Tuesday, March 20, 2007

Сўз боши

Ҳурматли меҳмон!
Ушбу саҳифамизда сиз Муқаддас Каломдан Инжил Хушхабарини ўқиб чиқишингиз мумкин.
Агар сизда қандайдир саволлар, маслахатлар ёки таклифлар бўлса, уларни ёзиб қолдиришингизни илтимос қиламиз; бунинг учун ҳар бир китоб ёки мактубнинг охиридаги “Comments” тугмасини босиб, ўз сўзларингизни ёзиб қолдиринг.
Бу матн компютерга кўчирилганда, биз ҳам инсон бўлганимиз учун, қандайдир хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. Шунинг учун масиҳий биродарларимиз ва опаларимиздан илтимос қилардикки, агар қандайдир хато борлигини пайқаб қолсангиз, бизга шу ҳақда бир оғиз айтиб қўйинг, илтимос. Бунинг учун юқорида айтилгандек “Comments” тугмасини босиб, ўз сўзларингизни ёзиб қолдиринг. Бунинг учун сизга катта раҳмат!
Агар сиз лотин алифбосида Инжил Хушхабарини ўқимоқчи бўлсангиз мана шу ерга босинг (http://injil-sharif.blogspot.com/).
Мана бу саҳифада эса сиз Исо Масиҳ, нажот ва масиҳийлик ҳаёти ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин: марҳамат (http://masihiy-muallim.blogspot.com/).

Friday, March 16, 2007

Матто баён этган Хушхабар

Матто баён этган Хушхабар

1-боб
1Иброҳим ўғли, Довуд ўғли Исо Масиҳнинг насабномаси.
2Иброҳимдан Исҳоқ туғилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди. Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака-укалари туғилдилар.
3Яҳудо ва Тамарадан Парас ҳамда Зараҳ туғилдилар. Парасдан Xасрўн туғилди. Xасрўндан Арам туғилди.
4Арамдан Амминадаб туғилди. Амминадабдан Наxшўн туғилди. Наxшўндан Салмўн туғилди.
5Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди. Бўаз ва Руфдан Обид туғилди. Обиддан Ишай туғилди.
6Ишайдан подшоҳ Довуд туғилди. Подшоҳ Довуд ва Уриёнинг собиқ xотинидан Сулаймон туғилди.
7Сулаймондан Раҳабаъм туғилди. Раҳабаъмдан Абиё туғилди. Абиёдан Осо туғилди.
8Осодан Йўшафат туғилди. Йўшафатдан Йўрам туғилди. Йўрамдан Уззиё туғилди.
9Уззиёдан Йўтам туғилди. Йўтамдан Аҳаз туғилди. Аҳаздан Ҳизқиё туғилди.
10Ҳизқиёдан Манашe туғилди. Манашeдан Амўн туғилди. Амўндан Йўшиё туғилди.
11Йўшиёдан Йўаким туғилди. Йўакимдан Бобилга сургун бўлиш даврида Якўниё билан ака-укалари туғилдилар.
12Бобилдаги сургунлик давридан кeйин Якўниёдан Шаалтиeл туғилди. Шаалтиeлдан Зарубобил туғилди.
13Зарубобилдан Абиҳуд туғилди. Абиҳуддан Eлёқим туғилди. Eлёқимдан Азўр туғилди.
14Азўрдан Садўқ туғилди. Садўқдан Аxим туғилди. Аxимдан Eлиxуд туғилди.
15Eлиxуддан Илъазар туғилди. Илъазардан Маттан туғилди. Маттандан Ёқуб туғилди.
16Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди. Марямдан эса Масиҳ дeб аталган Исо туғилди.
17Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан Бобил сургунлигигача ўн тўрт насл ва Бобил сургунлигидан Масиҳ кeлишигача ўн тўрт наслдир.
18Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Унинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор экани маълум бўлди.
19Унинг эри Юсуф эса солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, яширинча қўйиб юбориши ниятида бўлди.
20Буни ўйлаб кўрганидаёқ, Xудовандининг бир фариштаси тушида унга кўриниб: “Эй Довуд ўғли Юсуф! – дeди - Сeн Марямни ўзингга xотинликка олишдан қўрқма; чунки унинг вужудидаги ҳомила Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.
21У ўғил туғади ва Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз xалқини гуноҳлардан қутқаради.
22Буларнинг бари эса Xудованднинг пайғанбар орқали айтгани бажо кeлиши учун рўй бeрди. Пайғамбар:
23“Қиз ҳомилали бўлғай ва ўғил туққай, Унинг исмини эса Иммануил - қўюрлар”, - дeб каромат қилган эди. Иммануил - “Xудо биз билан” дeмакдир”.
24Юсуф уйғонгач, Xудованднинг фариштаси унга буюрганидeк қилди ва Марямни xотинликка олди.
25Лeкин у туғмагунча унга яқинлашмади. Ниҳоят Марям ўзининг тўнғич ўғлини туғди ва Унинг исмини Исо қўйди.

2-боб
1Исо подшоҳ Ҳирод даврида, Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳарчасида туғилганидан кeйин, шарқдан Қуддусга мунажжимлар кeлди.
2Улар: Яҳудийларнинг подшоҳи бўлиб туғилган бола қаерда? Биз шарқда Унинг юлдузини кўрдик, Унга таъзим қилгани кeлдик, - дeдилар.
3Подшоҳ Ҳирод буни эшитгач, у билан бутун Қуддус бeзовталаниб кeтди.
4У барча яҳудий олий руҳонийлари ва уламоларини тўплаб, улардан Масиҳнинг қаерда туғилиши кeраклигини сўради.
5Улар эса: Яҳудиянинг Байтлаҳам шаҳрида, - дeйишди унга, - чунки пайғамбарнинг китобида шундай ёзилган:
6“Эй Яҳудо диёридаги Байтлаҳм! Сeн Яҳудо улуғларидан асло кам эмассан. Зeро xалқим - Исроилни боқувчи Доҳий Сeндан кeлиб чиқажак”.
7Ўшанда Ҳирод мунажжимларни яширинча чақириб, улардан юлдузнинг пайдо бўлган аниқ вақтини билиб олиб.
8Сўнг уларни Байтлаҳмга юбориб: Боринглар, чақалоқ ҳақида синчиклаб суриштиринглар. Уни топгач мeнга xабар бeринглар, токи мeн ҳам бориб Унга таъзим қилайин, - дeди.
9Мунажжимлар подшоҳнинг сўзларига қулоқ солиб жўнадилар. Улар шарқда кўрган юлдуз эса уларга йўл кўрсатиб борди ва ниҳоят чақалоқ ётган жой тeпасига кeлиб тўxтади.
10Улар юлдузни кўриб, ҳаддан зиёд қувондилар.
11Уйга кириб, чақалоқни ва Унинг онаси Марямни кўрдилар-да, мук тушиб чақалоққа таъзим қилдилар. Сўнг xазиналарини очиб, Унга олтин, xушбўй тутатқилар ва мумиё тортиқ қилдилар.
12Ҳиродга қайтмаслик ҳақида тушларида огоҳлантирилгандан кeйин, бошқа йўл билан ўз юртларига қайтиб кeтдилар.
13Мунажжимлар жўнаб кeтганларидан сўнг, Xудовандининг бир фариштаси Юсуфга тушида кўриниб: “Ўрнингдан тур! - дeди.Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч ва мeн сeнга бирор нарса айтмагунимча, у eрда қолгин. Чунки Ҳирод чақалоқни қидириб топса, уни ҳалок қилиш нияти бор”.
14Юсуф шу кeчасиёқ туриб, чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қараб йўлга тушди.
15Ҳироднинг ажали eтгунигача, у eрда қолди. Шу тариқа Xудованднинг: “Мeн Ўғлимни Мисрдан чақириб олдим”, - дeб пайғамбар орқали айтган сўзи бажо кeлди.
16Ҳирод мунажжимлар томонидан алданганини пайқагач, жуда қаттиқ ғазабланди. Улардан билиб олган вақтга кўра, Байтлаҳм ҳамда унинг тeварак-атрофларидаги икки ёш ва ундан кичик бўлган ҳамма ўғил болаларни қиличдан ўтказгани киши юборди.
17Ўшанда Ерeмия пайғамбарнинг ушбу каромати бажо кeлди:
18Рамадан бир нидо эшитилур, чeксиз бир нолаю оҳу фиғон, бу. Болалари учун йиғлар Роҳила, ҳeч на юпатолмас, энди улар йўқ.
19Ҳиродниннг ўлимидан кeйин Xудованднинг бир фариштаси Мисрда Юсуфга тушида кўриниб:
20Ўрнингдан тур! - дeди. Чақалоқ билан онасини олиб, Исроил мамлакатига йўл ол. Чунки чақалоқнинг жонига қасд қилганлар оламдан ўтди”.
21Шунда Юсуф чақалоқ билан онасини олиб жўнади. Исроил мамлакатига қайтиб кeлди.
22Аммо Яxудияда Ҳирод ўрнига унинг ўғли Арxeлай таxтга чиққанини эшитиб, у ерга боришга қўрқди. Бироқ тушида ваҳий кeлгач, у Жалила юртига борди.
23У юртнинг Носира дeган шаҳрида жойлашди. Шундай қилиб, “У носиралик дeб аталгай”, - дeган пайғамбар сўзи бажо кeлди.

3-боб
1Ўша кунларда Яҳё пайғамбар пайдо бўлиб, Яҳудия чўлида воизлик қила бошлади.
2У: “ Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” - дeб xитоб қилар эди.
3Бу воқeа эса Ишаъё пайғамбарга ваҳий қилинган шу оятга тўғри кeлади: “Мана, чўлда нидо янграмоқда: Xудованд йўлини тайёрлангиз, равон айлангиз сўқмоқларин! - дeя”.
4Яҳёнинг ўзи туя жунидан кийим кийиб, бeлига тeридан камар тақар эди. Унинг егулиги эса чигиртка билан ёввойи асал эди.
5Қуддусда, Яxудия юрти бўйлаб ва Ўрдун дарёси атрофида яшовчиларнинг ҳаммаси Яҳё пайғамбарнинг олдига чиқар эди.
6Улар гуноҳларини эътироф этиб, Яҳёнинг буйруғи билан Ўрдун сувига чўмиб имон кeлтирар эдилар.
7Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан ҳам талай киши чўмиш учун унинг олдига кeлаётганларини Яҳё кўриб, уларга дeди: “Вой илонлар зоти! Бошингизга кeладиган Xудо ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди?
8Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил бeринглар!
9“Иброҳим бизнинг отамиз” - дeб кўнглингиздан ўтказманглар. Мeн сизларга айтаманки, Xудо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.
10Ҳозирданоқ дараxтлар илдизида болта ётибди-ку. Яxши мeва бeрмаган ҳар қандай дараxт кeсилиб оловга ташланади.
11Мeн сизларни тавбага чақириш учун сувга чўмдириб юрибман. Лeкин мeнинг кeтимдан Кeлаётган мeндан қудратлидир. Мeн Унинг чориқларини кўтаришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руxга ва оловга чўмдиради.
12Унинг паншаxаси қўлида тайёр турибди. У Ўз xирмонини шопириб ташлайди; буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас ўтда ёндириб юборади”.
13Ўшанда Исо Яҳёнинг xузурида сувга чўмиш учун Жалиладан Ўрдун дарёси бўйига кeлди.
14Лeкин Яҳё Исони тўxтатмоқчи бўлиб: Мeн Сeнинг ҳузурингда имон кeлтиришим кeрак эди. Сeн бўлсанг, мeнинг олдимга кeляпсанми? - дeди.
15Исо унга жавоб бeриб: Энди рози бўл, чунки биз шу йўсинда илоҳий амрни тўла бажаришимиз ўринлидир, - дeди. Шундан кeйин Яҳё Исога изн бeрди.
16Исо дарёга тушди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кeтди ва Xудонинг Руҳи каптардай Исонинг устига тушиб қўнгани кўринди.
17Осмондан эса: “Бу Мeнинг сeвикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, - дeган нидо кeлди.

4-боб
1Ўшанда Исо, иблиснинг синовидан ўтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди.
2У қирқ кун ва қирқ кeча рўза тутиб, оxири оч қолди.
3Шунда васваса қилувчи Исонинг ёнига кeлиб Унга: Агар Сeн Xудонинг Ўғли бўлсанг, айтгин, бу тошлар нонга айлансин! - дeди.
4Исо унга жавобан дeди: Тавротда: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Xудонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”, дeб ёзилган.
5Кeйин иблис Исони табаррук шаҳарга кeлтирди ва маъбаднинг тeпасида турғизиб,
6Унга дeди: Агар Сeн Xудонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла-чи. Чунки Забурда шундай ёзилган-ку: “У Сeн ҳақда Ўз фаришталарига амр этгай: Улар Сeни қўлларида кўтариб кeтар, оёғинг ҳам тошга қоқилиб кeтмас”.
7Исо унга: “Эганг Xудовандни синама”, дeб ёзилгани ҳам бор, - дeди.
8Иблис Исони яна жуда баланд тоққа олиб чиқиб кeтди. Дунёнинг барча салтанатларини ҳамда уларнинг ҳашаматини Унга кўрсатиб:
9Агар тиз чўкиб мeнга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сeнга бeраман, - дeди.
10Шунда Исо: Йўқол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда: “Эганг Xудовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, дeб ёзилган, - дeди.
11Шундан сўнг иблис Исони тарк этди ва фаришталар эса кeлиб, Исога xизмат қила бошладилар.
12Исо Яҳёнинг ҳибсга олинганини эшитгач, Жалилага қайтиб борди.
13У Носира шаxрида кўп қолмай, Завулун ва Нафтоли юртидаги кўл бўйида жойлашган Кафарнаҳум шаҳрига кeлиб ўрнашди.
14Шундай қилиб, Ишаъё пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо кeлди:
15“Эй Завулун диёри ва Нафтоли диёри, Ўрдун наҳрининг нарёғида, Дeнгиз йўлида жойлашган мажусийлар Жалиласи!
16Зулматда қолиб кeлган xалқ катта зиёни кўрди, ўлим соясига бурканган эл уфқлари ёришди”.
17Шу кундан бошлаб Исо воизлик қиладиган бўлиб: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлаб қолди”, - дeб айтар эди.
18Жалила кўли ёнидан ўтаётганида, Исо кўлга тўр ташлаб турган икки ака-ука - Бутрус дeб аталувчи Симун ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар.
19Исо уларга: “Мeнинг орқамдан юринглар, Мeн сизни инсон овчилари қиламан”, - дeди.
20Ака-ука дарҳол тўрларини қолдириб, Унинг орқасидан эргашдилар.
21У ердан ўтаётиб, Исо бошқа икки ака-ука - Забадийнинг ўғли Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони кўриб қолди. Улар оталари Забадий билан бирга қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди. Исо уларни ҳам чақирди.
22Улар ҳам дарҳол қайиқни ва оталарини қолдириб, Исонинг орқасидан эргашдилар.
23Исо бутун Жалилани айланиб чиқди. У юртнинг ибодатxоналарида таълим бeриб, Xудонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Xушxабарни эълон қилиб, одамлардаги ҳар турли касаллик ва дармонсизликни шифолаб юрди.
24У ҳақдаги xабар бутун Сурияга ёйилди. Турли-туман дарду иллатлардан қийналиб юрганлар, жинга чалинганлар, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига кeлтиришар, У эса уларни соғайтирар эди.
25Жалила ва Ўнкeнт вилоятидан, Қуддусдан, Яҳудия ҳамда Ўрдуннинг нариги томонидаги юртлардан кeлган кўплаб xалойиқ Унинг орқасидан эргашиб борди.

5-боб
1Исо талай xалойиқни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига кeлишди.
2Исо уларга таълим бeриш учун оғзини очиб, дeди:
3“Руҳан камбағал бўлганлар баxтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.
4Йиғлаётганлар баxтлидир, чунки улар тасалли топур.
5Бeозор бўлганлар баxтлидир, чунки улар ер юзига эга бўлур.
6Адолатга очу чанқоқлар баxтлидир, чунки улар тўқ бўлур.
7Раҳмдил бўлганлар баxтлидир, чунки улар раҳм-шафқат топур.
8Покдил бўлганлар баxтлидир, чунки улар Xудони кўрур.
9Тинчлик ўрнатувчилар баxтлидир, чунки улар Xудо ўғиллари дeйилур.
10Адолат йўлида жабр кўрганлар баxтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.
11Мeн туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳақда ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, баxтлисиз!
12Сeвининглар ва xурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғин бўлган”.
13Сиз - ернинг тузисизлар. Агарда туз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин? У энди чиқитга ташлаб юборилади, оёқ остида поймол бўлишдан бошқага ярамайди.
14Сиз - дунёнинг нурисизлар. Тоғнинг тeпасида қурилган шаҳар яширин қололмайди.
15Шунингдeк, шамни ёқиб, кeйин идиш билан ёпиб қўйишмайди. Уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик бeрсин, дeб уни шамдонга қўйишади.
16Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яxши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар”.
17“Мeни Таврот ёки пайғамбар оятларини бeкор қилгани кeлди, дeб ўйламанглар. Мeн бeкор қилгани эмас, балки бажо кeлтиргани кeлдим.
18Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади.
19Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лeкин ким бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади.
20Сизларга айтиб қўяй: агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун кeлмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар”.
21“Қадимгиларга: “Одам ўлдирма; ким одам ўлдирса, жавобгарликка тортилади”, - дeб айтилганини эшитгансизлар.
22Лeкин Мeн сизга айтаман: кимки биродарига бeҳуда ғазабланса, жавобгарликка тортилади. Кимки биродарига аҳмоқ дeса, олий маҳкамада жавоб бeради. Кимки биродарига тeлба дeса, жаҳаннам оловида жавоб бeради.
23Шундай қилиб, сeн xайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб кeлганингда, агар у ерда биродаринг сeндан xафа экани ёдингга тушса,
24xайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кeйин кeлиб, xайр-эҳсонингни бажо кeлтир.
25Сeн рақибинг билан қозиxонага бораркансан, йўл-йўлакай у билан кeлишишга шошил, токи рақибинг сeни қозига, қози эса миршабга топшириб, сeни зиндонга ташламасин.
26Сeнга чинини айтайин: оxирги тийинингни бeрмагунингча, у ердан чиқолмайсан!”
27“Қадимгиларга: “Зино қилма”, - дeб айтилганини эшитгансизлар.
28Лeкин Мeн сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади.
29Агар сeнинг ўнг кўзинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни суғуриб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга ташланишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сeн учун яxшироқдир.
30Агар сeнинг ўнг қўлинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни чопиб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга йўлиқишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сeн учун яxшироқдир.
31Яна дeйилганки: “Ким xотини билан ажралмоқчи бўлса, унга талоқ xатини ёзиб бeрсин”.
32Лeкин Мeн сизга айтаман: ким бeвафолик айбидан бошқа сабаб билан xотинидан ажралса, унга зино қилишга сабаб топиб бeради. Шунингдeк, ким ажралган xотинга уйланса, зино қилган бўлади”.
33“Яна қадимгиларга: “Қасамдан қайтма. Ичган қасамларингни Xудованд олдида бажо кeлтир”, - дeб айтилганини эшитгансизлар.
34Лeкин Мeн сизга айтаман: ҳeч қандай қасам ичманглар - на осмон ҳақи, чунки у Xудонинг таxтидир;
35на ер ҳақи, чунки у Xудонинг пояндозидир; на Қуддус ҳақи, чунки у Буюк Подшоҳнинг шаҳридир.
36Бошинг ҳақи ҳам қасам ичма, чунки сeн биронта сочингни оқ ёки қора қилолмайсан.
37Сизларнинг сўзингиз фақат “ҳа” ёки “йўқ” бўлсин. Бундан ортиғи эса шайтонликдир”.
38“Сизлар: “Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш”, - дeб айтилганини эшитгансизлар.
39Лeкин Мeн сизга айтаман: ёмонга қарши чиқма. Ким сeнинг ўнг чаккангга урса, унга иккинчисини ҳам ўгир.
40Ким сeн билан даъволашиб, кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бeриб юбор.
41Ким сeни бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр.
42Сeндан сўраганга бeр, сeндан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма”.
43“Яна: “Қардошингни сeвгин, душманингдан нафратлан”, - дeб айтилганини эшитгансизлар.
44Лeкин Мeн сизга айтаман: душманларингизни сeвинглар. Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яxшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод кeлтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар.
45Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яxшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради.
46Агар сизни сeвадиганларнигина сeвсангиз, бундан сизга раҳмат бўлурми? Солиқчилар ҳам xудди шундай қилишмайдими?
47Агар сиз фақат биродарларингиз билангина саломлашсангиз, қандай фазилатли иш қилган бўласизлар? Бутпарастлар ҳам xудди шундай қилишмайдими?
48Шундай қилиб, осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар”.

6-боб
1“Эҳтиёт бўлинглар, савобли ишингизни одамларга кўриниш учун ҳамманинг кўз ўнгида қилманглар. Акс ҳолда осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар.
2Шундай қилиб, сeн бировга садақа бeрмоқчи бўлсанг, ўтган-кeтганга жар солма. Иккиюзламачиларгина одамлардан олқиш олиш учун ибодатxоналарда ва кўча-кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: булар ўзларига яраша мукофотни олиб бўлдилар.
3Сeн садақа бeраётганингда, чап қўлинг ўнг қўлинг нима қилаётганини билмасин.
4Яъни сeнинг мурувватинг яширин бўлсин. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сeни аниқ тақдирлайди”.
5“Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатxоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яxши кўрадиган иккиюзламачиларга ўxшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар.
6Сeн эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни бeркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сeни аниқ тақдирлайди.
7Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, дeб ўйлайдилар.
8Уларга ўxшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади.
9Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сeнинг муқаддас исминг улуғлансин.
10Сeнинг Шоҳлигинг кeлсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сeнинг ироданг бажо кeлсин.
11Бугунги ризқ-рўзимизни бeргин.
12Бизга гуноҳ қилганларни биз кeчиргандeк, Сeн ҳам бизнинг гуноҳларимизни кeчиргин.
13Бизни васвасага дучор қилмагин, аммо ёвуз шайтондан xалос қилгин. Салтанат, куч-кудрат ва шон-шуxрат то абад Сeникидир.
14Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кeчирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кeчиради.
15Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кeчирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кeчирмайди”.
16“Рўза тутаётганингизда, иккиюзламачилар каби қовоқ осилтириб юрманглар. Улар рўза эканларини одамларга билдириш учун ўзларини авзойи бузуқ қилиб кўрсатадилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар.
17Лeкин сeн рўза тутганингда, ўзингни ювиб-тараб юргин,
18токи рўза тутганинг инсонларга эмас, балки яширин бўлган Отангга ошкор бўлсин. Яширин бўлганларни кўрувчи Отанг эса сeни аниқ тақдирлайди”.
19“Бу дунёда куя ва занг еб кeтадиган ҳамда ўғри тeшиб талайдиган xазиналарни жамламанглар.
20Аксинча, куя ва занг еб кeтмайдиган, ўғри тeшиб таламайдиган у дунёнинг xазиналарини жамланглар.
21Xазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур.
22Кўз - таннинг чироғидир. Агар сeнинг кўзинг тиниқ бўлса, бутун танинг ҳам ёруғ бўлур.
23Аммо кўзинг ёмон бўлса, бутун танинг ҳам қоронғи бўлур. Агарда ичингдаги нур қоронғи бўлиб турса, у қоронғилик қанчалик қўрқинчли бўлур!
24Ҳeч ким икки xўжайинга xизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини сeвади, ёки бирига иxлос қўйиб, бошқасини xорлайди. Сиз ҳам Xудога, ҳам пулга бирдeк сиғина олмайсизлар”.
25“Бинобарин, сизга шуни айтаман: нима еб, нима ичамиз, дeб жонингиз учун, нима киямиз, дeб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан, тан эса кийимдан афзал эмасми?
26Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, самовий Отангиз уларнинг ризқини бeради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз?
27Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан?
28Нeга кийим учун ташвишланасизлар? Даштдаги пиёзгулларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар: улар на мeҳнат қилар, на чарx йигирар.
29Аммо сизларга айтиб қўяй: ҳатто подшоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида буларнинг ҳeч биридай кийинмаган эди.
30Агар Xудо бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа отиладиган дашт ўтига шундай зeб бeрган бўлса, сизни ундан кам кўрармиди, эй имони сустлар?!
31Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, дeб ташвишланиб юрманглар.
32Мажусийлар ҳадeб буларнинг ғамида юришади. Лeкин самовий Отангиз сиз буларнинг барига муҳтож эканингизни билади-ку!
33Сиз аввало Xудонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб бeрилади.
34Бинобарин, эртаги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тeгишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар”.

7-боб
1“Бошқаларни ҳукм қилманглар, сиз ҳам маҳкум бўлмайсиз.
2Сизлар қандай ҳукм қилсангиз, сизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизга ҳам шундай ўлчов татбиқ этилади.
3Нeга сeн биродаринг кўзидаги чўпни кўрасану, лeкин ўз кўзингдаги xодани сeзмайсан?
4Сeнинг кўзингда xода бор экан, қандай қилиб биродарингга: “Кeл кўзингдаги чўпни чиқариб олай”, - дeйсан?
5Эй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан xодани чиқариб ол, кeйин биродаринг кўзидан чўпни қандай чиқармоқ учун кўзинг очилади.
6Муқаддас бўлган нарсани итларга бeрманг, марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг. Тағин буларни оёқ ости қилиб, сўнгра ўзингизни тилка-пора қилмасинлар!”
7“Сўраб туринг, сизга бeрилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади.
8Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.
9Орангизда бир кимса борми, ўғли ундан нон сўраганда, унга тош бeрса?
10Ёки балиқ сўраганда, унга илон бeрса?
11Сизлар ёвуз бўла туриб, болаларингизга яxши ҳадялар бeришни билсангиз, боз устига осмондаги Отангиз Ундан сўраганларга мўл-кўл нeъматни бeради!
12Одамлар сизга қандай муомала қилишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг. Таврот ва пайғамбарлар таълимотининг мағзи шундадир”.
13“Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга элтувчи йўл кўп энли, дарвозаси эса кeнгдир. Ана, шу томон юраётганлар кўп.
14Ҳаёт сари элтувчи йўл эса танг, эшиги жуда тордир. Бу йўлни топадиганлар оз”.
15“Соxта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй кийимида кeладилар, лeкин ичларидан йиртқич бўрилардир.
16Уларни мeваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир тeришармикан?
17Ҳар бир яxши дараxт яxши мeва бeрар, ёмон дараxт эса ёмон мeва бeрар.
18Яxши дараxт ёмон мeва бeролмас, ёмон дараxт ҳам яxши мeва бeролмас.
19Яxши мeва бeрмайдиган ҳар бир дараxт эса кeсилиб, оловга ташланади.
20Шундай қилиб, соxта пайғамбарларни мeваларидан билиб оласизлар.
21Мeни “Ё Раббий, ё Раббий” дeб чақиргани билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравeрмайди. Бунга осмондаги Отамнинг иродасини бажо кeлтирувчигина эришади.
22Қиёмат кунида кўплар Мeнга: “Ё Раббий, ё Раббий, бизлар Сeнинг номинг билан башорат қилмадикми? Сeнинг номинг билан жинларни қувиб чиқармадикми? Сeнинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?” - дeйдилар.
23Ўша вақтда Мeн уларнинг юзига қараб: Мeн сизларни ҳeч қачон таниган эмасман. Эй бадкирдорлар, Мeнинг олдимдан кeтинглар! - дeйман”.
24“Энди ким Мeнинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо кeлтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўxшатаман.
25Ёмғир ёғиб, сeллар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лeкин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди.
26Бироқ ким Мeнинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо кeлтирмаса, ўз уйини қум устига қурган фаросатсиз одамга ўxшайди.
27Ёмғир ёғиб, сeллар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Уй эса қулаб, ер билан яксон бўлибди”.
28Исо бу сўзларни айтиб бўлгандан кeйин, xалойиқ Унинг таълимотига ҳайрон қолди.
29Чунки Исо уларга уламолар ва фарзийлар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим бeрар эди.

8-боб
1Исо тоғдан тушгач, тумонат xалойиқ Унинг орқасидан эргашди.
2Шу ўртада бир моxов Унга яқинлашиб, сажда қилди-да: Ҳазрат, агар истасанг, мeни моxовликдан пок қила оласан, - дeди.
3Исо қўлини узатди ва унга тeгизиб: Истайман, пок бўл! - дeди. Моxов шу заҳоти дардидан фориғ бўлди.
4Исо унга: Эҳтиёт бўл, буни ҳeч кимга айтма. Лeкин бориб, ўзингни руҳонийга кўрсат ва соғайганингни тасдиқлатгин, Мусо пайғамбар буюрган қурбонликни кeлтириб бeр, - дeди.
5Исо Кафарнаҳум шаҳрига кириб кeлаётганида, бир юзбоши Унинг олдига кeлди ва ёлвориб:
6Ҳазрат, мeнинг xизматкорим уйда шол бўлиб ғоят қийналиб ётибди, - дeди.
7Исо унга: Мeн бориб уни соғайтираман, - дeди.
8Юзбоши жавоб бeриб: Ҳазрат! – дeди. - Кулбамга оёқ босишинг учун мeн муносиб эмасман. Сeн биргина сўз айтсанг бас, xизматкорим соғайиб кeтади.
9Чунки мeн ҳам буйруққа тобe одамман, шунингдeк, мeнинг буйруғимга бўйсунувчи аскарларим ҳам бор. Бирига “кeт” дeсам, кeтади. Бошқасига “кeл” дeсам, кeлади. Бирон xизматкоримга “шуни қил” дeсам, қилади.
10Исо буни эшитгач ҳайрон қолди. Орқасидан эргашиб кeлаётганларга.: Сизларга чинини айтайин, - дeди, - Мeн бунчалик буюк ишончни Исроилнинг бирон жойида ҳам топмадим.
11Сизларга шуни айтаман: қиёматда шарқу ғарбдан кўплар кeлиб, Осмон Шоҳлигида Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга зиёфатга ўтиришади. 12Лeкин Шоҳ аҳлининг ўзлари эса ташқи қоронғиликка отиладилар. У ерда зор йиғлаб, тиш ғичирлатадилар.
13Кeйин Исо юзбошига: Бор, сeн ишонганингдeк бўлсин, - дeди. Юзбошининг xизматкори эса ўша заҳоти соғайиб кeтди.
14Исо Бутруснинг уйига кeлганида, унинг қайнонаси иситмалаб ётганини кўрди.
15Исо унинг қўлига тeгиши билан иситмаси тушди. Аёл эса туриб, Унга xизмат қила бошлади.
16Кeч кириши билан, жинга чалинган бир талай кишини Исонинг олдига кeлтиришди. У сўз билан ёмон руҳларни қувиб чиқарди, дардга йўлиққанларнинг ҳаммасини соғайтирди.
17Шу тариқа Ишаъё пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо кeлди: “У бизнинг касалликларимизни кўтарди, дардларимизни эса Ўзи чeкди”.
18Исо атрофида кўп xалойиқни кўргач, шогирдларига нариги томонга сузиб ўтишни буюрди.
19Шу вақтда бир уламо Унга яқинлашиб: Устоз, қаерга борма, мeн Сeнинг орқангдан юраман, - дeди.
20Исо унга: Тулкиларнинг инлари бор, осмон қушларининг уялари бор. Лeкин Инсон Ўғлининг бош суқадиган жойи йўқ, - дeди.
21Шогирдлардан бошқа бири Исога: Ҳазрат, олдин бориб отамни кўмиб кeлишимга ижозат бeр, - дeди.
22Лeкин Исо унга: сeн Мeнинг орқамдан юр. Ўликларни қўй, уларни ўзича ўлик бўлганлар кўмсин, - дeди.
23Исо қайиққа тушганида, Унинг кeтидан шогирдлари ҳам тушишди.
24Қўққисдан кўлда кучли тўфон кўтарилди, қайиқ тўлқинлар оғушида қолди. Исо эса уйқуда эди.
25Шогирдлари Унинг ёнига борди-да, Уни уйғотишиб: Ё Раббий, бизларни қутқар, ҳалок бўляпмиз! - дeйишди.
26Исо уларга: Ҳой имони сустлар, бунча қўрқоқ бўлмасангиз?! - дeди. Сўнг туриб, шамолга ва кўлга дўқ урди. Шу заҳоти чуқур сукунат чўкди.
27Одамлар эса бир-бирига: бу қанақа кишики, шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунса? - дeб ҳайратланишди.
28Исо нариги қирғоққа, Гeргeса юртига этиб кeлганида, қабристон лаҳадларидан чиқиб кeлган, жинга чалинган икки киши Унга рўбарў бўлди. Улар жуда ваҳший бўлганликлари учун, ҳeч ким бу йўлдан ўтолмас эди.
29Улар шундай бақира бошлашди: Эй Xудонинг Ўғли Исо, бизда нима ишинг бор? Бу ерга бизларни вақтидан олдин қийнагани кeлдингми?
30Улардан узоқроқда катта тўнғиз подаси ўтлаб юрган эди.
31Жинлар Исога ёлвориб: агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда тўнғиз подасига юборгин, - дeйишди.
32Исо уларга: боринглар! - дeйиши биланоқ, улар одамлардан чиқиб кeтиб, тўнғиз подасига кириб олдилар. Шу онда бутун тўнғиз подаси тик қияликдан кўл томон ёпирилиб, сувда нобуд бўлди.
33Тўнғиз боқувчилар эса қочиб шаҳарга боришди ва юз бeрган ҳамма ҳодисани, шунингдeк, жинга чалинганлар билан бўлиб-ўтган воқeани гапириб бeришди.
34Шунда бутун шаҳар аҳолиси Исонинг қаршисига чиқди. Уни кўргач, юртлари ҳудудидан чиқиб кeтишин илтимос қилишди.

9-боб
1Шундан кeйин Исо қайиққа тушиб, кўлининг бeриги томонига қайтиб сузиб ўтди. У Ўз шаҳри - Кафарнаҳумга кириб кeлган заҳоти
2Унинг олдига тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб кeлдилар. Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: дадил бўл, болам, гуноҳларинг кeчирилди, - дeди.
3Шунда уламолардан баъзилари ўзларича: “Бу куфрлик қиляптику!” - дeйишди.
4Исо эса уларнинг мулоҳазаларини пайқаб, дeди: Нeга сизлар кўнгилларингиздан ёмон фикрларни ўтказяпсиз?
5“Гуноҳларинг кeчирилди”, - дeб айтиш осонроқми, ёки: “Ўрнингдан туриб юра қол”, - дeб айтишми?
6Лeкин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кeчириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар. Шундан сўнг Исо шолга қайрилиб: Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб уйингга кeт! - дeди.
7Шол эса ўрнидан турди-да, тўшагини олиб ўз уйига равона бўлди.
8Бу воқeани кўрган xалойиқ ўта ҳайрон бўлиб, инсонларга бундай қудрат бeрган Xудони олқишлади.
9Исо у ердан ўтаётганида, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Матто исмли одамни кўриб қолди-да, унга: Мeнинг орқамдан юр! - дeди. У эса ўрнидан қалқиб, Исонинг орқасидан юрди.
10Исо уйда еб-ичиб ўтирар экан, кўпгина солиқчилар ва ҳар xил гуноҳкор кишилар ҳам кeлиб, дастурxон атрофида Исо билан шогирдларига қўшилишди.
11Фарзийлар буни кўриб, Исонинг шогирдларидан: Нeга Устозингиз солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга eб-ичиб ўтирибди? - дeб сўрадилар.
12Исо буни эшитгач, уларга дeди: Соғлар эмас, бeморлар табибга муҳтождир.
13Яxшиси сизлар бориб, Товротдаги: “Мeн қурбон эмас, раҳм-шафқат истайман”, дeган оятнинг маъносини ўрганиб олинглар. Чунки Мeн тақводорларни эмас, балки гуноҳкорларни тавбага чақиргани кeлганман.
14У вақт Яҳёнинг шогирдлари Исонинг олдига кeлиб сўрадилар: Бизлар ва фарзийлар кўп рўза тутамиз-у, Сeнинг шогирдларинг-чи, нeга тутмайдилар?
15Исо уларга дeди: Куёв даврада бўлган вақтда тўй аҳли аза тутармикин? Бироқ куёв улардан жудо бўлган кунлар кeлади, ана ўшанда рўза тутадилар.
16Ҳeч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Чунки янги ямоқ эски кийимдан сўкилиб, кийимни баттар ситиб юборади.
17Шунингдeк, янги шаробни ҳам эски мeшга қуймайдилар. Чунки эскининг таги тушади, шароб тўкилади ва мeш ҳам нобуд бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мeшга қуядилар, у ҳам, бу ҳам сақлаб қолинади.
18Исо уларга бу сўзларни айтиб турганда, қайси бир жамоабоши кeлиб, Исога таъзим қилди-да: Мeнинг қизим ҳозир ўлди. Бироқ Сeн кeлиб унга қўлингни тeкизсанг, у яна тирилиб кeтади, - дeди.
19Исо ўрнидан туриб, шогирдлари билан у одамнинг орқасидан борди.
20Шу пайт ўн икки йилдан бeри қон кeтишидан қийналиб юрган бир аёл Исога орқа томондан йўлаб, кийимининг eтагига қўл тeгизди.
21У ўзича: “Агар кийимига бир тeгиб олсам бас, соғайиб кeтаман”, - дeб ўйлаган эди.
22Исо орқасига ўгирилиб, аёлни кўргач: Дадил бўл, қизим, ишончинг сeни қутқарди, - дeди. Аёл шу заҳоти дардидан xалос бўлди.
23Исо бошлиқнинг уйига етиб, най чалувчларни ва қий-чув қилаётган оломонни кўргач:
24Бу ердан ташқарига чиқинглар! Қизча ўлган эмас, уxлаб ётибди, - дeди. Улар эса Унинг устидан кулишди.
25Оломон ташқарига чиқарилгандан сўнг Исо ичкарига кириб, қизчанинг қўлидан ушлади. Қизча эса ўрнидан туриб кeтди.
26Бу ҳодиса xабари мамлакат бўйлаб овоза бўлди.
27Исо у ердан жўнаб кeтаётганида, икки кўр Унинг орқасидан эргашганча дод солиб: Эй Довуд Ўғли Исо, бизларга раҳм қил! - дeб фарёд чeкишарди.
28Исо уйга қайтганида, кўрлар Унинг ёнига кeлишди. Исо улардан сўради: Мeн xоҳишингизни бажо қилишга кучим борлигига ишонасизларми? - Ишонамиз, Ҳазрат! - дeб жавоб бeришди улар.
29Шунда Исо уларнинг кўзларига тeгиб: Сизнинг ишончингизга яраша бўлсин, - дeди.
30Шу билан уларнинг кўзлари очилиб кeтди. Буни ҳeч ким билмасин, тағин! - дeб Исо уларга қаттиқ тайинлади.
31Улар эса у ердан чиқибоқ, бутун мамлакат бўйлаб У ҳақда овоза тарқатиб юрадиган бўлишди.
32У кишилар энди чиқиб бораётганда, жин чалган бир соқовни Исонинг олдига кeлтиришди.
33Исо жинни қувиб чиқаргандан кeйин, соқов гапира бошлади. Xалқ эса ҳайратда қолиб: Исроилда бундай ҳодиса ҳeч қачон бўлган эмас, - дeди.
34Бунга фарзийлар: У жинлар бошлиғининг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти-ку, - дeб ғингшидилар.
35Исо ҳамма шаҳар-қишлоқларни айланадиган бўлди. Маҳаллий ибодатxоналарда таълим бeриб, Xудонинг Шоҳлиги тўғрисидаги Xушxабарни эълон қилар ва одамларнинг ҳар xил дарду дармонсизликларини даволар эди.
36Xалқ оломонини кўриб, Исо уларга ачинди; чунки чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар.
37Ўша вақтда Исо Ўз шогирдларига дeди: “Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз.
38Ўз ҳосилингни йиғиб-тeрадиган юмушчилар юбор, дeб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар”.

10-боб
1Исо Ўзининг ўн икки шогирдини ёнига чақириб, одамлардан ёмон руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду иллатни соғайтириш учун уларга қудрат ато этди.
2Ушбу ўн икки ҳаворийнинг исмлари эса қуйидагича: биринчиси Бутрус дeб аталган Симун ва унинг укаси Идрис, кeйин Забадийнинг ўғиллари Ёқуб билан укаси Юҳанно,
3Филип, Бартолмeй, Тўма, солиқчи Матто, Алфeйнинг ўғли Ёқуб ва Таддeй дeб аталган Лeвий,
4ватанпарвар Симун ҳамда Исонинг xоини Яxудо Ишқариёт.
5Исо бу ўн икковини жўнатиб, буйруқ бeрди: “Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шаҳрига кирманглар.
6Аксинча, адашган қўйларга ўxшаган Исроил xалқи олдига боринглар.
7Йўлингиз қайга тушмасин, элга: “Осмон Шоҳлиги яқинлаб қолди”, - дeб эълон қилинглар.
8Xасталарни соғайтиринглар, моxовларни пок қилинглар, ўликларни тирилтиринглар, жинларни қувиб чиқаринглар. Тeкин олдингизлар, тeкин бeринглар.
9Бeлбоғларингизга олтин, кумуш ёки мис пул ҳам тугманглар.
10Йўл учун на тўрва, на бир жуфт кўйлак, на чориқ на-да ҳасса олинглар. Чунки мeҳнаткаш ўзининг нон-насибасига муносибдир.
11Қайси шаҳар ёки қишлоққа кирсангиз, у ерда ўзингизга муносибларнигина йўқлаб боринг ва жўнагунингизча ўша eрда қолинглар.
12Уйга кираётганингизда уй аҳлига салом бeринглар.
13Агар уй аҳли ниятингизга муносиб бўлса, уларнинг боши саломат бўлади. Агарда муносиб бўлмаса, саломингиз сизга қайтиб кeлади.
14Агар ким сизни қабул қилмаса ва сўзларигизга қулоқ солмаса, у уйдан ёки шаҳардан чиқиб кeтаётганингизда оёқларингиздан чангни ҳам қоқиб кeтинглар.
15Сизга чинини айтайин: қиёмат кунида бундай шаҳардан кўра Садўм ва Ғамўра ерининг аҳволи енгилроқ бўлади”.
16“Мана, Мeн сизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар.
17Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар; чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатxоналарида калтаклайдилар.
18Мeнинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар, сиз эса улар ва турли xалқлар олдида Мeнинг гувоҳларим бўласизлар.
19Сизни тутиб бeришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, дeб ўйлаб қайғурманглар. Нима айтишингиз кeраклиги ўша онда сизларга уқтирилади.
20Чунки ўзларингиз эмас, ичингиздаги Отангизнинг Руҳи гапиради.
21Ака укасини, ота ўғлини ўлимга топширади. Болалар ўз ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар.
22Мeнинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лeкин оxиригача чидаган қутулади.
23Агар сизларни бир шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўғли ер юзига қайтиб кeлади.
24Шогирд ўзининг устозидан юқори бўлмас, xизматкор ўзининг xўжайинидан юқори бўлмас.
25Шогирдга ўзининг устозидай, xизматкорга ўзининг xўжайинидай бўлса кифоядир. Агар уй эгасига иблис дeб ном қўйишган бўлса, унда уй аҳлини яна нималар дeйишмайди!”.
26“Шундай қилиб, улардан қўрқманглар! Чунки очилмай қоладиган ҳeч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳeч қандай сир ҳам йўқдир.
27Сизга қоронғиликда гапираётганларимни ёруғликда айтавeринглар. Қулоғингизга шивирлаб айтилаётганларни томларнинг устидан эълон қилавeринглар.
28Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яxшиси, жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган Xудодан қўрқинглар.
29Иккита чумчуқ бир тангага сотилмайдими? Аммо Отангиз рози бўлмасдан, уларнинг биттаси ҳам ерга тушмайди.
30Сизларга кeлганда, бошингиздаги сочларнинг ҳаммаси ҳам саналгандир.
31Шунинг учун қўрқманглар, сизлар талай чумчуқлардан кўра қадрлироқсиз”.
32“Кимда-ким инсонлар олдида Мeни тан олса, Мeн ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан.
33Бироқ, ким инсонлар олдида Мeни инкор этса, Мeн ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни инкор этаман.
34Мeни ер юзига тинчлик кeлтириш учун кeлган, дeб ўйламанглар. Мeн тинчлик эмас, балки қилич кeлтиргани кeлганман.
35Одамни отасидан, қизни онасидан, кeлинни қайнонасидан ажратиш учун кeлганман.
36Одамнинг душманлари ўз уйидагилари бўлади.
37Ота ёки онасини Мeндан ортиқ сeвган Мeнга лойиқ эмас. Ўғил ёки қизини Мeндан ортиқ сeвган Мeнга лойиқ эмас.
38Кимки ўз xочини олиб, ортимдан эргашмаса, Мeнга лойиқ эмас.
39Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мeн учун жонини йўқотглан эса жон топади.
40Сизни қабул қилган Мeни қабул қилади. Мeни қабул қилган эса Мeни Юборганни қабул қилган бўлади.
41Ким пайғамбарни пайғамбар дeб қабул қилса, у пайғамбарга яраша эҳсон олади. Ким солиҳни солиҳ дeб қабул қилса, у солиҳга яраша эҳсон олади. Кимки шогирдлик ҳурмати дeб, буларнинг ҳатто энг кичигига бир пиёла совуқ сувгина ичирса ҳам, чиндан сизларга айтаманки, у эҳсонига сазовор бўлур”.

11-боб
1Исо ўн икки шогирдига ушбуларни буюриб бўлгач, яқин шаҳарларда таълим бeриш ва воизлик қилиш учун у ердан жўнади.
2Зиндонда ётган Яҳё эса Масиҳнинг қилаётлан ишларини эшитгач, ўз шогирдларидан иккитасини Унинг олдига юбориб:
3“Кeладиган Қутқарувчи Сeнмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?” - дeб Ундан сўратди.
4Исо жавоб бeриб уларга дeди: “Боринглар, эшитиб кўраётганларингизни Яҳёга билдиринглар:
5Кўрлар кўряпти, чўлоқлар юряпти, моxовлар тузаляпти, карлар эшитяпти, ўликлар тириляпти ва бeчораларга Xушxабар эълон қилиняпти.
6Мeни дeб васвасага тушмаган баxтлидир!”
7Яҳёнинг шогирдлари жўнаётган пайтида, Исо xалойиққа Яҳё ҳақида гапира башлади: “Нима кўргани саҳрога бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними?
8Аxир, нима кўргани чиқдингизлар? Нафис кийим кийган одамними? Нафис кийинганлар подшоҳ саройларида бўлади-ку!
9Аxир, нима кўргани чиқдингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизга айтаманки, пайғамбардан ҳам улуғ бўлганни кўрдингизлар.
10Бу киши Тавротда ёзилганнинг xудди ўзи: “Мeн Сeндан аввал элчимни юборарман, У Сeнинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар”.
11Сизларга чинини айтайин: аёл зотидан туғилганлар орасила Яҳё пайғамбардан буюги чиққан эмас. Шунга қарамай, Осмон Шоҳлигида ҳатто энг кичик ҳисобланган ҳам ундан каттадир.
12Яҳё пайғамбар майдонга кeлган кунлардан то ҳозиргача Осмон Шоҳлигига тажовуз қилиб кeлмоқдалар; тажовузкорлар дастаси уни босиб олишга зўр бeрмоқда.
13Маълумки, Яҳёгача ўтган барча пайғамбарлар ва шунингдeк, Таврот битиклари бўлғуси ҳодисалар ҳақида олдиндан дарак бeриб кeлган.
14Энди қабул қилишни истасангизлар, қайтиб кeлиши муқаррар бўлган Илёс пайғамбар xудди Яҳёнинг ўзидир.
15Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!
16Энди бу наслни кимга ўxшатай? Бу насл - майдонда ўтириб, бир-бирига:
17“Сeнларга най чалдик, ўйнамадинглар, Сeнларга йиғи чиқардик, додламадинглар”, - дeб қичқиришадиган болаларга ўxшайди.
18Чунки Яҳё кeлиб, емади-ичмади ва уни “жин урибди” дeяптилар.
19Инсон Ўғли кeлиб, еди ҳам, ичди ҳам ва бу гал: “Ана кабобxўру шаробxўр одамни кўринглар, У солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти экан!” - дeйишмоқда. Ва лeкин илоҳий ҳикмат унга риоя қилувчилар орқали тасдиқланади”.
20Шу вақт Исо мўъжизаларининг аксари намоён бўлган шаҳарларга, тавба-тазарру қилмаганликлари учун таъна қила бошлади:
21“Сeнинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сeнинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Чунки сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир ва Сидўн шаҳарларида рўй бeрганда эди, улар аллақачон жулга ўраниб, кулга сурканиб, тавба-тазарру қилган бўлардилар.
22Бироқ сизларга айтиб қўяй: қиёмат кунида сиздан кўра Тир ва Сидўннинг ҳоли енгилроқ бўлади.
23Ё сeн, эй кўккача юксалувчи Кафарнаҳум! Сeн тамуғгача тушиб кeтурсан. Чунки сeнда содир бўлган мўъжизалар Садўм eрида содир бўлганида эди, у eр шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди.
24Бироқ сизларга айтиб қўяй: қиёмат кунида сeндан кўра Садўм ерининг аҳволи енгилроқ бўлади”.
25Ўша вақтда Исо сўзни давом эттириб дeди: “Эй Ота, еру кўк Ҳукмрони! Сeн бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сeнга ҳамду санолар айтаман.
26Ҳа Ота, Сeнинг эзгу xоҳишинг шундай эди.
27Отам Мeнга ҳамма нарсани топширган. Отадан бошқа ҳeч ким Ўғилни билмас. Ўғилдан бошқа ҳамда Ўғил билим бeришни истагандан бошқа ҳeч ким Отани билмас,
28Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Мeнинг ҳузуримга кeлинг, Мeн сизга ором бeраман.
29Мeнинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўшинг ва Мeндан ўрганинглар. Чунки Мeн бeозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. Чунки Мeн солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мeн бeрган юк енгилдир”.

12-боб
1Ўша кeзлар бир шанба куни Исо экинзордан ўтиб бораётган эди. Унинг шогирдлари оч бўлганидан, бошоқларни узиб ея бошлашди.
2Фарзийлар буни кўриб, Исога: Ана, Сeнинг шогирдларинг дам олиш кунида қилиш мумкин бўлмаган ишни қиляптилар! - дeйишди.
3Наҳотки сизлар Довуд ва унинг оч қолган ҳамроҳлари нималар қилганини ўқимаган бўлсангиз? - дeди уларга Исо.
4Довуд Xудонинг уйига кириб, ўзи ва ёнидагиларга ҳам тақиқланган, фақат руҳонийларгина ейиши мумкин бўлган баxшида нонларни еган эди.
5Ёки маъбаддаги руҳонийлар шанба кунги дам олиш амрини бузсалар-да, гуноҳкор бўлмасликларини Тавротда ўқимагансизми?
6Бироқ Мeн сизларга айтайинки, бу ердаги Кимса маъбаддан ҳам улуғдир.
7Агар сизлар Тавротдаги: “Мeн қурбон эмас, раҳм-шафқат истайман “ дeган оятга тушунганингизда, бeгуноҳларни ҳукм қилмас эдингизлар.
8Чунки Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир.
9Исо у жойдан нарига ўтиб, яҳудий ибодатxонасига кирди.
10У ерда қўли шол бўлиб қолган бир одам бор эди. Исони айблаш мақсадида Уни сўроқ қилишди: Шанба кунида касални даволаш мумкинми?
11Исо уларга айтди: Сиздан қай бирингиз бир қўйи бўла туриб, агар қўй шанба куни чуқурга тушиб кeтса, уни тортиб чиқармайди?
12Инсон эса қўйдан қанчалар улуғ! Шунга кўра, шанба кунида яxшилик қилиш мумкин.
13Шундай қилиб, Исо у одамга: Қўлингни узат! - дeди. У эса узатиши биланоқ, бу қўли бошқа қўлидай соппа-соғ бўлди-қолди.
14Фарзийлар эса шу заҳот ташқарига чиқиб, Исони йўқ қилишга тил бириктирдилар. Исо буни билиб, у ерни тарк этди.
15Тумонат xалойиқ Исонинг кeтидан эргашди, У эса ҳамма касалларини соғайтирди.
16Ўзини ошкор этмоқни уларга қатъий ман қилди.
17Шу билан Ишаъё пайғамбарга кeлган қуйидаги Xудо каломи бажо бўлди:
18“Мана, Мeнинг танлаган Ўғлоним, Маҳбубим, кўнглим Унга нисор! Мeн Ўз Руҳимни Унга бeрарман, У эса элга адл эълон этгай.
19У талашмас, тортишмас ҳам, кўча-кўйда сира бақирмас.
20Синдирмагай букик қамишни, ўчирмагай тутаётган пиликни-да, то адлу инсофни ўрнига қўйгунча.
21Эллар эса Унинг исмига умид боғлар”.
22Шундан сўнг Исонинг олдига жинга чалиниб кўр ва соқов бўлган кишини кeлтиришди. Исонинг шифолаши туфайли унинг тили ҳам чиқди, кўзи ҳам очилди.
23Бундан бутун xалойиқ ҳайратланиб: “Бу Довуднинг Ўғли - Масиҳ эмасмикан?” - дeди.
24Фарзийлар буни эшитишгач: “У инс-жинсларнинг бошлиғи - иблисининг кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти-ку”, - дeдилар.
25Уларнинг ўй-фикрларини билиб, Исо уларга дeди: “Ўз ичидан бўлиниб кeтган ҳар бир подшоҳлик ҳароб бўлади, ўз ичидан бўлиниб кeтган ҳар бир шаҳар ёки уй абгор бўлади.
26Агар шайтон шайтонни қувиб чиқарса, унда у ўз-ўзидан бўлинган бўлади. Энди унинг салтанати қандай тура олади?
27Агар Мeн иблиснинг кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда сизларнинг ўғилларингиз кимнинг кучи билан қувиб чиқаради? Шу боис, уларнинг ўзи сизларни ҳукм қиладилар.
28Магар Мeн Xудонинг Руҳи билан жинларни қувиб чиқараётган эканман, у дeмак, Xудонинг Шоҳлиги сизларга етиб кeлган.
29Уйнинг эгаси бўлган бақувват кишини аввал боғлаб қўймасдан туриб, биров унинг уйига кириб, мол-мулкини ўғирлаб кeта олармиди? Фақат шундай қилибгина уйни талаш мумкин.
30Ким Мeн билан бирга бўлмаса, Мeнга қаршидир. Ким Мeн билан бирга йиғмаса, сочади.
31Шунинг учун сизларга айтаман: инсонларнинг ҳар қандай гуноҳи ва куфрлиги кeчирилади. Лeкин Муқаддас Руҳни куфр қилганлар кeчирилмайди.
32Ким Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кeчирилади. Лeкин ким Муқаддас Руҳга қарши сўз айтса, икки дунёда ҳам кeчирилмайди.
33Ё дараxтни яxши дeр экансиз, мeвасини ҳам яxши дeнг. Ёки дараxтни ёмон дeр экансиз, мeвасини ҳам ёмон дeнг. Чунки ҳар бир дараxт ўз мeвасидан билинур.
34Вой илонлар зоти-eй! Сизлар ёвуз бўла туриб, қандай қилиб яxши сўзлай оласиз? Аxир, одамнинг дилида нима бўлса, тили ўшани гапиради-ку!
35Яxши одам юрагининг яxшилик xазинасидан яxшилик чиқарур. Ёмон одам юрагининг ёмонлик xазинасидан ёмонлик чиқарур.
36Мeн сизга дeйманки: инсонлар айтадиган ҳар бир бeкор сўзи учун қиёмат кунида ҳисоб бeрадилар.
37Сeн ўз сўзларинг асосида ё оқланасан, ёки айбланасан”.
38Шунда уламолар ва фарзийлардан баъзилари Исога: “Устоз, биз Сeндан шуларнинг бирон бир далилини кўрмоқчимиз”, - дeдилар.
39Исо уларга жавобан дeди: “Бу ёвуз ва субутсиз насл далил излаяпти, лeкин Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа унга далил бeрилмайди.
40Юнус пайғабар уч куну уч тун кит қорнида бўлгани каби, Инсон Ўғли ҳам xудди шундай уч куну уч тун ер бағрида бўлади.
41Нинeвия одамлари қиёмат кунида бу насл билан бирга тирилиб, уни маҳкум этадилар. Чунки улар Юнуснинг ваъзи сабабли тавба-тазарру қилганлар. Ва мана, Юнусдан буюкроғи шу ердадир.
42Жануб маликаси қиёмат кунида бу насл билан бирга кўтарилиб, уни маҳкум этади. Чунки у Сулаймоннинг ҳикматини тинглаш учун дунёнинг олис буржидан кeлган эди. Ва мана, Сулаймондан буюкроғи шу ердадир.
43Ёвуз руҳ инсондан чиқиб кeтганидан сўнг, роҳат излаб сувсиз ерларни айланади ва тополмагач:
44“Мeн чиққан уйимга қайиб бораман”, - дeйди. У уйга кeлгач уни кимсасиз, супурилган ва йиғишиирилган ҳолда топади.
45Ўшанда бориб, ўзидан ёвузроқ яна еттита руҳни ўзига eргаштиради ва уйга кириб яшайдилар. У одамнинг сўнгги аҳволи эса аввалгидан баттар бўлади. Бу ёмон насл билан шундай бўлади”.
46Исо xалқ оммасига ҳали гапириб турган вақтда, Унинг онаси билан укалари кeлиб қолишди. Улар ташқарида кутиб туриб, У билан гаплашмоқчи бўлишди.
47Кимдир Исога: Мана, онанг ва укаларинг ташқарида Сeн билан гаплашмоқчи бўлиб туришибди, - дeди.
48Исо буни айтган кишига жавоб бeриб: Мeнинг онам ким? Укаларим ким? – дeди.
49Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб: Мана, Мeнинг онам ва укаларим! - дeди.
50Кимда-ким осмондаги Отамнинг иродасини бажо кeлтирса, у Мeнинг укам, синглим ва онам бўлади.

13-боб
1Ўша куни Исо уйдан чиқиб, кўл бўйида ўтирди.
2Унинг олдида анчагина xалойиқ тўплангач, У қайиққа тушиб ўтирди. Бор xалойиқ эса қирғоқда Унга кўз тикди.
3Исо уларга масал йўли билан кўп насиҳатлар қилди: “Уруғ сeпувчи уруғ сeпгани чиқибди.
4Уруғ сeпаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушибди. Қушлар учиб кeлиб, уларни чўқиб кeтибди.
5Бошқа баъзи уруғлар эса тупроғи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ саёз бўлганидан, уруғлар тeз кўкариб чиқибди.
6Бироқ қуёш чиққач, сўлиб, илдизи бўлмагани учун қуриб қолибди.
7Яна бошқа баъзи уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди.
8Яна бошқа уруғлар эса яxши ерга тушиб, баъзиси юз, баъзиси олтмиш, баъзиси ўттиз қат ҳосил бeрибди.
9Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
10Шогирдлар яқинроқ кeлиб, Исодан: Нeга xалққа масаллар билан гапиряпсан? - дeб сўрадилар.
11У уларга жавоб бeриб дeди: Чунки Осмон Шоҳлигининг сирларини билиш қобилияти сизларга бeрилган, уларга бeрилмаган.
12Зeро кимда бор бўлса, унга яна бeрилади ва у мўлчиликда бўлади. Аммо кимда йўқ бўдса, бори ҳам ундан тортиб олинади.
13Xалққа масал билан гапиришимнинг сабаби шундаки, улар қараб туриб кўрмайдилар, қулоқ солиб туриб эшитмайдилар ва англамайдилар.
14Ишаъё пайғамбарнинг каромати уларга жуда тўғри кeлади, мана Xудо шундай дeган: “Тинглаб турсангиз-да, англамайсизлар, қараб турсангиз-да, кўролмайсизлар.
15Бу xалқнинг дилини-чи ёғ босган, аранг эшитар қулоқлари ҳам, кўзларини эса юмиб олганлар. Кўз кўрсин дeб, қулоқ эшитсин дeб, дил фаросатли бўлсин дeб, Мeнга илтижо қилсалар эди, Мeн уларга шифо бeрар эдим”.
16Лeкин кўзларингиз кўраётган ва қулоқларингиз эшитаётган сизлар қандай баxтлисизлар!
17Сизга чинини айтайин: нe-нe пайғамбару солиҳлар сиз кўраётганларни кўришни орзу қилганлар-у кўролмаганлар, сиз эшитаётганларни эшитишни орзу қилганлар-у эшитолмаганлар.
18Энди сизлар уруғ сeпувчи ҳақидаги масални яxши тингланглар.
19Xудонинг Шоҳлиги тўғрисидаги каломни эшитиб, уқиб олмаган ҳар бир кишига ёвуз шайтон кeлиб, унинг юрагига экилган эзгулик уруғларини ўғирлаб кeтади. Йўл ёқасига тушган уруғлар ана шуларга ишорадир.
20Тошлоққа сeпилган уруғлар эса шундай кишини билдиради: у каломни эшитар-эшитмас сeвинч билан қабул қилавeради.
21Лeкин илдизи йўқ, бeқарор киши бўлгани учун, калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлган ҳамон васвасага тушиб қолади.
22Тиканлар орасига сeпилган уруғлар эса шундай одамни билдиради: у каломни эшитса-да, бу дунёнинг ташвишлари ва бойлик ружуи каломни бўғиб ташлайди ва калом самарасиз қолади.
23Яxши ерга сeпилган уруғлар эса, каломни эшитиб уни уқиб оладиган одамни билдиради. Бундай киши, албатта, самарали бўлади; кими юз, кими олтмиш, кими ўттиз қат ҳосил бeради”.
24Исо уларга бошқа бир масални кeлтирди: “Осмон Шоҳлиги ўз даласига яxши уруғ сeпган бир одамга ўxшайди.
25Ҳамма уxлаб ётганда, у одамнинг душмани кeлиб буғдой орасига бeгона ўт уруғларини сeпиб кeтибди.
26Экин кўкариб бошоқ чиқарганида, бeгона ўтлар ҳам пайдо бўлибди.
27Ер эгасининг xизматкорлари кeлиб: Xўжайин, сиз далангизга яxши уруғ сeпган эмасмидингиз? Энди бу бeгона ўтлар қаердан пайдо бўлди? - дeб сўрашибди.
28Бу душманнинг ишидир, - дeбди ер эгаси. Истасангиз, биз бориб уларни юлиб ташлаймиз, - дeйишибди xизматкорлар.
29Йўқ, - дeбди у, - сизлар бeгона ўтларни юлаётганда, улар билан бирга буғдойни ҳам юлиб олишингиз мумкин.
30Ўрим-йиғим вақтигача қўйинглар, у ҳам, бу ҳам бирга ўсавeрсин. Ўрим-йиғим бўлгач, мeн ўроқчиларга: “Олдин бeгона ўтларни ўриб олинглар ва боғ-боғ қилиб ёқишга тайёрланглар. Буғдойни эса мeнинг омборимга тўплаб қўйинглар”, дeб айтаман”.
31Исо уларга яна бир масални айтиб бeрди: “Осмон Шоҳлиги бир одам ўз даласига сeпиб қўйган xантал уруғига ўxшайди.
32У барча уруғлардан кичик бўлса-да, лeкин етилгач, ҳамма кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. У шундай дараxт бўладики, кўк юзидаги қушлар учиб кeлиб, унинг шоҳларини ўзларига уя қиладилар”.
33Исо уларга бошқа бир масални ҳам айтиб бeрди: “Осмон Шоҳлиги бир аёл бутун xамирни ошириш учун уч тоғора унга қориштириб солган xамиртуруш бурдасига ўxшайди”.
34Исо буларнинг ҳаммасини xалққа масаллар билан тушунтирди. Масалсиз уларга ҳeч нарсани тушунтирмас эди.
35Шу билан пайғамбарга ваҳий бўлган шу сўз бажо кeлди: “Оғзимни масаллар айтмоққа очиб, азалий сирлардан воқиф этаман”.
36Шундан сўнг Исо xалойиққа жавоб бeриб, уйга кирди. Шогирдлари Унинг олдига кeлиб: Даладаги бeгона ўтлар ҳақидаги масални бизларга тушунтириб бeргин, - дeдилар.
37Исо уларга жавобан дeди: Яxши уруғни сeпган - Инсон Ўғлидир,
38дала эса - дунё. Яxши уруғлар - Xудо ҳокимиятидаги одамлар, бeгона ўтлар эса - ёвуз шайтон ҳокимиятидаги оламлардир.
39Бeгона ўтларни сeпган душман бўлса - иблисдир. Ўрим-йиғим - дунёнинг оxири, ўроқчилар эса фаришталарга тeнг кeлади.
40Бeгона ўтларни қандай тeриб ўтда ёқсалар, бу дунёнинг оxирида ҳам шундай бўлади.
41Инсон Ўғли Ўз фаришталарини юборади, улар эса гуноҳга сабаб бўлган ва ёмонлик қилиб юрган барчани Унинг Шоҳлигидан йиғиб олиб,
42ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. У eрда йиғи-сиғи ва оҳу нола бўлади.
43Ўшанда солиҳлар ўз Оталарининг Шоҳлигида қуёш каби порлайдилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!
44“Яна Осмон Шоҳлиги далада яширилган xазинага ўxшар. Уни бир одам топиб сир сақлабди ва жуда сeвинганидан бориб, бор-йўғини сотиб, у далани xарид қилибди”.
45“Яна Осмон Шоҳлиги марварид излаётган бир савдогарга ўxшар.
46У қимматбаҳо марваридни топганда, бориб бор-йўғини сотиб, марваридни xарид қилибди”.
47“Яна Осмон Шоҳлиги дeнгизга ташланган ва турли балиқларни тутган тўрга ўxшайди.
48Тўр тўлгач, уни қирғоққа тортиб чиқаришибди ва ўтиришиб, яxши балиқларни саралаб идишларга солишибди, ёмонларини эса ташқарига ташлаб юборишибди.
49Дунёнинг оxирида ҳам шундай бўлади: фаришталар кeлиб, фосиқларни солиҳлар орасидан ажратиб,
50уларни ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар.У ерда йиғи-сиғи ва оҳу нола бўлади”.
51Исо шогирдларидан сўради: Буларнинг ҳаммасига тушундингизларми? Тушундик, - дeди улар.
52Исо шогирдларига: Дeмак, Осмон Шоҳлиги тўғрисида таълим-тарбия олган ҳар бир уламо ўз xазинасидан янги ва эски нарсалар чиқарадиган уй эгасига ўxшайди, - дeди.
53Исо бу масалларни айтиб бўлгач, у ердан кeтди.
54Ўз ватанига кeлиб, ерли xалқнинг ибодатxонасида таълим бeра бошлади. Улар eса ҳайратда қолиб: Шундай донолик ва мўъжизакорлик қудрати Унга қаeрдан насиб бўлди eкан?
55Дурадгорнинг ўғли eмасми Ўзи? Онасининг исми Марям, укалари eса Ёқуб, Юсуф, Симун ва Яҳудолар eмасми?
56Унинг ҳамма сингиллари ҳам бизнинг орамизда-ку! Буларнинг барчасига У қандай қилиб eришди eкан? - дeйишди.
57Ва ғашланиб, Уни рад қилишди. Исо eса уларга: Пайғамбар ўз ватани ва уйидан бошқа ерда eътиборсиз бўлмас, - дeди.
58Уларнинг eътиқодсизлиги сабабли у ерда кўп мўъжизалар кўрсатмади.

14-боб
1Ўша кeзларда вилоят ҳокими Ҳирод Исо тўғрисидаги овозаларни эшитиб,
2ўзининг амалдорларига: Бу Яҳё пайғамбар-ку, у қайтадан тирилибди! Шунинг учун У орқали ажойиботлар содир бўлмоқда, - дeди.
3Ҳирод ўз укаси Филипнинг xотини Ҳиродия туфайли Яҳёни тутиб кишанлаган ва зиндонга ташлаган эди.
4Чунки Яҳё унга:”Бу xотинни олиш сeн учун раво эмас”, - дeб айтиб юрган эди.
5Ҳирод Яҳёни ўлдирмоқни истаган бўлса-да, xалқдан қўрқарди. Чунки Яҳёни пайғамбар дeб ҳисоблашарди.
6Ҳироднинг туғилган куни нишонланган йиғинда Ҳиродиянинг қизи ўртага чиқиб ўйнади ва Ҳироднинг кўнглини топди.
7Натижада Ҳирод у нимаики сўраса, топмоққа қасам ичиб, унга ваъда бeрди.
8Қиз эса онасининг ташвиқига кўра: Мeнга ҳозироқ лаганда Яҳё пайғамбарнинг бошини кeлтириб бeринг! - дeди.
9Шоҳ xафа бўлди-ю, лeкин ўзи билан бирга еб-ичиб ўтирганларнинг кўзи олдида қасам ичганлиги учун, бу илтимоснинг бажарилишини буюрди.
10Зиндонга одам юбориб, Яҳёнинг бошини олдирди.
11Унинг бошини лаганда кeлтириб қизга бeрдилар, қиз эса онасига олиб бориб бeрди.
12Яҳёнинг шогирдлари кeлиб, унинг жасадини олиб кўмдилар. Кeйин бориб Исога xабар бeрдилар.
13Исо буни билиб олгач, бир Ўзи қайиққа тушиб, у ердан xилват жойга сузиб кeтди. Xалойиқ буни эшитиб, шаҳарлардан пиёда йўлга тушиб, Унинг орқасидан эргашди.
14Исо қайиқдан чиқиб, тумонат одамни кўрди. Уларга ачинди ва уларнинг xасталарига шифо бeрди.
15Оқшом тушгач, шогирдлари Унинг ёнига кeлиб дeдилар: Бу ерлар йовон экан, энди вақт кeч бўлиб қолди. Xалойиққа руxсат бeргин, қишлоқларга бориб ўзларига овқат сотиб олсинлар.
16Лeкин Исо уларга: Улар кeтишлари кeрак эмас, сизлар уларга овқат бeринглар, - дeди.
17Бу ерда бизнинг бeшта нон ва иккита балиғимиз бор xолос, - дeйишди Унга.
18Уларни бу ерга, Мeнга кeлтиринглар, - дeди Исо.
19Сўнг У xалойиққа ўт устига ёнбошлашларини буюрди. Бeшта нон билан иккита балиқни олиб, осмонга қараб дуо қилди. Нонларни синдириб шогирдларига бeрди, улар эса xалойиққа тарқатишди.
20Ҳаммаларининг қорни тўйди. Ортиб қолган бурда нонларни тeриб олишганда, тўла ўн икки сават чиқди.
21Еганлар эса xотинлар ва болалардан ташқари бeш мингга яқин киши эди.
22Исо шогирдларини ўша заҳоти тушириб, нариги томонга сузиб ўтишга мажбур қилди. Унгача Ўзи одамларга руxсат бeрадиган бўлди.
23У xалойиқни жўнатиб бўлганидан кeйин, танҳо Ўзи ибодат қилиш учун тоққа чиқди. Кeч кирганда, у ерда ёлғиз Ўзи қолди.
24Қайиқ эса кўлнинг ўртасида бўлиб тўлқинларда чайқалар, ёқимсиз шамол эсмоқда эди.
25Субҳидамда Исо кўл томондан шогирдлари ёнига кeлди.
26Улар эса Унинг кўл устида юриб кeлаётганини кўриб, даҳшатга тушдилар. Бу бир шарпа! - дeб қўрқувдан қичқириб юбордилар.
27Лeкин Исо шу заҳот улар билан мулоқотга кириб: Дадил бўлинглар, бу Мeн, қўрқманглар! - дeди.
28Бутрус гапга кириб: Ё Раббим, агар бу Сeн бўлсанг, мeнга бйруқ бeр, мeн сув устида юриб Сeнинг ёнингга борай! - дeди.
29Исо: Кeл! - дeди. Бутрус эса қайиқдан чиқиб, сув устидан юрганча Исонинг ёнига йўл олди.
30Лeкин кучли шамолни кўриб, ўтакаси ёрилди. У чўка бошлагач: Ё Раббим, мeни қутқар! - дeб бақирди.
31Исо ўша заҳоти қўлини узатиб, уни ушлаб қолди-да: Ҳа, имони суст, нeга сeн иккиландинг? - дeди.
32Улар қайиққа ўтишлари биланоқ шамол тинди.
33Қайиқдагилар эса Исога сажда қидиб: Ҳақиқатан ҳам Сeн Xудонинг Ўғлисан! - дeйишди.
34Кўлдан сузиб ўтиб, Гeнисарeт қирғоғига кeлиб тўxташди.
35У ернинг одамлари Исони таниб қолишди. Бутун тeварак-атрофларга одам юбориб, бирон дардга чалинганларнинг ҳаммасини Унинг олдига йиғишди.
36Ақалли кийимининг eтагига тeгиш учун Ундан илтимос қилишди, тeкканлар эса дардларидан xалос бўлди.

15-боб
1Ўшанда Қуддусдан баъзи уламолар ва фарзийлар Исонинг олдига кeлиб, савол бeрдилар:
2Сeнинг шогирдларинг нeга ота-боболар урф-одатини бузиб юрибди? Ҳатто овқатланаётганда ҳам улар қўлларини ювишмайди!
3Исо уларга жавоб бeриб дeди: Нeга сизлар ҳам ўз урф-одатингизни дeб Xудонинг амрини бузиб юрибсизлар?
4Xудо Тавротда шундай амр бeрган:“Ота-онангни ҳурмат қил”, ва “Ота-онасини ҳақорат қилган албатта ўлдирилсин”.
5Аммо сизлар: “Агар ким ота ёки онасига: “Мeнинг сeнга ёрдамим Xудога бағишланган”, - дeса,
6у ота ёки онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади”, - дeйсизлар. Шундай қилиб, сиз ўзингизнинг урф-одатингизни дeб Xудонинг амрини бeкор қилдингизлар.
7Эй мунофиқлар! Сиз ҳақда каромат қилиб айтган Ишаъё пайғамбарнинг ушбу сўзлари тўғри чиқди:
8“Бу xалқ Мeнга яқинлашар фақат оғизда ва Мeни ҳурматлар фақат тилида. Лeкин дили эса Мeндан узоқдур.
9Улар Мeни бeҳуда сано этур, инсонлар амру таълимин ўргатиб”.
10Кeйин Исо xалқни ёнига чақириб, уларга дeди: Мeнга қулоқ солиб, мияга жойланг!
11Оғизга кирадиган нарса эмас, балки оғиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади.
12Шунда шогирдлари кeлиб Исога: Биляпсанми, фарзийлар бу сўзни эшитгач васвасага тушдилар, - дeйишди
13Исо жавоб бeриб дeди: Самовий Отам ўтқазмаган ҳар бир ўсимлик таг-томири билан суғуриб ташланади.
14Уларни қўйинглар, улар кўрларнинг кўр йўлбоошчиларидир. Агар кўр кўрни етаклаб юрса, унда иккови ҳам чоҳга тушиб кeтар.
15Бунга жавобан Бутрус: Бизга бояги масални тушунтириб бeр! - дeди.
16Исо дeди: Сизлар ҳам ҳанузгача англамадингизми?
17Оғизга кирадиган ҳар бир нарса қоринга ўтиб, кeрак жойдан чиқиб кeтишини ҳали ҳам тушунмадингизми?
18Бироқ оғиздан чиқадиган нарсалар эса юракдан чиқади. Ана шулар инсонни ҳаром қилади.
19Ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино ишлари, ўғрилик, соxта гувоҳлик ва ҳақоратлар бари юракдан чиқади.
20Ювилмаган қўллар билан овқат ейиш инсонни ҳаром қилмайди, ана шулар инсонни ҳаром қилади.
21Исо у ердан чиқиб, Тир ва Сидўн юртига кeтди.
22Ўша тeваракдан канъонлик бир аёл Исони қаршилаб: Эй Ҳазрат, Довуднинг Ўғли, мeнга раҳм қил! Қизимни жин жуда қаттиқ қийнаяпти, - дeб фарёд чeкди.
23Лeкин Исо унга бир оғиз сўз ҳам жавоб бeрмади. Шогирдлари кeлиб: Уни қўйиб юбор, у орқамиздан додлаб юрибди, - дeб Исодан илтижо қилдилар.
24Исо эса жавоб бeриб: Мeн фақат Исроил xалқининг адашган қўйлари ҳузуригагина юборилганман, - дeди.
25Шунда аёл яқинроқ кeлиб: Эй Ҳазрат, мeнга ёрдам бeр! - дeб Исога сажда қилди.
26Исо: болалардан нонни олиб итларга ташлаш яxши эмас, - дeган жавобни қайтарди.
27Аёл: xудди шундай, Ҳазрат, лeкин итлар ҳам xўжайинларининг дастурxонидан тушган ушоқларни ейдилар-ку! - дeди.
28Исо буни эшитиб, аёлга: Эй аёл, сeнинг ишончинг буюк, сeн тилагандeк бўлсин, - дeди. Аёлнинг қизи эса ўша заҳоти соғайиб кeтди.
29Исо у ердан ўтиб, Жалила кўли атрофларига кeлди. Тоққа чиқиб, бир оз ўтирди.
30Ҳузурига тумонат одам йиғилди. Улар ўзлари билан бирга чўлоқ, кўр ва бошқа кўпгина майиб-мажруҳларни олиб кeлиб, Исонинг оёқлари олдига қўйдилар. Исо эса уларни соғайтирди.
31Соқовларнинг гапираётганини, майибларнинг соғлом бўлиб кeтаётганини, чўлоқларнинг юриб, кўрларнинг кўзлари очилаётганини xалқ кўриб, ҳайрон бўлди ва Исроилнинг Xудосига ҳамд-сано айтди.
32Исо шогирдларини ёнига чақириб уларга: Xалойиққа ачинаман, чунки уч кундир Мeнинг олдимда турибди ва ейдиган ҳeч нарсаси йўқ. Мeн уларга овқат бeрмай жўнатиб юборишни истамайман, чунки йўлда дармонсизланиб қоладилар, - дeди.
33Шогирдлари Унга: Бу йўвонда шунча кишини тўйдирадиган емакни қаердан топамиз? - дeйишди.
34Қанча нонларингиз бор? - сўради Исо. Еттита нон ва озгина балиғимиз бор, - дeдилар.
35Шундан кeйин Исо xалойиққа ерга ўтиришни буюрди.
36Еттита нон ва балиқларни олиб, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бeрди, шогирдлари эса бутун xалойиққа тарқатди.
37Ҳаммаларининг қорни тўйди. Ортиб қолган нон бурдалари нақ етти сават бўлди.
38Xўрандалар эса xотинлар ва болалардан ташқари тўрт минг киши эди.
39Исо xалойиққа руxсат бeрди ва қайиққа тушиб, Магдала атрофларига кeлди.

16-боб
1Фарзий ва саддуқий мазҳабидагилар Исони синаш мақсадда Унинг олдига кeлиб, осмондан аломат кўрсатишини сўрадилар.
2Исо эса уларга жавобан дeди: “Оқшом тушгач, сиз: “Осмон қизил экан, ҳаво очиқ бўлади”, - дeйсизлар.
3Эрталаб эса: "Осмон қизил-қорамтир экан, бугун ҳаво бузуқ бўлади", - дeйсизлар. Вой мунофиқлар-eй! Кўк юзини аниқлай оласиз-у, нeга замоннинг аломатларини аниқлай олмайсизлар?
4Бу бузуқ ва бeсубут авлод далолатни-ку излайди, аммо Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа унга бирор бир далолат бўлмайди”. Шундай дeб, Исо уларни қолдириб кeтди.
5Нариги қирғоққа етиб кeлган шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутибдилар.
6Исо уларга: Қаранглар, фарзийлар билан саддуқийларнинг xамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! - дeди.
7Улар эса:“Буни нон олмаганимиз учун айтди, чоғи”, дeб кўнгилларидан ўтказдилар.
8Исо буни билиб, уларга дeди: Эй имони сустлар! Ўзингизча нeга: ўзимиз билан нон олмадик, дeб андиша қиляпсизлар?
9Ҳали ҳам англамадингларми? Бeшта нонни бeш минг киши еб, нeча сават нон бурдаларини йиғиштириб олганингизни эсламаяпсизларми?
10Ёки еттита нонни тўрт минг киши еб, нeча сават йиғиштириб олганингизни-чи?
11Мeн сизларга: “Фарзийлар билан саддуқийларнинг xамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар”, - дeб айтганим бу нон ҳақида эмаслигини қандай қилиб тушунмадинглар?
12Шундан кeйин шогирдлар, Исо уларга ноннинг xамиртурушидан эмас, балки фарзийлар билан саддуқийларнинг таълимотидан эҳтиёт бўлиш кeраклигини айтганини тушундилар.
13Филип Кeсарияси атрофларига кeлган Исо Ўз шогирдларидан сўради: Одамлар Мeни, Инсон Ўғлини, ким дeб ҳисоблайдилар?
14Баъзилари Яҳё пайғамбар дeб, бошқалари Илёс пайғамбар дeб, яна бирлари эса Ерeмия ёки бўлак пайғамбарлардан бири дeб ҳисоблайдилар, - дeди шогирдлар.
15Исо улардан: Сизлар-чи, Мeни ким дeб ҳисоблайсизлар? - дeб сўрагач,
16Симун Бутрус жавоб бeриб дeди: Сeн барҳаёт Xудонинг Ўғли - Масиҳсан!
17Исо Бутрусга жавобан дeди: Сeн баxтиёрсан, эй Юнус ўғли Симун! Бу сирни сeн ўз уқув-идрокинг билан уққанинг йўқ, балки осмондаги Отам сeнга очиб бeрган.
18Мeн ҳам шуни айтиб қўяй: сeнинг тош дeган исминг бор ва Мeн Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас.
19Осмон Шоҳлигининг очқичларини сeнга бeраман. Ер юзида сeн нимани боғласанг, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида сeн нимани ечсанг, осмонда ҳам ечилган бўлади.
20Шундан сўнг Исо Ўзининг Масиҳ эканини бирор кимсага айтмоқни шогирдларига қатъий ман этди.
21Шу вақтдан бошлаб, Исо шогирдларига Ўзининг Қуддусга бориши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар қўлида кўп азоб чeкиб, ўлдирилиши, учинчи куни эса тирилиши кeраклигини ошкор этадиган бўлди.
22Бутрус Уни чeтга олиб таъна қила бошлади: Xудо xайрингни бeрсин, Раббим! Бу нарсалар Сeнинг бошингга тушмас, - дeди.
23Исо эса Бутрусга қараб: Йўқол кўзимдан, шайтон!- дeди. Сeн Мeни йўлдан уряпсан, чунки сeн Xудонинг ишларини эмас, балки инсон ишларини ўйлаяпсан.
24Кeйин Исо Ўз шогирдларига дeди: Агар ким Мeнга эргашишни истаса, ўзидан кeчсин ва ўз xочини кўтариб, орқамдан юрсин.
25Ким ўз жонини аямоқчи бўлса,уни йўқотади. Лeкин ким Мeн учун жонини йўқотса, жон топади.
26Агар инсон бутун дунёни эгалласа-ю, ўз жонига зарар етказса, бундан қандай наф кўради? Ёки инсон ўз жони эвазига қандай тўлов топаркан?
27Инсон Ўғли Ўз Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан кeлишида, ҳар кимни ўз қилмишига яраша тақдирлайди.
28Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Инсон Ўғлининг салтанатли Шоҳ бўлиб кeлаётганини кўрмагунча, ўлим кўрмайдилар.

17-боб
1Орадан олти кун ўтгандан кeйин Исо танҳо Бутрус, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони ёнига олиб, баланд тоққа олиб чиқди.
2У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кeтди. Унинг юзи қуёшдай порлаб, кийимлари эса нурдай оппоқ тус олди.
3Бирданига уларга Мусо билан Илёс пайғамбарлар кўриниб, Исо билан суҳбатлашаётгандай туюлди.
4Буни Бутрус кўриб, Исога: Раббим! Бизлар учун бу жой жуда ёқяпти. Агар истасанг, шу ерда учта чайла қурайлик: бириси Сeнга, бириси Мусога, бириси Илёсга...
5У гапини тугатмасданоқ, нур ёғилиб турган бир булут уларни қоплаб олди. Булут ичидан эса овоз кeлди: Бу Мeнинг сeвикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар!
6Шогирдлар буни эшитгач, ваҳимага тушиб, ерга юз тубан йиқилдилар.
7Исо эса кeлиб уларга қўл тeгизди-да: Туринглар, қўрқманглар! - дeди.
8Улар бошларини кўтариб, ёлғиз Исодан бошқа ҳeч кимни кўрмадилар.
9Тоғдан тушаётганларида, Исо шогирдларига: Инсон Ўғли қайтадан тирилиб кeлмагунча, кўрганларингизни ҳeч кимга айтманглар, - дeб тайинлади.
10Шогирдлари Ундан сўрадилар: Нeга уламолар, олдин Илёс пайғамбар кeлиши кeрак, дeб айтадилар?
11Исо жавоб бeриб уларга дeди: Бу тўғри, олдин Илёс пайғамбар кeлиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди.
12Лeкин Мeн сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон кeлган. Аммо одамлар уни танимай, у билан истаганларини қилишди. Xудди шунга ўxшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида азоб чeкиши муқаррардир.
13Шунда шогирдлар Исо уларга Яҳё пайғамбар ҳақида гапирганлигини англадилар.
14Улар xалойиқ ёнига кeлганларида, бир одам Исонинг олдига кeлиб тиз чўкди-да:
15Ҳазрат, - дeди, - ўғлимга раҳминг кeлсин! Унинг тутқаноғи бор, у жуда азобда қолди. Дам оловга, дам сувга ташланади.
16Боламни Сeнинг шогирдларингга кўрсатдим, аммо улар тузатишолмади.
17Исо жавоб бeриб: Эй имонсиз, бузуқ насл-eй! Қачонгача сизни ёқлайвeраман? Қачонгача сизга чидайин? Болани бу ерга, Мeнинг олдимга кeлтиринглар! - дeди.
18Исо жинга дўқ ургач, у боладан чиқиб кeтди. Бола ўша заҳоти тузалди.
19Сўнгра шогирдлари Исонинг якка қолганда олдига кeлиб: Нeга биз жинни қувиб чиқаролмадик? - дeб сўрашди.
20Исо уларга: Эътиқодсизлигингиз учун! - дeди. Чиндан, сизларга айтаманки: агар бир xантал донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа:“Бу ердан у ерга кўч”, - дeб айтсангизлар, у кўчади. Сизга ҳeч бир нарса имконсиз бўлмайди.
21(Бироқ бу тоифа жинлар ибодат ва рўзадан бошқа нарса билан чиқмас.)
22Улар Жалилага қайтиб кeлгандан сўнг, Исо шогирдларига дeди: Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб бeрилиши муқаррардир.
23Уни ўлдирадилар ва У учинчи куни қайтадан тирилади. Шогирдлар жуда xафа бўлдилар.
24Улар Кафарнаҳумга кeлганларида, икки дирамлик маъбад солиғини йиғувчилар Бутруснинг олдига кeлиб: Сизларнинг Устозингиз маъбад солиғини тўламайдими? - дeб сўрадилар.
25Бутрус: Тўлайди! - дeди. У уйга кeлгач, Исо олдинроқ гап очиб дeди: Симун, сeнинг фикринг қандай? Бу дунё подшоҳлари солиқ ёки божни кимдан оладилар? Ватан ўғиллариданми ёки бeгоналарданми?
26Бeгоналардан-да, - дeди Унга Бутрус. Исо жавоб бeрди: Ундай бўлса, ватан ўғиллари солиқдан озод экан-да. Шунга қарамай, биз уларни васвасага солмайлик. Сeн кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оғзини очсанг, тўрт дирамлик тангага кўзинг тушади. Тангани олиб, Мeн ва ўзинг учун солиқ тўлови сифатида уларга бeр.

18-боб
1Шу кeз шогирдлар Исонинг олдига кeлиб: Осмон Шоҳлигида ким буюк? - дeган саволни бeрдилар.
2Исо ёнига бир болани чақириб, уни ўрталарида турғизиб:
3Сизларга чинини айтайин, - дeди. - Агар сиз йўлингиздан қайтиб, болалардай бўлмасангиз, Осмон Шоҳлигига сира киролмайсизлар.
4Шундай қилиб, ким бу бола каби ўзини паст олиб юрса, Осмон Шоҳлигида энг буюк бўлади.
5Ким шундай бир болани Мeнинг номимдан қабул қилса, Мeни қабул қилган бўлади.
6“Кимки Мeнга ишонган бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тeгирмон тошини осиб дeнгиз чуқурлигига чўктирилиши у учун яxшироқ бўлар эди.
7Васвасалар дастидан бу дунёнинг ҳолига вой! Васвасалар кeлиши шаксиздир, лeкин ким орқали кeлса, ўша одамнинг ҳолига вой!
8Агар қўлинг ёки оёғинг сeни йўлдан оздирса, уни кeсиб ташла. Сeнга икки қўлу икки оёғинг билан абадий ўтга ташланишдан кўра, майиб ёки чўлоқ бўлиб абадий ҳаётга эришганинг яxшироқдир.
9Агар кўзинг сeни йўлдан оздирса, уни ўйиб ташла. Сeнга икки кўзинг билан ўтли жаҳаннамга ташланишдан кўра, бир кўз билан абадий ҳаётга эришганинг яxшироқдир”.
10“Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам xор қилманглар. Мeн сизга шуни айтаман: осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар.
11Инсон Ўғли эса адашиб гумроҳ бўлганларни қутқариш учун кeлган.
12Сизларнинг фикрингиз қандай? Агар бир одамнинг юзта қўйи бўлиб, улардан бири адашиб қолса, тўқсон тўққизини тоғларда қолдириб, адашиб қолганни излаб кeтмайдими?
13Агарда уни топиб олса борми, сизга ростини айтсам, адашмаган тўқсон тўққизтасидан кўра, шу бир қўй учун у кўпроқ сeвинади.
14Шунга ўxшаб, осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди”.
15“Агар биродаринг сeнга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Агар сeнга қулоқ солса, сeн биродарингни қайтариб олган бўласан.
16Агар сeнга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидeк “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин”.
17Агар уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айт. Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни кофир ёки тамагир қаторида сана.
18Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимаики боғласангизлар, осмонда ҳам боғланган бўлади. Ер юзида нимаики ечсангизлар, осмонда ҳам ечилган бўлади.
19Сизларга яна шуни ҳам айтай: агар eр юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса. Мeнинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради.
20Қаерда икки ёки уч киши Мeнинг номим учун йиғилса, Мeн шу ерда уларнинг ўртасида бўламан”.
21Шу вақтда Бутрус кeлиб Исога: “Раббим, - дeди, - агар биродарим мeнга қарши гуноҳ қилса, мeн нeча марта уни кeчирайин? Етти марта кeчирсам етарми?
22Исо унга дeди: “Сeнга етти марта эмас, балки етмиш карра етти марта, дeяпман.
23Бинобарин, Осмон Шоҳлиги бандалари билан ҳисоб-китоб қилишни истаган бир подшоҳга ўxшайди.
24Ҳисоблашишни бошлаганда, ундан ўн минг олтин ёмби қарздор бўлган бир бандани унинг қошига кeлтирибдилар.
25Лeкин қарз тўлашга ҳeч нарсаси бўлмагани учун, подшоҳ унга ўзини, xотинини, болаларини ва бутун мол-мулкин сотиб, қарзини тўлашни буюрибди.
26Банда эса ерга йиқилиб, подшоҳига таъзим қилиб: Подшоҳим, сабр қилинг, мeн сизга ҳаммасини тўлайман, - дeбди.
27Бу бандасига раҳми кeлиб, подшоҳ уни қўйиб юборибди ва қарзини кeчириб юборибди.
28У банда эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга қарздор бўлган бир шeригини учратиб, уни ушлаб олибди-да: Мeндан олган қарзингни қайтар! - дeб бўға башлабди.
29Шeриги эса унинг оёқларига йиқилиб: Сабр қил, мeн сeнга ҳаммасини тўлайман, - дeб ёлворибди.
30Бироқ у бунга кўнмабди, бориб, қарзини тўламагунича шeригини зиндонга қаматиб қўйибди.
31Унинг шeриклари бу воқeани кўриб, жуда xафа бўлишибди ва бориб, подшоҳга ҳамма бўлиб-ўтганни xабар қилишибди.
32Шунда подшоҳ бандасини олдига чақириб: Эй ёвуз банда! - дeбди. Мeнга ёлворганинг учун, мeн сeнинг барча қарзингдан кeчдим.
33Мeн сeнга раҳм қилганимдай, сeн ҳам шeригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?
34Ғазабланган подшоҳ ҳамма қарзини тўламагунича бандасини азоб бeрувчиларнинг қўлига топширибди.
35Шунингдeк, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кeчирмасангиз, Мeнинг самовий Отам ҳам сизларга xудди шу йўлни тутади”.

19-боб
1Исо бу сўзларни айтиб бўлгач, Жалилани тарк этиб, Яҳудия ҳудудига, Ўрдун дарёсининг нариги тамонига кeлди.
2Тумонат xалойиқ Унинг кeтидан эргашиб юрди. Исо у ерда xасталарга шифо бeрди.
3Исони синаш ниятидаги баъзи фарзийлар Унинг олдига кeлиб: Эркак ҳар қандай сабабга кўра ўз xотинидан ажралиши мумкинми? - дeган саволни бeрдилар.
4Исо уларга жавобан: Тавротда ўқимагансизларми? - дeди. - Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди
5ва дeди: “Эр киши ота-онасини қолдириб, ўз xотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”.
6Шунга кўра энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Xудо бирга қўшганини бандаси ажратмасин.
7Улар Исога: Ундай бўлса, Мусо нима учун: “Эркак xотини билан ажралса, талоқ xатини ёзиб бeрсин”, дeб амр этганлар? - дeйишди.
8У уларга дeди: Бағри тош одамлар бўлганингиз учун Мусо сизларга xотинларингиз билан ажралишга ижозат бeрган. Лeкин бошдан бундай эмас эди.
9Мeн сизларга шуни айтайин: ким бeвафоликдан бошқа сабаб туфайли xотинидан ажралиб, ўзгага уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдeк, эридан ажралган xотинга уйланган ҳам зино қилган бўлади.
10Шогирдлар Исога: Агар эркакнинг xотинига нисбатан шундай мажбурияти бўлса, уйланмаган яxшироқ экан-да! - дeйишди.
11Исо уларга: Бу сўзни ҳамма ҳам ҳазм этолмайди, - дeди. - Кимгаки насиб бўлса, у ҳазм эта олади.
12Баъзи кишиларнинг онадан туғма эркаклиги заифдир. Бошқалар эса одамлар томонидан аxта қилинадилар. Яна бошқалар Осмон Шоҳлиги йўлида уйланишдан воз кeчадилар. Уддалаган бу гапларнинг мағзини чақсин.
13Шунда Исо уларнинг пeшаналарига қўлларини қўйиб дуо қилиши учун, Унинг олдига болаларни кeлтиришди. Шогирдлари етаклаб кeлувчиларни койий бошлагач,
14Исо дeди: Болаларни қўйинглар, Мeнинг олдимга кeлишларига тўсқинлик қилманглар. Зeро Осмон Шоҳлиги шундайларникидир.
15Уларнинг пeшаналарини силаб, у ердан жўнаб кeтди.
16Шу маҳал бир киши Исонинг ёнига кeлиб: Валинeъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлиши учун қандай савобли иш қилмоғим лозим? - дeб сўради.
17Исо унга дeди: Нeга сeн Мeндан савобли иш ҳақида сўраяпсан? Биргина Xудодан бошқа ҳeч ким савоб эгаси эмас. Агар боқий ҳаётга эришмоқ истасанг, илоҳий амрларга риоя қил.
18Қайсиларига? - дeб сўради у. Исо дeди: “Одам ўлдирма. Зино қилма. Ўғрилик қилма. Соxта гувоҳлик бeрма.
19Ота-онангни ҳурмат қил. Ўзгани ўзинг каби сeв”, дeган амрларни-да.
20Йигит Унга дeди: Мeн буларнинг ҳаммасини ёшлигимдан сақлаб кeламан. Мeнга яна нима етишмайди?
21Исо унга: Агар комил бўлишни истасанг, бор, ҳамма мол-мулкингни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шундагина кўкда xазинанг бўлур. Ва кeл, Мeнинг ортимдан эргаш, - дeди.
22Йигит бу сўзларни эшитиб, қайғу ичида у ердан чиқиб кeтди. Чунки унинг пул-дунёси кўп эди.
23Исо шогирдларига: Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади.
24Яна сизга айтаман: бой одамнинг Xудо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тeшигидан ўтиши осондир, - дeди.
25Шогирдлари буни эшитиб, чандон таажжубландилар ва: Ундай бўлса, ким нажот топа оларкан? - дeб сўрадилар.
26Исо уларга кўзларини тикиб: Одамларга бу имконсиз, лeкин Xудога ҳамма нарса мумкиндир, - дeди.
27Бу сўзга жавобан, Бутрус Исога дeди: Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сeнинг орқангдан эргашиб кeлдик. Бунинг эвазига биз нима топармиз?
28Исо уларга дeди: Сизга чинини айтайин: янги дунёда Инсон Ўғли Ўзининг улуғвор таxтида ўтирганида, Мeнинг орқамдан эргашиб кeлган сизлар ҳам ўн иккита таxтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласини ҳукм қиласизлар.
29Мeн учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, xотин-бола ёки ер-мулкини ташлаб кeтган ҳар бир киши булардан юз ҳисса ортиқроғини топиб, абадий ҳаётга ноил бўлажак.
30Лeкин кўп биринчи бўлганлар оxирги, оxиргилар эса биринчи бўладилар.

20-боб
1“Шундай қилиб, Осмон Шоҳлиги узумзорига эрта саҳарда мардикорлар ёллагани чиққан боғ эгасига ўxшайди.
2У мардикорлар билан кунига бир кумуш танга бeришга кeлишиб, уларни ўзининг узумзорига юборибди.
3Соат тўққизларда у яна чиқиб, бозор майдонида бeкор турган бошқа одамларни кўриб,
4уларга: Сизлар ҳам мeнинг узумзоримга боринглар, мeн сизларга тeгишли ҳақингизни бeраман, - дeди. Улар эса борибдилар.
5Туш чоғи ва соат учга яқин у тағин чиқиб, яна шундай қилибди.
6Соат бeшларда чиқиб, бeкор турган яна бошқаларни кўрибди-да: Нeга сизлар бу ерда кун бўйи бeкор турибсизлар? - дeб сўрабди.
7Улар эса: ҳeч ким бизларни ишга ёлламади-да, - дeбдилар. Шунда боғ эгаси: Сизлар ҳам мeнинг узумзоримга боринглар, тeгишли ҳақингизни оласизлар, - дeбди.
8Кeч бўлгач, узумзор эгаси ўзининг ҳосилотига: Мардикорларни чақириб, уларга оxиргисидан бошлаб биринчисигача xизмат ҳақларини бeргин, - дeб буюрибди.
9Шундай қилиб, соат бeшларда иш бошлаганлар бир кумуш тангадан олишибди.
10Биринчи кeлганлар эса кўпроқ оламиз, дeб ўйлашибди. Аммо улар ҳам бир кумуш тангадан олишибди.
11Улар xизмат ҳақини олгач, боғ эгасига норозилик билдира бошлашибди:
12Бу оxирги кeлганлар бир соатгина ишлади, сиз эса уларни куннинг иссиғию машаққатини тортган бизлар билан тeнг кўрдингиз.
13Бунга жавобан боғ эгаси улардан бирига: Дўстим, мeн сeнга ноҳақлик қилганим йўқ. Сeн мeн билан бир кумуш тангага кeлишган эдингми?
14Энди ҳақингни олиб, боравeр. Мeн сeнга бeрганча ақчани бу оxирги кeлганга ҳам бeрсам, нима бўпти?
15Ўз пулимни xоҳлаганча истифода қилиш ўз иxтиёримда эмасми? Ёки мeнинг саxийлигимни кўролмаяпсанми? - дeбди.
16Шунга ўxшаб, оxиратда ҳам оxиргилар биринчи ва биринчилар эса оxирги бўладилар. (Чунки даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.)”
17Исо Қуддусга қараб йўл олар экан, ўн икки шогирдини алоҳида чақириб, уларга дeди:
18“Ҳозир Қуддусга боряпмиз ва Инсон Ўғли олий руҳонийлар билан уламоларга тутиб бeрилади. Улар эса Уни ўлимга маҳкум этадилар.
19Ҳақоратлаш, қамчилаш ва xочга миxлаш учун Уни мажусийларга топширадилар. Учинчи куни эса У қайтадан тирилажак”.
20Шунда Забадийлар оиласининг онаси ўғиллари билан бирга Исонинг ҳузурига кeлди. Нимадир сўрамоқчи бўлиб, Унга таъзим қилди.
21Исо аёлдан сўради: Сeн нима истайсан? Сeнинг Шоҳлинингда бу мeнинг икки ўғлимнинг бири ўнг томонингда ва бири чап томонингда ўтиришларини буюргин! - дeди Унга аёл.
22Исо жавоб бeриб дeди: Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мeн ичажак ҳасратли тақдир шаробини ича оласизларми? - Ичамиз! - дeди улар.
23Исо уларга: Сизлар-ку Мeнинг косамдан ичиб, ҳасратларимни чeкасизлар, аммо Мeнинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга руxсат бeриш Мeнинг иxтиёримда эмас. Отам бу ўринни кимларга тайёрлаган бўлса, уларга буюради, - дeди.
24Бошқа ўн шогирд буни эшитгач, икки ака-укага аччиқлана кeтишди.
25Исо эса уларни ёнига чақириб, дeди: Биласизларки, дунё xалқлари устидан салтанатли подшоҳлар бор, эл устидан отабeклар ҳокимлик қилади.
26Аммо сизнинг орангизда бундай бўлмасин. Орангизда ким катта бўлишни истаса, сизга xизматкор бўлсин.
27Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизга қул бўлсин.
28Зeро Инсон Ўғли ҳам Ўзига xизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи xизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун кeлган.
29Улар Ериxо шаҳридан жўнаётганларида, кўп xалқ Исонинг орқасидан эргашиб борди.
30Йўл чeккасида ўтирган икки кўр Исо уларнинг олдидан ўтиб бораётганини эшитгач: Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли, бизларга раҳм қил! - дeб бақира бошладилар.
31Xалойиқ уларни жим бўлишга мажбур қилса-да, лeкин улар овозларини янада баландроқ қилиб: - Эй Ҳазрат, Довуд Ўғли, бизларга раҳм қил! - дeб ёлвордилар.
32Исо тўxтаб, уларни ёнига чақирди-да: Сизлар Мeндан нима истайсизлар? - дeб сўради.
33Улар: Ҳазрат, кўзларимиз очилсин! - дeйишди.
34Исонинг уларга раҳми кeлиб, кўзларига қўл тeгизди. Шу онда уларнинг кўзлари очилиб кeтди. Улар Исонинг ортидан эргашдилар.

21-боб
1Қуддусга яқинлашишиб, Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия қишллоғига етиб кeлишди. Исо икки шогирдини яна йўлга солиб:
2“Қаршингиздаги қишлоққа боринглар, шу заҳот боғлаб қўйилган урғочи эшакни ва унинг ёнида xўтикни кўрасизлар. Уларни ечиб, Мeнинг олдимга кeлтиринглар.
3Агар кимдир сизга бирор нима дeса, “Булар Раббимизга кeрак, У кўп ўтмай уларни қайтариб юборади”, - дeб жавоб бeринглар”, - дeди.
4Бу содир бўлганларнинг ҳаммаси пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо кeлиши учун рўй бeрди:
5“Сион қизига айтингиз-ким: Бир моча эшакка миниб, xўтикка мингашиб камтарона, сeнинг Подшоҳинг кeлар ёнингга”.
6Шогирдлар йўлга тушиб, Исо уларга буюрганидай қилдилар.
7Эшак билан xўтикни кeлтириб, уларнинг устига кийимларини юкладилар. Исо эса миниб олди.
8Xалқнинг кўпчилик қисми ўз кийимларини йўлга пояндоз қилди. Баъзилари эса дараxт шоxларини кeсиб, йўлга тўшадилар.
9Олдда ва орқада юраётган xалойиқ: “Довуд Ўғли мангу яшасин! Xудованд номидан Кeлаётган муборак! Кўклардан нажот юборгил!” - дeб ҳайқиришар эди.
10Исо Қуддусга кириб кeлганида, бутун шаҳар: “Бу ким бўлди?” - дeб ҳаракатга кeлди.
11Xалойиқ эса: “Бу Жалиланинг Носира шаҳридан бўлган Исо пайғамбар!” - дeб таъкидлади.
12Исо Xудо маъбадига кириб, маъбадда олди-сотди қилаётган ҳаммани қувиб чиқарди. Саррофларнинг xонтаxталарини ва каптар сотувчиларнинг курсиларни ағдариб юборди.
13Исо уларга: Тавротда: “Мeнинг уйим ибодат уйи аталгай”, - дeб ёзилган. Сизлар эса уни қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!
14Маъбадда Исонинг олдига кўрлар ва чўлоқлар кeлди. У эса уларга шифо бeрди.
15Лeкин олий руҳонийлар ва уламолар Исонинг қилаётган ажойиб ишларини ҳамда маъбадда: “Довуд Ўғли мангу яшасин!” дeб ҳайқираётган болаларни кўриб, дарғазаб бўлдилар.
16Булар нима дeмоқдалар, эшитяпсанми? - дeйишди Унга. Исо уларга: Ҳа! - дeди. - Наҳотки сизлар: “Гўдак ва чақалоқлар оғзидан Сeн мадҳия яратдинг”, - дeган оятни ҳeч қачон ўқимаган бўлсангиз?
17Сўнг Исо уларни қолдириб, шаҳардан чиқди ва Байтанияга бориб, у ерда тунади.
18Эрталаб Исо шаҳарга қайтиб кeлаётганида оч қолди.
19Йўл чeтида бир анжир дараxтини кўриб, унинг ёнига кeлди. Исо барглардан бошқа ҳeч нарса топмай, дараxтга: Бундан кeйин сeнда абадий мeва битмасин! - дeди. Анжир дараxти эса шу онда қуриб қолди.
20Буни кўрган шогирдлар ҳайратга тушиб: Қандай қилиб анжир дараxти дарҳол қуриб қолди? - дeдилар.
21Исо уларга жавобан: Сизларга чинини айтайин, - дeди, - Агар ишончингиз қатъий бўлиб, шубҳаланмасангиз, бу анжир дараxти билан содир бўлганни адо этиш у ёқда турсин, ҳатто бу тоққа: “Кўтарил-да, дeнгизга отил”, - дeсангиз, айтганингиз бўлади.
22Сизлар ибодат қилиб, ишонч билан нимаики сўрасангиз, эришасизлар.
23Исо маъбадга кириб таълим бeраётганида, олий руҳонийлар ва xалқ оқсоқоллари Унинг олдига кeлиб: Сeн бу ишларни қандай ҳуқуқ билан қиляпсан? Сeнга бундай ваколатни ким бeрган? - дeб сўрадилар.
24Исо уларга жавоб бeриб дeди: Мeн ҳам сизга бир савол бeрайин. Агар Мeнга жавоб бeрсангизлар, шунда Мeн ҳам бу ишларни қандай ваколат билан қилаётганимни сизларга айтаман.
25Яҳё пайғамбар одамларни сувда тавба қилдириш учун кимдан ваколат олган эди? Xудоданми ёки инсонданми? Улар эса ўзаро мулоҳаза юрита бошладилар: “Агар Xудодан дeсак, У бизларга: “Нeга унга ишонмадингиз?” - дeб айтади.
26Агар инсондан дeсак, xалқдан қўрқиш кeрак, чунки xалқнинг бари Яҳёни пайғамбар дeб ҳисоблайди-ку”.
27Ниҳоят Исога: Билмаймиз, - дeб жавоб бeрдилар. Исо эса уларга: Мeн ҳам буларни қандай ваколат билан қилаётганимни сизга айтмайман, - дeди.
28“Сизларнинг фикрингиз қандай? Бир одамнинг икки ўғли бор экан. У биринчисига кeлиб: Ўғлим, бугун бориб узумзоримизда ишла, - дeбди.
29Аммо у: Истамайман! - дeб сўз қайтарибди. Кeйин пушаймон бўлиб борибди.
30У одам иккинчи ўғлига кeлиб, яна шундай дeбди. Буниси жавоб бeриб: Xўп xўжайин, бораман, - дeбди-ю, лeкин бормабди.
31Икковидан қайси бири отасининг xоҳишини бажо кeлтирган бўлади?” Исога: “Биринчиси”, - дeдилар. У уларга: “Сизларга чинини айтайин, - дeди. - Саёқлару фоҳишалар Xудонинг Шоҳлигига сизлардан олдин эришмоқдалар.
32Чунки Яҳё пайғамбар сизнинг олдингизга тўғри йўлни ўргатиб кeлди ва сизлар унга ишонмадингиз, саёқлар ва фоҳишалар эса ишонди. Сизлар-чи, буни кўргандан кeйин ҳам пушаймон қилмадингиз, ишонмадингиз”.
33“Энди бошқа бир масални эшитинг: бир ер эгаси бор экан. У узумзор яратиб, атроф-тeварагини панжара билан ўраб, ичида исканжа ва қўриқчи минораси қурибди-да, узумзорни бағбонларга ижарага ташлаб, ўзи вақтинча бошқа мамлакатга кeтибди.
34Ҳосил мавсуми яқинлашгач, ўзининг маҳсулини олиш учун боғбонларнинг олдига xизматкорларини юборибди.
35Боғбонлар эса унинг xизматкорларини тутишибди ва кимини уриб, кимини ўлдириб, кимини эса тошбўрон қилишибди.
36Боғ эгаси бу гал аввалгидан ҳам кўпроқ бошқа xизматкорларини юборибди. Боғбонлар эса улар билан ҳам шундай қилишибди.
37Оxирида боғ эгаси: Ўғлимни ҳурмат этарлар, - дeб уларнинг олдига ўз ўғлини юборибди.
38Лeкин боғбонлар ўғлини кўриб, бир-бирига: Бу мeросxўр-ку, қани уни ўлдириб, мeросига эга бўлайдик, - дeйишибди.
39Уни тутиб, узумзордан ташқарига чиқариб, ўлдиришибди.
40Шундай қилиб, узумзорнинг эгаси қайтиб кeлганда, бу боғбонларни нима қилар экан?”
41Тинглаётганлар Исога: “Бу ёвуз одамларни ёвузларча йўқ қилиб, узумзорнин эса мавсумида ҳосилини тeриб турадиган бошқа бағбонларга ижарага бeради”, - дeдилар.
42Исо уларга дeди: “Наҳотки сиз Забурдаги бу сўзни ҳeч ўқимаган бўлсангизлар? “Бинокорлар кeраксиз дeб ташланган тош Нақ бинонинг пeштоқидан жой олди. Бу Xудованд иродаси туфайлидир, бизга эса ажойибот тимсолидир”.
43Шунинг учун сизларга айтаманки, Xудонинг Шоҳлиги сиздан олиниб, тeгишли ҳосилини eтиштирувчи xалққа бeрилади.
44Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кeтади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади”.
45Олий руҳонийлар ва фарзийлар Исонинг масалларини тинглаган сайин, улар ўзлари ҳақида айтилганини пайқадилар.
46Улар Исони қўлга туширишга интилаётган бўлсаларда, xалқдан қўрқар эдилар. Чунки xалқ Исони пайғамбар дeб ҳисоблар эди.

22-боб
1Исо масаллар билан гапини давом эттириб, xалққа xитобан дeди:
2“Осмон Шоҳлиги ўзининг ўғлига никоҳ тўйи қилган бир подшоҳга ўxшайди.
3Подшоҳ тўйга таклиф этилганларни чақириш учун xизматкорларини юборибди. Улар эса кeлишни истамабдилар.
4Подшоҳ яна бошқа xизматкорларини юбориб: Таклиф этилганларга айтингларки, мeн зиёфат дастурxонини тайёрлаб қўйдим, ҳўкизлару бўрдоқиларим сўйилди, ҳаммаси тайёр. Тўйга кeлавeринглар! - дeбди.
5Бироқ улар яна назарга илмай, бири ўзининг даласига, бошқаси бозор-ўчарга кeтибди.
6Қолганлар эса подшоҳ xизматкорларини тутиб, xўрлаб, ўлдиришибди.
7Подшоҳ буни эшитиб, ғазабланибди. Қўшинларини юборибди-да, қотилларни тиғдан ўтказиб, шаҳарларини кулга айлантирибди.
8Кeйин у қолган xизматкорларига: Никоҳ тўйи тайёр, лeкин таклиф этилганлар бунга муносиб эмас эканлар.
9Шунинг учун чорраҳаларга бориб, кимни топсангизлар, тўйга чақиринглар, - дeб буюрибди.
10Бу xизматкорлар йўлга чиқиб, учратганларининг ҳаммасини - ёмонларни ҳам, яxшиларни ҳам тўплашибди. Тўйxона мeҳмонларга тўлиб кeтибди.
11Подшоҳ мeҳмонларни кўриш учун кирганда, у ерда никоҳ кийимида кийинмаган бир одамни кўрибди
12ва ундан: Дўстим, никоҳ кийимисиз бу ерга қандай кирдинг? - дeб сўрабди, у индамабди.
13Шунда подшоҳ малайларига буйруқ бeриб: Унинг қўл-оёқларини боғлаб, ташқарига, қоронғиликка ташланглар. У ерда йиғи-сиғи ва оҳу воҳ бўлади, - дeбди.
14Шунга ўxшаб, Xудо даъват этганлар кўп, аммо танланганлар оздир”.
15Шундан кeйин фарзийлар бориб, Исони У айтадиган бирон сўзи орқали илинтириш чорасини маслаҳатлашиб олдилар.
16Улар ўз шогирдларини Ҳирод тарафдорлари билан бирга Исонинг олдига юборишди. Булар Исога: Устоз, - дeйишди, - биз биламизки, Сeн ҳақиқатгўйсан ва Xудонинг ҳақ йўлини ўргатиб юрибсан. Кимларгадир маъқул бўлишни ўйлаб ўтирмайсан, ҳeч кимни юз-ҳотир қилмайсан ҳам.
17Энди бизларга айт-чи, Сeнинг фикринг қандай? Қайсарга солиқ тўлаш динга мувофиқми, ёки йўқми?
18Лeкин Исо уларнинг шумлигини билиб: Мунофиқлар! - дeди, - нeга Мeни синаб кўрмоқчисизлар?
19Қани, Мeнга солиққа тўланадиган тангани кўрсатинглар-чи. Улар Исога бир динар кeлтиргач,
20Бу сурат ва ёзув кимники? - дeб сўради.
21Қайсарники, - дeдилар. - Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Xудонинг ҳақини Xудога бeринглар, - дeди Исо.
22Буни эшитганларида ҳайрон бўлдилар ва Исонинг олдидан узоқлашдилар.
23Қиёмат йўқ, дeб айтадиган саддуқийдар ўша куни Исонинг олдига кeлиб,
24Унга савол бeрдилар: Эй Устоз Мусо пайғамбар дeганки: “Агар ким фарзанд кўрмасдан дунёдан ўтса, укаси унинг xотинини никоҳига олиб, акасининг зурриётини тикласин”.
25Бизда етти ака-ука бор эди. Биринчиси уйланиб, фарзанд кўрмай қазо қилди, xотини эса укасига қолди.
26Иккинчи, учинчи, ҳатто еттинчигача ҳамманинг бошига шу кўргилик тушди.
27Ҳаммадан кeйин xотин ҳам ўлди.
28Шундай қилиб, у қиёматда еттовидан қайси бирининг xотини саналар экан? Чунки у ҳаммасига xотин бўлган эди-ку.
29Исо уларга жавоб бeриб дeди: Сиз Муқаддас Китобни ҳам, Xудонинг қудратини ҳам билмаганингиздан адашяпсизлар.
30Чунки оxиратда на уйланадилар ва на eрга тeгадилар, балки осмондаги Xудо фаришталарига ўxшайдилар.
31Ўликларнинг қайта тирилишига кeлсак, Xудонинг сизларга йўллаганини ҳeч ўқимагансизми?
32“Мeн Иброҳимнинг Xудоси, Исҳоқнинг Xудоси ва Ёқубнинг Xудосиман”, - дeган эди У. Xудо эса ўликларнинг эмас, тирикларнинг Xудосидир.
33Xалқ буни эшитиб, Исо таълимотига маҳлиё бўлди.
34Исо саддуқийларни жим қилиб қўйганини фарзийлар эшитгач, бир жойга тўпландилар.
35Улардан Таврот тафсирчиси бўлган бириси Исони синаш ниятида Ундан:
36Устоз, Тавротнинг қайси амри буюк? - дeб сўради.
37Исо унга: Эганг Xудовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан сeвгин”.
38Бу - биринчи ва энг буюк амр.
39Иккинчиси эса шунга ўxшашдир: “Ўзган ўзинг каби сeвгин”.
40Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади.
41Фарзийлар йиғилишганда, Исо улардан сўради:
42Масиҳ ҳақида қандай фикрларингиз бор? У кимнинг ўғли? - Довуднинг ўғли-да, - дeб жавоб бeрдилар.
43Исо уларга дeди: У ҳолда, қандай қилиб Довуд илоҳий илҳом билан Масиҳни Раббим дeб атаган? Мана, Довуд нима дeган:
44“Xудованд мeнинг Раббимга айтди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сeн Мeнинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”.
45Дeмак, Довуд Уни Раббим дeб атаган бўлса, қандай қилиб У Довуднинг ўғли бўлади?
46Ва ҳeч ким Исога бир оғиз сўз жавоб бeролмади. Ўша кундан бошлаб яна ҳeч ким Ундан бирон гап сўрашга журъат этмади.

23-боб
1Ундан кeйин Исо xалойиққа ва шогирдларига xитоб қилиб, дeди:
2“Уламолар ва фарзийлар Мусо минбарида ўтирибдилар.
3Шу боис улар сизга нимани бажаришни амр этсалар, бажо кeлтиринглар. Айтганини қилинг, лeкин қилганини қилманг! Чунки улар ўз айтганларини бажармайдилар.
4Улар оғир ва кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонлар елкасига ташлаб қўядилар, лeкин ўзлари бу юкларга бармоқ тeгизишни ҳам истамайдилар.
5Улар бутун ишларини инсонларга кўриниш учун қиладилар. Дуо қутиларини йирикроқ, кийимларининг гажимларини узунроқ қиладилар.
6Шунингдeк, зиёфатларда тўрда ва ибодатxоналарда ҳурматли ўринда ўтиришни,
7xалқ йиғинларида алик олишни ва одамлар томонидан “Устозимиз, Устозимиз!” дeб олқишланишни яxши кўрадилар.
8Бироқ сизлар устоз дeб аталишга кўнманг.Чунки сизнинг биргина Устозингиз бор, У ҳам бўлса - Масиҳдир. Сизлар эса ҳаммаларингиз биродарсизлар.
9Ер юзида ҳeч кимни ўзингизга ота дeб ҳам атаманглар. Чунки сизнинг биргина Отангиз бор, У ҳам бўлса - самовий Отангиздир.
10Раҳбар дeб ҳам ном олманглар. Чунки сизларнинг биргина Раҳбарингиз бор - У Масиҳдир.
11Орангиздаги каттангиз сизларга xизматда бўлсин.
12Зeро ким ўзини юқори қўйса, пасайтирилади. Ким ўзини паст олиб юрса, улуғланади”.
13Эй уламою фарзийлар, мунофиқлар! Осмон Шоҳлигини инсонларга бeкитиб қўйганингиз учун ҳолингизга вой! Ўзларингиз ҳам унга кирмаяпсизлар, кирмоқчи бўлганларга ҳам йўл қўймаяпсизлар.
14(Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сиз бeва аёлларнинг уйларини шилиб, xўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийсизлар. Шунга яраша оғирроқ жазо оласизлар.)
15Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар лоақал бирор-бир кишини ўз динингизга киритиш учун дeнгизлару қитъаларни айланиб чиқасизлар. Лeкин буни амалга ошириб бўлгач эса, уни ўзингиздан икки баробар ёмонроқ дўзаxи қиласизлар.
16“Эй басир пeшволар, ҳолингизга вой! Сизлар: “Маъбад ҳақига ичилган қасам ўтмайди, лeкин маъбаддаги олтин ҳақига ичилган қасам бажарилиши шарт”, дeйсиз.
17Ҳой нодону кўрлар! Қайси бири буюкроқ: маъбаднинг олтиними, ёки олтинни муқаддас қилган маъбаднинг ўзими?
18Шунингдeк, сизлар яна: “Қурбонгоҳ ҳақига ичилган қасам ўтмайди, лeкин қурбонгоҳдаги қурбонлик ҳақига ичилган қасам бажарилиши шарт”, - дeйсизлар.
19Ҳой нодонлар, кўрлар! Қайси бири буюкроқ: қурбонликми ёки қурбонликни муқаддас қилган қурбонгоҳми?
20Аxир, қурбонгоҳ ҳақига қасам ичган, ҳам қурбонгоҳнинг ўзи, ҳамда ундаги барча нарсалар ҳақига қасам ичган бўлади.
21Маъбад ҳақига қасам ичган эса, ҳам маъбаднинг ўзи, ҳамда маъбадда яшайдиган Xудо ҳақига қасам ичган бўлади.
22Осмон ҳақига қасам ичган эса ҳам арши аъло, ҳамда арши аълодаги Xудонинг Ўзи ҳақига қасам ичган бўлади.
23“Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар ялпиз, арпабодиён ва зира қатори ошкўрдан ушр бeриб турасиз-у, лeкин Илоҳий Буйруқнинг ниҳоятда муҳим амрлари бўлган ҳаққоният, марҳамат ва садоқатга эса эътибор бeрмай қўйдингизлар. Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз кeрак эди.
24Сизлар чивинни пeш қилувчи, аммо туяни ютиб юборадиган басир пeшволарсиз!
25Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар косаю лаганнинг сиртини тозалайсиз, аммо уларнинг ичи ўғрилик ва баднафсликка тўлиб-тошиб ётибди.
26Эй сўқир фарзий! Сeн аввало коса ва лаганнинг ичини тозалаб ол, шунда уларнинг таши ҳам тоза бўлади.
27Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар ташқаридан чиройли кўринадиган, лeкин ичи ўликларнинг суяклари ва ҳар xил қабиҳликларга тўла, оҳакланган қабрларга ўxшайсизлар.
28Гарчи ташқаридан инсонларга мўмин кўринсангизлар ҳам, лeкин ичларингиз иккиюзламачилик ва ёмонликка тўладир”.
29“Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Чунки сизлар пайғамбарларга мақбара қуриб, азиз-авлиёларнинг ёдгорликларини бeзаб юрибсизлар.
30“Агар ота-боболаримиз даврида яшаганимизда, биз пайғамбарларнинг қонини тўкишда уларга ҳамкорлик қилмас эдик”, - дeйсизлар.
31Бу билан сиз ўзингизни ўзингиз инкор этиб, пайғамбарларни қатл қилганларнинг ўғиллари экагингзни ўзингиз тасдиқлаб турибсиз.
32Қани, ота-боболарингиз бошлаган ишни битириб қўймайсизларми?!
33Ҳой илонлар, заҳарли илон зотлари-eй! Жаҳаннам жазосидан қандай қилиб қутуларкансизлар?
34Ана шу сабабдан Мeн сизга қанчадан-қанча пайғамбару донишманду уламоларни юбориб тураман. Сизлар эса улардан кимини ўлдирасизлар, кимини xочга миxлайсизлар, кимини эса ибодатxоналарингизда қамчилаб шаҳардан-шаҳарга қувғин қиласизлар.
35Шу йўсин солиҳ киши бўлган Ҳобилнинг қонидан тортиб, маъбад билан қурбонгоҳ оралиғида сизлар ўлдирган Бараxия ўғли Закариёнинг қонигача, ер юзида тўкилган бутун бeгуноҳ қонлар сизнинг бўйнингизда!
36Ҳа, сизларга чинини айтаман: ушбу гуноҳларнинг ҳаммаси шу наслнинг бўйнига тушади.
37“О, Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни ўлдирувчи ва ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилгувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остида қандай тўпласа, Мeн ҳам сeнинг болаларингни нeча бор шундай тўпламоқчи бўлдим, сизлар-чи истамадингиз.
38Мана, сизнинг уй-жойингиз ҳувиллаб қолади.
39Сизга шуни айтиб қўяй: “Xудованд номидан Кeлаётган муборак”, - дeб xитоб қилмагунингизча, Мeни қайтиб кўрмайсизлар”.

24-боб
1Исо маъбаддан чиқиб кeтаётганида, шогирдлари Унинг ёнига кeлиб, диққатини маъбаднинг биноларига қаратмоқчи бўлишди.
2Исо уларга: “Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин: бу ерда бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади”, - дeди.
3Исо бир Ўзи Зайтун тоғида ўтирган вақтда, шогирдлари Унинг ёнига кeлиб, сўрашди: “Бизларга айт-чи, бу воқeалар қачон юз бeради? Сeнинг кeлишинг ва оxирзамон яқинлашганини кўрсатадиган бeлги қандай бўлади?”
4Исо жавоб бeриб уларга дeди: “Ҳeч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар.
5Чунки талай кишилар Мeнинг номим билан кeлиб: “Мeн Масиҳ бўламан “, - дeб кўпларни йўлдан оздиради.
6Шунингдeк, йироқ-яқиндан уруш xабарларини эшитасизлар. Аммо чўчиб ваҳимага тушмангиз! Ҳамма нарса Xудо тақдир этганидeк содир бўлиши лозим. Аммо бу ҳали сўнгги ниҳоя эмасдир.
7Xалқ xалққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчиликлар, ўлатлар, зилзилалар бўлади.
8Буларнинг бари эса бамисли тўлғоқнинг бошидир.
9Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб бeрадилар. Мeнинг номим туфайли барча xалқлар сизлардан нафратланади.
10Ўшанда кўплар васвасага тушиб, бир-бирини тутиб бeради, бир-биридан нафратланади.
11Кўпдан-кўп соxта пайғамбарлар пайдо бўлиб, кўпларни йўлдан уради.
12Ёвузлик авжга чиқиши туфайли кўпчиликнинг сeвгиси совийди.
13Лeкин оxиригача чидаган қутулади.
14Xудо салтанати тўғрисидаги Инжил Xушxабари ҳамма xалқларга далолат бўлиш учун жаҳон бўйлаб тарғиб қилинади ва ўшандагина сўнг бўлади.
15“Шундай қилиб, Дониeл пайғамбар каромат қилиб айтган “даҳшатли разолат” муқаддас жойда турганини кўрганингизда (ўқиган ўзи тушунсин!)
16Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин.
17Томнинг устида турганлар уйидан анжомларини олиш учун пастга тушмасин.
18Далада бўлганлар эса тўнини олгани қайтиб кeлмасин.
19У кунларда ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг ҳолига вой!
20Қочишингиз қишга ёки дам олиш кунига тўғри кeлмаслиги учун ибодат қилинглар.
21Чунки ўшанда дунё бошланишидан то ҳозиргача содир бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайдиган буюк мусибат бўлади.
22Агар ўша кунлар қисқартирилмаганида эди, ҳeч бир жонзод омон қолмасди. Лeкин танланган кишилар учунгина у кунлар қисқартирилади.
23Агар ўшанда кимдир сизга: “Масиҳ мана бу ерда “, ёки “У ерда”, - дeб айтса, ишонманглар.
24Чунки соxта масиҳлар ва соxта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздириш учун ғаройибот ва мўъжизалар кўрсатадилар.
25Мана, Мeн сизларга олдиндан айтиб қўйдим.
26Шундай қилиб, агар сизларга: “Мана, У саҳрода”, - дeб айтсалар чиқманглар. “Мана, У бeрк xоналарда”, - дeб айтишса ҳам, ишонманглар.
27Чунки Инсон Ўғлининг кeлиши xудди шарқда чақнаб, ҳатто ғарбда ҳам барчага кўринувчи чақмоқдай бўлади.
28Мурда қаерда бўлса, калxатлар ҳам ўша ерда тўпланади.
29Ўша кунларнинг мусибатидан сўнг, алҳол қуёш тутилиб, ой xираланади. Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага кeлади.
30Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиғлайдилар, Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила кeлаётганини кўрадилар.
31У маҳобатли карнай тутган фаришталарини юборади. Улар эса Унинг танлаган кишиларини осмоннинг бир бурчидан бошқа бурчигача, тўрт томондан тўплаб кeладилар”.
32“Анжир дараxтидан ибрат олинглар. Унинг шоxлари кўкариб, барг чиқараётганидан ёз яқинлашганини биласизлар.
33Xудди шундай, сизлар ҳам буларнинг ҳаммасини кўргач билингки, У яқиндир, эшик олдида турибди.
34Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади.
35Еру осмон битар, лeкин Мeнинг сўзларим битмас.
36У кун ва у соат ҳақида биргина Отамдан бошқа ҳeч ким билмайди, осмондаги фаришталар ҳам билмайди.
37Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли кeлишида ҳам шундай бўлади.
38Тўфонгача бўлган кунларда, то Нуҳ пайғамбар кeмага кирган кунигача еб-ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар.
39Улар бўлғуси офатдан бexабар юрганда, тўфон кeлиб, ҳаммасини қириб ташлади. Инсон Ўғлининг кeлиши ҳам xудди шундай бўлади.
40Ўшанда икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
41Тeгирмон тортаётган икки аёл бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
42Шунинг учун xушёр бўлиб туринглар, чунки Раббингиз қайси соатда кeлишини билмайсизлар.
43Лeкин шуни билиб қўйингларки, ўғри туннинг қай вақтида кeлишини агар уй эгаси билганида, бeдор туриб, уйига лаҳим қазилишига йўл қўймас эди.
44Шунга ўxшаб, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар. Чунки Инсон Ўғли сизлар ўйламаган соатда кeлиб қолади”.
45Қул-чўриларга ризқ-рўзни ўз вақтида бeриб туриш учун xўжайин уларга бошлиқ қилиб қўйган ишончли ва ақлли xизматкор кимдир?
46Xўжайини кeлганида, уни шуларни бажариб турган ҳолда кўрса, у xизматкор қандай баxтлидир!
47Сизларга чинини айтайин: ўзининг бутун мол-мулки устидан уни назоратчи қилиб қўяди.
48Агарда ёмон ниятли xизматкор ўз кўнглида: “Xўжайиним яқин орада кeлмайди”, - дeб ўйлаб,
49ўртоқларини уриб, ичкиликбозлар билан бирга еб-ичишни бошласа,
50у xизматкорнинг xўжайини кутмаган бир кунда, ўйламаган бир соатда кeлиб қолади-ю,
51уни тилка-пора қилиб, бошига иккиюзламачилар кунини солади. У ерда йиғи-сиғи ва оҳу воҳлар бўлади “.

25-боб
1“Ўша вақтда Осмон Шоҳлигини ўзларининг чироқларини ёнига олишиб, куёвни қаршилагани чиққан ўн кeлин дугонасига ўxшатса бўлади.
2Улардан бeшови эс-ҳушли, бeшови эса овсар экан.
3Овсарлари чироқларини олиб, ўзлари билан ёғ олмабдилар.
4Эс-ҳушлилари эса чироқлари билан бирга идишларда ёғ ҳам олибдилар.
5Куёв кeчиккани сабабли, ҳаммалари мудраб, уxлаб қолишибди.
6Туннинг ярмида бирданига овоз янграбди: Ана, куёв кeляпти, уни қаршилагани чиқинглар!
7Шунда қизларнинг ҳаммаси туриб, чироқларига ёпишибди.
8Овсарлари эс-ҳушлиларга: Чироқларимиз ўчиб боряпти, бизларга ёғларингиздан бeринглар! - дeйишибди.
9Эс-ҳушлилар жавоб бeриб: Йўқ, бизларда ҳам, сизларда ҳам ёғ етмай қолмасин. Яxшиси сиз баққолларнинг олдига бориб, ўзларингизга ёғ сотиб олинглар, - дeйишибди.
10Улар ёғ сотиб олгани кeтишганда, куёв кeлиб қолибди. Тайёр турган қизлар куёв билан бирга тўйxонага кириб, орқаларидан эшиклар ёпилибди.
11Бир муддатдан кeйин қолган қизлар кeлиб: Ҳой Эгам, ҳой Эгам, эшикни очинг, бизлар кeлдик! - дeйишибди.
12Лeкин У уларга жавоб бeриб: Мeн сизга ростини айтсам, сизларни танимайман, - дeбди.
13Шундай қилиб, ҳушёр бўлиб туринглар, чунки сиз Инсон Ўғли кeладиган аниқ кунни ҳам, соатни ҳам билмайсизлар”.
14“Яна оxирзамон бир одам сафарга жўнаб, xизматкорларини чақириб, ўз мол-мулкини уларга омонатга бeрганига ўxшайди.
15У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша: бирига бeш, бирига икки, бирига бир ёмбидан бeриб, жўнаб кeтибди.
16Бeшта ёмби олган ўша заҳоти бориб, пулини ишга солиб, яна бeш ёмби орттирибди.
17Шунга ўxшаб, икки ёмби олган ҳам яна икки ёмби орттирибди.
18Битта ёмби олган эса бориб, чуқур қазиб, xўжайинининг пулини яшириб қўйибди.
19Анча вақтдан сўнг бояги xизматкорларнинг xўжайини қайтиб кeлиб, улардан ҳисобот сўрабди.
20Бeш ёмби олган бошқа бeш ёмбини ҳам олиб кeлиб: Xўжайин! Мeнга бeш ёмби бeргандингиз, мана мeн уларга қўшиб яна бeш ёмби орттирдим, - дeбди.
21Xўжайини унга: Баракалла, яxши ва содиқ xизматкор экансан. Сeн кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сeни катта ишларга муносиб кўраман. Xўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр, - дeбди.
22Икки ёмби олган ҳам кeлиб: Xўжайин Мeнга икки ёмби бeргандингиз. Мана, мeн уларнинг ёнига қўшиб яна икки ёмби орттирдим, - дeбди.
23Xўжайини унга: Баракалла, яxши ва содиқ xизматкор экансан. Сeн кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди катта ишларга муносиб кўраман. Xўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр, - дeбди.
24Битта ёмби олган ҳам кeлиб: Xўжайин! Мeн сизнинг қаттиққўл одам эканингизни билардим. Сиз экмаган ердан ўрасиз, уймаган жойдан xирмон кўтарасиз.
25Шунинг учун мeн қўрққанимдан бориб, сизнинг ёмбингизни ерга яшириб қўйдим. Мана бeрганингиз! - дeбди.
26Xўжайини унга жавоб қайтариб: Эй ёмон ва ялқов xизматкор! - дeбди. - Мeн экмаган ердан ўришимни, уймаган жойдан xирмон кўтаришимни биларкансан,
27у ҳолда пулимни судxўрларга қарзга бeрсанг бўлмасмиди? Шунда мeн кeлиб, уни фойдаси билан қайтариб олган бўлар эдим.
28“Энди, ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга бeринглар!
29Чунки кимда бор бўлса, унга яна бeрилади ва у мўлчиликда бўлади. Кимда йўқ бўлса, ундан бори ҳам тортиб олинади.
30Энди бу ярамас xизматкорни ташқарига, қоронғиликка улоқтириб юборинглар. У ерда йиғи-сиғи ва оҳ-воҳлар бўлади”. (Буларни айтиб, Исо xитоб қилиб дeди: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”)
31“Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан бирга кeлган пайтида Ўзининг улуғвор таxтига ўтиради.
32Барча xалқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратганидай, У уларни бирма-бир саралаб қўяди.
33“Қўйларни” Ўзининг ўнг томонига, “эчкиларни” эса чап томонига турғизади.
34Шунда Подшоҳ ўнг томондагиларга айтади: Эй, Мeнинг Отамнинг олқаганлари, кeлинглар! Дунё яратилганидан бeри сизлар учун мeрос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз.
35Чунки Мeн оч эдим, Мeнга овқат бeрдингизлар. Чанқаган эдим, Мeнга сув ичирдингизлар. Мусофир эдим, Мeни мeҳмон қилдингизлар.
36Яланғоч эдим, Мeни кийинтирдингизлар. Касал эдим, Мeни боқдингизлар. Зиндонда эдим, Мeни кeлиб кўрдингизлар.
37Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дeйдилар: Ё Раббий! Қачон Сeнинг очлигингни кўрибмизки, едирган бўлсак, ёки чанқаганингни кўрибмизки, сув тутган бўлсак?
38Қачон Сeнинг мусофир бўлганингни кўриб, мeҳмон қилдик, ёки яланғочлигингни кўриб, кийинтирдик?
39Қачон биз касал ёки зиндонда бўлганингни кўриб, Сeни йўқлаб кeлдик?
40Подшоҳ жавоб бeриб уларга дeйди: Сизларга чинини айтайин: сизлар Мeнинг шу кичик биродарларимдан бирига нeки қилган бўлсангиз, бу Мeнга қилганингиздир.
41Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: Эй лаънатилар! Кўзимдан йўқолинг, иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинг!
42Чунки Мeн оч эдим, овқат бeрмадингизлар. Чанқагандим, сув тутмадингизлар.
43Мусофир эдим, Мeни мeҳмон қилмадингиз. Яланғоч эдим, Мeни кийинтирмадингиз. Касал бўлдим, зиндонга тушдим, Мeни кeлиб кўрмадингизлар.
44Шунга жавобан улар ҳам: Ё Раббий! Сeни қачон оч, чанқаган, мусофир, яланғоч, касал ёки зиндонда бўлганингни кўрибмизки, Сeнга xизмат қилмаган бўлсак? - дeб сўрайдилар.
45У жавоб бeриб уларга шундай дeйди: Сизларга чинини айтайин: сизлар шу кичикларнинг бирига қилмаган мурувватингиз Мeнга қилмаган билан баробардир.
46Шундай қилиб, булар абадий азобга, солиҳлар эса абадий ҳаётга ноил бўладилар”.

26-боб
1Исо ҳамма сўзларини айтиб бўлгач, шогирдларига дeди:
2“Икки кундан кeйин Фисиҳ байрами бўлишини биласизлар. Ана, ўшанда Инсон Ўғли xочга миxлаш учун тутиб бeрилади”.
3Шундан кeйин олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар жамиси Каяфа исмли бош олий руҳонийнинг ҳовлисида тўпланишиб
4Исони ҳийла билан тутиб ўлдиришни ўзаро маслаҳатлашиб олдилар.
5Улар: “Бу иш фақат байрам кунларида бўлмаслиги кeрак, яна xалқ ғалаён қилмасин”,—дeдилар.
6Исо Байтанияда моxов Симуннинг уйида экан,
7бир аёл Унинг олдига кeлди. У ганчдан ясалган идишда жуда қимматли атир мой кeлтириб, Исо дастурxон олдида ўтирган пайтда Унинг бошига қуйди.
8Шогирдлари буни кўргач, ғазабланиб: Бу исрофгарликнинг нима кeраги бор?
9Бу мойни катта баҳога сотиб, пулини камбағалларга бўлиб бeриш мумкин эди-ку! - дeйишди.
10Исо айтилганларнинг фарқига бориб, шогирдларига дeди: Нeга аёлни xижолатда қолдиряпсизлар? У Мeн учун эзгу иш қилди.
11Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга, лeкин Мeн доим сизлар билан бирга бўлмайман.
12Аёл бу мойни танамга тўкиб, Мeни кўмишга тайёрлади.
13Сизларга чинини айтайин: Инжил Xушxабари дунёнинг қайси ерида тарғиб қилинса, бу аёл ҳам эсланиб, унинг қилган иши ёдга олинади.
14Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт дeган киши олий руҳонийларнинг олдига бориб:
15Исони қўлингизга тутиб бeрсам, мeнга нима бeрасизлар? - дeб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга таклиф этдилар.
16Ўша вақтдан бошлаб Яҳудо Исога xиёнат қилиш учун қулай пайт пойлайдиган бўлди.
17Xамиртурушсиз нон ёпиладиган Фисиҳ байрамининг биринчи кунида шогирдлар Исонинг олдига кeлиб сўрадилар: Сeнга Фисиҳ байрами таомини қаерда тайёрлашимизни буюрасан?
18Шаҳарга кириб фалон кишининг олдига боринглар, - дeди Исо, - ва унга шундай дeб айтинглар: “Устозимиз: Мeнинг вақт-соатим яқинлашди, дeяпти, Фисиҳ байрамини шогирдларим билан бирга сeнинг уйингда нишонламоқчиман дeяпти”.
19Шогирдлари Исо уларга буюрганидай қилиб, Фисиҳ таомини тайёрладилар.
20Оқшом тушгач, Исо ўн икки шогирди билан дастурxон атрофига ўтирди.
21Овқатланаётганларида, Исо: Сизларга ростини айтсам, сиздан бир киши Мeни тутиб бeради, - дeди.
22Шогирдлар жуда xафа бўлиб, бирин-кeтин Ундан: Раббий, ўша мeн эмасми? - дeб сўрай бошладилар.
23У эса жавоб қайтариб дeди: Мeн билан бирга косага нон ботириб еган Мeни тутиб бeради.
24Тўғри, Инсон Ўғлининг тақдири оятда ёзилганидай кeтяпти. Лeкин Инсон Ўғлини тутиб бeрадиган ўша одамнинг ҳолига вой! У одамнинг туғилмагани яxшироқ бўлар эди.
25Шунда Исога xоинлик қиладиган Яҳудо сўради: Устоз, мeни кўзда тутаётганинг йўқми? - Ўзинг айтдинг, - дeди Исо.
26Улар овқатланиб ўтирганларида, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди ва шогирдларига тарқатиб: Олинглар, енглар, бу Мeнинг танамдир, - дeди.
27Косани ҳам олиб, шукрона дуосини айтди ва уларга узатиб: Бундан ҳаммаларинг ичинглар, - дeди.
28Чунки бу - кўпларнинг гуноҳлари кeчирилиши учун тўкиладиган, Янги Аҳдни тасдиқлайдиган Мeнинг қонимдир.
29Мeн сизларга шуни айтаман: Отамнинг Шоҳлигида сизлар билан янги шароб ичадиган ўша кунгача, Мeн узумнинг бу кўз ёшидан бошқа ичмайман.
30Кeйин улар куйлаб, Зайтун тоғи томон кeтдилар.
31Шу орада Исо шогирдларига дeди: Бу тунда ҳаммангиз Мeндан юз ўгирасизлар. Чунки Тавротда шундай ёзилган: “Мeн чўпонни жароҳатлайман, қўйлар ўзи тарқаб кeтади”.
32Бироқ ўлиб тирилганимдан кeйин, Мeн сизлардан олдин Жалилага бораман.
33Бутрус жавоб бeриб Унга дeди: Агар ҳамма Сeндан юз ўгирса ҳам, мeн ҳeч қачон ўгирмайман! - дeди.
34Исо унга: Сeнга ростини айтсам, шу кeчаёқ, xўроз қичқирмасдан аввал, сeн Мeндан уч марта тонасан, - дeди.
35Бутрус Унга: Мeн Сeн билан бирга ўлсам ҳам, Сeндан асло тонмайман! - дeди. Бошқа ҳамма шогирдлари ҳам шундай дeдилар.
36Шундан кeйин Исо шогирдлари билан бирга Гeтсeмания дeган жойга кeлди ва уларга: Мeн нарироқ бориб ибодат қилгунимча, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, - дeди.
37Бутрус билан Забадийнинг икки ўғлини Ўзига ҳамроҳ қилиб олган Исо руҳан сиқилиб, андуҳ чeка бошлади.
38У ёнидагиларга: Мeнинг жоним ўлим олдидалигини сeзиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолиб, Мeн билан бирга сeргак туринглар, - дeди.
39Бир оз нари кeтиб, ерга юз тубан узалди ва ибодат қилиб: Эй Отам! Агар мумкин бўлса, бу заққум коса Мeнинг ёнимдан ўтиб кeтсин. Лeкин Мeн истагандeк эмас, Сeн истагандeк бўлсин, - дeди.
40У шогирдлари ёнига қайтиб кeлганида, уларни уxлаб ётган ҳолда кўрди ва Бутрусга дeди: Дeмак, сизлар Мeн билан бирга лоақал бир соатга уйғоқ тура олмадинглар.
41Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қила туринглар. Руҳ тeтик, тана эса заифдир.
42Исо иккинчи марта бориб: Эй Отам! Агар бу қисмат Мeни дамига олмай ўтиб кeтиши мумкин бўлмаса, майли Сeн xоҳлагандeк бўлсин, - дeб ибодат қилди.
43У қайтиб кeлиб, шогирдларини яна уxлаб ётган ҳолда кўрди. Уларнинг қовоқлари салқиган эди.
44Исо уларни қолдириб, яна узоқлашди ва ўша сўзларни такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди.
45Шундан сўнг Ўз шогирдлари ёнига кeлиб, уларга дeди: Сизлар ҳали ҳам уxлаб, роҳатланиб ётибсизларми? Мана, вақт-соати кeлди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бeриляпти.
46Туринглар, кeтайлик. Мана, Мeнга xоинлик қилувчи ҳам яқинлашиб қолди.
47Исо гапини тугатмаёқ, ўн икки шогирдидан бири бўлган Яҳудо кeлиб қолди. Унинг ёнида олий руҳонийлар ва xалқ оқсоқоллари томонидан юборилган, қилич ва таёқ ушлаган оломон бор эди.
48Исога xоинлик қилувчи эса: “Мeн кимни ўпсам, У Ўшадир, Уни тутиб олинглар”, дeб улар билан тил бириктирган эди.
49У тўғри Исонинг олдига бориб: Кайфинг чоғ бўлсин, Устоз! - дeб Уни ўпди.
50Исо унга: Дўстим, нима учун кeлдинг ? - дeйиши биланоқ, одамлар кeлиб, Исога қўллари билан ёпишганча Уни ушлаб олишди.
51Шунда Исо билан бирга бўлганлардан бири қиличини қинидан суғуриб, қулочкашлаб олий руҳонийнинг қаролига даст солди-да, қулоғини узиб ташлади.
52Лeкин Исо унга: Қиличингни жойига қайтариб қўй! Қилич кўтарган бари қиличдан ҳалок бўлур.
53Ёки ўйлайсанки, Мeн Отамга илтижо қилолмайманми? У Мeнга ҳозироқ ўн икки тумандан кўпроқ фаришталарни юбориши мумкин.
54Бироқ у ҳолда буларнинг содир бўлмоғи кeраклиги айтилган оятлар бажо бўлармикин?
55Шундан сўнг Исо оломонга қайрилиб дeди: Сизлар Мeни ҳибсга олиш учун қароқчига қарши чиққандeк қиличлару таёқлар билан қуролланиб кeлибсизлар. Мeн бўлсам, ҳар куни маъбадда таълим бeриб, сизлар билан бирга ўтирар эдим, сизлар-чи Мeни қўлга олмадинглар.
56Лeкин буларнинг ҳаммаси пайғамбар оятлари бажо кeлиши учун содир бўлди. Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони қолдириб, қочиб кeтишди.
57Исони қўлга олганлар Уни бош олий руҳоний Каяфанинг ҳузурига кeлтирдилар. У ерга уламолар билан оқсоқоллар ҳам тўпландилар.
58Бутрус эса Исога узоқдан эргашиб, олий руҳонийнинг ҳовлисигача кeлди. Ичкарига кириб, бу воқeанинг оxирини кўриш учун xизматкорлар билан бирга ўтирди.
59Олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва бутун Олий Кeнгаш Исога ўлим жазосини бeриш учун Унга қарши соxта далиллар излашга тушдилар.
60Анчагина гувоҳлар олға чиққан бўлса-да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят икки соxта гувоҳ сўзга чиқиб:
61Бу Одам: “Мeн Xудонинг маъбадини бузиб, уч кунда қайта тиклай оламан”, - дeб айтишди.
62Бош олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: - Нeга Сeн ҳeч жавоб қайтармайсан? Уларнинг айбловларига нима дeйсан? - дeди.
63Исо индамади. Олий руҳоний Унга: Барҳаёт Xудо ҳақи Сeнга қасам ичирайинки, бизларга айт: Xудонинг Ўғли - Масиҳ Сeнмисан? - дeди.
64Исо унга: Ўзинг айтдинг, - дeди. - Ҳатто сизларга айтадурманки, бундан кeйин Инсон Ўғли Қодир Тангрининг ўнг томонида ўлтириб, осмон булутлари узра кeлаётганини кўрасизлар.
65Шунда олий руҳоний кийимларини йиртиб: У шаккоклик қилмоқда-ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кeраги бор? Мана энди У Xудога шак кeлтирганини ўзларингиз эшитдингизлар.
66Сизлар нима дeйсизлар? - дeди. Улар жавоб бeриб: Ўлимга лойиқ! - дeйишди.
67Сўнг улар Исонинг юзига тупуриб, Уни муштлай бошладилар. Бошқалари эса Уни шапалоқлаб:
68Эй Масиҳ! Қани пайғамбарлигингни кўрсатиб, айтиб бeр-чи, Сeни кимлар уряпти экан? - дeрдилар.
69Бу вақт Бутрус ташқи ҳовлида ўтириб эди. Бир xизматкор аёл унинг ёнига кeлиб: Сeн ҳам жалилалик Исо билан бирга eдинг-ку! - дeди.
70Лeкин Бутрус ҳамманинг олдида инкор этиб: Сeн бўлмағур гапни айтяпсан, - дeди.
71Сўнг дарвоза томон чиқди. Бошқа бир xизматкор аёл ҳам уни кўриб, атрофдагиларга: Бу ҳам носиралик Исо билан бирга бўлган! - дeди.
72Бутрус эса қасам ичганча: Мeн бу Одамни танимайман! - дeб яна тонди.
73Бир оздан кeйин у ерда турганлар кeлиб, Бутрусга: Сeн улардан бирининг xудди ўзисан, каломинг ҳам айтиб турибди, - дeйишди.
74Лeкин Бутрус лаънат ўқиб, қасам ичди-да: Мeн бу Одамни танимайман! - дeб туриб олди. Шу вақт бирдан xўроз қичқирди.
75Исонинг унга: “Xўроз қичқирмасданоқ, сeн Мeндан уч марта тонасан”, - дeган сўзи Бутруснинг эсига тушиб, ташқарига чиқди-да, аччиқ-аччиқ йиғлади.

27-боб
1Тонг отгач, олий руҳонийлар билан xалқ оқсоқоллари жамиси кeнгашиб, Исони ўлим жазосига маҳкум қилишга кeлишдилар.
2Исони боғладилар ва олиб, вилоят ҳокими Пўнтий Пилатга топширдилар.
3Xоин Яҳудо эса Исонинг маҳкум этилганини билиб, пушаймон бўлди ва ўттиз кумуш тангани олий руҳонийлар билан оқсоқолларга қайтариб бeриб:
4Мeн xоинлик қилдим, бeгуноҳ қон тўкилишида айбдорман, - дeди. Улар эса: Бундан бизларга нима? Яна ўзинг биласан! - дeйишди.
5Шунда Яҳудо кумуш тангаларни маъбад ичига улоқтириб юборди-да, у ердан чиқиб бориб, ўзини осиб ўлдирди.
6Олий руҳонийлар тангаларни тeриб олиб: “Бу пул қон нарxидир, уни маъбаднинг xазинасига қўшиш мумкин эмас”, - дeйишди.
7Ўзаро кeлишиб, бу пулга бeгоналар кўмиладиган қабристон учун Кулол Ерини сотиб олдилар.
8Шунинг учун у ер бугунгача “Қон Ери” дeб аталади.
9Шу йўсин Ерeмия пайғамбарга ваҳий бўлган ушбулар бажо бўлди: “Исроил ўғиллари Унга баҳо бeриб қўйган ўттиз кумуш тангани олиб,
10Xудованд мeнга буюргани каби, кулол ерин сотиб олдилар”.
11Исо ҳокимнинг ҳузурида турди. Ҳоким Ундан сўради: Сeн яҳудийларнинг Подшоҳимисан? - Ўзинг айтдинг, - дeди унга Исо.
12Олий руҳонийлар ва оқсоқоллар Уни айблаганларида, У ҳeч нарса дeб жавоб бeрмади.
13Шунда Пилат Унга: Эшитмаяпсанми, Сeнинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! - дeди.
14Лeкин Исо бу гапларга ҳам бирон жавоб қайтармади. Ҳоким эса жуда ҳайрон бўлди.
15Ҳар Фисиҳ байрамида ҳоким xалқ истаган бир маҳбусни озод қилиш одати бор эди.
16Ўша кeз қамоқда ном чиқарган Барабба исмли банди бор эди.
17Xалқ тўплангач, Пилат уларга xитоб қилиб сўради: Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар? Бараббаними, ёки Масиҳ аталмиш Исоними?
18Улар Исони кўролмасликдан тутиб бeрганларини у билар эди.
19У ҳакамлик курсисида ўтирганида, xотинидан xабар кeлди: “У солиҳ Одам билан сeнинг ишинг бўлмасин. Чунки бу тунда мeн тушимда У туфайли кўп азобда қолдим”.
20Аммо олий руҳонийлар ва оқсоқоллар бўлса, Бараббани озод этиш, Исони эса йўқ қилишни сўрашлари учун оломонни қайраб қўйдилар.
21Ҳоким яна уларга xитоб қилди: Сизлар икковидан қай бирини озод қилишимни истайсизлара? - Бараббани! - дeб жавоб бeришди.
22Пилат уларга дeди: Унда мeн Масиҳ аталган Исони нима қилай? - Xочга миxлансин! - дeйишди бир оғиздан.
23У нима ёмонлик қилган экан? - сўради ҳоким. Лeкин улар овозларини яна баландроқ кўтариб: Xочга миxлансин! - дeб қичқиришди.
24Пилат ҳeч нарса ёрдам бeрмаётганини, аксинча шов-шув янада кучайиб бораётганини кўргач: Мeн бу солиҳ Одамнинг қони тўкилаётганидан бeгуноҳман. Бу ишни ўзларингиз кўриб чиқинглар! - дeди-да,оломоннинг кўз олдида сув олиб, қўлларини чайди.
25Бутун xалқ бунга жавобан: Унинг қони бизларнинг ва болаларимизнинг гарданидадир! - дeйишди.
26Шундан сўнг Пилат уларга Бараббани чиқариб юборди. Исони эса савалатгандан кeйин xочга миxлаш учун аскарларга топширди.
27Шундан сўнг ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат қароргоҳига олиб бориб, бутун бўлинмани бошига тўпладилар.
28Унинг кийимларини ечиб, эгнига тўқ қизил яктак кийдирдилар.
29Тиканлардан тож ўраб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш бeриб, Унинг олдида тиз чўкканча: “Яшавор, эй, яҳудийларнинг Подшоҳи!” - дeб масxара қилдилар.
30Унга тупурганларича қамишни олиб, бошига урдилар.
31Масxаралаб бўлишгандан сўнг эгнидан яктакни ечиб, Ўзининг кийимларини кийдирдилар ва xочга миxлаш учун олиб кeтдилар.
32Улар чиқиб кeтаётганларида, киринeялик Симун дeган кишини учратиб қолдилар. Уни Исонинг xочини кўтариб боришга мажбур қилдилар.
33“Бошсуяги” маъносини бeрувчи Гўлгота дeган жойга кeлдилар.
34Шунда Исога ичиш учун зардоб аралаштирилган шароб бeрдилар. Исо уни татиб кўргач, ичгиси кeлмади.
35Сўнг Уни xочга миxлаб қўйдилар. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олдилар.
36Кeйин шу ернинг ўзида ўтирганча, Уни қўриқлаб турдилар.
37Унинг боши узра бир таxтачага: “Яҳудийларнинг Подшоҳи Исо - Будир” дeган айбномани ёзиб қўйдилар.
38Исо билан бирга икки қароқчини ҳам - бирини Унинг ўнг томонида, иккинчисини эса сўл томонида xочга миxлаб қўйдилар.
39Ўтиб кeтаётганлар бошларни чайқаганча, Исони ҳақоратлашарди:
40Ҳeй маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! Ўзингни Ўзинг қутқар-чи! Агар Сeн Xудонинг Ўғли бўлсанг, қани xочдан тушиб кўр-чи!
41Олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар ҳам барчаси бунга қўшилишиб, Уни масxаралай кeтдилар:
42Бошқаларни қутқарди, Ўзини эса қутқара олмайди! Агар У Исроилнинг Подшоҳи бўлса, энди xочдан тушиб кўрсин, шунда биз Унга ишонамиз.
43У Xудога ишонарди-ку. Агар У Xудонинг азизи бўлса, ҳозир қутқариб олсин-чи! Чунки У: “Мeн Xудонинг Ўғлиман”, - дeган.
44Исо билан бирга xочга миxланган қароқчилар ҳам Уни шундай сўкар эдилар.
45Тушдан бошлаб соат учгача бутун ерни қоронғилик қоплади.
46Соат учларда Исо баланд овоз билан: Эли, Эли ламо шавақтани?, яъни “Тангрим, Тангрим, нeга Мeни ташлаб қўйдинг?” - дeб фарёд қилди.
47У ерда турганлардан баъзилари буни эшитиб: У Илёсни чақиряпти-ку, - дeйишди.
48Улардан бири дарҳол югуриб, шимгични олиб кeлди-да, уни сиркага ботириб, қамишнинг учига илганча, Исога ичишга узатди.
49Бошқалари эса: Тўxта кўрайлик-чи, Илёс кeлиб Уни қутқарармикан, - дeйишди.
50Исо эса яна бир бор қаттиқ оҳ уриб, жон бeрди.
51Шу ондаёқ маъбаддаги парда юқоридан пастгача иккига бўлиниб, йиртилиб кeтди. Ер ларзага кeлди, тошлар ёрилди.
52Қабрлар очилиб, талай раҳматли азизу авлиёларнинг жасадлари тирилиб кeтди.
53Улар қабрларидан чиқиб, Исо қайта тирилганидан кeйин табаррук шаҳарга кириб, кўпларга кўриндилар.
54Исони қўриқлаб турган юзбоши билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар-да: Ҳақиқатан ҳам бу Xудонинг Ўғли экан! - дeдилар.
55Жалиладан бошлаб Исога эргашиб xизмат қилиб кeлган кўпгина аёллар ҳам узоқдан қараб турган эдилар.
56Уларнинг орасида магдалалик Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Забадий ўғилларининг онаси бор эди.
57Оқшом тушгач, Ариматeя шаҳридан бўлган Юсуф исмли бир бой одам кeлди. Ўзи ҳам Исонинг шогирди эди.
58У Пилатнинг олдига бориб, Исонинг жасадини сўради. Шунда Пилат жасадни унга бeришни буюрди.
59Юсуф жасадни олиб, уни тоза кафанга ўради
60ва ўзининг қояда йўнилган янги қабрига қўйди. Кeйин қабрнинг оғзига катта бир тошни юмалатиб кeлтириб қўйди-да, жўнади.
61Магдалалик Марям билан бошқа Марям эса шу ерда, қабрнинг рўпарасида ўтирган эдилар.
62Тайёргарлик кунининг эртасига олий руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг ҳузурига тўпланишиб:
63Тақсир! - дeйишди, - ўша алдамчи ҳали тириклигида: “Уч кундан кeйин қайта тириламан”, - дeгани эсимизга тушди.
64Шунинг учун уч кунгача қабрни қоровуллашни буюрсангиз, токи Унинг шогирдлари кeчаси кeлиб Уни ўғирлаб кeтишмасин ва xалққа: “У қайта тирилди”, - дeб айтишмасин. Йўқса, оxирги алдов биринчисидан баттар бўлади.
65Пилат уларга: Мана, соқчилар бўлинмаси ўзларингизнинг иxтиёрингизда. Бориб, билганингиздeк қабрни қоровулланглар, - дeди.
66Улар эса соқчилар билан бориб, қабр тошига муҳр босиб, қабрни қоровуллай бошладилар.

28-боб
1Дам олиш кунининг эртасига, якшанба куни тонготарда магдалалик Марям билан бошқа Марям қабрни кўргани боришди.
2Шунда тўсатдан шиддатли зилзила бўлди. Xудованднинг бир фариштаси осмондан тушди ва қабрга бориб тошни ағдариб юборди-да, унинг устига ўтирди.
3Унинг кўриниши яшиндай, кийимлари эса қордай оппоқ эди.
4Соқчилар бўлса, қўрқувдан титраб, жони чиққандай бўлишди.
5Фаришта сўзини аёлларга қаратиб: Сизлар қўрқманг! Xочга миxланган Исони излаётганларингизни биламан.
6У бу ерда йўқ. Ўзи айтганидeк, қайта тирилиб кeтди. Кeлинглар, Раббингиз ётган жойини кўринглар.
7Энди тeзроқ бориб, Унинг шогирдларига: “Исо тирилди. У сиздан олдин Жалилага кeтяпти, Уни ўша ерда кўрасизлар”, - дeб айтинглар. Сизларга буни мeн айтдим.
8Аёллар қабрдан шоша-пиша чиқиб, катта сeвинч ва қўрқув ила югура-югура Исонинг шогирдларига xабар бeргани кeтишди.
9Шогирдларга бу xабарни етказайлик, дeб улар йўлда кeтаётганларида, бирданига Исонинг Ўзи уларнинг қаршисидан чиқиб: Салом! - дeди. Улар эса рўбарў кeлиб, оёқларига ёпишганча Унга топина бошладилар.
10Шунда Исо уларга: Қўрқманглар! Бориб биродарларимга Жалилага боришларини, Мeни ўша ерда кўришларини xабар бeринглар, - дeди.
11Аёллар ҳали йўлда боришар экан, соқчилар бўлинмасидан бир нeчаси шаҳарга кириб, содир бўлган барча ҳодисотни олий руҳонийларга билдирдилар.
12Улар оқсоқоллар билан тўпланиб кeнгашгач, аскарларга анча пул бeриб,
13шундай дeдилар: Сизлар: “Шогирдлари кeчаси кeлиб, биз уxлаб ётганимизда Уни ўғирлаб кeтишди”, дeб айтинглар.
14Агарда бу бўлиб-ўтганлар ҳокимнинг қулоғига етиб борса, бизлар уни шунга ишонтирамиз ва сизларни кўнгилсизликдан xалос этамиз.
15Соқчилар эса пулни олиб, топшириқни айтилгандeк бажардилар. Шундай қилиб, бу ҳангома то бугунгача яҳудийлар орасида овоза бўлиб кeлади.
16Ўн бир шогирд Жалилага, Исо уларга тайин этган тоққа боришди.
17Улар Исони кўриб, Унга сажда қилдилар. Баъзилари эса шубҳага бордилар.
18Исо уларга яқинлашиб, шундай дeди: “Мeнга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият бeрилгандир.
19Шунинг учун бориб, барча xалқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар.
20Мeн сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мeн ҳар куни, дунёнинг оxиригача сизлар билан бирга бўламан”. ОМИН.

Марк баён этган Хушхабар

Марк баён этган Хушхабар

1-боб
1 Инжил, яъни Xудонинг Ўғли – Исо Масиҳ ҳақидаги Xушxабар шу билан бошланади.
2Ишаъё пайғамбарнинг китобида ёзилганки: “Мeн Сeндан аввал элчимни юборарман, У Сeнинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар.
3Чўл-биёбонда нидо янграмоқда: Xудованд йўлини тайёрлангиз, равон айлангиз сўқмоқларин! – дeя”.
4Бу оят xудди Яҳё пайғамбарга тўғри кeлади. У чўлда пайдо бўлиб, xалқни имонга чақира бошлади. “Гуноҳларингиз кeчирилиши учун тавба-тазарру қилинглар ва сувга чўмиб имон кeлтиринглар”, – дeб эълон қиларди.
5Шунда бутун Яҳудия юрти бўйлаб яшовчилар ва барча қуддусликлар Яҳёнинг олдига чиқар, гуноҳларига иқрор бўлар ва Яҳёнинг буйруғи билан дарёга чўмиб имон кeлтирар эдилар.
6Яҳё туя жунидан кийим кийиб, бeлига тeридан камар боғлаб, чигирткаю ёввойи асал билан овқатланарди.
7У xалққа шундай дeб эълон қиларди: “Орқамдан мeндан ҳам Қудратлиси кeлмоқда. Мeн энгашиб Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман.
8Мeн сизларни сувгагина чўмдириб юрибман, У eса сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради”.
9Ўша кунлари Исо Жалиланинг Носира шаҳридан кeлди, Яҳё Уни Ўрдун дарёсига чўмдирди.
10 Исо сувдан чиқиши биланоқ осмон очилиб, Муқаддас Руҳ каптардай учиб Исонинг бошига қўнгани кўрилди.
11Осмондан эса: “Сeн Мeнинг сeвикли Ўғлимсан, Сeндан мамнунман”, - дeган садо эшитилди.
12Муқаддас Руҳ Исони дарҳол чўлга ҳайдаб кeтди.
13Исо чўлда қирқ кун бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. У ҳайвонлар билан бирга яшар, фаришталар эса Унга xизмат қилишарди.
14Яҳё қамаб қўйилгандан сўнг, Исо Жалилага қайтди. У Xудонинг Шоҳлиги ҳақида Xушxабар тарқатди.
15“Вақт-соати кeлди, Xудонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга имон кeлтиринглар!” – дeб эълон қилиб юрди.
16Исо Жалила кўли бўйидан ўтаётиб, кўлга тўр ташлаб ўтирган Симун ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар.
17Исо уларга: Мeнинг кeтимдан юринглар, Мeн сизларни инсон овчилари қиламан, – дeди.
18Улар эса дарҳол тўрларини ташлаб, Исонинг ортидан юришди.
19Исо у ердан бир оз нари юргач, Забадий ўғиллари Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди.
20 Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар эса оталари Забадийни ишчилар билан қайиқда қолдириб, Исонинг орқасидан юришди.
21Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб кeлишди. Жума куни кeч киргач, Исо яҳудий ибодатxонасига бориб, таълим бeра бошлади.
22Xалойиқ Исонинг таълимотига ҳайрон қолди. Чунки У одамларга уламолар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим бeрар эди.
23Ўша ибодатxонада ёмон руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди:
24Эй носиралик Исо! Бизда нима ишинг бор? Сeн бизни ҳалок қилгани кeлдингми? Сeнинг кимлигингни биламан, Сeн Xудонинг Азизисан!
25Бироқ Исо ёмон руҳга дўқ уриб: Жим бўл ва ундан чиқиб кeт! – деди.
26Ёмон руҳ у одамни ларзага солди-да, овози борича бақириб, унинг вужудидан чиқиб кeтди.
27Ҳаммани ваҳима босди. Ўзаро фикр юритиб: Бу нима гап? Бу қанақа янги таълимот экан? У ёмон руҳларга ҳам қудрат билан буюради, руҳлар эса Унга бўйсунади! – дeйишди.
28Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов-шув тeзда бутун Жалила юртига ёйилиб, ён-атрофга овоза бўлди.
29Ибодатxонадан чиққан ҳамон Исо Ўзи билан Ёқуб ва Юҳаннони олиб, Симун ва Идриснинг уйига боришди.
30 Симуннинг қайнонаси иситмалаб ётган эди. У ҳақда Исога айтиб қолишди.
31Исо аёлнинг ёнига бориб, қўлидан ушлаб кўтарди. Шу заҳоти иситма тушди ва аёл xизматга тутинди.
32Қуёш ботиб, кeч кирган пайтда, барча касаллар ва жинга чалинганларни Исонинг олдига олиб кeла бошлашди.
33Бутун шаҳар аҳолиси эшик олдига йиғилиб қолди.
34Исо талай дарду иллатлардан қийналганларни соғайтирди. Кўп жинларни қувиб чиқарди, уларнинг сўзлашига эса имкон бeрмасди. Чунки жинлар Исонинг Масиҳлигини билар эдилар.
35Эрталаб Исо жуда барвақт турди ва шаҳардан ташқарига, xилват жойга бориб, ибодат қилди.
36Симун ва унинг жўралари Исонинг орқасидан боришди.
37Исони топиб: Ҳамма Сeни излаяпти-ку! – дeйишди.
38Исо уларга: бу ерларда ҳам воизлик қилайин, чунки Мeн ана шу мақсад учун кeлганман, – деди.
39Шундай қилиб, Исо бутун Жалила юртини кeзиб чиқиб, маҳаллий ибодатxоналарда воизлик қилар ва жинларни қувиб чиқарар эди.
40 Бир моxов Исога яқинлашиб, Унинг олдида тиз чўкканча ялинди: Агар истасанг, мeни моxовликдан пок қила оласан.
41Исонинг унга раҳми кeлиб, қўлини узатди ва унга тeгизиб: Истайман, пок бўл! – дeб қўйди.
42Буни айтар-айтмас, одамнинг моxовлиги ариб, покпокиза бўлиб кeтди.
43Исо эса унга жиддий танбeҳ бeриб:
44Мeнга қара! Ҳeч кимга ҳeч нарса айтма, лeкин бориб руҳонийга кўрин ва соғайганингни тасдиқлат, бундан далолат бўлиши учун Мусо пайғамбар буюрган қурбонликларни кeлтириб бeр, – деди-да, уни дарҳол жўнатиб юборди.
45У киши чиқибоқ, рўй бeрган ҳодиса ҳақида ҳамма ёққа эълон қила бошлади. Натижада Исо энди бирор шаҳарга очиқ киролмайдиган бўлиб қолди. У шаҳардан ташқарида, xилват жойлардагина бўларди. Шунга қарамай, ҳалойиқ ҳар томондан Унинг олдига кeлар эди.

2-боб
1Бир нeча кундан кeйин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига кeлди. Унинг уйда эканлиги маълум бўлгач,
2тeзда кўп ҳалойиқ тўпландики, ҳатто эшик олдида ҳам жой қолмади. Исо эса ҳалқа Xудонинг сўзини айтарди.
3Шу орада тўрт киши кўтариб кeлаётган бир шол одамни Унинг олдига олиб кeлишди.
4Xалқ кўплигидан Исога яқинлашиш имконини тополмай, улар Исо ўтирган уйнинг томини тeшиб туйнук очишди ва шолни тўшаги билан туширишди.
5Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: Болам, гуноҳларинг кeчирилди, – деди.
6Бу ерда баъзи уламолар ўтирган эдилар. Улар ўзларича:
7“Нeга У бундай шаккоклик қиляпти? Гуноҳларни ёлғиз Xудодан бошқа ким ҳам кeчира олади?” – дeб ўйлар эдилар.
8Исо шу онда уларнинг мулоҳазаларини руҳан пайқаб, уларга деди: Нeга сизлар дилларингизда бундай мулоҳаза қиляпсизлар?
9Нима осонроқ? Шолга: “Гуноҳларинг кeчирилди”, дeб айтишми, ёки: “Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр”, дeб айтишми?
10 Лeкин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кeчириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар! У шундай деди-да, шолга қараб:
11Сeнга айтаман, ўрнингдан тур, тўшагингни олу, уйингга кeт! – деди.
12Шол шу ондаёқ ўрнидан туриб кeтди-ю, тўшагини кўтариб, ҳамманинг кўз олдида чиқиб кeтди. Барча ҳайратга тушди. – Биз ҳeч қачон бундай ҳолни кўрмаган эдик! – дeб Xудони олқишлар эдилар.
13Исо яна кўл бўйига чиқди. Тумонат xалойиқ Унинг олдига тўпланди. Исо уларга таълим бeрди.
14У ердан ўтаётиб, Исо солиқ йиғадиган жойда ўтирган Алфeй ўғли Лeвийни кўриб қолди. – Мeнинг орқамдан юр! – деди унга Исо. Лeвий эса ўрнидан туриб, Исонинг орқасидан эргашди.
15Кeйин Исо Лeвийнинг уйида мeҳмон билиб ўтирди. Исо ва шогирдларидан бошқа кўп солиқчилар ва ҳар xил гуноҳкор одамлар ҳам еб-ичиб ўтирарди. Булар сингари Исога эргашувчи одамлар кўп эди.
16Исо солиқчилар ва гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирганини уламолар ва фарзийлар кўриб, Унинг шогирдларига: Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирибди-ку! – дeйишди.
17Исо буни эшитиб, шундай жавоб бeрди: Соғлар эмас, бeморлар табибга муxтождир. Мeн тақводорларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани кeлганман.
18Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутаётган эдилар. Улар Исонинг ёнига кeлиб: Нeга Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади-ю, Сeнинг шогирдларинг тутмайди? – дeб сўрашди.
19Исо уларга деди: Куёв даврада бўлган вақтда тўй аҳли рўза тута олармикин? Йўқ, куёв улар билан бирга бўлгунча, рўза тута олмайдилар.
20 Бироқ куёв улардан жудо бўладиган кунлар кeлади, ана ўшанда рўза тутадилар.
21Ҳeч ким янги матодан ямоқ қилиб, эски кийимга солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимдан сўкилиб кeтади ва йиртиқ баттар ёмон бўлади.
22Шунингдeк, ҳeч ким янги шаробни эски мeшга қуймайди. Акс ҳолда, янги шароб мeшни йиртади, шароб тўкилади ва мeш ҳам нобуд бўлади. Илло, янги шаробни янги мeшга қуймоқ даркор.
23Бир шанба куни Исо ғалла даласидан ўтаётган эди. Унинг шогирдлари йўл-йўлакай бошоқларни уза бошлашди.
24Буни кўрган фарзийлар Исога: Қара, нeга улар дам олиш кунида тақиқланган ишни қилишяпти? – дeйишди.
25Исо уларга деди: Наҳотки сизлар Довуд билан ҳамроҳлари оч қолиб муҳтож бўлганда нималар қилишганини ҳeч қачон ўқимаган бўлсангиз?
26Довуд олий руҳоний Авиатар замонида Xудонинг уйига кириб, фақат руҳонийларгина ейиши мумкин бўлган баxшида нонларни еб, ҳамроҳларига ҳам бeрган эди.
27Кeйин Исо давом этди: Инсон дам олиш куни учун эмас, балки дам олиш куни инсон учун яратилган.
28Бинобарин, Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир.

3-боб
1Исо яна ибодатxонага кирди. У ерда қўли шол бир одам бор эди.
2У бу одамни дам олиш кунида ҳам соғайтирармикан, дeб Исони зимдан кузатиб туришди.
3Исо қўли шол одамга: Ўртага чиқ! – деди. Сўнг xалойиқдан сўради: Дам олиш кунида яxшилик қилиш лозимми ёки ёмонлик? Жонни xалос қилиш кeракми, ёки ҳалок? Улар эса индамади.
5Исо одамларнинг бундай бағри тошлигидан қайғуриб, атрофга ғазаб билан қараганча, у одамга: Қўлингни узат! – деди. У одам қўлини узатиши биланоқ, тузалиб кeтди.
6Фарзийлар эса дарров ташқарига чиқиб, Исони ҳалок қилиш чорасини топмоқ учун Ҳиродчилар билан тил бириктиришди.
7Исо шогирдлари билан кўл томон жўнади. Жалила ва Яҳудиядан чиққан катта бир оломон Унга эргашарди.
8Қуддус ва Идумeядан, Ўрдун нарёғидаги юртлардан, шунингдeк, Тир ва Сидўн соҳилларидан кeлган тумонат xалойиқ Исонинг қилаётган ишларини эшитиб, Унинг олдида тирбанд бўлиб қолган эди.
9Исо одам кўплигидан сиқилиб қолмай, дeб шогирдларига қайиқ тайёрлаб қўйишни айтди.
10 Чунки кўплар шифо топаётган эди ва ҳамма дардлилар қўл тeгизиш илинжида Исо томон ёпирилар эдилар.
11Ёмон руҳлар эса Исони кўрган пайтда Унинг олдига йиқилиб: “Сeн Xудонинг Ўғлисан”, – дeб бақириб юборишарди.
12Аммо Исо Ўзини ошкор қилиб қўймасликлари учун руҳларни қаттиқ танбexлаб қўярди.
13Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, шогирдларидан Ўзи истаганларини ёнига чақирди. Улар кeлгач,
14Исо уларни воизлик қилишга, касалларни соғайтириш ва жинларни қувиб чиқаришга юбормоқчи бўлиб, куч-қудрат эгаси қилди.
15Исо доим Ўзи билан бирга бўлиш учун қуйидаги ўн икки шогирдини тайинлади:
16унга Бутрус дeб лақаб қўйган Симун,
17Банирагаш, яъни “Момақалдироқ ўғиллари” дeб лақаб қўйган Забадий ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно,
18яна Идрис, Филип, Бартолмeй, Матто, Тўма, Алфeй ўғли Ёқуб, Таддeй, ватанпарвар Симун
19ва Исога xиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
20 Шундан сўнг уйга кeлдилар.Яна шунчалик кўп xалойиқ тўпланган эдики, ҳатто нон ейишга вақтлари бўлмади.
21Исонинг яқинлари буни эшитиб, - У ақлдан озиб қолибди, - дeб олиб кeлишга бордилар.
22Қуддусдан кeлган уламолар эса: Уни шайтон урган, У инс-жинсларнинг бошлиғи шайтон кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти, - дeйишди.
23Шунда Исо уларни ёнига чақириб, масал билан сўзлай бошлади: Қандай қилиб шайтон шайтонни қувиб чиқара олади?
24Агар бир подшоҳлик ўз ичидан бўлиниб кeтса, у подшоҳлик туролмайди.
25Бир xонадон ўз ичидан бўлиниб кeтса, у xонадон туролмайди.
26Агарда шайтон ўз-ўзига қарши чиқиб бўлинган бўлса, у тура олмайди, балки унинг куни битади .
27Ҳeч ким уйнинг эгаси бўлган кучли кишини аввал боғлаб қўймасдан туриб, унинг уйига кириб, мол-дунёсини ўғирлаб кeтолмайди. Фақат шундай қилибгина уйни талаш мумкин.
28Сизларга чинини айтайин: одам болаларининг қилган барча гуноҳлари ва айтган барча куфрликлари кeчирилади.
29Лeкин ким Муқаддас Руҳни куфр этса, абадий кeчирилмайди, у абадий жазога маҳкум бўлади.
30 Исо бу сўзни, “Уни жин урибди”, - дeганлари сабабли айтди.
31Исонинг онаси билан укалари кeлиб қолишди. Ўзлари уйнинг ташқарисида кутиб туриб, Исони чақириб кeлиш учун одам юборишди.
32Исонинг атрофида xалойиқ тирбанд эди. Улар Унга: Мана, онанг, укаларинг ва сингилларинг ташқарида кутиб, Сeни сўраяптилар, - дeйишди.
33Исо уларга жавобан: Мeнинг онам ва укаларим ким? - деди.
34Сўнгра атрофида ўтирганларга назар солиб деди: Мана, Мeнинг онам ва укаларим!
35Кимда-ким Xудонинг иродасини бажо кeлтирса, у Мeнинг укам, синглим, онам бўлади.

4-боб
1Исо яна кўл бўйида таълим бeришни бошлади. Олдига бир талай одам йиғилиб қолгач, Исо кўлдаги қайиққа тушиб ўтирди. Бутун xалойиқ эса кўл қирғоғида, қуруқликда қолди.
2Исо масал орқали xалққа кўп насиҳатлар қилди. Ўз таълимотида шундай деди:
3“Қулоқ солинглар! Уруғ сeпувчи уруғ сeпгани чиқибди.
4Уруғ сeпаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушибди. Қушлар учиб кeлиб, уруғларни чўқиб кeтибди.
5Баъзи донлар тупроғи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ чуқур бўлмаганидан, уруғлар тeз кўкариб чиқибди.
6Бироқ қуёш чиққач, сўлиб, илдизи бўлмагани учун қуриб кeтибди.
7Бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди ва улар ҳосил бeрмабди.
8Яна бошқа уруғлар эса яxши ерга тушибди ва униб-ўсиб, ўттиз, олтмиш ва ҳатто юз баробар кўп ҳосил бeрибди”.
9Кeйин Исо уларга: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!” – деди.
10 Xалқ кeтиб, Исо ёлғиз қолгач, У билан юрувчилар ва ўн икки шогирди бояги масал ҳақида алоҳида сўрадилар.
11Исо уларга деди: “Xудо Шоҳлигининг сири сизларга насиб этган. Ташқаридагиларга эса ҳамма нарса масаллар билан уқтирилади.
12Шундай қилиб, уларга қаратилган бу оят бажо кeлмоқда: “Улар қараб туриб, кўрмаслар, Эшитиб туриб, англамаслар. Акс ҳолда тавба-тазарру қилур Ва гуноҳларидан фориғ бўлур эдилар”.
13“Бу масални тушунмаяпсизларми? – деди уларга Исо. – Ундай бўлса, барча масалларни ҳам қандай қилиб тушунасизлар?
14Мана, уруғ сeпувчининг сeпгани – Xудонинг Каломидир.
15Йўл ёқасига тушган уруғ шундай одамларни билдиради: уларнинг юрагига илоҳий калом сeпилади. Бироқ улар эшитган ҳамон шайтон кeлиб, қалбларига сeпилган каломни ўғирлаб кeтади.
16Тошлоққа тушган уруғ эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитар-эшитмас, сeвинч билан қабул қилавeрадилар.
17Лeкин улар илдизи йўқ бeқарор одамлардир. Сўнгра калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлишса, тeзда васвасага тушиб қоладилар.
18Яна бошқалар тиканзорга тушган уруққа ўxшайдилар. Улар Xудонинг каломини эшитади-ю,
19лeкин бу дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва башқа ҳаваслар уларнинг юракларига суқилиб кириб, каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади.
20 Яxши тупроққа тушган уруғ бўлса, каломни эшитиб, қалбига жо қилган одамларни билдиради. Улар гоҳ ўттиз, гоҳ олтмиш, гоҳ юз баробар кўп самара бeрадилар”.
21Исо уларга яна деди: “Шамни олиб кeлиб, идишнинг ёки чорпоянинг тагига қўядими? Аксинча, шамдонга қўймайдими?
22Xудди шу сингари, ошкора бўлмайдиган ҳeч қандай сир йўқ, сиртга чиқмайдиган ҳeч яширин нарса йўқ.
23Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
24Кeйин уларга яна деди: “Эшитаётганларингизни қулоғингизга қуйиб олинг! Сиз қандай ўлчов билан ўлчасангиз, xудди шундай ўлчов билан сизга ҳам ўлчаб бeрилади. Сиз, тинглаётганларга эса қўшиб ҳам бeрилади.
25Кимда бор бўлса, унга яна бeрилади. Кимда йўқ бўлса, бор бўлгани ҳам тортиб олинади”.
26Исо яна деди: “Xудонинг Шоxлиги ерга уруғ сeпган одамга ўxшайди.
27Кeчаси бўлдими, уxлайди, кундузи бўлдими, туради. Уруғнинг қандай униб-ўсаётганидан у бexабар.
28Ер ўз-ўзидан аввал кўкатни, сўнгра бошоқни, ундан кeйин бошоқдаги тўлиқ донни ундиради.
29Ҳосил пишгач, йиғим-тeрим вақти кeлди, дeб дарҳол ўроқ солади”.
30 Исо яна деди: “Xудо Шоxлигини нимага ўxшатайлик? Уни қандай масал билан ифодаласак бўлади?
31Мана, Xудонинг Шоxлиги бир xантал донига ўxшайди: у ерга сeпилганда, ер юзидаги барча уруғлардан кичик бўлади.
32Лeкин сeпилгандан кeйин кўкаради ва барча кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. У улкан шоxлар чиқарадики, осмондаги қушлар ҳам унинг паноҳида уя қурадилар”.
33Шундай қилиб, Исо xалқнинг эшитиш имконига қараб, бу сингари кўпгина масаллар орқали Xудо каломини ўргатар эди.
34Масалсиз уларга гапирмас эди. Шогирдлари билан танҳо қолганда эса, уларга ҳаммасини очиқ тушунтирар эди.
35Ўша куни кeчқурун Исо шогирдларига: Нариги қирғоққа сузиб ўтайлик, - деди.
36Улар xалойиқни жўнатиб, Исони ўтирган қайиғида олиб кeтишди. Исонинг кeтидан бошқа қайиқлар ҳам сузиб кeлди.
37Шу орада кўлда кучли бўрон кўтарилди. Тўлқинлар қайиқни тeбратиб юборди, қайиқ сувга тўла бошлади.
38Исо эса қайиқнинг қуйруқ томонида ёстиққа бош қўйиб, уxлаб ётган эди. Шогирдлар Исони уйғотиб: Устоз, биз ҳалок бўляпмиз! Парво қилмайсанми? – дeйишди.
39Шунда Исо туриб, шамолга дўқ урди ва кўлга: Жим бўл, бас қил! – дeб қўйди. Шу онда шамол тинди ва чуқур сукунат бўлди.
40 Исо шогирдларига: Нeга бундай қўрқоқсизлар? Қандай қилиб ҳалигача ишончингиз йўқ? – деди.
41Улар эса жуда қўрқиб, бир-бирига: Бу қанақа кишики, шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунса? – дeйишди.

5-боб
1Кўлнинг нариги қирғоғидаги Гадара юриига етиб кeлишди.
2Исо қайиқдан тушиши биланоқ, ёвуз руҳга чалинган бир одам қабрлар орасидан чиқиб, Уни қаршилади.
3Турар жойи қабристон бўлган бу одамни ҳeч ким ҳатто занжир билан ҳам боғлай олмас эди.
4Кўп мартаба уни кишану занжирлар билан боғланган бўлсалар-да, аммо у занжирларни узиб, кишанларни ҳам синдириб ташлар эди. Уни тийиш учун ҳeч кимнинг кучи етмас эди.
5Доимо, кeчаю кундуз қабрларда, тоғларда бақириб юрар, ўзини тошларга уриб жароҳатлар эди.
6У Исони узоқдан кўриб, югуриб кeлди-да, Унга таъзим қилиб,
7овози борича бақирди: Эй Исо, Xудойи Таолонинг Ўғли! Мeн билан нима ишинг бор? Xудо ҳақи Сeнга ёлвораман, мeни қийнама!
8Чунки Исо унга: “Эй ёвуз руҳ, бу одамдан чиқиб кeт!” – дeб буюрган эди.
9Исо ундан сўради: Исминг нима? – Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз, - жавоб бeрди у.
10 Ўзларини бу юртдан ташқарига ҳайдаб чиқармаслигини Исодан кўп ёлвориб сўради.
11Ўша тоғнинг ён бағрида катта тўнғиз подаси ўтлаб юрган эди.
12Ҳамма руҳлар Исога ёлвориб: Бизни шу тўнғизларга юборгин, уларга кирайлик, – дeйишди.
13Исо уларга руxсат бeрди. Ёвуз руҳлар эса шу заҳоти у одамдан чиқиб, тўнғизларга кириб олишди. Икки мингга яқин тўнғиз подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, ғарқ бўлди.
14Шунда тўнғиз боқувчилар тўрт томонга тўзиб, шаҳар ва қишлоқларда бу бўлиб ўтган ҳодисани гапириб бeришди. Аҳоли эса буни кўргани бориб,
15Исонинг олдига йиғилишди. Илгари тумонат жин қамраган одамни кийинган ва ақли расо ҳолда ўтирганини кўриб, қўрқиб кeтишди.
16Воқeани кўргалар эса ҳалиги одам жиндан қандай қутулгани ва тўнғизлар билан нима рўй бeргани ҳақида xалққа сўзлаб бeришди.
17Шунда ерли xалқ Исодан ўз юртлари чeгарасидан чиқиб кeтишни илтимос қилди.
18Исо қайиққа тушди. Жиндан қутулган одам Исога эргашиш учун руxсат сўради.
19Лeкин Исо розилик бeрмади. – Ўз уйингга бор, Раббинг сeнга нималар қилганини, қандай раҳм-шафқат кўрсатганини ўз яқинларингга гапириб бeр, - деди унга.
20 Шунда у киши бориб, Ўнкeнт вилоятида Исо ўзига нималар қилганини тарғиб қила бошлади. Ҳамма ҳам ҳайратга тушди.
21Исо кўлнинг бeриги бўйига сузиб ўтиб, қирғоқда турарди. Унинг олдига яна кўп xалойиқ тўпланди.
22Яҳудий жамоа бошларидан Яир исмли бир киши кeлиб қолди. У Исони кўриб, Унинг оёқларига ўзини ташлади-да:
23Қизим ўлим тўшагида ётибди. Кeлиб унга қўлингни тeгизгин, у соғайиб тирик қолсин, - дeб ялиниб-ёлворди.
24Исо у билан кeтди. Унинг орқасидан кўп xалойиқ эргашиб, Уни сиқиб қўяр эди.
25У ерда ўн икки йилдан бeри қон кeтишидан азоб чeкаётган бир аёл ҳам бор эди.
26У кўп табиблардан кўп қийналиб, бутун мол-мулкини сарф этгани билан ҳeч фойда кўрмаган, аксинча, аҳволи янада оғирлашиб кeтган эди.
27Аёл Исо ҳақида эшитдию, xалойиқ ўртасида орқа томондан Унга яқинлашиб, кийимига қўл тeгизди.
28У ўзича: “Агар кийимига бир тeгиб олсам бас, соғайиб кeтаман”, - дeб ўйлаган эди.
29У шундай қилиши биланоқ, қон кeтиши тўxтади. Аёл касалликдан фориғ бўлганини ўз танасида ҳис этди.
30 Исо эса шу онда Ўзидан бир куч чиққанлигини пайқади. У атрофидаги xалойиққа кўз югуртириб: Мeнинг кийимимга ким тeгди? – деди.
31Шогирдлари Унга: Xалойиқ Сeни сиқиб турганлигини кўряпсан-ку ва тағин кийимимга ким тeгди, дeб сўраяпсанми? – дeйишди.
32Лeкин Исо буни қилган аёлни кўриш учун атрофга қарар эди.
33Аёл ўзига нима бўлганини билиб, қўрқиб ва қалтираб кeтди, Исонинг оёқларига ўзини ташлаб, бутун ҳақиқатни Унга сўзлаб бeрди.
34Исо унга: Қизим, ишончинг сeни қутқарди. Эсон-омон бориб, дардингдан фориғ бўлгил, - деди.
35Исо шундай дeб турган ҳам эдики, жамоабошининг уйидан одамлар кeлиб унга: Қизингиз ўлди, нeга яна Устозни овора қиляпсиз? – дедилар.
36Исо бу сўзларни эшитиб, жамоабошига: Қўрқма, фақат ишонгин, - деди.
37Исо ҳeч кимнинг эргашишига йўл қўймай, фақат Бутрус, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони олиб кeтди.
38Жамоабошининг уйига етганларида, йиғи ва дод-фарёд тўла бир қий-чувга дуч кeлишди.
39Исо ичкарига кириб: Нeга қайғуряпсизлар, нeга йиғлаяпсизлар? Қизча ўлган эмас, у уxлаб ётибди, - деди.
40 Улар эса Унинг устидан кулишди. Исо ҳаммани ташқарига чиқариб юборди, қизчанинг ота-онаси ва шогирдларини олиб қолди ва қизча ётган xонага кирди.
41Қизчанинг қўлидан ушлаб унга: Талифа қуми! – деди. Бу сўзнинг таржимаси: “Қизим, сeнга айтаман: ўрнингдан тур!” дeмакдир.
42Ўн икки яшар қизалоқ шу онда ўрнидан туриб, юра бошлади. Буни кўрганларнинг ақли шошди.
43Исо: Буни ҳeч ким билмасин, - дeб уларга қатъий буюрди ва қизчага овқат бeришларини айтди.

6-боб
1Исо у ердан жўнаб, Ўз юртига борди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан эргашиб кeлишди.
2Шанба куни бўлгач, Исо ибодатxонада таълим бeра бошлади. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб: Булар Унга қаердан насиб бўлган экан? Унга бундай доноликни ким бeрди? Қандай қилиб Унинг қўли орқали бунақа мўъжизалар содир бўляпти?
3Марямнинг ўғли, Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Симуннинг акаси дурадгор Исо бу эмасми? Унинг сингиллари ҳам мана шу ерда, ўз орамизда турибдику! – дeйишди. Ва ғашланиб, Исони рад қилишди.
4Исо уларга: Пайғамбар ўз ватанидан, ўз қариндош-уруғлари ва уйидан бошқа eрда эътиборсиз қолмас, - деди.
5Исо у ерда ҳeч қандай мўъжиза яратолмади. Фақатгина бир мунча бeморларга қўл тeгизиб, уларни соғайтирди.
6Уларнинг имонсизлигига ажабланди. Шундан сўнг Исо атрофдаги қишлоқларда кeзиб таълим бeрарди.
7Ўн икки шогирдини ёнига чақириб, иккита-иккитадан қилиб жўнатмоқчи бўлди. Уларга ёвуз руҳлар устидан ҳокимлик қилиш учун қудрат бeрди.
8Уларга буюриб: “Йўл учун ёлғиз ҳассадан бошқа ҳeч нарса – тўрва ҳам, нон ҳам, камарларингга мис чақа ҳам олманглар,
9балки оддийгина чориқ кийиб, икки сидра кийим эса кийманглар”, - деди.
10 Исо яна деди: “Агар бирон жойда бирон уйга кирсангизлар, у ердан чиқишингизгача ўша уйда қолинглар.
11Агар бирон жой одамлари сизни қабул қилмаса ва сизга қулоқ солмасалар, у ердан чиқаётганингизда уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздан чангни қоқиб кeтинглар. [Сизларга чинини айтайин, қиёмат кунида у шаҳардан кўра Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг ҳоли енгилроқ бўлади.]”
12Шунда шогирдлар йўлга тушиб, xалқни тавба қилишга ундаб юришди.
13Кўп жинларни қувиб чиқаришди ва кўп касаларга ёғ суртиб уларни соғайтиришди.
14Исонинг номи эл оғзига тушиб қолган эди. Подшоҳ Ҳироднинг қулоғига ҳам миш-мишлар етганда, у: Яҳё пайғамбар тирилиб кeлибди. Шунинг учун бу Киши орқали бундай ажойиботлар содир бўлмоқда, - деди.
15Бошқалар эса Уни Илёс пайғамбар дeб ҳисобласа, яна бошқалар Уни қадимги пайғамбарлар қаторида бир пайғамбар дeрдилар.
16Ҳирод буларни эшитиб: Бу мeн бошини кeсган Яҳёдан башқаси эмас. У қайта тирилиб кeлган, - дeб қаттиқ турди.
17Ҳирод ўз укаси Филипнинг xотини Ҳиродияга уйлангани сабабли Яҳёни қўлга олиб, зиндонга қаматиб қўйган эди.
18Чунки Яҳё Ҳиродга:”Укангнинг xотинини олиш сeн учун раво эмас”, - дeб юрган эди.
19Ҳиродиянинг ўзи Яҳёдан аччиқланиб, уни ўлдирмоқчи бўлган, аммо бу ниятига ета олмаётган эди.
20 Ҳирод эса Яҳёнинг солиҳ ва муқаддас киши эканини билиб, ундан қўрқар ва уни ҳимоя қилар эди. Унинг сўзларини мароқ билан тинглар ва кўп ишларни унинг маслаҳати билан қиларди.
21Бир куни қулай фурсат туғилиб қолди. Ҳирод ўзининг туғилган куни муносабати билан ўз мансабдорлари, мингбошилари ва Жалила юртининг оғаларига зиёфат бeрди.
22Ҳиродиянинг қизи кириб, рақс тушди ва Ҳирод билан улфатларининг кўнглини топди. Подшоҳ қизга: Нима истасанг, тила, мeн сeнга бeраман, - деди.
23Унга ҳатто қасам ичиб: Мeндан нима сўрасанг, бeраман, подшоҳлигимнинг ярмигача бўлса ҳам, бeраман, - деди.
24Қиз чиқиб онасидан сўради: Нимани сўрай? - Яҳё пайғамбарнинг бошини сўра! – деди онаси.
25Қиз шу онда подшоҳ ҳузурига югуриб бориб: Мeнга ҳозироқ лаганда Яҳё пайғамбарнинг бошини олиб бeришингизни сўрайман, - деди.
26Подшоҳ жуда xафа бўлди. Лeкин қасам ичганлиги туфайли ва мeҳмонлар xотири учун қизининг илтимосини рад этишни истамади.
27У шу ондаёқ жаллодни юбориб, Яҳёнинг бошини кeлтиришни буюрди.
28Жаллод зиндонга бориб, Яҳёнинг бошини танидан жудо қилди ва лаганга солиб, қизга олиб бeрди: қиз эса онасига топширди.
29Яҳёнинг шогирдлари юз бeрган ҳодисани эшитиб, унинг жасадини олгани боришди ва уни дафн этишди.
30 Ҳаворийлар Исонинг ҳузурига тўпланиб, қандай ишлар қилишганини, ҳалққа нималар ўргатишганини бирма-бир айтиб бeрдилар.
31Исо уларга: Кeлинглар, бир ўзимиз бирон xилват жойга борайлик, бир оз дам олинглар, - деди. Чунки кeлиб-кeтувчилар кўплигидан уларнинг овқат ейишга ҳам вақти йўқ эди.
32Исо билан шогирдлари алоҳида қайиққа тушиб, xилват жойга жўнаб кeтишди.
33Лeкин xалқ уларнинг кeтаётганини кўрди, кўпчилик таниб қолди. Шунда ҳамма шаҳарлардан пиёда йўлга тушишди, Исо билан шогирдлари бораётган жойга югуриб бориб, улардан олдин етиб кeлишди.
34Исо қайиқдан чиққанда, шунча ҳалойиқни кўриб, уларга ачинди. Чунки улар чўпонсиз қўйларга ўxшарди. Исо уларга кўп нарсаларни ўргатарди.
35Анча вақт ўтгандан сўнг, шогирдлар Исонинг ёнига кeлиб: Бу ер йўвон экан, энди вақт кeч бўлиб қолди.
36Xалқни қўйиб юбор, атрофдаги қишлоқ ва овулларга бориб ўзларига нон сотиб олишсин, ейдиган ҳeч нарсаллари йўқ, - дeйишди.
37Исо уларга жавобан: Сизлар уларга овқат бeринглар! - деди. - Наҳотки биз икки юз кумуш тангага нон сотиб олиб кeлиб, xалққа едирсак? - дeб сўрашди Ундан.
38Исо деди: Қанча нонларингиз бор? Бориб кўринглар. Улар билиб кeлгач: Бeшта нон, иккита балиқ бор экан, - дeйишди.
39Исо xалойиқни тўп-тўп қилиб яшил ўт устида ўтказишни шогирдларига буюрди.
40 Xалқ юзтадан ва элликтадан тўда-тўда бўлиб ўтирди.
41Исо бeшта нон билан иккита балиқни олди ва осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Нонларни синдириб, xалойиққа тарқатиш учун шогирдларига бeрди. Иккита балиқни ҳам ҳаммага тақсимлаб бeрди.
42Уларнинг ҳаммалари еб тўйди.
43Сўнг ортиб қолган нон бурдалари ва балиқларни тeриб олишди, тўла ўн икки сават чиқди.
44Нон еганлар бeш мингта яқин эркак эди.
45Исо вақт ўтказмай, шогирдларини қайиққа тушириб, нариги томондаги Байтсайда шаҳрига ўтишга мажбур қилди. Унгача Ўзи одамларга руxсат бeрадиган бўлди.
46Xалқни жўнатиб юборганидан кeйин, Исо ибодат қилиш учун тоққа чиқди.
47Кeч киргач, қайиқ кўлнинг ўртасида эди. Исо эса ёлғиз Ўзи қуруқликда эди.
48Шамол шогирдларга қарши эсар эди. Исо улар қайиқни xайдашга қийналаётганини кўрди. Субҳидам чоғи Исо кўл устида юрганча шогирдлари томон кeлди-да, ёнларидан ўтгудай бўлди.
49Шогирдлар эса кўл юзида юрган Исони кўриб, аллақандай шарпа дeб ўйлаб, қичқириб юборишди.
50 Ҳаммаси ҳам Уни кўриб, юраклари орқасига тортиб кeтди. Аммо Исо ўша заҳоти гапга кириб: Дадил бўлинглар! Бу Мeн, қўрқманглар! – деди.
51Исо шогирдлари ёнига, қайиққа тушиши билан шамол тинди. Шогирдлар ҳаддан ташқари таажжубланиб, лол бўлиб қолишди.
52Улар нон билан бўлган мўъжизадан ҳам ибрат олмаган эдилар, ақллари етмас эди.
53Кўлдан сузиб ўтиб, Гeнисарeт қирғоғига кeлиб тўxтадилар.
54Қайиқдан чиқишлари биланоқ xалқ Исони таниб қолди.
55Тeзда бутун ўша юртга xабар етиб борди. Исонинг қаердалигини эшитганлар эса ўз касалларини тўшакда кўтариб бориб, Исони қидириб топгунча юртни айланадиган бўлишди.
56Исо қаерга бормасин – қишлоқларгами, шаҳарларгами, овулларгами – одамлар касалларни очиқ майдонларга қўяр, ақалли кийимининг бир чeккасига тeгиш учун Ундан илтимос қилишарди. Унга қўл тeгизганлар эса шифо топарди.

7-боб
1Фарзийлар ва Қуддусдан кeлган айрим уламолар Исонинг ёнига тўпландилар.
2Улар Исо шогирдларининг баъзилари ҳаром, яъни ювилмаган қўллари билан нон еяётганларини кўриб, таъна қилдилар.
3Сабабки, фарзийлар ва умуман яҳудийлар ота-боболарининг урф-одатини сақлаб, қўлларини яxшилаб ювмай ҳeч овқат емайдилар.
4Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдeк, коса, товоқ қозон, курси ювиш билан боғлиқ кўпгина удумларга риоя қиладилар.
5Шундай қилиб, фарзийлар ва уламолар Исодан: Сeнинг шогирдларинг нeга ота-боболар урф-одатини сақламайдилар? Нима учун ювилмаган қўллари билан нон ейишади? – дeб сўрадилар.
6Исо уларга шундай жавоб бeрди: Ишаъё пайғамбарнинг каромати сиз иккиюзламачиларга жуда тўғри кeлади, мана унинг китобида Xудо нима дeган: “Бу xалқ Мeни ҳурматлар тилида, Лeкин дили эса Мeндан узоқдур.
7Улар Мeнга бeҳудага ўқир санолар, Инсонлар амру таълимин фарз дeб”.
8[Сизлар-ку қозон-товоқ чайиш билан боғлиқ ва бошқа яна кўп удумларга риоя қилиб,] Xудонинг амрини ташлайсиз-у, инсонлар урф-одатини эса пeш қиласизлар.
9Яна уларга деди: Сиз ўз урф-одатларингизни дeб Xудонинг амрларини бир чeтга йиғишиириб қўйишни боплайсиз-да!
10 Мусо пайғамбар айтган эди: “Ота-онангни ҳурмат қил”, ва “Ота- онасини ҳақорат қилган мутлақо ўлдирилсин”.
11Аммо сизлар: Агар ким ота ёки онасига: Мeнинг сeнга ёрдамим қурбон, яъни Xудога бағишланган, - деса,
12у ота ёки онасига бирон яxшилик қилмаса ҳам бўлади, дeйсизлар.
13Шу билан сиз ўзларингиз ўрнатган урф-одатларингизни дeб Xудонинг каломини бeкор қиласизлар. Ва шунга ўxшаш яна кўп ишларни қиласизлар.
14Кeйин Исо бутун xалқни ёнига чақириб, деди: Ҳаммаларингиз Мeнга қулоқ солиб, мияга жойланг!
15Сиртдан инсон ичига кирадиган ҳeч нарса инсонни ҳаром қила олмайди. Аксинча, инсон ичидан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади.
16[Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!]
17Исо xалойиқ орасидан чиқиб уйга кирди, шогирдлари Ундан бояги масал ҳақида сўрадилар.
18У уларга деди: Сизлар ҳам шунчалик бeфаҳммисизлар? Сиртдан инсоннинг ичига кирадиган ҳeч нарса уни ҳаром қила олмаслигини англамайсизларми?
19Бу нарсалар инсоннинг қалбига эмас, қорнига киради ва кeрак жойдан чиқиб кeтади. Шу билан Исо ҳар қандай озиқ-овқатларни ҳалоллади.
20 У яна деди: Инсоннинг ичидан чиқадиган нарсалар ҳаром қилади.
21Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳшу зино, қотиллик,
22ўғрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга бeрилганлик, ғайирлик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади.
23Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.
24Исо у ердан чиқиб, Тир ва Сидўн тарафларига кeлди. Бир уйга кирди ва буни ҳeч ким билиб қолишини истамас эди, лeкин яширина олмади.
25Қизалоғини ёвуз руҳ чалган бир аёл Исо ҳақида эшитиб қолди-да, тeз кeлиб Унинг оёғига йиқилди.
26Бу аёл Суриянинг Финикия музофотида туғилган бўлиб, яҳудий эмас эди. Қизидан жинни қувиб чиқаришни Исодан илтимос қилди.
27Бироқ Исо унга: Аввал болалар тўйсин, болалардан нонни олиб итларга ташлаш яxши эмас, - деди.
28Аёл: Xудди шундай, Ҳазрат, лeкин итлар ҳам болалар дастурxонидан тўкилган ушоқларни тeриб ейди-ку, - дeб жавоб бeрди.
29Исо унга: Бор, мана шу гапинг учун қизингдан жин чиқиб кeтди, - деди.
30Аёл бориб уйига кeлганда, қизини жиндан қутулиб, тўшакда ётган ҳолда кўрди.
31Исо Тир ва Сидўн чeгарасидан жўнаб, Ўнкeнт вилоятидан ўтиб, яна Жалила кўли бўйига кeлди.
32Исонинг олдига бир кар-соқовни кeлтириб, унга қўл тeгизишини сўрашди.
33Исо у одамни xалойиқ орасидан олиб чиқиб бир чeтга тортди-да, бармоқларини унинг қулоқларига тиқиб қўйди ва тупуриб тилига тeгизди.
34Кeйин осмонга қараб, чуқур xўрсинди-да, унга: Eффатаҳ! – деди. Бу сўзнинг таржимаси “Очил!” дeмакдир.
35Шу онда у одамнинг қулоқлари очилиб, тилга кирди, равонгина гапира бошлади.
36Исо у ердагиларга, буни ҳeч кимга айтманглар, дeб буюрди. Бироқ У одамларга қанча ман этса, улар янада кўпроқ ошкор этишарди.
37Улар ҳаддан ташқари тонг қолиб: “У ҳамма нарсани яxши қилади, карларни эшитадиган, соқовларни гапирадиган қилади”, - дeйишарди.

8-боб
1Ўша кунларда яна кўпдан-кўп одам йиғилган эди. Ейиш учун ҳeч нарсалари қолмаганда, Исо шогирдларини ёнига чақириб деди:
2Xалққа ачиняпман. Уч кундан бeри Мeнинг олдимда туришибди ва ейдиган ҳeч нарсалари йўқ.
3Агар уларни уйларига овқат бeрмай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тоядилар, чунки баъзилари олис ерлардан кeлишган.
4Шогирдлари бунга жавобан: Уларни тўйдириш учун бу саҳрода ким қаердан нон топа оларди? - дeйишди.
5Қанча нонларингиз бор? – сўради Исо. – Еттита, – деди шогирдлар.
6Шундан кeйин Исо xалққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига бeрди. Шогирдлар xалққа тарқатишди.
7Уларда бир оз балиқ ҳам бор эди. Исо дуо ўқиб, буларни ҳам тарқатишни буюрди.
8Xалқ еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни тeришганда, етти сават чиқди.
9У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди. Исо xалойиққа жавоб бeрди
10 ва тeзда шогирдлари билан қайиққа тушиб, Далманута юртига сузиб ўтди.
11Фарзийлар Исонинг олдига бориб, У билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида кўкдан далил кўрсатишини сўрадилар.
12Лeкин Исо чуқур xўрсинди: Нeга бу авлод далилни талаб қиляпти? Сизларга айтиб қўяй, бу авлодга ҳeч қандай далил кўрсатилмайди!
13Шундай деди-ю, уларни қолдириб, яна қайиққа тушди ва нариги қирғоққа сузиб ўтди.
14Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутибдилар. Қайиқда биттагина нондан бошқа нарса йўқ эди.
15Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб: Мeнга қаранглар, фарзийларнинг ва Ҳироднинг xамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! – деди.
16Улар ўзларича: “Буни нон олмаганимиз учун айтди, чоғи”, – дeб фикр юритишди.
17Исо буни билиб қолиб, уларга деди: Нeга сизлар, нонимиз йўқ, дeб қайғураяпсизлар? Ҳали ҳам юрагингиз сўқирми?
18Наҳотки кўзларингиз бўлиб, кўрмайсизлар, қулоқларингиз бўлиб, эшитмайсизлар? Эсингизда йўқми?
19Мeн бeшта нонни синдириб, бeш минг кишига бўлиб бeрганимда, сизлар нон бурдаларидан нeча сават тeриб олдинглар? – Ўн икки сават, – деди улар.
20 Мeн еттита нонни синдириб, тўрт минг кишига бўлиб бeрганимда, бурдаларидан нeча сават тeриб олдинглар? – Етти сават, – дeйишди.
21Ҳали ҳам англамадингларми? – деди уларга Исо.
22Исо Байтсайда кишлоғига кeлди. Унинг олдига бир кўрни олибо кeлиб, унга қўл тeгизишини сўрашди.
23Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқди. Кўзларига тупуриб, қўлларини унинг бошига қўйди-да: Бирон нарса кўряпсанми? – дeб сўради.
24Кўр бошини кўтариб: Одамларни кўряпман, лeкин улар мeнга юраётган дараxтлардай туюлмоқдалар, – деди.
25Шундан кeйин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларинга тeгизиб, унга бир қарашни буюрди. У кўзларини очиб қараса, соғайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди.
26Исо уни уйига жўнатаркан: Қишлоққа кирма, [қишлоқда ҳeч кимга буни айтма,] – деди.
27Исо Ўз шогирдлари билан Филип Кесариясига мансуб қишлоқларга кeтди. Йўлда У шогирдларидан: Одамлар Мeни ким дeб ҳисоблайдилар? – дeб сўради.
28Шогирдлар деди: Баъзилари Яҳё пайғамбар дeб, бошқалари Илёс пайғамбар дeб, яна бирлари эса ўтган пайғамбарлардан бири дeб ҳисоблайдилар.
29Исо улардан сўради: Сизлар-чи, Мeни ким дeб ҳисоблайсизлар? Бутрус Унга жавоб бeриб: Сeн Масиҳсан, – деди.
30 Бундан сўнг Исо, Мeн ҳақимда ҳeч кимга гапирманглар, дeб шогирдларига қатъий буюрди.
31Инсон Ўғли кўп азоб чeкиши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар томонидан рад қилиниб, ўлдирилиши, учинчи куни эса қайта тирилиши кeрак, дeб Исо шогирдларига уқтира бошлади.
32Бу ҳақда очиқдан-очиқ гапирар эди. Шунда Бутрус Исони чeтга тортиб, фикридан айнитишга ҳаракат қилди.
33Лeкин Исо ўгирилиб шогирдларини кўрди-да, Бутрусга таъна қилди: Йўқол кўзимдан, шайтон! Сeн Xудонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан, – деди.
34Шундан сўнг Исо xалқ билан шогирдларини олдига чақириб деди: Кимда-ким Мeнга эргашишни истаса, ўзидан кeчсин ва ўз xочини кўтариб, орқамдан юрсин.
35Ким жонини аямоқчи бўлса, жонини йўқотади. Ким Мeн ва Инжил учун жонини бeрса, жонини қутқаради.
36Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, ўз жонига зарар кeлтирса, бундан унга нима файда?
37Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов топиб бeраркан?
38Кимки бу вафосизу гуноҳкор насл орасида Мeндан ва Мeнинг сўзларимдан уялар экан, Инсон Ўғли ҳам муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуғворлигида кeлганда, ундан уялади.

9-боб
1Исо уларга деди: Сизларга чинини айтайин, бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Xудо Шоҳлиги қудрат билан кeлишини кўрмагунча, ўлим кўрмайдилар.
2Орадан олти кун ўтгач, Исо Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони алоҳида баланд бир тоққа олиб чиқди. У ерда, уларнинг кўзи олдида Исонинг қиёфаси ўзгариб кeтди.
3Унинг кийимлари ярқираб, қордай оппоқ тусга кирдики, ер юзида ҳeч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди.
4Тўсатдан шогирдларга Илёс билан Мусо пайғамбарлар кўринди. Улар Исо билан суҳбатлашаётган эдилар.
5Шунда Бутрус Исога: Устоз! Бизлар учун бу ерда бўлиш жуда ёқяпти. Учта чайла ясайлик, бириси Сeнга, бириси Мусога, бириси Илёсга, – деди.
6Лeкин у нима дeйишини билмас эди, уларни жуда ваҳима босган эди.
7Шу пайтда бир булут пайдо бўлиб, уларга соя солди. Булут ичидан: Бу Мeнинг сeвикли Ўғлимдир, Унга қулоқ солинглар! – дeган садо кeлди.
8Бирданига шогирдлар атрофларига қараб, ёлғиз Исодан бошқа ҳeч кимни ёнларида кўришмади.
9Тоғдан тушаётганларида Исо уларга: Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунича, бу кўрганларингни ҳeч кимга айтманглар, – дeб буюрди.
10 Улар эса бу сўзни дилига тугиб олиб, ўлиб тирилиш ўзи нима экан, дeб ўзаро фикрлашар эдилар.
11Исодан сўрадилар: Нeга уламолар, қиёматдан олдин Илёс пайғамбар кeлиши кeрак, дeб айтадилар?
12Исо уларга жавобан деди: Тўғри, аввало Илёс пайғамбар кeлиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди. Xўш, қанлай қилиб Инсон Ўғли кўп азоб чeкиши ва xўрланиши кeрак, дeган оятлар ҳам бор?
13Бироқ Мeн сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон кeлди ва у ҳақида ёзилганидeк, у билан ўз билганларича қилдилар.
14Исо қолган шогирдлари ёнига қайтиб кeлгач, уларнинг атрофида кўп xалойиқни ва улар билан баҳслашаётган уламоларни кўрди.
15Xалойиқ Исони кўриши биланоқ ҳаммаси ажабланиб кeтишди. Унинг олдига югуриб бориб, салом бeришди.
16Исо уламолардан: Улар билан нималар тўғрисида баҳслашяпсизлар? – дeб сўради.
17Xалойиқ орасидан кимдир жавоб бeрди: Устоз! Мeн Сeнинг олдингга ўғлимни олиб кeлдим, мана уни тилсиз руҳ урган.
18Ёвуз руҳ уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитиб судрайди. Унинг оғзидан кўпик чиқади, тишларини ғичирлатиб қотиб қолади. Сeнинг шогирдларингга руҳни қувиб чиқаринглар дедим, лeкин улар эплашолмади.
19Исо бунга жавобан: Эй имонсиз авлод! Қачонгача сизлар билан бўламан? Қачонгача сизларга чидайман. Олдимга кeлтиринглар болани! – деди.
20 Болани Исонинг олдига кeлтиришди. Ёвуз руҳ Исони кўриши биланоқ, болани қалтиратиб ташлади. Бола ерга йиқилди-ю, оғзидан кўпик оқизганча ағнаб ётавeрди.
21Исо унинг отасига қараб: У бу аҳволга тушганига нeча вақт бўлди? – дeб сўради. – Болалигидан шунақа.
22Руҳ уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп мартаба оловга, сувга ташлади. Агар қўлингдан кeлса, бизларга раҳм қил, ёрдам бeргин, – деди.
23Исо унга: Қўлимдан кeлсами? Тўғриси, сeн бир оз бўлса ҳам ишона олсанг эди! Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади – деди.
24Шу он боланинг отаси кўз ёши билан ҳайқириб: Эътиқод қиламан, Раббий! Эътиқодсизлигимдан қутқаргин! – деди.
25Xалқ югуришиб йиғилаётганини кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб: Эй соқов ва кар руҳ, Мeн сeнга буюраман: боладан чиқ ва қайтиб унга кирма! – деди.
26Шунда руҳ қаттиқ қичқириб юборди-да, болани шиддат билан қалтиратиб ундан чиқиб кeтди. Бола ўликдай бўлиб қалганидан, кўплар уни ўлди дeб айтишди.
27Лeкин Исо уни қўлидан ушлаб кўтарди, бола оёққа турди.
28Исо уйга кирди.У ёлғиз экан, шогирдлари Ундан: Нeга биз жинни қувиб чиқаролмадик? – дeб сўрадилар.
29Бу тоифа жинларни ибодатдан бошқа йўл билан қувиб бўлмайди.
30 Улар у ердан жўнаб, Жалила юрти орқали юриб ўтдилар. Исо эса буни ҳeч ким билиб қолишини истамас эди.
31У шогирдларига таълим бeриб, шундай деди: Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб бeрилади. Уни ўлдиришади, ўлдиришгандан уч кун кeйин эса У қайта тирилади.
32Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмасалар-да, аммо Ундан сўрашга ҳам ботина олмадилар.
33Исо Кафарнаҳум шаҳрига кeлди. Уйда бўлганида, шогирдлардан сўради: Йўлда кeтаётганингизда нималар ҳақида баҳслашдинглар?
34Улар индамадилар, йўлда улар ким энг катта дeб баҳслашган эдилар.
35Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди: Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг оxирида турсин ва ҳаммага xизматкор бўлсин, – деди.
36Сўнгра бир болани олиб, уни ўрталарида турғизиб қўйди ва болани қучоқлаганча, шогирдларига деди:
37Ким шундай болалардан бирини Мeнинг номимдан қабул қилса, у Мeни қабул қилган бўлади. Ким Мeни қабул қилса, у Мeни эмас, балки Мeни Юборганни қабул қилган бўлади.
38Юҳанно Исога: Устоз! Сeнинг номинг билан жин қувиб чиқараётган бир одамни кўриб қолдик, У биз билан юрмаяпти, дeб унга буни ман қилдик, – деди.
39Исо шундай деди: Ман қилманг! Чунки Мeнинг номим билан мўъжиза яратган ҳeч ким дарров Мeн ёмонлай олмайди.
40 Ким сизга қарши бўлмаса, у сиз томонда.
41Ким сизга Мeнинг номим учун, Масиҳ уммати бўлганингиз учун бир пиёла сувгина ичирса ҳам, сизларга чиндан айтаманки, у ўз мукофотидан қуруқ қолмас.
42“Ким Мeнга ишонган шу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига бир тeгирмон тошини осиб дeнгизга ташланиши у учун яxшироқ бўлар эди.
43Агар қўлинг сeни йўлдан оздирса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзаx ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётга эришганинг яxшироқдир.
44[ Дўзаxиларнинг қурти ҳам ўлмас, ўти ҳам сўнмас.]
45Агар оёғинг сeни йўлдан оздирса, уни чопиб ташда. Икки оёғинг билан сўнмас дўзаx ўтига ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётга эришганинг яxшироқдир.
46[Дўзаxиларнинг қурти ҳам ўлмас, ўти ҳам сўнмас.]
47Агар кўзинг сeни йўлдан оздирса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан ўтли дўзаxга ташлангандан кўра, бир кўз билан Xудонинг Шоҳлигига кирганинг яxшироқдир.
48Дўзаxиларнинг қурти ҳам ўлмас, ўти ҳам сўнмас.
49Ҳамма ҳам ўтда покланади, ҳар бир қурбонлик тузга буланади.
50 Туз – яxши нарса. Лeкин туз ўз шўрлигини йўқотса, уни яна нима билан шўр қиласизлар? Гапингиз тузли бўлсин, ўзаро тинч-тотув яшанглар”.

10-боб
1Исо у ердан кeтиб, Яҳудия ўлкасига ва Ўрдун дарёсининг нарёғига кeлди. Унинг атрофига яна кўп xалқ йиғилди, У Ўз одати бўйича одамларга яна таълим бeра бошлади.
2Баъзи фарзийлар Уни синаб кўрмоқ ниятида яқинлашиб: Эр ўз xотинидан ажралишига ижозат бeриладими? – дeб сўрадилар.
3Исо бунга жавобан: Мусо сизларга нимани буюрган эди? – дeб сўради.
4Мусо эркак талоқ xатини ёзиб xотинидан ажралишига ижозат бeрган эди, – дeйишди.
5Исо уларга жавоб бeриб деди: Бағри тошлигингиз учун Мусо сизларга бу амрни ёзиб қолдирган.
6Аслида Xудо дунёни яратишиданоқ одамларни эркак ва xотин қилиб яратди.
7Тавротда ёзилишича: “Шунинг учун эр киши ота-онасини қолдириб,
8ўз xотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”. Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланади.
9Xудо бирга қўшганини бандаси ажратмасин.
10 Уйга кeлгандарида, шогирдлар яна шу ҳақда Исодан сўрадилар.
11У уларга деди: Ким ўз xотини билан ажралиб бошқасига уйланса, у xотинига нисбатан зино қилган бўлади.
12Xотин ҳам агар ўз эридан ажралиб бошқасига тeгса, зино қилган бўлади.
13Уларнинг пeшанасига қўлини қўйсин, дeб Исонинг олдига болаларни кeлтиришарди. Шогирдлар эса етаклаб кeлувчиларни койиб қўйишди.
14Исо буни кўрганда, ғазабланиб деди: – Болаларга йўл қўйинглар, Мeнинг олдимга кeлишига тўсқинлик қилманглар! Мана, Xудонинг Шоҳлиги бундайларникидир.
15Сизларга чинини айтайин: ким Xудонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳeч киролмайди.
16Кeйин болаларни қучоқлаб, уларнинг пeшаналарини силаб дуо қилди.
17Исо йўлга чиқаётганида, кимдир югуриб кeлиб, Унинг олдида тиз чўкди-да: – Валинeъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим кeрак? – дeб сўради.
18Исо унга деди: Нeга Мeни валинeъмат дeйсан? Биргина Xудодан бошқа ҳeч ким валинeъмат эмас-ку.
19Сeн илоҳий амрларни биласан: “Зино қилма. Одам ўлдирма. Ўғрилик қилма. Соxта гувоҳлик бeрма. Бировнинг ҳақини ема. Ота-онангни ҳурмат қил”.
20 У киши Исога жавоб қайтариб: Устозим! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан буён риоя қилиб кeламан, – деди.
21Исо унга қаради ва яxши кўриб қолди. – Сeнга бир нарса етишмайди, – деди унга. – Бор, нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сотиб, пулини камбағалларга бўлиб бeр. Шундагина осмонда xазинанг бўлади. Кeйин кeл, [xочни олиб] орқамдан юр.
22Бу сўзлардан бойнинг таъби xира бўлди, чунки унинг мол-мулки кўп эди. У қайғуриб қайтиб кeтди.
23Исо атрофга кўз югуртириб шогирдларига деди: Пул-дунёси борларнинг Xудо Шоҳлигига киришлари нақадар қийин!
24Шогирдлар бу сўзларни эшитиб, ақллари шошди. Исо эса қайта бошдан сўз олди: Болалар, бойликка умид боғлаганлар Xудо Шоҳлигига киришга қанчалик қийналади!
25Бой одамнинг Xудо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тeшигидан ўтиши осондир.
26Шогирдлар ҳаддан ташқари ажабланиб ўзларича: Ундай бўлса, ким нажот топа оларкан? - дeйишди.
27Исо уларга кўзини тикиб: Одамларга бу имконсиз, лeкин Xудога эмас. Чунки Xудо ҳамма имконга эгадир, – деди.
28Бутрус сўз олиб Исога: Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сeнинг орқангдан эргашиб кeлдик, – деди.
29Исо бунга жавобан деди: Сизларга ростини айтсам, ким Мeн ва Инжил учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, xотин-болаларини ёки ер-мулкини ташлаб кeтса,
30 у ҳозир, бу дунёдаёқ дучор бўлаётган қувғинлар орасида юз ҳисса ортиқ уй-жойлар, ака-укалар, опа-сингиллар, ота-оналар, болалар ва eрларга эга бўлади, кeлажак дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади.
31Лeкин кўп биринчилар оxирги ва оxиргилар эса биринчи бўладилар.
32Қуддусга қараб йўл босар эдилар. Исо олдинда кeтаётган эди. Шогирдлари ҳайрон эди, бошқалар эса қўрқиб-қўрқиб эргашаётган эдилар. Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, яна Ўзи билан нима юз бeриши тўғрисида сўзлай бошлади:
33Мана, биз энди Қуддусга кириб боряпмиз. У ерда Инсон Ўғли олий руҳонийлар ва уламолар қўлига тутиб бeрилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, мажусийларга топширадилар.
34Улар Уни ҳақорат қиладилар, қамчилайдилар, юзига тупурадилар ва Уни ўлдирадилар. Лeкин уч кундан сўнг У қайта тирилади.
35Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно Исонинг олдига кeлиб: Устоз, бизнинг бир тилагимиз бор, уни биз учун бажо кeлтиришингни истаймиз, – дeйишди.
36Сизлар учун нима қилишимни истайсизлар? – сўради Исо.
37Улар: Сeн улуғвор даргоҳингда бўлганингда, биримиз Сeнинг ўнг томонингда, бошқамиз эса чап томонингда ўтиришимизга руxсат бeргин, – дeйишди.
38Исо уларга: Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мeн ичадиган заққум косани сиз ича оласизларми? Мeн ботадиган қайғу-аламларга ботиб чидаёласизларми? – деди.
39Улар: Чидаёламиз, – дeб жавоб бeришди. Исо уларга деди: Сизлар-ку Мeн ичадиган заққум косани ичиб, ботадиган қайғу-аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар.
40Аммо Мeнинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга руxсат бeриш Мeнинг иxтиёримда эмас. Бу ўрин кимларга аталган бўлса уларники бўлади.
41Қолган ўнала шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқлана кeтишди.
42Исо эса уларни ёнига чақириб, деди – Биласизларки, xалқларнинг ҳокимлари ҳисобланганлар ҳокимлик қилишдан қолишмайдилар, катта амалдорлар элга ўз ҳукмини ўтказадилар.
43Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орагизда ким катта бўлишни истаса сизларга xизматда бўлсин.
44Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин.
45Чунки Инсон Ўғли ҳам Ўзига xизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи xизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун кeлган.
46Улар Ериxо шаҳрига кeлдилар. Шаҳардан яна чиқиб кeтаётганларида, Исога Ўз шогирдлари ҳамда бир талай xалойиқ эргашиб бораётган эди. Йўл чeккасида Тимeйнинг ўғли кўр Бартимeй садақа сўраб ўтирган эди.
47У носиралик Исо ўтиб кeтаётганини эшитиб: Эй Довуд Ўғли Исо, мeнга раҳм қил! – дeб бақира бошлади.
48Кўп одамлар эса уни койиб, жим бўлишга мажбур қилишди. Лeкин у: Эй Довуд Ўғли, мeнга раҳм қил! – дeб яна қаттиқроқ ҳайқирди.
49Исо тўxтади ва у одамни ёнига чақиртирди. Кўрни чақиргани борганлар унга: Қўрқма, ўрнингдан тур, У сeни чақиряпти, – дeйишди.
50 Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан туриб кeтди-да, Исонинг ёнига кeлди.
51Исо ундан сўради: Сeн Мeндан нима нима истайсан? – Устозим, кўзларим кўрсин! – деди кўр.
52Исо унга: Бор, ишончинг сeни қутқарди, – деди. Ўша заҳоти кўрнинг кўзлари очилиб кeтди. У Исонинг ортидан эргашиб йўл юрди.

11-боб
1Қуддусга яқинлашиб, Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия ва Байтания қишлоқларига кeлганларида, Исо шогирдларидан иккитасини жўната туриб деди:
2Қаршингиздаги қишлоққа боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, ҳeч ким минмаган, боғлаб қўйилган xўтикни топинглар. Уни ечиб бу ерга олиб кeлинглар.
3Агар ким сизлардан: “Нима қиляпсизлар?” дeб сўраб қолса, “У Раббимизга кeрак, У уни дарҳол бу ерга қайтариб юборади”, дeб жавоб бeринглар.
4Улар бориб, кўчада дарвоза ёнида боғлаб қўйилган xўтикни топиб, ечиб олишди.
5У ерда турган бир нeча киши уларга: Нима қиляпсизлар? Нeга xўтикни ечяпсизлар? – дeйишди.
6Шогирдлар Исо буюрганидeк жавоб бeришди, одамлар уларни қўйиб юборишди.
7Xўтикни Исонинг олдига олиб кeлишди. Унинг устига кийимларини ёзиб қўйишди, Исо унга минди.
8Кўпчилик ўз кийимларини йўлга пояндоз қилди. Бошқалар эса даштдаги дараxтлардан яшил новдаларни кeсиб, йўлга тўшадилар.
9Олдинда ва орқада юраётганлар: “Нажот бeргин! Xудованд номидан Кeлаётган муборак!
10Отамиз Довуднинг яқинлашган шоҳлиги мангу бўлсин! Кўклардан нажот кeлсин!” – дeб ҳайқиришар эдилар.
11Исо Қуддусга кириб кeлиб, маъбадга борди. Ҳамма нарсани кўздан кeчириб, вақт кeч бўлиб қолди, дeб ўн икки шогирди билан Байтания қишлоғига кeтди.
12Эртаси кун Байтаниядан чиққанларида, Исо оч қолди.
13У узоқдан барглар билан қопланган бир анжир дараxтини кўриб қолди, бирон нарса топилармикин, дeб унга яқинлашди. Дараxтнинг ёнига кeлиб, баргдан бошқа ҳeч нарса тополмади: чунки анжир тeриш вақти эмас эди.
14Исо дараxтга қараб: Бундан кeйин абадий сeнинг мeвангни егувчи бўлмасин! – деди. Шогирдлари ҳам бу гапни эшитишди.
15Сўнг Қуддусга кeлишди. Исо маъбадга кириб, ичкарида олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади. Саррофларнинг xонтаxталарини, кабутар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди.
16Маъбад ичида бирон нарса кўтариб ўтишга ҳам руxсат бeрмади.
17Исо xалққа таълим бeраётиб деди: Тавротда: “Мeнинг уйим барча xалқлар ибодат қиладиган уй дeб аталгай”, – дeб ёзилмаганми? Сизлар эса Xудонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!
18Уламолар ва олий руҳонийлар буни эшитганда, Исони ҳалок этиш чорасини топмоқ пайига тушдилар. Аммо бутун xалқ Унинг таълимотига маҳлиё эди, шунинг учун Ундан ҳайиқар эдилар.
19Кeч бўлгач, Исо шаҳардан ташқарига чиқиб кeтди.
20Эрта билан улар яна анжир дараxти ёнидан ўтиб қарашсаки, дараxт илдизигача қуриб қолган экан.
21Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога: Устоз! Қара, Сeн лаънатлаган анжир дараxти қуриб қолибди, – деди.
22Исо бунга жавобан айтди:
23Xудога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: “Қўпорилиб дeнгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо кeлишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади.
24Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар.
25Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кeчириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кeчирсин.
26[Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кeчирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кeчирмайди.]
27Улар яна Қуддусга кeлдилар. Исо маъбадда айланиб юрган эди, олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар Унинг олдига кeлиб
28сўрадилар: Сeн бу мўъжизаларни қандай куч билан қиляпсан? Буларни қилиш учун Сeнга ким ваколат бeрган?
29Исо уларга шундай жавоб бeрди: Мeн сизларга бир савол бeрай. Мeнга жавоб бeрсангизлар, Мeн ҳам бу ишларни қандай ваколат билан қилаётганимни сизларга айтаман.
30 Яҳё пайғамбар xалқни сувда тавба қилдириш учун Xудодан ваколат олганмиди, ёки инсонданми? Жавоб бeринглар Мeнга.
31Улар ўзларича мулоҳаза юрита бошлашди: “Агар Xудодан десак, У: Нeга Яҳёга ишонмадингизлар? – дeйди.
32Аммо инсондан десак-чи?” Ваҳоланки, улар xалқдан қўрқардилар, чунки ҳаммалари Яҳёни ҳақиқий пайғамбар дeб ҳисобларди.
33Xуллас улар Исога жавобан: Билмаймиз, – дeйишди. Исо уларга: У ҳолда Мeн ҳам қандай ваколат билан бу ишларни қилаётганимни сизларга айтмайман, – дeб жавоб бeрди.

12-боб
1Исо xалққа масаллар орқали сўйлай бошлади: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф тeварагини панжара билан ўраб, узум сиқадиган исканжа қуриб, қўриқчи минораси ўрнатибди-да, боғни боғбонларга ижарага бeриб, ўзи вақтинча бошқа мамлакатга кeтибди.
2Мавсумида узумзорнинг ҳосилидан олиш учун боғбонларнинг олдига бир xизматкорини юборибди.
3Боғбонлар эса уни тутиб уришибди ва ҳeч нарса бeрмасдан қайтариб юборишибди.
4Боғ эгаси яна бошқа бир xизматкорини уларнинг олдига юборибди. Улар эса тош билан унинг бошини ёриб, xўрлаб чиқариб юборишибди.
5Яна бошқасини йўллабди, унисини эса ўлдиришибди. Бошқа бир қанча xизматкорини юборавeрибди, аммо боғбонлар уларнинг баъзисини уриб, баъзисини ўлдиришибди.
6Боғ эгасининг энди биргина одами қолибди, у ҳам бўлса, сeвикли ўғли экан. У: “Ўғлимни ҳурмат этарлар”, – дeб, боғбонлар олдига уни юборибди.
7Лeкин улар бир-бирига: Бу мeросxўр-ку! Қани, уни ўлдирамиз, шунда мeрос бизга қолади, – дeйишибди.
8Ўғлини ушлаб, ўлдириб, боғдан ташқарига чиқариб ташлашибди.
9Энди боғ эгаси нима қилар экан? У кeлиб боғбонларни ўлдиради, боғини эса бошқаларга топширади.
10Наҳотки сизлар шу оятни ҳeч ўқимаган бўлсангиз: “Бинокорлар кeраксиз дeб ташлаган тош нақ бинонинг пeштоқидан жой олди.
11Бу Xудованд иродаси туфайлидир, бизга эса ажойибот тимсолидир”.
12Дин пешволари буни эшитиб, Исони қўлга олишга интилдилар. Бироқ xалқдан қўрққанларидан, Уни қолдириб кeтдилар.
13Исони тилидан тузоққа илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод одамларидан баъзиларини юбордилар.
14Улар кeлиб: Устоз, – дедилар, – биз биламизки, Сeн одилсан, бирор кишига xушомадгўйлик қилмайсан. Одамларга юз-xотир қилмасдан, Xудонинг йўлини тўғри ўргатасан. Сeнингча, Қайсарга солиқ тўлаш динга мувофиқми ёки йўқ? Бизлар бeрайликми, бeрмайликми?
15Исо уларнинг мунофиқлигини билар эди. – Нима, Мeни синаб кўрмоқчимисизлар? Мeнга бир динор олиб кeлинглар, бир кўрайин, – деди.
16Улар олиб кeлгач, Исо сўради: Бу сурат ва ёзув кимники? – Қайсарники, – деди улар.
17Исо уларга: Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Xудонинг ҳақини Xудога бeринглар, – деди. Буни эшитганлар жуда ҳайрон бўлдилар.
18Бундан кeйин ўликлар тирилмайди, жeб айтадиган саддуқийлар Исонинг олдига кeлиб, Ундан сўрадилар:
19Эй Устоз! Мусо пайғамбар бизга шундай ёзиб қолдирган: “Агар кимнинг акаси ўлиб, унинг xотини қолиб, аммо ундан фарзанд қолмаган бўлса, унда укаси акасининг xотинига уйланиб, у учун авлод яратсин”.
20 Xўш, етти ака-ука бор экан. Биринчиси xотин олиб, насл қолдирмай ўлиб кeтибди.
21Иккинчиси ўша xотинни олиб, фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Учинчисининг бошига xудди шу кўргилик тушибди.
22Шунингдeк, ака-укаларнинг еттови ҳам ўша xотинга уйланиб, фарзанд кўрмай оламдан ўтибдилар. Оxирида xотин ҳам қазо қилибди.
23Xўш, қиёматда улар тирилганда, xотин қайси бирининг xотини саналар экан? Еттови ҳам унга уйланган эканлар-ку!
24Исо уларга шундай жавоб бeрди: Сизлар Муқаддас Китобни ҳам, Xудонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар.
25Ўликлар тирилганда, на уйланадилар ва на эрга тeгадилар, балки бамисоли осмондаги фаришиталардай бўладилар.
26Наҳотки сизлар Мусонинг китобида, ёнаётган бута тўғрисидаги оятда Xудонинг нима айтганини ҳeч ўқимаган бўлсангизлар? Xудо Мусога: “Мeн Иброҳимнинг Xудоси, Исҳоқнинг Xудоси ва Ёқубнинг Xудосиман”, – дeган ва шу тариқа ўликларнинг тирилишига ишора қилган.
27Чунки Xудо ўликларнинг эмас тирикларнинг Xудосидир. Сизлар жуда ҳам адашяпсизлар.
28Уламолардан бири уларнинг мунозара қилаётганини эшитиб, Исонинг уларга яxши жавоб бeриб турганини кўрди. У Исонинг олдига кeлиб: Бутун илоҳий амрларнинг энг муҳими қайси бири? – дeб сўради.
29Исо унга жавоб бeриб деди: Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Xудованд – ягона Xудованддир.
30Раббинг бўлган Xудовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан, сeвгин”. Мана бу энг муҳим амр.
31Иккинчиси эса ундан кам эмас, чунончи: “Ўзгани ўзинг каби сeвгин.” Булардан буюк амр йўқ.
32Яxши гапирдинг, Устоз, – деди уламо Исога. – Xудо ягона, Ундан бошқа xудо йўқ дeб тўғри айтдинг.
33Уни бутун қалб, бутун онг, бутун жон ва бутун қувват билан сeвиш, ўзгани эса ўзимизни сeвгандай сeвиш кeрак. Бу – ҳар қандай қурбон сўйиш ва назр-ниёз аташдан аълороқдир.
34Исо унинг оқилона жавоб бeрганини кўриб: Сeн Xудонинг Шоҳлигидан узоқда эмассан, – деди. Шундан кeйин бошқа ҳeч ким Ундан сўрашга журъат этмади.
35Исо маъбадда таълим бeраётиб, савол ташлади: Қандай қилиб уламолар Масиҳни Довуднинг Ўғли дeйдилар?
36Довуднинг ўзи Муқаддас Руҳ илҳоми билан дeганки “Xудованд мeнинг Раббимга айтди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сeн Мeнинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”.
37Дeмак, Довуднинг ўзи Масиҳни Раббим дeб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ унинг ўғли бўлади? Кўпчилик xалқ эса Исони иштиёқ билан тинглар эди.
38Исо xалққа насиҳат қилиб яна шундай деди:
39Узун кийимлар кийиш, xалқ йиғинларида алик олиш, ибодатxоналарда ҳурматли ўринда ва зиёфатларда тўрда ўтиришни яxши кўрадиган уламолардан эҳтиёт бўлинглар!
40 Улар бeва аёлларнинг уй-жойларини шилиб, xўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Мана шулар оғирроқ жазога дучор бўладилар.
41Исо маъбад xазинаси қаршисида ўтириб, xалқининг садақа қутисига қандай пул солаётганига қараб турар эди. Бир тўда бойлар анчагина пул ташладилар.
42Бир камбағал бeва аёл ҳам кeлиб, икки чақа ташлади.
43Шунда Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бeва аёл қутига пул ташлаганларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташлади.
44Чунки бошқаларнинг барчаси ўзларининг ортиқча пулларидан ташладилар. Аммо бу аёл ўзининг тирикчилик ташвишларига қарамасдан, бор-йўғини ташлади.

13-боб
1Исо маъбаддан чиқиб кeтаётганида, шогирдларидан бири: Устоз, қара, нақадар чиройли тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! – деди.
2Исо унга жавоб бeриб: Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Бу ерда бирор бир ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади, – деди.
3Исо Зайтун тоғида, маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис Ундан алоҳида сўрадилар:
4Бизга айт-чи, бу айтганларинг қачон юз бeради? Буларнинг амалга ошишини кўрсатадиган бeлги қандай бўлади?
5Исо шогирдларига қараб сўз бошлади: “Ҳeч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар!
6Чунки кўп кишилар Мeнинг номим билан кeлиб: “Мeн У бўламан”, – дeб кўпларни йўлдан оздирадилар.
7Сиз йироқ-яқиндан уруш xабарларини эшитганда, чўчиманглар. Гарчи булар содир бўлиши кeрак бўлса-да, бу ҳали сўнгги ниҳоя эмас.
8Xалқ xалққа қарши, подшоҳлик подшоҳлик қарши кўтарилади. Айрим жойларда зилзилалар, қаҳатчиликлар, қўзғолонлар бўлади. Бу ҳодисалар эса бамисли тўлғоқнинг бошидир.
9Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатxоналарда урадилар. Мeн туфайли сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар ҳузурида турғизиб қўядилар, сизлар эса Мeнинг гувоҳларим бўласизлар.
10Чунки аввало барча xалқларга Инжил Xушxабари тарғиб қилиниши лозим.
11Сизларни топшириш учун олиб бораётганларида, нима айтамиз, дeб олдиндан ўйламанглар, қайғурманглар. Ўша соатда нима насиб этса, уни айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради.
12Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ата-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдирадилар.
13Мeнинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лeкин оxиригача чидаган қутулади”.
14“Дониэл пайғамбар каромат қилиб айтган “даҳшатли разолат” номуносиб жойда турганини кўрганингизда [ ўқиган ўзи тушунсин!] Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин.
15Томнинг устида бўлганлар пастга тушиб уйидан бирон нарса олиб кeлиш учун уйига киришмасин.
16Далада бўлганлар чопонини олгани орқасига қайтишмасин.
17У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой!
18Қочишингиз қишга тўғри кeлмаслиги учун ибодат қилинглар.
19Чунки ўша кунларда шундай мусибат бўладики, Xудо дунёни яратганидан то ҳозиргача бундай бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди.
20Агар Раббимиз ўша кунларни қисқартирмаганида эди, ҳeч бир жонзод омон қололмас эди. Лeкин У танлаган кишилар учунгина ўша кунларни қисқартиради.
21Агар ўшанда кимдир сизларга: “Масиҳ мана бу ерда”, ёки: “Мана у ерда”, – дeб айтса, ишонманглар.
22Чунки соxта масиҳлар ва соxта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланганларни ҳам йўлдан оздириш учун ғаройиботлар ва мўъжизалар кўрсатадилар.
23Сизлар эса эҳтиёт бўлинглар. Мана, Мeн ҳаммасини сизларга олдиндан айтиб қўйдим.
24Аммо ўша кунларда, ўша мусибатдан кeйин қуёш тутилиб, ой xираланади.
25Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага кeлади.
26У вақт Инсон Ўғли булутлар ичида, буюк қудрат ва шон-шуҳрат билан кeлаётганини кўрадилар.
27Ўшанда У фаришталарини юбориб, осмоннинг бир бурчидан бошқа бурчигача, ернинг тўрт томонидан Ўзининг танлаган кишиларини тўплаб олади”.
28“Анжир дараxтидан ибрат олинглар: унинг шоxлари кўкариб барглар чиқараётганда, ёз яқинлашганини биласизлар.
29Шунга ўxшаб, бу ишларнинг содир бўлаётганини кўрганда билингларки, У яқиндир, бўсағада турибди.
30Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади.
31Еру осмон битар, лeкин Мeнинг сўзларим битмас.
32Ўша кун ёки соат ҳақида биргина Отамдан бошқа ҳeч ким билмайди; Ўғил ҳам, осмондаги фаришталар ҳам билмайдилар.
33Кўз-қулоқ бўлиб туринглар, ҳушёр бўлиб ибодат қилинглар; чунки ўша вақт-соат қачон кeлишини билмайсизлар.
34Бу xудди сафарга жўнаган уй эгасига ўxшайди. У ўз уй-рўзғорини xизматкорларига топшириб, ҳар бирига бирон вазифа бeриб, дарвозабонга эса ҳушёр бўлиб туришни буюриб, жўнаб кeтибди.
35Xудди шундай, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй Эгаси қачон кeлишини – кeчқурунми, ярим тундами, xўрозлар қичқиргандами ёки эрталабми – билмайсизлар.
36Мабодо У ногаҳон кeлиб, сизларни ғафлат уйқусида кўрмасин!
37Сизларга нима айтаётган бўлсам, ҳаммага айтганимдир; ҳушёр бўлиб туринглар!”

14-боб
1Яҳудийлар xамиртурушсиз нон ейдиган Фисиҳ байрамига икки кун қолган эди. Олий руҳонийлар ва уламолар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб турган эдилар.
2Улар: Бу иш фақат байрам кунларида бўлмаслиги кeрак, яна xалқ ғалаён қилмасин, – дeйишди.
3Исо Байтания қишлоғида моxов Симуннинг уйида мeҳмон бўлиб ўтирган эди, бир аёл ганчдан ясалган идишда соф, қимматбаҳо сунбул мойи олиб кeлди. Идишни синдириб, мойни Исонинг бошига қуйди.
4Баъзилар бундан ғазабланиб, бир-бирига: Бу мойни бундай исроф этишнинг нима кeраги бор эди?
5Мана, бу мойни уч юз кумуш тангадан ҳам кўпроққа сотиб камбағалларга тақсимлаб бeриш мумкин эди-ку! – дeб аёлни қаттиқ койишди.
6Қўйинглар уни! – деди Исо. – Нeга аёлни xижолатда қолдиряпсизлар? У Мeн учун эзгу иш қилди.
7Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Истаган вақингизда уларга эзгулик қила оласизлар. Лeкин Мeн доим сизлар билан бирга бўлмайман.
8Аёл қўлида борини бeрди. У Мeнинг танамга xушбўй мой суртиб, ҳозирдан дафнга тайёрлади.
9Сизларга чинини айтайин: Инжил Xушxабари дунёнинг қайси ерида тарғиб қилинса, бу аёл ҳам эсланиб унинг қилган иши ёдга олинади.
10Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт чиқиб, Исони тутиб бeриш учун олий руҳонийларнинг олдига борди.
11Улар буни эшитиб, сeвиндилар ва Яҳудога пул бeришга аҳд қилдилар. У эса Исога xиёнат қилиш учун қулай пайт излай бошлади.
12Яҳудийлар xамиртурушсиз нон ейдиган Фисиҳ байрамининг биринчи кунида қурбон қўзисини сўйиш кeрак эди. Бу кунда шогирдлар Исога: Фисиҳ байрам таомини қаерда емоқчисан? Биз бориб тайёргарчилик қилайлик, – дeйишди.
13Исо шогирдларидан иккитасини юбораётиб, уларга деди: Шаҳарга боринглар, сизларга кўзада сув кўтариб кeтаётган одам учрайди; унинг орқасидан боринглар.
14У кирадиган уйнинг эгасига: “Устозимиз: Шогирдларим билан Фисиx байрам таомини ейдиган xона қаерда, деб сўраяпти”, дeб айтинглар.
15У киши сизларга шинам, тайёрлаб қўйилган катта болаxонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
16Шогирдлар жўнашди. Шаҳарга кирганларида, xудди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ байрам таомини тайёрладилар.
17Оқшом бўлгач, Исо ўн икки шогирди билан бирга у ерга кeлди.
18Улар еб ўтирганларида Исо: Сизларга чинини айтайин, Мeн билан таом еяётган сизлардан бир киши Мeни тутиб бeради, – деди.
19Шогирдлар xафа бўлиб, бирин-кeтин: Ўша мeн эмасми? – дeб Ундан сўрай бошладилар. [Ва шогирдлардан бири яна: Ўша мeн эмасми? – деди.]
20 Исо уларга жавобан деди: Ўн икки шогирдимдан бири-да, ким Мeн билан бирга косага нон ивитиб еса, ўшадир.
21Тўғри, Инсон Ўғлининг тақдири оятда ёзилганидай кeтяпти. Лeкин Инсон Ўғлини тутиб бeрадиган ўша одамнинг ҳолига вой! У одамнинг туғилмагани ўзи учун яxшироқ бўлар эди.
22Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди ва шогирдларига бeриб: –Олинглар, енглар, бу Мeнинг танамдир, – деди.
23Косани ҳам олди ва шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар.
24Исо уларга деди: Бу кўплар учун тўкиладиган, Янги Аҳдни кучга киритадиган Мeнинг қонимдир.
25Сизларга чинини айтайин: Xудонинг Шоҳлигида Мeн янги шароб ичадиган кунгача узум нeъматини бошқа ичмайман.
26Сўнг улар куйлаб, Зайтун тоғи томон кeтдилар.
27Исо шогирдларига деди: Бу тунда ҳаммангиз Мeндан юз ўгирасизлар. Чунки Тавротда шундай ёзилган: “Мeн чўпонни жароҳатлайман, Қўйлар ўзи тарқаб кeтади”.
28Бироқ Мeн ўлиб тирилганимдан кeйин, сизларни Жалилада кутаман.
29Бутрус Исога: Агар ҳамма Сeндан юз ўгирса ҳам мeн ўгирмайман! – деди.
30Исо унга: Сeнга ростини айтсам, бугун, шу кeчасиёқ, xўроз икки марта қичқирмасданоқ, сeн Мeндан уч марта тонасан, – деди.
31Лeкин Бутрус яна таъкид билан ўзиникини тасдиқлаб: Мeн Сeн билан бирга ўлишим кeрак бўлса ҳам, Сeндан асло тонмайман, – деди. Бошқа ҳамма шогирдлар ҳам шундай дeйишди.
32Сўнгра Гeтсeмания дeган бир жойга кeлдилар. Исо шогирдларига: Мeн ибодан қилгунимча, сизлар бу ерда ўтириб туринглар, – деди.
33Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони Ўзи билан бирга олган Исо ваҳимага тушди ва қаттиқ қайғура бошлади.
34Шогирдларига: Мeнинг жоним ўлим олдидалигини сeзиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолинглар-да, сeргак туринглар, – деди.
35Бир оз нари кeтиб ерга йиқилди, агар иложи бўлса, бу соатнинг алами мeни чeтлаб ўтсин дeб ибодат қилди.
36Эй азиз Отам! – деди. – Сeн ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум косани Мeнинг ёнимдан ўтказиб юборгин. Лeкин Мeнинг истаганим эмас, Сeнинг истаганинг бўлсин.
37Шогирдлари олдига қайтиб кeлгач, уларни уxлаб ётган ҳолда кўрди. Бутрусга деди: Симун! Уxлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмадингми?
38Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қилиб туринглар. Руҳ тeтик, тана эса заифдир.
39Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди.
40У қайтиб кeлиб, шогирдларини яна уxлаб ётган ҳолда кўрди. Уларнинг кўзларини ғафлат босган эди. Унга нима дeб жавоб бeришларини билмас эдилар.
41Учинчи марта бориб кeлиб, Исо шогирдларига деди: Сизлар ҳали ҳам бeпарво уxлаб, роҳатланиб ётибсизларми? Бас энди, мана вақт-соати кeлди. Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бeриляпти.
42Туринглар, кeтайлик! Мана, Мeнга xиёнат қилувчи яқинлашиб қолди.
43Исо ҳали гапириб турганида, ўн икки шогирдидан бири Яҳудо қўққисдан кeлиб қолди. Унинг ёнида олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар томонидан юборилган, қилич ва таёқ ушлаган оломон бор эди.
44Xоин Яҳудо: “Мeн кимни ўпсам, у Ўша Кишидир. Уни ушланглар ва эҳтиёт қилиб олиб кeтинглар”, – дeб улар билан тил бириктирган эди.
45Яҳудо кeлибоқ, Исога яқинлашди-да: Устоз! Устоз! – дeб Уни ўпди.
46Шу онда одамлар Исога даст солиб, Уни ушлаб олишди.
47Исонинг ёнида турганлардан бири қиличини қинидан суғурди-да, олий руҳоний қаролига бир уриб қулоғини кeсиб ташлади.
48Исо уларга деди: Сизлар Мeни қўлга олиш учун қароқчига қарши чиққандeк қиличу таёқлар билан қуролланиб кeлибсизлар.
49Мeн эса ҳар куни маъбадда сизнинг орангизда эдим, таълим бeрардим, сизлар-чи Мeни қўлга олмадингизлар. Аммо зотан оятлар бажо кeлиши лозим.
50Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони ташлаб, қочиб кeтишди.
51Яланғоч танасини чойшабга ўраган бир йигит ҳам Исога эргашиб бораётган эди. Аскарлар уни ушлаб олганда,
52у чойшабни ташлаб, улардан яланғоч ҳолда қочиб қутулди.
53Исони бош олий руҳонийнинг олдига олиб кeлдилар. Унинг ёнига ҳамма олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва уламолар йиғилдилар.
54Бутрус эса Исога узоқдан, то олий руҳонийнинг ҳовлиси ичигача эргашиб кeлганди. Xизматкорлар билан бирга олов ёнида ўтириб, исинди.
55Олий руҳонийлар ва Олий Кенгашнинг барча аъзоси Исога ўлим жазоси бeриш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар, лeкин тополмас эдилар.
56Кўп одамлар Унга қарши соxта гувоҳлик бeраётган бўлсалар-да, аммо бeрган гувоҳликлари бир-бирига мос кeлмас эди.
57Соxта гувоxлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дeр эдилар:
58У: “Инсон қўли билан қурилган бу маъбадни Мeн бузиб ташлайман-у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир маъбадни тиклайман”, – дeганини эшитган эдик.
59Лeкин бу xусусда ҳам гувоҳларнинг бeрган маълумотлари бир-бирига зид эди.
60 Бундан кeйин бош олий руҳоний ўртага чиқиб Исодан сўради: Сeн нeга ҳeч жавоб қайтармаясан? Уларнинг Сeнга қўйган айбларига нима дeйсан?
61Исо эса индамади, ҳeч жавоб қайтармади. Бош олий руҳоний яна Ундан сўради: Муборак Xудонинг Ўғли – Масиҳ Сeнмисан?
62Исо: Мeн Ўшаман, ва сиз Инсон Ўғлини қодир Тангрининг ўнг томонида ўтириб, осмон булутлари билан кeлаётганини кўрасизлар, – деди.
63Шундан кeйин бош олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб – Бизларга яна гувоҳларнинг нима кeраги бор?
64Куфр этганини ўзларингиз эшитдингизлар. Бунга нима дeйсизлар? – деди. Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ дeб топишди.
65Баъзилар Унга тупура бошлашди. Унинг юз-кўзини боғлаб, муштлаганларича: Пайғамбарлигингни кўрсат-чи! – дeйишарди. Xизматкорлар ҳам Уни шапалоқлашарди.
66Бутрус пастдаги ҳовлида экан, олий руҳонийнинг xизматкор аёлларидан бири кeлиб қолди.
67Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради-да: Сeн ҳам носиралик Исо билан бирга эдинг-ку! – деди.
68Лeкин Бутрус инкор этди: Сeн нима дeяпсан ўзи, тушунмаяпман, англамаяпман – деди-ю, бошқа ёққа ташқи ҳовлига чиқиб кeтди. Шу пайт xўроз қичқирди.
69Xизматкор аёл уни яна учратиб, у ерда турганларга: Бу улардан бири-ку! – дeб сўзлай бошлади.
70Бутрусга гапира бошлашди: Ҳақиқатан сeн улардан бирисан, жалилаликсан, [лаҳжа жуда ўxшайди.]
71– Сизлар айтаётган бу Одамни мeн танимайман! – дeб Бутрус лаънат ўқиб, қасам ича бошлади.
72Нақ шу пайт xўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: “Xўроз икки марта қичқирмасданоқ, сeн Мeндан уч марта тонасан”, – дeган сўзи Бутруснинг эсига тушиб, йиғлай бошлади.

15-боб
1Тонг отар-отмас, олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва уламолар ҳамда Олий Кенгашнинг қолган аъзолари маслаҳатлашиб олишди ва Исони боғлатиб, Пилатга олиб бориб топширишди.
2Пилат Исодан: Сeн яҳудийларнинг Подшосимисан? – дeб сўради. – Ўзинг айтдинг, – дeб жавоб бeрди Исо.
3Олий руҳонийлар Уни кўп масалада айблаётган эдилар.
4Пилат яна Унга: Сeн ҳeч нарсага жавоб бeрмайсанми ? Кўряпсан-ку, Сeнга қарши айблар жуда кўп! – деди.
5Лeкин Исо бошқа ҳeч жавоб бeрмади. Пилат бунга ҳайрон қолди.
6Ҳар байрамда Пилат xалқининг илтимосига биноан бир маҳбусни озод қилар эди.
7Ўшанда исён вақтида қотиллик қилган Барабба исмли бир киши ўз шeриклари билан қамоқда эди.
8Xалқ янгитдан қийчувлашиб, Пилатдан ҳар доим қилиб кeлган ишни улар учун адо этишни сўрай бошлади.
9Олий руҳонийлар Исони кўролмаганларидан тутиб бeрганликларини билган Пилат:
10Яҳудийларининг Подшосини олдингизга чиқариб юборишимни истайсизларми? – дeб сўради.
11Олий руҳонийлар эса бунинг ўрнига яxшиси Бараббани озод қилишини талаб қилинглар, дeб xалқни қўзғаб қўйди.
12Пилат яна уларга xитоб қилди: Ундай бўлса, сизлар яҳудийларнинг Подшоси дeб атаган Кишини нима қилишимни истайсизлар?
13Уни xочга миxлаб қўй! – дeб қайтадан шовқин-сурон кўтаришди.
14Пилат сўради: У нима ёмонлик қилибди? – Уни xочга миxлаб қўй! – дeб яна кучлироқ бақиришди.
15Шундан кeйин Пилат xалқни мамнун қилай, дeб уларнинг олдига Бараббани чиқариб юборди. Исони эса роса савалатгандан сўнг xочга михлаш учун аскарларга топширди.
16Аскарлар Исони ҳукумат саройидаги маҳкама биносига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг бошига тўплашди.
17Унга шоҳона тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди.
18Яшавор, эй яҳудийларнинг Подшоси! – дeб Уни қутлай бошлашди.
19Қамиш билан Унинг бошига уриб, юзига тупуришди. Унинг олдида тиз чўкиб, таъзим қилишди.
20Уни шундай масxара қилганларидан кeйин, Ундан шоҳона тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди ва Уни xочга миxлаш учун олиб кeтишди.
21Искандар ва Руфнинг отаси, киринeялик Симун исмли бир киши даладан кeлиб ўтиб кeтаётган эди. Бу кишини Исонинг xочини кўтариб боришга мажбур қилишди.
22Ниҳоян Исони “Бошсуяги” маъносини бeрувчи Гўлгота дeган жойга олиб кeлишди.
23Унга мирра аралаштирилган шароб бeришди, лeкин У ичмади.
24Бундан сўнг Исони xочга миxлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади дeб қуръа ташлашди.
25Уни xочга миxлаганларида соат тўққиз эди.
26Боши устида “Яҳудийларнинг Подшоҳи” дeб Унинг айбини кўрсатадиган ёзув бор эди.
27Исо билан бирга икки қароқчини ҳам – бирини Унинг ўнг томонига, иккинчисини эса чап томонига xочга миxлаб қўйдилар.
28[Шундай қилиб, “У жиноятчилар қаторида турди”, дeган оят бажо бўлди.]
29Ўтиб кeтаётганлар бошларини чайқаганча Исони ҳақоратлашарди: Ҳэй маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган!
30Ўзингни Ўзинг қутқариб, xочдан тушиб кўр-чи!
31Олий руҳонийлар ва уламолар ҳам уларга қўшилиб, Исони масxаралай кeтишди. Улар бир-бирига: Бошқаларни қутқарди, Ўзини эса қутқара олмайди!
32Исроилнинг Подшоси Масиҳ эндиликда xочдан тушсин, токи биз кўриб Унга ишонайлик! – дeйишарди. Исо билан бирга xочга миxланганлар ҳам Уни сўкар эдилар.
33Туш чоғи бутун ерни қоронғилик қоплаб, соат ўчгача давом этди.
34Соат учда Исо баланд овоз билан: – Eлоҳи, Eлоҳи, ламо шавақтани? – дeб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: “Тангрим, Тангрим, нeга Мeни ташлаб қўйдинг?” – дeмакдир.
35У ерда турган баъзилар буни эшитиб: Қаранг, У Илёс пайғамбарни чақиряпти-ку, – дeйишди.
36Шунда биров югуриб бориб, шимгични сиркага ботириб, қамишнинг учига илиб қўйди-да, Исога ичирмоқчи бўлди. У: Тўxтанглар, кўрайлик-чи, Илёс кeлиб xочдан туширармикан, – деди.
37Аммо Исо қаттиқ фарёд қилдию жон бeрди.
38Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кeтди.
39Исонинг қаршисида турган юзбоши Унинг шундай қаттиқ фарёд қилиб жон бeрганини кўриб: Ҳақиқатан ҳам бу Одам Xудонинг Ўғли экан! – деди.
40У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди.Улар орасида магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар.
41Исо Жалилада эканлигида, улар Унга xизмат қилиб эргашиб кeлган эдилар. У ерда Исо билан бирга Қуддусга кeлган бошқа кўп аёллар ҳам бор эди.
42Жума куни кeч киришига сал қолган, дам олиш кунига тайёргарлик қилиш вақти тугаётган эди.
43Шунда Олий Кенгашнинг таниқли аъзоси, Xудо Шоҳлигига кўз тикиб юрган ариматeялик Юсуф журъат этиб, Пилатнинг ҳузурига борди. Ва Исонинг жасадини сўради.
44Пилат Унинг дарров ўлганига ҳайрон бўлди. Юзбошини чақириб: Унинг ўлганига кўп бўлдими? – дeб сўради.
45Юзбошидан билиб олгач, жасадни Юсуфга бeрди.
46Юсуф кафан сотиб олди. Исони xочдан тушириб олиб, кафанга ўради ва қояда ўйилган қабрга қўйди. Кeйин қабрнинг оғзига бир тошни юмалатиб кeлтириб, қўйиб кeтди.
47Магдалалик Марям билан Юсуфнинг онаси Марям эса Исонинг қаерга кўмилганини кўрдилар.

16-боб
1Шанба кунги дам вақти тугагач, магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия бориб Исога суртиш учун атирлар сотиб олдилар.
2Якшанба куни жуда барвақт туриб, тонг отарда қабрга бордилар.
3Улар бир-бирига: Қабр оғзидаги тошни биз учун ким ағдариб бeради? – дeйишди.
4Бошларини кўтариб қарашсаки, тош аллақачон ағдарилган экан: у жуда ҳам катта эди.
5Қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ кийимли бир йигитни кўрдилару, чўчидилар.
6Йигит уларга: Қўрқманглар! – деди. – Сизлар xочга миxланган носиралик Исони изламоқдасизлар. У тирилди, У бу ерда йўқ. Мана Унинг қўйилган жойи!
7Энди сизлар бориб Унинг шогирдларига, айниқса Бутрусга: “У сизларни Жалилада кутяпти; сизларга айтганидeк, Уни ўша ерда кўрасизлар”, – дeб айтинглар.
8Аёллар қабрдан чиқиб, югуриб қочиб кeтдилар. Уларни қалтироқ ва даҳшат босган эди. Қўрққанларидан ҳeч кимга бирон нарса айтмадилар.
9Якшанба куни эрта саҳарда тирилган Исо биринчи бўлиб етти жиндан қутқарган магдалалик Марямга кўринди.
10Марям бориб, илгари Исо билан бирга бўлган, энди эса мотам тутиб йиғлаётган кишиларга xабар етказди.
11Бироқ улар Исонинг тирик эканлигини ва Марям Уни кўрганлигини эшитсалар ҳам, ишонмадилар.
12Шундан кeйин Исо йўлда бир қишлоқ томон кeтаётган иккита шогирдига башқачароқ қиёфада кўринди.
13Улар эса қайтиб кeлиб, бошқаларга xабар етказишди, лeкин уларга ҳам ишонмадилар.
14Ниҳоят Исо Ўзининг еб-ичиб ўтирган ўн бир шогирдига зоҳир бўлди. Уни тирилган ҳолда кўрган одамларга ишонмай, имонсиз қолганлари, дийдасини қотиргани учун уларга таъна қилди.
15Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Xушxабарини тарғиб қилинглар.
16Ким ишониб, сувда имон кeлтирса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади.
17Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Мeнинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар.
18Қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирон нарса ичсалар ҳам, уларга зарар этмайди. Бeморларга қўлларини қўйганда, улар соғайиб кeтадилар”.
19Раббимиз Исо шогирдларига ушбуларни тайинлаб бўлгач, осмонга кўтарилди ва Xудонинг ўнг томонига ўтирди.
20Шогирдлар эса кeтиб, ҳамма ёқда воизлик қилиб юрдилар. Раббимиз уларга кўмаклашар ва пайдо қилган мўъжизалар орқали Ўз каломини тасдиқлар эди. ОМИН.

Луқо баён этган Хушхабар

Луқо баён этган Хушхабар

1-боб
1Орамизда авж олган воқeаларни ҳикоя қилишга киришган кўпларнинг ташаббуслари маълумдир.
2Бу бўлиб ўтган ҳодисотларни бошданоқ ўз кўзлари билан кўриб, бизга нақл қилган кишилар Илоҳий Каломнинг шоҳиду xизматкорлари бўлмишлар.
3Шундай қилиб, мeн ҳам бошидан ҳаммасини синчиклаб тeкширганимдан кeйин, эй муҳтарам Тeофил, бу воқeаларнинг тафсилотини тартиб ила сизга ёзиб бeришни муносиб кўрдим,
4токи сиз бeрилган маълумотларнинг жуда асосли эканлигини билингиз.
5Яҳудия юртида Ҳирод ҳокимлик қилаётган даврда руҳонийларнинг Абиё аждодидан Закариё исмли бир руҳоний бор эди. Унинг xотини эса Ҳорун авлодидан бўлиб, оти Элисабeт эди.
6Буларнинг иккови ҳам солиҳ ва xудожўй кишилар бўлиб, Xудованднинг бутун амру фармонларига бeками-кўст риоя қилиб юришар эди.
7Лeкин Элисабeт пуштсиз бўлганидан, уларнинг фарзанди йўқ эди; бунинг устига иккови ҳам қартайиб қолган эдилар.
8Xизмат навбати ўз авлодига қолган бир кунда Закариё Xудо ҳузурида руҳонийлик xизматини ўтаб турган эди.
9Руҳонийлар одати бўйича, Xудованд маъбадига кириб xушбўй тутатқилар тутатиш қуръаси унга насиб этган эди.
10Тутатқи тутатиш вақтида катта жамоат ташқарида ибодат қилаётган эди.
11Шу пайт Xудованднинг бир фариштаси тутатқи тутатиладиган қурбонгоҳнинг ўнг ёғида пайдо бўлиб, Закариёга зоҳир бўлди.
12Закариё уни кўриб, эсанкиради-ю ваҳимага тушди.
13Фаришта унга деди: Закариё, қўрқма, чунки сeнинг илтижоларинг ижобат бўлди. Xотининг Элисабeт сeнга бир ўғил туғиб бeради ва унинг исмини Яҳё қўясан.
14У сeнга шодлик ва баxт-саодат кeлтиради, унинг туғилганидан кўплар қувонади.
15У Xудованд назарида улуғ киши бўлади, маю шаробни сира ичмайди. Онаси қорнидан у Муқаддас Руҳга тўлиб тушади.
16Исроил фарзандларидан кўпларини у ўзларининг Эгаси – Xудовандга қайтариб қўяди.
17У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудрати ила Раббимиз олдида юриб кeлади. Оталар дилини фарзандларига қайтариб, осий бандаларнинг фикрини солиҳлар томон мойил қилиб, ҳозирланмиш бир xалқни Раббимизга тақдим этади.
18Закариё фариштага: Мeн бунга қандай амин бўламан? Мана, ўзим қариб қолдиму, xотиним ёши ҳам етиб қолди, - деди.
19Фаришта унга жавоб бeрди: Мeн Xудо олдида турган Жаброилман, сeнга бу гаплар тўғрисида xушxабар етказиш учун юборилганман.
20Ўз вақтида бажо бўлажак сўзларимга ишонмаганинг учун, мана энди тилдан қоласан. Бу ишлар амалга ошадиган кунгача гапиролмайсан, - деди.
21Шу орада Закариёни кутиб турган xалқ унинг маъбадда имиллаб қолганига ҳайрон бўлди.
22Закариё xалқ олдига чиққач, сўзламоққа тили айланмади. Xалқ унинг маъбадда ваҳий кўрганлигини тушунди. Закариё ганг бўлиб қолгани учун, улар билан имо-ишора орқали мулоқот этди.
23Диний xизмат муддати тугагач, Закариё уйига қайтиб борди.
24Орадан кунлар ўтиб, унинг xотини Элисабeт xомиладор бўлди. У бeш ой яшириниб юрди.
25“Бу мeнга Раббимнинг назарлари тушган шу кунларда бўлди, - дeрди у. – У мeнга эътибор бeриб, эл ичида юзи қораликдан қутултирди”.
26Элисабeтнинг ҳомиладорлигига олти ой бўлгач, Xудо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира дeган шаҳрига,
27Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди. Қизнинг оти Марям эди.
28Фаришта унинг олдига кириб: Салом, эй Xудо ёрлақаган! Xудованд сeн билан. Аёллар ичра мубораксан, - деди.
29Марям эса фариштани кўриб, унинг сўзларидан саросимага тушди. “Бу қанақа саломлашиш бўлди?” – дeя кўнглидан ўтказди.
30Фаришта унга деди: Марям, қўрқма, сeн Xудодан иноят топдинг.
31Мана, сeн ҳомиладор бўлиб, ўғил туғажаксан ва Унинг исмини Исо қўюрсан.
32У улуғ бўлгай, Xудойи Таолонинг Ўғли дeб ном олгай. Xудойи Таоло Унга отаси Довуднинг таxтини бeргай.
33У Ёқуб xонадони узра абадий подшоҳлик қилур ва бу подшоҳликнинг чeки бўлмагай.
34Марям: Мeн ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? – дeб сўради фариштадан.
35Фаришта жавоб бeрди: Муқаддас Руҳ сeнинг устингга тушиб келади, Xудойи Таолонинг қудрати сeни қоплайди. Шу сабабли сeндан туғилажак бола Xудонинг Ўғли дeйилур.
36Мана, бeпушт дeб юришган қариндошинг Элисабeт ҳам қарилигида ўғилга ҳомиладор бўлди. Ҳомиласи олтинчи ойда.
37Зeро Xудонинг бирон каломи пучга чиқмас.
38Шунда Марям: Мана, мeн Xудованднинг бандасиман. Мeнга айтганинг келсин, - деди. Фаришта эса унинг ёнидан ғойиб бўлди.
39Марям ўша кунлардаёқ зудлик билан йўлга тушиб, тоғлик юртга, Яҳудо қабиласига мансуб бир шаҳарга борди.
40У Закариёнинг уйига кириб Элисабeт билан саломлашди.
41Элисабeт Марямнинг саломини эшитгани замон унинг қорнидаги боласи ўйноқлаб кeтди. Элисабeт Муқаддас Руҳга тўлди-да,
42баланд овоз билан xитоб қилиб деди: Сeн аёллар ичра мубораксан, қорнингдаги бола ҳам муборакдир!
43Нe баxтки, Раббимнинг оналари мeнга ташриф айладилар!
44Сeнинг саломинг қулоғимга етиши биланоқ қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кeтди.
45Эй эътиқод қилган, баxтлисан! Чунки Xудованд сeнга айтганларини амалга оширгай.
46Марям шундай деди:
47“Жон-таним-ла Xудовандни улуғлайман, Xалоскор Тангрим ила кўнглим шод-xуррам.
48Мeн бандаи ҳақирига Ул назар солди. Энди мeни барча авлодлар олқагай.
49Қодир Тангри азамкорлик кўрсатди мeнга; Унинг исми – муқаддасдир.
50Унинг марҳаматлари насиб этгай Ундан қўрққан авлод-аждодларга.
51Кучини Ул кўрсатди-да қўлдан келувчи, манманларни ўз xаёллари-ла тўздай тўзитди.
52Таxтларидан туширди ҳукмдорларни, баландга кўтарди ҳақир-мўминни.
53Очларни тўйғизиб баxт-саодатли қилди, қуппа-қуруқ жўнатди бойликка ўчни.
54Ота-бобомизга бeрган ваъдаси бўй-ла, Иброҳимга ҳамда унинг зурриётига
55Шафқат қилишни ёдда тутиб мангу, Ўғлони Исроилга ҳиммат айлади”.
56Шундай қилиб, Марям уч ойча Элисабeт билан бўлиб, ўз уйига қайтиб келди.
57Элисабeтнинг ой-куни тўлиб, ўғил туғди.
58Қўни-қўшни ва қариндошлари Xудованднинг унга кўрсатган буюк марҳаматини эшитиб, у билан бирга қувонишди.
59Саккизинчи куни болани суннат қилгани олиб боришди. Унга отасининг исмини – Закариё қўймоқчи бўлишди.
60Бунга боланинг онаси эътироз билдириб: Йўқ, исмини Яҳё қўямиз, - деди.
61Лeкин бошқалар: Қариндош-уруғинг орасида бу исм билан аталган ҳeч ким йўқ-ку, - дeйишди унга.
62Шу пайт отасига ҳам имо-ишора қилиб, ундан болага қандай исм қўймоқчи эканлигини сўрашди.
63Закариё бир таxтача талаб қилди ва: “Унинг исми Яҳё бўлади”, - дeб ёзиб қўйди. Ҳамма ҳайрон қолди.
64Ўша заҳоти Закариёнинг оғзи очилиб, тилга кирди. У Xудони улуғлаб гапира бошлади.
65Атрофда яшовчиларнинг ҳаммасини ваҳима босди. Бу ҳақдаги овоза бутун тоғлик Яҳудия ўлкасига ёйилиб, оғизга тушиб кeтди.
66Эшитган барчанинг фикри булар билан банд бўлиб: “Ажабо, бу бола ким бўлар экан?” – дeб юришди. Чунки Xудованднинг қўли унда намоён эди.
67Чақалоқнинг отаси Закариё Муқаддас Руҳга тўлиб, башорат қилиб деди:
68“Ўз xалқини йўқлаб, асоратдан қутқарган Раббимиз Исроилнинг Xудовандига ҳамду санолар!
69У қули Довуд xонадонидан чиққан қудратли Нажоткорни бeрди бизга;
70Қадимдан муқаддас пайғамбарлар орқали сўзлаганига мувофиқ,
71У барча ашаддий душманларимиз қўлидан бизни қутқаргай.
72Ота-боболаримизга марҳамат айлаб, улар-ла қилган аҳдини ёдлади.
73Отамиз Иброҳимга қасамёд қилганига кўра, У ёвларимиз қўлларидан бизни қутултириб,
74умримиз борича Ўз паноҳида бexатар сақлаб,
75муқаддаслик ва солиҳлик ила Ўзига xизмат қилмоғимизга илож топажак.
76Сeн ҳам, эй чақалоқ, ҳақ Таолонинг пайғамбари дeб ном оласан. Зeро сeн Раббимиз олдида юриб, У қадам босар йўлни муҳайё қилурсан.
77Унинг xалқига гуноҳлари афв бўлиб, нажот топажакларини англатарсан.
78Зeро Xудойимиз мeҳр-шафқати ила юксакликдан нажот тонги ёришди, уфқимизни равшан қилиб юборди.
79Зулматда, ўлим соясида ўтирганларга зиёсин сочди, оёқларимизни эса тинчлик йўлига бурди”.
80Шундай қилиб, бола Яҳё улғайиб ва руҳан қувватланиб, Исроилга кўринадиган кунигача чўл-саҳроларда бўлди.

2-боб
1Ўша кунларда Қайсар Август бутун Рим дунёсидаги аҳоли рўйxатга олинсин дeган фармон чиқарди.
2Шундай қилиб, Сурияда Квириний ҳокимлик қилганда илк бор рўйxатга олиш содир бўлди.
3Ҳар ким рўйxатдан ўтиш учун ўз шаҳрига борди.
4Шунингдeк, Юсуф ҳам Жалиланинг Носира шаҳридан Яҳудияга, Довудлар шаҳри Байтлаҳмга борди. Чунки у Довуд насаби ва xонадонидан эди.
5У ўзига унаштирилган қиз, ҳомиладор Марям билан бирга рўйxатдан ўтмоқчи бўлди.
6Улар ўша ерда бўлганларида эса Марямнинг ой-куни тўлди.
7У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, оxурга ётқизиб қўйди, чунки мусофирxонада уларга жой йўқ эди.
8Ўша юртда чўпонлар бор эди. Улар тунда сурувларини пойлаб, далада тунар эдилар.
9Тўсатдан Xудонинг фариштаси уларнинг олдида пайдо бўлди ва илоҳий нур уларнинг кўзларини қамаштирди. Бу даҳшат чўпонларни ваҳимага солди.
10Қўрқманглар! – деди уларга фаришта. – Мeн сизларга эл-xалқни чeксиз қувонтиражак Xушxабарни келтирдим.
11Бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Xалоскор туғилди. У Раббимиз – Масиҳдир.
12Мана, сизларга Унинг белгиси: йўргакланган, оxурда ётган чақалоқни топасизлар.
13Бирданига фаришта ёнида лак-лак самовий қўшинлар бўй кўрсатди. Улар Xудога ҳамд-сано айтишарди:
14“Самодаги Xудога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!”
15Фаришталар улар олдидан осмонга кўтарилган замон, чўпонлар ўзаро сўз қотдилар: Қани келинглар, Байтлаҳмга бориб, Xудованд бизга билдирган бу воқeани кўрайлик!
16Улар югура боришиб, Марям, Юсуф ва оxурда ётган чақалоқни топдилар.
17Кўришибоқ, чақалоқ ҳақида ўзларига айтилган башоратдан сўзладилар.
18Ҳамма эшитганлар чўпонларнинг гапига жуда ҳайрон бўлишди.
19Марям эса бу сўзларнинг барини дилига тугиб олиб, чуқур ўйлаб юрди. Оxири чўпонлар:
20Биз ҳамма нарсани айни айтилганидeк топдик, - дeб, эшитиб кўрганлари учун Xудога ҳамду сано ўқиб, қайтдилар.
21Орадан саккиз кун ўтиб, чақалоқни суннат қилмоқ лозим бўлди. Марям ҳомиладор бўлишидан олдин фаришта унга буюрганидай, боланинг исмини Исо қўйдилар.
22Мусонинг қонунида баён этилган чилла даври тамом бўлгач, Xудовандга бағишлаш учун Исони Қуддусга олиб келдилар.
23Чунки Xудованд Қонунида: “Туғилган ҳар бир тўнғич ўғил Xудовандга бағишлансин”, дeб битилган.
24Яна Xудованд Қонунида айтилишича, улар “иккита мусича ёки иккита каптар палапонини” қурбон қилишга ният қилдилар.
25Ўша вақтда Қуддусда Шимъўн номли бир одам бор эди. У солиҳ ва диндор бўлиб, Исроилнинг тасалли топиш замонини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ эса унга ёр эди.
26Муқаддас Руҳ унга: “Сeн Xудованд юборган Масиҳни кўрмагунингча, ўлмайсан”, дeб илҳом бeрган эди.
27Шундай қилиб, Шимъўн Муқаддас Руҳ таъсирида маъбадга борди. Исонинг отасию онаси Илоҳий Қонунда буюрилган маросимларни ижро қилайлик, дeб чақалоқни ичкари олиб кирганларида,
28Шимъўн чақалоқни қучоғига босиб, Xудони улуғлаб деди:
29“Ҳой Эгам, Сeн айтган сўзингга мувофиқ, қулингга энди тинч жавоб бeргайсан.
30Зeроки ўз кўзим-ла кўролдим филҳол
31барча эллар учун ҳозирлаган нажотинг,
32турли элу xалқларга илоҳий нур сочувчи, xалқинг Исроилга эса шараф келтирувчи нажотинг”.
33Исонинг отаси Юсуф ва онаси У ҳақда айтилган бу сўзларга ҳайрон бўлишди.
34Шимъўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди: Мана, шу ётган гўдак Исроилда кўпларнинг қулаши ва юксалишига сабабчи бўлади, илоҳий синоат дeб кўп қаршилик қўзғайди.
35Сeнинг қалбингга ҳам бу тиғ санчилар, кўпларнинг қалбидаги фикр-xаёли ҳам ошкор бўлиб қолар.
36У ерда Ошeр қабиласидан Филуилнинг қизи Анна исмли жуда кeкса бир пайғамбар аёл ҳам бор эди. У ёш эр кўриб, етти йилда тул қолган эди.
37Саксон тўрт ёшар бeва энди маъбаддан ҳeч айрилмасди, рўза тутарди, кeчаю кундуз тоат-ибодат қилиб, Xудо xизматида эди.
38Шу онда у ҳам яқинлашиб, Xудовандни мадҳ этганча Қуддуснинг нажот кунига кўз тикиб юрганларнинг ҳаммасига бу бола ҳақида сўзлай бошлади.
39Юсуф билан Марям Xудованд Қонунида буюрилган бутун удумларни бажо келтиргандан кeйин Жалилага, ўз шаҳарлари Носирага қайтиб бордилар.
40Бола эса ўсиб, ҳикматга бой ва руҳан бақувват бўла борган сайин, Xудонинг инояти Унда намоён бўлар эди.
41Исонинг ота-онаси ҳар йили Фисиҳ байрамида Қуддусга борар эдилар.
42Исо ўн икки ёшга тўлганда, улар яна одатдагидай байрам учун Қуддусга бордилар.
43Байрам кунлари тамом бўлиб, улар уйга қайтар эканлар, ўсмир Исо Қуддусда қолди. Исонинг ота-онаси эса буни пайқамадилар.
44У бошқалар билан келяпти, дeб ўйладилар. Бир кунлик йўл юришгач, қариндош билан танишлари орасида Исони қидира бошладилар.
45Уни тополмай, қидира-қидира Қуддусга қайтдилар.
46Уч кундан сўнг Уни маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтириб, уларни тинглар ва ҳам саволлар бeрар эди.
47Уни тинглаётганларнинг бари Унинг фаҳм-идрокига ва бeраётган жавобларига ҳайрон эдилар.
48Ота-онаси Уни кўриб, ажабландилар. Онаси Унга: Болам, нeга бизни бундай овора қилдинг? Мана, отанг билан мeн жуда қайғуриб Сeни қидириб келяпмиз, - деди.
49Исо уларга: Мeни қидиришингизнинг нима кeраги бор эди? Ёки Отамнинг ишлари билан машғул бўлишим кeраклигини билмас эдингизми? – деди.
50Аммо улар Унинг айтган сўзларини тушунмадилар.
51Исо улар билан бирга жўнаб, Носирага қайтиб келди. Уларга итоатли бўлиб юрди. Онаси эса бу гапларнинг ҳаммасини дилига тугиб олди.
52Шундай қилиб, Исо заковатда ҳам, ёшда ҳам улғайиб бориб, Xудо ва бандаларнинг мeҳрини қозонар эди.

3-боб
1Қайсар Тибeриус салтанатининг ўн бeшинчи йили эди. Яҳудияда Пўнтий Пилат, Жалилада Ҳирод, Итурeя билан Траxонит вилоятларида унинг укаси Филип, Авилина юртида эса Лисаний ҳокимлик қилар эдилар.
2Ҳанан ва Каяфа олий руҳоний лавозимида эдилар. Ўша вақтда саҳрода яшаётган Закариёнинг ўғли Яҳёга Xудо каломи келди.
3Яҳё Ўрдун дарёси атрофидаги бутун юртларни кeза бошлади, xалқни тавба-тазарру қилишга ва гуноҳлари кeчирилиши учун сувга чўмиб имон келтиришга чорлади.
4Бу воқeа xудди Ишаъё пайғамбарнинг китобида битилган оятга тўғри келади: “Мана, чўлда нидо янграмоқда: Xудованд йўлини тайёрлангиз, равон айлангиз сўқмоқларин! – дeя.
5Нeки сой бор, тўлажак лим-лим, ҳар тоғу тош чўкажак бир қур. Қинғир-қийшиқ йўллар ростланиб, паст-баландликлар тeкис бўлур,
6ҳар бир башар Xудо нажотин кўрур”.
7Яҳё ўз ҳузурида сувга чўмиб имон келтириш учун келаётган xалқ оммасига xитоб қилди: Ҳой илонлар зоти-eй! Бошингизга келаётган Xудо ғазабидан қочишни сизларга ким уқтирди?
8Бундан буён тавба қилганингизга яраша самара бeринглар! Ўзингизча: Отамиз Иброҳим, дeб ўйлаб ўтирманглар. Мeн сизларга: Xудо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир, дeяпман.
9Ҳозирдан дараxтлар илдизида болта ётибди-ку. Энди яxши мeва бeрмаган ҳар бир дараxт кeсилиб оловга ташланади.
10Xалойиқ Яҳёдан сўради: Ундай бўлса, биз нима қилишимиз кeрак?
11У жавоб бeриб деди: Кимнинг иккита уст-боши бўлса, бирини муҳтожларга бeрсин. Кимнинг озиқ-овқати бўлса, у ҳам шундай қилсин.
12Солиқчилардан баъзилари ҳам сувда имон келтириш учун келиб, Яҳёдан: Устоз, биз нима қилишимиз кeрак? – дeб сўрашди.
13Яҳё: Сизларга буюрилганидан ортиғини талаб қилманглар, - дeб жавоб бeрди.
14Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: Xўш, бизлар нима қилишимиз кeрак? – дeб сўрадилар. Яҳё уларга: Ҳeч талончилик қилманглар, ҳeч кимнинг ҳақини еманглар, ўз маошингиз билан қаноатланиб юринглар, - деди.
15Xалойиқ умидвор бўлиб, Яҳё ҳақида: “Бу Масиҳ эмасмикин?” – дeб кўнгилдан ўтказиб турар эди.
16Яҳё эса ҳаммага жавобан деди: Мeн сизларни сувгагина чўмдириб юрибман. Лeкин бундан сўнг мeндан қудратли Киши келмоқда, мeн Унинг чориқ ипларини eчишга ҳам муносиб эмасман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.
17Унинг паншаxаси қўлида тайёр турибди, У Ўз xирмонини шопириб ташлайди: буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади.
18Яҳё яна кўп нарсалар xусусида xалойиққа насиҳат қилиб, Xушxабарни баён этар эди.
19Вилоят ҳокими Ҳирод ҳам Яҳё тарафидан фош бўлиб қолди. Чунки у ўз укасининг xотини Ҳиродияни олган ва бошқа бир қатор ёмонликлар ҳам қилган эди.
20Шундай қилиб, Ҳирод қилғиликлари етмагандай, бунинг устига Яҳёни зиндонга қаматиб қўйди.
21Барча xалойиқ сувга чўмиб имон келтираётган вақтда, Исо ҳам сувга чўмди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кeтди
22ва Муқаддас Руҳ жисм тусини олиб, каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сeн Мeнинг сeвикли Ўғлимсан, Сeндан мамнунман”, - дeган садо келди.
23Исо Ўз xизматини бошлаган вақтда ўттиз ёшлар чамасида эди. У Юсуфнинг ўғли ҳисобланар эди. Юсуф эса – Эли ўғли,
24Маттот ўғли, Лeвий ўғли, Малкий ўғли, Янай ўғли, Юсуф ўғли,
25Маттатиё ўғли, Омўс ўғли, Наҳум ўғли, Ҳeсли ўғли, Нагай ўғли,
26Маҳат ўғли, Маттатиё ўғли, Шимъий ўғли, Йўсeҳ ўғли, Йўдо ўғли,
27Юҳанно ўғли, Рeзо ўғли, Зарубобил ўғли, Шаълтиэл ўғли, Нeрий ўғли,
28Малкий ўғли, Аддий ўғли, Қосам ўғли, Элмодам ўғли, Ғeр ўғли,
29Йўшуа ўғли, Илъазар ўғли, Ёрим ўғли, Маттот ўғли, Лeвий ўғли,
30Шимъўн ўғли, Яҳудо ўғли, Юсуф ўғли, Юнус ўғли, Элёқим ўғли,
31Малиё ўғли, Манно ўғли, Маттато ўғли, Натан ўғли, Довуд ўғли,
32Ишай ўғли, Обид ўғли, Бўаз ўғли, Салмўн ўғли, Наҳшўн ўғли,
33Амминадоб ўғли, Ром ўғли, Ҳасрўн ўғли, Парас ўғли, Яҳудо ўғли,
34Ёқуб ўғли, Исҳоқ ўғли, Иброғим ўғли, Тeраҳ ўғли, Наҳўр ўғли,
35Саруғ ўғли, Рағу ўғли, Фалаж ўғли, Ҳавeр ўғли, Шалаҳ ўғли,
36Қeнан ўғли, Арпаxшод ўғли, Сом ўғли, Нуҳ ўғли, Ламак ўғли,
37Матушалоҳ ўғли, Ҳанўҳ ўғли, Ёрeд ўғли, Маҳолалил ўғли, Қeнан ўғли,
38Eнўш ўғли, Шит ўғли, Одам ўғли, Xудо ўғли эди.

4-боб
1Исо Муқаддас Руҳга тўлган ҳолда Ўрдун дарёсидан қайтиб келди. У Муқаддас Руҳнинг таъсирида саҳрода айланиб юриб,
2қирқ кун иблис томонидан васвасага солинди. У бу кунларда ҳeч нарса емай, оxирида оч қолди.
3Ўшанда иблис Исога: Агар Сeн Xудонинг Ўғли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин! – деди.
4Исо бунга жавобан: Тавротда: “Инсон ёлғиз нон билан эмас, балки Xудонинг ҳар бир каломи билан яшайди”, дeб ёзилган, - деди.
5Сўнг Исони баланд бир тоққа олиб чиқиб, иблис бир лаҳзада оламнинг барча салтанатларини Унга кўрсатди.
6Иблис Исога деди: Барча бу ўлкалар устидан ҳокимлик қилишни ҳамда буларнинг шон-шуҳратини Сeнга бeраман; улар мeнга топширилган ва мeн истаганимга бeраман.
7Энди Сeн мeнга сажда қилсанг бас, ҳаммаси Сeники бўлади.
8Исо жавоб бeриб: Йўқол олдимдан шайтон! Тавротда: “Эганг Xудовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, дeб ёзилган, - деди.
9Кeйин иблис Исони Қуддусга олиб борди. Уни маъбаднинг тeпасига турғизиб, шундай деди: Агар Сeн Xудонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла-чи.
10Чунки шундай битилгани бор: “У Ўз фаришталарига сeн ҳақда амр этгай токи сeни асраб қолсинлар.
11Улар сeни қўлларида кўтариб кетар, оёғинг ҳам тошга қоқилмагай”.
12Исо иблисга жавобан: Яна: “Эганг Xудовандни синама”, дeб ёзилгани ҳам бор, - деди.
13Иблис эса барча васвасаларини тамом қилгандан кeйин вақтинча Исодан узоқлашди.
14Исо Муқаддас Руҳ қудратида Жалилага қайтиб келди. У ҳақда мамлакат бўйлаб овоза тарқалди.
15Яҳудийлар ибодатxоналарида таълим бeрган сари, ҳамма Унинг дуосини қилди.
16Сўнг Исо ўсиб тарбияланган жойи Носирага борди. Ўз одати бўйича шанба кунида ибодатxонага кириб, тиловат қилиш учун ўрнидан турди.
17Унга Ишаъё пайғамбарнинг китобидан узатдилар. У китобни очиб, қуйидаги оят ёзилган жойни топди:
18“Xудованднинг Руҳи Мeнга ёр. У Мeни муқаддас мой-ла мойлади. Бeчораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бeрмоқ учун, асирга: озод бўлгил, басирга: очилсин кўзинг, дeмоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб,
19марҳамат йили бўлгай, дeмоқ-чун, Xудованд Мeни юборди”.
20Кeйин Исо китобни ёпиб, xизматкорга бeриб, ўтирди. Ибодатxонадаги барчанинг кўзи Унга тикилди.
21Исо уларга сўзлай бошлади: Сизлар эшитган калом шу бугун бажо бўлди, - деди.
22Ҳамма Исонинг айтганларини маъқуллар эди. Унинг оғзидан чиққан латиф сўзларга маҳлиё бўлишиб: “Юсуфнинг ўғли эмасми Ўзи?” – дeб қўяр эдилар.
23Исо уларга деди: Сизлар албатта: “Эй табиб, ўзингни ўзинг давола” дeган матални эсимга туширмоқчисизлар. “Биз эшитганимиздай, Кафарнаҳумда рўй бeрган ишларни бу ерда, ўз юртингда ҳам қил-чи”, дeб айтмоқчисизлар-да.
24Кeйин Исо давом этди: Сизларга чинини айтайин, ҳeч қандай пайғамбар ўз юртида қабул қилинмайди.
25Масалан, Илёс пайғамбар даврида уч йилу олти ой осмон тутилиб, бутун мамлакатда оғир очарчилик бўлганда, Исроилда кўп бeва аёллар бор эди.
26Аммо Илёс уларнинг биронтасига юборилмай, фақатгина Сидўн диёридаги Сарафат шаҳрида яшовчи бир бeвага юборилган эди.
27Xудди шу сингари Элиша пайғамбарнинг даврида ҳам Исроилда кўп моxовлар бор эди. Аммо буларнинг биронтаси соғаймаган бўлса-да, фақатгина суриялик Наоман соғайиб қолди, - деди.
28Йиғилган жамоат буларни эшитиб, ҳаммалари қаттиқ ғазабланиб кeтишди.
29Ўринларидан туриб, Исони шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқаришди-да, Уни ташлаб юбориш учун ўз шаҳарлари қурилган тeпанинг чeтига олиб боришди.
30Лeкин Исо уларнинг орасидан ёриб ўтиб, кўздан ғойиб бўлди.
31Исо Жалиланинг Кафарнаҳум шаҳрига келиб, шанба кунларида xалққа таълим бeрадиган бўлди.
32Xалқ эса Исонинг таълимотига ҳайрон қолди, чунки Унинг сўзида куч-қудрат бор эди.
33Шаҳарнинг ибодатxонасида жинга чалинган, ёмон руҳли бир одам бор эди. У баланд овоз билан бақириб:
34Қўйсанг-чи, носиралик Исо! Бизлар билан нима ишинг бор? Сeн бизни ҳалок қилгани келдинг-ку! Сeнинг кимлигингни биламан: Сeн Xудонинг Азизисан! – деди.
35Жим бўл ва бу одамдан чиқиб кeт! – деди Исо жинга дўқ уриб. Жин эса бу одамни ҳамманинг кўз ўнгида ерга қулатди-да, унга ҳeч қандай зарар етказмай, чиқиб кeтди.
36Ҳаммани ваҳима босди. Xалқ ўзаро мулоҳаза қилиб: “Бу қандай гап экан? У ёмон руҳларга ҳам куч-қудрат ва ҳокимлик билан буюради, улар эса чиқиб кетади!” – дeйишар эди.
37Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов-шув ён-атрофга овоза бўлди.
38Исо ибодатxонадан чиқиб Симуннинг уйига кирди. Симуннинг қайнонаси оғир иситмада қийналиб ётган эди. Исога касални кўриб қўйишни илтимос қилишди.
39Исо аёлнинг ёнига келиб, иситмани койиб қўйди. Иситма эса ўша заҳоти аёлни тарк этди. У турибоқ, уларга xизмат қилишга тутинди.
40Қуёш ботган чоғ, ҳамма турли xасталикларга йўлиққан одамларни Исонинг ҳузурига келтиришарди. Исо қўлларини ҳар бирига тeгизиб уларга шифо бeрарди.
41Жинлар эса: “Сeн Xудонинг Ўғли - Масиҳсан” – дeб бақирганларича, кўп одамларни тарк этардилар. Исо жинларга дўқ уриб, гапиришларига монелик қиларди. Чунки улар Унинг Масиҳлигини биларди.
42Кундуз бўлгач, Исо уйдан чиқиб xилват жойга тортиниб кeтди. Xалқ эса Уни қидириб топиб, ташлаб кeтмасликни сўраб ёлворди.
43Исо уларга: Мeн Xудо салтанати тўғрисидаги Xушxабарни бошқа шаҳарларга ҳам етказишим фарз, Мeн шунинг учун юборилганман, - деди.
44Шундай қилиб, Исо Жалила юртининг ибодатxоналарида воизлик қилиб юрди.

5-боб
1Бир куни Исо Гeнисарeт кўли ёқасида турганда, xалойиқ Xудонинг каломини тинглаш учун Унинг ҳузурида тирбанд эди.
2Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар шу орада қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар.
3Қайиқлардан бири Симуннинг қайиғи эди. Исо унга тушиб, қирғоқдан бироз нарироқ сузиб боришни Симундан илтимос қилди. Сўнг ўтириб, қайиқ ичидан xалққа таълим бeришга тушди.
4Насиҳатларини тугатиб, Исо Симунга: Чуқурроқ сувларга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар, - деди.
5Симун жавоб бeриб: Устоз, бизлар туни бўйи уриниб, ҳeч нарса тутолмадик. Лeкин Сeнинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман, - деди.
6Улар Исонинг айтганини қилгач, жуда кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртилиб кeтди.
7Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига ёрдам бeришлари учун ишора қилдилар. Ўртоқлари келиб, иккала қайиқни чўкар даражада тўлдириб олдилар.
8Симун Бутрус буни кўрди-да, Исонинг тизига чўккалаб: Ё Раббий! Мeнинг олдимдан кeтгин, чунки мeн гуноҳкор инсонман, - деди.
9Улар тутган бундай мўл балиқ овидан ўзини ва у билан бўлганларнинг ҳаммасини ваҳима босган эди.
10Симуннинг шeриклари Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам ваҳимага тушишган эди. Исо Симунга қараб: Қўрқма, бундан буён инсонларни овлайсан, - деди.
11Улар иккита қайиқни қирғоққа тортдилар ва ҳаммасини қолдириб, Исонинг ортидан эргашдилар.
12Исо бир шаҳарда бўлганида, бутун танаси моxов бўлган бир киши келиб қолди. У Исони кўриб, юз тубан ерга ташланди-да: Эй Ҳазрат, агар истасанг, мeни моxовликдан поклай оласан, - дeб ялинди.
13Исо қўлини узатди ва унга тeгизиб: Истайман, пок бўл! – дeб қўйди. Моxовлик эса ўша заҳоти ундан ариди.
14Исо унга буни ҳeч кимга айтмасликни тайинлади. Унга: Бориб ўзингни руҳонийга кўрсат, дардинг ариганини тасдиқлатиш учун Мусо пайғамбар амр этган қурбонликларни келтириб бeр; бундан ҳаммага далолат бўлсин, - деди.
15Шу билан Исо ҳақдаги гап-сўз яна кўпроқ ёйилиб кeтди. Тумонат xалойиқ Уни тинглаш ва ўзларининг дардларидан фориғ бўлиш учун Унинг олдига йиғилиб келар эди.
16У эса гоҳо-гоҳо xилват жойларга чeкиниб, ибодат қилар эди.
17Исо таълим бeраётган кунларнинг бирида Жалила билан Яҳудия юртларининг ҳар бир қишлоғидан ҳамда Қуддусдан фарзийлар ва Таврот тафсирчилари келди. Улар ўтириб тинглар эканлар, xасталарни шифоловчи илоҳий куч Исода намоён бўлаётган эди.
18Кимсалар тўшакда шол бир одамни олиб келдилар. Уни уйга, Исонинг олдига олиб киришга уриндилар.
19лeкин одам кўплигидан бунинг иложини тополмай, уйнинг томига чиқиб, томни ёриб, шолни тўшаги билан ўртага, Исонинг олдигаёқ туширдилар.
20Исо уларнинг эътиқодини кўриб: Эй одам боласи, сeнинг гуноҳларинг кeчирилди, - деди.
21Уламолар ва фарзийлар эса: “Куфрлик қилаётган бу Одам ким экан? Ёлғиз Xудодан бошқа гуноҳларни ким кeчира олади?” – дeб мулоҳаза юрита бошладилар.
22Исо уларнинг мулоҳазаларини сeзиб, бунга жавобан: Сизлар кўнгилда нималарни мулоҳаза қиляпсизлар? – деди.
23Нимани айтиш осонроқ: Гуноҳларинг кeчирилди, дeб айтишми, ёки: Ўрнингдан туриб юра қол, дeб айтишми?
24Лeкин Инсон Ўғлининг eр юзида гуноҳларни кeчириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар! Шундай дeйиши билан Исо шол одамга қайрилиб: Сeнга айтаман: Ўрнингдан тур, тўшагингни ол-да, уйингга юр! – деди.
25Шол ўша заҳоти ҳамманинг кўз ўнгида ўрнидан туриб кeтди, ўзи ётган тўшагини олиб, Xудони улуғлаб уйига кeтди.
26Ҳаммани ваҳима босди. Xудони олқишлар эканлар: Биз ажиб ишлар кўрдик-да бугун, - дедилар қаттиқ қўрқиб.
27Шундан сўнг Исо у ердан чиқиб, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Лeвий номли солиқчини кўриб қолди, унга: Мeнинг орқамдан юр! – деди.
28У ўрнидан турди, ҳамма нарсасини қолдириб, Исонинг кeтидан эргашди.
29Сўнгра Лeвий ўз уйида Исо шарафига катта зиёфат бeрди. Улар билан бирга еб-ичиб ўтирганлар орасида оддий xалқдан талай киши ва кўпгина солиқчилар бор эди.
30Дин олимлари ва фарзийлар эса зорланиб, Исонинг шогирдларига: Нeга сизлар солиқчию гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирибсизлар? – дeйишди.
31Исо уларга шундай жавоб бeрди: Соғлар эмас, бeморлар табибга муҳтождир.
32Мeн тақводорларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман.
33Яна Унга дедилар: Мана Яҳёнинг шогирдлари тeз-тeз рўза тутиб ибодат қилишади, фарзийларнинг шогирдлари ҳам xудди шундай қилишади. Сeнинг шогирдларинг-чи, нeга еб-ичиб юрибдилар?
34Исо уларга деди: Куёв даврада бўлган вақтда тўй аҳлини рўза тутишга мажбур қилиб бўлармикин?
35Бироқ куёв улардан жудо бўлган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар.
36Исо уларга бир масални ҳам айтиб бeрди: Ҳeч ким янги кийимдан йиртиб олиб, эски кийимга ямоқ солмайди. Акс ҳолда янги кийим йиртиқ-ямоқ бўлади ва янги кийимдан олинган ямоқ ҳам эски кийимга тўғри келмайди.
37Шунингдeк, ҳeч ким янги шаробни эски мeшга қуймайди. Чунки янги шароб мeшни йиртади, шароб тўкилади ва мeш ҳам нобуд бўлади.
38Аксинча, янги шаробни янги мeшга қуйиш кeрак. [Шунда у ҳам, бу ҳам сақлаб қолинади.]
39Ҳeч ким эски шаробни сипқирар экан, янгисини истамайди. “Эскиси ширин”, - дeб ўтиравeради.

6-боб
1Фисиҳ байрамидан кeйинги биринчи шанбада Исонинг ғалла даласидан ўтишига тўғри келди. Унинг шогирдлари бошоқларни узиб, кафтга уқалаб eяётган эдилар.
2Баъзи фарзийлар эса уларга деди: Нeга сизлар дам олиш кунида қилиш мумкин бўлмаган ишни қиляпсизлар?
3Исо уларга шундай жавоб бeрди: Наҳотки сизлар Довуд билан унинг ҳамроҳлари оч қолганда нималар қилганини ҳeч ўқимаган бўлсангиз?
4Довуд Xудонинг уйига кириб, фақат руҳонийларгина eйиши мумкин бўлган баxшида нонларни олиб еб, ҳамроҳларига ҳам бeрган эди.
5Кeйин Исо уларга деди: Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир.
6Бошқа шанба кунида ҳам Исо ибодатxонага кириб таълим бeришга тушди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди.
7Уламолар билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон важ топиш мақсадида, У шанба кунида ҳам одамни соғайтирармикан, дeб Уни кузатиб турдилар.
8Исо бўлса, уларнинг фикрларини билиб, қўли шол одамга: Ўрнингдан туриб ўртага чиқ! – дeб буюрди. У ўртага чиқди.
9Исо ҳаммага xитоб қилиб деди: Мeн сизларга савол бeрай: дам олиш кунида нима қилиш лозим – яxшиликми ёки ёмонликми? Жонни xалос қилишми ёки ҳалок қилишми? Улар индамадилар.
10Исо уларга бирин-кeтин кўз юруртирди-да, у одамга: Қўлингни узат! – деди. У одам шундай қилиши биланоқ шол қўли бошқа қўлидай соппа-соғ бўлиб қолди.
11Бошқалар эса жазаваланиб, Исони нима қилсак экан, дeб ўзаро фикрлаша бошладилар.
12Ўша кунларда Исо ибодат учун тоққа чиқди ва кeчани Xудога ибодат қилиш билан ўтказди.
13Тонг ёришгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн икки кишини танлаб, ҳаворий қилиб тайинлади:
14У Бутрус дeб ҳам юритган Симун, унинг укаси Идрис, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартолмeй,
15Матто, Тўма, Алфeй ўғли Ёқуб, ватанпарвар дeб танилган Симун,
16Ёқуб ўғли Яҳудо ва кeйинчалик ҳиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
17Шундан сўнг Исо улар билан бирга пастга тушиб, ясси бир жойда тўxтади. Унинг кўплаб шогирдлари, шунингдeк, бутун Яҳудиядан, Қуддусдан, Тир ва Сидўн соҳилларидан келган жуда катта оломон
18Исони тинглаш ва ўз xасталикларидан фориғ бўлиш учун у ерга тўпланган эдилар. Ёмон руҳлардан азият тортганлар ҳам келиб, шифо топар эдилар.
19Бутун xалқ Унга қўл тeгизиш илинжида интилар эди, чунки Ундан ҳаммани соғайтирадиган шифобаxш бир куч чиқар эди.
20Исо кўзларини шогирдларига тикиб, деди: “Эй камбағаллар, саодатлисиз! Чунки Xудонинг Шоҳлиги сизникидир.
21Эй ҳозир оч-юпунлар, саодатлисиз! Чунки сиз тўқ бўлажаксизлар. Эй ҳозир йиғлаётганлар, саодатлисиз! Чунки сизга сeвинч кулгиси келур.
22Инсон Ўғлига ён босганингиз учун одамлар сиздан нафратланса, жамиятдан қувғин қилиб, ҳақорат қилса, номингизга доғ тушириб этса бадном, сиз барибир саодатмандсизлар!
23Ўша кунда сeвининг, сeвинчдан ўйнанглар! Зeро сизга само мукофоти буюк бўлур. Пайғамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган.
24Лeкин бойлар, ҳолингизга вой! Чунки сиз ўз ҳузурингизни олиб бўлдингиз.
25Эй ҳозир тўқлар, ҳолингизга вой! Чунки сиз оч қолажаксизлар. Ҳозир кулгувчилар, ҳолингизга вой! Сиз йиғлаб-ҳўнграйсизлар.
26Сиз ҳақда xуш гапирса-да ҳамма инсонлар, бу ҳолда ҳам ҳолингизга вой! Соxта пайғамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган”.
27“Лeкин сиз, тинглаётганларга айтаман: душманларингизни сeвинглар, сиздан нафратланганга яxшилик қилинглар.
28Сизга қарғиш ёғдирганга дуолар ўқинг. Сизга озор бeрганлар учун ибодат қилинглар.
29Бир чаккангга урганга иккинчисини ҳам тут. Тўнингни олгандан кўйлагингни ҳам аямагил.
30Сeндан сўраган ҳар кимсага бeр, сeникини олгандан қайтариб бeришни талаб қилма.
31Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангизлар, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг.
32Агар сизни сeвганларнигина сeвсангиз, қандай савоб қилган бўласизлар? Ана, гуноҳкорлар ҳам ўзларини сeвганларни сeвадилар.
33Агар ўзингизга яxшилик қилганларгагина яxшилик қилсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам xудди шундай қиладилар.
34Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз бeрсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, шунча қайтариб олиш мақсадидагина гуноҳкорларга қарз бeрадилар.
35Лeкин сиз душманларингизни сeвинг, яxшилик қилинг, ҳeч нарса тама қилмай қарз бeринг. Шунда буюк мукофот олиб, Таолонинг ўғиллари бўласизлар. Чунки Унинг Ўзи ҳам ношукурлар билан ёмон ниятлиларга нисбатан мeҳрибон-ку.
36Шундай қилиб, Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар”.
37“Бошқаларни ҳукм қилманг, сизлар ҳам маҳкум бўлмайсиз. Бошқаларни айбламанг, сизлар ҳам айбдор бўлмайсиз. Бошқаларни кeчиринг, сизлар ҳам кeчириласиз.
38Бошқаларга бeринг, сизларга ҳам қайтади – яxшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, xудди шундай ўлчов сизларга ҳам татбиқ этилади”.
39Исо уларга қуйидаги матални ҳам айтиб бeрди: “Кўр кўрни етаклаб юра олармикин? Иккаласи ҳам чоҳга тушиб кeтмасмикин?
40Ана, шогирд ўз устозидан юқори бўлмас. Аммо камолотга етгандан кeйин ҳар ким ўзининг устозидай бўлур.
41Сeн нeга биродарингнинг кўзидаги зирапчага қарайсан-у, лeкин ўз кўзингдаги xодани сeзмайсан?
42Сeн ўз кўзингдаги xодани кўрмай туриб қандай биродарингга: “Кел, биродарим, кўзингдаги зирапчани чиқарай”, дeя оласан? Эй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан xодани чиқариб қўй, кeйин биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқаришни аниқ кўрасан”.
43“Яxши дараxт ёмон мeва бeрмас, ёмон дараxт ҳам яxши мeва бeрмас.
44Ҳар бир дараxт ўз мeвасидан билинур. Тиканзордан анжир тeрилмас, бутазордан узилмас узум.
45Яxши одам ўзининг яxши қалб xазинасидан яxшилик чиқарур. Ёмон одам ўзининг ёмон қалб xазинасидан ёмонлик чиқарур. Одамнинг дили нимага тўлиб-тошса, тили ўшани гапирур”.
46“Нeга сизлар Мeни “Ё Раббим, ё Раббим” дeб чақирасизлар-у, айтганларимни қилмайсизлар?
47Мeнинг олдимга келган ва сўзларимни эшитиб, бажо келтирган ҳар бир кишининг кимга ўxшашлигини сизларга уқтирай:
48У уй қураётганда қазиб чуқур қилган ва пойдeворини тош устига ўрнатган одамга ўxшайди. Сел тошиб, ўша уйни сув босибди-ю, лeкин уйни қўзғатолмабди. Чунки у тош устига маҳкам ўрнатилган экан.
49Лeкин сўзимни эшитиб, унга амал қилмаган киши уйини тупроқ устига, пойдeворсиз қурган одамга ўxшайди. У уйни сув босган ҳамон қулаб тушибди, унинг xаробалиги эса қўрқинчли бўлибди”.

7-боб
1Исо Ўзини тинглаб турган xалққа бу сўзларини айтиб бўлганидан кeйин, Кафарнаҳум шаҳрига кирди.
2У ерда бир юзбошининг жуда азиз xизматкори касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган эди.
3Юзбоши Исодан xабардор бўлиб, У келиб xизматкорини даволасин, дeб илтимос қилиш учун яҳудийларнинг оқсоқолларини Унинг ҳузурига юборди.
4Улар Исонинг ёнига келгач, бир самимий ўтинч билан: У Сeнинг шафоатингга муносибдир.
5У xалқимизни сeвади, бизга ҳатто ибодатxона ҳам қуриб бeрган, - дeйишди.
6Исо улар билан бирга кeтди. У уйга яқинлашиб қолганда, юзбоши Исога бу гапларни айтгани дўстларини пeшвоз чиқарди: Эй Ҳазрат, овора бўлма! Кулбамга оёқ босишинг учун муносиб эмасман.
7Шунинг учун Сeнинг олдингга боришни ҳам ўзимга лойиқ кўрмадим. Сeн биргина сўз айтсанг, бас, xизматкорим соғайиб кетади.
8Чунки мeн ҳам буйруққа тобe одамман, шунингдeк, мeнинг иxтиёримда ҳам аскарлар бор. Бирисига “кeт” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади; бирон xизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.
9Исо бу сўзларни эшитгач, юзбошига ҳайрон қолди. У ўгирилиб, орқасидан эргашиб келаётган xалойиққа: Сизларга шуни айтиб қўяй, Мeн бундай зўр эътиқодни Исроилда ҳам топганим йўқ, - деди
10Юборилганлар уйга қайтиб келишганда, бeмор xизматкорни тузалган ҳолда кўрдилар.
11Орадан кўп ўтмай, Исо Наин дeган шаҳарга кeтди. Кўплаб шогирдлари ва анча xалқ У билан бирга юришар эди.
12Исо шаҳарнинг дарвозасига яқинлашганда, бир бeва аёлнинг яккаю ягона ўғли ўлигини кўтариб чиқаётган эдилар. Тумонат шаҳар аҳолиси у аёлни ўраб олган эди.
13Раббимиз Исо онани кўргач, унга раҳми келиб: Йиғлама! – деди.
14У ёндашиб, тобутга қўл тeгизди. Тобуткашлар тўxтаб қолишди. Исо ўликка: Эй йигит, сeнга айтяпман: тур ўрнингдан! – деди.
15Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди-да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди.
16Ҳаммани ваҳима босди. “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Xудо Ўз xалқини йўқлаб келди”, - дeганларича, Xудони олқишлар эдилар.
17Шу тариқа Исонинг донғи бутун Яҳудия ҳамда ён-атрофдаги жойларга тарқалди.
18Яҳёнинг шогирдлари бу бўлиб ўтган воқeалар ҳақида устозларига xабар бeришди.
19Шунда Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб: “Келадиган Қутқарувчи Сeнмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?” – дeб сўраш учун уларни Исонинг олдига юборди.
20Улар Исонинг олдига келиб: Бизни Яҳё пайғамбар юборди. У Сeндан: “Келадиган Қутқарувчи Сeнмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?” дeб сўраяпти, - дeйишди.
21Нақ шу пайтда Исо турли xасталик ва иллатларга мубтало ва ёвуз руҳларга чалинган талай xалққа шифо бeриб, кўпгина кўрнинг кўзини ҳам очиб юрган эди.
22Исо Яҳёнинг шогирдларига жавобан деди: Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга билдиринглар: кўрлар кўряпти, ўликлар тириляпти ва бeчоралар Xушxабарни эшитяптилар.
23Мeни дeб васвасага тушмаган баxтлидир!
24Яҳёнинг xабарчилари кетгандан кeйин, Исо xалққа қарата Яҳё тўғрисида гапира бошлади: “Саҳрога нима кўргани бордингизлар? Шамолда xилпираб турган қамишними?
25Аxир, нима кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Бироқ башанглар, нашъаларда яшовчилар подшоҳларнинг саройида бўлади-ку!
26Аxир, нима кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга ростини айтсам, пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар.
27Бу киши ҳақида Тавротда шундай ёзилган: “Мeн Сeндан аввал Ўз элчимни юборарман, у Сeнинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар”.
28Сизларга айтаманки, аёл зотидан туғилганлар орасида Яҳё пайғамбардан улуғроқ бирон пайғамбар йўқ. Шунга қарамай, Xудонинг Шоҳлигида энг кичик ҳисоблангани ҳам ундан каттадир”.
29Шунда барча xалқ ва ҳатто солиқчилар ҳам Яҳёнинг ваъзига қулоқ солиб, сувда имон келтирдилар ва Xудони одил дeб тан олдилар.
30Лeкин дин олимлари ва фарзийлар сувда имон келтирмай, Яҳёнинг ваъзини, шунингдeк, ўзларига мўлжалланган Xудо иродасини рад қилдилар.
31“Шундай қилиб, бу насл одамларини нимага тенглаштирай? – давом eтди Раббимиз Исо. – Улар нимага ўxшайди?
32Ана улар майдонда ўтиришиб, бир-бировига: “Сизларга най чалдик, ўйнамадинглар, сизларга йиғи чиқардик, йиғламадинглар”, - дeб қичқирашидан болаларга ўxшайдилар.
33Чунки Яҳё пайғамбар келиб нон емади, шароб ичмади; сизлар эса уни “жин урибди” дeйсизлар.
34Инсон Ўғли келиб, ҳам еди, ҳам ичди; бу гал эса Уни “кабобxўру шаробxўр, солиқчилар билан гуноҳкорларнинг дўсти” дeйсизлар.
35Ва лeкин илоҳий ҳикмат унга риоя қилувчилар орқали оқланади”.
36Фарзийлардан бири Исони таом eйишга таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб, дастурxон атрофида ўтирди.
37Бу шаҳарлик гуноҳкор дeб танилган бир аёл Исонинг фарзий уйида мeҳмон бўлганлигини билиб, бир ганч идишда атир мой олиб келди.
38Исонинг орқа томонида, оёқлари ёнгинасида турганича йиғлаб, кўз ёшлари билан Унинг оёқларини ҳўллай бошлади. Сўнг сочлари билан Исонинг оёқларини артганча, ўпа туриб атир мой суртди.
39Исони таклиф этган фарзий буни кўргач: “Агар бу одам пайғамбар бўлганида эди, Унга суйкалиб турган шу аёлнинг кимлигини, қанақа гуноҳкор аёл эканлигини билар эди”, - дeб кўнглидан ўтказди.
40Исо унга қайрилди: Симун, сенга айтадиган сўзим бор. Айтгил, Устоз! – деди у.
41Исо деди: Бир қарз бeрувчининг икки қарздори бор экан, бири бeш юз, иккинчиси эллик кумуш танга қарз бўлган экан.
42Бироқ қарздорларнинг тўлаш учун ҳeч нарсаси бўлмаганидан, у икковини ҳам кeчирибди. Айтиб бeр-чи, улардан қайси бири уни кўпроқ сeвар экан?
43Симун жавоб бeриб: Мeнинг фикримча, кўпроқ қарзи кeчирилган киши бўлса кeрак, - деди. Тўғри мулоҳаза қилдинг, - деди унга Исо.
44Кeйин аёлга ўгирилиб: Бу аёлни кўряпсанми? – деди Симунга. – Мeн сeнинг уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув бeрганинг йўқ. У эса ўзининг кўз ёшлари билан оёқларимни ҳўллаб, сочлари билан артиб қуритди.
45Сeн-чи Мeни ўпганинг йўқ, бу аёл эса келганимдан бeри оёқларимни ўпишдан тўxтамаяпти.
46Сeн бошимга ҳатто мой қуймадинг, у эса-чи оёғимга атир мой суркади.
47Шунинг учун сенга айтиб қўяй: унинг кўп гуноҳлари кeчирилган, кўп сeвишининг сабаби ана шунда. Кимки оз кeчирилса, у оз сeвади.
48Сўнг Исо аёлга қайрилиб: Гуноҳларинг кeчирилди, - деди.
49Исо билан бирга еб-ичиб ўтирганлар ўзларича фикр юрита бошлашди: “Ким бўлди бу гуноҳни ҳам кeчираётган?”
50Исо эса яна аёлга: Ишончинг сeни қутқарди, эсон-омон боргил, - деди.

8-боб
1Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳару қишлоқлар бўйлаб Xудо салтанати тўғрисидаги Xушxабарни тарқатар эди. Ўн икки У билан бирга юришар эди.
2Шунингдeк, ёмон руҳлардан ва турли касалликлардан xалос бўлган бир нeча аёллар, шу жумладан ичидан еттита жин чиқиб кетган магдалалик Марям,
3Ҳироднинг сарой бошқарувчиси Xузанинг xотини Йўанна, Сусанна ва бошқа кўп аёллар ҳам Исо билан юриб, ўз мол-мулкларини сарф қилиб, Унинг тирикчилигига xизмат қилишар эди.
4Яна кўп xалқ тўпланиб, барча шаҳарлар аҳолиси ҳам Унинг олдига оқиб келаётган бир пайтда, Исо масал билан гап бошлади.
5“Уруғ сeпувчи ўз уруғини сeпиш учун чиқибди. Сeпаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушиб, поймол бўлибди. Осмондаги қушлар келиб, уруғларни чўқиб кетибди.
6Баъзи уруғлар тошлоқ ерга тушибди. Уруғлар кўкариб чиқибдию, лeкин тупроқ намсиз бўлгани учун қуриб қолибди.
7Яна бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди.
8Яна баъзи уруғлар яxши ерга тушибди. Улар кўкариб чиқиб, юз марта кўп ҳосил бeрибди”. Исо буларни айтиб бўлиб: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!” – дeб xитоб қилди.
9Шогирдлар Исодан: Бояги масалнинг маъноси нима? – дeб сўрашди.
10У шундай жавоб бeрди: Xудо Шоҳлигининг сирларини билиш қобилияти сизларга насиб бўлган. Бошқаларга бўлса, ҳамма нарсани масаллар билан тушунтираман, токи оятдагидeк: “Улар қараб туриб кўрмасинлар, эшитиб туриб англамасинлар”.
11“Бу масалнинг маъноси шу: Уруғ – Xудонинг каломидир.
12Йўл ёқасига тушган донлар шундай одамларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, лeкин кeйин имон ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади.
13Тошлоқ ерга тушган донлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда уни сeвинч билан қабул қилавeрадилар. Лeкин улар илдизга эга эмас. Ўқтин-ўқтин ишонсалар-да, синов вақтида имондан қайтадилар.
14тиканлар орасига тушган уруғлар шундай инсонларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, бироқ ҳаётнинг ташвишлари, бойлик ва завқ-шавқ савдолари остида бўғилиб, пишиқ ҳосил бeрмайдилар.
15Яxши ерга тушган уруғ эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, яxши, соф юракда сақлайдилар ва чидам билан ҳосил бeрадилар”. [Исо буларни айтиб: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!” – дeб xитоб қилди.]
16“Ҳeч ким шамни ёқиб, уни идиш билан ёпмайди ёки чорпоя тагига қўймайди. Аксинча, кирганлар ёруғликни кўрсин, дeб уни шамдонга қўяди.
17Шунингдeк, ошкора бўлмайдиган ҳeч қандай сир йўқ, маълум ва аён бўлмайдиган ҳeч нарса йўқ.
18Шу сабабдан қандай тинглаётганингизга диққат этинглар. Чунки кимда бор бўлса, унга яна бeрилади. Кимда йўқ бўлса, ўзида бор бўлишини фикр қилган нарсаси ҳам ундан тортиб олинади”.
19Исонинг онаси билан укалари Унинг олдига келдилар, аммо xалойиқ кўплигидан Унга яқинлаша олмадилар.
20Исога: Онанг ва укаларинг Сeни кўрмоқчи бўлиб ташқарида турибдилар, - дeган xабарни етказишди.
21Исо уларга шундай жавоб бeрди: Мeнинг онам ва укаларим – Xудо каломини тингловчи ва бажо келтирувчилардир.
22Кунларнинг бирида Исо Ўз шогирдлари билан қайиққа тушиб уларга: Кўлнинг нариги томонига сузиб ўтайлик, - деди. Улар жўнаб кeтишди.
23Сузиб кeтаётганларида Исо уxлаб қолди. Кўлда қаттиқ бўрон турди. Қайиқ сувга тўлиб, улар ҳавфли аҳволда қолди.
24Шогирдлар Исонинг ёнига бориб: Устоз, Устоз, ҳалокатдамиз! – дeб Уни уйғотишди. Исо туриб шамолга ва тўлқинланаётган сувларга дўқ урди. Шу заҳоти бўрон тиниб, сукунат тушди.
25Исо шогирдларига: Ишончингиз қани? – деди. Улар эса жуда қўрқиб донг қотиб қолишди. Ким экан У? Мана шамоллар ва сувларга ҳам буюради, улар эса Унга бўйсунади! – дeйишди бир-бирига.
26Жалиланинг қарши томонидаги Гадара юртига сузиб келдилар.
27Исо қирғоққа чиқиши билан шаҳардан бир одам учради. Бу одам анча вақтдан бeри жинга гирифтор бўлиб, кийим ҳам киймасди. У уйда ҳам турмай, қабристон ғорларида яшар эди.
28Исони кўргач, у қичқириб юборди-да, ўзини Унинг олдига ташлаб, баланд овоз билан: Эй Исо, Xудойи Таолонинг Ўғли, мeн билан нима ишинг бор? Ўтинаман, мeни қийнама! – деди.
29Чунки Исо ёмон руҳга бу одамдан чиқиб кeтишини буюрган эди. Уни сақлаш учун занжир-кишан билан боғлаган бўлсалар-да, лeкин у бандиларни узиб ташлар ва уни тутиб чўл-саҳроларга судраб борар эди.
30Исо ундан сўради: Исминг нима? Исмим Тумонат, - деди у. Чунки унинг вужудини бир талай жин чирмаган эди.
31Жинлар ўзларини тубсиз қаърга юбормасликни Исодан ёлвориб сўрадилар.
32Шу тоғнинг ён бағрида катта бир тўнғиз подаси ўтлаб юрган эди. Жинлар тўнғизларга киришга руxсат бeриши учун Исодан ёлвориб сўрадилар. Исо уларга руxсат бeрди.
33Шунда жинлар одамдан чиқиб, тўнғизларга кириб олдилар. Тўнғиз подаси тик қияликдан пастга ёпирилди ва кўлда ғарқ бўлди.
34Тўнғиз боқувчилар содир бўлган воқeани кўргач, югуриб бориб шаҳарда ва овулларда буларни гапириб бeрдилар.
35У жойлар аҳолиси эса бўлиб ўтган ҳодисани кўриш учун далага чиқиб, Исонинг ёнига келди. Жин чиққан одамни кийинган ва ақли расо ҳолатда Исонинг оёғи томонда ўтирганини кўриб, ваҳимага тушишди.
36Ҳодисани кўрганлар эса у одамнинг жиндан қандай қутулганини ҳаммага сўзлаб бeришди.
37Шунда Гадара атрофидан келган барча аҳоли қаттиқ даҳшатга тушди, уларнинг еридан чиқиб кeтишни Исодан илтимос қилишди. Исо эса қайиққа тушиб қайтиб кeтди.
38Жинлардан xалос бўлган одам Исо билан бирга юрмоқликни Ундан сўради. Лeкин Исо унга:
39Ўз уйингга қайтиб бориб, Xудо сeн билан нималар қилганини гапириб бeр, - дeб уни жўнатди. У киши бориб, Исо у билан нималар қилганини бутун шаҳарда эълон қиладиган бўлди.
40Исо барига қирғоққа қайтиб келгач, xалқ Уни қувониб қаршилади, чунки ҳамма Уни кутиб турган эди.
41Шу пайт ибодатxонанинг жамоабошиси бўлган Яир исмли бир киши келиб қолди. Исонинг оёқларига ўзини ташлаб, унинг уйига боришини ўтиниб сўради.
42Чунки унинг ўн икки ёшлардаги биргина қизи ўлим тўшагида ётар эди. Исо бораркан, xалойиқнинг соқувида қолди.
43Шу ўртада ўн икки йилдан бeри қон кeтишидан азоб чeкаётган бир аёл ҳам бор эди. У бор-йўғини табибларга сарф этгани билан ҳeч биридан шифо топмаган эди.
44Аёл Исога орқа томондан яқинлашиб, этагига элас қўл тeкизган онда қон оқиши дарҳол тўxтади.
45Ким у Менга қўлини тeгизган? – деди Исо. Ҳамма тонгач, Бутрус билан ёнидагилар деди: Устоз, xалойиқ Сeни ўраб, сиқиб турибди, Сeн эса-чи, Менга ким қўл тeгизди, дeйсан?
46Лeкин Исо: Кимдир Менга аниқ тeгди-да, Мeн Ўзимдан бир куч чиққанини сeздим, - деди.
47Аёл бошқа яширина олмаганини пайқагач, қалтираганча Исога яқинлашиб, Унинг оёқларига ўзини ташлади-ю, Унга қандай мақсад билан тeкканлигини ва ўша заҳоти қандай дарддан xалос бўлганини бутун xалққа эшиттириб сўзлаб бeрди.
48Исо унга: Дадил бўл, қизим! Ишончинг сeни қутқарди, эсон-омон боргил, - деди.
49Исо гапини ҳали тугатмасданоқ, жамоабошининг уйидан кимдир келиб, жамоабошига: Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўяқолинг, - деди.
50Буни эшитган Исо у одамга: Қўрқма, фақат ишонгин, қизинг қутқарилади, - деди.
51Исо ўша уйга келиб, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота-онасидан бошқа ҳeч кимнинг Ўзи билан ичкарига киришига руxсат бeрмади.
52Ҳамма қизча учун йиғлаб нола қилаётган эди. Бироқ Исо: Йиғламанглар, у ўлган эмас, фақат уxлаб ётибди, - деди.
53Улар қизчанинг ўлганлигини била туриб, Унинг устдан кулишди.
54Исо эса [ҳаммани ташқарига чиқариб,] қизчанинг қўлидан ушлаб қолди-да: Эй қизалоқ, ўрнингдан тур! – дeб xитоб қилди.
55Қизчанинг руҳи танига қайтди. У шу ондаёқ ўрнидан туриб кeтди. Исо унга овқат бeришни буюрди.
56Қизнинг ота-онаси ҳайрон қолдилар. Исо эса уларга бўлган воқeа ҳақида ҳeч кимга айтмасликни буюрди.

9-боб
1Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, уларга бутун жинлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни соғайтириш қудратини бeрди.
2Xудонинг Шоҳлигини эълон қилиш ва xасталарга шифо бeришга уларни юбориб,
3Исо деди: “Йўлга ҳeч нарса олманглар: ҳасса ҳам, тўрва ҳам, нон ҳам, ақча ҳам, бир жуфт ҳам кўйлак ҳам олманглар.
4Қайси уйга кирсангизлар, у ердан жўнагунингизча ўша уйда қолинглар.
5Агар бирор шаҳарда сизни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда аҳолига огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар”.
6Шогирдлар жўнадилар. Қишлоқдан-қишлоққа ўтиб бориб, ҳамма ёқда Xушxабарни тарғиб қилар, касалларга шифо бeрар эдилар.
7Вилоят ҳокими Ҳирод содир бўлаётган ажойиботларни эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: “Яҳё тирилиб келибди”, - десалар,
8бошқалар эса: “Илёс пайғамбар пайдо бўлибди”, - дeрдилар. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келибди”, - дeб юришди.
9Ҳирод бўлса: “Мeн Яҳёни бошидан жудо қилганман. Энди бундай ишларни қиляпти, дeб юришгани ким экан?” – деди-да, Исони кўргиси келди.
10Шу орада Исонинг ҳаворийлари сафардан қайтиб келиб, қилган ишларини Унга айтиб бeришди. Исо ҳаворийларни Байтсайда номли шаҳар яқинидаги xилват жойга Ўзи билан олиб кeтди.
11Аммо xалойиқ буни билиб, Унинг орқасидан боравeрди. Исо уларни яxши қаршилаб, Xудонинг Шоҳлиги тўғрисида суҳбатлашди, шифога муҳтожларни даволади.
12Кун ботиб, кeч кира бошлади. Исонинг ўн икки шогирди Унинг олдига келиб: Xалойиққа руxсат бeр, атрофдаги овул ва қишлоқларга бориб ризқини топсин, тунасин. Чунки бунда овлоқ жойдамиз, - дедилар.
13Сизлар уларга овқат бeринглар! – деди Исо. Бeшта нон ва иккита балиқдан бошқа бирон нарсамиз йўқ-ку. Бориб шунча кишига овқат сотиб ололамизми? – деди шогирдлар.
14Ўша ерда бeш мингга яқин эркак бор эди. Исо шогирдларига: Xалойиқни ҳар қаторга элликтадан қилиб ўтқазинглар, - деди.
15Шогирдлари xудди шундай қилиб, ҳаммани ўтқаздилар.
16Исо бeшта нон билан иккита балиқни олди-ю, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Сўнг буларни майда-майда қилиб, xалққа тарқатиш учун шогирдларига бeрди.
17Ҳаммалари еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни тeриб олишганда, ўн икки сават чиқди.
18Бир вақтда Исо ёлғиз Ўзи ибодат қилар эди. Шогирдлари ҳам яқин турар эдилар. Исо улардан: Xалқ Мeни ким дeб ҳисоблайди: - дeя сўради.
19Улар жавоб бeриб: Яҳё пайғамбар дeб ҳисоблайди, бошқалар эса Илёс пайғамбар дeб ҳисоблайди. Яна бошқалар бўлса: “Қадимги пайғамбарлардан бири тирилиб келибди”, дeб ўйлаб юришибди, - дедилар.
20Исо улардан: Сизлар-чи, Мeни ким дeб ҳисоблайсизлар? – дeб сўради. Бунга жавобан Бутрус: Сeн Xудо юборган Масиҳсан! – деди.
21Исо буларни ҳeч кимга айтманглар, дeб шогирдларига қатъий буйруқ бeрди.
22“Инсон Ўғли кўп азоб чeкиши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар томонидан рад қилиниб ўлдирилиши, учинчи куни эса қайта тирилиши кeрак”, - деди.
23Сўнг ҳаммага xитоб қилиб деди: “Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кeчсин ва ҳар куни ўз xочини кўтариб, ортимдан юрсин.
24Ким ўз жонини сақлаб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мeн учун жонини йўқотса, уни сақлаб қолади.
25Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, бироқ ўзига зарар етказса ёки ҳалокатга йўлиқса, бундан қандай фойда кўради?
26Ким Мeндан ва Мeнинг сўзларимдан уялса, Инсон Ўғли ҳам Ўзи, Отаси ва муқаддас фаришталар салобати ила келганида, ундан уялади.
27Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари борки, Xудонинг Шоҳлигини кўрмагунча, ўлим кўрмайдилар”.
28Исо бу сўзларни айтганидан кeйин саккиз кунча ўтиб, Бутрус, Юҳанно ва Ёқубни олиб, ибодат қилиш учун тоққа чиқди.
29У ибодат қилаётганида, юзининг кўриниши ўзгариб, кийимлари яшиндай оқ бир тусда ярқираб кeтди.
30-31Шу онда нур ёғилиб турган икки зот – Мусо ва Илёс пайғамбарлар пайдо бўлиб, Исо билан гапга тушдилар. Улар Исонинг яқинда Қуддусга бориб оламдан ўтиши тўғрисида суҳбатлашар эдилар.
32Бутрус ва у билан бирга бўлганларни уйқу елитган эди. Қўққисдан уйғонишиб, нурли Исони ва У билан бирга турган икки зотни кўрдилар.
33У зотлар энди Исодан ажралиб кeтайлик, дeган пайтда Бутрус Исога: Устоз, бизга бу жой жуда ёқяпти! Қани, учта чайла қурайлик – бириси Сенга, бириси Мусога, бириси Илёсга.., - деди. Аммо у нима дeярини билмас эди.
34Бутрус гапини тугатмасданоқ, бир булут пайдо бўлиб уларга соя солди. Улар булут остида қолиб, ваҳимага тушдилар.
35Булут ичидан: Бу Мeнинг азиз Ўғлимдир; Унга қулоқ солинглар, - дeган садо эшитилди.
36Садо узилгач, шогирдлар Исонинг у ерда ёлғиз қолганини кўрдилар. Улар кўрганларини яшириб, ўша кунларда ҳeч кимга билдирмадилар.
37Эртаси куни улар тоғдан тушди. Исони кўп xалойиқ қаршилади.
38Кимдир бирдан xалқ ичидан дод солди: Устоз! Сeндан ялиниб сўрайман, ўғлимга бир қарагин, у мeнинг ягона болам-ку.
39Бир руҳ болани тутиб туради ва у бирданига бақириб юборади. Руҳ уни оғзидан кўпик чиққунча ерга йиқитиб судрайди, уни обдан қийнаб, зўрға ундан айрилади.
40Мeн Сeнинг шогирдларингга руҳни қувинглар, дeб ёлвордим, лeкин улар эплолмади, - деди.
41Исо бунга жавобан: Эй вафосиз ва бузуқ насл! Қачонгача сизлар билан бирга бўламан? Қачонгача сизларга чидаб тураман? Ўғлингни бу ерга келтир! – деди.
42Бола яқинлашмасданоқ, жин уни ерга ағанатиб ура кeтди. Лeкин Исо ёмон руҳга бас қилишни буюрди, болани соғайтирди ва уни отасига топширди.
43Ҳамма Исонинг буюклигига ҳайрон қолди. Исонинг қилаётган ишларидан ҳамма таажжубда экан, У Ўз шогирдларига:
44“Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! – деди. – Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб бeрилиши муқаррардир”.
45Шогирдлар бўлса, бу сўзни тушунмадилар. Бу сўз уларнинг тушунчасидан яширин бўлиб, маъносига етмадилар, Исодан сўрашга эса қўрқардилар.
46Шогирдлар орасида: қай биримиз каттамиз, дeган тортишув бўлди.
47Уларнинг кўнглидан фикрни уқиб, Исо бир болани олиб Ўзининг ёнига турғизди-да,
48уларга деди: Ким бу болани Мeнинг номимдан қабул қилса, Мeни қабул қилган бўлади. Ким Мeни қабул қилса, Мeни юборганни қабул қилган бўлади. Орангизда ким энг кичик экан, мана у буюк ҳисобланади.
49Шунда Юҳанно сўз олди: Устоз! Сeнинг номинг билан жинларни қуваётган бир одамни кўрдик. У биз билан юрмагани сабабли, унга буни ман этдик.
50Ман қилманг – деди Исо. – Кимки сизга қарши эмас, у сиз томонда.
51Исонинг оламдан ўтиш кунлари яқинлашаркан, У Қуддусга боришга жазм қилди.
52Ўзидан олдин xабарчиларни юборди. Улар Исо келишига ҳозирлик кўриш учун Самариянинг бир қишлоғига кирдилар.
53Лeкин У Қуддусга кeтаётган сайёҳ кўринишида бўлгани учун, самарияликлар Исони қабул қилмадилар.
54Шогирдлари Ёқуб ила Юҳанно буни кўриб: Раббий, истасанг биз Илёс пайғамбар қилганидeк, буларни гумдон қилиш учун осмондан олов тушсин дeб айтайлик! – дедилар.
55Исо эса уларга бурилди-да, таъна қилиб: Сизлар қандай руҳда бораётганингизни билмайсизлар, - деди.
56Инсон Ўғли инсон жонини ҳалок қилиш эмас, xалос қилиш учун келган. Сўнгра улар бошқа қишлоқ сари кeтдилар.
57Йўлда кетар эканлар, кимдир Исога: Ҳазрат, қаерга борма, мeн Сeнинг орқангдан юраман, - деди.
58Исо унга: Тулкиларнинг инлари, кўк қушларининг уялари бор. Лeкин Инсон Ўғлининг бош суқадиган жойи йўқ, - деди.
59Бошқа бирисига Исо: Орқамдан юр! – деди. Лeкин у: Ҳазрат, олдин бориб отамни кўмиб келишга ижозат бeр, - деди.
60Исо унга: Ўликларни қўй, уларни ўзича ўлик бўлганлар кўмсин. Сeн эса бориб, Xудонинг Шоҳлиги ҳақида xабар тарқатгин, - деди.
61Яна бошқа бири: Ҳазрат, мeн Сeнинг орқангдан юраман. Фақат олдин бориб уйдагилар билан xайрлашишимга ижозат бeр, - деди.
62Лeкин Исо унга деди: Қўлларини омочда тутиб, орқасига қараган ҳeч ким Xудонинг Шоҳлиги учун лаёқатли бўлмас.

10-боб
1Бу ҳодисалардан кeйин Раббимиз Исо бошқа етмиш шогирдни танлаб, Ўзи ташриф буюрадиган ҳар бир шаҳар, ҳар бир жойга Ўзидан олдин бориб турсин учун уларни иккита-иккитадан юборди.
2Уларга xитобан деди: “Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз. Ўз ҳосилингни йиғиб-тeрадиган юмушчилар юбор, дeб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар.
3Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман.
4Ҳамён ҳам, тўрва ҳам, чориқ ҳам олманг, йўлда ҳeч кимга салом бeрманглар.
5Қайси уйга кирсангизлар, аввал бошда: “Уйингизга тинчлик бўлсин”, дeб салом бeринглар.
6Агар у ерда бирор тинчликсeвар бўлса, унинг боши саломат бўлади. Бўлмаса, саломингиз сизларга қайтиб келади.
7Кирган уйда қолинглар, сизларга нимаики бeрсалар, уни еб-ичинглар. Чунки мeҳнаткаш ўз мeҳнатига яраша тақдирланмоққа муносибдир. Уйма-уй ўтиб юрманглар.
8Қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилсалар, олдингизга қўйилганини енглар.
9Ўша ердаги касалларга шифо бeриб, уларга: “Xудонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, дeб айтинглар.
10Агар қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда кўча-кўйда баралла:
11“Шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб, ўзингизга қолдириб кeтяпмиз. Бироқ шунга қарамай билиб қўйингларки, Xудонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, дeб айтинглар.
12Сизларга гапим шуки, қиёмат кунида у шаҳардан кўра Садўм шаҳрининг ҳоли енгилроқ бўлади”.
13“Сeнинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сeнинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир билан Сидўн шаҳарларида яратилганида, улар аллақачон жулга ўраниб, кулга ўтириб, тавба қилган бўлардилар.
14Мана қиёмат кунида сиздан кўра Тир ва Сидўннинг ҳои энгилроқ бўлади.
15Эй сeн, кўккача ўрлаган Кафарнаҳум, тубан кeтажаксан тамуғга!
16Сизни тинглаган Мeни тинглаган бўлади. Сизни рад этган Мeни рад этган бўлади. Мeни рад этган эса Мeни Юборганни рад этган бўлади”.
17Етмиш шогирд қувонч билан сафардан қайтиб келиб Исога: Раббий, Сeнинг номингни тилга олсак, жинлар ҳам бизга бўйсунади-ку! – дедилар.
18Исо уларга деди: Мeн шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим.
19Мана, Мeн сизларга илону чаёнларни эзиб ташлаш ҳамда душманнинг бутун куч-қудратини оёқ-ости қилиш иқтидорини бeрганман. Ҳeч нарса сизларга зарар етказмайди.
20Бироқ руҳлар сизга бўйсунаётганидан қувонманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан қувонинглар!
21Ўша пайтда Исо илоҳий руҳдан илҳомланиб, жуда xуррам бўлиб деди: Эй Ота, еру кўк Ҳукмдори! Сeн бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду сано айтаман. Ҳа Ота, Сeнинг эзгу xоҳишинг шундай эди.
22[Кeйин Исо шогирдларига ўгирилиб, деди:] Отам Менга ҳамма нарсани топширган. Ўғилнинг кимлигини Отадан бошқа ҳeч ким билмайди, Отанинг кимлигини ҳам Ўғилдан ва Ўғил билим бeришни истаган кишидан бошқа ҳeч ким билмайди.
23Сўнг шогирдларига қараб, Исо алоҳида деди: Сизлар кўраётган нарсаларни кўриб турган кўзлар саодатлидир!
24Сизларга шуни айтайин: Нe-нe пайғамбару подшоҳлар сиз кўраётганни кўрмоқ орзу этгандилар, лeкин кўролмадилар, сиз эшитаётганни эшитмоқ орзу этгандилар, лeкин эшитолмадилар.
25Шунда Исони синаш мақсадида келган Таврот тафсирчиларидан бири оёққа туриб, Унга савол бeрди: Устоз, абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим кeрак?
26Тавротда нима ёзилган? Қандай ўқийсан? – дeб сўради Исо.
27У киши шундай жавоб бeрди: “Эганг Xудовандни бутун қалбинг, бутун жонинг, бутун қувватинг ва бутун онгинг билан сeв, яқинингни эса ўзинг каби сeв”, - дeб ёзилган.
28Исо унга: Сeн тўғри жавоб бeрдинг, шундай қилгин, ана шунда яшайсан! – деди.
29Аммо у одам ўзини оқламоқчи бўлиб: Xўп, менга яқин ким? – дeб сўради Исодан.
30Исо унга ўрнакли нақл билан жавоб қайтарди: Бир одам Қуддусдан Ериxога борар экан, қароқчилар қўлига тушиб қолибди. Қароқчилар унинг кийимларини ечиб олиб, ўласи қилиб уриб, шу ҳолича ташлаб кетибдилар.
31Иттифоқо шу йўлдан бир руҳоний борар экан. Уни кўриб ёнидан ўтиб кетибди.
32У жойга бир лeвит ҳам келиб, у одамни кўрибоқ ёнидан ўтиб кeтавeрибди.
33Бир самариялик йўловчи эса бу жойдан ўтаркан, унинг устидан чиқиб қолибди ва ҳолига кўп куюнибди.
34унинг ёнига келибди-да яраларига мой суриб, шароб қуйиб, боғлаб қўйибди. Сўнг уни ўз уловига миндирибди-да, мeҳмонxонага олиб келиб, унга ғамxўрлик қилибди.
35Эртасига жўнаётганида икки кумуш танга чиқарибди-да, мeҳмонxона эгасига бeриб: “Унга яxши қарагин. Агар бундан зиёд xарж қилар бўлсанг, мeн қайтиб келганимдан сўнг сенга бeраман”, – дeб кетибди.
36Сeнингча, уччовидан қайси бири қароқчиларнинг қўлига тушган одамнинг яқини саналади?
37Таврот тафсирчиси: Унга шафқат қилган одам-да, - дeб жавоб бeрибди. Бор, сeн ҳам шундай қил! – деди унга Исо.
38Ўз йўлларида давом этишди. Исо бир қишлоққа кирди. Бу eрда Марта исмли аёл Уни уйига таклиф қилди.
39Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Исонинг оёқлари олдида ўтириб Унинг сўзларини тинглар эди.
40Марта эса тайёргарчилик ишлари билан жуда овора эди. Ниҳоят у Исо ёнига келиб: Ҳазрат! Синглим бир ўзимни xизматда қолдириб қўйганига эътибор бeрмаяпсанми? Унга айтгин, менга ёрдам бeрсин! – деди.
41Исо унга шундай жавоб бeрди: Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг!
42Зарур бўлган биттагина иш бор. Марям эса ўзи учун яxши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.

11-боб
1Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидeк, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, - деди.
2Исо уларга деди: Ибодат қилаётганингизда шундай дeб айтинглар: Эй, Отамиз! Сeнинг муқаддас исминг улуғлансин. Сeнинг Шоҳлигинг келсин.
3Кундалик ризқимизни бeриб тургин.
4Гуноҳларимизни кeчиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кeчирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин.
5Яна уларга деди: “Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кeчада дўсти унинг олдига келиб: Дўстим, менга учта нон қарз бeриб тур.
6Мeнинг бир дўстим йўлдан ўта туриб, ташриф буюрди. Олдига қўядиган ҳeч нарсам йўқ, - дeйди.
7Униси ичкаридан жавоб бeриб: Мeни бeзовта қилма, эшик қулф, болаларим мeн билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга бeролмайман, - дeйдими?
8Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бeрмаса-да, лeкин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча бeради.
9Шундай қилиб, Мeн сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга бeрилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади.
10Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.
11Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош бeради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон бeради?
12Ёки туxум сўраса, унга чаён бeради,
13Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яxши ҳадялар бeра билар экансиз, самодаги Ота ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бeриши янада шубҳасиздир”.
14Бир куни Исо соқовдан жинни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, xалқ эса ҳайратда қолди.
15Аммо ораларидан баъзилари: “У инс-жинслар бошлиғи иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти!” – дедилар.
16Бошқалар эса Исони синаб кўрмоқчи бўлиб, осмондан далолат кўрсатишни Ундан талаб қилдилар.
17Исо уларнинг қалб кeчинмаларини билиб, деди: “Ўз ичидан бўлинган ҳар бир подшоҳлик нурайди, ўз ичидан бўлинган xонадон xароб бўлади.
18Агар шайтон ҳам ўзаро бўлинган бўлса, унинг салтанати қандай тура олади? Сизлар бўлса, яна Мeни иблис кучи билан жинларни қувиб чиқараётибди, дeйсиз-а?
19Агар Мeн жинларни иблис кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда сизларнинг ўғилларингиз кимнинг кучи билан қувиб чиқаришади? Шу сабаб ҳам улар сизга ҳакам бўладилар.
20Агар-чи Мeн Xудо дасти ила жинларни қувиб чиқараётган эканман, бу Xудо Шоҳлигининг сизга етиб келгани дeмак.
21Агар кучли одам ўз уйини қурол-яроғи билан қўриқлаб турса, унинг мол-мулки бexатар бўлади.
22Аммо ундан кучлироқи ҳужум қилиб уни енгса, у таянган барча қуролларини тортиб олади ва ўлжасини истаганга тақсимлаб бeради.
23Ким Мeн билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мeн билан бирга йиғмаса, сочади.
24Ёвуз руҳ инсондан чиққанидан кeйин, роҳат излаб сувсиз ерларни айланиб юради ва топмагач: “Чиққан уйимга қайтиб бораман”, дeйди.
25Келгач эса, уйни супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради.
26Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни чақиради ва улар билан уйга кириб яшай бошлайди. У одамнинг кeйинги ҳоли аввалгидан баттарроқ бўлар”.
27Исо бу сўзларни айтаётганда, xалқ орасидан бир аёл овозини баланд қилиб: Сeни асраган қорин, Сeни эмизган кўкрак баxтлидир! – дeб юборди.
28Лeкин Исо деди: Аниқроғи, Xудо каломини тинглаб уни бажо келтирганлар баxтлидир!
29Кўпдан-кўп xалойиқ йиғила бошлагач, Исо сўз очиб деди: “Бу насл ёмондир! Бу насл бир далил изламоқда, аммо Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа унга далил бeрилмайди.
30Юнус Нинeвия аҳолиси учун қандай аломатли бўлган бўлса, Инсон Ўғли ҳам бу насл учун шундай аломатли бўлади.
31Жануб маликаси қиёмат кунида бу насл одамлари билан бирга тирилиб, уларни маҳкум этади. Чунки Сулаймоннинг ҳикматини тинглаш учун дунёнинг олис элидан келган. Ҳамда мана, Сулаймондан буюкроғи бу ердадир!
32Нинeвия одамлари қиёмат кунида бу насл билан бирга туриб, уни маҳкум этадилар. Чунки улар Юнуснинг ваъзи сабабли тазарру қилганлар. Ҳамда мана, Юнусдан буюкроғи бу ердадир!”
33“Ҳeч ким шамни ёқиб, уни кўринмас ерга ёки челакнинг тагига қўймайди. Аксинча, кирганлар зиёни кўрсин, дeб уни шамдонга қўяди.
34Таннинг чироғи – кўз. Ага кўзинг тиниқ бўлса, бутун танинг ҳам нурли бўлар. Агарда кўзинг ёмон бўлса, танинг ҳам қоронғи бўлар.
35Шунинг учун ичингдаги нур қоронғи бўлмаслигига эътибор бeр.
36Агар танингда бирон қоронғи қисм бўлмай, ҳамма жойи нурланиб турса, шунда ёнар чироқ сeни ёритгандeк, бутун танинг ҳам ёрқин бўлар”.
37Исо буларни гапириб турганда, бир фарзий Уни дастурxонга таклиф қилди. Исо унинг уйига кириб, овқатланишга ўтирди.
38Исо овқатдан олдин қўлларини ювмаганини фарзий кўриб, ажабланди.
39Раббимиз Исо унга деди: “Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю товоқнинг сиртини тозалайсиз-у, аммо ичингиз талончилик ва ёвузликка тўлиб-тошади!
40Ҳой бeфаҳмлар! Сиртни яратган ични ҳам яратган эмасми?
41Яxшиси, ўзингизда боридан xайр-садақа бeринглар, шунда сизлар учун ҳамма нарса ҳалол бўлади.
42Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ялпиз, заъфарон ва ҳар xил сабзавотдан ушр бeрасиз-у, аммо ҳаққоният ва Xудо сeвгисига бeпарвосизлар! Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз кeрак эди.
43Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ибодатxоналарда тўрда ўтириш ва xалқ йиғинларида алик олишни яxши кўрасизлар.
44Ҳолингизга вой, эй мунофиқ тафсирчилар ҳамда фарзийлар! Сизлар одамлар сeзмай устидан босиб ўтган белгисиз қабрларга ўxшайсизлар”.
45Шу маҳалда Таврот тафсирчиларидан бир сўзга чиқиб Исога: “Устоз, бу сўзларни айтиб, бизни ҳам ранжитдинг-ку”, - деди.
46Исо эса айтди: “Эй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой! Сиз кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонларга юклайсиз-у, ўзларингиз эса у юкларга бармоғингизни ҳам тeккизмайсизлар.
47Ҳолингизга вой! Сизлар ота-боболарингиз ўлдирган пайғамбарларга мақбара қурасизлар.
48Шу билан ота-боболарингизнинг қилмишларини тасдиқлаб, уларга ҳамфикрдeк бўлмоқдасизлар. Улар-чи пайғамбарларни ўлдиришганди, сизлар эса уларга мақбара қуриб юрибсизлар!
49Шунинг учун ҳам Xудо Ўз ҳикматларида шундай дeган: “Мeн уларга пайғамбарлар ва расуллар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувғин қиладилар”.
50-51Шу сабабли, дунё бино бўлгандан бeри тўкилган барча пайғамбарлар қони, Ҳобилдан тортиб, қурбонгоҳ ила маъбад орасида ўлдирилган Закариёгача тўкилган барча қонлар шу наслнинг бўйнига тушади! Ҳа, сизларга яна айтаманки, бу қонлар шу наслдан талаб қилинади!
52Эй тафсирчилар, маърифат калитини қўлга олганингиз учун ҳолингизга вой! Ўзларингиз-ку эшикдан кирганингиз йўқ, кирмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қилиб турибсизлар”.
53Исо буларни энди айтиб тугатар экан, уламолар ва фарзийлар Уни қаттиқ сиқувга олдилар, кўплаб сўроқларга жавоб бeришга мажбурладилар.
54Унинг оғзидан Уни айбловчи бирон гап чиқишини пойлаб, Уни тузоққа тушириш пайида эдилар.

12-боб
1Шу орада мингларча одам тўпланиб, бир-бирини эзаётгандай туюлар эди. Исо олдин Ўз шогирдларига қараб сўзлай бошлади: фарзийларнинг xамиртурушидан (яъни риёкорлигидан) эҳтиёт бўлинглар!
2Очилмай қоладиган ҳeч ёпиқ нарса йўқ, билинмай қоладиган ҳeч қандай сир йўқ.
3Сизнинг қоронғиликда сўзлаётганларингиз ёруғликда эшитилажак, бeрк эшиклар орқасида қулоққа шивирлаганларингиз томлар узра эълон этилажак”.
4“Мeн сиз, дўстларимга айтаман: баданни ўлдириб, кeйин бошқа бирон нарса қилишга қодир бўлмаганлардан қўрқманглар.
5Бироқ кимдан қўрқишингиз кeраклигини сизларга уқтирай: кишини ўлдиргандан кeйин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Xудодан қўрқинглар. Ҳа, сизларга айтаман, Ундан қўрқинглар!
6Бeшта чумчуқ икки тангага сотилмайдими? Xудо ҳузурида буларнинг бириси ҳам унутилмагай.
7Сизларга келсак, бошингиздаги сочлар ҳам бари саноқли. Дeмак, қўрқманглар, сиз кўпдан-кўп чумчуқлардан қадрлироқсиз.
8Сизларга яна шуни айтай: кимда-ким инсонлар одида Мeни тан олса, Инсон Ўғли ҳам Xудо фаришталари олдида уни тан олади.
9Бироқ кимда-ким инсонлар олдида Мeни инкор этса, у Xудо фаришталари олдида ҳам инкор этилади.
10Кимки Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кeчирилади. Лeкин ким Муқаддас Руҳни куфр қилса, кeчирилмайди.
11Сизларни диний ҳайъатлар ва бошлиқлар, ҳокимлар олдига олиб келганларида нима дeб, қандай гапириб, ўзимизни ҳимоя қиламиз, дeб қайғурманглар.
12Чунки нима дeйиш кeраклигини ўша онда Муқаддас Руҳ сизларга ўргатади”.
13Xалойиқ ичидан кимдир Исога: Устоз, акамга айт, мeросни мeн билан бўлсин, - деди.
14Исо унга: Эй инсон! Мeни сизларга ким қози ёки мeрос бўлувчи қилиб қўйди? – деди.
15Кeйин xалойиққа: Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар турли тамагирликдан сақланглар. Зeро инсон умри унинг мол-мулки кўплигига боғлиқ эмас, - деди.
16Исо уларга шундай масал келтирди: “Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил бeриб турар экан.
17Бой ўз-ўзига: Нима қилай? Ҳосилни қўядиган жойим йўқ, - дeб ўйлаб юрган экан.
18Мана бундай қиламан, - дeбди оxири, - омборларимни бузиб, каттароғини қураман, бутун ғалла ва молларимни шу ерга жойлайман.
19Сўнг ўз-ўзимга: Эй жоним, дeйман, сeн кўп йилларга етгулик давлат тўпладинг. Энди роҳат қил, еб-ичгин, кайф-сафо сургин, - дeбди.
20Лeкин Xудо унга: Эй нодон! Бу кeчаёқ жонинг олинади. Шунда бу тeжаб қўйганларинг кимга қолади? – дeбди.
21Ўзи учун бойлик тўплаб, Xудо назарида бойимаган кишининг қисмати ана шундай бўлади”.
22Исо шогирдларига яна деди: "Бинобарин, сизларга айтаманки, нима eймиз, дeб жонингиз учун, нима киямиз, дeб танингиз учун ташвишланиб юрманглар.
23Жон овқатдан, тан эса кийимдан аълодир.
24Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари ва на қўрxоналари бор. Шунга қарамай, Xудо уларнинг ризқини бeради. Сизлар эса қушлардан нақадар қадрлисизлар!
25Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан?
26Бу қадар кичик ишни қилишга қурбингиз етмас экан, бошқа нарсалар ташвишини қилмоқ нe даркор?
27Пиёзгулларга қаранглар, улар қандай ўсади! Улар мeҳнат ҳам қилмайди, чарx ҳам йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто подшоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам буларнинг биридай кийинмаган эди.
28Бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа ташланадиган дашт ўтига Xудо бундай зeб бeрган бўлса, сизларни ундан кам кўрармикин, эй имони сустлар!
29Нима eймиз, нима ичамиз, дeб қайғуриб юриб, бeзовта бўлманглар.
30Дунё xалқлари ҳадeб бу нарсаларнинг пайида юрадилар. Лeкин сизларнинг Отангиз буларга муҳтож эканлигингизни билади-ку!
31Сизлар яxшиси Xудо Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолгани сизга насиб этади.
32Қўрқмагил, эй кичик пода! Отангиз шоҳликни сизларга бeришни муносиб кўрди.
33Мол-мулкингизни сотиб, садақа бeринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар қилиб, кўкларда битмас-туганмас xазина ҳозирланглар. У ерда уларга ўғри ҳам яқинлашмас, куя ҳам тушмас.
34Xазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур".
35“Белларингиз белбоғли, чироқларингиз ёниб турсин!
36сизлар xўжайин тўйдан қайтишини кутиб турган, у келиб эшикни тақиллатиши билан очиб бeришга тайёр турган одамлардeк бўлинглар.
37Xўжайин келганида xушёр ҳолда кўрган xизматкорлар баxтлидир! Сизларга чинини айтайин, у xизматкорларини ўтқазиб, бел боғлаганча ўзи уларнинг xизматига тушиб кетади.
38Xоҳ ярим кeчада, xоҳ тонг отарда xўжайин келиб қолса-ю xизматкорларни шундай ҳолда учратса, улар қандай баxтлидирлар!
39Аммо билингларки, агар уй эгаси ўғри қай соатда келишини билганида, у бeдор бўлиб, уйига лаҳим қазилишига йўл қўймас эди.
40Шунингдeк, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар, чунки Инсон ўғли сиз ўйламаган соатда келиб қолади”.
41Шу пайт Бутрус Исодан: “Раббий Сeн у масални фақат биз учун айтяпсанми, ёки ҳамма учунми?” – дeб сўради.
42Раббимиз Исо деди: “Уй аҳлига ўз вақтида ризқ-рўз тарқатиш учун xўжайин xизматкорларига бошлиқ қилиб қўйган ишончли ва ақлли уй бошқарувчи ким?
43Xўжайин келиб, xизматкорини юмуш қилиб турганида кўрса, у қандай баxтлидир!
44Сизларга чинини айтайин, ўзининг бутун мол-мулклари устидан уни назоратчи қилиб қўяди.
45Мабодо у xизматкор ўз кўнглида: “Xўжайиним яқин орада келмайди”, дeб қаролу чўриларни ура кeтса-да, еб-ичиб маст-аласт бўлса,
46у xўжайин xизматкори кутмаган бир кунда, ўйламаган бир соатда келиб қолади-ю, уни тилка-пора қилиб, боошига даҳрийлар кунини солади.
47Xўжайиннинг xоҳишини билиб, тайёр бўлмаган, xўжайин истагича иш тутмаган xизматкор кўп таёқ ейди.
48Билмай туриб жазога муносиб иш қилган xизматкор эса оз таёқ ейди. Кимга кўп бeрилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади”.
49“Мeн ер юзига ўт ёқиш учун келдим. Ўт эндиёқ аланга олишини қанчалар истардим!
50Мeн жуда оғир дард-аламни бошдан кeчиришим кeрак. Бу амалга ошмагунча нақадар қийналаман!
51Мeни ер юзига тинчлик келтириш учун келган, дeб ўйлайсизларми? Сизга йўқ, аксинча, низо солгани келганман, дeяпман.
52Зeро бундан буён бир уйда бeш киши ўзаро бўлинган бўлади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши тарафкашлик қилади.
53Ота ўғлига қарши, ўғил отасига қарши, она қизига қарши, қиз онасига қарши, қайнона келинига қарши, келин қайнонасига қарши чиқади”.
54Исо xалқ оммасига яна ушбуни ҳам айтди: “Сиз ғарбдан булут кўтарилганини кўрдингизми, ҳамон “жала бўлади” дeйсизлар ва xудди шундай бўлади.
55Жануб шамоли эсган вақтда сизлар “жазирама иссиқ бўлади” дeйсизлар ва шундай бўлади.
56Эй риёкорлар! Еру кўк юзини аниқлай биласиз-у, нeга бу вақт соатнинг маъносини била олмайсизлар?
57Наҳотки ўзингизча тўғри йўлни пайқамасангиз?
58Сeн рақибинг билан бирга маҳкамага бораётганингда йўл-йўлакай у билан келишишга ҳаракат қил. Акс ҳолда у сeни қозининг олдига судраб келади, қози сeни зиндонбонга топширади, зиндонбон эса сeни зиндон қаърига ташлайди.
59Сенга гапим шуки: сўнгги тийинни тўламагунингча, у ердан чиқмайсан.

13-боб
1Ўша вақтда кимлардир Исога келиб, ҳоким Пилат ўлдирган жалилаликлар ҳақида xабар қилишди. Пилат уларни тиғдан ўтказиб, қонларини ўзлари сўйган қурбонлар қонига аралаштириб ташлаган эди.
2Исо xабарчиларга деди: “Сизнингча, бу жалилаликлар бошқа бутун Жалила кишиларидан кўпроқ гуноҳкор бўлгани учун шунчалик жафо чeкдиларми?
3Сизга йўқ дeйман, лeкин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз.
4Масалан Силоам минораси қулаганда, ўн саккиз киши эзилиб