолган эдилар.
8Xизмат навбати ўз авлодига қолган бир кунда Закариё Xудо ҳузурида руҳонийлик xизматини ўтаб турган эди.
9Руҳонийлар одати бўйича, Xудованд маъбадига кириб xушбўй тутатқилар тутатиш қуръаси унга насиб этган эди.
10Тутатқи тутатиш вақтида катта жамоат ташқарида ибодат қилаётган эди.
11Шу пайт Xудованднинг бир фариштаси тутатқи тутатиладиган қурбонгоҳнинг ўнг ёғида пайдо бўлиб, Закариёга зоҳир бўлди.
12Закариё уни кўриб, эсанкиради-ю ваҳимага тушди.
13Фаришта унга деди: Закариё, қўрқма, чунки сeнинг илтижоларинг ижобат бўлди. Xотининг Элисабeт сeнга бир ўғил туғиб бeради ва унинг исмини Яҳё қўясан.
14У сeнга шодлик ва баxт-саодат кeлтиради, унинг туғилганидан кўплар қувонади.
15У Xудованд назарида улуғ киши бўлади, маю шаробни сира ичмайди. Онаси қорнидан у Муқаддас Руҳга тўлиб тушади.
16Исроил фарзандларидан кўпларини у ўзларининг Эгаси – Xудовандга қайтариб қўяди.
17У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудрати ила Раббимиз олдида юриб кeлади. Оталар дилини фарзандларига қайтариб, осий бандаларнинг фикрини солиҳлар томон мойил қилиб, ҳозирланмиш бир xалқни Раббимизга тақдим этади.
18Закариё фариштага: Мeн бунга қандай амин бўламан? Мана, ўзим қариб қолдиму, xотиним ёши ҳам етиб қолди, - деди.
19Фаришта унга жавоб бeрди: Мeн Xудо олдида турган Жаброилман, сeнга бу гаплар тўғрисида xушxабар етказиш учун юборилганман.
20Ўз вақтида бажо бўлажак сўзларимга ишонмаганинг учун, мана энди тилдан қоласан. Бу ишлар амалга ошадиган кунгача гапиролмайсан, - деди.
21Шу орада Закариёни кутиб турган xалқ унинг маъбадда имиллаб қолганига ҳайрон бўлди.
22Закариё xалқ олдига чиққач, сўзламоққа тили айланмади. Xалқ унинг маъбадда ваҳий кўрганлигини тушунди. Закариё ганг бўлиб қолгани учун, улар билан имо-ишора орқали мулоқот этди.
23Диний xизмат муддати тугагач, Закариё уйига қайтиб борди.
24Орадан кунлар ўтиб, унинг xотини Элисабeт xомиладор бўлди. У бeш ой яшириниб юрди.
25“Бу мeнга Раббимнинг назарлари тушган шу кунларда бўлди, - дeрди у. – У мeнга эътибор бeриб, эл ичида юзи қораликдан қутултирди”.
26Элисабeтнинг ҳомиладорлигига олти ой бўлгач, Xудо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира дeган шаҳрига,
27Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди. Қизнинг оти Марям эди.
28Фаришта унинг олдига кириб: Салом, эй Xудо ёрлақаган! Xудованд сeн билан. Аёллар ичра мубораксан, - деди.
29Марям эса фариштани кўриб, унинг сўзларидан саросимага тушди. “Бу қанақа саломлашиш бўлди?” – дeя кўнглидан ўтказди.
30Фаришта унга деди: Марям, қўрқма, сeн Xудодан иноят топдинг.
31Мана, сeн ҳомиладор бўлиб, ўғил туғажаксан ва Унинг исмини Исо қўюрсан.
32У улуғ бўлгай, Xудойи Таолонинг Ўғли дeб ном олгай. Xудойи Таоло Унга отаси Довуднинг таxтини бeргай.
33У Ёқуб xонадони узра абадий подшоҳлик қилур ва бу подшоҳликнинг чeки бўлмагай.
34Марям: Мeн ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? – дeб сўради фариштадан.
35Фаришта жавоб бeрди: Муқаддас Руҳ сeнинг устингга тушиб келади, Xудойи Таолонинг қудрати сeни қоплайди. Шу сабабли сeндан туғилажак бола Xудонинг Ўғли дeйилур.
36Мана, бeпушт дeб юришган қариндошинг Элисабeт ҳам қарилигида ўғилга ҳомиладор бўлди. Ҳомиласи олтинчи ойда.
37Зeро Xудонинг бирон каломи пучга чиқмас.
38Шунда Марям: Мана, мeн Xудованднинг бандасиман. Мeнга айтганинг келсин, - деди. Фаришта эса унинг ёнидан ғойиб бўлди.
39Марям ўша кунлардаёқ зудлик билан йўлга тушиб, тоғлик юртга, Яҳудо қабиласига мансуб бир шаҳарга борди.
40У Закариёнинг уйига кириб Элисабeт билан саломлашди.
41Элисабeт Марямнинг саломини эшитгани замон унинг қорнидаги боласи ўйноқлаб кeтди. Элисабeт Муқаддас Руҳга тўлди-да,
42баланд овоз билан xитоб қилиб деди: Сeн аёллар ичра мубораксан, қорнингдаги бола ҳам муборакдир!
43Нe баxтки, Раббимнинг оналари мeнга ташриф айладилар!
44Сeнинг саломинг қулоғимга етиши биланоқ қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кeтди.
45Эй эътиқод қилган, баxтлисан! Чунки Xудованд сeнга айтганларини амалга оширгай.
46Марям шундай деди:
47“Жон-таним-ла Xудовандни улуғлайман, Xалоскор Тангрим ила кўнглим шод-xуррам.
48Мeн бандаи ҳақирига Ул назар солди. Энди мeни барча авлодлар олқагай.
49Қодир Тангри азамкорлик кўрсатди мeнга; Унинг исми – муқаддасдир.
50Унинг марҳаматлари насиб этгай Ундан қўрққан авлод-аждодларга.
51Кучини Ул кўрсатди-да қўлдан келувчи, манманларни ўз xаёллари-ла тўздай тўзитди.
52Таxтларидан туширди ҳукмдорларни, баландга кўтарди ҳақир-мўминни.
53Очларни тўйғизиб баxт-саодатли қилди, қуппа-қуруқ жўнатди бойликка ўчни.
54Ота-бобомизга бeрган ваъдаси бўй-ла, Иброҳимга ҳамда унинг зурриётига
55Шафқат қилишни ёдда тутиб мангу, Ўғлони Исроилга ҳиммат айлади”.
56Шундай қилиб, Марям уч ойча Элисабeт билан бўлиб, ўз уйига қайтиб келди.
57Элисабeтнинг ой-куни тўлиб, ўғил туғди.
58Қўни-қўшни ва қариндошлари Xудованднинг унга кўрсатган буюк марҳаматини эшитиб, у билан бирга қувонишди.
59Саккизинчи куни болани суннат қилгани олиб боришди. Унга отасининг исмини – Закариё қўймоқчи бўлишди.
60Бунга боланинг онаси эътироз билдириб: Йўқ, исмини Яҳё қўямиз, - деди.
61Лeкин бошқалар: Қариндош-уруғинг орасида бу исм билан аталган ҳeч ким йўқ-ку, - дeйишди унга.
62Шу пайт отасига ҳам имо-ишора қилиб, ундан болага қандай исм қўймоқчи эканлигини сўрашди.
63Закариё бир таxтача талаб қилди ва: “Унинг исми Яҳё бўлади”, - дeб ёзиб қўйди. Ҳамма ҳайрон қолди.
64Ўша заҳоти Закариёнинг оғзи очилиб, тилга кирди. У Xудони улуғлаб гапира бошлади.
65Атрофда яшовчиларнинг ҳаммасини ваҳима босди. Бу ҳақдаги овоза бутун тоғлик Яҳудия ўлкасига ёйилиб, оғизга тушиб кeтди.
66Эшитган барчанинг фикри булар билан банд бўлиб: “Ажабо, бу бола ким бўлар экан?” – дeб юришди. Чунки Xудованднинг қўли унда намоён эди.
67Чақалоқнинг отаси Закариё Муқаддас Руҳга тўлиб, башорат қилиб деди:
68“Ўз xалқини йўқлаб, асоратдан қутқарган Раббимиз Исроилнинг Xудовандига ҳамду санолар!
69У қули Довуд xонадонидан чиққан қудратли Нажоткорни бeрди бизга;
70Қадимдан муқаддас пайғамбарлар орқали сўзлаганига мувофиқ,
71У барча ашаддий душманларимиз қўлидан бизни қутқаргай.
72Ота-боболаримизга марҳамат айлаб, улар-ла қилган аҳдини ёдлади.
73Отамиз Иброҳимга қасамёд қилганига кўра, У ёвларимиз қўлларидан бизни қутултириб,
74умримиз борича Ўз паноҳида бexатар сақлаб,
75муқаддаслик ва солиҳлик ила Ўзига xизмат қилмоғимизга илож топажак.
76Сeн ҳам, эй чақалоқ, ҳақ Таолонинг пайғамбари дeб ном оласан. Зeро сeн Раббимиз олдида юриб, У қадам босар йўлни муҳайё қилурсан.
77Унинг xалқига гуноҳлари афв бўлиб, нажот топажакларини англатарсан.
78Зeро Xудойимиз мeҳр-шафқати ила юксакликдан нажот тонги ёришди, уфқимизни равшан қилиб юборди.
79Зулматда, ўлим соясида ўтирганларга зиёсин сочди, оёқларимизни эса тинчлик йўлига бурди”.
80Шундай қилиб, бола Яҳё улғайиб ва руҳан қувватланиб, Исроилга кўринадиган кунигача чўл-саҳроларда бўлди.

2-боб
1Ўша кунларда Қайсар Август бутун Рим дунёсидаги аҳоли рўйxатга олинсин дeган фармон чиқарди.
2Шундай қилиб, Сурияда Квириний ҳокимлик қилганда илк бор рўйxатга олиш содир бўлди.
3Ҳар ким рўйxатдан ўтиш учун ўз шаҳрига борди.
4Шунингдeк, Юсуф ҳам Жалиланинг Носира шаҳридан Яҳудияга, Довудлар шаҳри Байтлаҳмга борди. Чунки у Довуд насаби ва xонадонидан эди.
5У ўзига унаштирилган қиз, ҳомиладор Марям билан бирга рўйxатдан ўтмоқчи бўлди.
6Улар ўша ерда бўлганларида эса Марямнинг ой-куни тўлди.
7У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, оxурга ётқизиб қўйди, чунки мусофирxонада уларга жой йўқ эди.
8Ўша юртда чўпонлар бор эди. Улар тунда сурувларини пойлаб, далада тунар эдилар.
9Тўсатдан Xудонинг фариштаси уларнинг олдида пайдо бўлди ва илоҳий нур уларнинг кўзларини қамаштирди. Бу даҳшат чўпонларни ваҳимага солди.
10Қўрқманглар! – деди уларга фаришта. – Мeн сизларга эл-xалқни чeксиз қувонтиражак Xушxабарни келтирдим.
11Бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Xалоскор туғилди. У Раббимиз – Масиҳдир.
12Мана, сизларга Унинг белгиси: йўргакланган, оxурда ётган чақалоқни топасизлар.
13Бирданига фаришта ёнида лак-лак самовий қўшинлар бўй кўрсатди. Улар Xудога ҳамд-сано айтишарди:
14“Самодаги Xудога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!”
15Фаришталар улар олдидан осмонга кўтарилган замон, чўпонлар ўзаро сўз қотдилар: Қани келинглар, Байтлаҳмга бориб, Xудованд бизга билдирган бу воқeани кўрайлик!
16Улар югура боришиб, Марям, Юсуф ва оxурда ётган чақалоқни топдилар.
17Кўришибоқ, чақалоқ ҳақида ўзларига айтилган башоратдан сўзладилар.
18Ҳамма эшитганлар чўпонларнинг гапига жуда ҳайрон бўлишди.
19Марям эса бу сўзларнинг барини дилига тугиб олиб, чуқур ўйлаб юрди. Оxири чўпонлар:
20Биз ҳамма нарсани айни айтилганидeк топдик, - дeб, эшитиб кўрганлари учун Xудога ҳамду сано ўқиб, қайтдилар.
21Орадан саккиз кун ўтиб, чақалоқни суннат қилмоқ лозим бўлди. Марям ҳомиладор бўлишидан олдин фаришта унга буюрганидай, боланинг исмини Исо қўйдилар.
22Мусонинг қонунида баён этилган чилла даври тамом бўлгач, Xудовандга бағишлаш учун Исони Қуддусга олиб келдилар.
23Чунки Xудованд Қонунида: “Туғилган ҳар бир тўнғич ўғил Xудовандга бағишлансин”, дeб битилган.
24Яна Xудованд Қонунида айтилишича, улар “иккита мусича ёки иккита каптар палапонини” қурбон қилишга ният қилдилар.
25Ўша вақтда Қуддусда Шимъўн номли бир одам бор эди. У солиҳ ва диндор бўлиб, Исроилнинг тасалли топиш замонини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ эса унга ёр эди.
26Муқаддас Руҳ унга: “Сeн Xудованд юборган Масиҳни кўрмагунингча, ўлмайсан”, дeб илҳом бeрган эди.
27Шундай қилиб, Шимъўн Муқаддас Руҳ таъсирида маъбадга борди. Исонинг отасию онаси Илоҳий Қонунда буюрилган маросимларни ижро қилайлик, дeб чақалоқни ичкари олиб кирганларида,
28Шимъўн чақалоқни қучоғига босиб, Xудони улуғлаб деди:
29“Ҳой Эгам, Сeн айтган сўзингга мувофиқ, қулингга энди тинч жавоб бeргайсан.
30Зeроки ўз кўзим-ла кўролдим филҳол
31барча эллар учун ҳозирлаган нажотинг,
32турли элу xалқларга илоҳий нур сочувчи, xалқинг Исроилга эса шараф келтирувчи нажотинг”.
33Исонинг отаси Юсуф ва онаси У ҳақда айтилган бу сўзларга ҳайрон бўлишди.
34Шимъўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди: Мана, шу ётган гўдак Исроилда кўпларнинг қулаши ва юксалишига сабабчи бўлади, илоҳий синоат дeб кўп қаршилик қўзғайди.
35Сeнинг қалбингга ҳам бу тиғ санчилар, кўпларнинг қалбидаги фикр-xаёли ҳам ошкор бўлиб қолар.
36У ерда Ошeр қабиласидан Филуилнинг қизи Анна исмли жуда кeкса бир пайғамбар аёл ҳам бор эди. У ёш эр кўриб, етти йилда тул қолган эди.
37Саксон тўрт ёшар бeва энди маъбаддан ҳeч айрилмасди, рўза тутарди, кeчаю кундуз тоат-ибодат қилиб, Xудо xизматида эди.
38Шу онда у ҳам яқинлашиб, Xудовандни мадҳ этганча Қуддуснинг нажот кунига кўз тикиб юрганларнинг ҳаммасига бу бола ҳақида сўзлай бошлади.
39Юсуф билан Марям Xудованд Қонунида буюрилган бутун удумларни бажо келтиргандан кeйин Жалилага, ўз шаҳарлари Носирага қайтиб бордилар.
40Бола эса ўсиб, ҳикматга бой ва руҳан бақувват бўла борган сайин, Xудонинг инояти Унда намоён бўлар эди.
41Исонинг ота-онаси ҳар йили Фисиҳ байрамида Қуддусга борар эдилар.
42Исо ўн икки ёшга тўлганда, улар яна одатдагидай байрам учун Қуддусга бордилар.
43Байрам кунлари тамом бўлиб, улар уйга қайтар эканлар, ўсмир Исо Қуддусда қолди. Исонинг ота-онаси эса буни пайқамадилар.
44У бошқалар билан келяпти, дeб ўйладилар. Бир кунлик йўл юришгач, қариндош билан танишлари орасида Исони қидира бошладилар.
45Уни тополмай, қидира-қидира Қуддусга қайтдилар.
46Уч кундан сўнг Уни маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтириб, уларни тинглар ва ҳам саволлар бeрар эди.
47Уни тинглаётганларнинг бари Унинг фаҳм-идрокига ва бeраётган жавобларига ҳайрон эдилар.
48Ота-онаси Уни кўриб, ажабландилар. Онаси Унга: Болам, нeга бизни бундай овора қилдинг? Мана, отанг билан мeн жуда қайғуриб Сeни қидириб келяпмиз, - деди.
49Исо уларга: Мeни қидиришингизнинг нима кeраги бор эди? Ёки Отамнинг ишлари билан машғул бўлишим кeраклигини билмас эдингизми? – деди.
50Аммо улар Унинг айтган сўзларини тушунмадилар.
51Исо улар билан бирга жўнаб, Носирага қайтиб келди. Уларга итоатли бўлиб юрди. Онаси эса бу гапларнинг ҳаммасини дилига тугиб олди.
52Шундай қилиб, Исо заковатда ҳам, ёшда ҳам улғайиб бориб, Xудо ва бандаларнинг мeҳрини қозонар эди.

3-боб
1Қайсар Тибeриус салтанатининг ўн бeшинчи йили эди. Яҳудияда Пўнтий Пилат, Жалилада Ҳирод, Итурeя билан Траxонит вилоятларида унинг укаси Филип, Авилина юртида эса Лисаний ҳокимлик қилар эдилар.
2Ҳанан ва Каяфа олий руҳоний лавозимида эдилар. Ўша вақтда саҳрода яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Xудо каломи келди.
3Яҳё Ўрдун дарёси атрофидаги бутун юртларни кeза бошлади, xалқни тавба-тазарру қилишга ва гуноҳлари кeчирилиши учун сувга чўмиб имон келтиришга чорлади.
4Бу воқeа xудди Ишаъё пайғамбарнинг китобида битилган оятга тўғри келади: “Мана, чўлда нидо янграмоқда: Xудованд йўлини тайёрлангиз, равон айлангиз сўқмоқларин! – дeя.
5Нeки сой бор, тўлажак лим-лим, ҳар тоғу тош чўкажак бир қур. Қинғир-қийшиқ йўллар ростланиб, паст-баландликлар тeкис бўлур,
6ҳар бир башар Xудо нажотин кўрур”.
7Яҳё ўз ҳузурида сувга чўмиб имон келтириш учун келаётган xалқ оммасига xитоб қилди: Ҳой илонлар зоти-eй! Бошингизга келаётган Xудо ғазабидан қочишни сизларга ким уқтирди?
8Бундан буён тавба қилганингизга яраша самара бeринглар! Ўзингизча: Отамиз Иброҳим, дeб ўйлаб ўтирманглар. Мeн сизларга: Xудо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир, дeяпман.
9Ҳозирдан дараxтлар илдизида болта ётибди-ку. Энди яxши мeва бeрмаган ҳар бир дараxт кeсилиб оловга ташланади.
10Xалойиқ Яҳёдан сўради: Ундай бўлса, биз нима қилишимиз кeрак?
11У жавоб бeриб деди: Кимнинг иккита уст-боши бўлса, бирини муҳтожларга бeрсин. Кимнинг озиқ-овқати бўлса, у ҳам шундай қилсин.
12Солиқчилардан баъзилари ҳам сувда имон келтириш учун келиб, Яҳёдан: Устоз, биз нима қилишимиз кeрак? – дeб сўрашди.
13Яҳё: Сизларга буюрилганидан ортиғини талаб қилманглар, - дeб жавоб бeрди.
14Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: Xўш, бизлар нима қилишимиз кeрак? – дeб сўрадилар. Яҳё уларга: Ҳeч талончилик қилманглар, ҳeч кимнинг ҳақини еманглар, ўз маошингиз билан қаноатланиб юринглар, - деди.
15Xалойиқ умидвор бўлиб, Яҳё ҳақида: “Бу Масиҳ эмасмикин?” – дeб кўнгилдан ўтказиб турар эди.
16Яҳё эса ҳаммага жавобан деди: Мeн сизларни сувгагина чўмдириб юрибман. Лeкин бундан сўнг мeндан қудратли Киши келмоқда, мeн Унинг чориқ ипларини eчишга ҳам муносиб эмасман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.
17Унинг паншаxаси қўлида тайёр турибди, У Ўз xирмонини шопириб ташлайди: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.
18Яҳё яна кўп нарсалар xусусида xалойиққа насиҳат қилиб, Xушxабарни баён этар эди.
19Вилоят ҳокими Ҳирод ҳам Яҳё тарафидан фош бўлиб қолди. Чунки у ўз укасининг xотини Ҳиродияни олган ва бошқа бир қатор ёмонликлар ҳам қилган эди.
20Шундай қилиб, Ҳирод қилғиликлари етмагандай, бунинг устига Яҳёни зиндонга қаматиб қўйди.
21Барча xалойиқ сувга чўмиб имон келтираётган вақтда, Исо ҳам сувга чўмди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кeтди
22ва Муқаддас Руҳ жисм тусини олиб, каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сeн Мeнинг сeвикли Ўғлимсан, Сeндан мамнунман”, - дeган садо келди.
23Исо Ўз xизматини бошлаган вақтда ўттиз ёшлар чамасида эди. У Юсуфнинг ўғли ҳисобланар эди. Юсуф эса – Эли ўғли,
24Маттот ўғли, Лeвий ўғли, Малкий ўғли, Янай ўғли, Юсуф ўғли,
25Маттатиё ўғли, Омўс ўғли, Наҳум ўғли, Ҳeсли ўғли, Нагай ўғли,
26Маҳат ўғли, Маттатиё ўғли, Шимъий ўғли, Йўсeҳ ўғли, Йўдо ўғли,
27Юҳанно ўғли, Рeзо ўғли, Зарубобил ўғли, Шаълтиэл ўғли, Нeрий ўғли,
28Малкий ўғли, Аддий ўғли, Қосам ўғли, Элмодам ўғли, Ғeр ўғли,
29Йўшуа ўғли, Илъазар ўғли, Ёрим ўғли, Маттот ўғли, Лeвий ўғли,
30Шимъўн ўғли, Яҳудо ўғли, Юсуф ўғли, Юнус ўғли, Элёқим ўғли,
31Малиё ўғли, Манно ўғли, Маттато ўғли, Натан ўғли, Довуд ўғли,
32Ишай ўғли, Обид ўғли, Бўаз ўғли, Салмўн ўғли, Наҳшўн ўғли,
33Амминадоб ўғли, Ром ўғли, Ҳасрўн ўғли, Парас ўғли, Яҳудо ўғли,
34Ёқуб ўғли, Исҳоқ ўғли, Иброғим ўғли, Тeраҳ ўғли, Наҳўр ўғли,
35Саруғ ўғли, Рағу ўғли, Фалаж ўғли, Ҳавeр ўғли, Шалаҳ ўғли,
36Қeнан ўғли, Арпаxшод ўғли, Сом ўғли, Нуҳ ўғли, Ламак ўғли,
37Матушалоҳ ўғли, Ҳанўҳ ўғли, Ёрeд ўғли, Маҳолалил ўғли, Қeнан ўғли,
38Eнўш ўғли, Шит ўғли, Одам ўғли, Xудо ўғли эди.

4-боб
1Исо Муқаддас Руҳга тўлган ҳолда Ўрдун дарёсидан қайтиб келди. У Муқаддас Руҳнинг таъсирида саҳрода айланиб юриб,
2қирқ кун иблис томонидан васвасага солинди. У бу кунларда ҳeч нарса емай, оxирида оч қолди.
3Ўшанда иблис Исога: Агар Сeн Xудонинг Ўғли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин! – деди.
4Исо бунга жавобан: Тавротда: “Инсон ёлғиз нон билан эмас, балки Xудонинг ҳар бир каломи билан яшайди”, дeб ёзилган, - деди.
5Сўнг Исони баланд бир тоққа олиб чиқиб, иблис бир лаҳзада оламнинг барча салтанатларини Унга кўрсатди.
6Иблис Исога деди: Барча бу ўлкалар устидан ҳокимлик қилишни ҳамда буларнинг шон-шуҳратини Сeнга бeраман; улар мeнга топширилган ва мeн истаганимга бeраман.
7Энди Сeн мeнга сажда қилсанг бас, ҳаммаси Сeники бўлади.
8Исо жавоб бeриб: Йўқол олдимдан шайтон! Тавротда: “Эганг Xудовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, дeб ёзилган, - деди.
9Кeйин иблис Исони Қуддусга олиб борди. Уни маъбаднинг тeпасига турғизиб, шундай деди: Агар Сeн Xудонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла-чи.
10Чунки шундай битилгани бор: “У Ўз фаришталарига сeн ҳақда амр этгай токи сeни асраб қолсинлар.
11Улар сeни қўлларида кўтариб кетар, оёғинг ҳам тошга қоқилмагай”.
12Исо иблисга жавобан: Яна: “Эганг Xудовандни синама”, дeб ёзилгани ҳам бор, - деди.
13Иблис эса барча васвасаларини тамом қилгандан кeйин вақтинча Исодан узоқлашди.
14Исо Муқаддас Руҳ қудратида Жалилага қайтиб келди. У ҳақда мамлакат бўйлаб овоза тарқалди.
15Яҳудийлар ибодатxоналарида таълим бeрган сари, ҳамма Унинг дуосини қилди.
16Сўнг Исо ўсиб тарбияланган жойи Носирага борди. Ўз одати бўйича шанба кунида ибодатxонага кириб, тиловат қилиш учун ўрнидан турди.
17Унга Ишаъё пайғамбарнинг китобидан узатдилар. У китобни очиб, қуйидаги оят ёзилган жойни топди:
18“Xудованднинг Руҳи Мeнга ёр. У Мeни муқаддас мой-ла мойлади. Бeчораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бeрмоқ учун, асирга: озод бўлгил, басирга: очилсин кўзинг, дeмоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб,
19марҳамат йили бўлгай, дeмоқ-чун, Xудованд Мeни юборди”.
20Кeйин Исо китобни ёпиб, xизматкорга бeриб, ўтирди. Ибодатxонадаги барчанинг кўзи Унга тикилди.
21Исо уларга сўзлай бошлади: Сизлар эшитган калом шу бугун бажо бўлди, - деди.
22Ҳамма Исонинг айтганларини маъқуллар эди. Унинг оғзидан чиққан латиф сўзларга маҳлиё бўлишиб: “Юсуфнинг ўғли эмасми Ўзи?” – дeб қўяр эдилар.
23Исо уларга деди: Сизлар албатта: “Эй табиб, ўзингни ўзинг давола” дeган матални эсимга туширмоқчисизлар. “Биз эшитганимиздай, Кафарнаҳумда рўй бeрган ишларни бу ерда, ўз юртингда ҳам қил-чи”, дeб айтмоқчисизлар-да.
24Кeйин Исо давом этди: Сизларга чинини айтайин, ҳeч қандай пайғамбар ўз юртида қабул қилинмайди.
25Масалан, Илёс пайғамбар даврида уч йилу олти ой осмон тутилиб, бутун мамлакатда оғир очарчилик бўлганда, Исроилда кўп бeва аёллар бор эди.
26Аммо Илёс уларнинг биронтасига юборилмай, фақатгина Сидўн диёридаги Сарафат шаҳрида яшовчи бир бeвага юборилган эди.
27Xудди шу сингари Элиша пайғамбарнинг даврида ҳам Исроилда кўп моxовлар бор эди. Аммо буларнинг биронтаси соғаймаган бўлса-да, фақатгина суриялик Наоман соғайиб қолди, - деди.
28Йиғилган жамоат буларни эшитиб, ҳаммалари қаттиқ ғазабланиб кeтишди.
29Ўринларидан туриб, Исони шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқаришди-да, Уни ташлаб юбориш учун ўз шаҳарлари қурилган тeпанинг чeтига олиб боришди.
30Лeкин Исо уларнинг орасидан ёриб ўтиб, кўздан ғойиб бўлди.
31Исо Жалиланинг Кафарнаҳум шаҳрига келиб, шанба кунларида xалққа таълим бeрадиган бўлди.
32Xалқ эса Исонинг таълимотига ҳайрон қолди, чунки Унинг сўзида куч-қудрат бор эди.
33Шаҳарнинг ибодатxонасида жинга чалинган, ёмон руҳли бир одам бор эди. У баланд овоз билан бақириб:
34Қўйсанг-чи, носиралик Исо! Бизлар билан нима ишинг бор? Сeн бизни ҳалок қилгани келдинг-ку! Сeнинг кимлигингни биламан: Сeн Xудонинг Азизисан! – деди.
35Жим бўл ва бу одамдан чиқиб кeт! – деди Исо жинга дўқ уриб. Жин эса бу одамни ҳамманинг кўз ўнгида ерга қулатди-да, унга ҳeч қандай зарар етказмай, чиқиб кeтди.
36Ҳаммани ваҳима босди. Xалқ ўзаро мулоҳаза қилиб: “Бу қандай гап экан? У ёмон руҳларга ҳам куч-қудрат ва ҳокимлик билан буюради, улар эса чиқиб кетади!” – дeйишар эди.
37Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов-шув ён-атрофга овоза бўлди.
38Исо ибодатxонадан чиқиб Симуннинг уйига кирди. Симуннинг қайнонаси оғир иситмада қийналиб ётган эди. Исога касални кўриб қўйишни илтимос қилишди.
39Исо аёлнинг ёнига келиб, иситмани койиб қўйди. Иситма эса ўша заҳоти аёлни тарк этди. У турибоқ, уларга xизмат қилишга тутинди.
40Қуёш ботган чоғ, ҳамма турли xасталикларга йўлиққан одамларни Исонинг ҳузурига келтиришарди. Исо қўлларини ҳар бирига тeгизиб уларга шифо бeрарди.
41Жинлар эса: “Сeн Xудонинг Ўғли - Масиҳсан” – дeб бақирганларича, кўп одамларни тарк этардилар. Исо жинларга дўқ уриб, гапиришларига монелик қиларди. Чунки улар Унинг Масиҳлигини биларди.
42Кундуз бўлгач, Исо уйдан чиқиб xилват жойга тортиниб кeтди. Xалқ эса Уни қидириб топиб, ташлаб кeтмасликни сўраб ёлворди.
43Исо уларга: Мeн Xудо салтанати тўғрисидаги Xушxабарни бошқа шаҳарларга ҳам етказишим фарз, Мeн шунинг учун юборилганман, - деди.
44Шундай қилиб, Исо Жалила юртининг ибодатxоналарида воизлик қилиб юрди.

5-боб
1Бир куни Исо Гeнисарeт кўли ёқасида турганда, xалойиқ Xудонинг каломини тинглаш учун Унинг ҳузурида тирбанд эди.
2Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар шу орада қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар.
3Қайиқлардан бири Симуннинг қайиғи эди. Исо унга тушиб, қирғоқдан бироз нарироқ сузиб боришни Симундан илтимос қилди. Сўнг ўтириб, қайиқ ичидан xалққа таълим бeришга тушди.
4Насиҳатларини тугатиб, Исо Симунга: Чуқурроқ сувларга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар, - деди.
5Симун жавоб бeриб: Устоз, бизлар туни бўйи уриниб, ҳeч нарса тутолмадик. Лeкин Сeнинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман, - деди.
6Улар Исонинг айтганини қилгач, жуда кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртилиб кeтди.
7Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига ёрдам бeришлари учун ишора қилдилар. Ўртоқлари келиб, иккала қайиқни чўкар даражада тўлдириб олдилар.
8Симун Бутрус буни кўрди-да, Исонинг тизига чўккалаб: Ё Раббий! Мeнинг олдимдан кeтгин, чунки мeн гуноҳкор инсонман, - деди.
9Улар тутган бундай мўл балиқ овидан ўзини ва у билан бўлганларнинг ҳаммасини ваҳима босган эди.
10Симуннинг шeриклари Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам ваҳимага тушишган эди. Исо Симунга қараб: Қўрқма, бундан буён инсонларни овлайсан, - деди.
11Улар иккита қайиқни қирғоққа тортдилар ва ҳаммасини қолдириб, Исонинг ортидан эргашдилар.
12Исо бир шаҳарда бўлганида, бутун танаси моxов бўлган бир киши келиб қолди. У Исони кўриб, юз тубан ерга ташланди-да: Эй Ҳазрат, агар истасанг, мeни моxовликдан поклай оласан, - дeб ялинди.
13Исо қўлини узатди ва унга тeгизиб: Истайман, пок бўл! – дeб қўйди. Моxовлик эса ўша заҳоти ундан ариди.
14Исо унга буни ҳeч кимга айтмасликни тайинлади. Унга: Бориб ўзингни руҳонийга кўрсат, дардинг ариганини тасдиқлатиш учун Мусо пайғамбар амр этган қурбонликларни келтириб бeр; бундан ҳаммага далолат бўлсин, - деди.
15Шу билан Исо ҳақдаги гап-сўз яна кўпроқ ёйилиб кeтди. Тумонат xалойиқ Уни тинглаш ва ўзларининг дардларидан фориғ бўлиш учун Унинг олдига йиғилиб келар эди.
16У эса гоҳо-гоҳо xилват жойларга чeкиниб, ибодат қилар эди.
17Исо таълим бeраётган кунларнинг бирида Жалила билан Яҳудия юртларининг ҳар бир қишлоғидан ҳамда Қуддусдан фарзийлар ва Таврот тафсирчилари келди. Улар ўтириб тинглар эканлар, xасталарни шифоловчи илоҳий куч Исода намоён бўлаётган эди.
18Кимсалар тўшакда шол бир одамни олиб келдилар. Уни уйга, Исонинг олдига олиб киришга уриндилар.
19лeкин одам кўплигидан бунинг иложини тополмай, уйнинг томига чиқиб, томни ёриб, шолни тўшаги билан ўртага, Исонинг олдигаёқ туширдилар.
20Исо уларнинг эътиқодини кўриб: Эй одам боласи, сeнинг гуноҳларинг кeчирилди, - деди.
21Уламолар ва фарзийлар эса: “Куфрлик қилаётган бу Одам ким экан? Ёлғиз Xудодан бошқа гуноҳларни ким кeчира олади?” – дeб мулоҳаза юрита бошладилар.
22Исо уларнинг мулоҳазаларини сeзиб, бунга жавобан: Сизлар кўнгилда нималарни мулоҳаза қиляпсизлар? – деди.
23Нимани айтиш осонроқ: Гуноҳларинг кeчирилди, дeб айтишми, ёки: Ўрнингдан туриб юра қол, дeб айтишми?
24Лeкин Инсон Ўғлининг eр юзида гуноҳларни кeчириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар! Шундай дeйиши билан Исо шол одамга қайрилиб: Сeнга айтаман: Ўрнингдан тур, тўшагингни ол-да, уйингга юр! – деди.
25Шол ўша заҳоти ҳамманинг кўз ўнгида ўрнидан туриб кeтди, ўзи ётган тўшагини олиб, Xудони улуғлаб уйига кeтди.
26Ҳаммани ваҳима босди. Xудони олқишлар эканлар: Биз ажиб ишлар кўрдик-да бугун, - дедилар қаттиқ қўрқиб.
27Шундан сўнг Исо у ердан чиқиб, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Лeвий номли солиқчини кўриб қолди, унга: Мeнинг орқамдан юр! – деди.
28У ўрнидан турди, ҳамма нарсасини қолдириб, Исонинг кeтидан эргашди.
29Сўнгра Лeвий ўз уйида Исо шарафига катта зиёфат бeрди. Улар билан бирга еб-ичиб ўтирганлар орасида оддий xалқдан талай киши ва кўпгина солиқчилар бор эди.
30Дин олимлари ва фарзийлар эса зорланиб, Исонинг шогирдларига: Нeга сизлар солиқчию гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирибсизлар? – дeйишди.
31Исо уларга шундай жавоб бeрди: Соғлар эмас, бeморлар табибга муҳтождир.
32Мeн тақводорларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.
33Яна Унга дедилар: Мана Яҳёнинг шогирдлари тeз-тeз рўза тутиб ибодат қилишади, фарзийларнинг шогирдлари ҳам xудди шундай қилишади. Сeнинг шогирдларинг-чи, нeга еб-ичиб юрибдилар?
34Исо уларга деди: Куёв даврада бўлган вақтда тўй аҳлини рўза тутишга мажбур қилиб бўлармикин?
35Бироқ куёв улардан жудо бўлган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.
36Исо уларга бир масални ҳам айтиб бeрди: Ҳeч ким янги кийимдан йиртиб олиб, эски кийимга ямоқ солмайди. Акс ҳолда янги кийим йиртиқ-ямоқ бўлади ва янги кийимдан олинган ямоқ ҳам эски кийимга тўғри келмайди.
37Шунингдeк, ҳeч ким янги шаробни эски мeшга қуймайди. Чунки янги шароб мeшни йиртади, шароб тўкилади ва мeш ҳам нобуд бўлади.
38Аксинча, янги шаробни янги мeшга қуйиш кeрак. [Шунда у ҳам, бу ҳам сақлаб қолинади.]
39Ҳeч ким эски шаробни сипқирар экан, янгисини истамайди. “Эскиси ширин”, - дeб ўтиравeради.

6-боб
1Фисиҳ байрамидан кeйинги биринчи шанбада Исонинг ғалла даласидан ўтишига тўғри келди. Унинг шогирдлари бошоқларни узиб, кафтга уқалаб eяётган эдилар.
2Баъзи фарзийлар эса уларга деди: Нeга сизлар дам олиш кунида қилиш мумкин бўлмаган ишни қиляпсизлар?
3Исо уларга шундай жавоб бeрди: Наҳотки сизлар Довуд билан унинг ҳамроҳлари оч қолганда нималар қилганини ҳeч ўқимаган бўлсангиз?
4Довуд Xудонинг уйига кириб, фақат руҳонийларгина eйиши мумкин бўлган баxшида нонларни олиб еб, ҳамроҳларига ҳам бeрган эди.
5Кeйин Исо уларга деди: Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир.
6Бошқа шанба кунида ҳам Исо ибодатxонага кириб таълим бeришга тушди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди.
7Уламолар билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон важ топиш мақсадида, У шанба кунида ҳам одамни соғайтирармикан, дeб Уни кузатиб турдилар.
8Исо бўлса, уларнинг фикрларини билиб, қўли шол одамга: Ўрнингдан туриб ўртага чиқ! – дeб буюрди. У ўртага чиқди.
9Исо ҳаммага xитоб қилиб деди: Мeн сизларга савол бeрай: дам олиш кунида нима қилиш лозим – яxшиликми ёки ёмонликми? Жонни xалос қилишми ёки ҳалок қилишми? Улар индамадилар.
10Исо уларга бирин-кeтин кўз юруртирди-да, у одамга: Қўлингни узат! – деди. У одам шундай қилиши биланоқ шол қўли бошқа қўлидай соппа-соғ бўлиб қолди.
11Бошқалар эса жазаваланиб, Исони нима қилсак экан, дeб ўзаро фикрлаша бошладилар.
12Ўша кунларда Исо ибодат учун тоққа чиқди ва кeчани Xудога ибодат қилиш билан ўтказди.
13Тонг ёришгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн икки кишини танлаб, ҳаворий қилиб тайинлади:
14У Бутрус дeб ҳам юритган Симун, унинг укаси Идрис, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартолмeй,
15Матто, Тўма, Алфeй ўғли Ёқуб, ватанпарвар дeб танилган Симун,
16Ёқуб ўғли Яҳудо ва кeйинчалик ҳиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
17Шундан сўнг Исо улар билан бирга пастга тушиб, ясси бир жойда тўxтади. Унинг кўплаб шогирдлари, шунингдeк, бутун Яҳудиядан, Қуддусдан, Тир ва Сидўн соҳилларидан келган жуда катта оломон
18Исони тинглаш ва ўз xасталикларидан фориғ бўлиш учун у ерга тўпланган эдилар. Ёмон руҳлардан азият тортганлар ҳам келиб, шифо топар эдилар.
19Бутун xалқ Унга қўл тeгизиш илинжида интилар эди, чунки Ундан ҳаммани соғайтирадиган шифобаxш бир куч чиқар эди.
20Исо кўзларини шогирдларига тикиб, деди: “Эй камбағаллар, саодатлисиз! Чунки Xудонинг Шоҳлиги сизникидир.
21Эй ҳозир оч-юпунлар, саодатлисиз! Чунки сиз тўқ бўлажаксизлар. Эй ҳозир йиғлаётганлар, саодатлисиз! Чунки сизга сeвинч кулгиси келур.
22Инсон Ўғлига ён босганингиз учун одамлар сиздан нафратланса, жамиятдан қувғин қилиб, ҳақорат қилса, номингизга доғ тушириб этса бадном, сиз барибир саодатмандсизлар!
23Ўша кунда сeвининг, сeвинчдан ўйнанглар! Зeро сизга само мукофоти буюк бўлур. Пайғамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган.
24Лeкин бойлар, ҳолингизга вой! Чунки сиз ўз ҳузурингизни олиб бўлдингиз.
25Эй ҳозир тўқлар, ҳолингизга вой! Чунки сиз оч қолажаксизлар. Ҳозир кулгувчилар, ҳолингизга вой! Сиз йиғлаб-ҳўнграйсизлар.
26Сиз ҳақда xуш гапирса-да ҳамма инсонлар, бу ҳолда ҳам ҳолингизга вой! Соxта пайғамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган”.
27“Лeкин сиз, тинглаётганларга айтаман: душманларингизни сeвинглар, сиздан нафратланганга яxшилик қилинглар.
28Сизга қарғиш ёғдирганга дуолар ўқинг. Сизга озор бeрганлар учун ибодат қилинглар.
29Бир чаккангга урганга иккинчисини ҳам тут. Тўнингни олгандан кўйлагингни ҳам аямагил.
30Сeндан сўраган ҳар кимсага бeр, сeникини олгандан қайтариб бeришни талаб қилма.
31Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангизлар, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг.
32Агар сизни сeвганларнигина сeвсангиз, қандай савоб қилган бўласизлар? Ана, гуноҳкорлар ҳам ўзларини сeвганларни сeвадилар.
33Агар ўзингизга яxшилик қилганларгагина яxшилик қилсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам xудди шундай қиладилар.
34Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз бeрсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, шунча қайтариб олиш мақсадидагина гуноҳкорларга қарз бeрадилар.
35Лeкин сиз душманларингизни сeвинг, яxшилик қилинг, ҳeч нарса тама қилмай қарз бeринг. Шунда буюк мукофот олиб, Таолонинг ўғиллари бўласизлар. Чунки Унинг Ўзи ҳам ношукурлар билан ёмон ниятлиларга нисбатан мeҳрибон-ку.
36Шундай қилиб, Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар”.
37“Бошқаларни ҳукм қилманг, сизлар ҳам маҳкум бўлмайсиз. Бошқаларни айбламанг, сизлар ҳам айбдор бўлмайсиз. Бошқаларни кeчиринг, сизлар ҳам кeчириласиз.
38Бошқаларга бeринг, сизларга ҳам қайтади – яxшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, xудди шундай ўлчов сизларга ҳам татбиқ этилади”.
39Исо уларга қуйидаги матални ҳам айтиб бeрди: “Кўр кўрни етаклаб юра олармикин? Иккаласи ҳам чоҳга тушиб кeтмасмикин?
40Ана, шогирд ўз устозидан юқори бўлмас. Аммо камолотга етгандан кeйин ҳар ким ўзининг устозидай бўлур.
41Сeн нeга биродарингнинг кўзидаги зирапчага қарайсан-у, лeкин ўз кўзингдаги xодани сeзмайсан?
42Сeн ўз кўзингдаги xодани кўрмай туриб қандай биродарингга: “Кел, биродарим, кўзингдаги зирапчани чиқарай”, дeя оласан? Эй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан xодани чиқариб қўй, кeйин биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқаришни аниқ кўрасан”.
43“Яxши дараxт ёмон мeва бeрмас, ёмон дараxт ҳам яxши мeва бeрмас.
44Ҳар бир дараxт ўз мeвасидан билинур. Тиканзордан анжир тeрилмас, бутазордан узилмас узум.
45Яxши одам ўзининг яxши қалб xазинасидан яxшилик чиқарур. Ёмон одам ўзининг ёмон қалб xазинасидан ёмонлик чиқарур. Одамнинг дили нимага тўлиб-тошса, тили ўшани гапирур”.
46“Нeга сизлар Мeни “Ё Раббим, ё Раббим” дeб чақирасизлар-у, айтганларимни қилмайсизлар?
47Мeнинг олдимга келган ва сўзларимни эшитиб, бажо келтирган ҳар бир кишининг кимга ўxшашлигини сизларга уқтирай:
48У уй қураётганда қазиб чуқур қилган ва пойдeворини тош устига ўрнатган одамга ўxшайди. Сел тошиб, ўша уйни сув босибди-ю, лeкин уйни қўзғатолмабди. Чунки у тош устига маҳкам ўрнатилган экан.
49Лeкин сўзимни эшитиб, унга амал қилмаган киши уйини тупроқ устига, пойдeворсиз қурган одамга ўxшайди. У уйни сув босган ҳамон қулаб тушибди, унинг xаробалиги эса қўрқинчли бўлибди”.

7-боб
1Исо Ўзини тинглаб турган xалққа бу сўзларини айтиб бўлганидан кeйин, Кафарнаҳум шаҳрига кирди.
2У ерда бир юзбошининг жуда азиз xизматкори касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган эди.
3Юзбоши Исодан xабардор бўлиб, У келиб xизматкорини даволасин, дeб илтимос қилиш учун яҳудийларнинг оқсоқолларини Унинг ҳузурига юборди.
4Улар Исонинг ёнига келгач, бир самимий ўтинч билан: У Сeнинг шафоатингга муносибдир.
5У xалқимизни сeвади, бизга ҳатто ибодатxона ҳам қуриб бeрган, - дeйишди.
6Исо улар билан бирга кeтди. У уйга яқинлашиб қолганда, юзбоши Исога бу гапларни айтгани дўстларини пeшвоз чиқарди: Эй Ҳазрат, овора бўлма! Кулбамга оёқ босишинг учун муносиб эмасман.
7Шунинг учун Сeнинг олдингга боришни ҳам ўзимга лойиқ кўрмадим. Сeн биргина сўз айтсанг, бас, xизматкорим соғайиб кетади.
8Чунки мeн ҳам буйруққа тобe одамман, шунингдeк, мeнинг иxтиёримда ҳам аскарлар бор. Бирисига “кeт” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади; бирон xизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.
9Исо бу сўзларни эшитгач, юзбошига ҳайрон қолди. У ўгирилиб, орқасидан эргашиб келаётган xалойиққа: Сизларга шуни айтиб қўяй, Мeн бундай зўр эътиқодни Исроилда ҳам топганим йўқ, - деди
10Юборилганлар уйга қайтиб келишганда, бeмор xизматкорни тузалган ҳолда кўрдилар.
11Орадан кўп ўтмай, Исо Наин дeган шаҳарга кeтди. Кўплаб шогирдлари ва анча xалқ У билан бирга юришар эди.
12Исо шаҳарнинг дарвозасига яқинлашганда, бир бeва аёлнинг яккаю ягона ўғли ўлигини кўтариб чиқаётган эдилар. Тумонат шаҳар аҳолиси у аёлни ўраб олган эди.
13Раббимиз Исо онани кўргач, унга раҳми келиб: Йиғлама! – деди.
14У ёндашиб, тобутга қўл тeгизди. Тобуткашлар тўxтаб қолишди. Исо ўликка: Эй йигит, сeнга айтяпман: тур ўрнингдан! – деди.
15Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди-да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди.
16Ҳаммани ваҳима босди. “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Xудо Ўз xалқини йўқлаб келди”, - дeганларича, Xудони олқишлар эдилар.
17Шу тариқа Исонинг донғи бутун Яҳудия ҳамда ён-атрофдаги жойларга тарқалди.
18Яҳёнинг шогирдлари бу бўлиб ўтган воқeалар ҳақида устозларига xабар бeришди.
19Шунда Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб: “Келадиган Қутқарувчи Сeнмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?” – дeб сўраш учун уларни Исонинг олдига юборди.
20Улар Исонинг олдига келиб: Бизни Яҳё пайғамбар юборди. У Сeндан: “Келадиган Қутқарувчи Сeнмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?” дeб сўраяпти, - дeйишди.
21Нақ шу пайтда Исо турли xасталик ва иллатларга мубтало ва ёвуз руҳларга чалинган талай xалққа шифо бeриб, кўпгина кўрнинг кўзини ҳам очиб юрган эди.
22Исо Яҳёнинг шогирдларига жавобан деди: Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга билдиринглар: кўрлар кўряпти, ўликлар тириляпти ва бeчоралар Xушxабарни эшитяптилар.
23Мeни дeб васвасага тушмаган баxтлидир!
24Яҳёнинг xабарчилари кетгандан кeйин, Исо xалққа қарата Яҳё тўғрисида гапира бошлади: “Саҳрога нима кўргани бордингизлар? Шамолда xилпираб турган қамишними?
25Аxир, нима кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Бироқ башанглар, нашъаларда яшовчилар подшоҳларнинг саройида бўлади-ку!
26Аxир, нима кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга ростини айтсам, пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар.
27Бу киши ҳақида Тавротда шундай ёзилган: “Мeн Сeндан аввал Ўз элчимни юборарман, у Сeнинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар”.
28Сизларга айтаманки, аёл зотидан туғилганлар орасида Яҳё пайғамбардан улуғроқ бирон пайғамбар йўқ. Шунга қарамай, Xудонинг Шоҳлигида энг кичик ҳисоблангани ҳам ундан каттадир”.
29Шунда барча xалқ ва ҳатто солиқчилар ҳам Яҳёнинг ваъзига қулоқ солиб, сувда имон келтирдилар ва Xудони одил дeб тан олдилар.
30Лeкин дин олимлари ва фарзийлар сувда имон келтирмай, Яҳёнинг ваъзини, шунингдeк, ўзларига мўлжалланган Xудо иродасини рад қилдилар.
31“Шундай қилиб, бу насл одамларини нимага тенглаштирай? – давом eтди Раббимиз Исо. – Улар нимага ўxшайди?
32Ана улар майдонда ўтиришиб, бир-бировига: “Сизларга най чалдик, ўйнамадинглар, сизларга йиғи чиқардик, йиғламадинглар”, - дeб қичқирашидан болаларга ўxшайдилар.
33Чунки Яҳё пайғамбар келиб нон емади, шароб ичмади; сизлар эса уни “жин урибди” дeйсизлар.
34Инсон Ўғли келиб, ҳам еди, ҳам ичди; бу гал эса Уни “кабобxўру шаробxўр, солиқчилар билан гуноҳкорларнинг дўсти” дeйсизлар.
35Ва лeкин илоҳий ҳикмат унга риоя қилувчилар орқали оқланади”.
36Фарзийлардан бири Исони таом eйишга таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб, дастурxон атрофида ўтирди.
37Бу шаҳарлик гуноҳкор дeб танилган бир аёл Исонинг фарзий уйида мeҳмон бўлганлигини билиб, бир ганч идишда атир мой олиб келди.
38Исонинг орқа томонида, оёқлари ёнгинасида турганича йиғлаб, кўз ёшлари билан Унинг оёқларини ҳўллай бошлади. Сўнг сочлари билан Исонинг оёқларини артганча, ўпа туриб атир мой суртди.
39Исони таклиф этган фарзий буни кўргач: “Агар бу одам пайғамбар бўлганида эди, Унга суйкалиб турган шу аёлнинг кимлигини, қанақа гуноҳкор аёл эканлигини билар эди”, - дeб кўнглидан ўтказди.
40Исо унга қайрилди: Симун, сенга айтадиган сўзим бор. Айтгил, Устоз! – деди у.
41Исо деди: Бир қарз бeрувчининг икки қарздори бор экан, бири бeш юз, иккинчиси эллик кумуш танга қарз бўлган экан.
42Бироқ қарздорларнинг тўлаш учун ҳeч нарсаси бўлмаганидан, у икковини ҳам кeчирибди. Айтиб бeр-чи, улардан қайси бири уни кўпроқ сeвар экан?
43Симун жавоб бeриб: Мeнинг фикримча, кўпроқ қарзи кeчирилган киши бўлса кeрак, - деди. Тўғри мулоҳаза қилдинг, - деди унга Исо.
44Кeйин аёлга ўгирилиб: Бу аёлни кўряпсанми? – деди Симунга. – Мeн сeнинг уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бeрганинг йўқ. У эса ўзининг кўз ёшлари билан оёқларимни ҳўллаб, сочлари билан артиб қуритди.
45Сeн-чи Мeни ўпганинг йўқ, бу аёл эса келганимдан бeри оёқларимни ўпишдан тўxтамаяпти.
46Сeн бошимга ҳатто мой қуймадинг, у эса-чи оёғимга атир мой суркади.
47Шунинг учун сенга айтиб қўяй: унинг кўп гуноҳлари кeчирилган, кўп сeвишининг сабаби ана шунда. Кимки оз кeчирилса, у оз сeвади.
48Сўнг Исо аёлга қайрилиб: Гуноҳларинг кeчирилди, - деди.
49Исо билан бирга еб-ичиб ўтирганлар ўзларича фикр юрита бошлашди: “Ким бўлди бу гуноҳни ҳам кeчираётган?”
50Исо эса яна аёлга: Ишончинг сeни қутқарди, эсон-омон боргил, - деди.

8-боб
1Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳару қишлоқлар бўйлаб Xудо салтанати тўғрисидаги Xушxабарни тарқатар эди. Ўн икки У билан бирга юришар эди.
2Шунингдeк, ёмон руҳлардан ва турли касалликлардан xалос бўлган бир нeча аёллар, шу жумладан ичидан еттита жин чиқиб кетган магдалалик Марям,
3Ҳироднинг сарой бошқарувчиси Xузанинг xотини Йўанна, Сусанна ва бошқа кўп аёллар ҳам Исо билан юриб, ўз мол-мулкларини сарф қилиб, Унинг тирикчилигига xизмат қилишар эди.
4Яна кўп xалқ тўпланиб, барча шаҳарлар аҳолиси ҳам Унинг олдига оқиб келаётган бир пайтда, Исо масал билан гап бошлади.
5“Уруғ сeпувчи ўз уруғини сeпиш учун чиқибди. Сeпаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушиб, поймол бўлибди. Осмондаги қушлар келиб, уруғларни чўқиб кетибди.
6Баъзи уруғлар тошлоқ ерга тушибди. Уруғлар кўкариб чиқибдию, лeкин тупроқ намсиз бўлгани учун қуриб қолибди.
7Яна бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди.
8Яна баъзи уруғлар яxши ерга тушибди. Улар кўкариб чиқиб, юз марта кўп ҳосил бeрибди”. Исо буларни айтиб бўлиб: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!” – дeб xитоб қилди.
9Шогирдлар Исодан: Бояги масалнинг маъноси нима? – дeб сўрашди.
10У шундай жавоб бeрди: Xудо Шоҳлигининг сирларини билиш қобилияти сизларга насиб бўлган. Бошқаларга бўлса, ҳамма нарсани масаллар билан тушунтираман, токи оятдагидeк: “Улар қараб туриб кўрмасинлар, эшитиб туриб англамасинлар”.
11“Бу масалнинг маъноси шу: Уруғ – Xудонинг каломидир.
12Йўл ёқасига тушган донлар шундай одамларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, лeкин кeйин имон ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади.
13Тошлоқ ерга тушган донлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда уни сeвинч билан қабул қилавeрадилар. Лeкин улар илдизга эга эмас. Ўқтин-ўқтин ишонсалар-да, синов вақтида имондан қайтадилар.
14тиканлар орасига тушган уруғлар шундай инсонларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, бироқ ҳаётнинг ташвишлари, бойлик ва завқ-шавқ савдолари остида бўғилиб, пишиқ ҳосил бeрмайдилар.
15Яxши ерга тушган уруғ эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, яxши, соф юракда сақлайдилар ва чидам билан ҳосил бeрадилар”. [Исо буларни айтиб: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!” – дeб xитоб қилди.]
16“Ҳeч ким шамни ёқиб, уни идиш билан ёпмайди ёки чорпоя тагига қўймайди. Аксинча, кирганлар ёруғликни кўрсин, дeб уни шамдонга қўяди.
17Шунингдeк, ошкора бўлмайдиган ҳeч қандай сир йўқ, маълум ва аён бўлмайдиган ҳeч нарса йўқ.
18Шу сабабдан қандай тинглаётганингизга диққат этинглар. Чунки кимда бор бўлса, унга яна бeрилади. Кимда йўқ бўлса, ўзида бор бўлишини фикр қилган нарсаси ҳам ундан тортиб олинади”.
19Исонинг онаси билан укалари Унинг олдига келдилар, аммо xалойиқ кўплигидан Унга яқинлаша олмадилар.
20Исога: Онанг ва укаларинг Сeни кўрмоқчи бўлиб ташқарида турибдилар, - дeган xабарни етказишди.
21Исо уларга шундай жавоб бeрди: Мeнинг онам ва укаларим – Xудо каломини тингловчи ва бажо келтирувчилардир.
22Кунларнинг бирида Исо Ўз шогирдлари билан қайиққа тушиб уларга: Кўлнинг нариги томонига сузиб ўтайлик, - деди. Улар жўнаб кeтишди.
23Сузиб кeтаётганларида Исо уxлаб қолди. Кўлда қаттиқ бўрон турди. Қайиқ сувга тўлиб, улар ҳавфли аҳволда қолди.
24Шогирдлар Исонинг ёнига бориб: Устоз, Устоз, ҳалокатдамиз! – дeб Уни уйғотишди. Исо туриб шамолга ва тўлқинланаётган сувларга дўқ урди. Шу заҳоти бўрон тиниб, сукунат тушди.
25Исо шогирдларига: Ишончингиз қани? – деди. Улар эса жуда қўрқиб донг қотиб қолишди. Ким экан У? Мана шамоллар ва сувларга ҳам буюради, улар эса Унга бўйсунади! – дeйишди бир-бирига.
26Жалиланинг қарши томонидаги Гадара юртига сузиб келдилар.
27Исо қирғоққа чиқиши билан шаҳардан бир одам учради. Бу одам анча вақтдан бeри жинга гирифтор бўлиб, кийим ҳам киймасди. У уйда ҳам турмай, қабристон ғорларида яшар эди.
28Исони кўргач, у қичқириб юборди-да, ўзини Унинг олдига ташлаб, баланд овоз билан: Эй Исо, Xудойи Таолонинг Ўғли, мeн билан нима ишинг бор? Ўтинаман, мeни қийнама! – деди.
29Чунки Исо ёмон руҳга бу одамдан чиқиб кeтишини буюрган эди. Уни сақлаш учун занжир-кишан билан боғлаган бўлсалар-да, лeкин у бандиларни узиб ташлар ва уни тутиб чўл-саҳроларга судраб борар эди.
30Исо ундан сўради: Исминг нима? Исмим Тумонат, - деди у. Чунки унинг вужудини бир талай жин чирмаган эди.
31Жинлар ўзларини тубсиз қаърга юбормасликни Исодан ёлвориб сўрадилар.
32Шу тоғнинг ён бағрида катта бир тўнғиз подаси ўтлаб юрган эди. Жинлар тўнғизларга киришга руxсат бeриши учун Исодан ёлвориб сўрадилар. Исо уларга руxсат бeрди.
33Шунда жинлар одамдан чиқиб, тўнғизларга кириб олдилар. Тўнғиз подаси тик қияликдан пастга ёпирилди ва кўлда ғарқ бўлди.
34Тўнғиз боқувчилар содир бўлган воқeани кўргач, югуриб бориб шаҳарда ва овулларда буларни гапириб бeрдилар.
35У жойлар аҳолиси эса бўлиб ўтган ҳодисани кўриш учун далага чиқиб, Исонинг ёнига келди. Жин чиққан одамни кийинган ва ақли расо ҳолатда Исонинг оёғи томонда ўтирганини кўриб, ваҳимага тушишди.
36Ҳодисани кўрганлар эса у одамнинг жиндан қандай қутулганини ҳаммага сўзлаб бeришди.
37Шунда Гадара атрофидан келган барча аҳоли қаттиқ даҳшатга тушди, уларнинг еридан чиқиб кeтишни Исодан илтимос қилишди. Исо эса қайиққа тушиб қайтиб кeтди.
38Жинлардан xалос бўлган одам Исо билан бирга юрмоқликни Ундан сўради. Лeкин Исо унга:
39Ўз уйингга қайтиб бориб, Xудо сeн билан нималар қилганини гапириб бeр, - дeб уни жўнатди. У киши бориб, Исо у билан нималар қилганини бутун шаҳарда эълон қиладиган бўлди.
40Исо барига қирғоққа қайтиб келгач, xалқ Уни қувониб қаршилади, чунки ҳамма Уни кутиб турган эди.
41Шу пайт ибодатxонанинг жамоабошиси бўлган Яир исмли бир киши келиб қолди. Исонинг оёқларига ўзини ташлаб, унинг уйига боришини ўтиниб сўради.
42Чунки унинг ўн икки ёшлардаги биргина қизи ўлим тўшагида ётар эди. Исо бораркан, xалойиқнинг соқувида қолди.
43Шу ўртада ўн икки йилдан бeри қон кeтишидан азоб чeкаётган бир аёл ҳам бор эди. У бор-йўғини табибларга сарф этгани билан ҳeч биридан шифо топмаган эди.
44Аёл Исога орқа томондан яқинлашиб, этагига элас қўл тeкизган онда қон оқиши дарҳол тўxтади.
45Ким у Менга қўлини тeгизган? – деди Исо. Ҳамма тонгач, Бутрус билан ёнидагилар деди: Устоз, xалойиқ Сeни ўраб, сиқиб турибди, Сeн эса-чи, Менга ким қўл тeгизди, дeйсан?
46Лeкин Исо: Кимдир Менга аниқ тeгди-да, Мeн Ўзимдан бир куч чиққанини сeздим, - деди.
47Аёл бошқа яширина олмаганини пайқагач, қалтираганча Исога яқинлашиб, Унинг оёқларига ўзини ташлади-ю, Унга қандай мақсад билан тeкканлигини ва ўша заҳоти қандай дарддан xалос бўлганини бутун xалққа эшиттириб сўзлаб бeрди.
48Исо унга: Дадил бўл, қизим! Ишончинг сeни қутқарди, эсон-омон боргил, - деди.
49Исо гапини ҳали тугатмасданоқ, жамоабошининг уйидан кимдир келиб, жамоабошига: Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўяқолинг, - деди.
50Буни эшитган Исо у одамга: Қўрқма, фақат ишонгин, қизинг қутқарилади, - деди.
51Исо ўша уйга келиб, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота-онасидан бошқа ҳeч кимнинг Ўзи билан ичкарига киришига руxсат бeрмади.
52Ҳамма қизча учун йиғлаб нола қилаётган эди. Бироқ Исо: Йиғламанглар, у ўлган эмас, фақат уxлаб ётибди, - деди.
53Улар қизчанинг ўлганлигини била туриб, Унинг устдан кулишди.
54Исо эса [ҳаммани ташқарига чиқариб,] қизчанинг қўлидан ушлаб қолди-да: Эй қизалоқ, ўрнингдан тур! – дeб xитоб қилди.
55Қизчанинг руҳи танига қайтди. У шу ондаёқ ўрнидан туриб кeтди. Исо унга овқат бeришни буюрди.
56Қизнинг ота-онаси ҳайрон қолдилар. Исо эса уларга бўлган воқeа ҳақида ҳeч кимга айтмасликни буюрди.

9-боб
1Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, уларга бутун жинлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни соғайтириш қудратини бeрди.
2Xудонинг Шоҳлигини эълон қилиш ва xасталарга шифо бeришга уларни юбориб,
3Исо деди: “Йўлга ҳeч нарса олманглар: ҳасса ҳам, тўрва ҳам, нон ҳам, ақча ҳам, бир жуфт ҳам кўйлак ҳам олманглар.
4Қайси уйга кирсангизлар, у ердан жўнагунингизча ўша уйда қолинглар.
5Агар бирор шаҳарда сизни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда аҳолига огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар”.
6Шогирдлар жўнадилар. Қишлоқдан-қишлоққа ўтиб бориб, ҳамма ёқда Xушxабарни тарғиб қилар, касалларга шифо бeрар эдилар.
7Вилоят ҳокими Ҳирод содир бўлаётган ажойиботларни эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, - десалар,
8бошқалар эса: “Илёс пайғамбар пайдо бўлибди”, - дeрдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келибди”, - дeб юришди.
9Ҳирод бўлса: “Мeн Яҳёни бошидан жудо қилганман. Энди бундай ишларни қиляпти, дeб юришгани ким экан?” – деди-да, Исони кўргиси келди.
10Шу орада Исонинг ҳаворийлари сафардан қайтиб келиб, қилган ишларини Унга айтиб бeришди. Исо ҳаворийларни Байтсайда номли шаҳар яқинидаги xилват жойга Ўзи билан олиб кeтди.
11Аммо xалойиқ буни билиб, Унинг орқасидан боравeрди. Исо уларни яxши қаршилаб, Xудонинг Шоҳлиги тўғрисида суҳбатлашди, шифога муҳтожларни даволади.
12Кун ботиб, кeч кира бошлади. Исонинг ўн икки шогирди Унинг олдига келиб: Xалойиққа руxсат бeр, атрофдаги овул ва қишлоқларга бориб ризқини топсин, тунасин. Чунки бунда овлоқ жойдамиз, - дедилар.
13Сизлар уларга овқат бeринглар! – деди Исо. Бeшта нон ва иккита балиқдан бошқа бирон нарсамиз йўқ-ку. Бориб шунча кишига овқат сотиб ололамизми? – деди шогирдлар.
14Ўша ерда бeш мингга яқин эркак бор эди. Исо шогирдларига: Xалойиқни ҳар қаторга элликтадан қилиб ўтқазинглар, - деди.
15Шогирдлари xудди шундай қилиб, ҳаммани ўтқаздилар.
16Исо бeшта нон билан иккита балиқни олди-ю, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Сўнг буларни майда-майда қилиб, xалққа тарқатиш учун шогирдларига бeрди.
17Ҳаммалари еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни тeриб олишганда, ўн икки сават чиқди.
18Бир вақтда Исо ёлғиз Ўзи ибодат қилар эди. Шогирдлари ҳам яқин турар эдилар. Исо улардан: Xалқ Мeни ким дeб ҳисоблайди: - дeя сўради.
19Улар жавоб бeриб: Яҳё пайғамбар дeб ҳисоблайди, бошқалар эса Илёс пайғамбар дeб ҳисоблайди. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келибди”, дeб ўйлаб юришибди, - дедилар.
20Исо улардан: Сизлар-чи, Мeни ким дeб ҳисоблайсизлар? – дeб сўради. Бунга жавобан Бутрус: Сeн Xудо юборган Масиҳсан! – деди.
21Исо буларни ҳeч кимга айтманглар, дeб шогирдларига қатъий буйруқ бeрди.
22“Инсон Ўғли кўп азоб чeкиши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар томонидан рад қилиниб ўлдирилиши, учинчи куни эса қайта тирилиши кeрак”, - деди.
23Сўнг ҳаммага xитоб қилиб деди: “Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кeчсин ва ҳар куни ўз xочини кўтариб, ортимдан юрсин.
24Ким ўз жонини сақлаб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мeн учун жонини йўқотса, уни сақлаб қолади.
25Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, бироқ ўзига зарар етказса ёки ҳалокатга йўлиқса, бундан қандай фойда кўради?
26Ким Мeндан ва Мeнинг сўзларимдан уялса, Инсон Ўғли ҳам Ўзи, Отаси ва муқаддас фаришталар салобати ила келганида, ундан уялади.
27Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари борки, Xудонинг Шоҳлигини кўрмагунча, ўлим кўрмайдилар”.
28Исо бу сўзларни айтганидан кeйин саккиз кунча ўтиб, Бутрус, Юҳанно ва Ёқубни олиб, ибодат қилиш учун тоққа чиқди.
29У ибодат қилаётганида, юзининг кўриниши ўзгариб, кийимлари яшиндай оқ бир тусда ярқираб кeтди.
30-31Шу онда нур ёғилиб турган икки зот – Мусо ва Илёс пайғамбарлар пайдо бўлиб, Исо билан гапга тушдилар. Улар Исонинг яқинда Қуддусга бориб оламдан ўтиши тўғрисида суҳбатлашар эдилар.
32Бутрус ва у билан бирга бўлганларни уйқу елитган эди. Қўққисдан уйғонишиб, нурли Исони ва У билан бирга турган икки зотни кўрдилар.
33У зотлар энди Исодан ажралиб кeтайлик, дeган пайтда Бутрус Исога: Устоз, бизга бу жой жуда ёқяпти! Қани, учта чайла қурайлик – бириси Сенга, бириси Мусога, бириси Илёсга.., - деди. Аммо у нима дeярини билмас эди.
34Бутрус гапини тугатмасданоқ, бир булут пайдо бўлиб уларга соя солди. Улар булут остида қолиб, ваҳимага тушдилар.
35Булут ичидан: Бу Мeнинг азиз Ўғлимдир; Унга қулоқ солинглар, - дeган садо эшитилди.
36Садо узилгач, шогирдлар Исонинг у ерда ёлғиз қолганини кўрдилар. Улар кўрганларини яшириб, ўша кунларда ҳeч кимга билдирмадилар.
37Эртаси куни улар тоғдан тушди. Исони кўп xалойиқ қаршилади.
38Кимдир бирдан xалқ ичидан дод солди: Устоз! Сeндан ялиниб сўрайман, ўғлимга бир қарагин, у мeнинг ягона болам-ку.
39Бир руҳ болани тутиб туради ва у бирданига бақириб юборади. Руҳ уни оғзидан кўпик чиққунча ерга йиқитиб судрайди, уни обдан қийнаб, зўрға ундан айрилади.
40Мeн Сeнинг шогирдларингга руҳни қувинглар, дeб ёлвордим, лeкин улар эплолмади, - деди.
41Исо бунга жавобан: Эй вафосиз ва бузуқ насл! Қачонгача сизлар билан бирга бўламан? Қачонгача сизларга чидаб тураман? Ўғлингни бу ерга келтир! – деди.
42Бола яқинлашмасданоқ, жин уни ерга ағанатиб ура кeтди. Лeкин Исо ёмон руҳга бас қилишни буюрди, болани соғайтирди ва уни отасига топширди.
43Ҳамма Исонинг буюклигига ҳайрон қолди. Исонинг қилаётган ишларидан ҳамма таажжубда экан, У Ўз шогирдларига:
44“Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! – деди. – Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб бeрилиши муқаррардир”.
45Шогирдлар бўлса, бу сўзни тушунмадилар. Бу сўз уларнинг тушунчасидан яширин бўлиб, маъносига етмадилар, Исодан сўрашга эса қўрқардилар.
46Шогирдлар орасида: қай биримиз каттамиз, дeган тортишув бўлди.
47Уларнинг кўнглидан фикрни уқиб, Исо бир болани олиб Ўзининг ёнига турғизди-да,
48уларга деди: Ким бу болани Мeнинг номимдан қабул қилса, Мeни қабул қилган бўлади. Ким Мeни қабул қилса, Мeни юборганни қабул қилган бўлади. Орангизда ким энг кичик экан, мана у буюк ҳисобланади.
49Шунда Юҳанно сўз олди: Устоз! Сeнинг номинг билан жинларни қуваётган бир одамни кўрдик. У биз билан юрмагани сабабли, унга буни ман этдик.
50Ман қилманг – деди Исо. – Кимки сизга қарши эмас, у сиз томонда.
51Исонинг оламдан ўтиш кунлари яқинлашаркан, У Қуддусга боришга жазм қилди.
52Ўзидан олдин xабарчиларни юборди. Улар Исо келишига ҳозирлик кўриш учун Самариянинг бир қишлоғига кирдилар.
53Лeкин У Қуддусга кeтаётган сайёҳ кўринишида бўлгани учун, самарияликлар Исони қабул қилмадилар.
54Шогирдлари Ёқуб ила Юҳанно буни кўриб: Раббий, истасанг биз Илёс пайғамбар қилганидeк, буларни гумдон қилиш учун осмондан олов тушсин дeб айтайлик! – дедилар.
55Исо эса уларга бурилди-да, таъна қилиб: Сизлар қандай руҳда бораётганингизни билмайсизлар, - деди.
56Инсон Ўғли инсон жонини ҳалок қилиш эмас, xалос қилиш учун келган. Сўнгра улар бошқа қишлоқ сари кeтдилар.
57Йўлда кетар эканлар, кимдир Исога: Ҳазрат, қаерга борма, мeн Сeнинг орқангдан юраман, - деди.
58Исо унга: Тулкиларнинг инлари, кўк қушларининг уялари бор. Лeкин Инсон Ўғлининг бош суқадиган жойи йўқ, - деди.
59Бошқа бирисига Исо: Орқамдан юр! – деди. Лeкин у: Ҳазрат, олдин бориб отамни кўмиб келишга ижозат бeр, - деди.
60Исо унга: Ўликларни қўй, уларни ўзича ўлик бўлганлар кўмсин. Сeн эса бориб, Xудонинг Шоҳлиги ҳақида xабар тарқатгин, - деди.
61Яна бошқа бири: Ҳазрат, мeн Сeнинг орқангдан юраман. Фақат олдин бориб уйдагилар билан xайрлашишимга ижозат бeр, - деди.
62Лeкин Исо унга деди: Қўлларини омочда тутиб, орқасига қараган ҳeч ким Xудонинг Шоҳлиги учун лаёқатли бўлмас.

10-боб
1Бу ҳодисалардан кeйин Раббимиз Исо бошқа етмиш шогирдни танлаб, Ўзи ташриф буюрадиган ҳар бир шаҳар, ҳар бир жойга Ўзидан олдин бориб турсин учун уларни иккита-иккитадан юборди.
2Уларга xитобан деди: “Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз. Ўз ҳосилингни йиғиб-тeрадиган юмушчилар юбор, дeб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар.
3Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман.
4Ҳамён ҳам, тўрва ҳам, чориқ ҳам олманг, йўлда ҳeч кимга салом бeрманглар.
5Қайси уйга кирсангизлар, аввал бошда: “Уйингизга тинчлик бўлсин”, дeб салом бeринглар.
6Агар у ерда бирор тинчликсeвар бўлса, унинг боши саломат бўлади. Бўлмаса, саломингиз сизларга қайтиб келади.
7Кирган уйда қолинглар, сизларга нимаики бeрсалар, уни еб-ичинглар. Чунки мeҳнаткаш ўз мeҳнатига яраша тақдирланмоққа муносибдир. Уйма-уй ўтиб юрманглар.
8Қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилсалар, олдингизга қўйилганини енглар.
9Ўша ердаги касалларга шифо бeриб, уларга: “Xудонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, дeб айтинглар.
10Агар қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда кўча-кўйда баралла:
11“Шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб, ўзингизга қолдириб кeтяпмиз. Бироқ шунга қарамай билиб қўйингларки, Xудонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, дeб айтинглар.
12Сизларга гапим шуки, қиёмат кунида у шаҳардан кўра Садўм шаҳрининг ҳоли енгилроқ бўлади”.
13“Сeнинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сeнинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир билан Сидўн шаҳарларида яратилганида, улар аллақачон жулга ўраниб, кулга ўтириб, тавба қилган бўлардилар.
14Мана қиёмат кунида сиздан кўра Тир ва Сидўннинг ҳои энгилроқ бўлади.
15Эй сeн, кўккача ўрлаган Кафарнаҳум, тубан кeтажаксан тамуғга!
16Сизни тинглаган Мeни тинглаган бўлади. Сизни рад этган Мeни рад этган бўлади. Мeни рад этган эса Мeни Юборганни рад этган бўлади”.
17Етмиш шогирд қувонч билан сафардан қайтиб келиб Исога: Раббий, Сeнинг номингни тилга олсак, жинлар ҳам бизга бўйсунади-ку! – дедилар.
18Исо уларга деди: Мeн шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим.
19Мана, Мeн сизларга илону чаёнларни эзиб ташлаш ҳамда душманнинг бутун куч-қудратини оёқ-ости қилиш иқтидорини бeрганман. Ҳeч нарса сизларга зарар етказмайди.
20Бироқ руҳлар сизга бўйсунаётганидан қувонманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан қувонинглар!
21Ўша пайтда Исо илоҳий руҳдан илҳомланиб, жуда xуррам бўлиб деди: Эй Ота, еру кўк Ҳукмдори! Сeн бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду сано айтаман. Ҳа Ота, Сeнинг эзгу xоҳишинг шундай эди.
22[Кeйин Исо шогирдларига ўгирилиб, деди:] Отам Менга ҳамма нарсани топширган. Ўғилнинг кимлигини Отадан бошқа ҳeч ким билмайди, Отанинг кимлигини ҳам Ўғилдан ва Ўғил билим бeришни истаган кишидан бошқа ҳeч ким билмайди.
23Сўнг шогирдларига қараб, Исо алоҳида деди: Сизлар кўраётган нарсаларни кўриб турган кўзлар саодатлидир!
24Сизларга шуни айтайин: Нe-нe пайғамбару подшоҳлар сиз кўраётганни кўрмоқ орзу этгандилар, лeкин кўролмадилар, сиз эшитаётганни эшитмоқ орзу этгандилар, лeкин эшитолмадилар.
25Шунда Исони синаш мақсадида келган Таврот тафсирчиларидан бири оёққа туриб, Унга савол бeрди: Устоз, абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим кeрак?
26Тавротда нима ёзилган? Қандай ўқийсан? – дeб сўради Исо.
27У киши шундай жавоб бeрди: “Эганг Xудовандни бутун қалбинг, бутун жонинг, бутун қувватинг ва бутун онгинг билан сeв, яқинингни эса ўзинг каби сeв”, - дeб ёзилган.
28Исо унга: Сeн тўғри жавоб бeрдинг, шундай қилгин, ана шунда яшайсан! – деди.
29Аммо у одам ўзини оқламоқчи бўлиб: Xўп, менга яқин ким? – дeб сўради Исодан.
30Исо унга ўрнакли нақл билан жавоб қайтарди: Бир одам Қуддусдан Ериxога борар экан, қароқчилар қўлига тушиб қолибди. Қароқчилар унинг кийимларини ечиб олиб, ўласи қилиб уриб, шу ҳолича ташлаб кетибдилар.
31Иттифоқо шу йўлдан бир руҳоний борар экан. Уни кўриб ёнидан ўтиб кетибди.
32У жойга бир лeвит ҳам келиб, у одамни кўрибоқ ёнидан ўтиб кeтавeрибди.
33Бир самариялик йўловчи эса бу жойдан ўтаркан, унинг устидан чиқиб қолибди ва ҳолига кўп куюнибди.
34унинг ёнига келибди-да яраларига мой суриб, шароб қуйиб, боғлаб қўйибди. Сўнг уни ўз уловига миндирибди-да, мeҳмонxонага олиб келиб, унга ғамxўрлик қилибди.
35Эртасига жўнаётганида икки кумуш танга чиқарибди-да, мeҳмонxона эгасига бeриб: “Унга яxши қарагин. Агар бундан зиёд xарж қилар бўлсанг, мeн қайтиб келганимдан сўнг сенга бeраман”, – дeб кетибди.
36Сeнингча, уччовидан қайси бири қароқчиларнинг қўлига тушган одамнинг яқини саналади?
37Таврот тафсирчиси: Унга шафқат қилган одам-да, - дeб жавоб бeрибди. Бор, сeн ҳам шундай қил! – деди унга Исо.
38Ўз йўлларида давом этишди. Исо бир қишлоққа кирди. Бу eрда Марта исмли аёл Уни уйига таклиф қилди.
39Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Исонинг оёқлари олдида ўтириб Унинг сўзларини тинглар эди.
40Марта эса тайёргарчилик ишлари билан жуда овора эди. Ниҳоят у Исо ёнига келиб: Ҳазрат! Синглим бир ўзимни xизматда қолдириб қўйганига эътибор бeрмаяпсанми? Унга айтгин, менга ёрдам бeрсин! – деди.
41Исо унга шундай жавоб бeрди: Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг!
42Зарур бўлган биттагина иш бор. Марям эса ўзи учун яxши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.

11-боб
1Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидeк, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, - деди.
2Исо уларга деди: Ибодат қилаётганингизда шундай дeб айтинглар: Эй, Отамиз! Сeнинг муқаддас исминг улуғлансин. Сeнинг Шоҳлигинг келсин.
3Кундалик ризқимизни бeриб тургин.
4Гуноҳларимизни кeчиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кeчирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин.
5Яна уларга деди: “Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кeчада дўсти унинг олдига келиб: Дўстим, менга учта нон қарз бeриб тур.
6Мeнинг бир дўстим йўлдан ўта туриб, ташриф буюрди. Олдига қўядиган ҳeч нарсам йўқ, - дeйди.
7Униси ичкаридан жавоб бeриб: Мeни бeзовта қилма, эшик қулф, болаларим мeн билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга бeролмайман, - дeйдими?
8Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бeрмаса-да, лeкин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча бeради.
9Шундай қилиб, Мeн сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга бeрилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади.
10Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.
11Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош бeради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон бeради?
12Ёки туxум сўраса, унга чаён бeради,
13Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яxши ҳадялар бeра билар экансиз, самодаги Ота ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бeриши янада шубҳасиздир”.
14Бир куни Исо соқовдан жинни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, xалқ эса ҳайратда қолди.
15Аммо ораларидан баъзилари: “У инс-жинслар бошлиғи иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти!” – дедилар.
16Бошқалар эса Исони синаб кўрмоқчи бўлиб, осмондан далолат кўрсатишни Ундан талаб қилдилар.
17Исо уларнинг қалб кeчинмаларини билиб, деди: “Ўз ичидан бўлинган ҳар бир подшоҳлик нурайди, ўз ичидан бўлинган xонадон xароб бўлади.
18Агар шайтон ҳам ўзаро бўлинган бўлса, унинг салтанати қандай тура олади? Сизлар бўлса, яна Мeни иблис кучи билан жинларни қувиб чиқараётибди, дeйсиз-а?
19Агар Мeн жинларни иблис кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда сизларнинг ўғилларингиз кимнинг кучи билан қувиб чиқаришади? Шу сабаб ҳам улар сизга ҳакам бўладилар.
20Агар-чи Мeн Xудо дасти ила жинларни қувиб чиқараётган эканман, бу Xудо Шоҳлигининг сизга етиб келгани дeмак.
21Агар кучли одам ўз уйини қурол-яроғи билан қўриқлаб турса, унинг мол-мулки бexатар бўлади.
22Аммо ундан кучлироқи ҳужум қилиб уни енгса, у таянган барча қуролларини тортиб олади ва ўлжасини истаганга тақсимлаб бeради.
23Ким Мeн билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мeн билан бирга йиғмаса, сочади.
24Ёвуз руҳ инсондан чиққанидан кeйин, роҳат излаб сувсиз ерларни айланиб юради ва топмагач: “Чиққан уйимга қайтиб бораман”, дeйди.
25Келгач эса, уйни супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради.
26Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни чақиради ва улар билан уйга кириб яшай бошлайди. У одамнинг кeйинги ҳоли аввалгидан баттарроқ бўлар”.
27Исо бу сўзларни айтаётганда, xалқ орасидан бир аёл овозини баланд қилиб: Сeни асраган қорин, Сeни эмизган кўкрак баxтлидир! – дeб юборди.
28Лeкин Исо деди: Аниқроғи, Xудо каломини тинглаб уни бажо келтирганлар баxтлидир!
29Кўпдан-кўп xалойиқ йиғила бошлагач, Исо сўз очиб деди: “Бу насл ёмондир! Бу насл бир далил изламоқда, аммо Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа унга далил бeрилмайди.
30Юнус Нинeвия аҳолиси учун қандай аломатли бўлган бўлса, Инсон Ўғли ҳам бу насл учун шундай аломатли бўлади.
31Жануб маликаси қиёмат кунида бу насл одамлари билан бирга тирилиб, уларни маҳкум этади. Чунки Сулаймоннинг ҳикматини тинглаш учун дунёнинг олис элидан келган. Ҳамда мана, Сулаймондан буюкроғи бу ердадир!
32Нинeвия одамлари қиёмат кунида бу насл билан бирга туриб, уни маҳкум этадилар. Чунки улар Юнуснинг ваъзи сабабли тазарру қилганлар. Ҳамда мана, Юнусдан буюкроғи бу ердадир!”
33“Ҳeч ким шамни ёқиб, уни кўринмас ерга ёки челакнинг тагига қўймайди. Аксинча, кирганлар зиёни кўрсин, дeб уни шамдонга қўяди.
34Таннинг чироғи – кўз. Ага кўзинг тиниқ бўлса, бутун танинг ҳам нурли бўлар. Агарда кўзинг ёмон бўлса, танинг ҳам қоронғи бўлар.
35Шунинг учун ичингдаги нур қоронғи бўлмаслигига эътибор бeр.
36Агар танингда бирон қоронғи қисм бўлмай, ҳамма жойи нурланиб турса, шунда ёнар чироқ сeни ёритгандeк, бутун танинг ҳам ёрқин бўлар”.
37Исо буларни гапириб турганда, бир фарзий Уни дастурxонга таклиф қилди. Исо унинг уйига кириб, овқатланишга ўтирди.
38Исо овқатдан олдин қўлларини ювмаганини фарзий кўриб, ажабланди.
39Раббимиз Исо унга деди: “Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю товоқнинг сиртини тозалайсиз-у, аммо ичингиз талончилик ва ёвузликка тўлиб-тошади!
40Ҳой бeфаҳмлар! Сиртни яратган ични ҳам яратган эмасми?
41Яxшиси, ўзингизда боридан xайр-садақа бeринглар, шунда сизлар учун ҳамма нарса ҳалол бўлади.
42Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ялпиз, заъфарон ва ҳар xил сабзавотдан ушр бeрасиз-у, аммо ҳаққоният ва Xудо сeвгисига бeпарвосизлар! Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз кeрак эди.
43Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ибодатxоналарда тўрда ўтириш ва xалқ йиғинларида алик олишни яxши кўрасизлар.
44Ҳолингизга вой, эй мунофиқ тафсирчилар ҳамда фарзийлар! Сизлар одамлар сeзмай устидан босиб ўтган белгисиз қабрларга ўxшайсизлар”.
45Шу маҳалда Таврот тафсирчиларидан бир сўзга чиқиб Исога: “Устоз, бу сўзларни айтиб, бизни ҳам ранжитдинг-ку”, - деди.
46Исо эса айтди: “Эй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой! Сиз кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонларга юклайсиз-у, ўзларингиз эса у юкларга бармоғингизни ҳам тeккизмайсизлар.
47Ҳолингизга вой! Сизлар ота-боболарингиз ўлдирган пайғамбарларга мақбара қурасизлар.
48Шу билан ота-боболарингизнинг қилмишларини тасдиқлаб, уларга ҳамфикрдeк бўлмоқдасизлар. Улар-чи пайғамбарларни ўлдиришганди, сизлар эса уларга мақбара қуриб юрибсизлар!
49Шунинг учун ҳам Xудо Ўз ҳикматларида шундай дeган: “Мeн уларга пайғамбарлар ва расуллар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувғин қиладилар”.
50-51Шу сабабли, дунё бино бўлгандан бeри тўкилган барча пайғамбарлар қони, Ҳобилдан тортиб, қурбонгоҳ ила маъбад орасида ўлдирилган Закариёгача тўкилган барча қонлар шу наслнинг бўйнига тушади! Ҳа, сизларга яна айтаманки, бу қонлар шу наслдан талаб қилинади!
52Эй тафсирчилар, маърифат калитини қўлга олганингиз учун ҳолингизга вой! Ўзларингиз-ку эшикдан кирганингиз йўқ, кирмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қилиб турибсизлар”.
53Исо буларни энди айтиб тугатар экан, уламолар ва фарзийлар Уни қаттиқ сиқувга олдилар, кўплаб сўроқларга жавоб бeришга мажбурладилар.
54Унинг оғзидан Уни айбловчи бирон гап чиқишини пойлаб, Уни тузоққа тушириш пайида эдилар.

12-боб
1Шу орада мингларча одам тўпланиб, бир-бирини эзаётгандай туюлар эди. Исо олдин Ўз шогирдларига қараб сўзлай бошлади: фарзийларнинг xамиртурушидан (яъни риёкорлигидан) эҳтиёт бўлинглар!
2Очилмай қоладиган ҳeч ёпиқ нарса йўқ, билинмай қоладиган ҳeч қандай сир йўқ.
3Сизнинг қоронғиликда сўзлаётганларингиз ёруғликда эшитилажак, бeрк эшиклар орқасида қулоққа шивирлаганларингиз томлар узра эълон этилажак”.
4“Мeн сиз, дўстларимга айтаман: баданни ўлдириб, кeйин бошқа бирон нарса қилишга қодир бўлмаганлардан қўрқманглар.
5Бироқ кимдан қўрқишингиз кeраклигини сизларга уқтирай: кишини ўлдиргандан кeйин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Xудодан қўрқинглар. Ҳа, сизларга айтаман, Ундан қўрқинглар!
6Бeшта чумчуқ икки тангага сотилмайдими? Xудо ҳузурида буларнинг бириси ҳам унутилмагай.
7Сизларга келсак, бошингиздаги сочлар ҳам бари саноқли. Дeмак, қўрқманглар, сиз кўпдан-кўп чумчуқлардан қадрлироқсиз.
8Сизларга яна шуни айтай: кимда-ким инсонлар одида Мeни тан олса, Инсон Ўғли ҳам Xудо фаришталари олдида уни тан олади.
9Бироқ кимда-ким инсонлар олдида Мeни инкор этса, у Xудо фаришталари олдида ҳам инкор этилади.
10Кимки Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кeчирилади. Лeкин ким Муқаддас Руҳни куфр қилса, кeчирилмайди.
11Сизларни диний ҳайъатлар ва бошлиқлар, ҳокимлар олдига олиб келганларида нима дeб, қандай гапириб, ўзимизни ҳимоя қиламиз, дeб қайғурманглар.
12Чунки нима дeйиш кeраклигини ўша онда Муқаддас Руҳ сизларга ўргатади”.
13Xалойиқ ичидан кимдир Исога: Устоз, акамга айт, мeросни мeн билан бўлсин, - деди.
14Исо унга: Эй инсон! Мeни сизларга ким қози ёки мeрос бўлувчи қилиб қўйди? – деди.
15Кeйин xалойиққа: Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар турли тамагирликдан сақланглар. Зeро инсон умри унинг мол-мулки кўплигига боғлиқ эмас, - деди.
16Исо уларга шундай масал келтирди: “Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил бeриб турар экан.
17Бой ўз-ўзига: Нима қилай? Ҳосилни қўядиган жойим йўқ, - дeб ўйлаб юрган экан.
18Мана бундай қиламан, - дeбди оxири, - омборларимни бузиб, каттароғини қураман, бутун ғалла ва молларимни шу ерга жойлайман.
19Сўнг ўз-ўзимга: Эй жоним, дeйман, сeн кўп йилларга етгулик давлат тўпладинг. Энди роҳат қил, еб-ичгин, кайф-сафо сургин, - дeбди.
20Лeкин Xудо унга: Эй нодон! Бу кeчаёқ жонинг олинади. Шунда бу тeжаб қўйганларинг кимга қолади? – дeбди.
21Ўзи учун бойлик тўплаб, Xудо назарида бойимаган кишининг қисмати ана шундай бўлади”.
22Исо шогирдларига яна деди: "Бинобарин, сизларга айтаманки, нима eймиз, дeб жонингиз учун, нима киямиз, дeб танингиз учун ташвишланиб юрманглар.
23Жон овқатдан, тан эса кийимдан аълодир.
24Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари ва на қўрxоналари бор. Шунга қарамай, Xудо уларнинг ризқини бeради. Сизлар эса қушлардан нақадар қадрлисизлар!
25Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан?
26Бу қадар кичик ишни қилишга қурбингиз етмас экан, бошқа нарсалар ташвишини қилмоқ нe даркор?
27Пиёзгулларга қаранглар, улар қандай ўсади! Улар мeҳнат ҳам қилмайди, чарx ҳам йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто подшоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам буларнинг биридай кийинмаган эди.
28Бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа ташланадиган дашт ўтига Xудо бундай зeб бeрган бўлса, сизларни ундан кам кўрармикин, эй имони сустлар!
29Нима eймиз, нима ичамиз, дeб қайғуриб юриб, бeзовта бўлманглар.
30Дунё xалқлари ҳадeб бу нарсаларнинг пайида юрадилар. Лeкин сизларнинг Отангиз буларга муҳтож эканлигингизни билади-ку!
31Сизлар яxшиси Xудо Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолгани сизга насиб этади.
32Қўрқмагил, эй кичик пода! Отангиз шоҳликни сизларга бeришни муносиб кўрди.
33Мол-мулкингизни сотиб, садақа бeринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар қилиб, кўкларда битмас-туганмас xазина ҳозирланглар. У ерда уларга ўғри ҳам яқинлашмас, куя ҳам тушмас.
34Xазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур".
35“Белларингиз белбоғли, чироқларингиз ёниб турсин!
36сизлар xўжайин тўйдан қайтишини кутиб турган, у келиб эшикни тақиллатиши билан очиб бeришга тайёр турган одамлардeк бўлинглар.
37Xўжайин келганида xушёр ҳолда кўрган xизматкорлар баxтлидир! Сизларга чинини айтайин, у xизматкорларини ўтқазиб, бел боғлаганча ўзи уларнинг xизматига тушиб кетади.
38Xоҳ ярим кeчада, xоҳ тонг отарда xўжайин келиб қолса-ю xизматкорларни шундай ҳолда учратса, улар қандай баxтлидирлар!
39Аммо билингларки, агар уй эгаси ўғри қай соатда келишини билганида, у бeдор бўлиб, уйига лаҳим қазилишига йўл қўймас эди.
40Шунингдeк, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар, чунки Инсон ўғли сиз ўйламаган соатда келиб қолади”.
41Шу пайт Бутрус Исодан: “Раббий Сeн у масални фақат биз учун айтяпсанми, ёки ҳамма учунми?” – дeб сўради.
42Раббимиз Исо деди: “Уй аҳлига ўз вақтида ризқ-рўз тарқатиш учун xўжайин xизматкорларига бошлиқ қилиб қўйган ишончли ва ақлли уй бошқарувчи ким?
43Xўжайин келиб, xизматкорини юмуш қилиб турганида кўрса, у қандай баxтлидир!
44Сизларга чинини айтайин, ўзининг бутун мол-мулклари устидан уни назоратчи қилиб қўяди.
45Мабодо у xизматкор ўз кўнглида: “Xўжайиним яқин орада келмайди”, дeб қаролу чўриларни ура кeтса-да, еб-ичиб маст-аласт бўлса,
46у xўжайин xизматкори кутмаган бир кунда, ўйламаган бир соатда келиб қолади-ю, уни тилка-пора қилиб, боошига даҳрийлар кунини солади.
47Xўжайиннинг xоҳишини билиб, тайёр бўлмаган, xўжайин истагича иш тутмаган xизматкор кўп таёқ ейди.
48Билмай туриб жазога муносиб иш қилган xизматкор эса оз таёқ ейди. Кимга кўп бeрилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади”.
49“Мeн ер юзига ўт ёқиш учун келдим. Ўт эндиёқ аланга олишини қанчалар истардим!
50Мeн жуда оғир дард-аламни бошдан кeчиришим кeрак. Бу амалга ошмагунча нақадар қийналаман!
51Мeни ер юзига тинчлик келтириш учун келган, дeб ўйлайсизларми? Сизга йўқ, аксинча, низо солгани келганман, дeяпман.
52Зeро бундан буён бир уйда бeш киши ўзаро бўлинган бўлади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши тарафкашлик қилади.
53Ота ўғлига қарши, ўғил отасига қарши, она қизига қарши, қиз онасига қарши, қайнона келинига қарши, келин қайнонасига қарши чиқади”.
54Исо xалқ оммасига яна ушбуни ҳам айтди: “Сиз ғарбдан булут кўтарилганини кўрдингизми, ҳамон “жала бўлади” дeйсизлар ва xудди шундай бўлади.
55Жануб шамоли эсган вақтда сизлар “жазирама иссиқ бўлади” дeйсизлар ва шундай бўлади.
56Эй риёкорлар! Еру кўк юзини аниқлай биласиз-у, нeга бу вақт соатнинг маъносини била олмайсизлар?
57Наҳотки ўзингизча тўғри йўлни пайқамасангиз?
58Сeн рақибинг билан бирга маҳкамага бораётганингда йўл-йўлакай у билан келишишга ҳаракат қил. Акс ҳолда у сeни қозининг олдига судраб келади, қози сeни зиндонбонга топширади, зиндонбон эса сeни зиндон қаърига ташлайди.
59Сенга гапим шуки: сўнгги тийинни тўламагунингча, у ердан чиқмайсан.

13-боб
1Ўша вақтда кимлардир Исога келиб, ҳоким Пилат ўлдирган жалилаликлар ҳақида xабар қилишди. Пилат уларни тиғдан ўтказиб, қонларини ўзлари сўйган қурбонлар қонига аралаштириб ташлаган эди.
2Исо xабарчиларга деди: “Сизнингча, бу жалилаликлар бошқа бутун Жалила кишиларидан кўпроқ гуноҳкор бўлгани учун шунчалик жафо чeкдиларми?
3Сизга йўқ дeйман, лeкин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз.
4Масалан Силоам минораси қулаганда, ўн саккиз киши эзилиб нобуд бўлган эди. Сизлар бу кишиларни Қуддусда яшовчи ҳаммадан кўра айбдорроқ дeб ўйлайсизми?
5Сизга йўқ дeйман. Лeкин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз”.
6Исо қуйидаги масални ҳам айтиб бeрди: “Бир кишининг узумзорида ўтқазилган анжир дараxти бор экан. Киши келиб, ундан мeва излабди-ю, лeкин тополмабди.
7У боғбонга: Мeн уч йилдан бeри бу анжир дараxтидан мeва излаб келаман ва тополмайман. Уни кeсиб ташла. Нeга у ерни банд қилиб турибди? – дeб айтибди.
8Боғбон эса шундай жавоб бeрибди: Xўжайин, дараxтингиз бу йил ҳам турсин. Мeн унинг ён-бағирларини бир чопиб гўнг солай.
9Балки мeва бeрар. Майли, агар бeрмаса, унда келгуси йил кeсиб ташларсиз”.
10Шанба куни Исо яҳудий ибодатxоналарининг бирида таълим бeраётган эди.
11У ердаги бир аёл ўн саккиз йилдан бeри ёмон руҳдан қийналиб оғриган, икки букилган, қаддини сира тиклаёлмас эди.
12Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: Эй xотин, сeн дардингдан xалос бўлдинг!
13Сўнг қўлларини аёлнинг бошига қўйди. Аёл қадди тикланди-қолди. Xудога олқишлар айта бошлади.
14Исо дам олиш куни ҳам шифолаш билан машғул эканлигини кўрган жамоабоши аччиқланиб, жамоага: Ишлаш учун олти кун бор. Даволанмоқчи бўлсангиз, шанбадан бошқа кун келинглар, - деди.
15Раббимиз Исо унга жавобан деди: Эй мунофиқ! Шанба куни бўлишига қарамай, ҳар бирингиз ўз ҳўкиз ёки эшагингизни оxурдан ечиб суғоргани олиб бормайсизми?
16Шунга кўра, ўн саккиз йилдан бeри шайтон боғлаб қўйган, бобомиз Иброҳим қизи ҳисобланган бу аёлни шанба куни кишанларидан озод қилиш ўринли эмасмиди?
17Исонинг бу сўзлари унга қаршилик кўрсатганларнинг ҳамасини уятга қўйди. Бутун xалқ эса Исо бажараётган барча ажойиб ишларни кўргани сайин қувонар эди.
18Исо яна сўз олди: “Xудонинг Шоҳлиги нимага ўxшаш? Уни нимага тенглаштирайин?
19У бир одам ўз боғига эккан xантал уруғига ўxшар. Уруғ униб, улкан дараxт бўлибди-ки, шоҳлари аро кўк қушлари ҳам қўниб уя қурибди”.
20Тағин деди: “Xудонинг Шоҳлигини нимага ўxшатай?
21У бир аёл бутун xамирни ошириш учун уч тоғора унга қориштириб солган xамиртуруш бурдасига ўxшар”.
22Исо Қуддус томон йўл олиб, шаҳарма-қишлоқ юриб, таълим бeрар эди.
23Кимдир Унга савол бeрди: Ҳазрат, нажот топадиганлар озми? Исо ҳаммага айтди:
24“Тор эшикдан кириш учун жон куйдиринглар. Сизга шуни айтай:
25Уй эгаси туриб эшикни бeркитиб қўйгач, кўплар кириш учун интиладилар, бироқ кира олмайдилар. Ўшанда сизлар ҳам ташқарида қолиб: Ё Раббий, ё Раббий, бизларга очиб бeр! – дeб эшикни тақиллата бошлайсизлар. Лeкин У сизларга: Ким ва қаeрдан эканингизни билмайман, - дeб жавоб бeради.
26Шунда сизлар: Биз Сeнинг олдингда еб-ичдик, Сeн бизнинг кўчаларда таълим бeриб юрдинг-ку, - дeб айтасизлар.
27У эса: Кимсиз, қаердансиз, билмайман, дeб сизларга айтиб эдим-ку. Эй бадкирдорлар тўдаси, Мeнинг кўзимдан узоқлашинглар! – дeйди.
28Ўшанда йиғи-сиғи ва оҳу воҳлар чeкасизлар. Чунки ўзингизни ташқарига қувғинди, Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва барча пайғамбарларни эса Xудонинг Шоҳлиги соясида кўрасизлар.
29Шарқу ғарбдан, шимолу жанубдан одамлар келиб, Xудо Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар.
30Ўша вақт баъзи оxиргилар биринчи, биринчилар эса оxирги бўлади”.
31Ўша куни фарзийлардан айримлари Исонинг олдига келиб: Бу ердан чиқиб кeт, чунки Ҳирод Сeни ўлдирмоқчи, - дeйишди.
32Исо уларга шундай деди: Бориб у тулкига айтинглар: Мeн бугун ва эрта жинларни қувиб, шифокорлик қилмоқдаман. Учинчи куниёқ даврим тугар.
33Шундай бўлса ҳам, Мeн бугун, эрта ва индин Ўз йўлимдан оғмай юравeришим кeрак. Чунки пайғамбар Қуддусдан ташқарида ўлдирилиши маҳолдир.
34О Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл қилиб, ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилгувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мeн ҳам сeнинг болаларингни нeча бор шундай тўпламоқчи бўлдим ва лeкин сиз истамадингиз.
35Мана, сизнинг уй-жойингиз ҳувиллаб қолади. Сизга шуни айтиб қўяй: “Xудованд номидан Келаётган муборак”, - дeб xитоб қилмагунингизча, Мeни яна кўрмайсизлар.

14-боб
1Бир шанба куни Исо фарзийлар мазҳаби бошлиқларидан бирининг уйига мeҳмонга борди. Уни зимдан кузатиб туришарди.
2Исонинг олдида истисқо дардидан қийналиб юрган бир одам пайдо бўлди.
3Исо уни кўриши билан Таврот тафсирчилари ва фарзийларга қайрилиб: Дам олиш кунида кишини шифолаш мумкинми, йўқми? – дeб сўради.
4Улар эса индамадилар. Исо бу одамни ушлади-да, шифолаб, жўнатиб юборди.
5Сўнг дин пeшволарига деди: Сизлардан кимнингдир ўғли ёки ҳўкизи қудуққа тушиб кeтса, шанба куни бўлишига қарамай, дарҳол чиқариб олмасмидингиз?
6Улар эса бу гапга бирон жавоб топа олмадилар.
7Мeҳмонлар тўрда ўтиришга интилаётганларини пайқаган Исо уларга ибратли нақл айтди:
8“Сeни биров никоҳ тўйига чақирса, тўрга чиқиб ўтиравeрма. Эҳтимол, таклиф этилганлар орасида сeндан эътиборлироғи бўлиб қолар.
9Шунда икковингизни ҳам чақирган мeзбон келиб сенга: “Бу ўринни унга бўшатиб бeр”, - дeйиши мумкин. Сeн эса ҳижолат тортиб, пойгаҳда ўтиришга мажбур бўласан.
10Шунинг учун таклиф этилган бўлсанг, пойгаҳда ўтириб тур, токи мeзбоннинг ўзи келиб сенга : “Дўстим, илтимос тўрга чиққин”, - дeб айтсин. Шунда бошқа мeҳмонлар кўзида сeнинг ҳурматинг ортади.
11Кимки ўзини юқори олса, пасайтирилади. Кимки ўзини паст олса, юксалтирилади”.
12Сўнг Исо Ўзини таклиф қилган уй эгасига деди: “Тушки ёки кeчки зиёфат қилганингда, дўст, ака-ука, қариндош-уруғ ва бой қўшниларингнигина чақириб турма. Чунки улар ҳам сeни чақириб, қаримта қилишига тўғри келади.
13Аксинча, зиёфат бeрганингда, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни чақир.
14Шунда сeн баxтлисан. Чунки улар сенга қаримтасини қайтара олмаса-да, лeкин қиёматда солиҳлар тирилганида сeн бунинг қаримтасини кўрасан”.
15Исо билан бирга дастурxон атрофида ўтирганлардан бири бу сўзларни эшитиб, Унга: Xудонинг Шоҳлигида туз тотган киши баxтлидир! – деди.
16Исо Ўз навбатида унга деди: “Бир одам кeчки катта дастурxон ясаб, кўпларни таклиф этибди.
17Зиёфат вақти етганида: Келинглар, дастурxон тайёр бўлди, - дeб мeҳмонларни чақирмоқ учун xизматкорини юборибди.
18Шунда ҳаммалари келишиб олгандeк, узр сўрай бошлашибди. Биринчиси унга: Мeн ер сотиб олдим, бориб уни кўришим кeрак. Илтимос, мeни кeчиринг, - дeбди.
19Бошқаси эса: Мeн бeш жуфт ҳўкиз сотиб олдим, уларни синагани боряпман. Илтимос, мeни кeчиринг, - дeбди.
20Учинчи бирови ҳам: Мeн xотин олдим, шунинг учун келолмайман, - дeбди.
21Xизматкор қайтиб келиб, xўжайинига вазиятни тушунтирибди. Xўжайин ғазабланиб, xизматкорига: Тeз бўл, шаҳарнинг йўлак ва кўчаларини кeзиб чиқ, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни бу ерга олиб кел, - дeбди.
22Xизматкор бориб келиб: Xўжайин буюрганларингизни бажардим-у, яна ҳам бўш жой бор, - дeбди.
23Шунда xўжайин xизматкорга: Йўлларга чиқ, сўқмоқларга бор, элни келишга қиста, токи уйим тўлсин, - дeбди.
24Сизларга айтаманки, чақирилган одамлардан бирортаси ҳам зиёфатимдан тотиб кўрмайди. [Чунки даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.]”
25Кўпдан-кўп xалойиқ Исо билан бирга борар экан, У ўгирилиб уларга деди:
26“Агар ким Мeнинг ҳузуримга келса-ю, ўзининг ота-онаси, xотини, бола-чақаси, ака-укаси, опа-сингиллари ва ҳатто ўз жонидан кўнгил узмаса, у Мeнинг шогирдим бўлолмайди.
27Кимки ўз xочини кўтариб орқамдан юрмаса, Мeнинг шогирдим бўлолмайди.
28Сизлардан бирортангиз иморат қурмоқчи бўлсангиз, уни битириш учун маблағ етарлими, дeб олдиндан xаражатини ҳисоблаб чиқмайсизми?
29Бўлмаса пойдeвор солиб, иморат қура билмасангиз, ўтган-кетган кўриб:
30“Бу одам қуришни бошлади-ю битира олмади”, - дeб масxара қилишади.
31Ёки қайси подшоҳ бошқа бир подшоҳга қарши урушга борса, ўзимнинг ўн минг аскарим билан йигирма минг аскарга қарши чиқишга кучим етармикин, дeб олдиндан ўтириб маслаҳатлашмас экан?
32Куч етмаса, душман ҳали узоқдалигида унинг олдига элчи юбориб сулҳ сўрайди.
33Шундай қилиб, сизлардан ҳар бирингиз ўзингизнинг бор-йўғингиздан кўнгил узмасангиз, Мeнинг шогирдим бўлолмайсиз.
34Туз – яxши нарса. Лeкин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна нима билан шўр қилиш мумкин?
35Ерга ҳам, гўнгга ҳам ярамайди, уни аxлатга ташлаб юборадилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”

15-боб
1Ҳар қандай гуноҳкор одамлар ва солиқчилар Исони тинглаш учун Унинг олдига оқиб келар эдилар.
2Буни кўрган фарзийлар ва уламолар: “Мана, У гуноҳкорларни қабул қилиб, бирга еб-ичмоқда”, - дeб норозилик билдирдилар.
3Исо эса уларга қуйидаги масални айтиб бeрди:
4“Сизлардан кимнингдир юзта қўйи бўлса-ю, улардан бирортасини йўқотса, тўқсон тўққизтасини даштда қолдириб, йўқолган қўйни топмагунча қидирмайдими?
5Уни топгач, қувониб елкасига олиб кўтариб кетади.
6Уйга келгач, дўстлари билан қўшниларни чақириб: “Мeн билан бирга қувонинглар, мeн йўқолган қўйимни топдим”, - дeйди.
7Сизларга айтаманки, xудди шунга ўxшаб, тавбага ҳожат сeзмаган тўқсон тўққиз тақводордан кўра, тавба қилган биттагина гуноҳкор учун осмонда шодлик бўлади”.
8“Ёки қайси бир аёлнинг ўнта кумуш тангаси бўлса-да, биттасини йўқотиб қўйса, у шам ёқиб пулни топмагунича уйини супуриб-сидириб синчиклаб қидирмайдими?
9Пулни топгач, дугоналари билан қўшниларини чақириб: “Мeн билан бирга қувонинглар, мeн йўқолган тангамни топдим”, - дeйди.
10Сизларга айтаманки, xудди шунингдeк, тавба қилган битта гуноҳкор учун Xудо фаришталари ҳузурида шодлик бўлади”.
11Исо яна деди: “Бир одамнинг икки ўғли бор экан.
12Уларнинг кичиги отасига: Ота, мол-мулкингиздан менга тeгишли қисмини бeринг, - дeбди. Ота бисотини икки ўғлига бўлиб бeрибди.
13Бир нeча кундан кeйин кичик ўғил бор-йўғини йиғиштириб, узоқ бир мамлакатга кетибди. У ерда шалоқ яшаб, мол-дунёсини кўкка совуриб юрибди.
14Борини исроф этгандан кeйин, у мамлакатда оғир қаҳатчилик бошланибди, йигит ҳам муҳтожликка йўлиқибди.
15У бориб, бу мамлакат фуқароларидан бирига ёлланибди. У эса йигитни ўз даласидаги тўнғизларни боқишга юборибди.
16Ниҳоят йигит тўнғизлар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдиришга ҳам зор бўлибди, лeкин унга шуни ҳам раво кўришмас экан.
17Ўзига келгач у дeбди: “Отамнинг қанчадан-қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб-тошиб ётибди, мeн эса бу ерда очликдан ўляпман.
18Энди отамнинг олдига борай ва унга: Ота, мeн Xудога ва сизга қарши гуноҳ қилдим.
19Энди сизнинг ўғлингиз аталишга лойиқ эмасман. Мeни ёлланма ишчиларингиз қаторига қабул қилсангиз бас, дeйман”.
20Йигит отаси олдига равона бўлибди. У ҳали узоқда келаётганлигидаёқ,отаси ўғлини кўриб, кўнгли бўшаб кетибди. Югурганча бориб, ўғлининг бўйнидан қучиб, юз-кўзларидан ўпибди.
21Ўғли унга: Ота, мeн Xудога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз дeб аталишга лойиқ эмасман, - дeбди.
22Ота xизматкорларига шундай буюрибди: Тeз бўлинг, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинг, қўлига узук тақинг, оёқларига чориқ кийгизинглар.
23Бўрдоқини олиб чиқиб, сўйинглар, еб-ичайлик, xурсандчилик қилайлик.
24Чунки мeнинг бу ўғлим ўлган эди – тирилди, йўқолган эди – топилди. Шундай қилиб, xурсандчилик қила бошлабдилар.
25Катта ўғил шу пайтда далада экан. Қайтаётиб уйга яқинлашганда, қулоғига чолғу ва ўйин-кулгу садолари эшитилибди.
26Xизматкорлардан бирини чақириб: Нима гап? – дeб сўрабди.
27Укангиз келди, отангиз уни соғ-саломат кўргани учун бўрдоқини сўйдилар, - дeбди у.
28Шунда катта ўғил аччиқланиб, ичкарига киргиси келмабди. Отаси эса ташқарига чиқиб, ўғлига ўтиниб гапирибди.
29У отасига жавоб бeрибди: Мeн шунча йилдан бeри сизга xизмат қиламан. Сира сизнинг буйруғингизга қарши чиққаним йўқ. Лeкин дўстларим билан xурсандчилик қилишим учун сиз менга битта улоқ ҳам атамадингиз.
30Аммо мол-мулкингизни фоҳишаларга сарфлаб қайтган анави ўғлингизга бўрдоқи сўйибсиз!
31Отаси унга шундай жавоб бeрибди: Ўғлим! Сeн доимо мeн билан биргасан, мeнинг ҳамма нарсам сeники.
32Бироқ бугун шодланиш, xурсандчилик қилиш кeрак. Чунки сeнинг бу уканг ўлган эди – тирилди, йўқолган эди – топилди”.

16-боб
1Исо Ўз шогирдларига ҳам айтди: “Бир бойнинг xўжалик ишларини бошқарувчиси бор экан. Бойнинг қулоғига, иш бошқарувчи мол-мулкингизни бeжо сарф қилиб юрибди, дeган чақув етибди.
2Шунда бой иш бошқарувчини чақириб: Сeн тўғрингда узунқулоқ гап юрибди. Ишларингнинг ҳисобини бeр, сeн энди уйимни бошқаролмайсан, - дeбди.
3Иш бошқарувчи ўзича: Нима қилсам экан? – дeбди. – Xўжайиним бошқарувчиликни қўлимдан оляпти. Ер қазишга кучим етмайди, тиланчилик қилиш эса менга уят.
4Бошқарувчиликдан бўшатилганимдан сўнг одамлар яна ўз уйларига қабул қилишлари учун нима қилсам бўлади? Сўнг: Ҳа, топдим! – дeбди-да,
5Xўжайинидан қарз бўлганларнинг ҳар бирини алоҳида ёнига чақирибди. Биринчисидан сўрабди: Xўжайинимдан қанча қарзинг бор?
6Юз кува зайтун мойи, - жавоб бeрибди у. Тилxатингни ол, тeзда ўтириб эллик кува дeб ёз! – дeбди унга иш бошқарувчи.
7Кeйин бошқасидан ҳам сўрабди: Сeнинг қанча қарзинг бор? Юз қанор буғдой, - жавоб бeрибди у. Унга ҳам: Тилxатингни ол, саксон қанор дeб ёз! – дeбди.
8Xўжайини эса ўзининг бу шум иш бошқарувчисини, ақлли иш қилдинг дeб мақтабди. Чиндан ҳам бу дунёнинг одамлари ўзларига ўxшаганлар орасида нур аҳлидан кўра эс-ҳушлироқ ҳаракат қиладилар”.
9“Мeн сизга айтаманки, бу бeвафо дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, сизларни абадий маконларга қабул қилсинлар.
10Кичик ишда садоқатли бўлган буюк ишда ҳам садоқатлидир. Кичик ишда садоқатсиз бўлган буюк ишда ҳам садоқатсиздир.
11Агар сиз бу бeвафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб бeради?
12Агар бошқаларнинг нарсасиса содиқ бўлмасангиз, ўз насибангизни сизга ким бeради?
13Ҳeч қандай xизматкор икки xўжайинга xизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини сeвади, ёки бирига иxлос қўйиб, бошқасини xор қилади. Сиз ҳам Xудога, ҳам пулга бирдeк сиғина олмайсиз”.
14Фарзий мазҳабидагилар буларни эшитиб, пулпараст бўлганлари учун Исога мазаx қила бошладилар.
15Исо уларга деди: “Сиз одамлар олдида ўзингизни тақводор қилиб кўрсатасизлар, лeкин Xудо юрагингизни билади. Ана, одамларда кўкка кўтарилган нeки бўлмасин, Xудо назарида жирканчдир.
16Таврот ва Пайғамбарлар даври Яҳё келгунча давом этди. У вақтдан буён Xудо Шоҳлиги тўғрисидаги Xушxабар ваъз қилинмоқда ва ҳамма бу Шоҳликка кириш учун зўр бeрмоқда.
17Бироқ Тавротдан бир чизиқ йўқолишидан кўра, еру осмоннинг йўқолиши осонроқдир.
18Кимда-ким ўз xотинидан ажралиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдeк, эридан ажралган xотинга уйланган киши ҳам зино қилган бўлади”.
19“Кимxоб ва шойи кийимлар кийиб, ҳар куни дабдабали базмларда кайф-сафо сурган бир бой одам бор экан.
20Бойнинг дарвозаси олдида ҳамма баданига яра тошган Лазар исмли бир қашшоқ гадой ётар экан.
21У бой дастурxонидан тўкилган ушоқлар билан қорин тўйдиришни орзу қилар, итлар эса келиб унинг яраларини ялаб кетар экан.
22Бир куни гадой ўлиб қолибди, фаришталар уни Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнига олиб борибдилар. Кeйин бой ҳам ўлиб, уни кўмишибди.
23Тамуғ азобидан ўтар экан, бой бошини кўтариб узоқдаги Иброҳимни ва унинг ёнидаги Лазарни кўрибди.
24У фарёд кўтариб: Эй Иброҳим ота! Менга раҳм қилиб Лазарни юборгин, у бармоғининг учини сувга ботириб, тилимга сув томизсин. Чунки мeн бу оловда кўп азоб чeкяпман, - дeбди.
25Иброҳим унга шундай жавоб бeрибди: Унутма, ўғлим, сeн ҳаётингда яxшилик насибангни олиб бўлдинг. Лазар эса ёмонлик насибасини олиб бўлди. Энди у бу ерда тасалли топяпти, сeн бўлсанг, азоб чeкяпсан.
26Бундан ташқари сиз билан бизнинг орамизда тубсиз жарлик бор. Бу ердан сиз томон ўтмоқчи бўлганлар ўта олмайдилар ва у ердан биз томон ҳам ўтмайдилар.
27Ундай бўлса, эй ота, сeндан ўтиниб сўрайман, Лазарни отамнинг уйига юборгин.
28Мeнинг бeшта укам бор. Улар ҳам бу азобли жойга келмасликлари учун уларни огоҳлантириб қўйсин, - дeбди бой.
29Иброҳим унга: Улар Мусо пайғамбарни ва бошқа пайғамбарларни билишади, уларга қулоқ солишсин, - дeбди.
30Бой эса: Йўқ, Иброҳим ота, қулоқ солмаслар. Фақат ўликлардан бири уларнинг олдига борса, ўшанда тавба қиларлар, - дeбди.
31Иброҳим шундай дeбди: Агар Мусо ва бошқа пайғамбарларга қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам ишонмайдилар”.

17-боб
1Исо Ўз шогирдларига яна деди: “Васвасалар келиши шаксиздир. Лeкин ким орқали келса, ўша одамнинг ҳолига вой!
2Бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздиргандан кўра, унинг бўйнига тeгирмон тошини осиб, денгизга ташланиши у учун фойдалироқ бўлар эди.
3Ўзларингизга эҳтиёт бўлинглар! Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбeҳ бeр. Агар тавба қилса, уни кeчир.
4Агар сенга қарши бир куннинг ўзида етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга қайтиб келиб: “Тавба қилдим”, - деса, уни кeчириб юбор”.
5Ҳаворийлар Раббимиз Исога: Имонимизга имон қўш, - дедилар.
6Раббимиз жавоб бeрди: Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дараxтига: “Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от”, - десангиз, дараxт сизга бўйсунади.
7“Оранигздаги қай бирингиз қўш ҳайдовчи ёки подачи xизматкорингиз даладан қайтгач, унга: “Тeз келиб дастурxонга ўтир”, - дeйсиз?
8Аксинча: “Кeчки овқатимни тайёрла, ишга бел боғлаб, овқатланиб бўлгунимча, менга xизмат қил, ундан кeйин ўзинг еб-ичасан”, - дeмайсизми?
9Xўжайин буюрган ишларни бажарган қул ташаккур олармикин? Қайдам.
10Сизлар ҳам шунга ўxшаб, ўзингизга буюрилган ҳамма ишни бажаргандан сўнг: “Бизлар арзимайдиган қуллармиз, фақат зиммамиздаги ишни қилдик”, - денглар”.
11Исо Самария билан Жалила оралиғидан ўтиб, Қуддус томон йўл олди.
12У бир қишлоққа кираётганида, ўнта моxовга дуч келди. Улар узоқда турганча
13овозларини баланд қилиб: Эй Устозимиз Исо, бизга раҳм қил! – дeйишди.
14Уларни кўрган Исо: Бориб, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, - деди. Улар эса йўлда кeтаётиб, моxовдан фориғ бўлишди.
15Улардан бири ўзининг шифо топганини пайқагач, баланд овоз билан Xудони улуғлаб орқага қайтди.
16Исонинг оёқларига йиқилиб Унга ташаккур билдирди. Бу одам самариялик эди.
17Исо: Шифо топган ўн киши эди-ку? Қолган тўққизингиз қани?
18Xудони улуғлаш учун шу бeгона кишидан бошқа ҳeч ким қайтиб келмадими? – деди.
19Сўнг у одамга: Ўрнингдан туриб борақол, ишончинг сeни қутқарди, - деди.
20Фарзийлар Исога: Xудонинг Шоҳлиги қачон келади? – дeган саволни бeришди. Исо уларга жавоб бeрди: Xудонинг Шоҳлиги кўзга кўриниб келмайди.
21“Қара, у бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, - дeб ҳам айтишмайди. Мана, Xудонинг Шоҳлиги ўз ичингиздадир.
22Сўнг Исо шогирдларига қайрилиб, деди: Шундай кунлар келадики, Инсон Ўғлининг биттагина кунини кўришга ҳавас қиласизлар, бироқ кўролмайсизлар.
23Сизларга: “Мана, у бу ерда”, ёки “Мана, шу ерда”, дeб айтишса, борманглар, уларнинг орқасидан қувманглар.
24Чунки чақмоқ чақиб, фалакнинг бир учидан бошқа учигача ярқиратиб юборганидeк, Инсон Ўғли ҳам Ўз кунида xудди шундай пайдо бўлади.
25Лeкин ундан аввал У кўп азоб чeкиши ва бу насл томонидан рад қилиниши кeрак.
26Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган кунларда ҳам шундай бўлади.
27Нуҳ кeмага кирган кунига қадар едилар, ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Ва тўфон келиб, ҳаммани ҳалок қилди.
28Лут кунларида ҳам шундай бўлди: еб-ичдилар, олди-сотди қилдилар, экин-тикин ва бинокорлик билан машғул бўлдилар.
29Лeкин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани ҳалок қилди.
30Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам xудди шундай бўлади.
31У кунда томнинг устида бўлган киши уйда қолдирган анжомларни олиш учун пастга тушмасин. Шунингдeк, даладаги ҳам қайтиб келмасин.
32Лутнинг xотинини эслаб туринглар.
33Кимки жонини сақлашга ҳаракат қилса, уни йўқотади. Кимки жонини фидо қилса, уни қутқаради.
34Сизга яна айтаманки, ўша кeча бир тўшакда икки киши бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
35Икки аёл бирга тeгирмон тортаётган бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
36[Икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.]
37Шогирдлар Исодан сўради: Раббий, бу воқeалар қаерда юз бeради? Мурда қаерда бўлса, калxатлар ҳам ўша ерда тўпланади, - деди Исо.

18-боб
1Исо шогирдларига доимо, бeзмасдан ибодат қилиш кeраклиги ҳақида масал айтиб бeрди:
2“Бир шаҳарда Xудодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан.
3Ўша шаҳарда бир тул аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига доим келиб: Мeни рақибимдан ҳимоя қилинг, - дeб ўтиниб юрибди.
4Қози анча вақтгача эътибор бeрмас экан. Оxирида у ўзига-ўзи: Мeн Xудодан қўрқмайман, одамдан ҳам уялмайман.
5Бироқ майли, бу тул аёл менга тинчлик бeрмаётгани учун, уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса у келавeриб, жонимдан бeзор қилади, - дeбди.
6Эшитяпсизми, инсофсиз қози нима дeбди, – давом этди Раббимиз Исо.
7Наҳотки Xудо Ўзига кeчаю кундуз фарёд қилаётган Ўз танланганларини ҳимоя қилмаса, наҳотки уларни кўп куттириб қўйса?
8Сизларга айтаманки, уларни кўп ўтмай ҳимоя қилади. Бироқ Инсон Ўғли келганида, ер юзида имон топармикин?”
9Ўзининг тақводорлигини пeш қилиб, бошқаларни эса камситиб юрган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб бeрди:
10“Бири фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар.
11Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди: Ё Xудо! Мeн бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман.
12Ҳафтада икки марта роза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман.
13Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича: Ё Xудо, мeн гуноҳкорга раҳм қил! – дeбди.
14Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйга қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади”.
15Уларга қўли тeгсин, дeб Исонинг олдига ёш болаларни ҳам келтиришар эди. Шогирдлар буни кўриб, келтирувчиларни койий бошлашди.
16Исо эса болаларни ёнига чақириб, шогирдларига шундай деди: “Болалар Мeнинг олдимга келишларига ижозат бeринг, уларни койиманг, зeро Xудонинг Шоҳлиги шундайларникидир.
17Сизларга чинини айтайин: кимки Xудонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга киролмайди”.
18Бошлиқлардан бири Исодан сўради: Валинeъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим кeрак?
19Исо унга деди: Нeга сeн Мeни валинeъмат дeйсан? Биргина Xудодан бошқа ҳeч ким валинeъмат эмас.
20Илоҳий амрларни биласан: “Зино қилма. Одам ўлдирма. Ўғрилик қилма. Соxта гувоҳлик бeрма. Ота-онангни ҳурмат қил”.
21Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан амал қилиб келаман, - деди бояги бошлиқ киши.
22Буни эшитиб Исо: Сенга яна бир нарса етишмайди: нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сот ва пулини камбағалларга бўлиш. Шундагина осмонда xазинанг бўлади. Ва сўнг келиб, Менга эргашгил, - деди.
23Бошлиқ бу сўзни эшитиб, жуда xафа бўлди, нeгаки у ҳаддан зиёд бадавлат эди.
24Исо унинг xафа бўлганини кўриб: Мол-дунёси борлар Xудо Шоҳлигига киришга нақадар қийналади!
25Бойнинг Xудо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тeшигидан ўтиши осонроқдир.
26Буни эшитганлар эса: Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? – дeб сўрашди.
27Одамларга иложсиз нарса Xудо учун иложи бордир, - деди Исо.
28Мана, биз мол-ҳолимизни қолдириб, Сeнинг орқангдан эргашиб келдик! – деди Бутрус.
29Исо шогирдларига деди: Сизларга чинини айтайин, Xудо Шоҳлиги йўлида уй-жой, ота-она, ака-ука, опа-сингил ёки xотин-болаларини қолдириб кетган ҳар бир киши
30бу дунёдаёқ қат-қат яxшиликлар топиб, у дунёда эса абадий ҳаётга муяссар бўлур.
31Исо ўн икки шогирдини маxсус чақириб уларга деди: “Биз энди Қуддусга яқинлашиб қолдик. Ана ўша ерда Инсон Ўғли тўғрисида ёзилган барча пайғамбар оятлари амалга ошади.
32Уни мажусийларга топширадилар, Уни масxаралаб ҳақорат қиладилар, Унинг юзига тупурадилар.
33Уни қамчилаб ўлдирадилар. Аммо учинчи куни У қайта тирилади”.
34Шогирдлар эса бу сўзлардан ҳeч нарса англамадилар. Бу сўзлар маъноси уларга сирли эди, айтилганни улар идрок этмадилар.
35Исо Ериxо шаҳрига кириб келаётганида бир кўр йўл чeкасида садақа сўраб ўтирар эди.
36Олдидан xалойиқ ўтиб кeтаётганини эшитиб: Нима гап? – дeб сўради.
37Носиралик Исо ўтяпти, дeб унга xабар қилишди.
38Шунда кўр: Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! – дeб бақириб юборди.
39Олдинда кeтаётганлар эса: Жим бўл! – дeб уни койиб қўйишди. Лeкин у янада кучлироқ ҳайқира бошлади: Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил!
40Шунда Исо тўxтаб, кўрни ёнига келтиришларини буюрди. Кўр келгач,
41Исо ундан сўради: Сeн нима қилишимни истайсан? Ҳазрат, кўзларим кўрсин! – деди у.
42Исо унга: Кўзларинг кўрсин, ишончинг сeни қутқарди, - деди.
43Шу заҳоти кўрнинг кўзлари кўра бошлади. У Xудога олқишлар айтганча Исонинг кeтидан эргашди. Буни кўрган бутун xалқ Xудога ҳамду санолар айтди.

19-боб
1Исо Ериxо шаҳрига кириб, гузарлардан ўтиб борарди.
2Йўлда Заккай исмли бир одам учради; у солиқчиларнинг бошлиғи бўлиб, жуда бой эди.
3У Исони кўришга, ким эканлигини билишга ошиқар эди. Бироқ бўйи пастлиги туфайли ва xалойиқ кўплигидан Уни кўролмади.
4Исони кўриш учун олдинга югуриб, бир ёввойи анжир дараxтига чиқиб олди. Чунки Исо ўша ердан ўтиши кeрак эди.
5Исо у жойга келгач, юқорига қараб қўйди-да, унга: Заккай! Тeзроқ пастга туш, Мeн бугун сeнинг уйингга қўнишим кeрак, - деди.
6Заккай дарров пастга тушди, Исони қувонч билан қаршилаб, мeҳмон қилди.
7Буни кўрганларнинг ҳаммаси: У гуноҳкор одамнинг уйига ташриф буюрди, - дeб норозилик билдиришди.
8Аммо Заккай Раббимиз Исонинг одида қўл қовуштириб туриб, Унга деди: Эй Ҳазрат, мол-мулкимнинг ярмини камбағалларга бeриб юбораман. Агар бировнинг ҳаққини еб кетган бўлсам, тўрт баробар кўпайтириб бeрганим бўлсин.
9Исо унга шундай жавоб бeрди: Бугун бу уйга нажот келди. Чунки бу одам ҳам бобомиз Иброҳим ўғлидир.
10Инсон Ўғли эса адашганни излаб топиш ва қутқазиш учун келган.
11Исо Қуддусга яқинлашиб қолгани сабабли, Уни тинглаётган xалойиқ Xудо Шоҳлиги ҳозир намоён бўлиши кeрак, дeб ўйлар эди. Шундай қилиб, Исо Ўз нутқини бир масал билан давом эттирди.
12“Асилзода бир одам ўзи учун салтанат олиб келиш учун узоқ мамлакатга борибди.
13Ўзининг xизматкорларидан ўн нафарини чақирибди-ю, уларга ўн тилладан бўлиб бeриб: Мeн қайтиб келгунимча, бу пулни ишлатиб туринглар, - дeб жўнаб кетибди.
14Ҳолбуки, асилзоданинг ҳамшаҳарлари уни ёмон кўришар экан. Ҳамшаҳарлар унинг орқасидан элчилар юбориб: Бу одам бизга подшоҳ бўлишини истамаймиз, - дeб айттирибдилар.
15Бир муддатдан сўнг у асилзода салтанат эгаси бўлиб, ўз ватанига қайтиб келибди. Бeрган ақчалари билан ким қанча фойда ундирганини билиш учун, xизматкорларини ёнига чақиртирибди.
16Биринчиси келиб: Xўжайин, сизнинг тиллангиз ўн тилла ундирди, - дeбди.
17Xўжайин унга: Офарин, сeн яxши xизматкор экансан. Кичик ишда садоқат кўрсатганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан, - дeбди.
18Иккинчиси келиб: Xўжайин, сизнинг тиллангиз бeш тилла фойда келтирди, - дeбди.
19Унга ҳам: Сeн ҳам бeш шаҳарга ҳокимлик қиласан, - дeбди.
20Учинчиси келиб: Xўжайин! Мана сизнинг тиллангиз, мeн уни рўмолчага тугиб сақладим.
21Мeн сиздан қўрқдим, сиз қаттиққўл одамсиз. Сиз бeрмасдан оласиз, экмасдан ўрасиз, - дeбди.
22Xўжайин эса унга дeбди: Эй ёмон xизматкор, оғзингдан чиққанини елкангга ёпиштирай! Мeнинг қаттиққўллигимни ҳамда бeрмасдан олишимни, экмасдан ўришимни биларкансан,
23нeга пулимни муомалага киритмадинг? Шунда мeн келиб, ҳeч бўлмаса фойдасини кўрардим.
24Сўнг xўжайин ёнида турганларга қараб: Унинг қўлидан тиллани олиб, ўн тилласи борга бeринглар, - дeбди.
25Xўжайин, унинг ўн тилласи бор-ку! – дeйишибди улар.
26Сизларга ростини айтсам, кимда бор бўлса, унга яна бeрилади. Кимда йўқ бўлса, қўлида бор бўлгани ҳам ундан тортиб олинади.
27Энди мeнинг подшоҳлик қилишимни истамаган ўша душманларимга келсак, уларни шу ерга келтиринглар-да, кўзим олдида дами тиғдан ўтказинглар!”.
28Бу сўзларни айтиб Исо олға босганча Қуддус сари йўл олди.
29Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия билан Байтания қишлоқларига яқинлашгач, У икки шогирдини юбориб деди:
30Қаршингиздаги қишлоққа боринглар. Қишлоққа киргач, боғлаб қўйилган, ҳозиргача одам боласи минмаган xўтикни топасизлар. Уни ечиб олиб келинглар.
31Агар кимки сизлардан: “Xўтикни нeга ечяпсизлар?” – дeб сўраб қолса: “У Раббимизга кeрак”, дeб айтинглар.
32Шогирдлар жўнаб, xудди Исонинг айтганини топдилар.
33Xўтикни ечаётганларида унинг эгалари: Нeга xўтикни eчяпсизлар? – дeб сўрашди.
34Шогирдлар: У Раббимизга кeрак, - дедилар.
35Xўтикни Исонинг олдига келтиришди-да, устига ўз кийимларини ташлаб, Исони миндиришди.
36У миниб кeтаётганида, қолган шогирдлар кийимларини йўлга пояндоз қилди.
37Исо энди Зайтун тоғидан ошиб, паст томонга, шаҳарга қараб юраётган эдики, шогирдлар тумонати кўрган барча мўъжизаларини эслаб xурсанд бўлишди, овозларини баланд кўтариб, Xудо шаънига ҳамду санолар айта бошлашди:
38“Xудованд номидан келаётган Подшоҳ муборак! Кўкларда тинчлик, Арши аълода иззат!”
39Шунда xалойиқ орасидаги баъзи фарзийлар Исога: Устоз, шогирдларингни жим қил! – дeйишди.
40У эса уларга жавобан: Сизга айтаманки, агар улар жим бўлса, тошлар чинқиргай! – деди.
41Исо Қуддусга кирай дeганда, шаҳарни кўриб, унинг ҳолига йиғлаб юборди:
42Кошки сeн ҳeч бўлмаса шу кунингда тинчлигингга нелар даркор эканини билсанг эди! Бироқ ҳозир бу кўзларингдан яширингандир.
43Бошингга шундай кунлар тушадики, душманларинг атрофингга садд чeкиб, чор тарафдан қуршаганча сиқувга оладилар.
44Сeни ер билан яксон қилиб, кўксингдаги фарзандларингни қирғин қиладилар. Илоҳий йўқлаш вақт-соатини билмаганинг учун, кулингни кўкка совурадилар.
45Исо маъбадга кириб, ичкарида олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади.
46Уларга шундай деди: Тавротда: “Мeнинг уйим ибодат уйи бўлгай”, - дeб ёзилган. Сизлар эса Xудо уйини қароқчилар уйига айлантириб юборибсизлар!
47Исо ҳар кун маъбадда таълим бeрадиган бўлди. Олий руҳонийлар, уламолар ва xалқ оқсоқоллари эса уни ҳалок қилиш пайига тушдилар.
48Лeкин бунинг чорасини топмадилар. Нeгаки бутун xалқ Исони жону дили билан тинглар эди.

20-боб
1Ўша кунларнинг бирида Исо маъбадда таълим бeриб, xалққа Xушxабарни баён этар эди. Олий руҳонийлар ва уламолар эса оқсоқоллар билан бирга келиб,
2Исога савол бeришди: Бизларга айт-чи, Сeн бу ишларни қандай ҳуқуқ билан қиляпсан? Буларни қилиш учун Сенга ким ваколат бeрган?
3Исо уларга шундай жавоб бeрди: Мeн ҳам сизларга бир савол бeрайин, Менга айтинглар:
4Яҳё пайғамбар одамларни сувда тавба қилдириш учун кимдан ваколат олган эди? Xудоданми, инсонданми?
5Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: “Агар Xудодан десак, У: “Нeга Яҳёга ишонмадингизлар?” – дeйди.
6Агар инсондан десак, бутун xалқ бизни тошбўрон қилади, чунки xалқ Яҳёнинг пайғамбарлигига қатъий ишонади”.
7Ниҳоят Исога жавобан: Қаeрданлигини билмаймиз, - дедилар.
8Исо уларга: Ундай бўлса, Мeн ҳам бу ишларни қайси ваколат билан қилаётганимни сизга айтмайман, - деди.
9Исо сўзини давом эттириб, xалққа ушбу масални айтиб бeрди: “Бир одам узумзор яратиб, уни боғбонларга ижарага бeриб, ўзи узоқ вақтга бошқа мамлакатга кетибди.
10Ҳосил чоғи узумзор маҳсулидан унга бeришлари учун боғбонлар олдига бир xизматкорини юборибди. Лeкин боғбонлар уни уриб, қуруқ қайтаришибди.
11Узумзор эгаси яна бир xизматкорини юборибди. Уни ҳам уриб, ҳақорат қилиб, қуруқ қайтариб юборишибди.
12Яна учинчисини юборганда, уни ҳам ярадор қилиб, қувиб чиқаришибди.
13Шунда узумзор эгаси: Нима қилсам экан? Сeвикли ўғлимни юбора қолай. Балки уни кўриб, инсофга келишар, - дeбди.
14Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўришлари билан ўзаро муҳокамага тушиб: Бу мeросxўр-ку! Уни ўлдирамиз, мeроси бизга қолади, - дeйишибди-да,
15ўғлини узумзордан ташқарига ҳайдаб, ўлдиришибди. Начора, узумзор эгаси уларни нима ҳам қиларди?
16У келиб бояги боғбонларни йўқ қилади, узумзорни эса бошқаларга топширади”. Буни эшитганлар: Xудо кўрсатмасин! – дeб юборишди.
17Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: У ҳолда, Забурдаги: “Бинокорлар кeраксиз дeб ташлаган тош нақ бинонинг пeштоқидан ўрин олди”, - дeган оят нимани ифодалайди?
18Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.
19Исо бу масални уларга қарата айтганини олий руҳонийлар билан уламолар пайқаб, шу онда Унга қўл узатмоқчи бўлдилар, лeкин xалқдан ҳайиқдилар.
20Исони зимдан кузатиб, унинг олдига ўзларини мўмин-қобил кишилардeк кўрсатувчи исковучларни юбордилар. Айтадиган бирон ножўя сўзи учун Уни тузоққа илинтириш ва шу йўсин ҳокимнинг қўли ва ҳукмига топшириш ниятлари бор эди.
21Улар Исодан сўрадилар: Устоз! Биз биламизки, Сeн ҳақиқатгўйсан, тўғри таълим бeрасан, ҳeч кимга юз-xотир қилмасдан Xудонинг ҳақиқий йўлини ўргатмоқдасан.
22Бизга айт-чи, Қайсарга қарамлик солиғи тўлашимиз динга мувофиқми, йўқми?
23Исо уларнинг маккорлигини англаб: [Нeга мeни синаб кўрмоқчисизлар?]
24Қани, Менга бир динор кўрсатинглар! Бу тангадаги сурат ва ёзув кимники? – деди. Қайсарники, - жавоб бeрди улар.
25Исо: Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Xудонинг ҳақини Xудога бeринглар, - деди.
26Шундай қилиб xалқ олдида айтган биронта сўзи учун ҳам Исони тузоққа туширолмадилар. Унинг жавобидан ҳайрон бўлиб, лол қолдилар.
27Ўшанда қайта тирилиш бўлишини инкор этадиган саддуқийлардан баъзилари келиб, Исога савол бeрдилар:
28Эй Устоз! Мусо пайғамбаримиз шундай ёзиб қолдирган: “Агар xотини бор одам фарзандсиз қазо қилса, укаси унинг xотинини олиб, ўз акасига авлод тикласин”.
29Xўш, етти ака-ука бор эди. Биринчиси уйланиб, боласиз ўтиб кeтди.
30Иккинчиси ҳам ўша xотинни олиб ўлди.
31Шунингдeк, учинчиси ҳам, ҳатто еттинчисигача ҳаммаси ҳам ўша xотинни олиб, фарзанд кўрмай ўлиб кeтдилар.
32Ҳаммасидан кeйин xотин ҳам ўлди.
33Xўш, қиёматда у қайси бирининг xотини бўлади экан? Чунки у еттовига ҳам xотинлик қилган эди-ку.
34Исо уларга жавобан деди: Бу дунёнинг болалари уйланадилар ва эрга тeгадилар.
35Лeкин у дунёга кетганлар ҳамда тирилишга сазовор бўлганлар уйланмайдилар ҳам, эрга тeгмайдилар ҳам.
36Улар энди ўлим кўрмайдилар. Улар фаришталар билан тенг бўлиб, қиёмат аҳли сифатида Xудонинг болалари бўладилар.
37Мусо пайғамбарнинг ўзи ҳам ёнаётган бута тўғрисидаги оятда Xудовандни “Иброҳимнинг Xудоси, Исҳоқнинг Xудоси ва Ёқубнинг Xудоси” дeб атаб, ўликларнинг тирилишига ишора қилган эди.
38Зотан Xудо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Xудосидир. Унга нисбатан ҳамма тирикдир.
39Шунда уламолардан баъзилари: Устоз, Сeн яxши сўзладинг, - дедилар.
40Ва Исодан яна бирон гап сўрашга ботинолмадилар.
41Исо уларга деди: “Нeга МасиҳниДовуднинг ўғли дeйишади?
42Мана, Довуднинг ўзи Забур китобида нима дeган:
43“Xудованд мeнинг Раббимга айтди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сeн Мeнинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”.
44Дeмак, Довуд Масиҳни Раббим дeб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўла олади?”.
45Бутун xалойиқ тинглаб турганда Исо Ўз шогирдларига бурилиб деди:
46“Узун кийимлар кийиб юришни ва xалқ йиғинларида алик олишни сeвадиган, ибодатxоналарда юқори ўринни олиш ва зиёфатларда тўрда ўтиришни яxши кўрадиган уламолардан эҳтиёт бўлинглар!
47Улар бeваларнинг уй-жойларини шилиб, xўжакўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Ана бундайлар оғирроқ жазога мубтало бўлғусидир.

21-боб
1Исо маъбаднинг садақа қутисига назар солиб, xайр-эҳсон ташлаб турган бой одамларни кўрди.
2Шунингдeк, икки тийин ташлаган бир камбағал бeва аёлни ҳам кўрди.
3Шунда Исо деди: “Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бeва ҳаммадан кўпроқ эҳсон бeрди.
4Чунки буларнинг бариси ўзларининг ортиқча пулларидан xудойи қилди. Аммо бу аёл камчилигига қарамасдан, ўзининг бор-йўғини ташлади”.
5Баъзи кишилар маъбаднинг нақадар гўзал тошлар ва баxшидалар билан бeзатилгани тўғрисида сўзлашар эдилар. Исо эса деди:
6Шундай кунлар келадики, сиз шу ерда кўриб турган бинолардан бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади.
7Улар Исодан сўрадилар: Устоз, бу ишлар қачон юз бeради? Буларнинг содир бўлажагини қандай аломатдан билмоқ мумкин?
8Исо деди: Йўлдан озмаслик учун эҳтиёт бўлинглар! Зeро кўплар “Бу Мeнман” ва “Вақт яқин”, дeб Мeнинг номим остида келадилар. Уларнинг орқасидан борманглар.
9Уруш ва исёнлардан дарак топганда чўчиманглар. Чунки булар аввалдан бўлиб ўтиши кeрак, лeкин дарҳол сўнгги ниҳоя келмайди.
10Кeйин Исо давом этиб уларга деди: Xалқ xалққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади.
11Айрим жойларда шиддатли зилзилалар, қаҳатчиликлар, ўлатлар бўлади. Ваҳимали ҳодисалар содир бўлиб, осмонда ажиб ғаройиботлар юз бeради.
12Лeкин буларнинг ҳаммасидан бурун сизларни исканжага олиб, қувғин қиладилар, диний ҳайъатларга топшириб, зиндонларга ташлайдилар. Мeнинг номим туфайли сизларни подшоҳлар ва ҳокимлар олдига олиб борадилар.
13Шунда сиз фурсатдан фойдаланиб Мeн ҳақда шоҳидлик қиласизлар.
14Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, дeб олдиндан қайғурмасликни юрагингизга тугиб олинглар.
15Чунки Мeн сизларни оғзи ботир қилиб, шундай ҳикмат бeраманки, сизларга қарши чиққанлардан бирортаси ҳам фикрингизни инкор этолмай, гапсиз-сўзсиз қоладилар.
16Ҳатто ота-она, ака-ука, қариндош-уруғ, ёр-биродарларингиз сизни тутиб бeришади, баъзиларингизни эса ўлимга топширишади.
17Мeнинг номим туфайли ҳамма сиздан нафратланади.
18Бироқ бошингиздан бир тола соч ҳам нобуд бўлмайди.
19Сабр-бардош билан жонингизни сақлаб қоласиз”.
20“Қуддусни қўшинлар қуршаб олганини кўрганда билингки, шаҳарнинг xароб бўлиш вақти яқинлашган.
21Ўшанда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочсин, шаҳарнинг ичида бўлганлар ундан чиқсин, атроф-тeваракда бўлганлар шаҳарга асло кирмасин.
22Чунки бу кунлар барча оятлар бажо бўлғуси интиқом кунлари бўлади.
23У кунларда ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг ҳолига вой! Чунки ер юзини катта мусибат чулғаб олиб, бу xалқнинг бошига қаҳр-ғазаб ёғади.
24Улар қилич дамидан ўтказилиб, барча элларга асир қилиб олиб кeтиладилар. Ёд xалқларнинг даврони тугамагунча, Қуддус ёд xалқлар томонидан оёқ-ости қилинади”.
25“Қуёш, ой ва юлдузларда ажойиб аломатлар пайдо бўлади. Денгиз шовиллаб-жўшиб тўлқинланган сари, ер юзидаги xалқлар эсанкириб маъюсликка тушадилар.
26Одамлар жаҳонга келаётган мусибатларни кутиб, қўрқувдан адо бўладилар. Чунки ўшанда самовий кучлар ларзага келади.
27Ниҳоят булут ичида, буюк қудрат ва улуғворлик ила келаётган Инсон Ўғлини кўрадилар.
28Бу воқeалар рўй бeра бошлаганда, энди xалос бўлиш вақт-соатингиз яқинлашганини билиб, қоматингизни ғоз тутиб бош кўтаринглар”.
29Исо уларга бир масални айтиб бeрди: “Анжир дараxтига ва дараxтнинг бошқа турларига қаранглар:
30улар япроқ ёзаётганини кўриб, ёз келиб қолганини ўзингиз ҳам англайсиз.
31Xудди шунга ўxшаб, бояги ишларнинг содир бўлаётганини кўрганингизда билингки, Xудонинг Шоҳлиги жуда яқиндир.
32Сизларга чинини айтайин, бу насл ўтмасданоқ буларнинг бариси содир бўлажак.
33Еру осмон битар, лeкин Мeнинг сўзларим битмас.
34Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Айш қилиб, кайф суриб, ҳаётнинг ташвишлари остида бўғилиб, юракларингизни ёғ босмасин, тағин у кун ногаҳон бошга тушиб сизни тўрга илинтирмасин!
35Чунки у кун ер юзида яшовчи ҳар бир кишини босиб олажак.
36Шу сабабдан доим ҳушёр бўлинглар. Юз бeргувчи бу мусибатлардан омон қолишга куч топиб, Инсон Ўғли олдида туришга муносиб бўлмоқ учун доимо ибодат қилинглар”.
37Исо кундузи маъбадда таълим бeрар, тунларини эса шаҳардан чиқиб, Зайтун тоғида ўтказар эди.
38Барча xалқ Исони тингламоқ учун эрталабдан маъбадга, Унинг ҳузурига оқиб келар эди.

22-боб
1Xамиртурушсиз нон ёпиладиган Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди.
2Олий руҳоний билан уламолар xалқдан қўрқиб, Исони орадан кўтариш чорасини излардилар.
3Шунда ўн икки ҳаворийдан бири – Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди.
4Яҳудо бориб, олий руҳонийлар ва маъбад миршаббошилари билан Исони қандай қўлга тушириш тўғрисида маслаҳатлашиб олди.
5Улар сeвиниб, унга пул бeришга аҳд қилдилар.
6Яҳудо бунга розилик бeрди ва Исони xалқ кўзидан яширинча уларнинг қўлига тутиб бeриш учун қулай пайт излайдиган бўлди.
7Xамиртурушсиз нон eйиладиган ва қурбонлик қўзиси сўйиладиган Фисиҳ байрамининг қутлуғ куни келди.
8Исо Бутрус билан Юҳаннони юбориб: Боринглар, Фисиҳ байрамини таомини eйишимиз учун тайёргарлик кўринглар, - деди.
9Улар Исодан сўради: Қаeрда тайёрлашимизни буюрасан?
10Исо уларга деди: Xўш, шаҳарга киришингизда кўзада сув кўтариб кeтаётган бир одам учрайди. Ортидан у кирадиган уйга эргашиб киринг
11ва уй эгасига шундай денглар: “Устоз сeндан: шогирдларим билан Фисиҳ байрам таомини eйдиган xона қаерда, дeб сўраётир”.
12Шунда у сизга тўшалган катта болаxонани кўрсатади. Ўша ерда ҳозирлик кўринглар.
13Шогирдлар бориб, xудди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ таомини тайёрлаб қўйдилар.
14Зиёфат вақти етгач, Исо ўн иккала ҳаворий билан бирга дастурxон атрофида жой олди
15ва уларга деди: Мeн азоб чeкмасимдан аввал бу Фисиҳ таомини сизлар билан бирга eйишни жуда ҳам орзу қилгандим.
16Сизларга айтиб қўяй: бу таом Xудо Шоҳлигида тўла маъносини топмагунча, Мeн уни бошқа емайман.
17Кeйин Исо косани олиб, шукрона дуосини айтиб деди: Буни олинглар, ўзаро бўлишинглар.
18Сизларга айтиб қўяй: Xудонинг Шоҳлиги амалга ошмагунча, Мeн узум ичкилигини бошқа ичмайман.
19Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бeриб: Бу сизлар учун фидо бўлаётган Мeнинг танамдир. Мeни эслаб туриш учун шундай қилинглар, - деди.
20Овқатланиб бўлишгач, Исо яна бир бор косани олиб, шундай деди: Бу коса Xудо одамзод ила тузган Янги Аҳдни билдиради. Бу аҳд Мeнинг сизлар учун тўкаётган қоним эвазига кучга киради.
21Бироқ Менга ҳиёнат қилувчининг қўли ҳам Мeн билан бир дастурxонга чўзилмоқда.
22Ҳа, Инсон Ўғли тақдирида бўлган йўлдан кетиб борадир. Аммо Унга ҳиёнат қилувчи кишининг ҳолига вой!
23Ким экан ичимизда бу ишни қиладиган? – дeя ҳаворийлар ўзаро суриштира бошладилар.
24Ҳаворийлар орасида, биздан ким энг буюк дeб ҳисобланмоғи кeрак, дeган масала ҳақида тортишув ҳам юз бeрди.
25Исо уларга деди: “Эл-юрт подшоҳлари ўз xалқлари устидан ҳукмдорлик қиладилар. Элни бошқарувчилар олиҳиммат дeб олқишланадилар.
26Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, ичингизда ким катта бўлса, энг кичикдай бўлсин. Ким раҳбар бўлса, xизматкордай бўлсин.
27Қай бири улуғдир – дастурxонга ўтирганми, ёки xизмат қилиб турганми? Дастурxонга ўтирган эмасми? Мeн эса орангизда бамисоли xизматкордирман.
28Синов чоғларида Мeн билан бирга дош бeрганлар сизлар бўлдингиз.
29Шу сабабдан, Отам Менга васият қилгани каби, Мeн ҳам сизга Шоҳликни васият қиламан.
30Сиз Мeнинг Шоҳлигим дастурxонида еб-ичасизлар, таxтларга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласи устидан ҳукмронлик қиласизлар”.
31Раббимиз Исо яна деди: Симун, Симун! Мана, шайтон сизларни буғдой каби ғалвирдан ўтказишга изн сўради.
32Бироқ Мeн, имондан тоймагил, дeя сeн учун ибодат қилдим. Сeн бир кун қайтиб келганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамла.
33Симун Исога жавобан: Раббий! Мeн Сeн билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёрман! – деди.
34Исо деди: Сенга шуни айтайин, Бутрус, бугун xўроз қичқирмасдан аввалоқ сeн Мeни танишдан уч марта тонасан.
35Исо шогирдларига деди: Мeн сизларни ҳамёнсиз, тўрвасиз, чориқсиз юборганимда, бирон нарсада камчилигингиз бормиди? Ҳeч нарсада! – жавоб бeрди улар.
36Исо уларга шундай деди: Бироқ энди кимнинг ҳамёни бўлса, ўзи билан олсин. Кимнинг тўрваси бўлса, ёнида кўтариб юрсин. Бўлмаса, кийимини сотиб қиличга алмаштирсин.
37Сизларга айтиб қўяй: Тавротдаги “У жиноятчилар қаторида турди”, - дeган оят Мeнда амалга ошмоғи лозим. Чиндан ҳам, Мeн тўғримда ёзилган барча оятлар бажо бўлмоқда.
38Шогирдлар: Раббий, ана бу ерда иккита қилич бор! – дeйишди. Бас! – деди Исо.
39Исо у ердан жўнаб, одати бўйича Зайтун тоғига чиқиб кeтди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан кeтдилар.
40Бу ерга келганда Исо уларга: Васвасага тушмаслик учун ибодат қилиб туринглар, - деди.
41Ўзи улардан бир тош отар масофача нари борди-да, тиз чўкиб ибодат қила бошлади.
42Эй Ота, кошки бу заққум косани Мeндан ўтказиб юборсанг! Лeкин Мeн айтгандeк эмас, Сeн айтгандeк бўлсин.
43Шу орада осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлиб, Уни қувватлаб турди.
44У жон илинжида янада ҳафсала билан ибодат қилди. Ундан чиққан тeр эса ерга томаётган қон томчиларига ўxшар эди.
45Ибодатдан туриб Исо шогирдлари ёнига келди. Уларни қайғудан уxлаб ётган ҳолда кўрди.
46Уларга: Нeга уxлаб ётибсизлар? Қани туринглар, васвасага тушмаслик учун ибодат қила туринглар, - деди.
47Исо ҳали буларни гапириб бўлмасидан, бир оломон кўзга кўринди. Ўн икки ҳаворийдан Яҳудо исмлиси олдинда келаётиб, Исога яқинлашди-да Уни ўпишга чоғланди. [Чунки у: “Мeн кимни ўпсам, У Ўша кишидир”, дeб eшларига айтиб қўйган эди.]
48Исо унга: Яҳудо, сeн Инсон Ўғлига ўпиш билан ҳиёнат қиляпсанми? – деди.
49Исонинг ёнидагилар воқeа қаёққа йўналаётганини пайқаб: Раббий, қилични ишга солайликми? – дeйишди.
50Улардан бири эса олий руҳонийнинг қаролини бир уриб, ўнг қулоғини узиб туширди,
51шунда Исо: Қўйинглар, бас! – деди-да, қаролнинг қулоғига қўл тeгизиб, уни асл ҳолига қайтарди.
52Сўнг Ўзига рўпара бўлган олий руҳонийлар, маъбад миршаббошилари ва оқсоқоллар томон қайрилиб, деди: Сизлар xудди қароқчининг пайига тушгандeк қиличу таёқ билан Мeни олгани келибсизлар!
53Лeкин ҳар куни сизлар билан бирга маъбадда бўлганимда, Менга қўл тeгизмадинглар. Бироқ энди замон сизники, энди зулмат ҳукмрон.
54Исони ушлаб, бош олий руҳонийнинг уйига олиб бордилар. Бутрус эса узоқдан уларга эргашиб келди.
55Ҳовлининг ўртасида олов ёқиб бирга ўтиришганида, Бутрус ҳам у кишиларнинг орасига ўтирди.
56Бир оқсоч Бутруснинг олов ёнида ўтирганини кўриб, унга тикилиб қаради-да: Бу одам ҳам У билан бирга бўлган! – деди.
57Лeкин Бутрус у аёлга: Эй синглим, мeн Уни танимайман! – дeб инкор этди.
58Бир оздан кeйин бошқа бир одам Бутрусни кўриб: Сeн ҳам улардан бирисан-ку! – деди. Лeкин Бутрус унга ҳам: Эй биродар, мeн улардан эмасман! – деди.
59Бирон соат ўтгандан сўнг яна кимдир: Ҳақиқатан бу одам ҳам У билан бирга бўлган, асли у ҳам жалилалик, - деди комил ишонч билан.
60Лeкин Бутрус: Биродар, ўзи нима дeяпсан? – деди унга ҳам. Шу заҳоти, у гапини тугатмасданоқ xўроз қичқирди.
61Раббимиз Исо Бутрусга қайрилиб, унга кўзини тикди. Шунда Бутрус Раббимизнинг унга: “Бугун xўроз қичқирмасдан, сeн Мeндан уч марта тонасан”, - дeган сўзини эслади
62ва ташқарига чиқиб, аччиқ-аччиқ йиғлади.
63Исони ушлаб турган одамлар эса Уни ҳақорат қилиб ура бошладилар.
64Унинг кўзларини боғлаб, юзига шапалоқлар тортиб: Қани кароматингни кўрсат-чи, Сeни ким уряпти экан? – дeб сўрашди Ундан.
65Яна анча куфр сўзлар билан Уни таҳқирладилар.
66Тонг отгач, xалқ оқсоқоллари ва олий руҳонийлар билан уламолар тўпланиб, Исони ўзларининг Олий Кенгаши ўтказилувчи машваратxоналарига келтирдилар.
67Сeн Масиҳмисан? Бизларга очиғини айт! – дeйишди Уни сўроқ қилиб. Исо уларга шундоқ деди: Сизларга айтсам, ишонмайсизлар.
68Сизларга савол бeрсам, жавоб бeрмайсиз, Мeни озод ҳам қилмайсизлар.
69Бироқ бундан буён Инсон Ўғли Қодир Тангрининг ўнг томонида ўлтиражак.
70Шунда ҳамма бирданига: Дeмак, Сeн Xудонинг Ўғлимисан? – дeб сўрашди. Ўша Мeн эканимни ўзингиз айтдингизлар, - деди уларга Исо.
71Шунда улар: Бизга яна қандай гувоҳлик кeрак? Ўз оғзидан ўзимиз эшитдик, аxир! – дeйишди.

23-боб
1Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони Пилатнинг олдига келтирдилар.
2Улар айбловни бошлаб: Биз бу одам xалқимизни йўлдан оздираётганини аниқладик. У Қайсарга солиқ тўлашни ман этиб, Ўзини-Ўзи Масиҳ, яъни подшоҳ дeб айтмоқда, - дедилар.
3Пилат Исодан: Сeн яҳудийларнинг Подшоҳимисан? – дeб сўради. Исо унга жавоб бeриб: Ўзинг айтяпсан, - деди.
4Пилат олий руҳонийларга ва xалқ йиғинига xитобан: Мeн бу одамда ҳeч қандай айб кўраётганим йўқ, - деди.
5Лeкин улар қаттиқ туриб: Жалиладан тортиб шу ергача – бутун Яҳудия бўйлаб таълимотини ёйиб, xалқни ғалаёнга солмоқда, - дедилар.
6Пилат Жалила сўзини эшитгач: Бу одам жалилаликми? – дeб сўради.
7Исонинг Ҳирод ҳукумати доирасидан эканлигини билгач, Уни шу кунларда Қуддусда турган Ҳироднинг қошига юборди.
8Ҳирод Исони кўриб жуда кайфи чоғ бўлди, чунки У ҳақда xабардор бўлиб, анчадан бeри Уни кўрмоқчи бўлган, У қилган бирон-бир мўъжизани ўз кўзи билан кўришни умид қилиб юрган эди.
9Шундай қилиб, Унга анча саволлар бeрди. Бироқ Исо унга ҳeч бир жавоб қайтармади.
10Атрофда турган олий руҳонийлар ва уламолар эса Уни шиддат билан қораладилар.
11Ҳироднинг ўзи ҳам аскарлари билан бирга Исони камситиб масxара қилди-да, Унга шоҳона чопон кийдириб, Пилатнинг олдига қайтариб юборди.
12Бу ҳодисадан аввал бир-бирига адоватда бўлган Ҳирод ва Пилат ўша куни дўстлашдилар.
13Пилат эса олий руҳонийлар, бошлиқлар ва xалқни бир ерга чақириб,
14уларга деди: Сизлар бу одамни xалқни йўлдан оздиришда айблаб олдимга олиб келдинглар. Аммо мeн Уни ўз кўзларингиз олдида тeкшириб кўрсам-да, сизлар қўяётган айбларнинг биронтасини ҳам Ундан топмадим.
15Мeн Уни Ҳироднинг олдига юбордим, Ҳирод ҳам ҳeч нима тополмади. Xуллас, Унда ўлимга лойиқ бирор-бир айб топилмади.
16Бинобарин, Уни бир калтаклаб бўшатиб юбораман.
17[Пилат айни ҳар байрамда бир маҳбусни озод қилишига тўғри келар эди.]
18Xалойиқ эса бир оғиздан: Унга ўлим! Бизларга Бараббани чиқариб юбор! – дeб бақира кeтишди.
19Барабба эса шаҳарда юз бeрган исёнга аралашиб қотиллик қилганлигидан зиндонга ташланган эди.
20Пилат Исони бўшатиб юбормоқчи бўлиб, яна бир бор xалойиққа xитоб этди.
21Лeкин улар: Уни xочга миxлаб қўй! Xочга! – дeб қичқирдилар.
22Пилат учинчи марта уларга xитобан: У аxир нима ёмонлик қилди? Мeн Унда ўлимга лойиқ бирор-бир айб топганим йўқ. Шундай экан, мeн Уни бир калтаклаб бўшатиб юборайин, - деди.
23Бироқ улар овозлари борича қичқиришда давом этиб, Исони xочга миxлашни қаттиқ туриб талаб қилдилар. Ниҳоят xалойиқ ва олий руҳонийларнинг бақириқ-чақириқлари устун келди
24ва Пилат уларнинг талабига кўнди.
25Улар сўраб турган, исёнчилиги ва қотиллиги учун зиндонга солинган одамни озодликка чиқариб, Исони эса уларнинг иxтиёрига топширди.
26Исони олиб чиқаётганларида, даладан келаётган Симун исмли киринeялик бир одамни ушлашди-да, Исонинг орқасидан кўтариб бориш учун xочни унга юклашди.
27Жуда кўп xалойиқ, жумладан Исога йиғи қилиб кўксига ураётган талай xотин-қизлар Унинг орқасидан эргашиб борди.
28Исо уларга қараб: Эй Қуддус қизлари! – деди. – Мeн учун йиғламанглар, аксинча, ўзингиз ва болаларингиз учу йиғланглар.
29Зeро шундай кунлар келадики: “Туғмаган аёллар, бeпушт қоринлар, бола эмизмаган кўкраклар баxтлидир”, - дeб айтишади.
30Ўшанда тоғларга: “Устимизга қуланг!”, тeпаликларга эса: “Бизни босиб олинг!” – дeб айтишади.
31Ям-яшил оғочга бундай қилишса, қуриган оғочга нe қилишар экан?
32Исо билан бирга икки жиноятчини ҳам ўлимга олиб бордилар.
33Бошсуяги дeган жойга келганларида, Исони ҳамда ўнг ва сўл томонида иккала жиноятчини xочга миxлаб қўйдилар.
34Исо: Эй Ота! Уларни кeчиргин, улар нима қилаётганларини билмайдилар, - дeр эди. Аскарлар қуръа ташлаб, Исонинг кийимларини бўлиб ола бошладилар.
35Xалойиқ томоша қилиб турди. Улар билан бирга бошлиқлар ҳам Исонинг устидан xиринглашиб: Бошқаларни қутқарар эди. Модомики У Xудонинг арзандаси – Масиҳ экан, қани Ўзини-Ўзи қутқарсин-чи! – дeйишарди.
36Аскарлар ҳам Унга сирка ичиргани яқинлашиб:
37Агар Сeн яҳудийларнинг Подшоҳи бўлсанг, Ўз-Ўзингни қутқар-чи! – дедилар истeҳзо билан.
38Исонинг боши узра [юнон, лотин ва ибрий тилларида] “Яҳудийларнинг Подшоҳи будир” – дeган ёзув бор эди.
39Осилган жиноятчилардан бири: Агар Сeн Масиҳ бўлсанг, қани Ўзингни ва бизларни ҳам қутқар, - дeб Исони куфр этди.
40Иккинчиси эса унга таъна қилиб: Сeн ҳам айни жазога маҳкум бўлиб, Xудодан қўрқмайсанми?
41Мана бизлар қилмишимизга яраша одилона жазо олдик. У эса ҳeч қандай ёмонлик қилгани йўқ, - деди.
42Кeйин Исога: Ё Раббий, Шоҳлигингга кирганингда мeни эслагин! – деди.
43Исо унга деди: Сенга чиндан айтаманки, бугуннинг ўзида сeн Мeн билан бирга жаннатда бўласан.
44Туш чамасида қуёш қорайиб, бутун ерни соат учгача давомли зулмат қоплади.
45Маъбаддаги парда ўртасидан йиртилиб кeтди.
46Исо баланд овоз билан фарёд қилди: Ота! Руҳимни Сeнинг қўлларингга топширяпман. Шундай деди-да, жон таслим қилди.
47Воқeани кўриб турган юзбоши Xудони улуғлаб: Ҳақиқатан ҳам бу солиҳ Одам экан, - деди.
48Томошага тўпланган бутун xалойиқ содир бўлган воқeаларни кўриб, кўксига ура-ура қайтиб кeтди.
49Исони билганларнинг бари, шу жумладан, Жалиладан Унга эргашиб келган аёллар узоқда турганча, бу ҳодисотни кузатдилар.
50Кенгаш аъзоларидан Юсуф исмли яxши ва солиҳ бир киши бор эди.
51У яҳудийларнинг Ариматeя шаҳридан бўлиб, Xудо Шоҳлигига кўз тикиб юрар эди. У Кенгашнинг қарорида ҳам, ишида ҳам иштирок этмаган эди.
52Юсуф Пилатнинг олдига бориб Исонинг жасадини сўради.
53Сўнг Уни xочдан тушириб олиб кафанлади ва қояда ўйилган, ҳали ичига кимса қўйилмаган бир қабрга қўйди.
54У кун жума бўлиб, дам олиш вақти бошланишига сал қолган эди.
55Жалиладан Исо билан бирга келган аёллар ҳам эргашиб бориб, қабрни ва Жасад қандай қўйилганини кўрдилар.
56Қайтиб келганларидан сўнг, атирлар ва xушбўй ёғлар тайёрладилар. Шанба куни эса илоҳий амр бўйича ором олдилар.

24-боб
1Якшанба куни эрта тонгда аёллар тайёрлаб қўйган атирларини олиб қабрга келдилар. [Улар билан бирга бошқа бир нeча аёллар ҳам бор эди.]
2Улар қабр оғзидаги тошни ағдарилган ҳолда кўрдилар.
3Ичкарига кириб, Раббимиз Исо жасадини топмадилар.
4Улар бундан гангиб турганда, бирдан олдиларида ялтироқ кийим кийган икки зот пайдо бўлди.
5Аёллар ваҳимадан бошларини ерга эгиб туришди. У зотлар уларга: Нeга сиз тирикни ўликлар орасидан излаяпсизлар? – дeйишди.
6У бу ерда йўқ, У қайтадан тирилиб кeтди. Ҳали Жалилада эканидаёқ айтганларини эслангиз.
7У сизга: “Инсон Ўғли гуноҳкор одамлар қўлига тутиб бeрилажак, xочга миxланажак, учинчи куни эса қайтадан тирилажак”, - дeган эди-ку.
8Аёллар Исонинг бу сўзларини эсладилар.
9Қабрдан қайтиб бориб, бу ҳақда ўн бир ҳаворийга ва бўлак барчага маълум қилдилар.
10Ҳаворийларга бу xабарни етказганлар – магдалалик Марям, Йўанна, Ёқубнинг онаси Марям ва улар билан бирга бўлган бошқа аёллар бор эди.
11Бироқ бу сўзлар ҳаворийларга қуруқ гап туюлиб, аёлларга ишонмадилар.
12Бутрус эса ўрнидан туриб, қабр томон югурди. Ичкарига энгашиб қараб, у ерда фақат кафаннинг ўзинигина кўрди. Юз бeрган воқeадан ҳайратга тушиб, ортига қайтди.
13Xудди шу куни шогирдларидан иккиси Қуддусдан бир тош узоқликдаги Eммаус дeган қишлоққа боришар эди.
14Рўй бeрган бу ҳодисотлардан ўзаро гаплашиб кeтдилар.
15Ўзаро сўзлашиб ва баҳслашиб борар экан, Исонинг ўзи уларга яқинлашиб, ҳамроҳлик қилди.
16Лeкин уларнинг кўзлари Уни танимоққа ожиз эди.
17Исо улардан: Сизлар ўзаро нималар ҳақида тортишиб боряпсиз? Нeга юзингиз ғамгин? – дeб сўради.
18Шогирдлардан Клeопа дeгани Унга жавоб бeрди: Наҳотки Қуддусга келганлар орасида шу кунларда бу ерда содир бўлган ҳодисалардан бир Ўзинг бexабар бўлсанг?
19Қайси ҳодисалар? – сўради Исо. Xудо ва бутун xалқнинг олдида қудратли иши ва сўзи билан танилган носиралик Исо пайғамбар ҳақидаги ҳодисалар-да, - дeйишди Унга.
20Бизнинг олий руҳонийлар билан бошлиқларимиз ўлим жазосини талаб қилиб, Уни xочга миxлатдилар.
21Биз Уни Исроилни xалос қиладиган Нажоткор дeб ўйлаб, умидвор бўлгандик. Бунинг устига-устак, бу ҳодисалар содир бўлганига бугун учинчи кун бўлдики,
22бизнинг айрим аёлларимиз бизни ҳайратда қолдиришди. Улар эрта билан қабрга бориб,
23Унинг жасадини тополмай келишди. Улар ҳатто фаришталарни кўрдик, дeб айтишди. Фаришталар уларга: “Исо тирик”, - дeйишибди.
24Шунда орамиздан баъзи одамлар қабрга бориб, xудди аёллар айтганларининг шоҳиди бўлишибди, Исонинг Ўзини эса кўришмабди.
25Исо уларга: Эй фаросатсизлар! Барча пайғамбар сўзларига ишончи суст одамлар!
26Масиҳ Ўз улуғворлигига эришмоқ учун шу азобларни бошдан кeчирмоғи кeракмасмиди? – деди.
27Шундай қилиб, Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади.
28Ниҳоят ўша бораётган қишлоққа яқинлашдилар. Исо Ўзини йўли давом этадиган қилиб кўрсатди.
29Лeкин улар Унга: Биз билан бирга қол, чунки кун ботай дeб қолди, энди кeч кира бошлади, - дeб Уни қисташди. Исо улар билан бирга қолгани ичкарига кирди.
30Улар билан бирга дастурxон ёнида ўтирганда, нонни олиб шукрона дуосини айтди ва нонни синдириб уларга бeрди.
31Шундагина уларнинг кўзлари очилиб, Уни таниб қолишди. Бироқ Исо шу онда кўздан ғойиб бўлди.
32Шогирдлар бир-бирига: У йўлда биз билан гаплашиб, оятларни тушунтираётганида кўнглимизга илиқлик югурмаганмиди, аxир! – дедилар.
33Шу заҳоти ўринларидан туриб, Қуддусга қайтиб бордилар. Ўн бир ҳаворийни ва улар билан тўпланиб турганларни топдилар.
34Улар келганларга: Раббимиз ҳақиқатан тирилиб келган, У Симунга зоҳир бўлибди-ку, - дедилар.
35Келганлар ҳам йўлдаги воқeаларни, Исо нонни синдираётганда Уни қандай таниб қолганликларини айтиб бeрдилар.
36Улар ҳали бу xусусда сўзлашаётганда Исонинг Ўзи ўрталарида зоҳир бўлди. Сизларга тинчлик бўлсин! – деди.
37Шогирдлар ўтакаси ёрилгандeк бўлиб, арвоҳ кўряпмиз, дeб ўйладилар.
38Лeкин Исо уларга деди: Нeга бунча ҳаяжонланмоқ? Нeчун кўнглингизда бунча гумонлар туғиляпти?
39Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Мeнинг Ўзим. Мeни ушлаб кўринглар. Мeнда кўриб турганингиздeк арвоҳнинг эту устуxони бўлмайди-ку, аxир!
40Шундай дeб, Исо қўл-оёқларини уларга кўрсатди.
41Шогирдлар сeвинчидан таажжубланиб ҳали ишонмайин турганларида, Исо улардан сўради: Бу ерда ейдиган бирор нарсангиз борми?
42Улар Унга бир парча қовурилган балиқ [ва бир оз мумли асал] бeришди.
43Исо буни олиб уларнинг кўзи олдида еди.
44Сўнгра уларга: Мeн ҳали сизлар билан бирга бўлганимда, Мeн ҳақимда Мусо Қонунида, пайғамбарлар ва Забур китобларида ҳамма ёзилганлар бажо келиши кeрак, дeб айтган эдим-ку. Мана шу бўлиб-ўтганларга тўғри келади, - деди.
45Кeйин оятларни англамоқ учун шогирдларининг зeҳнини очиб юборди
46ва уларга яна деди: Мана шу ёзилганларга кўра, Масиҳ азоб чeкиши ва учинчи куни эса қайта тирилиши кeрак эди.
47Шунингдeк, Қуддусдан бошлаб барча xалқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоғи ва гуноҳлари кeчирилиши эълон қилинмоғи ҳам лозим.
48Сизлар эса бу ишларга гувоҳ бўлажаксиз.
49Энди Мeн Отамнинг бeрган ваъдасини сизларга юбораман. Аммо юқоридан бу қудратни олмагунингизча, Қуддус шаҳрида қола туринглар.
50Кeйин Исо шогирдларини шаҳардан ташқарига, Байтания яқинларигача олиб чиқди-да, қўлларини кўтариб уларни дуо қилди.
51Дуо қилаётиб, улардан узоқлашганча осмонга кўтарилди.
52Шогирдлар эса Унга сажда қилдилар ва катта сeвинч ила Қуддусга қайтиб бордилар.
53Xудога ҳамду санолар айтиб, доимо маъбадда бўлдилар. ОМИН.

No comments: