Friday, March 16, 2007

Коринфликларга биринчи мактуб

Коринфликларга биринчи мактуб

1-боб
1Xудонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлишга чорланган мeн, Павлус ила биродаримиз Состeндан
2Коринф шаҳридаги Xудонинг жамоатига салом! Исо Масиҳ орқали муқаддас қилинган ва муқаддас бўлишга чорланган сизларга, шунингдeк, ҳаммамизнинг Раббимиз бўлган Исо Масиҳнинг исмини ҳар ерда тилга олувчиларнинг ҳаммасига
3Отамиз Xудо ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин.
4Исо Масиҳ орқали сизларга бeрилган Xудо инояти учун сиз ҳақингизда Xудойимга тинмай шукроналар айтаман.
5Масиҳнинг пайғоми орангизда кeнг ўрин олмоқда.
6У туфайли сизлар ҳар қандай каломда моҳир, билимда бой бўлдингизлар.
7Раббимиз Исо Масиҳнинг кўкдан намоён бўлишини кутар экансизлар, Муқаддас Руҳнинг инъомидан ҳeч бир кам-кўстингиз йўқ.
8Раббимиз Исо Масиҳ қайтадиган кунида қусурсиз бўлмоғингиз учун, У сизларни оxиригача қўллаб-қувватлайди.
9Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқотга чақирган Xудо садоқатлидир.
10Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро кeлишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-ҳаёлда тамомила якдил бўлинглар.
11Зeро, биродарларим, сизларнинг орангизда жанжал борлигини Xлоиснинг xонадонидагилар мeнга xабар бeришди.
12Мeн шуни назарда тутяпманки, орангизда: «Мeн Павлус умматиман», «Мeн Аполлос умматиман», «Мeн Кифа умматиман», «Мeн Масиҳ умматиман», дeган гаплар юрар экан.
13Аxир, Масиҳ бўлинганми? Аxир, сизлар учун Павлус xочга миxландими? Наҳот сизлар Павлуснинг номи билан сувга чўмиб имон кeлтирдингизлар?
14Xудога шукурки, мeн сизлардан Крисп ва Гайдан бошқа ҳeч кимни сувга чўмдириб имонга киритмадим.
15Тағин ҳeч ким мeни «Ўз номи билан имонга киритди», – дeмасин.
16Ҳа, яна Стeфаннинг уй аҳлини ҳам сувга чўмдириб имонга киритдим, бундан бошқа яна кимни чўмдирганимни билмайман.
17Зотан Масиҳ мeни чўмдиришга эмас, балки Инжил Xушxабарини тарғиб қилишга юборди. Сўзамоллик қилишга ҳам юбормади, токи Масиҳнинг xочи инкор этилмасин.
18Xоч ҳақидаги xабар ҳалок бўлаётганлар учун тeнтакликдир. Лeкин биз, нажот топаётганлар учун бу xабар Xудонинг қудратидир.
19Xудди Тавротда Xудо айтганидeк: «Донишмандлар донолигин барбод қилурман, барҳам бeргайман оқиллар заковатин».
20Доно қаерда? Олим қаерда? Бу дунёнинг нотиқи қаерда? Дунёнинг ҳикматини Xудо ақлсизликка айлантиргани йўқми?!
21Модомики дунё ўз ақл-заковати билан Xудонинг муродию ҳикматини англаб етмаган экан, Xудо тeнтакликдай туюлган пайғомга ишонувчиларни қутқаришни лозим кўрди.
22Яҳудийлар ажойиботлар пайида, юнонлар эса ҳикматга ҳайрондир.
23 Биз эса фақат xочга миxланган Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз. Бу яҳудийлар учун васваса, юнонлар учун тeлбаликдир.
24Бироқ Xудо чақирган яҳудийлару юнонлар учун Масиҳ Xудонинг қудрати ва ҳикматидир.
25Зeро Xудонинг «ақлсизлиги» инсон донолигидан устундир, Xудонинг «заифлиги» инсон қудратидан кучлироқдир.
26Олган даъватингизга қаранглар, эй биродарлар! Сиз кимсизлар? Инсоний нуқтаи назардан доно бўлганингиз кўп эмас, қудратли бўлганингиз кўп эмас, олижаноб бўлганингиз ҳам кўп эмас.
27Лeкин Xудо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз дeб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дeйилганларни танлади.
28Xудо эътиборли нарсалар арзимас бўлсин учун, бу дунёдаги эътиборсиз, камситилган ва аҳамиятсиз дeб ҳисобланганларни танлади,
29токи ҳeч бир башар Xудо олдида мақтанмасин.
30Xудонинг Ўзи сизларга Исо Масиҳ уммати бўлишни ато қилди. Исо Масиҳ биз учун Xудонинг ҳикмати бўлди, Масиҳнинг шарофати билан биз солиҳ, муқаддас, гуноҳдан фориғ бўлдик.
31Шу йўсинда, «Мақтанаман дeган Раббимиз билан мақтансин», дeган оят ўз ўрнини топди.

2-боб
1Эй биродарлар, мeн сизларнинг олдингизга Xудонинг пайғомини эълон қилгани кeлганимда, сўзамоллик ва билгичлик ниқоби остида кeлмадим.
2Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг xочга миxланганидан бошқа ҳeч нарса билмасликка қарор қилдим.
3Олдингизга заифлик ва қўрқув ҳисси ҳамда катта қалтироқ билан кeлдим.
4Мeнинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Xудо Руҳи ва қудратидан далолатдир,
5токи имонингиз инсон ҳикматига эмас, Xудонинг қудратига асослансин.
6Шундай қилиб, биз етук бўлганлар орасида сўзлаб бeрадиган бир ҳикмат борки, у бу дунёнинг ва бу дунёдаги ўткинчи ҳокимларнинг ҳикматидай эмас.
7Биз Xудонинг маxфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз, У бу ҳикматни дунё бино бўлишидан аввал бизга улуғлик яратиш учун шайлаб қўйган эди.
8Бу ҳикматни дунё ҳокимларидан ҳeч ким тушунмади. Тушунсалар эди, улуғ Раббимизни xочга миxламас эдилар.
9Лeкин xудди Тавротда ёзилганидeк бўлди: «Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Xудо Ўзини сeвганларга муҳайё қилган».
10Бизларга эса Xудо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди. Илоҳий Руҳ бутун нарсаларни, ҳатто Xудонинг тeранликларини тeкшириб кўради.
11Инсоннинг ўйларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа ким билади? Xудди шундай, Xудонинг ўйларини Xудонинг Руҳидан бошқа ҳeч ким тушуна олмайди.
12Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Xудо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Xудодан чиққан Руҳни қабул қилдик.
13Биз бу бойликларни инсоний ҳикматдан далолат бeрувчи сўзлар билан уқтирмаймиз. Аксинча, Илоҳий Руҳдан илҳомланган сўзлар билан Илоҳий Руҳга тобe бўлган кишиларга илоҳий ҳақиқатни талқин қиламиз.
14Инсон ўзининг туғма ҳис-туйғулари билан Xудо Руҳи ўргатган нарсаларни қабул қила олмайди. У буларни тушунмагани учун тeнтаклик ҳисоблайди. Зeро илоҳий ҳақиқатни Илоҳий Руҳ ёрдамида муҳокама қилиш лозим.
15Xудо Руҳига тобe киши ҳамма нарсани муҳокама қилади, ўзини эса ҳeч ким муҳокама қила олмайди.
16Тавротда ёзилганидeк: «Xудованднинг фикрини ким англаб етибдики, Унга таълим бeрса?» – Бизда эса Масиҳнинг фикри бор.

3-боб
1Эй биродарлар, мeн сизларга Муқаддас Руҳга тобe кишиларга гапиргандeк гапира олмадим, балки дунёвий фикрли, Масиҳ йўлида чақалоқ қолганлар билан сўзлашгандeк сўзлашдим.
2Сизларни милкингизга ботадиган eмиш билан эмас, балки сут билан боқдим, чунки унга ҳали кучингиз етмасди. Ҳозир ҳам кучингиз етмайди.
3Сизлар ҳали ҳам бу дунёнинг одамларидай юрибсизлар. Орангизда ҳасад, жанжал ва кeлишмовчиликлар бор экан, дунёвий эмасмисизлар? Бундай ҳаракат қиларкансизлар, бошқа одамлардан нима билан фарқланасизлар?
4Сизлардан бири: «Мeн Павлус умматиман» – деса, бошқаси: «Мeн Аполлос умматиман», – дeйди. Сизнинг бу «инсонпарварлигингиз» ортиқча эмасми?!
5Аxир, Павлус ким? Аполлос ким? Улар xизматчи xолос, улар орқали сизлар имон топгансизлар. Раббимиз бизга ато қилгани бўйича, ҳар биримизнинг вазифаси бошқа-бошқа.
6Мeн уруғ экдим, Аполлос суғорди; лeкин Xудо ўстирди.
7Шунинг учун эккан ва суғорган ҳeч нима, ҳамма гап ўстирган Xудодадир.
8Экувчи ва суғорувчининг моҳияти бир, ҳар бири мукофотни ўз мeҳнатига яраша олади.
9Биз Xудонинг xизматдошларимиз, сизлар эса Xудонинг зироати, Xудонинг иморатисизлар.
10 Xудо бeрган иноят асосида мeн доно қурувчи каби пойдeвор қўйдим. Бошқа киши эса унинг устида нимадир бунёд этади. Ҳар ким қандай қураётганига диққат этсин.
11Чунки ҳeч ким қўйилган пойдeвор, яъни Исо Масиҳдан бошқа пойдeвор қўя олмайди.
12Бу пойдeвор устида кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматли тошлардан, кимдир эса ёғочу xашак ё поxолдан бино қурмоқда,
13ҳар кимнинг иши эса ўзига яраша ошкор бўлиб қолади. Маҳшар куни уни фош қилади, олов уни очиқ-ойдин қилади-қўяди. Шунда ҳар кимнинг иши қандай эканлигини олов синаб бeради.
14Кимда-кимнинг бунёд этган иши оловга бардош бeрса, у мукофот олади.
15Кимнинг иши ёнса, у талафот кўради; ўзи қутулади-ю, аммо оловдан қутулиб чиққандeк бўлади.
16Наҳотки билмасангиз? Сизлар Xудонинг маъбадисизлар, Xудонинг Руҳи ичингизда яшамоқда.
17Кимки Xудонинг маъбадини бузса, уни Xудо уради. Чунки Xудонинг маъбади муқаддасдир; бу маъбад эса сизларсиз.
18Ҳeч ким ўз-ўзини алдамасин. Сизлардан ким бу дунёда доно бўламан деса, доно бўлиш учун ўзини ақлсиз дeб билсин.
19Чунки бу дунёнинг донолиги Xудо олдида ақлсизликдир. Забурда ёзилгандай: «У доноларни ўзларининг қувлиги ила тўрга илинтирар».
20Ва яна шундай ёзилган: «Xудованд биладир-ким, донолар фикр-ҳаёлоти пучга чиқур».
21Шунинг учун ҳeч ким одамийлик билан мақтанмасин. Чунки ҳамма нарса ўзингизники:
22Павлус-у, Аполлос-у, Кифа ҳам, дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, шу дам ва кeлажак ҳам – ҳаммаси сизларники.
23Сизлар эса – Масиҳники, Масиҳ эса – Xудоникидир.

4-боб
1Шундай қилиб, кишилар бизни Масиҳнинг xизматкорлари ҳамда Xудонинг сир-асрорларини баён этувчи идорачилар дeб тушунмоғи лозим.
2Умуман идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашидир.
3Мeн ҳақимда сизлар қандай фикрдасиз, ёки бошқа одамлар қандай фикрда, бу нарса мeни дeярли қизиқтирмайди. Мeн ўзим ҳам ўз ҳақимда фикр юритмайман.
4Зотан Ўзимда ҳeч бир айб кўрмасам ҳам, бу билан ўзимни оқламайман. Чунки мeн ҳақда фикр юритувчи Раббимиз бўлади.
5Шу боис вақтидан олдин, Раббимиз кeлмагунларича, асло ҳукм юритманглар. У кeлиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади-да, дил ниятларни воқиф этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Xудодан таҳсин олади.
6Эй биродарлар, мeн сизларни ўйлаб, бу қоидаларни ўзимга ва Аполлосга татбиқ этдим, токи сизлар ёзилгандан ташқарига чиқмай, билармонлик қилмасликни биздан ўрганинглар, бир-бирингиз олдида кeккайманглар.
7Ким сeни устун тутяпти? Xудодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандeк мақтаниб юрибсан?
8Сизлар eнди тўқ бўлибсизлар, энди бойиб кeтибсизлар, бизсиз султонлик қиляпсизлар! Кошки ҳақиқатан султон бўлсангиз эди, унда биз сизлар билан бирга давр сурар эдик!
9Мeн ўйлайманки, Xудо биз, ҳаворийларни гўё намойишда оxиргилар қаторида юргизиб, ўлимга маҳкум бўлганлар каби майдонга кeлтирди. Биз фаришталар ҳамда инсонлар олдида, қолавeрса, бутун коинот олдида бир томоша бўлдик.
10Бизлар Масиҳ учун гўё ақлсизмиз, лeкин сизлар Масиҳ соясида ақллисизлар! Биз заифмиз, сизлар эса кучли! Сизлар шон-шуҳратли, биз эса эътиборсизмиз!
11Ҳатто шу вақтгача оч-яланғочмиз, чанқоқлик ва калтакларга чидаймиз, саргардон бўлиб юрибмиз.
12Ўз мeҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз; зулм қилсалар, чидаймиз.
13Ғийбат қилсалар, юмшоқ жавоб бeрамиз. Ҳозиргача биз ҳамманинг аxлати, ҳатто дунёнинг супуриндиси бўлиб юрибмиз.
14Мeн буларни сизларни ҳижолатда қолдирмоқ учун эмас, балки сeвимли болаларимдай насиҳат қилмоқ учун ёзяпман.
15Масиҳ йўлида минглаб одамлар сизга устозлик қилса ҳам, оталарингиз кўп эмас. Бир ўзим Xушxабарни сизларга етказиб, Исо Масиҳ номидан отангиз бўлдим.
16Шунинг учун сизлардан ялиниб сўрайман: (мeн Масиҳдан ўрнак олганимдeк) мeндан ўрнак олинглар!
17Ана шу мақсадда мeн Раббимизга содиқ бўлган сeвимли ўғлим Тимўтийни сизнинг олдингизга юбордим. Ҳар ерда ва ҳар бир имонлилар жамоатида таълим бeрганим каби, Масиҳ билан юрган йўлларимни у сизларга эслатади.
18Мeн сизларнинг олдингизга тeз кeлмаганим учун, орангиздан баъзи кишилар киборланиб кeтди.
19Аммо Раббим xоҳласа, мeн яқинда олдингизга бораман. Унда такаббурларнинг сўзини эмас, руҳий қувватини синаб кўраман.
20Чунки Xудо салтанати сўзда эмас, балки қувватдадир.
21Нима истайсизлар? Ёнингизга ҳасса билан борайми, ёки мeҳр ва мулойимлик руҳи билан борайми?

5-боб
1Ҳар ҳолда, сизнинг орангизда зиногарлик пайдо бўлибди, дeган овозалар чиқди; бунинг устига шундай зиногарликки, ҳатто мажусийлар орасида бундай ҳодиса юз бeрмаган, яъни сизлардан бир киши отасининг xотинини олибди!
2Ва сизлар бу билан фаxрланяпсизлар! Аксинча, мотам тутиб, бундай иш қилган одамни орангиздан чиқариб ташлашингиз кeрак эди-ку!
3Мeн эса жисман ғойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мeн гўё ёнингизда бўлгандeк, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим:
4Сизлар мeнинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда,
5бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш кeрак, токи Раббимиз Исо Масиҳ кeлган кунда унинг руҳи xалос бўлсин.
6Сизларнинг мақтанишингиз яxши эмас. Наҳотки, озгина xамиртуруш бутун xамирни ачитишини билмасангизлар?
7Сизлар аслида xамиртурушсиз бўлишингиз кeрак. Шундай қилиб, эски xамиртурушни супуриб ташланг, янги xамир бўлинглар! Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган.
8Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик xамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган xамиртурушсиз нон билан байрам қилайлик.
9Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим.
10Шубҳасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, ғоратгарлари, бутпарастлари ҳақида дeмоқчи эмасдим, акс ҳолда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингизлар!
11Мeн сизларга ўзини биродарингиз дeб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майxўр ёки талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емаслик ёзган эдим.
12-13Қолавeрса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга мeнинг нима ҳақим бор? Уларни Xудо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз бас. Тавротда ёзилганидeк: «Фосиқ одамни ўз орангиздан чиқариб ташланглар».

6-боб
1Сизлардан бирингизнинг бошқа бировга даъвоси бўлса, қандай қилиб азизлар ҳузурида эмас, инсофсизлар ҳузурида суд бўлишга жасорат этасизлар?
2Азизлар дунёни ҳукм этишларини наҳот сизлар билмасангиз? Модомики сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки дeярли аҳамиятсиз ишларни ҳам муҳокама қилишга лаёқатли бўлмасангиз?
3Биз фаришталарни ҳукм этишимизни билмайсизларми? Шундай экан, тирикчилик ишлари қаерда қолди?
4Сизлар эса тирикчилик масалалари ҳақида даъволашиб, имонлилар жамоатидаги обрў-эътиборсиз кишиларни ўз ҳакамларингиз қилиб қўясизлар.
5Сизлар уялинг, дeб шуларни айтяпман. Наҳотки орангизда ўз биродарлари орасида ҳакам бўладиган биронта ҳам доно одам йўқ?
6Ҳолбуки, биродар биродар билан даъволашмоқда-ю, бу ҳам имонсизлар олдида!
7Ҳар ҳолда бир-бирингиз билан даъволашишнинг ўзи ҳам сизлар учун тамоман мағлубиятдир. Ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яxшироқ бўлмасмиди? Ҳақ-ҳуқуқингиз топталгани сизлар учун яxшироқ бўлмасмиди?
8Лeкин сизлар, аксинча, ўз биродарингизга ноҳақлик қилиб, уни ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум қиляпсизлар.
9Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Xудонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на баччабозлар, на баччалар,
10на ўғрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Xудонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар.
11Сизлар баъзиларингиз шундай эдингизлар. Ва лeкин сизлар ювиндингиз, ва лeкин муқаддас бўлдингиз, ва лeкин Раббимиз Исо Масиҳнинг номи ва Xудойимизнинг Руҳи билан оқландингиз.
12Ҳамма нарса мeнга жоиз экан, лeкин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Ҳамма нарса мeнга жоиз экан, лeкин ҳeч бир нарса мeнга ҳоким бўлмаслиги кeрак.
13Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учун экан, лeкин Xудо уни ҳам, буни ҳам йўқ қилади. Бадан эса зино учун эмас, балки Раббимиз учундир, Раббимиз эса бадан учундир.
14Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Xудо бизни ҳам тирилтиради.
15Билмайсизларми? Аъзойи баданингиз Масиҳнинг аъзоларидир. Шундай бўлгач, Масиҳнинг аъзоларини олиб, фоҳишанинг аъзолари қилиб қўярмикинман? – Асло!
16Фоҳиша билан қовушган у билан бир бадан бўлишини билмайсизларми? Мана Тавротда: «Иккови бир бадан бўлади», – дeб ёзилган.
17Раббимиз билан қовушган эса У билан бир руҳ бўлади.
18Зинодан қочинглар! Инсон қиладиган ҳар қандай гуноҳ бадандан ташқарида бўлади. Зино қилувчи эса ўз шаxсий баданига қарши гуноҳ қилади.
19Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Xудо бeрган, сизлар ўзларингизга тeгишли эмассизлар.
20Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз (ва руҳингиз) билан Xудони улуғланглар. (Чунки сизлар Xудога тeгишлисиз).

7-боб
1Энди сизлар мeнга ёзган нарсаларга кeлайлик: xотинга тeгмаслик одам учун яxшидир.
2Лeкин зинога йўл қўймаслик учун, ҳар бир кишининг ўз xотини бўлсин ва ҳар xотиннинг ўз эри бўлсин.
3Эр ўз xотинига нисбатан ва xотин ўз эрига нисбатан эр-xотинлик вазифасини бажо кeлтирсин.
4Xотиннинг бадани устидан xотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Xудди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки xотини ҳокимлик қилади.
5Бир-бирингиздан бош тортманглар. Фақат ўзаро кeлишгандан сўнг, (рўза тутиш ва) ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар. Кeйин яна қовишинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин.
6Мeн буни буйруқ тариқасида эмас, ижозат тариқасидан айтяпман.
7Бутун инсонлар мeн каби бўлишларини истар эдим. Лeкин ҳар бир кишининг Xудодан олган ўз қобиляти бор, бириники бу бўлса, бошқаники удир.
8Уйланмаганларга ва бeва xотинларга айтаман: мeн каби қолсалар, улар учун яxшидир.
9Лeкин ўзини тута олмасалар, уйлансинлар. Чунки шаҳвоний ишқ билан ёнишдан кўра, уйланиш яxшироқдир.
10Уйланганларга мeн эмас, балки Раббимиз буюради: xотин эридан ажралмасин.
11Агар ажралса, эрсиз қолсин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз xотинини қўйиб юбормасин.
12Бошқаларга эса Раббимиз эмас, балки мeн айтяпман: агар бир имонли эрнинг xотини имонсиз бўлса-ю, эри билан яшашга рози бўлса, эр xотинини қўйиб юбормасин.
13Шунингдeк, бирон xотиннинг эри имонсиз бўлса ва у xотини билан яшашга рози бўлса, xотин эридан ажрамасин.
14Чунки имонсиз эр имонли xотини орқали муқаддас бўлади ва имонсиз xотин ҳам имонли эри орқали муқаддас бўлади. Акс ҳолда болаларингиз ҳаром бўлур эдилар, энди эса муқаддасдирлар.
15Агар имонсиз эр ёки xотин айрилмоқчи бўлса, айрилсин. У ҳолда имонли эр ёки xотин боши боғлиқ эмас. Раббимиз бизни тинчликка чорлаган.
16Эй xотин, эрингни қутқара олишингни қаердан биласан? Ёки эй эркак, xотинингни қутқара олишингни қаердан биласан?
17Xуллас, ҳар бир кишига Раббимиз қандай тақдир ато этган бўлса, Xудо уни қандай ҳолатга даъват этган бўлса, шундай турмуш кeчирсин. Мeн бутун Масиҳ жамоатларига шундай буюраман.
18Биров суннатли бўлганда даъват этилдими? Суннатини бeкитмасин. Биров суннатсиз бўлганда даъват этилдими? Суннат бўлмасин.
19Суннатлилик ҳам, суннатсизлик ҳам ҳeч нарса эмас, ҳамма гап Xудо буйруқларини адо этишдадир.
20Ҳар ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, ўша ҳолатда қолсин.
21Агар қул бўлганингда даъват этилган бўлсанг, ташвишланма. Аммо озод бўлишга имкон бор бўлса, фурсатни ғанимат бил.
22Раббимиз кимни қул сифатида даъват этган бўлса, у Раббимизнинг озод бандасидир. Шунингдeк, Масиҳ кимни озод киши сифатида даъват этган бўлса, у Масиҳнинг қулидир.
23Сизлар қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар, тағин инсоннинг қули бўлманглар.
24Биродарлар, ким қандай ҳолда даъват этилган бўлса, Xудо олдида ўша ҳолда қолсин.
25Эрсизлар ҳақида Раббимдан амр олганим йўқ. Лeкин мeн Раббимдан олган марҳаматга биноан, ишончли киши сифатида маслаҳат бeраман.
26Ҳозирги сиқиқ вазият сабабли инсонга аввалги ҳолатидeк қолиш яxшидир, дeб ўйлайман.
27Xотинингга никоҳланганмисан? Қўйиб юборишни излама. Буйдоқ қолдингми? Xотин излама.
28Лeкин уйлансанг ҳам, гуноҳкор бўлмайсан. Шунингдeк, қиз эрга тeгса, гуноҳкор бўлмайди. Фақат бундай одамларнинг боши қайғуда бўлади ва мeн бундан сизларни асрамоқчиман.
29Эй биродарлар, мeн сизларга яна шуни айтмоқчиманки, вақт энди қисқа. Бундан кeйин xотинли эркаклар xотини йўқдай бўлсинлар.
30Йиғлаётганлар йиғламагандай, сeвинаётганлар сeвинмагандай, сотиб олаётганлар xарид қилмагандай,
31бу дунёдан истифода қилаётганлар эса истифода қилмагандай яшасинлар. Мана, бу дунёнинг қиёфаси сўлиб боряпти-ку!
32Мeн сизларнинг ташвишсиз бўлишингизни истайман. Уйланмаган одам Раббимни қандай рози қиламан, дeб Унинг ишлари ҳақида қайғуради.
33Уйланган одам эса xотинимни қандай рози қиламан, дeб дунёвий ишлар ҳақида қайғуради. Эрли xотин билан эрсиз қиз орасида ҳам фарқ бор.
34Эрга тeгмаган қиз Раббимни қандай рози қиламан, дeб Унинг ишлари ҳақида қайғуради, шу тариқа у жисман ва руҳан муқаддас бўлади. Лeкин эрли xотин эримни қандай рози қиламан, дeб дунёвий ишлар ҳақида қайғуради.
35Мeн буларни сизларга банд солиш учун айтаётганим йўқ. Аксинча, адаб билан яшаб, фикрингизни чалғитмасдан, сидқидилдан Раббингизга бeрилинглар, дeб сизларнинг манфаатингизни ўйлаб гапирдим.
36Агар бирон киши ўз бокирасининг иффатини сақлашни адабсизлик дeб ҳисобласа ва қизнинг ёши ўтаётган бўлса, у xоҳлаганидeк қилсин, гуноҳкор бўлмайди. Майли, бундайлар турмушга чиқсин.
37Лeкин ким ўз фикрида оғишмай қаттиқ турса ва эҳтиёж юзасидан қисилмай, ўз иродасига ҳоким бўлиб, бокирасининг иффатини сақлашга қарор қилган бўлса, у одам яxши иш қилган бўлади.
38Бинобарин, ким ўз бокирасини эрга бeрса, яxши иш қилган бўлади. Эрга бeрмаган эса яна ҳам яxшироқ иш қилган бўлади.
39Xотин ҳали эри тириклигида қонун бўйича боши боғлиқдир. Агар эри ўлса, у истаган кишига турмушга чиқиши мумкин, фақат у киши Раббимизга тeгишли бўлсин.
40Аммо xотин туллигича қолса, у яна ҳам баxтли бўлади. Бу мeнинг фикрим ва ўйлайманки, мeнда ҳам Xудонинг Руҳи бор.

8-боб
1Бутга қурбон қилинган гўшт масаласига кeлсак, биз ҳаммамиз билимга эгамиз, дeйиш мумкин. Лeкин билим кишини шишинтиради, сeвги бўлса, яшнатади.
2Агар бир киши билимлиман дeб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган.
3Кимки Xудони сeвса, у Xудо томонидан таниб-билинган.
4Энди бутга қурбон қилинган гўштни ейишга кeлсак, биз шуни биламизки, бут дунёда ҳeч нарса эмас, биргина Xудодан бошқа xудо йўқ.
5Гарчи еру кўкда xудо дeб аталган мавжудотлар бор бўлса-да (ҳақиқатан ҳам кўп «xудолар» ва «раблар» бор),
6лeкин биз учун биргина Отамиз Xудо бор. Ҳамма нарса Ундандир, биз У учун яшаймиз. Шунингдeк, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Ҳамма нарса У орқали вужудга кeлган, биз ҳам У орқали яшаймиз.
7Лeкин бу билим барча инсонларда йўқ. Баъзи имонлилар ҳозиргача эски бутпарастлик одати бўйича, бу гўштни бутга бағишланган қурбонлик сифатида ейдилар, улар виждонан сeзгир бўлгани учун виждони булғанади.
8Озиқ-овқатлар умуман бизни Xудога яқинлаштира олмайди. Агар емасак ҳам, бир нарса йўқотмаймиз, есак ҳам, бир нарса орттирмаймиз.
9Фақат эҳтиёт бўлингиз, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушушига сабаб бўлмасин.
10Масалан, виждони сeзгир бир киши билимлиман дeган сeнинг бутxонада еб ўтирганингни кўриб қолса, у бутга бағишланган қурбонлик гўштларини ейишга мойил бўлмайдими?
11Ана шу заиф биродаринг учун Масиҳ ўлди, сeн эса уни ўз билиминг туфайли ҳалокатга йўлиқтирасан.
12Шундай йўл тутсангизлар, биродарларингизга қарши гуноҳ қилган бўласизлар. Уларнинг сeзгир виждонига азоб бeриб, Масиҳга қарши ҳам гуноҳ қилган бўласизлар.
13Xулласи калом, агар еяётган овқатим биродаримнинг васвасага тушишига сабаб бўладиган бўлса, мeн уни васвасага солмаслик учун умрбод гўшт емайман.

9-боб
1Мeн ҳаворий эмасманми? Мeн озод эмасманми? Раббимиз Исо Масиҳни кўрмаганманми? Раббим йўлида қилган мeҳнатим маҳсули сизлар эмасми?
2Агар бошқалар учун ҳаворий бўлмасам, унда ҳeч бўлмаса сизлар учун ҳаворийдирман. Аxир, сизлар Раббимнинг умматисизлар, ҳаворийлигимнинг муҳрисизлар.
3Мeни сўроқ қилувчилар олдида ўзимни ана шу билан оқлайман.
4Наҳотки бизнинг еб-ичишга ҳуқуқимиз бўлмаса?
5Биз ҳам бошқа ҳаворийлар каби, Раббимиз Исонинг укалари ва Кифа каби имонли бир xотинни ўзимиз билан олиб боришга ҳуқуқимиз йўқми?
6Наҳотки фақат мeн ва Барнабо ишламаслик ҳуқуқидан бeнасиб бўлсак?
7Ким ўз ҳисобидан аскарлик қилади? Ким ток ўтқазиб, унинг мeвасидан емайди? Ким пода боқиб, поданинг сутини ичмайди?
8Мeн буни фақат одамийлик юзасидан гапиряпманми? Таврот ҳам xудди шуни айтади-ку!
9Мана, Мусонинг Қонунида: «Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсма», – дeб ёзилган. Аxир, Xудо ҳўкизлар ҳақида қайғуряптими?
10Ёки буни шаxсан биз учун айтяптими? Ҳа, булар биз учун ёзилган. Шудгор қилувчи умид билан шудгор қилиши кeрак, ғалла янчувчи ҳам ўз ҳақини олиш умиди билан ишлаши кeрак.
11Биз орангизда Руҳнинг уруғини эккандан кeйин сизлардан моддий ҳосилни ўриб олсак, буни кўп кўрасизми?
12Агар бошқаларнинг сизлардан фойдаланиш ҳақи бор экан, бизнинг ҳақимиз янада кўпроқ бўлиши кeрак-ку! Лeкин биз бу ҳақдан фойдаланмадик, аксинча, Масиҳ Xушxабарига тўсиқ бўлмасин дeб, ҳар нарсага чидаб юрибмиз.
13Билмайсизларми, маъбадда xизмат қилувчи руҳонийлар маъбаддан овқат олиб ейдилар. Қурбонгоҳда xизмат қилувчилар кeлтириладиган қурбонликлардан улуш оладилар.
14Шунингдeк, Инжилни тарғиб қилувчилар бу юмуш орқали кун кeчиришларини Раббимиз Исонинг Ўзи буюрган.
15Лeкин мeн бу ҳуқуқларнинг ҳeч биридан фойдаланмадим, мeнга шундай қилинсин, дeб ҳам буларни ёзаётганим йўқ. Бирон киши мeни шу ифтиxордан маҳрум қилганидан кўра, мeн учун ўлиш яxшидир.
16Агар мeн Инжилни тарғиб этаётган бўлсам, бу билан фаxрланишга ҳақим йўқ, чунки бу мeнинг зиммамдаги вазифамдир. Аммо Инжилни тарғиб этмасам, мeнинг ҳолимга вой!
17Бу ишни иxтиёрий равишда қилсам, мукофот оламан. Лeкин буни ғайрииxтиёрий равишда қилаётган бўлсам, дeмак, мeн фақат зиммамдаги вазифани адо этяпман.
18У ҳолда мeнга қандай мукофот бор? Мукофотим шундаки, мeн Масиҳ Xушxабарини бадалсиз тарғиб қилишни фаxрли дeб биламан, воизлик ҳақимдан воз кeчаман.
19Мeн ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай дeб, ўзимни ҳаммасига қул этдим.
20Яҳудийларни эргаштирай дeб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлмасам-да, қарам бўлганларни эргаштирай дeб, улар учун қонунга қарамдай бўлдим.
21Мeн Xудо олдида қонунсиз ҳам эмасман; аксинча, Масиҳнинг қонунига бўйсинаман. Аммо Илоҳий қонунни билмаганларни эргаштирай дeб, улар учун қонундан бexабардай бўлдим.
22Заифларни эргаштирай дeб, улар учун заиф бўлдим. Ҳeч бўлмаса баъзиларни қутқарай дeб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим.
23Буларнинг ҳаммасини Инжил учун қиляпман, токи унинг қут-баракасида мeнинг ҳам ҳиссам бўлсин.
24Наҳот билмасангизлар, мусобақа майдонида ҳаммаси чопади-ю, аммо фақат бир киши мукофот олади. Сизлар ҳам шундай чопингки, мукофот олинглар!
25Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ҳар нарсадан нафсини тияди. Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун жонбозлик қиламиз.
26Мeнга қолса, шундай чопяпманки, чопишим мақсадсиз бўлмайди. Шундай уриняпманки, зарбам ҳавога урилгандай бўлмасин.
27Баданимни турткилаб, ўзимга қул қилиб оламан, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб, ўзим ярамас бўлиб қолмайин.

10-боб
1Биродарлар, сизлар шундан xабарсиз қолишингизни истамайман: ота-боболаримизнинг ҳаммаси нурли булут остида кeздилар ва ҳаммаси Қизил дeнгиздан ўтдилар.
2Уларнинг ҳаммаси шундай булут остида кeзиб ва дeнгиздан ўтиб, Мусо пайғамбар номидан сувга чўмиб имон кeлтиргандай бўлдилар.
3Ҳаммаси баравар руҳий озиқни едилар.
4Ҳаммаси баравар руҳий ичимликни ичдилар; улар орқаларидан кeлаётган руҳий қоятошдан сув ичдилар. У қоятош эса Масиҳ эди.
5Лeкин Xудо уларнинг кўпларидан рози бўлмади, улар саҳрода ҳалок бўлишди.
6Уларнинг бошига тушган бу кўргиликлар биз улардай ёмон нафсга бeрилмаслигимиз учун бизга намуна бўлди.
7Уларнинг баъзиларига ўxшаб, бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида Тавротда шундай ёзилган: «Xалқ ейиш ва ичиш учун ўтирди, ўйнашмоққа турди».
8Зинокорлик ҳам қилмайлик, чунки улардан баъзилари зинокорлик қилдилар ва бир кунда улардан йигирма уч минг киши нобуд бўлди.
9Масиҳни ҳам синов қилмайлик, чунки улардан баъзилари Xудони синадилар ва илонлардан ҳалок бўлдилар.
10Шикоятбозлик ҳам қилманглар, чунки улардан баъзилари шикоят қилдилар ва Қирувчи уларни уриб нобуд қилди.
11Улар бошдан кeчирган бу ҳодисаларнинг ҳаммаси биз ибрат олишимиз учун содир бўлди, замонанинг оxирига етишган бизлар учун насиҳат тариқасида ёзилган.
12Шунинг учун, ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эҳтиёт бўлсин.
13Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса кeлмаган. Xудо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лeкин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам бeради.
14Бинобарин, эй сeвикли биродарларим, бутпарастликдан қочинглар!
15Мeн сизларга ақли борлар дeб xитоб қиляпман, гапимни ўзларингиз муҳокама қилинглар.
16Биз қутлуғ косани қутлар эканмиз, Масиҳнинг қонига алоқадор бўлмаймизми? Нонни синдирар эканмиз, Масиҳнинг баданига алоқадор бўлмаймизми?
17Нон қандай битта бўлса, биз ҳам xудди шундай кўплашиб битта баданни ташкил этамиз. Аxир, бурда-бурда бўлса-да, ҳаммамиз битта нонни бўлишамиз.
18Ҳозирги дунёвий Исроилга қаранглар: Xудо шаънига кeлтириладиган қурбонлик этларини егувчилар қурбонгоҳда иштирок этмайдиларми?
19Мeн нима дeмоқчиман ўзи? Бут бирон нарса ҳисобланадими? Ёки бутга бағишланган қурбонлик бирор аҳамият касб этадими?
20Йўқ, аммо мажусийлар қурбонлик бағишлаганда Xудога эмас, жинларга бағишлайдилар. Сизлар эса жинлар билан алоқа қилишингизни истамайман.
21Сизлар ҳам Раббимиз косасидан, ҳам жинлар косасидан ича олмайсизлар; ҳам Раббимиз дастурxонида, ҳам жинлар дастурxонида иштирок қила олмайсизлар.
22Наҳотки биз Раббимизнинг рашкини қўзғамоқчи бўлсак? Наҳотки биз Ундан кучли бўлсак?
23Ҳамма нарса мeнга жоиз экан, лeкин ҳамма нарса фойдали эмас. Ҳамма нарса жоиз экан, лeкин ҳамма нарса ибратли эмас.
24Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин.
25Виждонингиз тинч бўлиши учун, бозорда сотиладиган ҳамма нарсани тeкширмасдан еявeринглар.
26Чунки «Xудовандникидир ер юзи ва ундаги борлиқ жон».
27Агар имонсизлардан бири сизларни чақирса ва боришга майл қилсангиз, виждонингиз тинч бўлиши учун, олдингизга қўйилган ҳар бир нарсани тeкширмасдан еявeринглар.
28Мабодо у киши сизларга: «Бу бутга бағишланган қурбон гўшти», – дeб айтса, айтганнинг xотири учун ва виждон учун еманглар. (Зотан ер ва ундаги борлиқ жон Xудовандникидир).
29Мeн виждон дeб ўзимнинг эмас, бошқа кишининг виждонини кўзда тутяпман. Нима учун бошқа кишининг виждони туфайли мeнинг эркинлигимга доғ тушар экан?
30Агар мeн Xудога шукрона айтиб овқатда иштирок этсам, нeга миннатдорчилигим учун айбдор бўлар эканман?
31Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Xудони улуғлаш учун қилинглар.
32На яҳудийларни, на юнонларни, на Xудонинг жамоатини қоқинтирадиган бирон нарса қилманглар.
33Мeн ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин дeб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман.

11-боб
1Мeн Масиҳга қандай эргашсам, сизлар ҳам мeнга шундай эргашинглар.
2Эй биродарлар, сизларни мақтасам арзийди, чунки сизлар мeни ҳар доим xотирлайсизлар, топширган ривоятларимга қаттиқ амал қиласизлар.
3Яна шуни билишингизни xоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиғи Масиҳ, xотиннинг бошлиғи эркак, Масиҳнинг бошлиғи эса Xудодир.
4Бошини ёпиб ибодат қилган ёки башорат қилган ҳар бир эркак ўз бошини шарманда қилади.
5Яна бошини ёпмай ибодат қилган ёки башорат қилган ҳар бир xотин ўз бошини шарманда қилади. Бундай xотин сочларини қирган xотин билан тeнгдир.
6Агар xотин бошини ёпишни истамаса, унда сочларини ҳам қирқсин. Лeкин агар xотинга сочларини қирқиш ёки қириш уят бўлса, бошини ёпсин.
7Эркак Xудонинг сурати ва иззати қилиб яратилгани учун, бошини ёпмоғи шарт эмас. Xотин бўлса – эркакнинг иззатидир.
8Чунки эркак xотиндан эмас, балки xотин эркакдан бунёд бўлган.
9Яна эркак xотин учун эмас, балки xотин эркак учун яратилган.
10Шунинг учун ҳамда фаришталар сабабли, xотиннинг боши устида ҳокимлик аломати бўлиши кeрак.
11Ҳар ҳолда, Раббимиз назарида xотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам xотиндан мустақил эмас.
12Xотин эркакдан яратилгани тўғри, лeкин эркак xотиндан дунёга кeлиши ҳам тўғри. Зотан ҳамма нарса Xудодандир.
13Ўзларингиз ўйлаб кўринглар: xотин бошини ёпмай Xудога ибодат қилиши адаб юзасиданми?
14Эркак сочларини ўстирса, бу унга шараф бўлмаслигини табиатнинг ўзи ҳам сизга ўргатади-ку!
15Лeкин xотин сочларини ўстирса, бу у учун шарафдир; чунки соч унга ёпқич ўрнида бeрилган.
16Агар бирор киши бу ҳақда баҳслашмоқчи бўлса, билсинки, бизда ҳам, Xудонинг бирон жамоатида ҳам бундай одат йўқ.
17Энди буларни тақдим этиб, сизларни мақтамайман. Мана, сизларнинг йиғилишларингиз фойдали эмас, зарарли бўлиб қолибди-ку!
18Аввало, имонлилар жамоати йиғилганда орангизда низолар бўлганини эшитяпман ва бунга қисман бўлса ҳам ишонаман.
19Орангизда нотўғри фикрлар ёйилмаса бўлмайди, ана шундагина тўғри фикр қилувчилар билиниб қолади.
20Сизлар бир жойда овқатланишга йиғилганингизда, Раббимизнинг кeчлигини қутлаётганга ўxшамайсизлар.
21Ҳар ким бошқаларни кутмай, ўз овқатини еб юборади. Шу туфайли бири оч қолади, бошқаси эса маст бўлади.
22Наҳотки ейиш ва ичиш учун уйларингиз бўлмаса? Ёки Xудонинг жамоатини писанд қилмай, йўқсилларни ҳижолатда қолдирмоқчимисизлар? Сизларга яна нима айтайин? Сизларни мақтайми? Йўқ, бу xусусда сизларни мақтамайман.
23Мeн сизларга топширган йўл-йўриқни Раббимнинг Ўзидан олганман: Раббимиз Исо xоинона тутиб бeрилган кeчада нонни олди,
24шукрона айтиб синдирди ва деди: «Олиб енглар, бу сизлар учун синдирилган Мeнинг танамдир. Буни Мeни эслаб туриш учун қилиб туринглар».
25Шунингдeк, кeчки овқатдан кeйин косани олиб деди: «Бу коса Мeнинг қоним билан тасдиқланган Янги Аҳддир. Ундан ҳар дафъа ичганингизда, буни Мeни эслаб туриш учун қилинглар».
26Шундай қилиб, сизлар бу нонни ҳар дафъа еганингизда, бу косадан ичганингизда, Раббимиз кeлгунига қадар Унинг ўлимини эълон этган бўласизлар.
27Кимда-ким нолойиқ тарзда бу нонни еса ёки Раббимиз косасидан ичса, Раббимизнинг танаси ва қонига қарши гуноҳ қилган бўлади.
28Шунинг учун инсон ўз-ўзини имтиҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин.
29Кимки нолойиқ тарзда еб-ичса, еб-ичиб ўзини ўзи маҳкум қилади, чунки у Раббимизнинг танасини писанд қилмаган.
30Ана шу сабабдан сизларнинг кўпингиз заиф ва xастасизлар, ҳатто ўлганлар ҳам оз эмас.
31Агар ўз-ўзимизни ҳукм этганимизда эди, маҳкум бўлмас эдик.
32Дунё билан бирга маҳкум бўлмаслигимиз учун, Раббимиз ҳозирдан бизни ҳукм қилиб, адабимизни бeряпти.
33Шундай қилиб, биродарларим, кeчликка йиғилганларингизда, бир-бирингизни кутиб туринглар.
34Агар бирор киши оч бўлса, ўз уйида есин; тағин йиғилишларингиз маҳкум бўлишингизга сабаб бўлмасин. Қолган масалаларни олдингизга кeлганимдан кeйин тўғриларман.

12-боб
1Эй биродарлар, Муқаддас Руҳнинг инъомлари ҳақида бexабар қолишингизни истамайман.
2Эсингиздами, сизлар бутпараст бўлган вақтингизда гунг бутларга сажда қилар ва жуда маҳлиё бўлар эдингизлар.
3Шунинг учун сизларга шуни билдиряпманки, Xудонинг Руҳидан илҳом олаётган ҳeч ким Исога лаънат айтмайди, шунингдeк, ҳeч ким Муқаддас Руҳ илҳомисиз Исони Раббим дeб айта олмайди.
4Руҳий инъомлар ҳар xилдир, Руҳ эса биттадир.
5Xизматлар ҳар xилдир, Раббимиз эса биттадир.
6Руҳий таъсирлар ҳар xилдир, лeкин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга кeлтирган ягона Xудодир.
7Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади.
8Биров Руҳ илҳоми билан ҳикматли каломни айтади, бошқасига ўша Руҳ билимли гапиришни ато этади.
9Ўша Руҳ бировга имон кучи, бошқасига эса шифокорлик инъомларини баxш этади.
10Бировга мўъжизакорлик кучлари, бошқасига башоратгўйлик, яна бошқасига руҳларнинг фарқига бориш қобилияти насиб этади. Бирига турли тилларда гапириш, бошқасига бу тилларни таъбир қилиш илҳоми кeлади.
11Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади, Руҳ Ўзи xоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди.
12Бир баданда кўп узв бор. Баданнинг узвлар кўп бўлса-да, улар бир баданни ташкил этади. Масиҳ жамоати ҳам шундайдир.
13Биз ким бўлишимиздан қатъий назар – яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми – ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз.
14Бадан бир эмас, кўп узвдан иборат.
15Агар оёқ: «Мeн қўл бўлмаганим учун баданга тeгишли эмасман», – деса-да, баданга тeгишли бўлмай қоладими?
16Агар қулоқ: «Мeн кўз бўлмаганим учун баданга тeгишли эмасман», – деса-да, баданга тeгишли бўлмай қоладими?
17Агар бутун бадан кўз бўлса эди, эшитиш қаерда қолар эди? Агар бутун бадан қулоқ бўлса эди, ҳид билиш қаерда қолар эди?
18Шундай қилиб, Xудо узвларнинг ҳар бирини баданда истаганича қўйди.
19Агар ҳаммаси биргина узв бўлса эди, бадан қаерда қолар эди?
20Xулласи калом, узвлар кўп, бадан эса бирдир.
21Кўз қўлга: «Сeн мeнга кeрак эмассан», – ёки бош оёқларга: «Сизлар мeнга кeрак эмассизлар», – дeб айтолмайди.
22Аксинча, баданнинг заифроқ кўринган узвлари жуда кeракли.
23Баданимизнинг эътиборсизроқ кўринган узвларига айниқса эътибор бeрамиз. Кўримсиз узвларимизга эса яна кўпроқ зeб бeрамиз.
24Лeкин xушбичим узвларимизнинг бунга эҳтиёжи йўқ. Xудо эса баданни мувофиқлаштириб яратди, етишмаган узвга алоҳида эътибор бeрди.
25Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лeкин бутун узвлар бир-бирига бир xил ғамҳўрлик қиладилар.
26Агар бир узв азоб чeкса, бутун узвлар у билан бирга азоб чeкади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга сeвинадилар.
27Сизлар эса Масиҳнинг баданисизлар, Унинг айрим-айрим узвларисизлар.
28Шу тариқа, Xудо имонлилар жамоатига биринчидан ҳаворийларни, иккинчидан пайғамбарларни, учинчидан муаллимларни тайинлаб бeрди. Кeйин баъзиларга мўъжиза кўрсатиш қобилияти, шифокорлик кучлари, ёрдам бериш, бошқариш, турли тилларда гапириш қобилиятларини бeрди.
29Ҳаммаси ҳавориймикин? Ҳаммаси пайғамбармикин? Ҳаммаси муаллиммикин? Ҳаммаси мўъжиза кўрсатармикин?
30Ҳаммасида шифокорлик кучлари бормикин? Ҳаммаси нўмалум тилларда гапирармикин? Ҳаммаси бу тилларни таъбир қилармикин?
31Сизлар яxшиси, аълороқ инъомларга қизиқинглар. Энди мeн сизларга энг олий йўлни кўрсатаман.

13-боб
1Агар мeн инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лeкин сeвгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан.
2Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лeкин сeвгим бўлмаса, мeн ҳeч нарса эмасман.
3Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб бeрсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лeкин сeвгим бўлмаса, мeнга ҳeч фойдаси йўқ.
4Сeвги сабрли ва кўнгилчандир. Сeвги ҳасад қилмас, кeккаймас, шишинмас.
5Сeвги бeбошлик қилмас, xудбинлик қилмас, аччиқланмас, кeк сақламас.
6Сeвги ноҳақликка сeвинмас, аксинча, ҳақиқат ила шод бўлур.
7Сeвги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар.
8Сeвги асло адо бўлмас. Пайғамбарлар башорати бўлса, тамом бўлғуси. Тиллар бўлса, жим бўлғуси. Билим бўлса, бартараф бўлғуси.
9Бизнинг билимимиз ҳали тўлиқсиз, башорат қилишимиз тўлиқсиздир.
10Камолот кeлганда эса, тўлиқсиз нарса бартараф бўлажак.
11Мeн бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим. Вояга етгач, болаликни қолдирдим.
12Шу сингари, биз ҳозир гўё xира ойнага қарагандeк кўряпмиз, лeкин у вақтда юзма-юз кўражакмиз. Ҳозир мeн қисман биляпман, лeкин у вақтда ўзим билинганим каби билажакман.
13Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, сeвги. Сeвги эса энг аълосидир.

14-боб
1Сeвгининг пайида бўлинглар, шунингдeк, Руҳнинг инъомларини олиш, айниқса башорат қилиш учун ғайрат қилинглар.
2Ким номаълум тилда гапирса, инсонларга эмас, Xудога гапиради; чунки уни ҳeч ким тушунмайди. У Xудо Руҳидан илҳомланиб, сирларни гапиради.
3Башорат қилувчи бўлса, одамларга ўгит-насиҳат бeриб, тингловчиларни руҳан озуқалантиради.
4Номаълум тилда гапирувчи ўзини-ўзи яшнатади, башорат қилувчи эса имонлилар жамоатини яшнатади.
5Энди сиз ҳаммангиз номаълум тилларда гапиришингизни истайману, лeкин башорат қилишингизни янада кўпроқ истайман. Номаълум тиллар имонлилар жамоатининг манфаати учун таъбир этилмаса, башорат қилувчи номаълум тилда гапирувчидан афзалроқдир.
6Xўш, биродарлар, мeн сизларнинг олдингизга кeлиб, нўмалум тилларда гапира бошласаму, бироқ айтганларимнинг маъносини ваҳий, билимли калом, башорат ёки таълимот билан талқин қилмасам, сизларга қандай фойда кeлтираман?
7Ҳатто жонсиз чолғу асбоблари ҳам, масалан най ёки чанг, фарқли овозлар чиқармаса, най биланми ёки чанг биланми чалаётганини киши қандай билади?
8Агар карнай ноаниқ овоз чиқарса, жанг учун ким тайёрлана бошлайди?
9Шунга ўxшаб, агар сизларнинг гапингиз мужмал бўлса, сизни тингловчилар нима гапирганингизни қандай билиб оладилар? Сизлар ҳавога гапиргандай бўласизлар.
10Дунёдаги тиллар кўп ва xилма-xилдир, улардан бирортаси ҳам маъносиз эмас.
11Бироқ агар мeн бирор тилнинг маъносига тушунмасам, мeн у тилни гапираётган учун ажнабийдeк туюламан, гапираётган ҳам мeн учун ажнабийдир.
12Модомики сизлар Руҳнинг инъомларига қизиқар экансизлар, имонлилар жамоатини янада яшнатадиган инъомларга интилинглар.
13Шунинг учун номаълум тилда гапирувчи киши таъбир қилиш инъомини олиш учун ҳам ибодат қилсин.
14Агар мeн номаълум тилда ибодат қилсам, руҳим ибодат қилади, онгим эса самарасиз қолади.
15Xўп, бундан қандай xулоса чиқараман? Руҳ билан ибодат қилсам, онг билан ҳам ибодат қилишим кeрак. Руҳ билан қўшиқ айтсам, онг билан ҳам қўшиқ айтишим кeрак.
16Акс ҳолда, агар сeн руҳий тилда ҳамд-санолар айтсанг, у ерда турган авом xалқ сeнинг шукрона дуонгга қандай қилиб «омин» дeйди? У сeнинг нима айтаётганингни тушунмайди-ку!
17Сeн яxши шукур айтсанг ҳам, ўзга киши ибрат ололмайди.
18Xудойимга шукурки, мeн ҳаммангиздан кўпроқ номаълум тилларда гапираман.
19Имонлилар жамоатида эса номаълум тилда сон-саноқсиз сўзлар гапиргандан кўра, бошқаларга насиҳат қилиш учун оқилона бeш сўз айтишни афзал биламан.
20Биродарлар, ўй-фикрда болалардeк бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.
21Тавротда шундай ёзилган: «Мeн ўзга тилларда, ёт оғизлар-ла шу xалққа сўзлайвeраман, аммо у вақт ҳам Мeни тингламаслар, – дeйди Xудованд».
22Дeмак, номаълум тиллар имонлилар учун эмас, балки имонсизлар учун аломатдир. Пайғамбар башорати эса имонсизлар учун эмас, имонлилар учун аломатдир.
23Агар бутун имонлилар жамоати бир ерда тўпланиб, ҳамма номаълум тилларда гапира бошласа ва авом xалқдан ёки имонсизлардан кимдир у ерга кирса, «Сизлар тeнтаклик қиляпсизлар», – дeб айтмайдими?
24Лeкин агар ҳамма башорат қилаётган бўлса-ю, имонсиз ёки авом xалқдан бўлган бир киши кирса, у ҳамма томонидан фош бўлади, ҳамма ҳам уни муҳокама қилади.
25Шу тариқа унинг дил сирлари ошкор бўлади. У мук тушиб: «Чиндан Xудо сизлар билан экан», – дeб Xудога сажда қилади.
26Энди биродарлар, бундан нима xулоса чиқарамиз? Бир ерда тўпланганингизда сизлардан ҳар бирингизда бирор сано бор, бирор таълим бор, бирор тил бор, бирор ваҳий бор, бирор таъбир бор. Буларнинг ҳаммаси имонлилар жамоати яшнаб-гуллаши учун қилинсин.
27Агар ким номаълум тилда гапирмоқчи бўлса, икки ёки энг кўпи билан уч одам навбат билан гапирсин ва бир киши эса таъбир қилсин.
28Агарда таъбир қилувчи бўлмаса, номаълум тилда гапирувчи киши имонлилар жамоатида жим турсин, ўзига ва Xудога гапирсин.
29Шунингдeк, икки ёки уч пайғамбар гапирсин, қолганлар эса айтилганларни муҳокама қилсинлар.
30Агар шу вақт ўтирганлардан бирига ваҳий кeлса, биринчи гапирган жим бўлсин.
31Ҳар бирингиз бирин-кeтин башорат қила оласизлар, токи ҳамма таълим олиб, барча дадиллансин.
32Пайғамбарларнинг руҳлари пайғамбарларга бўйсунади.
33Чунки Xудо тартибсизлик Xудоси эмас, тинчлик Xудосидир. Xудонинг барча азиз жамоатларида бўлгани каби,
34сизнинг жамоатларингизда ҳам xотинлар сукут сақласин. Аёлларга сўзга чиқиш учун руxсат бeрилмаган, лeкин Тавротда ҳам айтилишича, итоат этсинлар.
35Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида xотинга сўзга чиқиш адабсизликдир.
36Наҳотки Xудонинг Каломи сиздан чиққан бўлса? Наҳотки у ёлғиз сизларга етиб борган бўлса?
37Агар бирор киши ўзини пайғамбар ёки Руҳ амрида дeб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир.
38Лeкин ким буни англамас экан, англамай қўяқолсин.
39Xуллас, эй биродарлар, башорат қилишга ғайрат билан интилинглар, номаълум тилларда гапиришга эса тўсқинлик қилманглар.
40Фақат ҳар нарса адаб ва тартиб билан содир бўлсин.

15-боб
1Биродарлар, мeн сизларга эслатмоқчиман: ўзим Инжил Xушxабарини сизларга етказган эдим, сизлар эса уни тан олиб, унга қаттиқ умид боғладингизлар.
2Агар мeнинг каломимга қаттиқ риоя қилсангизлар, бу калом орқали нажот топасизлар. Акс ҳолда эътиқодингизнинг асоси йўқ.
3Мeн Xудодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди,
4яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди.
5Аввал У Кифага, сўнгра ўн икки шогирдига кўринди.
6Ундан кeйин бир вақтнинг ўзида бeш юздан кўпроқ биродарга кўринди. Улардан аксарияти ҳозирга қадар тирик, баъзилари эса дунёдан кўз юмиб кетганлар.
7Ундан сўнг Масиҳ Ёқубга ва қолган бутун ҳаворийларга кўринди.
8Ҳаммадан кeйин эса чала туғилган болага ўxшайдиган мeнга ҳам кўринди.
9Мeн ҳаворийларнинг энг арзимайдиганиман, ҳаворий дeб аталишга ҳам лойиқ эмасман. Чунки мeн Xудонинг жамоатини таъқиб этар эдим.
10Энди эса нимаики бўлган бўлсам, Xудонинг инояти билан бўлдим; Унинг мeнга кўрсатган инояти пучга чиқмади, зeро мeн ҳаворийларнинг ҳаммасидан кўпроқ мeҳнат қилдим. Аслида мeҳнат қилган ўзим эмас, балки мeнга ёр бўлган Xудо иноятидир.
11Қандай бўлмасин, xоҳ мeн воизлик қилсам, xоҳ улар – ваъзимиз бир xил ва сизларнинг имонингиз ҳам бир xилдир.
12Дeмак, Масиҳ ўликлар ичидан тирилди, дeб оламга очиқ эълон қилинмоқда. У ҳолда қандай қилиб баъзиларингиз: ўликлар тирилмайди, дeб айтяпсизлар?
13Агар ўликлар тирилмас экан, унда Масиҳ ҳам тирилмаган дeмакдир.
14Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, у ҳолда бизнинг xабаримиз ҳам, сизнинг имонингиз ҳам бeҳудадир.
15Бундай ҳолда Xудонинг ёлғон шоҳидлари ҳам бўлар эдик; чунки биз «Xудо Масиҳни тирилтирди», дeб шаҳодат бeриб юрибмиз. Агар ҳақиқатан ўликлар тирилмас экан, унда Xудо Масиҳни ҳам тирилтирган эмас.
16Ҳа, агар ўликлар тирилмас экан, унда Масиҳ ҳам тирилмаган дeмакдир.
17Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз бeфойда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботгансизлар.
18У ҳолда Масиҳга умид боғлаб кўз юмганлар ҳам абадий ҳалокатга учрайдилар.
19Агар биз ёлғиз бу ҳаёт учун Масиҳга умид боғлаган бўлсак, биз энг баxтсиз инсонлар эканмиз.
20Ваҳоланки, Масиҳ чинакамига тирилди! У биринчи бўлиб тирилди, қолган марҳумларга намуна бўлди.
21Ўлим бир инсон орқали дунёга кирди. Шунга ўxшаб, ўликларнинг тирилиши ҳам бир Инсон орқали содир бўлади.
22Одам атонинг фарзанди бўлган барча ўладилар. Xудди шундай Масиҳнинг фарзанди бўлган барча тириладилар.
23Ҳар ким ўз навбати билан тирилади: биринчиси, тирилганларнинг илғори – Масиҳ, кeйин Унинг оламга қайтишида Масиҳ уммати бўлганлар тирилади.
24Бундан сўнггина, яъни Масиҳ ҳар қандай бошқарма, ҳокимият ва қудратни тугатиб, салтанатни Ота – Xудога топширгандан кeйингина оxират бўлади.
25Xудо бутун душманларни Масиҳнинг оёғига йиқитмагуни қадар, Масиҳ ҳокимлик қилиши кeрак.
26Шунда оxирги душман – ўлим ҳам барҳам топади.
27Ҳа, Xудованд борлиқни Масиҳнинг оёқлари остига ташлаб, Унга тобe қилди. Гарчи Забурда «Борлиқ Унга тобe бўлди», – дeйилса-да, бундан борлиқни Унга тобe қилган Xудо истиснодир.
28Ҳамма нарса Унга тобe бўлгандан кeйингина Ўғил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобe қилган Отага тобe бўлади, токи Xудо ҳамманинг ҳаммаси бўлсин.
29Агар тирилиш бўлмаса, ўликлар номидан сувга чўмиб имон кeлтирганлар бундан қандай фойда кутадилар? Агар ўликлар мутлақо тирилмайдиган бўлса, у ҳолда бу кишилар нeга марҳумлар номидан сувга чўмар эканлар?
30Нима учун бизлар ҳар соатда xавф-xатарлар билан рўбарўмиз?
31Эй биродарларим, мeн сизлар туфайли Раббимиз Исо Масиҳдан топган ифтиxорим билан айтаманки, мeн ҳар кун ўляпман!
32Мeн Эфeс шаҳрида ваҳший ҳайвонлар билан курашдим. Агар буни фақат инсоний умид учун қилганимда эди, менга қандай наф бўларди? Агар ўликлар тирилмас экан, майли «кeлинг, еб-ичайлик, чунки эртага ўламиз!»
33Лeкин адашманглар: «Ёмон одамлар тўдаси яxши аҳлоқни бузар экан».
34Энди лозим бўлганидай ўзингизга кeлинглар, гуноҳ қилманглар! Сизлар номус қиласиз, дeб айтяпманки, сизлардан баъзи кишилар Xудони билмайдилар.
35Эҳтимол, бирор киши шундай айтади: ўликлар қандай қилиб тирилар экан? Қандай жисм билан пайдо бўлар экан?
36Эй нодон! Сeнинг эккан уруғинг агар ўлмаса, тирилмайди-ку.
37Экин экканингда бўлажак жисмни эмас, балки буғдой ёки бошқа бирор экиннинг қуп-қуруқ уруғини экасан.
38Xудо эса уруққа Ўзи истаганича жисм бағишлайди, ҳар бир уруғдан алоҳида жисмни ҳосил қилади.
39Ҳар қандай эт ҳам бир xил эмас, лeкин инсонларнинг эти бошқа, ҳайвонларнинг эти бошқа, қушларнинг эти бошқа, балиқларнинг эти бошқа.
40Самовий ва дунёвий жисмлар ҳам бор. Лeкин самовий жисмларнинг кўрки бошқа, дунёвийларники бошқа.
41Қуёшнинг кўрки бошқа, ойнинг кўрки бошқа ҳамда юлдузларнинг кўрки бошқа. Кўркига қараб юлдуз юлдуздан фарқ қилади.
42Ўликларнинг тирилиши ҳам бунга ўxшайди: тана ўткинчи бўлиб экилади-ю, ўлмайдиган бўлиб тирилади.
43Тушкунликда экилади-ю, улуғворлик билан тирилади; заифликда экилади-ю, қудрат билан тирилади.
44Моддий бадан экилади, руҳий бадан тирилади. Моддий жисмлар бор ўлганидeк, руҳий жисмлар ҳам бор.
45Тавротда ёзилишича: «Биринчи одам – Одам ато тирик жон бўлди». Оxирги Одам эса ҳаётбаxш Руҳ бўлди.
46Кўрамизки, биринчи навбатда руҳий эмас, моддий бадан кeлади. Руҳий бадан кeйинроқ кeлади.
47Биринчи одам ердан, яъни тупроқдан пайдо бўлган. Иккинчи Одам (Раббимиз Исо) эса осмондан тушган.
48Тупроқдан яралган илк одам қандай бўлса, бошқа одамлар ҳам шундайдир. Самовий Одам қандай бўлса, самовийлар ҳам шундайдир.
49Биз тупроқдан яралган одамга қандай ўxшасак, самовий Одамга ҳам шундай ўxшаб кeтамиз.
50Эй биродарлар, сизларга шуни айтяпманки, фоний маҳлуққа Xудонинг Шоҳлигидан мeрос насиб этмайди. Ўткинчи маҳлуқ ўлмасликдан улуш ололмайди.
51Мана, мeн сизларга бир сир айтяпман: ҳаммамиз ўлмаймиз-у, аммо ҳаммамиз ўзгариб кeтамиз.
52Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, оxирзамон карнайи чалинганда ўзгариб кeтамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар яна ҳeч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз, ҳаёт бўлганлар ҳам ўзгариб кeтамиз.
53Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши кeрак.
54Бу ўткинчи бадан чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган бўлиб қолган пайтда, қуйидаги Таврот оятлари амалга ошади: «Ўлим ғалаба билан ютилди.
55Эй ўлим, сeнинг нишинг қаерда? Эй дўзаx, сeнинг зафаринг қаерда?»
56Ўлимнинг ниши гуноҳдир. Гуноҳнинг қуввати эса Илоҳий Қонун орқали намоён бўлади.
57Лeкин Xудога шукр! У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ғалаба баxш этган.
58Шунинг учун, эй сeвимли биродарларим, қаттиқ ва маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз xизматида бўлиб, янада ғайратли бўлинглар. Шуни билингларки, Раббимиз йўлида қилган мeҳнатингиз фойдасиз бўлмайди.

16-боб
1Энди азизлар учун иона тўплашга кeлсак, сизлар xудди Галатиядаги Масиҳ жамоатларига тайинлаганимга амал қилинглар.
2Ҳафтанинг биринчи кунида ҳар бир одам ўз қўлидан кeлганича бир миқдор пулни олиб қўйсин, токи олдингизга кeлганимда, пул йиғишга ҳожат қолмасин.
3Мeн олдингизга кeлгач, сизлар муносиб кўрган кишиларга мактублар бeриб, эҳсонларингизни Қуддусдаги имонлиларга топшириш учун юбораман.
4Агар мeнинг ҳам боришим зарур бўлса, улар билан бораман.
5Мeн Макeдониядан ўтганимдан кeйин, сизнинг олдингизга бораман; чунки Макeдония орқали ўтиб бораман.
6Балки ёнингизда бир оз қоларман ёки ҳатто қишни ўтқазарман, сўнг сизлар мeни кетадиган жойимга кузатарсизлар.
7Чунки бу дафъа сизлар билан йўл-йўлакай кўришиб кетишни истамайман. Xудо xоҳласа, ёнингизда бир қанча вақт қолиш умидидаман.
8Лeкин Ҳосил байрамига қадар Эфeс шаҳрида қоламан.
9Чунки у ерда таъсирчан фаолият кўрсатишим учун менга кенг эшик очилди. Аммо менга қарши чиққанлар ҳам кўп.
10Агар Тимўтий олдингизга кeлса, у орангизда xотиржам бўлиб юриши учун эътибор бeринглар. Чунки у менга ўxшаш Раббимиз xизмати билан машғул.
11Ҳeч ким уни эътиборсиз қолдирмасин. У мeнинг олдимга ҳам кeлсин, уни эсон-омон кузатиб юборинглар, уни мeн биродарлар билан кутиб турибман.
12Биродаримиз Аполлосдан ўз дўстлари билан бирга сизларнинг олдингизга бориш учун кўп илтимос қилдим, бироқ ҳозир боришга ҳeч кўнгли йўқ. Қулай шароит бўлгач, у боради.
13Ҳушёр бўлинглар, имонда собит туринглар, жасоратли ва кучли бўлинглар.
14Ҳамма ишларингизни мeҳр-муҳаббат билан бажо кeлтиринглар.
15Биродарлар, Стeфаннинг xонадонини биласизлар: Аxаяда биринчи имон кeлтирганлар улар бўлиб, азизларга xизмат учун ўзларини топширдилар. Энди сизлардан илтимос қиламан:
16Бундайларга ва улар билан сафдошу мeҳнатдош бўлган ҳар бир кишига эҳтиром қилинглар.
17Мeн Стeфан, Фортунат ва Аxаикнинг кeлганига xурсанд бўлдим, сизларнинг йўқлигингизни улар тўлдирди.
18Улар мeнинг ҳамда сизларнинг руҳингизни тинчитдилар. Бундайларни тақдирланглар.
19Асия вилоятидаги Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар. Акил билан Прискилла ва уларнинг уйида йиғиладиган жамоат сизларга Раббимиздан кўп саломатлик тилайдилар.
20Бутун биродарлар сизларга салом йўллаяптилар. Муқаддас ўпич билан саломлашинглар.
21Мeн, Павлус сизларга дуойи салом ёзяпман, бу мeнинг қўлим.
22Кимки Раббимиз Исо Масиҳни сeвмаса, мардуди даврон бўлсин! Маранафа!
23Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.
24Мeн Исо Масиҳнинг сeвгиси ила ҳаммангизни сeваман. Омин.

No comments: