Tuesday, March 20, 2007

Сўз боши

Ҳурматли меҳмон!
Ушбу саҳифамизда сиз Муқаддас Каломдан Инжил Хушхабарини ўқиб чиқишингиз мумкин.
Агар сизда қандайдир саволлар, маслахатлар ёки таклифлар бўлса, уларни ёзиб қолдиришингизни илтимос қиламиз; бунинг учун ҳар бир китоб ёки мактубнинг охиридаги “Comments” тугмасини босиб, ўз сўзларингизни ёзиб қолдиринг.
Бу матн компютерга кўчирилганда, биз ҳам инсон бўлганимиз учун, қандайдир хатоларга йўл қўйган бўлишимиз мумкин. Шунинг учун масиҳий биродарларимиз ва опаларимиздан илтимос қилардикки, агар қандайдир хато борлигини пайқаб қолсангиз, бизга шу ҳақда бир оғиз айтиб қўйинг, илтимос. Бунинг учун юқорида айтилгандек “Comments” тугмасини босиб, ўз сўзларингизни ёзиб қолдиринг. Бунинг учун сизга катта раҳмат!
Агар сиз лотин алифбосида Инжил Хушхабарини ўқимоқчи бўлсангиз мана шу ерга босинг (http://injil-sharif.blogspot.com/).
Мана бу саҳифада эса сиз Исо Масиҳ, нажот ва масиҳийлик ҳаёти ҳақида кўпроқ билиб олишингиз мумкин: марҳамат (http://masihiy-muallim.blogspot.com/).

4 comments:

Masihiy muallim said...

Ушбу саҳифа UTF-8 кодировкаси билан ёзилган, шунинг учун шу кодировкани ишлатишга ҳаракат қилинг. Агар бу ҳам ишламаса, унда маслахатим бошқа программани ишлатинг, масалан Opera (www.opera.com) ёки Firefox (www.mozilla.com ёки www.FireFox.Latest-Browser.com) программаларни ишлатиб кўринг, булар унчалик инжиқ эмас, ҳамма нарсани аниқ кўрсатиши керак. Агар шунда ҳам муаммолар бўлса, яна коммент қилинг.

Masihiy muallim said...

Юқоридаги жавоб мана қуйидаги саволга ёзилган эди:

Tekst kirill alidbosida bo`lgani uchun baazi harflarda hatolar bor yaani shrift bilan : "q", "g`", "h" kabi harflarda. Internet Explorer ning Encoding funksiyasida ham kirilitsalarning hech birida ularni toghrilab bo`lmayapti. Yuqorida ko`rsatilgan harflar o`rnida kichik to`rtburchaklar joylashgan.

Anonymous said...

Ибтидонинг ўзбекчаси борми?

Масиҳий муаллим said...

Ҳа, Ибтидо китобининг ўзбекчаси бор; бундан ташқари Эски Аҳднинг бошқа китоблари ҳам бор. Шуларни сиз мана қуйидаги манзилда ўқисангиз бўлади: http://www.najot.com/bible.php
Ўша саҳифада яна бошқа қизиқарли нарсаларни топасиз; шу билан бирга ўз саҳифамизга ҳам ташриф буюришга таклиф қиламиз: http://masihiy-muallim.blogspot.com/
Худо сизни баракаласин, инояти билан ҳаётингизни тўлдирсин!