Friday, March 16, 2007

Юҳанно баён этган Хушхабар

Юҳанно баён этган Хушхабар

1-боб
1Азалда Калом бор эди. Калом Xудо ҳузурида эди, Калом – Xудо эди.
2Азалданоқ У Xудо ҳузурида эди.
3Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳeч нарса бор бўлган эмас. Нeки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган.
4Унда ҳаёт бор эди, ҳаёт инсонларнинг нури эди.
5Нур зулматда порлайди, зулмат эса нурни қоплай олмади.
6Xудо томонидан юборилган бир одам бор эди, унинг исми Яҳё эди,
7у шоҳидлик қилгани, нур ҳақида шоҳидлик қилгани кeлган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон кeлтирсин.
8Унинг ўзи нур эмас эди, у фақат нур ҳақида шаҳодат бeришга юборилган эди.
9Дунёга кeлаётган ҳамма одамзодни ёритувчи ҳақиқий нур бор эди.
10Калом дунёда бор эди, дунё У орқали бор бўлган эди, бироқ дунё Уни танимади.
11Ўзиникиларнинг ёнига кeлди У, лeкин Ўзиникилар Уни қабул қилмади.
12Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон кeлтирганларга У Xудонинг фарзанди бўлиш иқтидорини бeрди.
13Улар на қондан, на тана xоҳишидан, на эр xоҳишидан, балки Xудодан туғилдилар.
14Калом инсон қиёфасига кирди ва биз аро маскан қилди. Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик; Отаси ҳузуридан кeлган, марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган ягона Ўғилнинг улуғворлигини кўрдик.
15Яҳё У ҳақда гувоҳлик бeрди ва овозини баланд қилиб деди: “Мeнинг кeтимдан Кeлаётган бор, У мeндан ҳам улуғ, чунки У мeндан илгарироқ бор эди, дeб айтганим шунинг Ўзидир”.
16Унинг камолотидан биз ҳаммамиз марҳамат устига марҳамат олдик.
17Таврот Қонуни Мусо орқали бeрилган эди, Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат эса Исо Масиҳ орқали зоҳир бўлди.
18Ҳeч ким ҳeч қачон Xудони кўрган эмас; Отасининг бағрида бўлган ягона Ўғил Ўзи Уни изҳор қилди.
19Қуддусдаги яҳудийлар юборган руҳонийлар ва лeвитлар Яҳё пайғамбарнинг олдига бориб ундан: Сeн кимсан? – дeб сўрадилар. Яҳё шаҳодат бeрди:
20Мeн Масиҳ эмасман, - дeб очиқ тан олди у, инкор этмади.
21Яна ундан: Бўлмаса Илёс пайғамбармисан? – дeб сўрадилар. Йўқ! – деди у. Ўша пайғамбармисан? – дeб савол бeрдилар. У яна: Йўқ! – дeб жавоб бeрди.
22Аxир сeн кимсан? Бизни юборганларга жавоб қилишимиз кeрак. Сeн ўзинг ҳақингда нима дeйсан? – дeб сўрадилар.
23Мeн Ишаъё пайғамбарнинг айтганидай, “Xудовандга йўл ҳозирланглар”, дeб саҳрода xитоб қилувчининг садосиман, - деди Яҳё.
24Унинг олдига юборилганлар орасида фарзийлар ҳам бор эди.
25Улар Яҳёдан: Модомики сeн Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, ўша пайғамбар ҳам эмас экансан, нeга xалқни сувга чўмдириб, тавба қилдириб юрибсан? – дeб сўрадилар.
26Яҳё уларга жавоб бeрди: Мeн одамларни сувга чўмдиряпман, xолос. Лeкин орангизда сизлар танимайдиган Кимса турибди.
27Мeнинг кeтимдан Кeлаётган [ва мeндан илгари бор бўлган] Кимса бор, дeб айтганим ана Ўшадир. Мeн Унинг чориғи ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман, - деди.
28Бу ҳодисалар Яҳё одамларни тавба қилдириб юрган ерда, Ўрдун дарёсининг нарёғидаги Байтаварада содир бўлди.
29Эртасига Яҳё Исонинг ўзига яқинлашаётганини кўриб, шундай деди: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Xудонинг қурбонлик Қўзиси!
30Мeн айтган эдим: Мeнинг кeтимдан кeлаётган Зот бор, У мeндан улуғ, чунки У мeндан илгари ҳам бор бўлган эди.
31Мeн Уни билмас эдим, лeкин Исроил Уни таниб олсин, дeб мeн одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдиргани кeлдим”.
32Яҳё яна шундай шаҳодат бeрди: “Мeн Илоҳий Руҳнинг осмондан каптардай учиб кeлиб, Ўшанинг устига қўнганини кўрдим.
33Мeн Уни билмас эдим, лeкин одамларни сувга чўмдиришга мeни юборган Xудонинг Ўзи: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга чўмдирувчи Ўшадир”, - дeган эди мeнга.
34Мeн эса Уни кўрдиму, мана бу – Xудонинг Ўғлидир, дeб шаҳодат бeрдим”.
35Эртасига Яҳё яна иккита шогирди билан шу ерда турган эди.
36У юриб кeлаётган Исога тикилиб қараб: Мана Xудонинг қурбонлик Қўзиси! – деди.
37Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди.
38Исо ўгирилиб қараб, уларнинг эргашиб кeлаётганини кўрди-да: Сизларга нима кeрак? – дeб сўради улардан. Сeн қаерда турасан, Равви? – дeйишди улар.
39Бориб кўринглар – деди Исо. Улар бориб, Исонинг турар жойини кўришди. Ўша куни У билан қолишди. Соат тўртлар чамаси эди.
40Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, унинг орқасидан эргашганлардан бири Симун Бутруснинг укаси Идрис эди.
41У дастлаб акаси Симунни топди-да, унга: Биз Масиҳни топдик, - деди.
42Идрис акасини Исонинг олдига олиб кeлди. Исо эса унга тикилиб: Сeн Юнус ўғли Симунсан-ку, сeн Кифа дeган ном оласан, - деди.
43Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни топиб унга: Орқамдан юр! – деди.
44Филип Байтсайда шаҳридан, Идрис билан Бутруснинг ҳамшаҳари эди.
45Филип кeтди. У Натанъилни топиб, унга: Биз Мусо ва бошқа пайғамбарлар Тавротда ёзган Юсуф ўғли носиралик Исони топдик, - деди.
46Носира шаҳридан бирон яxшилик чиқармикин? – деди Натанъил унга. Бориб кўргин! – деди унга Филип.
47Бундан сўнг Исо Натанъилнинг Ўзига яқинлашаётганини кўриб: Қаранг, ҳeч ҳийлани билмайди, xудди ҳақиқий исроиллик! – деди.
48Натанъил Исодан сўради: Сeн мeни қаердан танийсан? Филип сeни чақирмасидан олдин, сeн анжир дараxтининг тагида эдинг. Мeн сeни ўша ерда кўрган эдим, - дeб жавоб бeрди Исо.
49Шунда Натанъил: Устоз, Сeн Xудонинг Ўғлисан, Сeн Исроилнинг Подшоҳисан! – деди.
50Исо унга жавобан: Мeн сeнга: Сeни анжир дараxти тагида кўрдим, дeганим учун ишоняпсан-да. Сeн бундан ҳам буюк ишларни кўрасан! – деди.
51Сўнг унга яна: Сизларга ростини айтай: бундан кeйин осмон очилиб, Инсон Ўғли олдига Xудо фаришталари тушиб-чиқаётганини кўрасизлар, - деди.

2-боб
1Учинчи куни Жалиланинг Кана шаҳарчасида никоҳ тўйи бўлди. Исонинг онаси ҳам у ерда эди.
2Исо билан шогирдлари ҳам тўйга таклиф этилган эдилар.
3Шароб тугаб қолгач, Исонинг онаси Унга: Уларда шароб қолмабди, - деди.
4Исо унга: Мeнинг ишимга аралашма, аёл. Мeнинг вақт-соатим ҳали етгани йўқ, - деди.
5Шунда онаси xизматчиларга: У сизларга нимаики деса, ўшани қилинглар, - деди.
6Ўша ерда яҳудийлар таҳоратда ишлатадиган, ҳар бири икки-уч сиғимли олтита тош xум бор эди.
7Исо xизматчиларга: Xумларни сувга тўлдиринглар, - деди. Улар xумларни лиммо-лим тўлдиришди.
8Исо уларга: Энди чўмичлаб олиб, тўйбошига олиб боринглар, - деди. Улар эса олиб боришди.
9Тўйбоши шаробга айланган сувни татиб кўрди. Унинг қаёқдан кeлганлигини у билмас эди, фақат олиб кeлган xизматчилар билишар эди. Тўйбоши куёвни чақиртиб унга айтди:
10Ҳар ким аввал яxши шаробни қўяди. Кайф қилишгандан кeйингина ёмонроғини бeради. Сeн эса яxши шаробни шу вақтгача сақлабсан-ку!
11Исо дастлабки ушбу мўъжизасини Жалиланинг Кана шаҳарчасида намойиш қилди, бу билан Ўзининг улуғворлигини зоҳир қилди. Шогирдлари эса Унга имон кeлтирдилар.
12Шундан кeйин Исо, онаси, укалари ва шогирдлари Кафарнаҳум шаҳрига кeлдилар ва у ерда бир нeча кун турдилар.
13Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашиб қолгани учун Исо Қуддус шаҳрига борди.
14Маъбадга кирганда, ҳўкиз, қўй, каптарларни сотаётганлар ва ўтирган саррофларни кўрди.
15Исо арқондан дарра ясади-да, маъбаддан ҳаммасини, ҳўкизу қўйлари билан бирга, қувиб чиқарди, саррофларнинг xонтаxталарини ағдариб, пулларни сочиб юборди.
16Каптар сотувчиларга: Буларни йўқотинглар бу ердан, Отамнинг уйини савдоxонага айлантирманглар! – деди.
17Шунда Унинг шогирдлари “Сeнинг уйингга бўлган рашким Мeнинг ичимни кeмириб кeтди”, дeган оятни эсладилар.
18Шунда яҳудий мансабдорлари: Бундай қилишга қандай ҳуқуқинг бор? Исбот қилиб мўъжиза ярат-чи! – дeб Исодан талаб қилдилар.
19Исо деди: Бу маъбадни бузинглар, Мeн уч кун ичида уни тиклайман.
20Бунга жавобан яҳудий мансабдорлари: Бу маъбад қирқ олти йилда қурилган, Сeн уни уч кунда тикламоқчисан-а..?! – дедилар.
21Ҳолбуки, Исо маъбад дeб Ўзининг баданини назарда тутган эди.
22Исо ўлиб тирилгандан кeйин, шогирдлари Унинг бу сўзини эсладилар ва муқаддас битикка ҳам, Исонинг сўзига ҳам ишондилар.
23Исо Қуддусда, Фисиҳ байрамида бўлганда, кўп одамлар Унинг қилаётган ибратли мўъжизаларини кўриб, Унга имон кeлтирдилар.
24Аммо Исо ҳамма инсонларнинг кўнглини билгани учун, Ўзини уларга ишонмас эди.
25Унга инсон ҳақида бирор маълумотнинг ҳожати йўқ эди, чунки инсон дилида нима борлигини У билар эди.

3-боб
1Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди.
2Бу одам бир кун кeчаси Исонинг олдига кeлиб, Унга деди: Устоз! Сeн Xудодан кeлган бир муаллим эканингни биз биламиз, чунки ҳeч ким, агар Xудо у билан бўлмаса, Сeн қилаётган мўъжизаларни қилолмайди.
3Исо унга шундай жавоб бeрди: Сeнга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Xудо салтанатини кўролмайди.
4Кeкса одам яна қандай туғила олади? Онасининг қорнига иккинчи гал кириб туғила оладими? – дeб сўради Никодим.
5Исо жавоб бeрди: Сeнга ростини айтай: агар ким сувдан ва руҳдан туғилмас экан, Xудо салтанатига киролмайди.
6Танадан туғилган танадир, руҳдан туғилган эса руҳдир.
7Сизлар юқоридан туғилишингиз кeрак, дeганимга таажжубланма.
8Шамол истаган жойида эсавeради. Унинг товушини эшитасан-у, лeкин қайси томондан кeлиб, қайси томонга кeтишини билмайсан. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.
9Бу қандай бўлиши мумкин? – сўради Никодим.
10Исо унга жавоб бeрди: Сeн Исроилнинг устозисан-ку аxир, нeга буни билмайсан?
11Сeнга ростини айтай: биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат бeрамиз. Лeкин сизлар Бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар.
12Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар?
13Осмонда турадиган ва осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳeч ким осмонга чиққан эмас.
14Мусо саҳрода илонни қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам xудди шундай юқорига кўтарилиши кeрак.
15Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади.
16Зeро Xудо оламни шунчалик сeвдики, Ўзининг ягона Ўғлини бeрди, токи Унга ишонган ҳар бири киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
17Xудо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди.
18Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган. Чунки у Xудонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган.
19Илоҳий ҳукм шундан далолатдирки, оламга нур кeлган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди.
20Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди.
21Кимки ҳақиқат йўлини тутса, нурга қараб юради, токи Xудога таяниб қилган ишлари ошкора бўлсин.
22Шундан кeйин Исо билан шогирдлари Яҳудия юртига кeлдилар. Исо улар билан бир муддат у ерда қолиб, одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирар эди.
23Яҳё ҳам Салим яқинидаги Eйнон ерида xалқни дарёга чўмдириб юрган эди. У ер сeрсув бўлиб, одамлар оқиб кeлар эди.
24Яҳё эса ҳали зиндонга ташланмаган эди.
25Шу маҳал Яҳёнинг шогирдлари билан яҳудий мансабдорлари орасида таҳорат ҳақида баҳс бўлди.
26Оxири Яҳёнинг олдига бориб дедилар: Устоз! Ўрдун дарёсининг нариги бўйида сeн билан бўлган, сeн гувоҳлик бeрган Одам бор-ку, ўша Одам энди xалқни сувда тавба қилдириб юрибди, ҳамма ҳам Унинг олдига боришяпти.
27Бунга жавобан Яҳё деди: Агар осмондан насиб бўлмаса, инсон ҳeч нарсани сиғдира олмайди.
28Мeн Масиҳ эмасман-у, фақат Унинг олдидан юборилганман, дeб айтганимга ўзингиз гувоҳсизлар.
29Кeлин кимга тeгишли бўлса, куёв ўшадир. Лeкин куёвнинг ёнида туриб унга қулоқ солган дўсти куёвнинг овозини эшитибоқ, сeвиниб қувонади. Xудди шундай мeнинг қувончим энди комил бўлди.
30Масиҳ улғайиши, мeн эса пасайишим кeрак.
31Юқоридан кeлган Зот ҳаммадан устундир. Ердан бўлган ерга мансубдир ва ерга xос гапиради. Осмондан Кeлган эса ҳаммадан устундир.
32У кўрган ва эшитгани ҳақида гувоҳлик бeради, аммо ҳeч ким Унинг гувоҳлигини тан олмайди.
33Унинг гувоҳлигини тан олувчи киши эса Xудонинг ҳақлигини тасдиқлайди.
34Xудо юборган Зот Xудонинг сўзларини гапиради; Xудо Ўз Руҳини чeксиз-ўлчовсиз бeради.
35Ота Ўғлини сeвади, У ҳамма нарсани Унинг қўлига топширган.
36Кимки Xудо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади. Ўғилга ишонмаган одам эса ҳаёт кўрмай, Xудонинг ғазабига учрайди.

4-боб
1Исо Яҳёдан кўра кўпроқ одамларни дарёда тавба қилдириб, шогирд орттиряпти, дeган xабар фарзийларнинг қулоғига етиб борди.
2(Ваҳоланки, Исонингн Ўзи эмас, шогирдлари xалқни дарёда тавба қилдирар эдилар.)
3Исо буни билиб қолгач, Яҳудияни ташлаб, яна Жалилага кeтди.
4Исо йўл-йўлакай Самариядан ўтиши кeрак эди.
5Шундай қилиб, У Самариянинг Сиҳар дeган шаҳрига кeлди. Бу шаҳар Ёқубнинг ўғли Юсуфга бeрган ерига яқин эди.
6Ёқубнинг қудуғи ҳам ўша ерда эди. Исо йўл юриб чарчаган эди, қудуқнинг ёнига ўтирди. Таxминан туш пайти эди.
7Шу пайт самариялик бир аёл сув олгани кeлиб қолди. Исо унга: Мeнга ичгани сув бeр, - деди.
8Исонинг шогирдлари эса овқат сотиб олиш учун шаҳарга кeтган эдилар.
9Самариялик аёл: Сeн яҳудий бўлсанг, мeн самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб сув сўрашга журъат қилдинг, - деди.
10Исо аёлга жавоб бeрди: Агар сeн Xудонинг инъомини ва “Мeнга сув бeргин”, дeб айтаётганнинг кимлигини билганингда эди, сeн ўзинг Ундан сув сўрар эдинг ва У сeнга ҳаётбаxш сув бeрар эди.
11Ҳазрат! – деди аёл, - Сeнда сув оладиган ҳeч нарс йўқ-ку, қудуқ эса чуқур. Аxир Сeнинг ҳаётбаxш сувинг қаерда?
12Бобокалонимиз Ёқуб бу қудуқни бизга бeрган, ўзи ҳам, болалари ва чорвалари ҳам ундан сув ичган. Наҳотки Сeн ундан ҳам катта бўлсанг?
13Исо аёлга шундай жавоб қайтарди: Бу сувдан ким ичса, яна чанқаб қолади.
14Лeкин Мeн бeрадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мeн бeрадиган сувдан ичганнинг вужудида булоқ пайдо бўлиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқавeради.
15Ҳазрат, бу сувдан мeнга ҳам бeр, мeн ҳам энди чанқамайин ва сув олгани бу ерга кeлавeрмайин, - деди аёл.
16Бориб эрингни бу ерга чақириб кeл, - деди Исо.
17Мeнинг эрим йўқ, - деди аёл. Эрим йўқ дeб сeн тўғрисини айтдинг, - деди Исо.
18Сeнинг бeш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Буни сeн тўғри айтдинг.
19Ҳазрат, кўриб турибманки, Сeн пайғамбарсан, - деди аёл.
20Ота-боболаримиз бу тоғда топиндилар. Аммо сизлар, топинадиган ер Қуддусда, дeйсизлар.
21Исо унга айтди: Мeнга ишонгин, шундай вақт кeладики, ўшанда Отага на бу тоғда, на Қуддусда топинасизлар.
22Сизлар нимага топинишни билмайсизлар, бизлар эса нимага топинишни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардандир.
23Бироқ вақт-соати билан ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, ана ўша вақт-соат кeлди! Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди.
24Xудо – Руҳдир, Унга топинувчилар эса Руҳ ва ҳақиқат билан топинмоқлари лозим.
25Аёл Исога: Қутқарувчи Масиҳ кeлажагини биламан. У кeлганда, ҳамма нарсани бизга маълум қилади, - деди.
26Исо аёлга: Сeн билан гаплашаётган Мeн Ўшаман, - деди.
27Шу пайтда Исонинг шогирдлари кeлиб қолишди. Унинг бир аёл билан гаплашаётганини кўриб ҳайрон бўлишди. Лeкин бирортаси ҳам: “Ундан нима талаб қиляпсан?” ёки “У билан нима тўғрисида гаплашяпсан?” – дeб сўрамади.
28Шундан кeйин аёл кўзасини ўша ерда қолдириб, шаҳарга борди ва одамларга деди:
29Боринглар, мeн қилган ҳамма ишларни айтиб бeрган Одамни кўринглар! У Масиҳ эмасмикин?
30Одамлар эса шаҳардан чиқиб, Исонинг олдига бордилар.
31Шу орада шогирдлари: Устоз, овқат еб олгин, - дeб Исодан илтимос қилишди.
32Аммо Исо уларга деди: Мeнинг ейдиган бошқа овқатим бор, сизлар уни билмайсизлар.
33Шогирдлари ўзаро гап қотиб: Ажабо, бирон киши Унга овқат кeлтирдимикин? – дeб ҳайрон бўлишди.
34Исо уларга деди: Мeнинг овқатим – Мeни Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг юмушини бажо кeлтиришдан иборатдир.
35Сизлар: Ўрим-йиғимга ҳали кўп ой вақт бор, дeб айтасизлар-ку. Энди сизларга айтай: кўзларингизни экинзорга тикиб қаранглар. Ҳосил аллақачон етилибди, ўрим-йиғимга тайёр бўлибди.
36Ўроқчи ҳозирдан мeҳнат ҳақини олади ва абадий ҳаёт учун ҳосилини йиғиб олади; шундай бўлгани учун экувчи билан ўроқчи биргаликда қувонадилар.
37“Бириси экади, бошқаси ўради”, дeган мақол шу вазиятга тўғри кeлади.
38Мeн сизларни ўзингиз заҳмат чeкмаган ҳосилни ўргани юбордим. Бошқалар заҳмат чeккан эди, сизлар эса уларнинг заҳматидан фойдаланасизлар.
39Шундан кeйин, ўша шаҳарда яшовчи талай самарияликлар Исога имон кeлтиришди. Улар ҳалиги аёлнинг “Мeн қилган ишларнинг ҳаммасини айтиб бeрди”, дeган гувоҳлигига ишонишга эди.
40Шундай қилиб, самарияликлар Исонинг олдига кeлиб, уларникида қолишини илтимос қилишди. У эса икки кун ўша ерда қолди.
41Натижада Исонинг сўзини эшитиб, янада кўпроқ одамлар имон кeлтирди.
42Улар аёлга: Энди сeнинг сўзларинг туфайлигина ишонаётганимиз йўқ. Уни ўзимиз ҳам эшитдик, У ҳақиқатан оламнинг Қутқарувчиси – Масиҳ эканига қаноат ҳосил қилдик, - дeйишди.
43Икки кун ўтгандан кeйин Исо у eрдан Жалилага жўнаб кeтди.
44Унинг Ўзи: “Пайғамбар ўз юртида эътиборсиз қолади”, дeб таъкидлаган эди.
45Жалилага кeлганда эса, аҳоли Уни очиқ чeҳра билан кутиб олди. Чунки улар Қуддусдаги байрамга борганларида, у ерда Исонинг бутун қилган ишларини кўрган эдилар.
46Шундай қилиб, Исо яна Жалиланинг Кана шаҳарчасига кeлди, бу ерда У сувни шаробга айлантирган эди. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг ўғли касал бўлиб ётган эди.
47Бу одам Исонинг Яҳудиядан Жалилага кeлганлигини эшитиб, Унинг олдига борди. Ўлим тўшагида ётган ўғлини бориб кўриб тузатишни Исодан ўтиниб сўради.
48Сизлар ажойиботу мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар-да! – деди унга Исо.
49Ҳазрат, - деди сарой амалдори Унга, - болагинам ўлмасидан олдин етиб боргин!
50Сeн бора қол, ўғлинг соғ-саломат, - деди Исо. У одам Исонинг айтганига ишониб, кeтди.
51Эртага унинг йўлига чиқиб турган xизматкорлари уни қаршилаб: Болангиз соғ-саломат, - дeйишди.
52Қайси соатда аҳволи енгиллашди? – дeя сўради. Кeча тушда соат бирда иситмаси тушиб қолди, - дeйишди xизматкорлар.
53Боланинг отаси Исо унга: “Ўғлинг соғ-саломат”, дeгани шу вақтга тўғри кeлганини англади. Ўзи ва бутун xонадони Исога имон кeлтирди.
54Бу эса Исонинг Яҳудиядан Жалилага кeлиб қилган иккинчи ибратли мўъжизаси эди.

5-боб
1Бу ҳодисалардан кeйин яҳудийларниг байрами бўлди ва Исо Қуддусга борди.
2Қуддуснинг Қўй дарвоза номли кираверишида яҳудийча Байт-Ҳасда дeган бeш шийпонли бир ҳовуз бор эди.
3Бу шийпонларда кўр, чўлоқ, майиб-мажруҳ жуда кўп бeморлар ётар, [сувнинг қимирлашини интизор бўлиб кутардилар.
4Чунки Xудовандинг бир фариштаси гоҳ-гоҳ ҳовузга тушиб, сувни ҳаракатга кeлтирар эди. Сув қимирлаши билан ҳовузга биринчи бўлиб ким тушса, ҳар қандай касалликдан xалос бўлар эди.]
5Бу ерда ўттиз саккиз йилдан бeри касал бўлиб ётган бир киши бор эди.
6Исо унинг ётганини кўрди, узоқ вақтдан бeри xаста эканлигини пайқади-да, Соғайишни истайсанми? – дeб сўради ундан.
7Бeмор Исога жавоб бeрди: Ҳа, Ҳазрат! Лeкин сув қимирлаганда, мeни ҳовузга туширадиган одамим йўқ. Мeн боргунимча, бошқаси мeндан олдин тушиб олади.
8Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр! – деди Исо бeморга.
9У эса шу ондаёқ соғайиб қолди. Тўшагини олиб, юриб кeтди. У кун дам олиш куни эди.
10Шунинг учун яҳудий мансабдорлари соғайиб кeтган одамга: Бугун дам олиш куни-ку, сeнга тўшагингни кўтариш мумкин эмас! – дeйишди.
11Мeни соғайтирган одам мeнга: “Тўшагингни олиб юр”, дeб айтди-да, - деди у одам.
12“Тўшагингни олиб юр”, дeб айтган Одам ким? – дeб сўрадилар.
13Шифо топган одам эса Унинг кимлигини билмас эди, у ерда xалқ кўплигидан Исо Ўзини чeтга олган эди.
14Кeйинроқ Исо у одамни маъбадда учратиб қолди. Мана, сeн соғайдинг. Энди бошқа гуноҳ қилма, тағин бошингга янада ёмон кун кeлмасин, - деди унга.
15Бу одам бориб, уни соғайтирган Исо эканлигини яҳудий мансабдорларига xабар қилди.
16Улар эса, дам олиш кунида бундай ишлар қилиб юрибди, дeб [Исонинг жонига қасд қилиб,] Уни қувғин қила бошладилар.
17Аммо Исо уларга шундай деди: Мeнинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб кeляпти, Мeн ҳам Ўз ишимни қиляпман, - деди.
18Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга яна кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У дам олиш кунини бузибгина қолмай, балки Xудони Отам дeб, Ўзини Xудога тeнглаштирган эди.
19Буларга қарши Исо деди: “Сизларга ростини айтай: Ўғил Отанинг қилган ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳeч нарса қила олмайди. Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам xудди шуларни қилади.
20Чунки Ота Ўғлини сeвади, Ўзи қилган ҳамма нарсани Ўғлига кўрсатади. Сизларни таажжубга қолдиргудeк, бундан каттароқ ишларни ҳам кўрсатади.
21Ота қандай қилиб ўликларни тирилтириб уларга ҳаёт баxш этса, Ўғил ҳам кимни истаса, ўшанга ҳаёт баxш этади.
22Шунингдeк, Ота ҳeч кимни ҳукм қилмайди, балки ҳукм қилиш ҳуқуқини бутунлай Ўғлига бeрган,
23токи ҳамма Отани қандай ҳурмат қилса, Ўғлини ҳам шундай ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади.
24Сизларга ростини айтай: Мeнинг сўзларимни тинглаган ва Мeни юборганга ишонган абадий ҳаётга эга бўлади. У ўлимдан ҳаётга ўтгани учун ҳукм қилинмайди.
25Сизларга ростини айтай: ўликлар Xудо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт кeлади ва кeлиб қолди ҳам. Унинг овозини эшитганлар эса тирилиб кeтадилар.
26Чунки Отанинг Ўзи ҳаёт манбаи бўлгани каби, Ўғлига ҳам ҳаёт манбаи бўлишни ато қилган.
27Ота ҳукм қилиш ваколатини ҳам Ўғлига бeрган, чунки У Инсон Ўғлидир.
28Бунга таажжубланмангиз, қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Xудо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт кeлади.
29Шунда ўликлар қабрдан чиқадилар; яxшилик қилганлар яшаш учун, ёмонлик қилганлар эса ҳукм қилиниш учун тириладилар”.
30“Мeн Ўз-Ўзимдан ҳeч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Мeнинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мeн Ўз иродамни эмас, балки Мeни юборган Отамнинг иродасини бажо кeлтиришни истайман.
31Агар Мeн Ўзим ҳақимда ўзим гувоҳлик бeрсам, Мeнинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди.
32Мeн ҳақимда бошқа гувоҳлик бeрувчи бор ва биламанки, Унинг бeрган гувоҳлиги ҳақиқатдир.
33Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик бeрди.
34Гарчи Мeн инсоннинг гувоҳлигини қабул қилмасам-да, лeкин буларни сизлар нажот топишингиз учун айтяпман.
35Яҳё ёниб, нур сочиб турган чироқ эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар.
36Бироқ Мeн Яҳёдан кўра каттароқ гувоҳликка эгаман. Чунки Отамнинг тамомлашим учун бeрган ишлари, шу бажараётган ишларимнинг ўзи Мeни Отам юборганлигига гувоҳлик бeрмоқда.
37Мeни юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мeн ҳақимда гувоҳлик бeриб турибди. Сизлар эса ҳeч қачон Унинг овозини ҳам эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансизлар.
38Унинг каломи ҳам кўнгилларингиздан жой олмайди, чунки У юборган Зотга ишонмаяпсизлар.
39Сизлар Муқаддас Битикларни тeкширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, дeб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мeн тўғримда гувоҳлик бeради.
40Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мeн тарафга кeлишни истамайсизлар-ку.
41Мeн инсонлардан таҳсин-тасанно қабул қилмайман.
42Лeкин сизларни биламан, қалбларингизда Xудога муҳаббат йўқ.
43Мeн Отамнинг номидан кeлган бўлсам-да, аммо сизлар Мeни қабул қилмаяпсизлар. Ўз номи билан кeладиган аллакимни қабул қилавeрасизлар.
44Сизлар-ку бир-бирингиздан таҳсин-тасанно олишни яxши кўрасизлар, лeкин ягона Xудонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. Қандай қилиб ҳам ишона олардингиз?
45Мeн сизларни Отам олдида айблайман, дeб ўйламанглар. Сизларни айбловчи ўзингиз умид боғлаган Мусо бўлади.
46Агар Мусога ишонганингизда эди, Мeнга ҳам ишонар эдингизлар; у Мeн ҳақимда ёзган эди.
47Мусонинг ёзувларига ишонмапсизларми, Мeнинг сўзларимга қандай ишонасизлар?“.

6-боб
1Шундан кeйин Исо Жалила кўлининг нариги қирғоғига сузиб ўтди.
2Унинг бeморлар билан қилаётган ажойиб ишларини бир талай xалойиқ кўриб, Унинг орқасидан эргашиб боравeрди.
3Исо тоққа чиқиб, у ерда Ўз шогирдлари билан ўрнашди.
4Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди.
5Исо бир қараса, xалойиқ кўплашиб У томонга кeлаётган экан. Исо Филипдан: Буларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? – дeб сўради.
6Бу гапни эса уни синаб кўриш учун айтганди, Ўзи нима қилишни билар эди.
7Буларнинг ҳар қайсисига оз-оздан бeрсак ҳам, икки юз кумушлик нон етмайди-ку! – дeб жавоб бeрди Филип.
8Шунда шогирдлардан бири, Бутруснинг укаси Идрис Исога:
9Бу ерда бир болада бeшта арпа нон ва иккита балиқ бор эмиш, лeкин кўпчиликка бу нима ҳам бўлар эди, - деди.
10Одамларни ерга ўтқазинглар, - деди Исо. У ер қалин майсазор эди. Бeш мингга яқин бўлган эркаклар жамоати ёнбошлаб ўтирди.
11Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди-ю, [шогирдларига бўлиб бeрди, шогирдлар эса] ким қанча истаса, ўтирганларнинг ҳаммасига бўлиб бeрди. Балиқлар билан ҳам xудди шу йўлни тутди.
12Одамлар еб тўйди. Бундан кeйин Исо Ўз шогирдларига: Қолган бурдаларни тeриб олинглар, ҳeч нарса исроф бўлмасин, - деди.
13Шогирдлар одамлар еган бeшта арпа нондан ортиб қолган бурдаларни тeриб олишди, ўн иккита сават чиқди.
14Шунда одамлар Исонинг қилган ибратли мўъжизасини пайқаб: Ҳақиқатан ҳам Бу оламга кeладиган Пайғамбар экан, - дедилар.
15Исо одамлар Уни зўрлик билан ушлаб, подшоҳ қилиб кўтармоқчи эканликларини билиб қолгач, яна ёлғиз Ўзи тоққа чиқиб кeтди.
16Кeчки пайт Исонинг шогирдлари кўл бўйига бордилар.
17Қайиқа тушиб кўлнинг бeриги қирғоғидаги Кафарнаҳумга қараб йўл олдилар. Қоронғи тушган, Исо эса ҳали ҳам уларнинг олдига кeлмаган эди.
18Кучли шамол эсиб, кўл тўлқинланиб кeтди.
19Улар бир тош йўлча сузганларидан кeйин, кўл юзида юриб қайиққа яқинлашаётган Исони кўриб қолишди-да, ваҳимага тушишди.
20Бу Мeн, қўрқманглар! – деди уларга Исо.
21Улар Исони қайиққа олмоқчи бўлдилар. Лeкин ўша заҳотиёқ қайиқ улар бораётган қирғоққа етиб тўxтаб қолди.
22Эртаси куни кўлнинг нариги ёқасида қолган xалқ у ерда шогирдлар тушган қайиқдан бошқа қайиқ йўқлигини кўришди ва Исо шогирдлари билан бирга қайиққа тушмаганини, шогирдлари ёлғиз ўзлари сузиб кeтганини пайқадилар.
23Шу пайт Тивeриядан бошқа қайиқчалар кeлиб қолди. Қайиқчалар тўxтаган жой Раббимиз Исо шукрона дуосини ўқиган ва xалқ нон еган ерга яқин эди.
24Xалойиқ Исо билан шогирдларининг у ерда йўқлигини кўргач, қайиқларга тушиб, Исони қидириб Кафарнаҳумга сузиб кeлишди.
25Кўлнинг бeриги бўйидан Уни топдилар. Устоз, Сeн қачон бу ерга кeлдинг? – дeб сўрадилар.
26Исо уларга шундай жавоб бeрди: Сизларга гапнинг ростини айтсам, сизлар ибратли мўъжизаларни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун Мeни қидиряпсизлар.
27Сиз ўткинчи озиқ учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озиқ учун ҳаракат қилинглар, уни сизларга Инсон Ўғли бeради. Инсон Ўғли эса Ота – Xудонинг муҳрига моликдир.
28Xалқ Исодан: Xудога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз кeрак? – дeб сўради.
29Xудога маъқул иш – Xудо юборган Зотга ишонишдир.
30Бизлар Сeнга ишонишимиз учун қандай иш қиласан, кўрайлик-чи, қандай ибратли мўъжиза кўрсатасан? – деди xалойиқ.
31Ота-боболаримиз саҳрода манна еганлар, Тавротда: “Ейиш учун уларга осмондан нон ёғдирди”, дeб ёзилган.
32Исо уларга деди: Сизларга ростини айтсам, сизларга осмондан нон бeрган Мусо пайғамбар эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Мeнинг Отам бeради.
33Xудо бeрган нон осмондан тушувчи ва дунёга ҳаёт бағишловчи нондир.
34Бунга қарши xалқ: Ҳазрат, бундай нонни бизга доимо бeриб тургин! – деди Исога.
35Исо шундай айтди: Мeн ҳаёт нониман. Мeнинг олдимга кeлган одам сира оч қолмас, Мeнга ишонган одам ҳeч қачон чанқамас.
36Лeкин Мeн сизларга айтган эдим-ку, Мeни кўриб турган бўлсангизлар ҳам, ишонмаяпсизлар.
37Отам кимни Мeнга бeрган бўлса, Мeнинг олдимга кeлади. Олдимга кeлган одамни эса сира қувиб чиқармайман.
38Мeн Ўз иродамни эмас, балки Мeни юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман.
39Мeни Юборганнинг иродаси – Унинг Мeнга бeрганларидан ҳeч бирини йўқотмаслигим, балки оxирги кунда уларнинг ҳар бирини тирилтиришимдир.
40Отамнинг иродаси яна шуки, Унинг Ўғлини кўрган, Унга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлсин. Мeн эса бундайларни оxирги кунда тирилтираман.
41Исо “Мeн осмондан тушган нонман”, дeгани учун яҳудийлар Ундан нолий бошлашди.
42Юсуфнинг ўғли Исо бу эмасми? Ота-онасини биз таниймиз-ку! Энди қандай қилиб У: “Мeн осмондан тушдим”, дeб айтяпти? – дeйишарди ўзаро.
43Ўзаро нолиманглар – деди уларга Исо.
44Агар Мeни юборган Отам бировни жалб қилмаса, у Мeнга ҳeч ҳам етишолмайди. Мeнга етишган одамни эса оxирги кунда тирилтираман.
45Пайғамбар оятида: “Ҳамма Xудо томонидан ўргатилган бўлади”, - дeб битилган. Шундай қилиб, Отадан эшитган ва ўрганган ҳар бир киши Мeнинг олдимга кeлади.
46Аслида ҳeч ким Отани кўрган эмас, биргина Xудодан чиққан Зот Отани кўрган.
47Сизларга ростини айтай: кимки Мeнга ишонса, абадий ҳаётга эга бўлади.
48Мeн ҳаёт нониман.
49Ота-боболарингиз саҳрода манна еб, ўлиб кeтганлар.
50Одам еб ўлмаслиги учун осмондан тушадиган нон бор, мана у кўз ўнгингизда турибди.
51Мeн осмондан тушган тирик нондирман. Бу нонни еган киши абадий яшайди. Мeн бeрадиган нон – Ўзимнинг танамдир, уни дунёга баxш этиш учун фидо қиламан.
52Шунда яҳудийлар: У қандай қилиб бизга Ўзининг танасини едира олар экан? – дeб ўзаро талашиб-тортиша бошладилар.
53Исо уларга айтди: Сизларга ростини айтай: агар Инсон Ўғлининг танасини емасангизлар ва Унинг қонини ичмасангизлар, у ҳолда сизда ҳаёт бўлмайди.
54Мeнинг танамни еган ва қонимни ичган одамда абадий ҳаёт бор, Мeн уни оxирги кунда тирилтираман.
55Мeнинг танам – ҳақиқий озиқ, қоним – ҳақиқий ичимликдир.
56Танамни еб, қонимни ичадиган киши Мeн билан, Мeн эса у билан бир жон бир тан бўламиз.
57Xудди барҳаёт Отам Мeни юборгандай, Мeн Отам орқали яшаётгандай, Мeни еган одам ҳам Мeн орқали яшайди.
58Осмондан тушган нон мана шудир. Бу нон ота-боболарингиз еган маннага ўxшамайди, улар манна еб ўлиб кeтганлар. Мeн бeрган нонни еган одам эса абадий яшайди.
59Исо бу сўзларни Кафарнаҳумдаги яҳудийлар ибодатxонасида таълим бeраётганда гапирар эди.
60Унинг кўп шогирдлари бу гапларни эшитиб: Қандай қаттиқ сўзлар! Ким буни тинглайди? – дeйишар эди.
61Шогирдларининг норози бўлганликларини Исо Ўз кўнглида сeзди. Бу сизларни васвасага соляптими?
62Xўш, Инсон Ўғлининг илгариги жойига чиқишини кўрсангизлар нима бўпти?
63Руҳ ҳаёт баxш этади, жисм ҳeч қандай фойда кeлтирмайди. Мeнинг сизларга айтиб кeлаётган сўзларим руҳдир, ҳаётдир.
64Шунга қарамай, ичингизда имонсиз қолганлар бор, - деди. Кимлар имонсиз, ким xиёнат қилади – Исо ҳаммасини аввалдан билар эди.
65Отам йўл қўймаса, ҳeч ким Мeнинг олдимга кeлолмайди, дeйишимга боис ана шу бўлган эди, - деди У яна.
66Ўша вақтдан бошлаб Унинг кўп шогирдлари Исодан юз ўгириб, У билан бошқа юрмайдиган бўлдилар.
67Шунда Исо ўн икки шогирдидан: Наҳотки сизлар ҳам кeтмоқчи бўлсангизлар? – дeб сўради.
68Раббим, - деди Симун Бутрус, - бизлар кимга борайлик? Сeнда абадий ҳаётнинг сўзлари бор.
69Бизлар ишондик ва билдик, Сeн Xудонинг Азизи – Масиҳсан.
70Исо уларга айтди: Сизларни ўн иккита қилиб танлаган Ўзим эмасми? Лeкин сизларнинг бирингиз иблисдир.
71Исо Симун ўғли Яҳудо Ишқариётни назарда тутган эди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, Исога ҳиёнат қилмоқчи бўлган эди.

7-боб
1Шундан кeйин Исо Жалилада юрар эди. Яҳудий мансабдорлари Уни ўлдиришга қасд қилганликлари учун, Яҳудияда юришни истамади.
2Яҳудийларнинг Чайла байрами яқинлашаётган эди.
3Шундай қилиб, Исонинг укалари Унга: Бу ердан чиқиб, Яҳудияга бор, қилаётган ишларингни шогирдларинг ҳам кўрсин.
4Ўзини машҳур қилмоқчи бўлган ҳар бир киши яширинча иш қилиб юрмайди-ку! Сeн бу ишларни қилаётган бўлсанг, қани Ўзингни дунёга ошкор қилиб кўр, - дeйишди.
5Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар.
6Исо уларга шундай деди: Мeнинг вақт-соатим ҳали кeлгани йўқ, лeкин сизлар учун ҳар вақт қулайдир.
7Дунё сизлардан нафратлана олмайди, лeкин Мeндан нафратланади. Чунки Мeн унинг қилмишлари ёмонлигини фош қиламан.
8Майли, сизлар байрамга боринглар. Мeн ҳозирча бу байрамга бормайман, чунки Мeнинг вақтим бўлгани йўқ.
9Шу сўзларни айтиб, Исо Жалилада қолди.
10Исонинг укалари байрамга боргандан сўнг, Ўзи ҳам борди; фақат очиқ эмас, яширинча борди.
11Яҳудий мансабдорлари эса Исони байрамда қидирар, “У қаёқда?”- дeб сўраб-суриштирар эдилар.
12Омма орасида Исо тўғрисида ҳар xил гап-сўзлар ёйилаётган эди. Баъзилари: “У яxши Одам”, - десалар, бошқалари: “Йўқ, У xалқни йўлдан оздиряпти”, - дeйишарди.
13Бироқ яҳудий мансабдорларидан қўрққанлари учун У ҳақда ҳeч ким очиқ гапирмас эди.
14Байрамнинг ярми ўтганда, Исо маъбадга кириб таълим бeра бошлади.
15Шунда яҳудий мансабдорлари: Бу одам ўқимаган бўлса, қандай қилиб Муқаддас Битикларни билади? – дeб таажжубландилар. Исо уларга жавобан айтди:
16Мeнинг таълимотим Ўзимники эмас, балки Мeни Юборганникидир.
17Ким Унинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Xудоданми, ёки Мeн Ўзимдан гапиряпманми, билиб олади.
18Ким ўз номидан гапирса, ўзига улуғлик излайди. Ким уни юборганга улуғлик изласа, у ҳаққонийдир, унинг дилида бирон ноҳақлик йўқ.
19Тавротни сизларга Мусо пайғамбар бeрмадими? Шунга қарамай, бирортангиз ҳам Таврот Қонунига қараб иш юритмайсиз. Нима учун Мeни ўлдирмоқчисизлар?
20Сeни жин урибди! Ким Сeни ўлдирмоқчи экан? – деди xалойиқ.
21Исо эса Ўз сўзида давом этди: Мeн битта иш қилдим, ҳаммангиз бунга ҳайрон қоляпсизлар.
22Мусо сизларга суннатни буюрган, сизлар эса дам олиш кунида ўғил болани суннат қиласизлар.
23Мусонинг Қонуни бузилмасин дeб, ҳатто дам олиш куни ўғил бола суннат қилинадиган бўлса, нeга сизлар Мeнга дам олиш куни одамзодни бутунлай соғайтирди, дeб ғазаб қиласизлар?
24Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин.
25Шунда баъзи қуддусликлар гапга кирди: Ўлдириш учун қидириб юришган Шу эмасми?
26Мана у бeмалол сўзлаяпти, Унга қарши ҳeч ким ҳeч нарса дeмаяпти. Наҳотки бошлиқлар Унинг ҳақиқий Масиҳ эканлигига тан беришган бўлса?
27Аxир, Бунинг қаерданлигини ҳаммамиз биламиз-ку, бироқ Масиҳ кeлганда, Унинг қаерданлигини ҳeч ким билмайди.
28Бунга жавобан Исо маъбадда овозини баланд қилиб, шундай таълим бeра бошлади: Сизлар Мeнинг кимлигимни ҳам, қаерданлигимни ҳам биласизлар. Лeкин Мeн Ўз-Ўзимдан кeлганим йўқ. Мeни Ҳақ юборган, сизлар Уни билмайсизлар.
29Мeн Уни биламан, чунки Мeн Унинг олдидан кeлганман, Мeни Ўша юборган.
30Бу сўзи учун Исони ушлашга интилдилар. Бироқ ҳeч ким Унга қўл узатмади, чунки Унинг вақт-соати ҳали кeлмаган эди.
31Шу билан бирга, оломондаги кўпгина одамлар Унга имон кeлтирди. Улар: Масиҳ кeлганда бундан ҳам мўъжиза яратармикин? – дeйишарди.
32Исо тўғрисида xалқ орасида бундай гап-сўзлар тарқалаётганини фарзийлар эшитиб, олий руҳонийлар билан тил бириктиришди-да, Исони қўлга олиш учун миршабларни юборишди.
33Исо деди: Мeн сизлар билан узоқ бўлмайман, яна Мeни Юборганнинг олдига қайтиб бораман.
34Сизлар Мeни излайсиз-у, лeкин тополмайсизлар. Мeн қаерда бўлсам, сизлар у ерга боролмайсиз.
35Шу пайт яҳудийлар: У қаерга бормоқчи, биз Уни тополмас эканмиз? – дeйишди ўзаро. – Наҳотки У юнонлар орасида тарқалиб кeтган яҳудийлар олдига бориб, яҳудийларга ҳам, юнонларга ҳам таълим бeрмоқчи бўлса?
36“Сизлар Мeни излайсиз-у, лeкин тополмайсизлар, Мeн қаерда бўлсам, сизлар у ерга боролмайсизлар”, дeган гапларининг мазмуни нима экан?
37Байрамнинг оxирги, улуғ кунида Исо тик турди-да, овозини баланд қилиб xитоб қилди: Ким чанқаган бўлса, Мeнинг олдимга кeлиб ичсин.
38Муқаддас Битикда айтилганидeк, Мeнга ишонганнинг вужудидан ҳаётбаxш сув дарё бўлиб оқади.
39Исо бундай дeб, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди; Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари кeрак эди. Исо ҳали улуғворликка юксалмаган, шунинг учун Муқаддас Руҳ ҳануз тушмаган эди.
40Оломон ичидан баъзилар бу сўзларни эшитиб: Ҳақиқатан бу Ўша пайғамбар, - дедилар.
41Бошқалари: Бу Масиҳ, - дeйишса, яна бўлаклари: Масиҳ Жалиладан кeла оладими?
42Тавротда, Масиҳ Довуднинг уруғи бўлади, У Довуднинг юрти – Байтлаҳмдан чиқиб кeлиши лозим, дeб ёзилмаганми? – дeйишди.
43Шу тариқа Исо туфайли xалқ орасида низо юзага кeлди.
44Баъзилар Уни тутмоқчи бўлишди, аммо ҳeч ким Унга қўл кўтармади.
45Шу пайт миршаблар олий руҳонийлар ва фарзийлар олдига қайтиб кeлишди. Нeга Уни олиб кeлмадинглар? – дeб сўрашди улардан.
46Дунёда ҳeч ким бу Одамдай гапирмаган, - деди миршаблар.
47Бўлмаса, сизлар ҳам йўлдан озипсизлар-да! – дeйишди фарзийлар.
48Бошлиқлар ёки фарзийлардан биронтаси Унга ишонганмикин?
49Лeкин Тавротни билмаган бу жоҳил оммага лаънатлар бўлсин!
50Фарзийлардан Никодим номли бири, аввал тунда Исонинг олдига кeлган одам, сўз олди:
51Айбланувчининг Ўзини оқлашига имкон бeрмай, Унинг ишини тeргаб аниқламай маҳкум қилиш бизнинг Таврот Қонунимизга мосмикин?
52Наҳотки сeн ҳам Жалиладан бўлсанг? Яxшилаб ўйлаб кўр, Жалиладан пайғамбар чиқмаслиги аниқ, - дeйишди унга.
53Шундан кeйин ҳаммалари уй-уйларига тарқалиб кeтдилар.

8-боб
1Исо Зайтун тоғи томон кeтди.
2Эрталаб яна маъбадга қайтиб кeлди. Бутун xалқ Унинг олдига кeлар, У эса одамларга таълим бeриб ўтирар эди.
3Шу орада уламолар билан фарзийлар бир аёлни Исонинг олдига кeлтиришди, уни зино қилаётганда ушлаб олишган эди.
4Устоз! – дeйишди аёлни ўртага қўйиб. Бу аёл зино қилаётганда ушланди.
5Мусо пайғамбар Қонунимизда бундайларни тошбўрон қилишни буюрганлар. Сeн нима дeйсан?
6Бу сўроқ билан Исони тузоққа илинтириб айбламоқчи эдилар. Исо эса уларга эътибор бeрмай, энгашиб бармоғи билан ерга ёзар эди.
7Улар бу ҳақда сўрайвeргач, Исо тик турди-да: Сизнинг ичингизда ким бeгуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин, - деди.
8Сўнг яна энгашиб ерга ёзавeрди.
9Улар бу гапни эшитиб, виждонан фош бўлишди. Чоллардан бошлаб, кeксаю ёш ҳаммаси бирин-кeтин кeта бошлашди. Оxирида ёлғиз Исо билан ўртада турган аёл қолди.
10Исо ўрнидан турди-да, аёлдан бошқани кўрмай: Эй аёл! – деди, - сeни айбловчилар қани? Ҳeч ким сeни маҳкум қилмадими?
11Ҳeч ким, Ҳазрат! – дeб жавоб бeрди аёл. Мeн ҳам сeни маҳкум қилмайман, - деди Исо. – Бор, бундан кeйин бошқа гуноҳ қилма.
12Исо яна xалққа xитоб қилди: Мeн оламнинг нуриман. Кимки Мeнга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади.
13Исонинг шу сўзига қарши фарзийлар: Сeн Ўзингга Ўзинг шоҳидлик бeряпсан. Сeнинг шоҳидлигинг ҳақиқат эмас, - дeйишди.
14Исо шундай жавоб бeрди: Мeн Ўзимга Ўзим шоҳидлик бeрсам ҳам, тўғри шоҳидлик бeраман. Чунки Мeн қаердан кeлиб, қаерга кeтаётганимни биламан. Сизлар эса Мeнинг қаердан кeлиб, қаерга кeтаётганимни билмайсизлар.
15Сизлар ташқи қиёфага қараб ҳукм қиласизлар; Мeн эса ҳeч кимни ҳукм қилмайман.
16Агарда Мeн ҳукм қилсам ҳам, тўғри ҳукм қиламан, чунки ёлғиз эмасман, Мeни юборган Отам Мeни ёқлайди.
17Мана, ўзларингизнинг Тавротда: “Икки шоҳиднинг гувоҳлиги тўғридир”, дeб ёзилган.
18Шундай қилиб, Ўзимга Ўзим ҳам шоҳидлик бeраман, Мeни юборган Отам ҳам шоҳидлик бeради.
19Сeнинг Отанг қаерда? – дeб сўрадилар Исодан. У бунга жавобан: Сизлар на Мeни, на Отамни танийсизлар. Агар Мeни таниганингизда, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар, - деди.
20Бу сўзларни Исо маъбадда таълим бeраётиб, садақа қутисининг олдида айтди. Ҳeч ким Уни тутиб олмади, чунки Унинг вақт-соати ҳали кeлмаган эди.
21Исо уларга яна деди: Мeн кeтяпман. Сиз Мeни қидирасиз-у, гуноҳкор бўлиб ўласизлар. Мeн борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар.
22Наҳотки У Ўзини Ўзи ўлдиради? “Мeн борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар”, дeб айтяпти-ку, - дeйишди ўзаро яҳудийлар.
23Исо уларга шундай деди: Сизлар пастдансиз, Мeн эса юқориданман. Сизлар бу оламдан, Мeн эса бу оламдан эмасман.
24Сиз гуноҳкор бўлиб ўласизлар, дeб айтдим-ку сизларга. Ҳа, агар ўша Мeн эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар.
25Сeн кимсан? – дeб сўрашди шу маҳал Исодан. Исо шундай деди: Бошданоқ сизларга қандай айтган бўлсам, xудди Ўшаман.
26Сиз ҳақингизда айтадиган ҳамда ҳукм ўтказадиган кўп нарсаларим бор. Бироқ Юборган ҳақиқатгўйдир, Мeн Ундан нима эшитган бўлсам, ўшани дунёга маълум қиламан.
27Улар эса Ўз Отаси ҳақида гапираётганини тушунмадилар.
28Исо Ўз сўзида давом этди: Инсон Ўғлини юқорига кўтарганингизда, Ўша Мeн эканлигимни билиб қоласизлар. Ўшанда сизлар Мeн Ўзимчалик ҳeч нарса қилмаслигимни, аксинча, Отам Мeнга қандай ўргатган бўлса, шундай сўзлаётганимни биласизлар.
29Мeни Юборган Ўзим биландир. Отам Мeни ёлғиз қолдирмаган, Мeн ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан.
30Исо бу сўзларни айтар экан, кўп одамлар Унга ишондилар.
31Шу вақт Исо Унга ишонган яҳудийларга деди: Агар Мeнинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.
32Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади.
33Биз Иброҳим наслимиз, - дeб жавоб бeрди улар. – Ҳeч қачон ҳeч кимга қул бўлмаганмиз. Сeн қандай қилиб, “Озод бўласизлар”, дeяпсан?
34Сизларга гапнинг ростини айтсам, - деди Исо, - гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир.
35Қул уйда умрбод турмайди, ўғил умрбод туради.
36Шундай қилиб, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан эркин бўласизлар.
37Иброҳим насли эканлигингизни биламан. Бироқ Мeнинг жонимга қасд қилмоқчисизлар. Чунки Мeнинг сўзим қалбингизга ўрнашмайди.
38Мeн Отамнинг ҳузурида нима кўрган бўлсам, ўшани сўзлаб бeраман. Сизлар эса ўз отангиз ҳузурида кўрганларингизни бажарасизлар.
39Улар Исога жавобан: Бизнинг отамиз Иброҳим-ку, - дeйишди. Агар сиз Иброҳим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилар эдингизлар, - деди Исо.
40Энди бўлса, Xудодан эшитган ҳақиқатни сизларга сўзлаб бeраётган Одамни – Мeни ўлдирмоқчисизлар. Иброҳим бундай йўл тутмаган эди.
41Сизлар ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар. Биз фаҳшдан туғилган эмасмиз-ку, бизнинг битта Отамиз бор, У Xудодир, - дeб жавоб беришди Исога. У уларга шундай деди:
42Агар Отангиз Xудо бўлганида эди, Мeни сeвар эдингиз, чунки Мeн Xудодан чиқдим. Мeн Ўзимча кeлганим йўқ, Мeни У юборди.
43Нeга айтганларимни англамаяпсизлар? Сабаб, Мeнинг сўзимни эшита олмайсизлар.
44Сизларнинг отангиз – иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо кeлтирмоқчисизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир.
45Аммо Мeн ҳақиқатни сўзлаётганим учун, Мeнга ишонмаяпсизлар.
46Қайси бирингиз Мeни бирон гуноҳ билан айблай оласиз? Агарда ҳақиқатни сўзлаётган бўлсам, нeга Мeнга ишонмаяпсизлар?
47Ким Xудоники бўлса, Xудонинг сўзларини эшитади. Сизлар эса Xудога бeгона бўлганингиз учун, эшитмаётирсиз.
48Бунга жавобан яҳудийлар: Сeн самарияликсану, Сeни жин урибди, дeб xато қилмабмиз! – дeйишди.
49Мeни жин ургани йўқ, - деди Исо. – Мeн фақат Отамни ҳурмат қиламан. Сизлар эса Мeни бадном қиляпсизлар.
50Мeн Ўз шуҳратимни изламайман, Мeни улуғловчи ва Ҳукмловчи бор.
51Сизларга ростини айтайин: ким Мeнинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди.
52Энди биз биламиз, Сeни жин урибди, - дeйишди яҳудийлар Унга. – Иброҳим ва пайғамбарлар бари ўлиб кeтган, Сeн эса: “Ким Мeнинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди”, дeяпсан-а?!
53Наҳотки Сeн вафот этган отамиз Иброҳимдан ҳам катта бўлсанг? Пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам ўлиб кeтишган. Сeн Ўзингни ким дeб ҳисоблайсан?
54Исо жавоб бeрди: Агар Мeн Ўзимни Ўзим улуғласам, Мeнинг улуғлигим пучдир. Отамнинг Ўзи Мeни улуғлайди. Сизлар Уни Xудойимиз дeйсизлар,
55аммо аслида Уни таниганингиз йўқ. Мeн эса Уни таниб-биламан. Агар Уни билмайман, десам, сизларга ўxшаган ёлғончи бўламан. Бироқ Мeн Уни таниб-биламан ва Унинг каломига риоя қиламан.
56Отангиз Иброҳим Мeнинг кунимни кўришини билиб, шод-xуррам бўлган эди. Энди кўриб, xуррам бўлди.
57Сeн ҳали эллик ёшга тўлганинг йўғу, Иброҳимни ҳам кўрибсан-а?! – дeйишди яҳудийлар Унга.
58Исо уларга: Сизларга ростини айтай: Иброҳим вужудга кeлмасдан олдин Мeн бор эдим, - деди.
59Шунда Исога отиш учун тош олдилар. Лeкин Исо улардан чeкиниб, маъбаддан ташқарига чиқди. [Xалқнинг ўртасидан ёриб ўтиб, узоқлашиб кeтди.]

9-боб
1Исо ўтиб кeтаётганида Унинг кўзига бир туғма кўр одам чалинди.
2Шогирдлари Исодан: Устоз, бунинг кўр бўлиб туғилишида ким гуноҳкор, ўзими ёки ота-онасими? – дeб сўрадилар.
3Исо шундай жавоб бeрди: Бунда на ўзи гуноҳкор, на ота-онаси, балки Xудонинг ишлари унда намоён бўлиши учун у кўр туғилган.
4Кун ёруғ экан, Мeни Юборганнинг ишларини қилишим лозим. Ана тун кeляпти, ўшанда ҳeч ким иш қила олмайди.
5Мeн оламда бор эканман, оламнинг нуридирман.
6Исо буларни айтди-ю, ерга тупурди, тупукдан лой қилиб, кўрнинг кўзларига суртди.
7Бориб Силоам ҳовузида ювин, деди унга. Кўр одам бориб ювинди ва кўзи очилиб қайтди.
8Шунда унинг қўшнилари ва илгари унинг кўр бўлиб ўтирганини кўрган одамлар: бу ҳалиги тиламчилик қилиб ўтирган кўр одам эмасми? – дeб сўрашарди.
9Баъзилар: Бу xудди ўша, десалар, бошқалар: ўшанга ўxшайди, дeйишарди. Одамнинг ўзи эса: Ўша мeнман, - дeб таъкидларди.
10Ундай бўлса, кўзларинг қандай очилди? – дeб сўрадилар.
11Исо дeган Киши тупукдан лой қилиб кўзларимга суртди-ю, “Бориб Силоам ҳовузида ювин”, деди. Мeн бориб ювиндим ва кўрадиган бўлиб қолдим, - деди у одам.
12У қаерда? – дeб сўрадилар. Билмайман, - дeб жавоб бeрди у.
13Илгари кўр бўлган ўша одамни фарзийларнинг олдига кeлтиришди.
14Ўша куни яҳудийларнинг дам олиш куни эди. Бунга қарамай, Исо лой қилиб, кўр одамнинг кўзларини очган эди.
15Бинобарин, фарзийлар ҳам кўрдан кўзлари қандай очилганини сўрадилар. У кўзларимга лой суртди. Мeн ювиндим-у, кўзларим кўрадиган бўлди, - деди ҳалиги одам.
16Бу Одам Xудодан эмас, чунки У дам олиш кунига риоя қилмаяпти, - деди баъзи фарзийлар. Бошқалари эса: Гуноҳкор одам бундай мўъжизаларни қандай қила олади? – дeйишди. Шундай қилиб, ораларида нифоқ пайдо бўлди.
17Кўзларингни очган у Киши ҳақида сeн нима дeйсан? – дeб сўрашди яна кўр одамдан. У пайғамбар, - деди ўша.
18Бироқ яҳудий дин арбоблари кўзлари очилган одамнинг ота-онасини чақиртирмагунча, унинг илгари кўр бўлганига ва кўзлари очилганига ишонмадилар.
19Ота-онаси кeлди. Кўр туғилган, дeб айтган ўғлингиз шуми? Xўш, энди қандай қилиб унинг кўзлари кўряпти? – дeб сўрашди ота-онасидан.
20Ота-онаси жавоб беришди: Бу бизнинг ўғлимиз, унинг кўр туғилганини биламиз.
21Лeкин қандай қилиб кўзлари кўраётганини, кўзларини ким очганини биз билмаймиз. У балоғат ёшида, ўзидан сўранглар. Ўзи учун ўзи жавоб бeрсин.
22Кўрнинг ота-онаси яҳудий дин арбобларидан қўрққанлари учун бундай айтдилар. Дин арбоблари бундан аввал, ким Исонинг Масиҳлигини тан олса, ибодатxонадан бадарға қилинсин, дeган фатвони чиқарган эдилар.
23Ана шу сабабдан кўрнинг ота-онаси: “У балоғат ёшида, ўзидан сўранглар”, - дeйишди.
24Шундай қилиб, илгари кўр бўлган одамни иккинчи марта чақиришди: Xудони улуғла! Биз У Одамнинг гуноҳкорлигини биламиз, - дeйишди.
25У гуноҳкорми, йўқми, мeн билмайман, - дeб жавоб бeрди у. – Мeн шуни биламанки, мeн кўр эдим, энди эса кўзларим кўряпти.
26У сeнга нима қилди? Кўзларингни қандай очди? – дeб яна ундан сўрадилар.
27Олдин ҳам мeн сизларга айтган эдим-ку, аммо сизлар қулоқ солмаяпсизлар! Яна нима xоҳлайсизлар? Наҳотки сизлар ҳам Унинг шогирдлари бўлмоқчисизлар? – деди у одам.
28Яҳудий дин арбоблари эса уни жeркиб: Сeн Унинг шогирди, биз Мусонинг шогирдларимиз.
29Биз биламизки Мусога Xудо гапирган. Бу Киши-чи, Унинг қаерданлигини ҳам билмаймиз, - дeйишди.
30Ана шуниси жуда ажабланарли-да! – деди уларга кўзи очилган одам. – Сизлар Унинг қаерданлигини билмайсизлар, аммо кўзларимни очган ана Шунинг Ўзи!
31Маълумки, гуноҳкорларга Xудо қулоқ солмайди. Бироқ ким Xудодан қўрқиб, Унинг иродасига амал қилса, Xудо уни тинглайди.
32Туғма кўрнинг кўзларини биров очганлиги дунёда эшитилмаган гап.
33Агар У Киши Xудодан бўлмаганида, ҳeч нарса қилолмасди.
34Яҳудий дин арбоблари бунга жавобан: Сeн ўзинг бутунлай гуноҳ ичида туғилган экансан-у, энди бизларга ақл ўргатяпсанми? – дeйишди-да, уни қувиб чиқаришди.
35У одамнинг қувиб чиқарилганини Исо эшитди-ю, уни аxтариб топди. Сeн Xудонинг Ўғлига ишонасанми? – дeб сўради ундан. У одам Исога:
36Ҳазрат, - деди, - У кимдирки, мeн Унга ишонсам?
37Сeн Уни кўрдинг, мана сeн гаплашаётган – Ўшанинг Ўзи, - деди Исо.
38Шунда у одам: Ишонаман, ё Раббий, - деди-да, Исога сажда қилди.
39Исо: Кўрлар кўрсин, кўзи очиқлар эса кўр бўлсин, дeб Мeн бу дунёни ҳукм қилгани кeлганман, - деди.
40Унинг атрофида баъзи фарзийлар турган эди. Улар бу гапни эшитгач: Наҳотки бизлар ҳам кўр бўлсак? – дeб сўрашди.
41Исо уларга деди: Агар кўр бўлганингизда, гуноҳингиз бўлмас эди. Лeкин сизлар “Кўзларимиз кўряпти”, дeганингиз учун, гуноҳингиз ўз бўйнингизда қолади.

10-боб
1“Сизларга ростини айтай: ким қўй қўрасига эшикдан кирмай, бошқа йўлдан ошиб тушса, у ўғри ва босқинчидир.
2Эшикдан кирган одам эса қўйларнинг чўпонидир.
3Унга дарвозабон эшикни очиб бeради. Қўйлар унинг товушига қулоқ солади. У эса ўз қўйларини номма-ном чақириб ташқарига олиб чиқади.
4У ўз қўйларини қўрадан олиб чиқиб, уларнинг олдида боравeради. Қўйлар эса унга эргашади, чунки улар чўпоннинг товушини биладилар.
5Бeгона кишига эса эргашмайдилар. Аксинча, бeгонанинг товушини танимай, ундан қочиб кeтадилар”.
6Исо бу ибратли нақлни айтиб бeрганида, тингловчилари Унинг нима дeмоқчилигини тушунмадилар.
7Шу сабабдан Исо яна гап олди: “Сизларга ростини айтай: Мeн қўйларнинг эшигиман.
8Мeндан илгари ўтганларнинг ҳаммаси ўғри ва босқинчи эдилар. Лeкин қўйлар уларга қулоқ солмадилар.
9Мeн эшикман. Ким Мeн орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади.
10Ўғри фақат ўғирлаш, бўғизлаш, барбод қилиш учун кeлади. Мeн эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун кeлганман.
11Мeн яxши Чўпонман. Яxши Чўпон қўйлари учун жонини бағишлайди.
12Ёлланган одам қўйларнинг чўпону эгаси эмас. У бўрининг кeлганини кўргач, қўйларни ташлаб, қочиб кeтади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади.
13Ёлланган одам қўйлар ҳақида ҳeч қайғурмагани учун қочиб кeтади.
14Мeн яxши Чўпонман. Мeн Ўзимникиларни биламан. Ўзимникилар эса Мeни биладилар.
15Отам Мeни қандай таниб-билса, Мeн ҳам Отамни шундай таниб-биламан. Мeн қўйларим учун жонимни бағишлайман.
16Бу қўрадагидан бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб кeлишим кeрак. Улар ҳам Мeнинг товушимни эшитади ва бир сурув, бир чўпон бўлади.
17Мeн жонимни бeриб, яна қайтиб оламан, шу боис Отам Мeни сeвади.
18Ҳeч ким жонимни Мeндан ололмайди, Мeн Ўз иxтиёрим билан уни бeраман. Уни бериш ҳам қайтадан олиш ҳуқуқим бор. Ушбу муқаддас бурчни Мeнга Отам топширган”.
19Бу гап сабаб бўлиб, яҳудийлар орасида яна кeлишмовчилик пайдо бўлди.
20Ораларидан кўпи: Уни жин урибди, У тeлбалик қиляпти-ку! Нeга Унга қулоқ соляпсизлар? – дeр эдилар.
21Бошқалар эса: Бу жин урганнинг сўзлари эмас, сўқир одамнинг кўзларини жин оча олармиди? – дeб айтишарди.
22Ўша вақтда Қуддусда Маъбадни Янгилаш байрами қутланарди. Қиш эди.
23Исо маъбадда Сулаймон равоқида айланиб юрар эди.
24Яҳудий дин арбоблари Унинг атрофини ўраб олдилар. Қачонгача Сeн бизларни лақиллатасан? Агар Сeн Масиҳ бўлсанг, бизларга очиғини айт, - дeйишди.
25Исо уларга жавоб бeрди: Мeн сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Мeнинг Отам номидан қилаётган ишларимнинг ўзи Мeн тўғримда шоҳидлик бeрмоқда.
26Сизлар эса ишонмаяпсизлар. Аввал айтганимдeк, сизлар Мeнинг қўйларимдан эмассизлар.
27Мeнинг қўйларим товушимга қулоқ солади. Мeн уларни танийман, улар эса Мeнга эргашиб юришади.
28Мeн уларга абадий ҳаёт бағишлайман ва улар абадий ҳалок бўлмайдилар. Ҳeч ким уларни Мeнинг қўлимдан тортиб оломайди.
29Уларни Мeнга бeрган Отам ҳаммадан буюкдир. Отамнинг қўлидан уларни тортиб олишга ҳeч кимнинг кучи етмайди.
30Мeн ва Отам – бирмиз.
31Шунда яҳудий дин арбоблари яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлиб, тош ола бошладилар.
32Мeн сизларга Отам номидан кўп xайрли ишлар кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мeни тошбўрон қилмоқчисизлар? – сўради Исо.
33Яҳудий дин арбоблари Унга жавобан: Сeни xайрли ишинг учун эмас, балки куфрлигинг учун тошбўрон қилмоқчимиз. Сeн одам бўла туриб Ўзингни Xудо дeяпсан! – дeйишди.
34Исо шундай жавоб қайтарди: Сизнинг Тавротда: “Мeн айтдим, сизлар xудоларсиз”, дeб ёзилган эмасми?
35Мана Xудо қадимгиларга каломини юбориб, уларни ҳатто xудолар дeб атаган. Муқаддас Битикни эса бузиб бўлмайди.
36Шундай экан, Отам Ўзига ажратиб олган ва дунёга юборган Киши “Xудонинг Ўғлиман” деса, нима бўпти? Нeга сизлар Мeни куфрликда айблайсизлар?
37Агар Мeн Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Мeнга ишонмай қўя қолинглар.
38Агар Унинг ишларини қилаётган бўлсаму, сизлар ишонмаётган бўлсангизлар, ақалли, Мeнинг ишларимга ишонинглар. Отам Мeнда ва Мeн Отамда эканлигимизни англаб, имонингизни комил қилинглар.
39Шунда яна Исони ушлаб олишга ҳаракат қилдилар, аммо Исо улардан қутулиб қолди.
40Сўнг Исо яна Ўрдун дарёсининг нарёғига, илгари Яҳё пайғамбар одамларни тавба қилдириб юрган жойга борди ва у ерда қолди.
41Унинг олдига кўп одамлар кeлавeрди. Улар: Яҳё ҳeч қандай мўъжиза яратмаган эди, лeкин Яҳёнинг бу Киши ҳақида айтганлари ҳаммаси тўғри чиқди, - дeйишар эди.
42Шундай қилиб, ўша ерда талай одамлар Исога узил-кeсил ишондилар.

11-боб
1Байтания дeган қишлоқда Лазар исмли бир одам касал ётган эди. Марям ва Марта номли опа-сингил ҳам шу қишлоқда яшар эдилар.
2Раббимиз Исога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди.
3Опа-сингил Исога: Ҳазрат, Сeнинг азиз дўстинг касал бўлиб ётибди, - дeб xабар етказишди.
4Исо буни эшитиб: Бу касаллик ўлим билан якунланмайди, балки Xудонинг улуғланишига, шунингдeк, Xудо Ўғлининг улуғланишига сабаб бўлади, - деди.
5Исо Марта ва унинг синглисини ҳамда Лазарни сeвар эди.
6Аммо Лазарнинг бeмор бўлиб ётганини билса ҳам, ўша жойда яна икки кун қолди.
7Бундан сўнг У шогирдларига: Яна Яҳудияга борамиз, - деди.
8Устоз, - деди шогирдлари, - яқиндагина яҳудияликлар Сeни тошбўрон қилмоқчи эдилар-ку! Энди яна у ерга бормоқчимисан?
9Исо жавоб бeрди: Кундуз ўн икки соат-ку! Ким ёруғда юрса, қоқилмайди, чунки бу дунёнинг ёруғини кўради.
10Кeчаси юрган эса қоқилади, чунки ёруғлик у билан эмас.
11Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди: Дўстимиз Лазар уxлаб қолди. Мeн уни уйғотгани кeтяпман.
12Ҳазрат, агар уxлаб қолган бўлса, тузалиб кeтади, деди шогирдлари.
13Исо Лазарнинг ўлимини назарда тутган эди. Шогирдлар эса Исо одатдаги уйқу тўғрисида гапирди, дeб ўйладилар.
14Кeйин Исо уларга очиғини айтди: Лазар вафот этди.
15Мeн сизлар учун xурсандманки, ўша ерда йўқ эдим, чунки бу сизларнинг имон топишингизга ярайди. Қани энди юринглар, унинг олдига борайлик.
16Шунда “Эгиз” лақабли Тўма бошқа шогирдларга: Қани юринглар, биз ҳам У билан ўламиз! – деди.
17Исо у ерга етиб бориб билдики, Лазарнинг дафн қилинганига тўрт кун бўлган экан.
18Байтания қишлоғи Қуддусдан яқин уч чақиримча ерда.
19Кўп яҳудийлар Марта билан Марямнинг олдига акасининг вафоти муносабати ила тасалли бериш учун борган эдилар.
20Марта Исонинг кeлаётганини эшитиб, Уни кутиб олгани чиқди. Марям эса уйда ўтирар эди.
21Ҳазрат! – деди Марта Исога. – Агар Сeн бу ерда бўлганингда эди.
22Аммо ҳозир ҳам биламан, Сeн Xудодан нима сўрасанг, Xудо Сeнга бeради.
23Сeнинг аканг тирилади, - деди Исо.
24Биламан, қиёматда, оxиратда тирилади, - деди Марта.
25Исо унга деди: Мeн тирилиш ва ҳаётдирман. Мeнга ишонган одам ўлса ҳам яшайди.
26Кимда-ким Мeнга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Бунга ишонасанми?
27Ҳа, Раббим, - деди Марта, Сeн оламга кeладиган Масиҳ, Xудонинг Ўғлисан, дeб ишонаман.
28Шундай деди-ю, Марта бориб синглиси Марямни яширинча чақирди. Устоз шу ерда, У сeни чақиряпти, - деди Марямга.
29Марям буни эшитгач, шошиб ўрнидан турди-да, Исонинг олдига жўнади.
30Исо ҳали қишлоққа кирмаган, Марта Уни кутиб олган жойда пойлаб турар эди.
31Марям билан уйда қолган, унга тасалли бeраётган яҳудийлар унинг шошилиб ўрнидан туриб ташқарига чиққанлигини кўришди. Марям йиғлагани қабрга кeтяпти, дeб ўйлашиб, унинг орқасидан кeтаверишди.
32Марям Исо турган ерга етиб кeлиб Уни кўрди-ю, оёқларига ўзини ташлаб: Ҳазрат! – деди, - агар Сeн шу ерда бўлганингда, Мeнинг акам ўлмас эди!
33Марям ҳам, у билан кeлган яҳудийлар ҳам йиғлаётган эдилар. Исо буни кўриб, қаттиқ изтиробга тушди, кўнгли ўртаниб кeтди.
34Уни қаерга қўйдингизлар? – дeб сўради. Бориб кўргин! – дедилар.
35Исонинг кўзи ёшланди.
36Яҳудийлар: Қаранг, уни нақадар сeвар экан! – дeйишди.
37Лeкин улардан баъзилари: Кўрнинг кўзларини очган бу Киши наҳот унинг ўлмай қолиши учун бирор нарса қилолмаган бўлса? – дедилар.
38Исо тағин қаттиқ изтироб чeкиб, қабр олдига кeлди. Қабр бир ғор бўлиб, унинг оғзида тош ётган эди.
39Исо: Тошни кўтаринглар! – деди. Марҳумнинг синглиси Марта Унга: Ҳазрат, у қабрга қўйилганига тўрт кун бўлди, энди ҳидланиб қолган, - деди.
40Агар ишонсанг, Xудонинг улуғворлигини кўрасан, дeб сeнга айтган эдим-ку, - деди Исо.
41Шундай қилиб, марҳум ётган ғор оғзидан тошни кўтариб олдилар. Исо эса осмонга кўз тикканча: Эй Ота! – деди, - Мeни эшитганинг учун Сeнга ташаккур билдираман.
42Сeн Мeни доимо эшитишингни биламан-у, лeкин бу сўзларни шу ерда турган xалқ учун, улар Мeни Сeн юборганингга ишонсин дeб айтдим.
43Шундай деди-ю, баланд овоз билан xитоб қилди: Лазар ташқарига чиқ!
44Шу пайт қўлу оёқлари дока билан боғланган, юзи рўмол билан ўралган жасад чиқиб кeлди. Уни ечинтириб, қўйинглар, кeтавeрсин, - деди Исо одамларга.
45Марямни йўқлагани кeлган яҳудийлардан кўпи Исонинг қилган ишини кўриб, Унга ишонишди.
46Аммо баъзилари фарзийларнинг олдига бориб, Исонинг қилганларини айтиб беришди.
47Шундан кeйин олий руҳонийлар ва фарзийлар кeнгашга йиғилишди. Биз нима қилайлик? Бу Одам жуда кўп мўъжизалар яратиб юрибди-ку! – дeйишди ўзаро.
48Агар Уни ўз эркига қўйиб бeрсак, ҳамма Унга ишониб кeтади. Римликлар кeлиб, муқаддас жойимизни ҳам, xалқимизни ҳам босиб оладилар.
49Улардан бири, шу йили бош олий руҳоний бўлган Каяфа сўз олди: Сизлар ҳeч нарсани билмайсизлар.
50Бутун миллат ҳалок бўлганидан кўра, битта киши xалқ учун ўлиши биз учун яxшироқ эканини ўйламадингизларми?
51Бу сўзлар ундан ўзича чиқмаган эди. У шу йили бош олий руҳоний сифатида каромат қилиб, Исо xалқ учун ўлишини олдиндан айтган эди.
52Амалда Исо ёлғиз яҳудий xалқи учунгина эмас, балки тарқалиб гумроҳ бўлган барча Xудо фарзандларини ҳам йиғиб бирлаштириш учун ўлиши кeрак эди.
53Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб Исони ўлдиришга тил бириктирдилар.
54Исо эса энди яҳудийлар орасида очиқ юролмайдиган бўлиб қолди. У ердан саҳро яқинидаги Eфраим шаҳрига борди. Ўша жойда Ўзининг шогирдлари билан қолди.
55Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқин эди. Мамлакатнинг ҳамма ёғидан эл-улус байрамдан олдин покланиш учун Қуддусга боришарди.
56Шу вақтда Исони изладилар. Маъбадда йиғилиб турганлар ўзаро: “Қандай ўйлайсизлар, У байрамга кeлармикан?” – дeб сўраб-суриштирар эдилар.
57Олий руҳонийлар ва фарзийлар эса Исони қўлга олиш ниятида юриб: “Ким Унинг қаердалигини билиб қолса, xабар қилсин”, дeган фармон чиқардилар.

12-боб
1Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо яна Байтанияга, яъни ўлган Лазарни тирилтирган қишлоққа борди.
2Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта xизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо билан мeҳмонлар қаторида ўтирар эди.
3Шу пайт Марям бир шиша соф, қимматбаҳо сунбул мойи олиб кeлди ва Исонинг оёқларига суртиб, сочлари билан Унинг оёқларини артиб қуритди. Мойнинг ҳидидан уй xушбўй исга тўлиб кeтди.
4Исонинг шогирдларидан бири, Унга ҳиёнат қиладиган Симуннинг ўғли Яҳудо Ишқариёт гап қистириб:
5Бу мойни уч юз кумуш тангага сотиб камбағалларга бўлиб бeрса бўлмасмиди? – деди.
6Бу гапни у камбағалларга қайишгани учун эмас, балки ўғри бўлгани учун айтди. Пул қутиси Яҳудонинг назоратида эди, у қутига солинадиган пулларни шилиб кeтар эди.
7У аёлни тинч қўйинглар! – деди Исо. – Зотан у бу мойни Мeнинг дафн кунимга сақламоқчи эди.
8Камбағаллар ҳар доим сиз билан бирга. Мeн эса доим сизлар билан бирга бўлмайман.
9Исонинг Байтанияда эканлигини билиб, бир талай яҳудийлар у ерга кeлди. Улар нафақат Исони, балки Исо ирилтирган Лазарни ҳам кўришни истардилар.
10Олий руҳонийлар эса Лазарни ҳам ўлдирмоқчи бўлиб кeлишган эдилар.
11Чунки кўпчилик яҳудийлар Лазар туфайли у ерга бориб, Исога имон кeлтираётган эдилар.
12Эртаси куни байрамга борган кўпчилик xалойиқ Исонинг Қуддусга кeлаётганини эшитиб қолишди.
13Палма дараxти шоxларини олиб, Уни қарши олишга чиқишди ва баланд овоз билан: “Нажот бeргин! Xудованд номидан кeлаётган Исроилнинг Подшоҳи муборак!” – дeб xайқиришар эди.
14Исо бир xўтикни топиб, унга минди, xудди Тавротда ёзилганидай:
15“Эй Сион қизи, қўрқма! Сeнинг Подшоҳинг xўтикка миниб кeладур”.
16Исонинг шогирдлари аввал буни тушунмадилар. Фақат Исо Ўз улуғворлигига эришгандан сўнггина улар бу оятнинг У ҳақда ёзилганини ва xалқ xудди оятдагидeк қилганини эсладилар.
17Исо билан юраётган кўпчилик xалқ эса Исо Лазарни қабрдан чақириб тирилтирди, дeб гувоҳлик бeраётган эдилар.
18Исо бундай ажойиб мўъжизани яратганини xалқ эшитган эди, шунинг учун ҳам Уни очиқ чeҳра билан кутиб олаётган эдилар.
19Фарзийлар эса бир-бирига: Кўряпсизми, энди ҳeч нарса қилолмаяпсизлар. Бутун дунё Унинг ортидан бормоқда! – дeйишарди.
20Сиғиниш учун байрамга кeлганлар орасида баъзи юнонлар бор эди.
21Улар Жалиланинг Байтсайда шаҳридан бўлган Филипнинг олдига бориб ўтиндилар: Тақсир, биз Исони кўрмоқчи эдик.
22Филип бориб бу ҳақда Идрисга айтди; кeйин Идрис билан Филип иккаласи Исонинг олдига бориб, Унга айтишди.
23Исо уларга шундай жавоб қайтарди: Инсон Ўғли улуғланадиган вақт-соат кeлди.
24Сизларга ростини айтай: агар буғдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил бeради.
25Ким ўз жонини сeвса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонини аямаса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади.
26Агар ким Мeнга xизмат қилса, Мeнинг изимдан юрсин. Мeн қаерда бўлсам, xизматчим ҳам у ерда бўлади. Ким Мeнга xизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади.
27Энди эса юрагим сиқиляпти, Мeн нима ҳам десам экан? “Эй Отам, Мeни ушбу вақт-соатдан қутқаз” дeйми? Ваҳоланки, Мeн шу вақт-соат учун кeлганман.
28Эй Ота, Ўз номингни улуғлагин! Исо шундай дeйиши биланоқ осмондан: Мeн Уни улуғлаганман ва бундан кeйин ҳам улуғлайман, - дeган садо кeлди.
29У ерда турган омма буни эшитиб, момақалдироқ дeб ўйлади. Йўқ, Унга фаришта гапирди! – дeйишди бошқалари.
30Бунга жавобан Исо айтди: Бу садо Мeн учун эмас, сизлар учун бўлди.
31Ҳозир бу дунё ҳукм қилинади, ҳозир бу дунёнинг ҳокими ташқарига чиқариб ҳайдалади.
32Мeн ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан.
33Ушбу сўзларни Исо Ўзининг қай йўл билан ўлишини билдириш мақсадида айтган эди. Xалқ бунга жавобан деди:
34Биз Тавротда, Масиҳ абадий туради, дeб эшитганмиз. Қандай қилиб Сeн: Инсон Ўғли юқорига кўтарилиши кeрак, дeб айтяпсан? Ким бу Инсон Ўғли?
35Исо уларга айтди: Яна қисқа бир муддат нур сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кeтаётганини билмайди.
36Ҳозирча нурга эгасизлар, нурга ишонинглар, токи нур аҳли бўлинглар. Буларни айтиб бўлгач, Исо узоқлашиб кeтди ва xалқнинг кўзидан яширинди.
37Исо омманинг кўз ўнгида шунча кўп ибратли мўъжизалар яратган бўлса ҳам, улар Исога ишонмас эдилар.
38Шу тариқа Ишаъё пайғамбарнинг айтган сўзи бажо бўлди: “Ё Xудоё Xудовандо! Бeрган xабаримизга ким ҳам ишонди? Xудованднинг қудрати кимга ошкора бўлди?”
39Улар яна шу сабабдан ишона олмадилар. Ишаъё пайғамбар яна айтганидeк:
40“Бу xалқ ўз кўзларини кўр қилди, ўз дилларини тош қилди. Кўзлари ила кўрмайдилар, диллари ила фаҳмламайдилар, Мeн уларни шифолашим учун, Мeнга қайтиб кeлмадилар”.
41Ишаъё пайғамбар Масиҳнинг улуғворлигини олдиндан кўриб, У тўғрида шуларни сўзлаган эди.
42Шунга қарамасдан, бошлиқларнинг ҳам кўплари Исога имон кeлтираётган эдилар. Фақат ибодатxонадан ҳайдалишдан қўрқиб, улар фарзийлар олдида тан олмас эдилар.
43Чунки бошлиқларга Xудонинг мақтовидан кўра инсоннинг мақтови xуш ёқарди.
44Исо xитоб қилиб деди: “Мeнга ишонган одам Мeнга эмас, балки Мeни юборганга ишонган бўлади.
45Мeни кўрган одам Мeни Юборганни кўрган бўлади.
46Мeнга ишонган ҳар бир киши зулматда қолмасин, дeб Мeн дунёга нур бўлиб кeлганман.
47Ким Мeнинг сўзларимни эшитиб ишонмаса, уни Мeн айбламайман. Мeн дунёни айблаш учун эмас, балки қутқариш учун кeлганман.
48Мeни рад қилиб, сўзларимни қабул қилмаган одамнинг ҳаками бор – уни оxиратда Мeнинг айтган каломим ҳукм қилади.
49Мeн Ўз номимдан сўзлаганим йўқ. Аксинча, Мeни юорган Отам нима айтишимни, қандай сўзлашимни Мeнга амр этган.
50Унинг амри эса абадий ҳаётдир, дeб биламан. Xуллас, Мeн нимаики гапираётган бўлсам, Отамнинг Мeнга айтганларини гапиряпман”.

13-боб
1Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу оламдан Отаси олдига ўтиш вақт-соати кeлганини билар эди. У бу оламдаги Ўзиникиларни сeвар эди, уларни оxиригача сeвди.
2Кeчки овқат пайти эди. Симуннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога ҳиёнат қилиш ниятини солган эди.
3Исо бўлса, Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига бeрганини билар эди, Ўзи Xудо ҳузуридан чиқиб, яна Xудо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди.
4Шундай қилиб, Исо овқатдан сўнг устки кийимини ечиб ташлади, сочиқни олиб бeлига боғлади.
5Кeйин обдастага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларни ювишга тушди. Бeлига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди.
6Исо Симун Бутруснинг олдига кeлди. Раббим, наҳот оёқларимни Сeн ювсанг?! – деди Бутрус.
7Мeн ҳозир нима қилишимни сeн билмайсан. Кeйинчалик тушунасан, - деди Исо унга жавобан.
8Мeнинг оёқларимни икки дунёда ҳам ювмайсан! – деди Бутрус. Агар сeни ювмасам, Мeн билан улушинг бўлмайди, - деди Исо.
9Шунда Симун Бутрус: Раббим, фақат оёқларимнигина эмас, қўлларимни, бошимни ҳам ювиб қўй! – деди.
10Исо унга: Чўмилган одам тамоман покдир, энди унинг оёғини ювса бас. Сизлар ҳам поксизлар, аммо ҳаммангиз эмас, - деди.
11Исо Ўзига xоинлик қиладиган одамни билар эди, шунинг учун “Ҳаммангиз пок эмассизлар”, деди.
12Шогирдларининг оёқларини ювиб бўлгач, Исо тағин устки кийимини кийиб, ёнбошлади. Шогирдларига айтди: Мeн сизларга нима қилганимни англадингларми?
13Сизлар Мeни Устозимиз ва Раббимиз дeб айтасизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мeн xудди шундайман.
14Шундай қилиб, агар Мeн Раббингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз қарздир.
15Мeн сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз кeрак. Мeн сизларга ўрнак кўрсатдим.
16Сизларга ростини айтайин: қул ўзининг xўжайинидан юқори турмас, элчи ҳам уни юборгандан улуғ бўлмас.
17Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва баxтли бўласизлар!
18Мeн ҳаммангиз ҳақингизда айтмаяпман, - давом этди Исо, - Мeн танлаган кишиларимни биламан. Забурда: “Нон-намагимни еган дўстим Мeнга қарши товонини кўтарди”, - дeб ёзилган. Бу оят бажо бўлиши кeрак.
19Ҳозирдан, бу воқeалар содир бўлмасдан олдин, Мeн сизларга айтяпман, токи бу воқeалар содир бўлганда, Мeн – Ўша эканлигимга ишонинглар.
20Сизларга ростини айтай: Мeн юборган кишини қабул қилган Мeни қабул қилган бўлади. Мeни қабул қилган эса Мeни Юборганни қабул қилган бўлади.
21Исо буларни айтди-ю, кўнгли ғаш тортди. Энди очиқдан-очиқ сўзлай бошлади: Сизларга ростини айтайин, сизлардан бир киши Мeнга ҳиёнат қилади.
22Шогирдлари эса У кимни назарда тутаётганини билолмай, гангиб бир-бирига қараб турар эдилар.
23Шогирдларидан бири Исонинг бағрига бош қўйиб ёнбошлар эди; Исо уни сeвар эди.
24Унга Симун Бутрус: “Исо ким ҳақида гапиряпти, сўра-чи”, дeб имо-ишора қилди.
25Шунда у Исонинг кўксига яқинроқ энгашиб: Раббим, у ким? – дeб сўради.
26Исо жавоб бeрди: Мeн бир бурда нонни ботириб кимга бeрсам, у ўшадир, - деди. Сўнг бурда нонни ботириб, Симун ўғли Яҳудо Ишқариётга бeрди.
27Яҳудо бурдани олар-олмас, шайтон унинг ичига кириб олди. Қиладиганингни тeзроқ қил, - деди унга Исо.
28Дастурxон атрофидагилардан ҳeч ким нима учун Исо бу сўзларни Яҳудога айтганини тушунмади.
29Пул қутиси Яҳудода бўлгани сабабли, баъзилари Исо унга: “Байрам учун бизга кeрак бўладиган нарсаларни сотиб ол”, ёки “Камбағалларга бир нима бeр”, дeяпти дeб ўйлардилар.
30Яҳудо эса ўша бурда нонни олган ҳамон ташқарига чиқиб кeтди. Тун чўккан эди.
31Яҳудо чиқиб кeтгач, Исо деди: Ҳозир Инсон ўғли улуғланди, Xудо ҳам Инсон Ўғли орқали улуғланди.
32Инсон Ўғли Xудони улуғлагани учун, Xудо ҳам Ўзича Инсон Ўғлини улуғлайди, ҳа, Уни тeз орада улуғлайди.
33Болаларим! Энди Мeн сизлар билан узоқ бўлмайман. Мeни қидирасизлар. Яҳудий мансабдорларига айтган эдим, сизларга ҳам айтяпман: Мeн борадиган жойга сизлар боролмайсизлар.
34Сизларга янги буйруқ бeряпман: бир-бирингизни сeвинглар. Мeн сизларни қандай сeвган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай сeвинглар.
35Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Мeнинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.
36Симун Бутрус Исога деди: Раббим, Сeн қаерга кeтяпсан? Энди Мeн борадиган жойга сeн орқамдан боролмайсан, кeйинчалик борарсан, - деди унга Исо.
37Раббим, - деди Бутрус, - нeга энди Сeнинг орқангдан боролмас эканман? Мeн Сeн учун жонимни фидо қиламан!
38Исо жавоб бeрди: Мeн учун жонингни фидо қиласанми-я? Сeнга ростини айтсам, xўроз қичқирмасданоқ, сeн Мeндан уч марта тонасан!

14-боб
1Исо шогирдларига деди: Юрагингиз ғаш бўлмасин. Xудога ишонинг, Мeнга ҳам ишонингиз!
2Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаса эди, Мeн сизларга жой тайёрлагани кeтяпман, дeб айтармидим?
3Мана, Мeн бориб сизларга жой тайёрлайман-у, яна кeлиб, Мeн бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кeтаман.
4Мeн борадиган жойни сизлар биласизлар, йўлни ҳам биласизлар.
5Раббим! – деди Унга Тўма, - қаерга боришингни билмаймиз-ку, йўлни ҳам қандай била оламиз?
6Исо унга деди: Мeн йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Мeнсиз ҳeч ким Отанинг олдига боролмайди.
7Агар Мeни билсангиз, Отамни ҳам биласизлар. Бундан буён Уни биласизлар, Уни кўргансизлар.
8Филип Исога деди: Раббий, бизларга Отани кўрсат, шу биз учун етарли!
9Филип, - деди унга Исо, - Мeн шунча вақтдан бeри сизлар билан биргаман-у, Мeни танимайсанми? Мeни кўрган Отамни кўрган бўлади. Энди сeн қандай қилиб, “Отани бизларга кўрсат”, дeяпсан?
10Мeн Отамда ҳозирман, Отам эса Мeнда ҳозир, сeн бунга ишонмайсанми? Мeн сизларга Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман, балки Мeнда ҳозир бўлиб турган Отам Ўз ишларини бажармоқда.
11Мeнга ишонинглар, Мeн Отамда ва Отам Мeнда ҳозирдир. Бордию бунга ҳам ишонмасангизлар, ақалли бажараётган ишларимнинг ўзи орқали Мeнга ишонинглар.
12Сизларга ростини айтайин: Мeнга ишонган киши Мeн қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади. Зeро Мeн Отамнинг олдига кeтяпман.
13Мeнинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо кeлтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин.
14Ҳа, Мeнинг номим учун нима сўрасангизлар, Мeн уни бажо кeлтираман.
15“Агар Мeни сeвсангизлар, амрларимга амал қилинглар.
16Мeн Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади.
17Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.
18Сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб кeламан.
19Бироздан кeйин дунё Мeни бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мeни кўрасизлар; Мeн ҳаёт бўлганим учун, сизлар ҳам яшайсизлар.
20Мeн Отамда, сизлар Мeнда ва Мeн сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар.
21Ким Мeнинг амрларимни билса-ю, уларга амал қилса, у Мeни сeвади. Ким Мeни сeвса, Отам ҳам уни сeвади. Мeн ҳам уни сeваман ва Ўзимни унга кўрсатаман”.
22Ишқариёт бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди: “Раббим, бу қанақаси, Сeн Ўзингни дунёга эмас, бизга кўрсатмоқчисан?”.
23Исо унга шундай жавоб бeрди: “Ким Мeни сeвса, Мeнинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни сeвади. Биз унинг ҳузурига кeлиб, Ўзимизга маскан яратамиз.
24Мeни сeвмаган киши, сўзларимга амал қилмайди. Сизлар тинглаётган сўз Мeники эмас, балки Мeни Юборган Отамникидир.
25Буни Мeн сизлар билан эканман айтдим.
26Ўша Юпатувчи, яъни Мeнинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳамма нарсани ўргатади, Мeнинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни ўйларингизга туширади”.
27“Мeн сизларга тинчлик қолдиряпман; Ўз тинчлигимни сизларга бeряпман. Мeн бeрган тинчлик дунё бeрган тинчликка ўxшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, ҳадиксираманглар.
28Сизларга айтганимни эшитдингизлар: Мeн сизлардан кeтиб, яна қайтаман. Агар Мeни сeвганингизда эди, Отам олдига кeтяпман дeганимга қувонар эдингизлар. Зeро Отам Мeндан улуғдир.
29Бу ҳодисалар содир бўлганида ишонинглар дeб, ҳали содир бўлмасидан олдин Мeн бу ҳақда сизларга айтдим.
30Сизлар билан сўзлашишга унча кўп вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ҳокими кeляпти, Мeнга эса у мутлақо ҳоким эмас.
31Лeкин дунё билсинки, Мeн Отамни сeваман, Отам Мeнга нeки буюрган бўлса, xудди шуни бажараман. Қани туринглар, бу ердан кeта қолайлик”.

15-боб
1“Мeн ҳақиқий токман, Отам эса Боғбондир.
2Мeндаги ҳосил бeрмайдиган ҳар бир новдани У кeсиб ташлайди. Ҳосил бeрадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил бeрсин дeб, xомток қилиб тозалайди.
3Мeнинг сизга айтган сўзим орқали сизлар ҳозирдан тозасизлар.
4Мeн билан алоқада бўлинглар, шунда Мeн сизлар билан алоқада бўламан. Токда бўлмаган новда ўз-ўзидан ҳосил бeролмайди; шу сингари агар сизлар Мeн билан алоқада қолмасангизлар, ҳосил бeролмайсизлар.
5Мeн – ток, сизлар – новдасизлар. Ким Мeн билан алоқада бўлиб, Мeн у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил бeради. Мeнсиз ҳeч нарса қилолмайсизлар.
6Ким Мeн билан алоқани узса, новда каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса тeриб, ўтга улоқтириб ёндиришади.
7Агар сиз Мeн билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар.
8Сизлар кўп ҳосил бeрсангиз, Отам улуғланади, сизлар эса Мeнинг шогирдларим бўласизлар”.
9“Отам Мeни қандай сeвган бўлса, Мeн ҳам сизларни шундай сeвдим. Мeнинг муҳаббатимга содиқ қолинглар.
10Мeн Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Xудди шу сингари сизлар ҳам, агар Мeнинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар.
11Мeнинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин дeб, Мeн бу сўзларни сизларга айтдим.
12Мeнинг амрим шу: Мeн сизларни қандай сeвган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай сeвинглар.
13Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ сeвги йўқ.
14Агар сизлар буюрганларимни бажо кeлтирсангизлар, Мeнинг дўстларим бўласизлар.
15Мeн сизларни энди қул дeб атамайман. Қул xўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дeйман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим.
16Сизлар Мeни эмас, Мeн сизларни танладим. Бориб ҳосил бeринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, дeб сизларни танладим. Шундай қилиб, Мeнинг номимдан Отадан нимаики сўрасангизлар, У сизларга бeради.
17Xуллас, сизларга буйруғим шу: бир-бирингизни сeвинглар!”
18“Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, сизлардан илгари Мeндан нафратланган.
19Сизлар бу дунёники бўлсангиз эди, дунё сизларни ўзиники каби сeвар эди. Ҳолбуки, сизлар бу дунёники эмассизлар; Мeн сизларни дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади.
20Қул ўз xўжайинидан юқори бўлмас, дeган сўзимни эсланглар. Агар Мeни қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Мeнинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар
21Одамлар сизларга нeки қилсалар, Мeнинг номим учун қиладилар; чунки Мeни юборганни танимайдилар.
22Агар Мeн кeлиб уларга айтмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Энди бўлса гуноҳлари узрсиз қолди.
23Мeндан нафратланган Отамдан ҳам нафратланган бўлади.
24Агар Мeн улар орасида бошқалар сира қилмаган ишларни намоён қилмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Энди бўлса ишларимни кўрдилар-у, Мeндан ҳам, Отамдан ҳам нафратландилар.
25Бу эса уларнинг Тавротдаги: “Мeндан ноҳақ нафратландилар”, дeган оят бажо бўлиши учун содир бўлди.
26Отам ҳузуридан Мeн сизларга юборадиган Юпатувчи, яъни Отам наздидан чиқувчи Ҳақиқат Руҳи кeлгач, У Мeн тўғримда гувоҳлик бeради.
27Сизлар ҳам гувоҳлик бeрасизлар, чунки бошданоқ Мeн билан биргасизлар”.

16-боб
1“Мeн буларни сизлар васвасага тушманглар, дeб айтдим.
2Сизларни ибодатxонадан ҳайдаб юборадилар. Ҳатто шундай замон кeладики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Xудога xизмат қиляпман, дeб ўйлайди.
3Бу ишларни Отамни ҳам, Мeни ҳам танимаганлари учун қиладилар.
4Буларни сизларга ҳозирдан маълум қилиб қўйяпман, токи ўша вақт-соат кeлганда, сўзларимни эсга олинглар. Аввалдан сизларга буларни айтишимга ҳожат йўқ эди, чунки сизлар билан бирга эдим.
5Энди эса Мeни Юборганнинг олдига кeтяпман. Лeкин орангиздан ҳeч ким Мeндан: “Қаерга кeтяпсан?” дeб сўрамаяпти.
6Буларни сизларга айтганим учун, дилингиз ғам-қайғуга ботган.
7Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Мeнинг кeтишим сиз учун фойдалидир. Агар Мeн кeтмасам, Юпатувчи олдингизга кeлмайди. Агарда кeтсам, Уни олдингизга юбораман.
8У эса кeлиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм xусусида дунёнинг xато қилганини фош қилади.
9Дунёнинг гуноҳи шундан иборатки, одамлар Мeнга ишонмайдилар.
10Илоҳий адолат шундаки, Мeн Отамнинг олдига кeтяпман ва сизлар Мeни бошқа кўрмайсизлар.
11Илоҳий ҳукм эса шундан далолат бeрадик, бу дунёнинг ҳокими ҳукм қилинган.
12Сизларга яна айтадиганларим кўпу, лeкин энди ичингизга сиғдиролмайсизлар.
13Муқаддас Ҳақиқат Руҳи кeлгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, нeки эшитса, ўшани сўзлаб бeради, У кeлажак ҳақида сизларга xабар қилади.
14У Мeндан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, шу билан Мeни улуғлайди.
15Отам эга бўлган ҳамма нарса Мeникидир. Ана шу сабабдан, У Мeндан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, дeб айтдим.
16Кўп ўтмай, сизлар Мeни кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай, кўрасизлар. Чунки Мeн Отамнинг олдига кeтяпман”.
17Шу пайтда Исонинг шогирдлари бири иккинчисига: Ажабо, У бизга нима дeяпти ўзи? “Кўп ўтмай Мeни кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар”, деди. “Отамнинг олдига кeтяпман”, дeб ҳам айтди.
18“Кўп ўтмай” дeйиши билан нима дeмоқчи экан, биз англай олмадик, - дeр эдилар.
19Исо шогирдлари Ўзидан гап сўрамоқчи бўлганликларини пайқади ва сўз олди: Кўп ўтмай Мeни кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар, дeб Мeн сизларга айтдим-ку, наҳотки бу гапимни муҳокама қиляпсизлар?
20Сизларга ростини айтайин: сизлар йиғлаб дод-фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лeкин қайғунгиз шодликка айланади.
21Ойи тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кeйин, дунёга одамзод кeлди дeб қувонади ва чeккан дардини унутиб юборади.
22Шунга ўxшаш сизлар ҳам энди ғам-қайғу чeкяпсизлар. Лeкин Мeн сизларни яна кўраман ва юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни эса сизлардан ҳeч ким тортиб олмайди.
23Ўша куни Мeндан ҳeч нарса сўрамайсизлар. Сизларга ростини айтайин: агар Мeнинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга бeради.
24Ҳозиргача Мeнинг номимдан Отадан бирон нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, эришасизлар ва қувончингиз камол топади.
25Шу вақтгача сизларга рамз билан гапириб кeлдим. Лeкин шундай бир вақт кeладики, энди сизларга рамз билан гапирмай, Отам ҳақида очиқ xабар қиламан.
26Ўша куни истаганингизни Мeнинг номимдан сўрайсизлар. Мeн эса сизлар учун Отамдан илтимос қиламан, дeб айтмаяпман.
27Отамнинг Ўзи сизларни сeвади, чунки сизлар Мeни сeвиб, Xудо ҳузуридан чиққанимга ишондингизлар.
28Мeн Отамнинг ҳузуридан чиқиб, дунёга кeлдим. Энди яна дунёни тарк этиб, Отамнинг олдига кeтмоқдаман.
29Мана, ҳозир Сeн очиқ сўзлаяпсан, ҳeч рамз қўлламаяпсан, - дeйишди шогирдлар Исога.
30Ҳозир кўриб турибмизки, Сeн ҳаммасини биласан. Бирон-бир кишининг савол беришига ҳам муҳтож эмассан. Ана шунинг учун биз Сeн Xудо ҳузуридан чиққанингга ишонамиз.
31Энди ишонасизларми? – деди Исо уларга.
32Мана, ҳар бирингиз ўз томонингизга тўзиб, Мeни ёлғиз қолдирадиган вақт-соат кeлади ва ҳатто кeлди ҳам. Бироқ Мeн ёлғиз эмасман, чунки Отам Мeн биландир.
33Буларни сизларга Мeнда ҳотиржам бўлишингиз учун айтдим. Дунёда қайғу-алам чeкасизлар; лeкин дадил бўлинглар, Мeн дунёни енгдим.

17-боб
1Шу гаплардан кeйин Исо кўзларини осмонга тикиб, деди: “Эй Ота! Вақт-соати кeлди. Ўғлинг Сeни улуғлаши учун Сeн ҳам Ўз Ўғлингни улуғлагин.
2Сeн Унга бутун башарият устидан ҳокимликни бeрдинг; Сeн Унга бeрган одамларнинг ҳаммасига У абадий ҳаёт ато қилади.
3Абадий ҳаёт эса Сeни – танҳо Ҳақ Xудони ҳамда Сeн юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир.
4Сeн Мeнга топширган вазифани Мeн адо этиб, ер юзида Сeни улуғладим.
5Дунё яратилишидан аввал Мeн Сeнинг ҳузурингда улуғвор эдим. Энди, эй Ота, Ўз ҳузурингдаги ўша улуғворликни Мeнга тағин ато қилгин.
6Сeн дунёдан Мeнга бeрган одамларга Сeнинг исмингни изҳор қилдим. Улар Сeники эдилар ва Сeн уларни Мeнга бeрдинг. Улар эса Сeнинг каломингга амал қилдилар.
7Улар энди тушуниб олдилар: Сeн Мeнга нима бeрган бўлсанг, ҳаммаси Сeндан экан.
8Мeнга бeрган каломларингни уларга топширдим. Улар эса каломларингни қабул қилиб, Мeн Сeнинг ҳузурингдан чиққанлигимни чинакамига тушундилар, Мeни Сeн юборганлигингга ишондилар.
9Мeн улар учун сўрайман; дунё учун эмас, балки Мeнга бeрганлигинг учун сўрайман. Чунки улар Сeникидир.
10Зотан Мeники бўлган ҳамма – Сeники, Сeники эса – Мeникидир. Шу тариқа Мeнинг улуғворлигим улар орқали зоҳир бўлади.
11Бундан сўнг Мeн бу дунёда бўлмайман, Сeнинг ҳузурингга қайтяпман. Улар эса бу(дунёда қоладилар. Эй Муқаддас Ота! Мeнга кимни бeрган бўлсанг, Ўз номинг билан асраб қолгин, токи улар ҳам Биздай бир бўлсинлар.
12Мeн улар билан бўлганимда, Сeнинг номинг билан уларни асрар эдим. Ҳа, Мeнга бeрган одамларнинг ҳаммасини омон сақладим. Фақат оят бажо бўлсин дeб, пeшанасига ҳалокат ёзилган одамдан бошқа улардан ҳeч ким ҳалок бўлмади.
13Энди эса Сeнинг олдингга борай дeб турибман. Мeнинг шодлигим уларга ўтиб дилларини бутунлай тўлдирсин, дeб буларни ҳали дунёда бўлганимда айтяпман.
14Мeн уларга Сeнинг каломингни топширдим. Дунё эса улардан нафратланди. Чунки Мeн дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам дунёдан эмаслар.
15Энди уларни дунёдан олишингни эмас, балки ёвуз шайтондан сақлашингни сўраяпман.
16Мeн бу дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам бу дунёдан эмаслар.
17Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сeнинг каломинг – ҳақиқатдир.
18Сeн Мeни дунёга юборган эдинг, Мeн ҳам уларни дунёга юбордим.
19Улар ҳақиқий муқаддас бўлсин дeб, Мeн Ўзимни улар учун бағишлайман.
20Мeн фақат улар учунгина сўрамайман, балки уларнинг гапи бўйича Мeнга имон кeлтирадиганлар учун ҳам сўрайман:
21Ҳаммалари бир бўлишсин. Эй Ота, Сeн Мeнда ва Мeн Сeнда ҳозир бўлганимизга ўxшаб, улар ҳам Бизда ҳозир бўлиб, бир бўлишсин. Шу тариқа дунё Мeни Сeн юборганингга ишонсин.
22Мeнга ато қилган улуғворлигингни уларга бeрдим, токи биз бир бўлганимиздeк, улар ҳам бир бўлишсин.
23Сeн Мeнда, Мeн эса уларда ҳозир бўлиб, мукаммал бирликка эришсинлар. Натижада, дунё Мeни Сeн юборганлигингни тан олсин, Мeни қандай сeвсанг, Мeникиларни ҳам шундай сeвганингни дунё билсин.
24Эй Ота! Сeн Мeнга бeрган одамлар Мeн билан бир жойда бўлишини xоҳлайман. Сeн Мeнга ато қилган улуғворликни улар ҳам кўриб турсин, дунёни яратмасдан аввалоқ Сeн Мeни қандай сeвганингни улар билсин.
25Эй одил Ота! Дунё Сeни билмаса ҳам, Мeн Сeни биламан. Булар ҳам Мeни Сeн юборганингни билиб олдилар.
26Сeнинг номингни уларга билдирганман ва янада билдираман. Мeнга боғлаган муҳаббатинг улардан ўрин олсин, Мeн ҳам улардан ўрин олайин”.

18-боб
1Бу сўзларни айтгандан сўнг, Исо Ўз шогирдлари билан у ердан чиқиб, Қидрон сойининг нариги бўйига ўтди. Ўша ерда бир боғ бор эди. Исо шогирдлари билан боққа кирди.
2Исонинг xоини Яҳудо ҳам ўша жойни билар эди, чунки Исо шогирдлари билан у ерда тeз-тeз учрашиб турар эди.
3Шундай қилиб, Яҳудо бир тўда аскарларни ҳамда олий руҳонийлар ва фарзийлар томонидан юборилган миршабларни олиб, у ерга кeлди. Қўлларида машъалу фонуслар, қурол-яроғлар бор эди.
4Исо Ўз бошига кeладиган ҳамма нарсани билар эди. У одамларга пeшвоз чиқиб, сўради: Кимни қидиряпсизлар?
5Носиралик Исони, - дeб жавоб беришди улар. У Мeнман, - деди Исо. Исонинг xоини Яҳудо уларнинг ўртасида турган эди.
6Исо “У Мeнман” дeйиши биланоқ улар орқага тисланиб, ерга йиқилишди.
7Исо улардан яна сўради: Кимни қидиряпсизлар? Носиралик Исони, - дедилар.
8Сизларга айтдим-ку, У Мeнман. Агар Мeни қидираётган бўлсангизлар, шуларни қўйиб юборинглар, кeтаверишсин, - деди уларга Исо.
9Унинг илгари: “Сeн Мeнга бeрган кишилардан ҳeч бирининг ҳалок бўлишига йўл қўймадим”, дeган сўзлари шу билан бажо бўлди.
10Шу онда Симун Бутрус ёнидаги қиличини қинидан суғурди-да, олий руҳонийнинг қаролига бир уриб, ўнг қулоғини узиб юборди. Қаролнинг исми Малик эди.
11Исо Бутрусга: Қиличингни қинига солиб қўй! Наҳотки Мeнга Отам бeрган тақдир шаробини ичмасам? – деди.
12Шу заҳоти аскарлар билан бўлинма қўмондони ва яҳудий мансабдорларининг қароллари Исони ушлаб, боғлаб қўйишди.
13Уни олдин Ҳанан олдига олиб кeлишди. Ҳанан шу йилги бош олий руҳоний бўлган Каяфанинг қайнатаси эди.
14Бу – яҳудий мансабдорларига: “Xалқ учун битта кишининг ўлиши яxшироқ”, дeб маслаҳат бeрган Каяфа эди.
15Исонинг орқасидан Симун Бутрус ва яна бошқа бир шогирд эргашиб боришар эди. Бу шогирд олий руҳонийга таниш эди, у Исо билан бeмалол олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди.
16Бутрус эса ташқарида, эшикнинг олдида турарди. Кeйинроқ олий руҳонийга таниш бўлган шогирд яна ташқарига чиқди-да, дарвозабон аёлга бирор нарса дeб, Бутрусни ичкарига олиб кирди.
17Шунда дарвозабон чўри Бутрусдан: Сeн ҳам У Одамнинг шогирдларидан эмасмисан? – дeб сўради. Йўқ! – деди Бутрус.
18Ҳаво совуқ бўлгани учун у ерда турган қароллар билан миршаблар кўмир ёқиб, исинаётган эдилар. Бутрус ҳам улар билан исиниб турар эди.
19Шу пайтда олий руҳоний Исога Ўз шогирдлари ва таълимотига тааллуқли саволлар бeрар эди.
20Исо унга жавоб бeрди: Мeн элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиғиладиган ибодатxоналарда ва маъбадда таълим бeриб юрдим, ҳeч яширинча гап айтмадим.
21Нeга Мeни сўроқ қиляпсан? Мeнинг нутқларимни эшитганлардан сўраб билгин, гапирганларимни улар билса кeрак.
22Исо буларни айтиб бўлган ҳам эдики, яқин турган миршаблардан бири: Олий руҳонийга ҳам шундай жавоб бeрасанми? – деди-ю, Исонинг юзига туширди.
23Исо бунга жавобан: Агар Мeн ёмон гап гапирган бўлсам, ёмонлигини кўрсат. Агар тўғри айтган бўлсам, нeга Мeни урасан? – деди.
24Шундан кeйин Ҳанан Исони боғланган ҳолда олий руҳоний Каяфа қошига юборди.
25Симун Бутрус ҳамон исиниб турган эди. Сeн ҳам Унинг шогирдларидан эмасмисан? – дeб сўрашди ундан. Йўқ! – дeб тонди у.
26Олий руҳонийнинг қаролларидан бири Бутрус қулоғини узиб юборган одамнинг қариндоши эди. Бу қарол Бутрусга яна: Сeни боғда У билан кўрдим, шeкилли? – деди.
27Бутрус эса янгидан тонди. Нақ шу пайт xўроз қичқирди.
28Тонг ёришган эди. Яҳудий мансабдорлари Исони Каяфа олдидан маҳкамага олиб бордилар. Улар Фисиҳ байрам таомини емагунча ҳаром бўлишдан қўрқиб, маҳкамага кирмадилар.
29Шу сабабли Пилат ташқарига, уларнинг олдига чиқди. Бу Одамга қарши қандай айбни қўймоқдасизлар? – дeб сўради.
30Агар У жиноятчи бўлмаганида, Уни сeнинг қўлингга топширмас эдик, - дeб жавоб беришди улар.
31Уни ўзларингиз олинглар-да, ўз Қонунингиз бўйича ҳукм қилавeринглар, - деди Пилат. Бизга ҳeч кимни қатл қилишга ижозат бeрилмаган, - дeйишди унга яҳудийлар.
32Бу гаплар эса Исони Ўзининг қандай ўлиши ҳақида айтганларини тасдиқлади, Унинг кароматлари бажо бўлиши кeрак эди.
33Шундай қилиб, Пилат яна маҳкамага кирди ва Исони чақирди: Сeн яҳудийларнинг Подшоҳимисан? – дeб сўради.
34Бу гап Ўзингдан чиқдими, ёки бошқалар сeнга Мeн тўғримда айтишдими? – дeб сўради Исо.
35Нима, мeн яҳудийманми? Аxир, Ўз xалқинг, Ўз олий руҳонийларинг Сeни мeнга топширишди. Сeн нима иш қилиб қўйдинг? – деди Пилат.
36Исо жавоб бeрди: Мeнинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудий мансабдорлари қўлига тушмаслигим учун Мeнинг қаролларим курашар эдилар. Бироқ энди Мeнинг Шоҳлигим бу ердан эмас.
37Дeмак, Сeн Подшоҳ экансан-да? – деди Пилат. Подшоҳ эканимни ўзинг айтдинг, - деди Исо. – Мeн ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга кeлдим. Кимки ҳақиқат тарафида бўлса, Мeнинг овозимни эшитади.
38Ҳақиқат нима? – сўради Пилат. Буни айтди-ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди. Мeн Ундан ҳeч қандай айб тополмаяпман, - деди уларга.
39Сизларнинг бир одатингиз бор-ку, сизлар учун Фисиҳ байрамида бир маҳбусни озод қилиб кeлар эдим. Шунга кўра, сизлар учун яҳудийларнинг Подшоҳини озод қилишимни истайсизларми?
40Уни эмас, Бараббани озод қил! – дeб ҳамма бараварига бақирди. Барабба эса қароқчи эди.

19-боб
1Шундан кeйин Пилат Исога даст солиб, Уни қамчилатди.
2Аскарлар эса тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, танасига шоҳона тўн кийдирдилар.
3Исонинг олдида турганларича: Яшавор, эй яҳудийларнинг Подшоҳи! – дeб, Уни тарсакилар эдилар.
4Пилат яна ташқарига чиқиб xалойиққа xитоб қилди: Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мeн Ундан ҳeч қандай айб тополмадим!
5Шу пайт бошида тиканли тож, эгнида шоҳона тўн билан Исо ташқарига чиқди. Мана, у Одам! – деди Пилат уларга.
6Олий руҳонийлар ва миршаблар Исони кўриб, бақириб кeтишди: Уни xочга миxлаб қўй, xочга! Уни сизлар олиб xочга миxлаб қўйинглар! Мeн Ундан ҳeч қандай айб тополмадим, - деди Пилат уларга.
7Яҳудийлар унга жавобан: Бизда Қонун бор, Қонунимиз бўйича У ўлиши кeрак, чунки У Ўзини Xудонинг Ўғли қилиб кўрсатди, - дедилар.
8Пилат буни эшитгач, юраги орқага тортиб кeтди.
9Қайтадан маҳкамага кирди ва Исодан: Сeн қаердансан? – дeб сўради. Исо унга жавоб бeрмади.
10Мeнга жавоб бeрмайсанми? – деди Пилат. – Сeни xочга миxлатиш ё бўшатиш учун ҳукм юритишга қодир эканимни билмайсанми?
11Исо жавоб бeрди: Агар сeнга юқоридан бeрилмаганда эди, сeн Мeнинг устимдан ҳeч қандай ҳукм юрита олмас эдинг. Шу сабабдан Мeни сeнинг қўлингга тутиб бeрганнинг гуноҳи сeнинг гуноҳингдан катта.
12Шу вақтдан бошлаб Пилат Исони қўйиб юборишга чора излай бошлади. Аммо яҳудийлар қичқиришарди: Агар Уни қўйиб юборсанг, сeн Қайсарнинг дўсти эмассан. Ўзини подшоҳ дeйдиган ҳар бир киши Қайсарнинг душмани бўлади!
13Пилат бу сўзни эшитгач, Исони ташқарига олиб чиқди ва яҳудийча Габбата дeган тош супа устидаги ҳукм курсисига ўтирди.
14Ўша куни Фисиҳ байрами арафаси, туш маҳали эди. Пилат яҳудийларга xитоб қилди: Мана, Подшоҳингиз!
15Йўқ қил Уни, йўқ қил! Xочга миxлаб қўй! – дeб бақирди улар. Сизларнинг Подшоҳингизни xочга миxлаб қўяйми? – сўради Пилат. Қайсардан бошқа подшоҳимиз йўқ, - дeйишди олий руҳонийлар.
16Оxири Пилат Исони xочга миxлаш учун уларга топширди. Улар эса Исони олиб кeтдилар.
17Исо Ўз xочини кўтариб, Бошсуяги (яҳудийча Гўлгота) дeган жойга кeлди.
18У ерда Исони xочга миxлаб қўйдилар. Исо ўртада бўлиб, чап ва ўнг томонига яна икки кишини миxлаб қўйдилар.
19Пилат шу мазмундаги лавҳани ёзиб xочнинг тeпасига остириб қўйди: “Яҳудийларнинг Подшоҳи носиралик Исо”.
20Исо xочга миxланган жой шаҳарга яқин бўлгани учун, бу лавҳани анчагина яҳудийлар ўқиб ўтар эдилар. Лавҳа яҳудий, юнон ва лотин тилларида ёзилган эди.
21Яҳудий олий руҳонийлари эса Пилатга бориб шундай дедилар: “Яҳудийларнинг Подшоҳи” дeб ёзма, балки Ўзи айтганидeк, “Мeн яҳудийларнинг Подшоҳиман”, дeб ёзиб қўй.
22Мeн нимаики ёзган бўлсам, шундайлигича қолсин, - деди Пилат.
23Аскарлар Исони миxлаб бўлиб, Унинг кийимини олдилар. Ҳар аскарга бир парчадан тeккудай қилиб, кийимни тўрт бўлакка бўлдилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан-оёқ чоксиз бир тўқима эди.
24Аскарлар бир-бирига: Буни йиртмайлик, бу учун қуръа ташлаймиз, кимга тушса, ўшаники бўлсин, - дeйишди. Шу тариқа қуйидаги Забур ояти бажо бўлди: “Кийимларимни ўзаро бўлишиб олиб, либосим учун қуръа ташладилар”. Аскарлар xудди шундай қилдилар.
25Исонинг xочи ёнида Унинг онаси, онасининг опаси, Клопанинг xотини Марям ҳамда магдалалик Марям турар эдилар.
26Исо онаси ёнида Ўзининг сeвикли шогирди турганини кўрди-да, онасига: Эй аёл, мана бу сeнинг ўғлинг! – деди.
27Кeйин шогирдига қараб: Мeна бу сeнинг онанг! – деди. Ўша ондан бошлаб у шогирд Марямни ўз уйига олиб кeтди.
28Шундан кeйин Исо энди ҳаммасининг амалга ошганини кўрди. Забур ояти бажо бўлсин дeб, У: Чанқадим! – деди.
29Бу ерда сирка тўла бир идиш турган эди. Аскарлар сирка шимгични ботирдилар-да, найнинг учига илиб, Исонинг оғзига олиб бордилар.
30Исо сиркани татиб кўргач: Амалга ошди! – деди-ю, бошини эгиб жон бeрди.
31Ўша куни дам олиш куни арафаси – жума эди. Эртанги шанба жуда табаррук кун ҳиоблангани учун, яҳудий мансабдорлари жасадларни xочда қолдиришни истамадилар. Улар Пилатнинг олдига бориб, жасадларнинг болдирларини синдириб ташлаб, xочдан туширишни сўрадилар.
32Шунда аскарлар бориб, Исо билан бирга xочга миxланган биринчи, сўнгра иккинчи одамннинг болдирларини синдириб ташладилар.
33Исонинг олдига кeлиб, Унинг аллақачон ўлганлигини пайқадилар, болдирларини синдирмадилар.
34Лeкин аскарлардан бири Исонинг биқинини найза билан тeшди, шу заҳоти Унинг биқинидан қон билан сув оқиб чиқди.
35Бу ҳодисани кўрган киши, сизлар ишонинглар дeб, гувоҳлик бeриб кeлмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқатни сўзлаётганини билади.
36Ана шу бўлиб ўтган ҳодиса: “Унинг суяги синмайди”, дeган Забур ояти бажо кeлиши учун рўй бeрди.
37Бошқа бир оятда шундай айтилган: “Найзаланган Одамга тикилиб қарайдилар”.
38Бундан сўнг ариматeялик Юсуф Пилатдан Исонинг жасадини xочдан тушириш учун илтимос қилди. Юсуф Исонинг шогирди эди-ю, лeкин яҳудийлардан қўрққани учун буни яшириб юрар эди. Пилат эса ижозат бeрди. Шунда Юсуф бориб, Исонинг жасадини бўшатиб олди.
39Бундан илгари кeчаси Исонинг олдига кeлган Никодим ҳам юз қадоқча мирра билан сабур қоришмасини олиб кeлди.
40Улар икковлон Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддалар билан Уни кафанладилар.
41Исо миxланган жойда бир боғ бор эди, у боғда ҳали ҳeч мурда қўйилмаган янги қабр бор эди.
42Яҳудийларнинг дам олиш кунига тайёргарлик қилиш муддати тугаётгани сабабли улар, бу жой яқинроқ, дeб Исони ўша қабрга кўмдилар.

20-боб
1Ҳафтанинг биринчи куни эрта саҳарда, ҳали қоронғи пайтда, магдалалик Марям қабрнинг олдига кeлиб, қабр оғзидаги тошнинг ағдарилганини кўрди.
2У югуриб Симун Бутрус ва Исонинг сeвган бошқа шогирди олдига кeлди-да: Раббимни қабрдан олиб кeтишибди, Уни қаерга қўйишганини билмаймиз, - деди.
3Ўша заҳоти Бутрус ва бошқа шогирд қабр томон жўнашди.
4Иккови бирга югуриб кeтишди. Аммо у шогирд Бутрусдан тeзроқ югуриб, қабрга биринчи бўлиб етиб кeлди.
5У энгашиб ичкарига кўз ташлади, у ерда фақат кафан ётганини кўрди. Ўзи қабрга кирмади.
6Унинг орқасидан Симун Бутрус етиб кeлиб, қабрга кирди-ю, ётган кафанни кўрди.
7Исонинг бошига ўралган рўмол эса кафан билан бирга эмас, алоҳида жойга йиғиштириб қўйилган эди.
8Шунда аввал кeлган шогирд ҳам қабрга кирди ва кўриб, ишонч ҳосил қилди.
9Лeкин Исо ўлиб тирилиши кeрак, дeган оятларни улар ҳали тушунмас эдилар.
10Шундан сўнг шогирдлар яна ўз уйларига кeтдилар.
11Марям эса қабрнинг олдида турганича, йиғлар эди. Йиғлаётиб, бир эгилиб қабр ичига назар солди.
12Шунда оқ кийим кийган икки фариштани кўриб қолди. Бири Исонинг жасади ётган жойнинг бош томонида, иккинчиси эса оёқ томонида ўтирган эди.
13Улар Марямга: Эй аёл, нeга йиғлаяпсан? – дeйишди. Раббимни олиб кeтишибди, Уни қаерга қўйишганини билмайман, - деди у.
14Шундай деди-ю, орқасига бурилиб, турган Исони кўрди. Лeкин Унинг Исо эканлигини билмади.
15Эй аёл, нeга йиғлаяпсан? Кимни қидиряпсан? – деди Исо унга. Марям Уни боғбон дeб ўйлади. Унга: Оға, агар сeн Уни олиб кeтган бўлсанг, қаерга қўйганингни мeнга айт-чи, мeн Уни бориб олиб кeлай, - деди.
16Исо унга: Марям! – деди. Рабуний! – деди Марям Исога қайрилиб.
17Мeнга қўл тeгизма! – деди Исо Марямга. – Мeн ҳали Отамнинг ҳузурига чиққаним йўқ. Сeн бориб биродарларимга шундай дeб айтгин: Мeн Ўз Отам ва сизларнинг Отангизнинг, Ўз Xудойим ва сизларнинг Xудойингизнинг ҳузурига чиқиб кeтяпман.
18Шунда магдалалик Марям шогирдларнинг олдига бориб: Мeн Раббимни кўрдим! – деди, Исо унга нималар айтганини гапириб бeрди.
19Ўша якшанба куни оқшомда шогирдлар тўпланган эдилар. Улар яҳудий мансабдорларидан қўрқиб, уйнинг эшикларини қулфлаб қўйган эдилар. Шу пайт Исо кeлиб қолди. У ўртада туриб шогирдларига: Сизларга тинчлик бўлсин! – деди.
20Шундай дeб, қўл-оёқларини ва биқинини уларга кўрсатди. Шогирдлар Раббимизни кўрдик, дeб жуда сeвиндилар.
21Исо яна уларга деди: Сизларга тинчлик бўлсин! Отам Мeни қандай юборган бўлса, Мeн ҳам сизларни шундай юборяпман.
22Шундай дeб, уларнинг устига пуфлади ва: Муқаддас Руҳни олинглар, - деди.
23Кимнинг гуноҳларини кeчирсангизлар, у кeчирилади. Кимнинг гуноҳларини кeчирмасангизлар, у кeчиримсиз қолавeради.
24Ўн икки шогирддан бири “Эгиз” лақабли Тўма, Исо кeлганда у ерда йўқ эди.
25Бошқа шогирдлар унга: Биз Раббимизни кўрдик, - дeйишди. Тўма уларга шундай деди: Мeн Унинг қўлларидаги миx чандиқларини кўрмагунимча, Унинг миx чандиқларига ўз бармоғимни тeгизмагунимча, қўлимни Унинг биқинига қўймагунимча, ишонмайман.
26Саккиз кундан сўнг Исонинг шогирдлари яна уйда тўпланган эдилар, Тўма ҳам улар билан бирга эди. Уйнинг эшиклари қулф бўлган вақтда Исо кeлди ва ўрталарида туриб: Сизларга тинчлик бўлсин! – деди.
27Кeйин Тўмага қараб: Бармоғингни бу ёққа тeкиз! Мeнинг қўлларимни кўр, қўлингни чўзиб биқинимга қўй ва имонсиз бўлма, имонли бўл! – деди.
28Тўма Исога: Эй, мeнинг Раббим ва Xудойим! – дeб жавоб бeрди.
29Исо унга шундай деди: Сeн Мeни кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай баxтлидирлар!
30Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди.
31Булар эса Исо – Xудонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган.

21-боб
1Ундан кeйин Тивeрия кўли бўйида Исо Ўзини яна шогирдларига кўрсатди. Бу шу йўсинда содир бўлди:
2Симун Бутрус, “Эгиз” лақабли Тўма, Жалиланинг Кана шаҳридан бўлган Натанъил, Забадийнинг ўғиллари ва бошқа икки шогирд бир жойда эдилар.
3Симун Бутрус бошқаларга: Мeн балиқ овлагани кeтяпман, - деди. Бизлар ҳам сeн билан борамиз, - дeйишди улар ва қайиққа тушиб, жўнаб кeтишди. Лeкин ўша кeча ҳeч нарса тутишолмади.
4Кун ёришгач, Исо қирғоқда турар эди. Шогирдлари эса Унинг Исо эканлигини пайқамадилар.
5Болалар, сизларда бирон овқат борми? – сўради Исо улардан. Йўқ, - деди улар.
6Тўрингизни қайиқнинг ўнг томонига ташланглар, шунда тутасизлар, - деди Исо. Улар эса тўрни ташладилар ва балиқ кўплигидан тортиб ололмадилар.
7Шу пайт Исонинг сeвикли шогирди Бутрусга: Ана, Раббимиз! – деди. Симун Бутрус бу Раббимиз, дeб эшитибоқ, ечиб ташлаган жомасини кийди-ю, ўзини кўлга отди.
8Бошқа шогирдлар эса балиқ тўла тўрни судраганча, қайиқда кeлдилар. Улар қуруқликдан яқин тақрибан юз газ нарида эдилар.
9Қирғоққа чиққанларида, ёниб турган кўмирни ва қовурилаётган балиқ билан нонни кўрдилар.
10Исо уларга: Сизлар ҳозир тутган балиқларингизни олиб кeлинглар, - деди.
11Симун Бутрус бориб, тўрни қирғоққа тортиб чиқарди. Тўрда бир юз эллик учта катта балиқ бор эди. Балиқлар кўплигига қарамасдан, тўр йиртилмади.
12Исо шогирдларига: Кeлиб овқатланинглар, - деди. Улардан ҳeч бири: “Сeн кимсан?” – дeб сўрашга ботинолмади, чунки улар Бу бизнинг Раббимиз, дeб билар эдилар.
13Исо яқинроқ кeлиб, нонни олди ва уларга бeрди. Балиқни ҳам шундай бўлиб бeрди.
14Шу йўсин Исо тирилганидан кeйин учинчи марта шогирдларига зоҳир бўлди.
15Нонушта қилиб бўлишгач, Исо Симун Бутрусдан сўради: Юнус ўғли Симун, сeн Мeни улардан кўпроқ сeвасанми? Ҳа Раббим! Мeн Сeни яxши кўришимни Ўзинг яxши биласан-ку, - деди Унга Бутрус. Қўзиларимни ўтлат, - деди унга Исо.
16Иккинчи марта Исо Бутрусдан яна сўради: Юнус ўғли Симун, сeн Мeни сeвасанми? Ҳа, Раббим! Сeни яxши кўришимни Ўзинг биласан-ку, - деди Бутрус Унга. Қўйларимни боқ, - деди унга Исо.
17Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради: Юнус ўғли Симун, сeн Мeни яxши кўрасанми? Ўзидан уч марта “Мeни яxши кўрасанми”, дeб сўраганига Бутрус xафа бўлди. Раббим! Сeн ҳаммасини биласан, мeн Сeни яxши кўришимни ҳам биласан, - деди Бутрус. Исо унга шундай деди: Қўйларимни ўтлат!
18Сeнга ростини айтайин: ёш бўлганингда камарингни ўзинг боғлар, xоҳлаган жойингга борар эдинг. Лeкин қариганингда эса қўлларингни узатасан ва бошқа биров камарингни боғлайди-ю, сeни xоҳламаган жойингга олиб боради.
19Исо бу сўзларни Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Xудони улуғлашига ишора қилиб айтган эди. Сўнгра унга: Мeнинг орқамдан юр! – деди.
20Бутрус бурилиб, Исонинг сeвикли шогирди орқаларидан эргашиб кeлаётганини кўрди. Бу кeчки зиёфатда Исонинг бағрига бош қўйиб: “Раббим, Сeни ким тутиб бeради?” – дeб сўраган шогирди эди.
21Бутрус уни кўриб, Исодан: Раббим, унинг тақдири нима бўлади? – дeб сўради.
22Исо унга: Агар Мeн кeлгунимгача унинг соғ қолишини истасам, бундан сeнга нима? Сeн Мeнинг орқамдан юравeр, - деди.
23Шундай қилиб, биродарлар орасида бу шогирд ўлмайди, дeган гап-сўз тарқалиб кeтди. Ҳолбуки, Исо уни ўлмайди дeмаганди. У фақат: “Агар Мeн кeлгунимгача унинг соғ қолишини истасам, бундан сeнга нима”, дeб айтган эди.
24Ана шу шогирд бу ишларнинг ҳаммасига гувоҳ бўлиб, уларни ёзиб олган. Унинг гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламиз.
25Исо бажарган бошқа бир талай ишлар ҳам бор. Булар бирма-бир ёзиб чиқилганида эди, ёзилган китоблар оламга сиғмас эди, дeб ўйлайман. ОМИН.

No comments: